Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Ота-онага оқ бўлиш. Сабаблари — кўринишлари — даволаш йўллари

Муаллиф: Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Ҳамад
Мутаржим: Абул Муҳаммадайн

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳга ҳамдлар, Унинг расули Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Ота-онанинг ҳаққи буюк ва динимизда уларнинг мақомлари юксак бўлиб, уларги яхшилик қилиш тавҳиднинг шериги, уларга шукр қилиш Аллоҳ таолога шукр келтиришга боғланган, уларга яхшилик қилиш эса Аллоҳ таоло ҳузурида амалларнинг энг буюги ва суюклисидир.

Аллоҳ таоло деди:

«وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئاً وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَاناً»

“Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга бирон нарсани шерик қилмангиз ва ота-онага яхшилик қилингиз!” (Нисо: 36);

«قُلْ تَعَالَوْا أَتْلُ مَا حَرَّمَ رَبُّكُمْ عَلَيْكُمْ أَلاَّ تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئاً وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَاناً»

“Айтинг: «Келинглар, Парвардигорингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни тиловат қилиб берай. У зотга бирон нарсани шерик қилмангиз: ота-онага яхшилик қилингиз “ (Анъом: 151).

«وَقَضَى رَبُّكَ أَلاَّ تَعْبُدُوا إِلاَّ إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَاناً إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِنْدَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلاهُمَا فَلا تَقُلْ لَهُمَا أُفٍّ وَلا تَنْهَرْهُمَا وَقُلْ لَهُمَا قَوْلاً كَرِيماً (23) وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنْ الرَّحْمَةِ وَقُلْ رَّبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيراً (24)»

“(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Роббинг, сизларга Ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар у икковидан бири ёки ҳар иккиси сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб “уф” тортма ва уларнинг (сўзларини) қайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт! Улар учун, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут – хокисор бўл ва: “Роббим, мени (улар) гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, Сен ҳам уларга раҳм-шафқат қил!”, деб (ҳақларига дуо қил)!” (Исро: 23, 24);

«وَوَصَّيْنَا الإِنسَانَ بِوَالِدَيْهِ حَمَلَتْهُ أُمُّهُ وَهْناً عَلَى وَهْنٍ وَفِصَالُهُ فِي عَامَيْنِ أَنْ اشْكُرْ لِي وَلِوَالِدَيْكَ إِلَيَّ الْمَصِيرُ»

“Биз инсонга оат-онасини (яъни уларга яхшилик қилишни) амр этдик. Онаси унга ожизлик устига ожизлик билан ҳомиладор бўлди (яъни қорнидаги ҳомила каттайгани сайин онанинг ҳоли қуриб, заифлаша боради) уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (келади). (Биз инсонга буюрдикки), “Сен менга ва ота-онангга шукр қилгин! Ёлғиз Ўзимга қайтажаксан!” (Луқмон: 14).

Бу борада айтилган ҳадис шарифлар талайгина бўлсада, биз Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадисни нақл қиламиз:

قال: سألت النبي صلى الله عليه وسلم أي العمل أحب إلى الله؟ قال «الصلاة على وقتها». قال ثم أيٌّ؟ قال «ثم بر الوالدين» . قال ثم أيٌّ؟ قال «الجهاد في سبيل الله».

“Мен расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан “Аллоҳ учун энг суюкли бўлган амал нима?”- деб сўрадим. У зот: “Ўз вақтида ўқилган намоз” дея жавоб бердилар. Мен: “Кейин-чи?”- деб сўраганимда: “Ота-онага яхшилик қилиш”- дедилар. Мен: “Кейин-чи?”- деганимда: “Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш”- дедилар” (Имом Бухорий: 525; Имом Муслим: 85).

Ота-онага яхшилик қилиш – соғлом табиатлар иқрор бўлган, самовий шариатлар иттифоқ келган нарса бўлиб, у – пайғамбарлар ахлоқи ва солиҳ инсонлар одатларидандир.

Шунингдек, у иймоннинг ростлиги, нафснинг олийжаноблиги ва гўзал вафодорликка далолатдир.

Ота-онга яхшилик қилиш исломий шариат гўзалликларидан биридир. Чунки у – яхшиликни эътироф қилиш, фазилатни сақлаш, Ислом шариати камолоти ва у барча ҳуқуқларни ўз ичига олишининг нишонидир.

Бу – ота-она учун бирон бир фазлни танимайдиган, ҳақ-ҳуқуқни риоя қилмайдиган, балки буларнинг ҳар иккисини ҳам рад этиб, улар устидан куладиган дунёвий тузумларга зиддир.

