Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Намоздаги макруҳлар баёни ҳақидаги боб

Намозда юзи ва кўкраги билан ўгирилиш макруҳдир. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда бурилиб қараш ҳақида: «У шайтон банданинг намозидан ўғирлаб оладиган бир ўлжадир», деганлар (Имом Бухорий (751) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган). Бироқ, бурилиб қараш зарурат туфайли бўлса, масалан, хавф-хатар ҳолатида ёки бирор саҳиҳ ғараз билан бўлса, зарари йўқ. Агар хавф-хатар ҳолатидан бошқа пайт бутун бадани билан бурилса ёки Каъбага орқа ўгирса, узрсиз қибладан бурилгани учун намози ботил бўлади.

Демак, бундан билинадики, хавф-хатар ҳолатида намозда бурилишнинг зарари йўқ, чунки бу уруш заруратларидан. Агар хавф ҳолида бўлмаса, бутун бадани билан эмас, фақат юзи ва кўкраги билан бурилса ва бурилиши эҳтиёж учун бўлса, зарари йўқ, агар эҳтиёжсиз бўлса, макруҳдир, бутун бадани билан бурилса, намози ботил бўлади.

Намозда кўзини осмонга тикиш макруҳдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай қилишни инкор қилдилар ва: «Одамларга нима бўлганки, намозларида кўзларини осмонга қаратишаяпти?!», дедилар. Бу борада сўзлари қаттиқ бўлди, ҳатто: «Қасамки, улар бундан тийилишади ё бўлмасам кўзлари тортиб олинади!», дедилар (Имом Бухорий (750) Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Юқорида айтиб ўтилганидек, намоз ўқиётган одам сажда ўрнига қараб туриши лозим, кўзини девор, нақшлар, ёзувлар каби олди томонидаги нарсаларга югуртириши керак эмас, бундай қилиш уни намозидан чалғитади.

Намозда заруратсиз кўзни юмиб туриш ҳам макруҳдир. Чунки, бу яҳудларнинг қилиғидан. Агар олди томонида намозидан чалғитадиган безак, нақш каби нарса борлиги учун зарурат туфайли кўзини юмиб олса, зарари йўқ. Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ шу мазмунда фикр билдирган.

Намозда иқъо қилиб, яъни, икки оёқнинг қадамларини тўшаб, товонлар устига ўтириш (ёки думбани ерга қўйиб, тиззаларни тиккалаб итга ўхшаб ўтириш) макруҳдир. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Саждадан бош кўтарсанг, ит ўтирганига ўхшаган иқъо қилиб ўтирмагин», деганлар (Ибн Можа (896) Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Намозда қиёмда турганда заруратсиз девор ё устун каби бирон нарсага суяниб туриш макруҳ, чунки, тик туриш машаққатини кетказади. Агар касаллик каби бирон зарурат туфайли бўлса, зарари йўқ.

Намозда сажда пайтида билакларини тўшаш, яъни ерга ёпиштириб туриш макруҳдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Саждада мўътадил туринглар, бировингиз билакларини итнинг ёзишидек ёзиб олмасин», деганлар (Бухорий (822) ва Муслим (493) Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Бошқа бир ҳадисда: «Бирортангиз билакларини итнинг тўшашидек тўшаб олмасин», деганлар (Аҳмад (3/305, №14276), Термизий (275), Ибн Можа (891) Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар, Термизий саҳиҳ санаган).

Намозда абас – бекорчи нарсалар билан машғул бўлиш, қўли билан билан соқоли, кийими ё бошқа бирон нарсани ўйнаш, заруратсиз ерни сидириш макруҳдир.

Намозда қўлни биқинга қўйиб туриш макруҳдир, чунки қўлни биқинга қўйиб туриш кофирлар ва мутакаббир кимсаларнинг қилиғидир. Биз уларга ўхшашдан қайтарилганмиз. Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда киши қўлини биқинга қўйиб намоз ўқишдан қайтарилган (Бухорий (1220) ва Муслим (1/387, №545) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Намозда бармоқларни қисирлатиш ва уларни бир-бирига кириштириш макруҳдир.

Олдида намозидан чалғитадиган ва машғул қиладиган нарса бўлган ҳолда намоз ўқиш макруҳ. Чунки, бу унинг намозини мукаммал қилишдан буради.

Сурат ва ҳайкаллар бор жойда намоз ўқиш макруҳ. Чунки, бунда бутларга сиғинишга ўхшашлик бордир.

Бавли ё ҳожати қистаб, ёки қорни дам бўлиб турганидан ёки ўта иссиқ ё қаттиқ совуқ туфайли ёхуд очлик, ташналик сабабли хаёли бўлиниб турган ҳолда намозга кириш макруҳдир. Чунки, бу хушуъга монелик қилади.

Егиси келиб турган таоми ҳозир бўлиб турган ҳолида ҳам намозга кириши макруҳдир. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Таом ҳозир бўлиб турган пайтда ва икки нопоклик (бавл ва ҳожат) танг қилиб турганда намоз йўқдир», деганлар (Имом Муслим (560) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган). Буларнинг бари банда ибодатга уйғоқ қалб билан, Парвардигорига иқбол қилиб келиши учун, Аллоҳнинг ҳаққини риоя қилиш мақсадидадир.

Намоз ўқувчи киши саждада пешонасини қўйиш учун бирор нарсани ҳослаб олиши макруҳ, чунки бу рофизий[1]лар ишидир. Бундай қилишда уларга ўхшаб қолиш бўлади.

Намозда саждада пешонаси ва бурнига ёпишган нарсани артиш макруҳ. Намоздан кейин артса, зарари йўқ.

Намозда соқолини ушлаш, кийимини тўғрилаш, бурнини тозалаш ва шу каби беҳуда ишлар билан машғул бўлиш макруҳ, чунки бу намоздан машғул қилади.

Мусулмон киши намозига бутун вужуди билан кириб келиши, намоздан бўлмаган ишлар билан машғул бўлмаслиги матлубдир. Аллоҳ таоло айтади: «Барча намозларни ва хусусан ўрта намозни (аср намозини) муҳофаза қилинглар ўз вақтларида адо қилинглар! Ва Аллоҳ учун бўйсунган ҳолда туринглар!» (Бақара: 238). Намозни ҳузури қалб ва хушуъ билан барпо қилиш, уларга зид бўлган сўз ва ишлардан тийилиш лозим. Шунда намоз саҳиҳ ва уни адо этган кишининг зиммасидан хориж бўлади, фақат ташқи кўриниши намоз бўлиб қолмасдан, шаклан ҳам, ҳақиқатан ҳам намоз бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизни дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ва саодат бўлган ишларга муваффақ айласин.

[1] Рофизийлар деб шиаларга
айтилади. Улар ўзларини рофизий деб аталишларини суймайдилар. Салафлар уларни
рофиза деб атаганлар. ИНТ.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.