Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Олтинчи фасл: Масхара ва истеҳзо қилувчиларга мусулмоннинг муносабати

Кўплаб одамлар, хусусан даъватчилар даъват йўлида тўғаноқ бўлаётган вабо — одамларнинг масхара ва истеҳзоларидан кўп шикоят қиладилар: “Хўш, биз нима қилайлик, қандай иш олиб борайлик?” .Мен Аллоҳдан тавфиқ сўраб, бу саволга жавоб топишга ҳаракат қиламан:

1 – Аллоҳ йўлида етган озорларга сабр қилиш – Аллоҳ йўлига даъват қилишнинг ўзгармас асосларидан биридир. Ахир қандай қилиб сабрсиз даъват самара берсин?, Аллоҳ таоло пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб: “Бас, сабр қилинг, оқибат тақводорларникидир!” демадими? (Ҳуд: 49).

Аллоҳ таоло пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга Мусо алайҳис-саломнинг ўз қавмига айтган сўзларини ваҳий қилди: «(Фиръавннинг сўзларидан даҳшатга тушиб кетганларида) Мусо (алайҳис-салом) қавмига деди: «Оллоҳдан мадад тилаб, сабр-тоқат қилинглар! Бу Ер шак-шубҳасиз Оллоҳникидир. Уни Ўзи хоҳлаган бандаларига мерос қилиб беради. Оқибат-натижа эса тақводорларники (Оллоҳдан қўрққанларники) бўлади». 129. Улар айтдилар: «Сен бизга (пайғамбар бўлиб) келишингдан илгари ҳам (яъни ўшанда ҳам Фиръавн ўғилларимизни ўлдириб, аёлларимизни тирик қолдириб, зулм қилган эди), сен келганингдан кейин ҳам озор кўрдик». У (Мусо) деди: «Шояд Роббингиз душманларингизни ҳалок этиб, сизларни бу Ерга халифа қилса ва қандай амаллар қилишингизни кўрса». (Аъроф: 128, 129)

Сабр-бардош билан бирга Аллоҳ таолонинг ўзига садоқатли таваккул ҳам бўлиши керак. Чунки Аллоҳ таоло: «Сиз кофирлар ва мунофиқларга бўйсунманг ва уларнинг озор-азиятларига парво қилманг ҳамда Аллоҳга таваккул қилинг! Аллоҳнинг Ўзи етарли вакил-ҳомийдир.» (Аҳзоб: 48), деди. Аллоҳнинг ўзигагина таваккул қилиб, Унинг ўзигагина суяниш ва Унинг ҳузуридаги ажр-савобларда тамаъда бўлиш – бу узоқ йўлда юрувчи одамларнинг мустаҳкам асосларидир. Қадимда айтилган: “Сабр ва қатъий ишонч билан диндаги имомлик даражасига етилади”.

2 – Биздан кўра яхшироқ бўлган одамлардан ибрат олиш.

Сизга халқлари тарафидан масхара қилинган пайғамбарларнинг қиссаларини айтиб ўтдик. Бу масхара ва истеҳзолар уларни бажаришга киришишган ишлари ва ўзлари билан бирга юборилган динларидан четлата олдими?! Йўқ, албатта!

Кема ясаётган Нуҳ алайҳис-салом устидан мазах қилиб кулдилар. Бироқ бу ишлар уни ўз йўлидан қайтмай давом этишини ва Роббисининг берган ваъдаларига бўлган ишончини зиёда қилди.

Лут алайҳис-салом, унинг поклиги ва у билан бирга бўлганлар устидан қавми масхара қилиб кулди. Улар унинг бу ҳолатига ҳайратомуз боқиб: “Улар покланувчи одамлар!”- дедилар. Бу сўзлар Лут алайҳис-саломнинг ҳақ йўлидаги матонати ва қуйидаги Аллоҳ берган ваъдага бўлган ишончини орттирди, холос: «Уларга ваъда қилинган вақт субҳдир. Субҳ яқин эмасми?!» (Ҳуд: 81).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам устидан ҳам масхара қилишиб, пасткашларнинг озорлари кучайганида Аллоҳ таоло унга ҳитоб қилиб шундай деди: «(Эй Муҳаммад), сиздан аввал ўтган пайғамбарларнинг устидан ҳам кулинган. Сўнг уларни масхара қилган кимсаларни ўша кулгилари ўраб, (домига тортиб) кетган (яъни ҳалок қилган).» (Анъом: 10) Анбиё сурасининг қирқ биринчи ояти ҳам шу маъноларни ўз ичига олган.

