Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Никоҳ ақди, унинг рукнлари ва шартлари ҳақидаги боб

Никоҳ ақдидан олдин никоҳ ўқувчи киши ёки ҳозир бўлганлардан бирортаси «Ибн Масъуд хутбаси» деб аталган хутбани ўқиши мустаҳабдир. Унинг лафзи қуйидагича:

إن الحمد لله ، نحمده ، ونستعينه ، ونستغفره ، ونتوب إليه ، ونعوذ بالله من شرور أنفسنا وسيئات أعمالنا ، من يهده الله فلا مضل له ، ومن يضلل فلا هادي له ، وأشهد أن لا إله إلا الله ، وأشهد أن محمدا عبده ورسوله

(Маъноси: Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса уни адаштирувчи йўқ, кимни адаштирса уни ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, бир Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ, яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У зотнинг бандаси ва элчисидир) (Абу Довуд (2118), Насоий (3277), Термизий (1105), Ибн Можа (1892) Аҳмад (1/432, №4115) Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Ушбу хутбадан кейин Қуръондан қуйидаги уч оятни ўқийди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنْتُمْ مُسْلِمُونَ آل عمران: ١٠٢

«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).

يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالًا كَثِيرًا وَنِسَاءً وَاتَّقُوا اللَّهَ الَّذِي تَسَاءَلُونَ بِهِ وَالْأَرْحَامَ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلَيْكُمْ رَقِيبًا (النساء: ١)

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз) (Нисо: 1).

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَقُولُوا قَوْلًا سَدِيدًا (70) يُصْلِحْ لَكُمْ أَعْمَالَكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَمَنْ يُطِعِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزًا عَظِيمًا الأحزاب: ٧٠ – ٧١

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70-71).

Никоҳ ақдининг рукнлари учта:

Биринчи рукн: Никоҳнинг яроқлилигини тўсадиган монеълардан холи бўлган эр ва хотиннинг мавжуд бўлиши. Яъни, масалан, аёл киши бу эркакка насаб, эмикдошлик, идда ё бошқа сабаблар билан никоҳланиши ҳаром бўлган аёллардан бўлмаслиги, шунингдек эркак киши кофир, аёл эса мусулмон бўлган ҳолат ва шу каби шаръий монеълар бўлмаслиги.

Иккинчи рукн: Ийжоб ҳосил бўлиши. Яъни, аёлнинг валийсидан ёки валий ўрнидаги одамдан эркакка: «Мен сенга фалончихонни хотинликка бердим ёки сени унга никоҳладим» деган лафз айтилиши.

Учинчи рукн: Қабул ҳосил бўлиши. Яъни, эр ёки унинг вакили «Бу никоҳни қабул қилдим» деган лафзни айтиши.

Шайхулислом Ибн Таймия ва шогирдлари Ибнул Қаййим раҳимаҳумаллоҳ ихтиёр қилган фикрга кўра, никоҳга далолат қиладиган ҳар қандай лафз билан никоҳ боғланади, фақат «хотинликка бериш» ё «никоҳлаш» лафзларига чекланмайди (Ал-қоваъидун-нурония: 107-б, Иъламул-муваққиъийн: 2/24).

Никоҳни юқоридаги лафзларга чеклаган кишилар фикрига кўра, шу икки лафз Қуръонда келган. Аллоҳ таоло айтади: «Бас, қачонки Зайд ундан (яъни Зайнабдан) ҳожатини адо қилгач (яъни уни талоқ қилгач), Биз сизни унга уйлантирдик» (Аҳзоб: 37), «Оталарингиз уйланган хотинларни никоҳингизга олманг!» (Нисо: 22).

Лекин, воқеъда бу фақат шу икки лафзга чеклашни англатмайди, валлоҳу аълам.

Соқов кишининг никоҳи ёзув орқали ёки тушунарли ишора билан амалга ошади.

