Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Намоздан кейинги зикрлар ҳақидаги боб

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтади: «Эй мўминлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Эртаю кеч У зотни поклаб тасбеҳ айтинглар!» (Аҳзоб: 41, 42).

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг зикрига бўлган буйруқни ибодатлар адосидан кейинга хослади:

– Намозлардан фориғ бўлгач, Уни зикр қилишга буюрди: Намозни адо қилиб бўлганингиздан кейин ҳам турган, ўтирган ва ёнбошлаган пайтларингизда доим Аллоҳни ёд этингиз!» (Нисо: 103), «Энди қачон намоз адо қилингач Ерга тарқалиб, Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан (ризқу рўз) истайверинглар. Аллоҳни кўп зикр қилингларки, шояд нажот топурсизлар» (Жумъа: 10).

– Рамазон рўзасини комил тутгандан кейин Уни зикр қилишга буюрди: «Бу саноқни тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир. Шояд шукр қилсангиз» (Бақара: 185).

– Ҳаж ибодатини адо этиб бўлгач, Уни зикр қилишга буюрди: «Энди, маросимларингизни адо қилиб бўлгач, Аллоҳни аждодларингизни эслагандек, балки ундан-да қаттиқроқ эсланг!» (Бақара: 200).

Бу – валлоҳу аълам – ибодатда бўладиган нуқсон ва васвасаланиш ўрнини тўлдириш ва инсонга ундан талаб қилинган нарса зикр ва ибодат ўртасини улаш эканини сездиришдир. Токи, у ибодатдан фориғ бўлгач, ўзини зиммасидаги мажбуриятдан хориж деб ҳисоблаб қолмасин.

Фарз намоздан кейинги машруъ зикр Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган кўринишда бўлиши, бидъатчи сўфийлар қилаётганидек, кейин пайдо қилинган кўринишда бўлмаслиги лозим.

«Саҳиҳ Муслим»да (591) Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларидан бурилсалар, уч марта истиғфор айтардилар ва: «Аллоҳумма антас-салам ва минкас-салам, табарокта я зал-жалали вал-икром», дердилар.

(Маъноси: Эй Аллоҳ! Сен Саломдирсан (яъни, бандаларингни ҳалокат ўринларидан сақлагувчи-саломат этгувчи Зотдирсан). Саломатлик Сен тарафингдандир. Эй улуғлик ва икром соҳиби, Сен пок ва муқаддасдирсан).

«Саҳиҳайн»да Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларидан фориғ бўлиб, салом бергач: “Ла илаҳа иллалоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодиир, Аллоҳумма ла мааниъа лимаа аътайта ва ла муътия лима манаъта ва ла янфаъу зал-жадди минкал-жадду” дер эдилар (Бухорий (844), Муслим (593) ривоят қилганлар).

(Маъноси: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ! У ёлғиз ҳам шериксиз Зотдир! Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир! У барча нарсага қодир. Эй Аллоҳ, Сен берган нарсани тўсувчи, Сен тўсган нарсани берувчи йўқ. Улуғлик-бойлик эгасига бойлиги-улуғлиги Сендан (қочиб қутулишига) фойда бермас.)

Имом Муслим (594) ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар намозда салом берганларидан кейин: “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодиир, ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ, ла илаҳа иллаллоҳ ва ла наъбуду илла ийяҳ, лаҳун-неъмату валаҳул фазлу валаҳус-сана-ул ҳасан, ла илаҳа иллаллоҳ, мухлисийна лаҳуд-дийна ва лав кариҳал кафируун” дер эдилар.

(Маъноси: Аллоҳдан ўзга барҳақ маъбуд йўқ, У ёлғиз, шериксиз. Мулк Уники, ҳамду сано ҳам Унга. У барча нарсага қодир. Куч-қувват ёлғиз Аллоҳ (мадади) билан. Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ. Биз фақат Унгагина ибодат этамиз. Неъмат ҳам, фазл ҳам, гўзал мақтовлар ҳам Уникидир. Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ. Гарчи кофирлар кариҳ-ёмон кўрсалар-да динни холис Унинг учун қилувчилармиз.)