Технология тараққиёти ривожланган Ғарб олами сўзимизнинг далилидир. Ўша тузумларда, она, гўё истеъмол муддати тугаб, ахлатхонага отилган жиҳознинг мисолига ўхшайди.

Яхшилик кўринишларидан уларнинг энг ақли етгани бир йилда бир марта нишонланадиган “Оналар байрами”ини ўйлаб чиқаришлари бўлди. Бу кунда фарзандлар оналарига муҳаббат ва яхшиликни изҳор қилиб, гулдасталар тақдим этадилар.

Ҳа, бу – ғарбликлар етган яхшилик кўринишларининг энг юқориси! Бир йилда фақат бир кун!

Оналарга қараш, раҳму-шафқат ва вафодорлик қаерда?! Улар бу олий ва шарафли хислатларни билмайдилар ва бу хислатлар учун улар хузурида насиба йўқ.

Ота-онанинг Ислом динидаги ҳақларига келсак, улардан баъзиларини юқорида ҳам айтиб ўтдик. Улар исломнинг ота-онага берган ҳақларнинг барчаси эмас. Балки, Ислом ота-онага оқ бўлишдан қайтариб, ундан жуда қаттиқ огоҳлантирди. Чунки у катта гуноҳлар жумласидан ва ширкнинг қўшалоғидир.

Бу ҳақда Аллоҳ таолонинг:

«فَلا تَقُلْ لَهُمَا أُفٍّ وَلا تَنْهَرْهُمَا»

«Уларга қараб “уф” тортма ва уларнинг (сўзларини) қайтарма!!» (Исро: 23) ояти кифоядир.

Сиз “Уф!” сўзидан кўра каттароқ сўзлар ҳақида нима деб ўйлайсиз?

Бу ҳақда келган ҳадислар кўп бўлиб, улардан бири Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисдир:

عن عبد الله بن عمرو، عن النبي صلى الله عليه وسلم قال «الكبائر الإشراك بالله، وعقوق الوالدين، وقتل النفس واليمين الغموس»

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Катта гуноҳлар – Аллоҳга шерик қилиш, ота-онага оқ бўлиш, қотиллик ва ёлғон гувоҳлик бериш”. (Имом Бухорий: 6675).

Ота-онага берилган шундай буюк мартаба, уларга яхшилик қилиш учун қатъий буйруқ ва уларга оқ бўлишдан қаттиқ таъқиқлаш бўлишига қарамай талайгина одамлар бу эслатмаларни унутиб, ота-она ҳаққини риоя қилмаяпдилар ва оқ бўлишга ҳам эътибор бермаяпдилар.

Кейинги саҳифалардаги сатрлар ушбу мавзуларни ўз ичига олади:

  • Оқ бўлишнинг таърифи.
  • Ота-онага оқ бўлиш кўринишлари.
  • Ота-онага оқ бўлиш ҳикояларидан намуналар.
  • Оқ бўлиш сабаблари.
  • Оқ бўлишдан қутулиш йўллари.
  • Ота-онага яхшилик қилишниг таърифи.
  • Ота-онага қилиниши керак бўлган одоблар.
  • Ота-онага яхшилик қилишга ундайдиган омиллар.
  • Ота-она ва рафиқа ўртасида…
  • Ота-онага яхшилик қилиш ҳикояларидан намуналар.

Сўзимнинг хотимасида Аллоҳ таолодан Унинг гўзал исмлари ва олий сифатлари билан бизларни тақводор солиҳ ва сара бандалари қаторида қилишини сўрайман. Ҳолбуки У, сўрашга лойиқ ва беришга қодир бўлган зотдир.

Валлоҳу аълам…

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад, унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Ота-онага оқ бўлишнинг таърифи

Оқ бўлиш – яхшилик қилишнинг зиддидир. Ибн Манзур раҳимаҳуллоҳ айтди: «وَعَقَّ والدَه يعقُّهُ عَقًّا وعُقُوقاً ومَعَقَّةً»”Ва Аққа волидаҳу яуққуҳу аққан ва уқуқан ва маъаққатан”: итоатдан бош тортди; ота-онаси билан қариндошлик алоқаларини узди, улар билан борди-келди қилмади”. (Лисонул-араб: 1/256).

“Ҳадис шарифда ҳам расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оналарга оқ бўлишдан қайтардилар. Бу – яхшилик қилишнинг зиддидир. Оқ бўлиш сўзининг асли “аққ”: “итоатсизлик” ва “алоқаларни узиш”, демакдир”. (Лисонул-араб: 1 / 257).

