Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Никоҳга доир ҳукмлар ҳақидаги боб

Бу мавзу ҳам ғоят муҳим мавзулардан бўлиб, фуқаҳолар ўз китобларида унга кенг ўрин ажратганлар, унинг ҳукмларини батафсил баён қилганлар, унинг мақсад ва асоратларини кенг ёритиб берганлар. Чунки, у Қуръон, Суннат ва ижмоъ билан машруъ бўлган.

Аллоҳ таоло айтади: «Сизлар учун никоҳи ҳалол бўлган аёлларга иккита, учта, тўрттадан уйланаверинглар» (Нисо: 3). Уларга уйланиш ҳаром бўлган аёлларни зикр қилиб ўтгач, Аллоҳ таоло айтади: «Мана шулардан бошқа аёлларга зино қилувчи бўлмаган ҳолингизда молларингизни маҳр қилиб бериш билан уйланишга ҳаракат қилиш сизлар учун ҳалол қилинди» (Нисо: 24).

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам турмуш қуришга ундаганлар ва тарғиб қилганлар, «Эй йигитлар жамоаси, қай бирингиз уйланишга қодир бўлса, уйлансин! Чунки (уйланиш) кўзни номаҳрамга тикишдан, авратни ҳаромдан (зинодан) сақлайди», деганлар (Бухорий (5066) ва Муслим (1400) Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Яна айтганлар: «Қиёмат куни бошқа пайғамбарлардан умматимнинг кўплиги билан фахрланишим учун севимли ва серпушт аёлларга уйланинглар» (Абу Довуд (2050), Насоий (3227) Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Никоҳнинг ортида жуда кўп манфаатлар бор. Жумладан:

  • Инсон наслининг давом этиши, мусулмонлар сонининг кўпайиши, Аллоҳ йўлида
    жиҳод қилувчи ва динини ҳимоя қилувчи фарзандлар етиштириб чиқариш билан
    кофирларни ҳафа қилиш.
  • Жинсий аъзолар иффатини сақлаш ва уларни инсоний жамиятларни бузиб
    юборадиган ҳаром лаззатланишлардан сақлаш.
  • Эркак киши аёл устида раҳбар бўлиб, инфоқ қилиб туриши. Аллоҳ таоло
    айтади: «Эркаклар хотинлари устида раҳбардурлар. Бунга сабаб Аллоҳ уларнинг
    бировларини бировларидан
    (яъни эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани ва
    эркаклар
    (хотинлари ва оилалари учун) ўз мол-мулкларидан сарф-харажат
    қилганларидир»
    (Нисо: 34).
  • Эр-хотин ўртасида кўнгил яқинлик ҳосил бўлиши ва ором-осойишталик пайдо
    бўлиши. Аллоҳ таоло айтади: «Унинг оятларидан (яна бири) У зот сизлар
    ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда
    ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир»
    (Рум: 21), «У (Аллоҳ)
    шундай зотки, сизларни бир жондан
    (Одамдан) яратди ва у ором-осойиш
    топсин деб унинг ўзидан жуфтини вужудга келтирди»
    (Аъроф: 189).
  • У инсоний жамиятларни ахлоқларни емирадиган ва фазилатларни вайрон
    қиладиган ахлоқсиз фаҳш ишларга тушишдан ҳимоя қилади.
  • Насл-насабларни асраш, ўзаро қариндош-уруғчилик алоқаларини боғлаш,
    меҳр-мурувват, силаи раҳм ва ҳаққа ёрдам кўрсатиш каби олийжаноб хислатлар ҳукм
    сурадиган шарафли хонадонлар барпо бўлиши.
  • Одамзотнинг ҳайвоний ҳаётдан улуғ инсоний ҳаёт сари юксалиши.

Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатлари асосида барпо бўлувчи улуғ ва покиза шаръий никоҳнинг башарият учун бундан бошқа ҳам кўплаб манфаатлари бор.

Никоҳ – эр-хотиннинг бир-биридан фойдаланишини ҳалол қилиб берувчи шаръий ақд-битимдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Аёлларга яхши муомалада бўлинглар! Зеро, улар сизларнинг ҳузурингизда асиралардир» (Термизий (1163), Насоий «Ал-кубро»да (5/372, №9169) Ибн Можа (1851) Амр ибн Аҳвас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. Аёл киши эрининг ҳукми остида бўлгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни асирага ташбеҳ қилдилар.) Бир ривоятда: «Уларнинг номусларини Аллоҳнинг калимаси билан ҳалол қилиб олдингизлар» (Муслим (1218) Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Никоҳ ақди – эр-хотин ўртасидаги аҳду-паймондир. Аллоҳ таоло айтади: «Улар (яъни хотинларингиз) сизлардан қатъий аҳд-паймон олганларидан сўнг…» (Нисо: 21). У эр-хотиннинг ҳар бирини иккинчисига нисбатан унинг тақозосига кўра амал қилишини вожиб қиладиган битимдир. Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, аҳдларга (ўзаро келишган битимларга) вафо қилингиз!» (Моида: 1).