Аллоҳ таоло айтди: «(Эй, Муҳаммад), сиздан аввалги пайғамбарларнинг устидан ҳам кулиб-масхара қилинганида, Мен ўша (пайғамбарларини ёлғончи қилиб) куфр йўлини тутган ким­саларга (бир оз) муҳлат бериб сўнгра уларни (Ўзимнинг азобим билан) ушлаганман. Сўнг уларни қандай жазолаганимни (билурсиз).» (Раъд: 32)

3 – Мўминларнинг барчаси, хусусан даъватчилар Аллоҳ таолонинг ушбу сўзларига лойиқдирлар: «Куфрга қарши курашда (сустлашмангиз) ва ғамгин бўлмангиз! Агар (ҳақиқий) иймон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун бўлгувчидирсизлар. 140. Агар сизларга жароҳат етган бўлса, у қавмга ҳам худди шундай жароҳат етган. (Токи ибрат бўлсин деб) ва Оллоҳ ҳақиқий иймон келтирган кишиларни билиши ҳамда ораларингдан шаҳидларни саралаб олиши учун бу кунларни (яъни ғалаба ва мағлубият кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз. Оллоҳ золим кимсаларни севмайди. 141. Ва токи Оллоҳ иймон кел­тирган зотларни (гуноҳларидан) поклаш ва кофирларни ҳалок қилиш учун (бу кунларни одамлар орасида айлантириб туради). 142. (Эй мўминлар), ёки Оллоҳ сизларнинг ичингиздан ким ҳақ йўлда курашган-у, ким сабр-тоқат қилганини мутлақо билмай туриб жаннатга кирамиз, деб ўйладингизми?!» (Оли Имрон: 139-142).

Мўмин ўзининг Аллоҳ таоло тавфиқи, йўллаши ва сабот бериши билан бирга эканини ҳис этар экан сустлик қилмайди ва ғамгин бўлмайди. Ахир Аллоҳ таоло: «Уларнинг (кофирларнинг «Сен пайғамбар эмассан», деган) сўзлари сизни ғамгин қилмасин. Бутун куч-қудрат Оллоҳникидир. У Эшитувчи, Билувчидир.» (Юнус: 65).

4 – Ҳазилкаш, масхара ва истеҳзо қиладиган одамлар билан дўстлашмаслик.

Чунки, Аллоҳ таолога бўлган иймон, ундай душманлардан безор бўлиш билангина тўғри бўлади. Ҳолбуки, Роббимиз Аллоҳ таоло шундай демоқда: «Эй мўминлар, сизлардан илгари китоб берилганлар ичидан динингизни ҳазил-масхара қилиб олган кимсаларни ва кофирларни дўст қилиб олмангиз! Агар мўмин бўлсангизлар, Оллоҳдан қўрқинглар!» (Моида: 57).

Ислом умматининг бошига келган улкан балолардан бири – яҳудий ва насоролар билан дўстлашишдир. Ҳолбуки улар, динимизни айбламоқдалар, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни камситиб, бизнинг устимиздан кулмоқдалар. Ичимиздан бир пулга қиммат баъзи гўл одамлар уларни ўзларига дўст тутмоқдалар. Бу эса куфр ва кофирлардан безор бўлишни Аллоҳнинг ўзигагина иймон келтиришдан муқаддам қўйган Аллоҳнинг Ҳақ Манҳажига ҳеч тўғри келмайди: «Бас, ким Тоғут-Аллоҳдан ўзга ибодат қилинган ҳар бир нарса-га кофир бўлса ва Оллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди.» (Бақара: 256).