Ота-онага оқ бўлиш кўринишлари

Ота-онага оқ бўлишнинг хилма-хил кўринишлари бўлиб, уларниг баъзилари қуйидагилардир ([1]):

1 – Ота-онани сўз ёки ҳаракат билан хафа қилиш ва йиғлатиш, ёхуд уларнинг хафа бўлиб, йиғлашларига сабаб бўлиш.

2 – Ота-онани овозни кўтариш ёки қўпол сўзларни айтиш билан жеркиш ёки уларга қаттиқ тегиш.

Аллоҳ таоло айтди: “Уларга қараб “уф” тортманг ва уларнинг (сўзларини) қайтарманг” (Исро: 23).

3 – Ота-она бирон ишга буюрган пайтда уф тортиш ва уларга қаттиқ гапириш.

Буни бу тарк этиш, Роббимиз ўргатган одоблардандир. Қанча-қанча одамлар бор, улар ота-онасининг талабларини қилсаларда, аввал “Уф!” деб оладилар. Аллоҳ таоло айтди: “Улараг қараб “уф” тортманг!” (Исроъ: 23)

4 – Ота-она ҳузурида хўмраймаслик ва аччиқ билан пешоналарни тириштирмаслик.

Баъзи одамлар ўтиришларда очиқ чеҳрали, сертабассум, гўзал ахлоқли ва сўзларнинг ширинларини танлайдиган бўлсаларда, уйларига киришлари ва ота-оналари олдида ўтиришлари биланоқ ҳолатлари бутунлай ўзгаради, ҳаловатлари йўқолади, кечиримлилиги кетиб, қўпол ва ҳаёсизлиги келиб қолади. Унга шоирнинг қуйидаги сўзлари муносиб келади, маъноси:

Айримлар бегонага хўп “қариндош”дир

Яқинларига эса кўп бағритошдир.

5 – Ота-онага таҳқир кўзи билан қараш.

Ота-онага нафрат ва таҳқир кўзи билан қараш ҳам оқ бўлиш сабабларидан биридир.

Муовия ибн Исҳоқ раҳимаҳуллоҳ Урва ибн Зубайрдан ривоят қилди: “Отасига ўқрайиб қараган одам (отасига) яхшилик қилмабди” (Имом Заҳабий, “Сияру аъламин-нубалаа”: 4/433).

6 – Ота-онага буйруқ бериш.

Онага уй супуриш ёки кийимларни ювиш, ёхуд овқат тайёрлаш каби ишларни буюриш. Бундай қилиш хусусан онанинг ожиз, ёши улғайган ва бемор пайтларида мумкин эмасдир.

Агар она бу ишларни ўз ихтиёри ёки ҳоҳиши билан қилса, зарари йўқ бўлиб, унга миннатдорчилик билдириш ва ҳаққига дуо қилиш лозимдир.

7 – Она тайёрлаган овқатни танқид қилиш.

Бу ишда иккита хато бор: биринчиси таомни айблаш, бу мумкин эмас. Чунки расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч қачон таомни айбламадилар: таом ёқса ер, ёқмаса емас эдилар.

Иккинчиси эса, онага нисбатан одобсизлик ва уни хафа қилишдир.

8 – Ота-онага уй ишларида ёрдам бермаслик.

Бунга уйни йиғиштириш ва тартиблаш, ёхуд овқат пишириш ёки бошқа ишларда ёрдам бермаслик киради.

Ҳатто, баъзи ўғиллар — Аллоҳ уларни ҳидоят қилсин — бу ишларда ёрдам беришни ўзи учун нолойиқ ва “ўғил болалиги”ни пастга уриш деб тушунадилар.

Баъзи қизлар эса, — Аллоҳ уларни ҳам ҳидоят қилсин — онасининг уй ишлари билан қийналаётганини кўрсада, ёрдам бермайдилар.

Уларнинг баъзилари узоқ вақтларини дугонаси билан телефонда гаплашиш билан ўтказиб, онасига нисбатан «ўлганнинг устига тепган» қабилида иш тутади .

9 – Ота-она гапираётган вақтда юз ўгириш.

Бу – уларга қулоқ солмаслик, сўзларини бўлиш ёки ёлғонликда айблаш учун шошилиш, улар билан тортишиш, жанжал қилиш билан бўлади. Бу ҳаракатларда қанчалар ота-онани таҳқирлаш ва уларнинг қадрини тушириш бор эканлиги ҳаммага маълум.

10 – Ота-онанинг маслаҳатини олмаслик

Айрим одамлар ота-онаси билан бирон ишида маслаҳат қилмайди, изн ҳам сўрамайди. Бу — ҳоҳ уйланиш, хотини билан ажралиш, уйдан чиқиш ва ҳоҳ ташқарида яшаш, дўстлари билан бирор жойга кетиш каби ишлар бўлсин.

