Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Никоҳдаги айблар ҳақидаги боб

Никоҳни сақлаб қолиш ё бузишни ихтиёрли қиладиган бир қанча айблар мавжуд. Жумладан:

– Қай бир аёл эрини жинсий заифлиги ёки олати кесилганилиги туфайли жинсий алоқага қодир эмас деб топса, у никоҳни бузишга ҳақли бўлади. Агар аёл эрни жинсий заиф деб даъво қилса, у бунга иқрор бўлса, унга бир йил муҳлат берилади. Шу вақт ичида жинсий алоқа қилмаса, аёл никоҳни бузишга ҳақли бўлади.

– Эркак киши агар аёлида жинсий алоқага тўсқинлик қиладиган бирон айбни топса, масалан унинг қинига йўл тўсилган бўлиб, очилиб кетиши имкони бўлмаса, никоҳни бузишга ҳақли бўлади.

– Эр-хотиннинг бири иккинчисида бавосир, жунунлик, песлик, моховлик, каллик, оғизда ёқимсиз ҳид каби айб топса, бу нарса нафратга сабаб бўлгани учун никоҳни бузишга ихтиёрли бўлади.

Аллома Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Эр-хотиннинг бирини иккинчисига нафратли қиладиган ва у билан никоҳдан қасд қилинган меҳр-муҳаббат ва кўнгил яқинлиги ҳосил бўлмайдиган ҳар қандай айб ихтиёрни вожиб қилади ва у баъйдан кўра бунга лойиқроқдир» (Зодул-маъод: 5/183).

Агар эр-хотиннинг биридаги айб ақддан кейин пайдо бўлса ҳам, унда иккинчиси ихтиёрли бўлади.

Эр-хотиннинг қай бири иккинчисида бўлган айбга рози бўлмаса, гарчи ўзида ҳам айни шундай ёки бошқача айб бўлса ҳам, у учун ихтиёр бўлади. Чунки, инсон ўзининг айбидан жирканмайди. Қай бири иккинчисининг айбига рози бўлса ва: «айбига розиман» деса, ёки ундан айбини била туриб розиликка далил бўладиган иш топилса, унда ихтиёр қолмайди.

Иккаласидан бири учун ихтиёр собит бўлган ҳолатда, бу иш фақат ҳоким (қози) ҳузурида узил-кесил бўлади. Чунки, бу ижтиҳод ва текширишга муҳтож ишдир. Ҳоким ихтиёр эгасининг талаби билан никоҳни бузади ёки ихтиёр эгасига изн беради ва у никоҳни бузади.

Агар никоҳ эр-хотин қўшилмасидан туриб бузилса, аёлга маҳр лозим бўлмайди. Чунки, агар никоҳни бузиш аёлдан бўлса, ажралиш у тарафидан содир бўлган бўлади. Агар эркакдан бўлса, аёл унга айбини яширган бўлади ва никоҳ бузилишига у сабаб бўлган бўлади.

Агар никоҳ бузилиши қўшилишдан кейин содир бўлса, аёлга ақдда тайин қилинган маҳр берилади. Чунки, у ақд билан фарз бўлган ва қўшилиш сабабли иқрор топган, энди соқит бўлмайди.

Норасида қизни, мажнунани, мамлукани (чўри қизни) никоҳни рад қиладиган айби бўлган кишига узатиш мумкин эмас. Чунки, уларнинг валийлари уларнинг манфаатларидан келиб чиқиб иш қилиши лозим. Агар валийлари айбни билмаган бўлса, билганидан сўнг улардан зарарни кетказиш учун никоҳни бузади.

– Агар оқила ва расида аёл бичилган ёки жинсий заиф кишига рози бўлса, валийси уни ман қила олмайди. Чунки, қўшилиш ҳаққи уники, бошқаники эмас.

– Агар мажнун, мохов ва песга рози бўлса, валийси уни ман қилишга ҳақли.
Чунки, бунда фарзандга ҳам ўтиши хавфи бўлган зарар бор ва бунда аёлнинг
оиласига камситилиш ҳосил бўлади.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.