Имконияти бор бўлган ҳамда бировига оғиб кетишидан омонликда бўлган киши биттадан ортиқ аёлга уйланишига рухсат берилган. Аллоҳ таоло айтади: «Сизлар учун никоҳи ҳалол бўлган аёлларга иккита, учта, тўрттадан уйланаверинглар. Энди агар (улар орасида) адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, бир аёлга (уйланинг)» (Нисо: 3). Бу ерда талаб қилинган адолат – қилиш имконияти бор бўлган адолатдир, яъни, нафақада, кийим-кечакда, уй-жойда ва ётоқда аёллар ўртасида тенгликни вужудга келтиришдир.

Кўпхотинлиликка рухсат бериши шариатимизнинг гўзал сифатларидан ва ҳамма замону-маконларга яроқли эканидандир. Чунки, бунда эркакларга ҳам, аёлларга ҳам, бутун жамиятга ҳам жуда катта манфаатлар ҳосил бўлади.

– Зеро, аёлларнинг сони эркаклар сонига қараганда кўплиги маълум, бунинг устига урушлар, йўл ҳодисалари каби хатарлар одатда эркаклар устига тушиб, уларнинг сонлари яна ҳам камайиб, аёллар сони эса ортиб боради. Агар эркак кишини фақат битта аёлга чеклаб қўйилса, жуда кўп аёллар турмушсиз қолишига тўғри келади.

– Шунингдек, маълумки, аёл киши ҳайз ва нифос каби жинсий яқинликка имкон бермайдиган кунларни бошдан кечиради. Агар эркак кишини бошқа аёлга уйланишдан ман қилинса, кўп вақтларни жинсий қониш ва наслини кўпайтиришдан маҳрум қилинган ҳолда ўтказишига тўғри келади.

– Маълумки, аёл кишидан жинсий жиҳатдан тўла ва самарали фойдаланиш унинг ўтиш (климакс) даврига, яъни 50 ёшга етиши билан ниҳоясига етади. Эркак кишида эса ундай эмас, унинг жинсий активлиги ва насл қолдиришга қодирлиги мўйсафдлик ёшигача ҳам давом этади. Агар уни битта аёлга чеклаб қўйилса, кўп яхшиликлардан маҳрум қилинган, насл қолдириш ва фарзанд кўриш имконияти чеклаб қўйилган бўлади.

– Ундан ташқари, маълумки, аксарият жамиятларда ҳар доим аёлларнинг адади эркакларнинг ададидан кўп бўлиб келган. Агар битта эркакни битта аёлга чеклаб қўйилса, бу кўплаб аёлларни оиласиз қолишига олиб келади. Қолаверса, бу хулқий бузуқликларга ва кўплаб аёлларнинг зое бўлиб, оилавий ҳаёт лаззатидан фойдалана олмасликларига олиб келади.

Кўпхотинлиликка рухсат берилишида кўп етук ҳикматлар бор, Аллоҳ таоло бу йўлни тўсишга ва ушбу манфаатларни йўққа чиқаришга уринувчиларга ўзи кифоя қилсин.

Никоҳланиш ва турмуш қуриш – шаръий ҳукм жиҳатидан – беш турга бўлинади: у гоҳо фарз бўлади, гоҳо мустаҳаб бўлади, гоҳо мубоҳ бўлади, гоҳо ҳаром бўлади, гоҳо макруҳ бўлади.

– Агар турмуш қурмаса, зино қилиб қўйиш хавфи бўлган киши учун турмуш қуриш фарз бўлади. Чунки, никоҳ уни ҳаромдан пок сақлаш учун ҳалол йўлдир. Бу ҳолат хусусида шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Агар инсон турмуш қилишга муҳтож бўлса ва уни тарк қилиш билан ўзига машаққат етишидан қўрқса, турмуш қуришни фарз ҳаждан муқаддам қилади» (Ал-фатавал-кубро: 5/449). Бошқалар турмуш қуриш у учун нафл ҳаждан ва нафл намозу рўзадан афзал бўлади, деганлар. Уларга кўра, бу ҳолатда инфоқ қилишга қодир бўлиш билан ожиз бўлиш ўртасида фарқ йўқдир.

Шайхулислом Ибн Таймия айтади: «Аҳмаднинг ва аксариятнинг сўзларининг зоҳири қодирликни эътибор қилмасликдир. Чунки, Аллоҳ таоло Ўзи беҳожат қилишни ваъда қилган: «Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлу-карами билан бой-беҳожат қилур» (Нур: 32). Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзан ҳеч вақосиз тонг оттирардилар ва ҳеч вақосиз кеч киртирардилар (Бухорий (2566) ва Муслим (2972) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар), у зот темир узукка ҳам қодир бўлмаган бир кишини уйлантириб қўйганлар» (Бухорий (5087) ва Муслим (1425) Саҳл ибн Саъд ас-Соидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

– Шаҳват (истак-майл) бор бўлиб, зино хавфи бўлмаган ҳолатда турмуш қуриш мустаҳаб бўлади, чунки бу кўпчилик эркак ва аёлларнинг манфаатларини ўз ичига олган бўлади.