Ҳозирги кунда ҳам аҳли китоблар Аллоҳ, Унинг дини ва мўмин бандалари устидан кулиш воситаларининг барчасидан фойдаландилар. Бу уларнинг сўзлари, оммавий ахборот воситалари ва тузаётган режаларида очиқ намоён бўлмоқда. Балки улар ишлаб чиқараётган маҳсулотларда ҳам намоён бўлмоқда: пояфзал ҳамда эркак ва аёлларнинг ички кийимларига Аллоҳнинг исмларини ёзмоқдалар, Аллоҳ бундан буюк ва муназзаҳдир. Улар таҳқирлашда Қуръон оятларини ҳам қолдирмадилар. Шундай бўлишига қарамай, баъзи ғофил мусулмонларнинг китоб аҳлларини, уларнинг заводларида ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотиб олиш билан, билвосита яхши кўраётганларини кўрасиз. Ҳолбуки бу ширкатлар, динимизни айбламоқда, Роббимизни мазах қилмоқда ва Ислом динимизнинг обрўсини тўкмоқда! Ушбу туйғулар-ла ғайрат билан турган ва умматга бу иймоний вазифани эслатмоқчи бўлган одам, Аллоҳ, мўминлар ва муваҳҳидларга қарши жиноятчилар деб атаган кимсалар томонидан мазах қилинади, бармоқлар билан ишора қилинади, ақидапарастлик, қолоқлик, инсониятга душманлик, экстремизм, террорчилик ва сўкиниш қомусида мавжуд бўлган бошқа сўзлар билан айбланади. Аллоҳдан бошқа кимга ҳам шикоят қиламиз!! У биз учун кифоя ва қандай яхши Ёрдамчидир.

5 – Истеҳзо ва масхара қиладиган одамлардан юз ўгириш ва улар билан бирга ўтирмаслик. Аллоҳ таоло айтди: «Қачон Бизнинг оятларимизни (масхара қилишга) киришаётган кимсаларни кўрсангиз, то бошқа гапга киришгунларича улардан юз ўгиринг! Энди агар шайтон ёдингиздан чиқарса, эслаганингиздан сўнг бу золим қавм билан бирга ўтирманг! 69. Тақво қилувчи зотлар зиммасида у (қавм)нинг ҳисоб-китобидан ҳеч нарса йўқ, лекин улар (оятларимизни масхара қилишдан) сақланишлари учун эслатиб қўймоқ (лозимдир). 70. Динларини ўйин-ҳазил қилиб олган, ҳаёти дунёга алданиб қолган кимсаларни тарк қилинг! Ва уни (яъни Қуръонни, одамларга) эслатиб қўйинг! Токи бирон жон (Қиёмат Кунида) касб қилган (гуноҳлари) сабабли ўзи учун Оллоҳдан ўзга на бир дўст ва на бир оқловчи бўлмаган, агар бор нарсани берса ҳам ундан қабул қилинмайдиган ҳолда, ҳалокатга ташланмасин. қилган амаллари сабабли (Оллоҳнинг азобига) ташланган ана ўша кимсалар учун қайноқ сувдан иборат ичимлик ва кофир бўлганлари сабабли аламли азоб бордир.» (Анъом: 68 – 70).

Аллоҳ таоло, ўша мазах ва истеҳзо қиладиган одамлар билан бир даврада ўтирган одамни улардан узоқлашмаса ва ўрнидан туриб кетмаса, улардан бири бўлиб қолиши ва уларни азоблайдиган азоб билан азоблаш билан қўрқитмоқда: «Ахир Оллоҳ сизларга Китобда: «Қачонки Оллоҳнинг оятлари инкор қилинаётганини ва масхара қилинаётганини эшитсангизлар, то бошқа гапга ўтмагунларича ундай кимсалар билан бирга ўтирманглар», деган сўзларни нозил қилган эди-ку?! (Модомики, улар билан ўтирган экансиз), демак, сизлар ҳам шак-шубҳасиз уларнинг ўзисиз. Албатта, Оллоҳ барча мунофиқ ва кофирларни жаҳаннамга жамлагувчидир.» (Нисо: 140).