Ийжоб ва қабул ҳосил бўлса, гарчи бу лафзни айтувчи киши ҳазиллашиб айтган ва унинг ҳақиқий маъносини қасд қилмаган бўлса ҳам, никоҳ ақди боғланган бўлади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уч нарсанинг – талоқ, никоҳ ва ражъа (талоқ қилган аёлини қайтариб олиш)нинг жиддийси ҳам жиддий, ҳазили ҳам жиддий», деганлар (Абу Довуд (2194), Термизий (1148) ва Ибн Можа (2039) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Никоҳнинг саҳиҳ бўлиши шартлари тўртта:

Биринчи шарт: Эр-хотиннинг иккаласи ҳам аниқ тайин қилинган бўлиши. Бир неча қизи бор одам: «Сенга қизимни хотинлика бердим» дейиши ёки бир неча ўғли бор одамга: «Ўғлингга қизимни бердим» дейиши кифоя қилмайди. Тайин қилиш уйланувчига ишора қилиш ё унинг номини айтиш ё бошқалардан ажралиб турадиган бирон сифатини айтиш билан ҳосил бўлади.

Иккинчи шарт: Эр ҳам, хотин ҳам никоҳга розилик бериши. Иккаласини ё биттасини мажбурлаш билан никоҳ саҳиҳ бўлмайди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда келганки: «Жувон (aввaл турмуш кўрган aёл) ўзи билан маслаҳат қилинмагунча, бoкирa қизни эса унинг изни-рoзилиги олинмагунча турмушга берилмайди» (Бухорий (5136) ва Муслим (119) ривоятлари). Фақат ҳали балоғатга етмаган норасидани ва ақли норасони валийси унинг изнисиз ҳам никоҳлаши мумкин.

Учинчи шарт: Аёл кишига валийси ақд боғлаши. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Валийсиз никоҳ йўқдир», деганлар (Абу Довуд (2085), Термизий (1101), Ибн Можа (1881), Аҳмад (4/394, №19518) Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Аёл киши валийсисиз ўзини турмушга берса, унинг никоҳи ботилдир. Чунки, бу зинога зариъа-восита бўлади. Қолаверса, аёл киши одатда узоқни кўра билмагани боис ўзи учун яхшироқ эр танлашда хатога йўл қўяди. Аллоҳ таоло никоҳ хусусида валийларга хитоб қилди: «Ўз ораларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул ва чўриларингизни яхшиларини уйлантиринглар» (Нур: 32), «Қачон хотинларингизни талоқ қилсангизлар ва уларнинг идда муддатлари битиб қолса, бас, (эй ота-оналар) уларни ўзаро яхшилик билан келишишган бўлсалар, эрларига қайта никоҳланишдан тўсманг!» (Бақара: 232) ва бошқа оятлар.

Аёл кишининг валийси унинг отаси, ундан сўнг отаси тарафидан унга васий қилинган шахс, сўнг ота томонидан бобоси, ҳар қанча юқориласа ҳам, сўнг ўғли, сўнг ўғлининг ўғиллари, ҳар қанча қуйига кетсалар ҳам, сўнг туғишган акаси (укаси), сўнг ота томонидан акаси (укаси), сўнг уларнинг ўғиллари, сўнг ота-она бир амакиси, сўнг ота бир амакиси, сўнг уларнинг ўғиллари, ундан сўнг насаб жиҳатидан энг яқин асабаси, сўнг озод қилувчиси, сўнг ҳокимдир.

Тўртинчи шарт: Никоҳ ақдига гувоҳлар ҳозир бўлиши. Жобир розияллоҳу анҳудан марфуъан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича: «Валийсиз ва иккита адолатли гувоҳларсиз никоҳ йўқдир». Демак, иккита адолатли гувоҳ бўлмаса, саҳиҳ бўлмайди.

Имом Термизий айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари ва
улардан кейинги тобеинлар ва бошқалардан бўлган аҳли илмлар наздида амал
шунгадир. Улар: «Гувоҳларсиз никоҳ йўқ» деганлар ва бунга ўтганлардан ҳеч ким
хилоф қилмаган, фақат кейинги даврдаги аҳли илмлардан бир жамоаси ихтилоф
қилдилар» (Сунанут-Термизий: 3/411).

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.