– Шаҳват ҳам, уйланишга рағбат ҳам йўқ бўлган ҳолатдаги кишининг, масалан, жинсий заиф одам ва мўйсафиднинг турмуш қуриши мубоҳ (яъни, мумкин) иш бўлади. Баъзан эса айни шу ҳолдаги одамнинг уйланиши макруҳ бўлади. Чунки, бу турмуш аёл кишининг никоҳдан бўлган ғаразини рўёбга чиқармайди ва унга зарар келтиради.

– Мусулмон киши агар кофир ҳарб диёрида (яъни уруш ҳолатидаги кофир душманлар диёрида) бўлса, уйланиши ҳаром бўлади. Чунки, зурриётини хатарга қўйиш ва уларни кофирларнинг истилоси остида қолдириш хавфи бор бўлади, аҳли-аёли учун ҳам душмандан хотиржам бўлмайди.

Иффатли, асли тоза, диндор аёлга уйланиш суннатдир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Aёл кишигa тўрт сaбaбдан бири учун, яъни, бoйлиги, нaсaби, ҳусни ёки дини учун уйлaнилaди. Шундaй экaн, сeн диндoригa уйлaнишгa ҳaрaкaт қил, барака топкур», дeганлар (Бухорий (5090) ва Муслим (1466) ривоятлари).

Аёл кишига динидан бошқа сабаб учун уйланишдан қайтариқ келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аёлларга ҳусни учун уйланмангларки, ҳуснлари уларни ҳалок қилиши ҳам мумкин. Мол-дунёси учун ҳам уйланмангларки, моллари уларнинг туғёнларига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Уларга дин учун уйланинглар» (Ибн Можа (1859) шу маънода, Байҳақий (7/80) шу лафз билан Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизга уйланишга тарғиб қилганлар, Жобир розияллоҳу анҳуга: «Қиз болага уйланмабсизда, у билан ўйнаб-кулардингиз», деганлар (Бухорий (5247) ва Муслим (715) ривоятлари. Қизга уйланишда кўнгил яқинлик тўла-тўкис ҳосил бўлади, чунки у аввал бошқа эр кўрмаган ва дилида бошқа эркакнинг муҳаббати таъсири қолмаган бўлади.

Серпушт аёлга, яъни аёллари серфарзандлик билан танилган хонадон аҳлидан уйланиш суннатдир. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қиёмат куни бошқа пайғамбарлардан умматимнинг кўплиги билан фахрланишим учун севимли ва серпушт аёлларга уйланинглар», деганлар (Абу Довуд (2050), Насоий (3227) Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Шу маънода бошқа ҳадислар ҳам келган.

Уйланиш ҳукми шахсларнинг ҳолатлари фарқли бўлишига, уларнинг жисмоний ва молиявий куч-қувватларига ва оила масъулиятини кўтаришга бўлган ҳозирликларига қараб фарқли бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёшларни эртароқ уйланишга ундаганлар. Чунки, улар бунга бошқалардан кўра муҳтожроқ бўладилар. У зот айтганлар: «Эй йигитлар жамоаси, қай бирингиз уйланишга қодир бўлса, уйлансин! Чунки (уйланиш) кўзни номаҳрамга тикишдан, авратни ҳаромдан (зинодан) сақлайди. Ким қодир бўлмаса, рўза тутсин! Чунки, рўза унга (ҳаромга тушиб қолишидан) қалқондир» (Бухорий (5066) ва Муслим (1400) Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Баъзилар «қодирлик»дан мурод жимоъ, дейишган, баъзилар никоҳ учун керакли нарсалар, дейишган. Ҳар икки сўз ўртасида қарама-қаршилик йўқ.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки тартибли иш орқали шаҳватга қарши
курашиш ва унинг хатаридан сақланишга буюрдилар. Яъни, қодир бўлган одам
уйланишига, қодир бўлмаган одам эса рўза тутишига буюрдилар. Бу эса инсон ўз
нафсини хатар сўқмоқларида ташлаб қўймаслиги кераклигига далолат қилади. Аллоҳ
таоло айтганидек: «Ўз ораларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул ва
чўриларингизни яхшиларини уйлантиринглар. Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ
уларни Ўз фазлу-карами билан бой-беҳожат қилур. Аллоҳ
(фазлу-карами)
кенг, билувчидир. Никоҳ
(учун лозим бўлган мол-давлатни) топа олмаган
кишилар то Аллоҳ уларни Ўз фазлу-карами билан бой-бадавлат қилгунича ўзларини
(ҳаромдан, зинокорликдан) пок тутсинлар!» (Нур: 32, 33).

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.