Афсуски, бу масалада бепарволик анча кўпайди. Айрим одамлар истеҳзо қилувчи кимсалар билан дўстлашиб, уларни улфат ва севимли дўст қилиб олдилар. Ҳатто уларни ва уларнинг шарафларини ҳимоя қилмоқдалар. Улар гўё Аллоҳ таолонинг: «Сиз ўзларига хиёнат қиладиган (жинояткор) кимсаларнинг ёнини олманг! Албатта Оллоҳ хоин ва жиноятчи бўлган кимсаларни севмайди.» (Нисо: 107) ва «Сиз хоинларни ҳимоя қилувчи бўлманг!”» (Нисо: 105) оятларини унутгандек кўринадилар.

Ҳақиқатга эргашган ва иймонли кишилар Аллоҳнинг розилигига эришиш ва Қиёмат кунида расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг байроқлари остида жамланиш учун истеҳзо ва масхара қилувчи одамлардан узоқ туришлари керак.

6 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиб, ҳақиқатни очиқ айтиш. Чунки, расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан мазах ва истеҳзо кучайганида, Аллоҳ таоло Унга: «Бас, сиз ўзингизга буюрилган ишни (яъни, ҳақ динга даъват қилишни) юзага чиқаринг ва мушриклардан юз ўгиринг! 95. Албатта, Биз Ўзимиз сизни масхара қилувчиларни (ҳалок этиш учун) кифоя қиламиз.» (Ҳижр: 94, 95) оятини нозил қилди. Ахир қурайшликлар расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Улар (яъни, Макка кофирлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни масхара қилишиб): «Эй (ўзига) эслатма Қуръон нозил қилинган (деб даъво қилаётган) киши, дарҳақиқат, сен, мажнунсан. Агар («Мен Оллоҳнинг пайғамбариман», деган даъвоингда) ростгўйлардан бўлсанг, бизга (сўзларингни тасдиқлайдиган) фаришталарни келтиргинчи» (Ҳижр: 6, 7), демадиларми. Уларнинг масхаромуз, интиқомли нигоҳлари ҳар ерда расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қувиб юрмасмиди: «51. Албатта кофир бўлган кимсалар эслатма-Қуръонни эшитган вақтларида сизни кўзлари билан йиқитаёзадилар ва (Муҳаммад) шак-шубҳасиз мажнундир, дерлар. 52. Ҳолбуки, у (Қуръон) барча оламлар учун фақат бир (буюк) эслатмадир.» (Қалам сураси).

Шунча ишлар бўлишига қарамай, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳақ Йўлда юришни давом эттирдилар. Даъват учун бел боғлаган, бироқ биргина масхараомуз сўз ёки арзимаган имо-ишора уларни бу йўлдан қайтариб юбораётган кимсалар, даъват вазифасини кўтаришга нолойиқдирлар. Чунки иймон, тил билангина айтиб кифояланиладиган нарса эмас. Балки у, масъулияти, омонати, юки ва жиҳоди бўлган Буюк Ҳақиқатдир. Масхара ва истеҳзо воситалари шаштини пасайтирган кимсалар, йўлдан четга чиқсинлар ва ишни лойиқ бўлган одамларга қўйиб берсинлар!

Ноҳақ йўл эгалари ва унга чорлаётган одамлар ҳаётидаги ажабланарли нарса шуки, уларнинг ботил йўлида тўғаноқ бўлаётган қандай нарса бўлмасин, ўз ғояларида сабот билан турганларини кўриб, заиф иймонли баъзи кимсаларнинг озгина мазах ва истеҳзо сабабли диний ишларидан воз кечаётганларидан афсусланасиз. Фожирнинг саботи ва тақводорнинг ожизлигидан Аллоҳга шикоят қиламиз!!

Яқин ўтмишда Аллоҳ йўлига чақирувчилардан бири бўлган забардаст аллома, мужаддид шайх Иброҳим Тамимий раҳимаҳуллоҳнинг ҳаёти ҳақида тафаккур қилар ва унда дуч келган қанча-қанча қийинчиликлар, масхаралар, одамаларни ундан нафратлантириш, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни суймайди, саҳобаларни ёмон кўради ва Умматни пароканда қилади. У бешинчи мазҳабни олиб келди. У авлиёларни ёмон кўради ва …, ва …!” деб айтилган бўҳтон ва ёлғонларни тарих китобларидан ўқиганмиз. Хўш, у, бўҳтон ва ёлғонларга нисбатан қандай муносабатда бўлди?!

