Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Намознинг сифати ҳақидаги боб

Намознинг рукнлари, вожиблари, қавлий ва феълий суннатларини айтиб
ўтганимиздан сўнг энди унинг ана шу рукн, вожиб ва суннатларни ўз ичига олган,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозлари сифати ҳақида келганидек
кўринишини баён қиламиз. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Менинг намоз ўқиганимни кўрганингиздек намоз ўқинглар»
, деганлар (Бухорий
(631) ва Муслим (674) Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга турсалар, қиблага юзланардилар, қўлларини кўтарардилар, кафтларининг ичини қиблага қаратиб: «Аллоҳу акбар», дердилар.

– Ўнг қўлларини чап қўллари устига боғлаб, уларни кўкракларига (ёки киндик остига) қўярдилар.

– Сўнг истифтоҳ (намозни бошлаш) дуосини (санони) ўқирдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам истифтоҳда доим бир хил дуо ўқимаганлар. У зот томонларидан собит бўлган истифтоҳ дуоларининг ҳар бири билан намозни бошлаш дурустдир. Мисол учун: «Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук» билан бошлардилар (Насоий (899) Абу Саид розияллоҳу анҳудан, Ибн Можа (806) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар).

– Сўнг «Аъувзу биллаҳи минаш шайтонир рожийм, бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» дердилар.

– Сўнг Фотиҳа сурасини ўқиб, охирида: «Амийн» дердилар.

– Сўнг баъзан узунроқ, баъзан қисқароқ, баъзан ўртача бир сурани ўқирдилар. Бамдод намозининг қироатини бошқа намозлар қироатига қараганда узунроқ қилардилар. Бамдодда ва шом билан хуфтоннинг аввалги икки ракъатида қироатни жаҳрий қилардилар, бошқаларда махфий қироат қилардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир намознинг биринчи ракъатини иккинчи ракъатидан узунроқ ўқирдилар.

– Сўнг қўлларини ҳудди истифтоҳда кўтарганларидек кўтарардилар, сўнг «Аллоҳу акбар» деб, рукуъга борардилар, рукуъда қўлларини бармоқларини очган ҳолда тиззаларига қўярдилар ва тиззаларини ушлаб, белларини текис узатиб, бошларини беллари билан баробар қилардилар, ундан баланд ҳам, паст ҳам қилмасдилар ва: «Субҳана роббиял азийм» дердилар.

– Сўнг бошларини кўтариб: «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» дердилар ва қўлларини рукуъда кўтаргандек кўтарардилар.

– Қадларини ростлаб туриб: «Роббана лакал ҳамд» дердилар ва шу туришда анча турардилар.

– Сўнг такбир айтиб, саждага йиқилардилар, саждага боришда қўлларини кўтармасдилар. Саждада пешона, бурун, икки қўл, икки тизза ва икки оёқ учларини ерга қўярдилар, қўл ва оёқлар бармоқлари учларини қиблага қаратардилар. Саждаларида мўътадил турардилар, пешона ва бурунларини ерга ёпиштирар, кафтларига суяниб, билакларини кўтарардилар, азудларини (яъни тирсак билан елка оралиғини) биқинларидан узоқлатардилар, қоринларини сонларидан, сонларини эса болдирларидан кўтарардилар. Саждаларида: «Субҳана роббиял аъла» дердилар.

– Сўнг «Аллоҳу акбар» деб бошларини кўтарардилар, сўнг чап оёқларини тўшаб, унинг устига ўтирардилар, ўнг оёқларини тиккалардилар, қўлларини сонларига қўярдилар, сўнгра: «Аллоҳуммағфирлий варҳамний важбурний ваҳдиний варзуқний», дердилар (Ибн Можа (898) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган).

– Сўнг такбир айтиб, сажда қилардилар, иккинчи саждаларини ҳам биринчи саждаларида қилгандек қилардилар.

– Сўнг такбир айтиб бошларини кўтарардилар, тиззалари ва сонларига суяниб, оёққа қалқирдилар.

– Қадлари тўла ростлангач, қироатни бошлардилар ва иккинчи ракъатни ҳам биринчи ракъатдагидек ўқирдилар.

– Сўнгра ташаҳҳудга ўтирардилар, ташаҳҳудда ҳам оёқларини худди икки сажда ўртасида ўтиргандек тўшаб ўтирардилар, ўнг қўлларини ўнг сонларига, чап қўлларини чап сонларига қўярдилар, ўнг қўлларининг бош бармоғини ўрта бармоққа ҳалқасимон қўйиб, кўрсаткич бармоқлари билан ишора қилардилар ва кўзларини унга тиккан ҳолда: «Аттаҳийяту лиллаҳи вас-солавату ват-тоййибат, ассаламу алайка айюҳан-набийю ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, ассаламу алайна ва ала ибадиллаҳис-солиҳийн, ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ» дердилар (Бухорий (831) ва Муслим (402) Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар), у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ўтиришни енгил қилардилар.

– Сўнг такбир айтиб, ўринларидан турардилар, учинчи ва тўртинчи ракъатларни ўқирдилар, уларни аввалги икки ракъатдан енгилроқ ўқирдилар ва уларда фақат Фотиҳа сурасини ўқирдилар.

– Сўнг охирги ташаҳҳудга ўтирардилар, бунда таваррук қилиб ўтирардилар, яъни чап сонларини ерга қўяр ва икки оёқларини ўнг тарафдан чиқарар эдилар, чап оёқни сон ва болдирлари остига тўшаб, ўнг оёқни тиклардилар.

– Сўнг охирги ташаҳҳудни ўқирдилар, унда биринчи ташаҳҳуднинг айни ўзини ўқиб, кейин қуйидагича салавот ўқирдилар: «Аллоҳумма солли ала муҳаммадин ва ала али муҳаммад, кама соллайта ала али иброҳийма, иннака ҳамийдум мажийд, ва барик ала муҳҳаммадин ва ала али муҳҳамад, кама барокта ала али иброҳийма, иннака ҳамийдум мажийд».

– Сўнг жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, ҳаёт ва ўлим фитнасидан, масиҳ дажжол фитнасидан Аллоҳдан паноҳ тилардилар, Китобу Суннатда ворид бўлган дуолардан ўқирдилар.

– Сўнг ўнг томонларига «Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ» деб салом берардилар, кейин чап томонларига салом берардилар, саломни қиблага қараган ҳолда бошлаб, тўла ўгирилган ҳолда тамомлардилар.

– Салом бергач, «Астағфируллоҳ» (уч бор), «Аллоҳумма антас-салам ва минкас-салам, табарокта я зал-жалали вал-икром» дердилар, сўнг ҳадис китобларида ривоят қилинган зикрларни ўқирдилар.

Мусулмон биродар! Бу намознинг нассларда (яъни ҳадисларда) келганидек сифатининг қисқача кўринишидир. Намозингизга ғоят эҳтимом беринг, намозингиз имкони борича Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозлари билан бир хил бўлсин! Аллоҳ таоло айтади: «(Эй мўминлар), сизлар учун — Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди, амали ва хулқи атвори)да гўзал ибрат бордир» (Аҳзоб: 21).

Барчамизга Аллоҳдан тавфиқ ва қабулият сўраймиз.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.