«Сунан»да Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким бамдод намозидан кейин оёқларини буккан ҳолда (яъни ташаҳҳудда ўтирган ҳолидан ўзгармай туриб), (ҳали бирон оғиз) гапирмай туриб: “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйий ва юмийту ва ҳува ала кулли шайъин қодийр” (яъни: Аллоҳдан ўзга барҳақ маъбуд йўқ, У ёлғиз, шериксиз. Мулк Уники, ҳамду сано ҳам Унгадир, ўлдиради, тирилтиради, У барча нарсага қодирдир) деб ўн марта айтса, унга ўнта савоб ёзилади, ўнта гуноҳи ўчирилади ва ўнта даража юксалтирилади, шу куни кун бўйи ҳар қандай нохушликдан сақланган ва шайтондан ҳимояланган ҳолда бўлади, Аллоҳга ширк келтиришдан бошқа бирон гуноҳ унга етиши (яъни амалини зое қилиши) мумкин эмас» (Имом Термизий (3474): «ҳасан, саҳиҳ ҳадис» деган).

Имом Аҳмад (6/298, №26551) Умму Салама розияллоҳу анҳо ривояти билан, Ибн Ҳиббон (5/369, №2023) Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу ривояти билан келтирган ҳадисларда эса ушбу ўнта таҳлил шом намозидан кейин ҳам айтилади, деб келган.

Шом ва бамдод намозларидан кейин яна: «Робби ажирний минан-нар» (яъни, Эй Роббим, менга дўзахдан паноҳ бергин» деб етти марта айтади. Буни Аҳмад (4/234, №18054), Абу Довуд (5079), Насоий (9938), Ибн Можа ва бошқалар ривоят қилганлар.

Сўнгра ҳар бир намоздан кейин 33 марта тасбиҳ (субҳаналлоҳ), 33 марта ҳамд (алҳамду лиллаҳ), 33 марта такбир (аллоҳу акбар) айтади, (ҳаммаси 99 та бўлгач,) юзинчисида «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр», дейди. Чунки, Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ҳар намоздан кейин Аллоҳ таолога ўттиз уч марта тасбиҳ, ўттиз уч марта ҳамд, ўттиз уч марта такбир айтса, бу ҳаммаси тўқсон тўққизта бўлгач, юзинчиси қилиб: “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр” деса гуноҳлари, гарчи денгиз кўпикларича бўлса ҳам, кечирилади», деганлар (Саҳиҳ Муслим: 597).

Сўнг «Оятул-курсий»ни, «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъувзу бироббил-фалақ» ва «Қул аъувзу бироббин-нас»ни ўқийди. Чунки, Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ҳар намоздан кейин «оятул-курсий»ни ўқиса, уни жаннатга киришдан фақат ўлим тўсиб туради», деганлар (Насоий «Ал-кубро»да (9928) ва Табароний «Ал-кабир»да (8/114, №7532) ривоят қилганлар).

Бошқа бир ҳадисда эса: «У иккинчи намозга қадар Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади», дейилган (Табароний «Ал-кабир»да (3/83, №2733) Ҳасан ибн Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

«Сунан»да келган ҳадисда Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга ҳар намоздан кейин «муъаввизалар»ни (яъни, икки қул аъувзуни) ўқишимни буюрдилар» (Термизий (2903), Абу Довуд (1523), Насоий (1462) ривоятлари).

Мазкур ҳадислар фарз намозлардан кейин ушбу зикрларни ўқиш машруъ эканига ва уларни ўқиган кишига ажру савоблар ҳосил бўлишига далил бўлади. Шундай экан, биз уларни муҳофаза қилишимиз, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган кўринишда ўқишимиз, уларни бевосита намоздан салом берибоқ, ҳали намоз ўқиган ўрнимиздан турмасдан туриб, қуйидаги тартибда ўқишимиз лозим:

– Намоздан салом бергач, уч марта истиғфор айтамиз.

Сўнг: «Аллоҳумма антас-салам ва минкас-салам, табарокта я зал-жалали вал-икром», деймиз.