Бу озорлар унга ҳақиқат йўлида шижоатни, ҳолис тавҳидга чақириш, ширк ва унинг аҳлидан безор бўлиш ва адашган кимсаларнинг шубҳаларини фош қилиш йўлида ошкораликни зиёда қилди. Уларнинг ўз разилликларини давом эттирар эканлар, У, Роббисининг берган ваъдаси ҳамда Аллоҳга таваккал қилган кишига Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилишига чин юракдан ишонар эди. Хўш, натижа нима бўлди? Шайх Сулаймон Тамимийнинг хотираси қаердаю, ушбу муборак салаф ҳаракатига душман бўлган ибн Афолиқ, Қуббоний, Кавкабоий, Даҳлон, ибн Жиржис, Нажафий, Набҳоний, Дажвий, Омилий ва бошқа ўнлаб одамларнинг номи қаерда?! У қилинган асоссиз нарсалар кетиб, тарих саҳифаларидан ўчирилди. Бу мужаддид имомнинг тарихи эса, бу дунёнинг осмонида ҳилпираган байроқ бўлиб қолди: унинг илмидан фойдаланилмоқда. Китоблари нашр қилинмоқда. Дунёнинг тўрт тарафида яшаётган инсонлар унинг чақириқларига эргашмоқдалар. Аллоҳ таоло аллома Сулаймон Тамимий чақирган ҳақ йўлни намоён қилиб, душманлари олиб келган ботил нарсаларни вайрон қилди: «Энди у кўпик-чиқинди ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетур. Одамларга фойдали бўлган нарса эса Ер юзида қолади.» (Раъд: 17)

Ҳа, у душманларнинг адоватлари, фириблари, ҳийлаларини ва пасткашликларини унутдилар. Бироқ, одамларга фойдали бўлган бу яхшилик қолди. Ҳолбуки, бугунги кунда мусулмонларнинг бирорта уйи йўқки, бу алломанинг китоблари кирмаган бўлса. Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечирсин, унга савобларини мўл қилиб, мақомларини кўтарсин. Шубҳасиз, Роббим барча нарсага қодир зотдир.

Хотима

Муҳтарам китобхон, одамлардан қасдсиз содир бўлаётган, кўпчилик бефарқ қолиб, мубтало бўлган ушбу ишнинг нақадар хатарли эканига сиз ва бошқаларнинг диққатини жалб қилиш учун, ушбу мўжаз рисолани сизга ҳавола этдим.

Аллоҳ таолодан эса, яхши мақсад ва Умматни дини ва этиқодини бузадиган нарсаларнинг хатарини билдиришини умид қилиб қоламан. Биз мусулмонлар ўз динимизга жиддий ва тўлақонли амал қилишимиз, мазах, масхара ва сафсаталардан узоқлашишимиз, ўзимиз ва янги авлодимизни жидийлик ва олийҳимматлик асосида тарбия қилишимиз керак. Чунки, бу – олийжанобликдир.

Азиз китобхон, рисолани ўқиш мобайнида хато ва камчиликларга дуч келган бўлсангиз, уни муаллифига совға ва насиҳат ўлароқ тақдим этинг-ки, у ҳаққингизга ғоибона дуолар қилиб, ҳаққа қайтсин. Агар тўғри сўзларни топган бўлсангиз, муаллиф ҳақига дуо қилинг ва дўстларингиз ва яқинларингизга мазах қилишнинг хатари, тил ва кўзни бу хунук айбдан тийиш кераклигини уқтиринг.

Аллоҳ барчамизни ўз ҳифзи, лутфи ва карами билан паноҳига олсин.

20 / 11 / 1412 ҳижрий йил, жума чоштгоҳи

Маккайи Мукаррама шаҳри (Аллоҳ уни барча офатлардан сақласин)

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.