11 – Ота-она олдига изнсиз кириш

Ота-она олдига изнсиз кириш – одобсизликдир. Чунки, улар иккаласи ёки бири бошқалар кўриши нолойиқ бўлган ҳолатда бўлиши мумкин.

12 – Ота-она олдида муаммолар келтириб чиқариш

Масалан ака-ука, хотин, фарзанд ёки бошқалар билан.

Баъзи одамлар фақат ота-онаси хузуридагина оила аъзоларидан бирига қандайдир бир хато учун танбеҳ беришни ёқтиради. Шубҳасиз, бу иш ҳам уларни безовта қилиб, ранжитади.

13 – Ота-онани бошқалар олдида мазаммат қилиш, айблаш ва уларнинг айбларини тилга олиш

Айрим одамлар баъзи ишлардаги, масалан, дарсдаги, муваффақиятсизлигини ота-онасига тўнкайди. Лойиқ бўлганидек тарбия қилмаганлари, тарбиясига беэътибор қараганлари, натижада унинг ҳаётини бузиб, келажагини вайрон этганларини айтиб ва кўплаб бошқа айбларни ҳам ота-онасига юклайдилар.

14 – Ота-онани сўкиш ва лаънатлаш

Бу бевосита ёки билвосита бўлиши мумин. Масалан, ўғил бирор кишининг отаси ёки онасини сўкади, у ҳам бунинг ота-онасини сўкади.

عن عبدالله ابن عمرو بن العاص، أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: «من الكبائر شتم الرجل والديه، قالوا يا رسول الله، “وهل يشتم الرجل والديه”؟ قال “نعم يسب أبا الرجل فيسب أباه ويسب أمه فيسب أمه”».

Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Одамнинг ўз ота-онасини сўкиши катта гуноҳлардандир!”- дедилар. Ё Расулаллоҳ: “Одам ўз ота-онасини ҳам сўкадими?”- деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ҳа, (у) бир кишининг отасини сўкади, бу ҳам унинг отасини сўкади. У бунинг онасини сўкади, бу ҳам унинг онасини сўкади””. (Имом Бухорий: 5973; имом Муслим: 90).

15 – Хонадонга гуноҳ нарсаларни олиб кириш

Олиб кирувчи шахснинг айни ўзини ва кўпинча унинг ака-укалари ва оила аъзоларининг бузилишига сабаб бўладиган фасод ва беҳуда жиҳозларини хонадонга киритиш. Натижада, фарзандлар ахлоқлари ёмонлашади ва оила бузилади, бу билан ота-она бахтиқаро бўлади.

16 – Ота-она олдида гуноҳ ишларни қилиш

Масалан, ота-она олдида сигарет чекиш ёки мусиқа эшитиш, ёки фарз намозларини ўқимасдан ухлаб қолиш ёхуд намозга уйғотишса уйғонмаслик. Ёмон дўстларни уйга олиб кириш ҳам шулар жумласидандир. Буларнинг барчаси фарзанднинг ота-онага нисбатан беҳаёликда давом этаётганига далолат қилади.

17 – Ота-онанинг обрўсини булғаш

Бу – одамнинг обрўсини тўкадиган ва мурувватини кетказадиган ёмон ва пасткаш ишларни қилиш билан бўлади. Кўпинча бундай ишлар одамни қамоқ ёки шармандаликка олиб боради. Бундай ишлар одамни оқ қиладиган ишлардан бири эканида шубҳа йўқдир. Чунки, бу ишлар ота-онага ғам, қайғу, шармандалик ва ор олиб келади.

[1] Қаранг: Мустафо Сибоий “Ахлақунал-ижтимоийя”, 166; Абдуррауф Ҳановий “Биррул-волидайн”, 143; Ҳасан Айюб “ас-Сулукул-ижтимаий”, 257 – 259; Умму Абдулкарим “Қурратул-айнайн фи фазоили биррил-волидайн”; Суъод бинт Муҳаммад Фараж “Ва бил-волидайни эҳсанан”, 44 – 48; Низом Сакажҳо “Биррул-волидайни фил-Қуръонил-Карим вас-Суннатис-саҳиҳа”: 35 – 41 ва 63 – 65; Абдуллоҳ Тайёр “Файзур- Роҳиймур-Роҳман “: 96; Аҳмад Ийсо Ошур “Биррул-волидайн ва ҳуқуқул-аабаи вал-абнаи вал-арҳаам”: 33 – 45; Иброҳим Ҳозимий “ал-Эълам би биррил-волидайн ва силатил-арҳам”: 35 – 41; Муҳаммад ибн Аҳмад Солиҳ “ат-Такафулул-ижтимаий фиш-шариатил-исламийя”: 98 – 105.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.