Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Никоҳдаги кафоат (тенглик) ҳақидаги боб

Кафоат ёки куфълик луғатда тенглик, баробарлик маъносини билдиради. Бу ердаги кафоатдан мурод – эр-хотиннинг беш нарсада тенг, бир хил бўлишидир:

  1. Динда. Фожир ва фосиқ кимса афифа аёлга тенг бўлмайди. Чунки, унинг гувоҳлиги ва қилган ривояти ўтмайди, бу эса инсонийлигидаги нуқсонидир.
  2. Насабда. Ажамий (яъни, араб бўлмаган киши) арабияга куфъ бўлмайди[1].

  3. Озодликда. Қул ва қисман озод бўлган қул озод аёлга куфъ бўлмайди, чунки қуллик туфайли нуқсонлидир.
  4. Касб-ҳунарда. Ҳажжом (қон олувчи), тўқувчи каби паст касб эгаси тожир каби юқори касб эгасининг қизига куфъ эмас.
  5. Фарз бўлган маҳр ва нафақа миқдорида молга эга бўлиш. Қашшоқ одам бадавлат
    аёлга куфъ бўлмайди. Чунки, унинг қашшоқлиги туфайли нафақа бермаслигида у аёлга
    зарар бордир.

Агар эр-хотиндан бири ушбу бешта ишдан бирида бир-биридан фарқли бўлса, кафоат бўлмаган бўлади. Лекин, бу никоҳнинг саҳиҳлигига таъсир қилмайди. Чунки, никоҳ саҳиҳ бўлиши учун кафоат шарт эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фотима бинт Қайс розияллоҳу анҳони Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳуга никоҳланишга буюрганлар, у зотнинг буйруқлари билан у Усомага никоҳланган (Муслим (1480) Фотима бинт Қайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилган). Бироқ, кафоат никоҳнинг лозим бўлиши учун шартдир. Аёл ёки унинг валийси агар рози бўлмаса, никоҳни бузишга ҳақли бўладилар. Чунки, бир киши ўзининг паст даражасини шу билан кўтариб олиш учун қизини биродарининг ўғлига берганида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ихтиёрни қизга берганлар (Насоий 93269), Ибн Можа (1874), Аҳмад (6/136, №25043) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар).

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Имом Аҳмад айтган гапнинг тақозосига кўра, кишининг куфъ эмаслиги маълум бўлса, улар ўртаси ажратиб юборилади. Валий аёл кишини куфъ бўлмаганга узатиши мумкин эмас. Эркак киши ҳам ўзига куфъ бўлмаганга уйланмайди. Кафоат аёлнинг маҳрига ўхшаган молиявий ишлардан эмаски, аёл ва унинг валийлари истасалар талаб қилиб, истасалар тарк қилсалар. Кафоат эътибор қилиниши лойиқ бўлган ишдир» (Ал-фатавал-кубро: 4/533).

[1] Ибнул Қаййим
раҳимаҳуллоҳ “Зодул Маодда” ёзади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг
ҳукмлари тенгликда динни асли ва камоли жиҳатидан эътибор қилишларидир. Муслима
кофирга берилмайди, афифа фожирга берилмайди. Қуръон ва Суннат тенгликда бундан
бошқа нарсани эътиборга олмади. У муслимани ифлос зинокорга никоҳланишини ҳаром
қилди. Насабни (араб ёки ажамликни), ҳунарни, бойликни, ҳурриятни тенгликда
эътиборга олмади. Агар қул афиф мусулмон бўлса, Ислом унга озод, насабли, молдор
аёлга уйланишга рухсат берди. Қурайшлик бўлмаганларга қурайшлик аёлларга
уйланишга, ҳошимий бўлмаганларга ҳошимийя аёлларга уйланишга, фақирлар учун
бадавлат аёлларга уйланишга рухсат берди. (Зодул Маод: 5/160)

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.