– Сўнг: «Ла илаҳа иллалоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодиир, Аллоҳумма ла маниъа лима аътайта ва ла муътия лима манаъта ва ла янфаъу зал-жадди минкал-жадду» деймиз.

– Сўнг: «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ, ла илаҳа иллаллоҳ ва ла наъбуду илла ийяҳ, лаҳун-неъмату валаҳул фазлу валаҳус-сана-ул ҳасан, ла илаҳа иллаллоҳ, мухлисийна лаҳуд-дийна ва лав кариҳал кафируун», деймиз.

– Сўнг 33 марта тасбеҳ (субҳаналлоҳ), 33 марта ҳамд (алҳамду лиллаҳ), 33 марта такбир (аллоҳу акбар) деймиз, ҳаммаси 99та бўлгач, юзинчисида «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр», деймиз.

– Шом ва бамдод намозларидан кейин ўнта таҳлилни айтгач, «Робби ажирний минан-нар» деб етти марта айтамиз.

– Ушбу зикрларни мана шу тартибда айтгандан кейин «Оятул-курсий»ни, «Ихлос», «Фалақ» ва «Нас»ни ўқиймиз. Шом ва бамдод намозларидан кейин мазкур уч сурани уч мартадан ўқиш мустаҳабдир. Намоздан кейин таҳлил, тасбеҳ, таҳмид ва такбирни овоз чиқариб айтиш мустаҳаб, лекин жамоавий шаклда жўр бўлиб айтилмайди, балки ҳар ким ўзи овозини чиқариб айтади.

Ушбу таҳлил, тасбеҳ, таҳмид ва такбирларни санашда бармоқларидан фойдаланади. Чунки, бармоқлар қиёмат куни ўзи билан қилинган амаллардан масъул ва улар ҳақида сўзловчи бўлади. Ушбу зикрларни санаш учун тасбеҳдан (яъни, саноқ учун ишлатиладиган мунчоқ шодасидан) фойдаланиш ҳам мумкин, бироқ тасбеҳнинг ўзида бирон фазилат бор деб эътиқод қилмаслик лозим. Уни баъзи уламолар макруҳ дейишган. Тасбеҳнинг ўзи учун бирон фазилат бор деб эътиқод қилса, уни тутиш бидъат бўлади. Бу худди сўфийлар тутадиган, бўйинларига осиб ё қўлларига билагузук қилиб тақиб юрадиган тасбеҳга ўхшаб қолади ва бидъат бўлишидан ташқари, риё ва ўзини кўрсатиш ҳам бўлади.

Ушбу зикрлардан сўнг киши махфий равишда, ўзи истаганича дуо қилади. Чунки, ушбу ибодат ва мазкур улуғ зикрлар ортидан қилинган дуо ижобат қилинишга лойиқдир. Фарз намоздан кейин дуо билан қўлини кўтармайди, бундай қилиш бидъатдир. Нафл намоздан кейин бундай қилиш мумкин. Дуони овозини кўтариб қилмайди, чунки махфий овозда дуо қилиш ихлос ва хушуъга яқин, риёдан узоқ бўлишга сабаб бўлади.

Айрим диёрларда жамоат намозидан кейин қилинадиган қўл кўтариб, баланд овозда жўр бўлиб, дуо қилишлар ёки имом дуо қилиб, маъмумлар қўл кўтариб «омийн» деб туриши бидъат амал бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан на бамдодда, на асрда ва на бошқа намозлардан кейин мана кўринишда дуо қилганлари нақл қилинмаган, ундай қилишни дин имомларидан биронталари ҳам мустаҳаб санамаганлар.

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бундай қилишни Имом Шофеъийдан
нақл қилганлар у кишининг ҳақларида хато қилганлар» (Мажмуъул-фатава: 22/512).
Бунда ҳам, бошқа ишларда ҳам фақат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан
келган нарсаларга чекланиш вожибдир. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Пайғамбар
сизларга нимани келтирган бўлса, уни олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан
қайтинглар»
(Ҳашр: 7), «(Эй мўминлар), сизлар учун — Аллоҳ ва
охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг
пайғамбари
(иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал ибрат бордир»
(Аҳзоб: 21).

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.