Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Ота-онага оқ бўлиш (4)

Ота-онага яхшилик қилишга ёрдамчи бўладиган ишлар

Ота-онага яхшилик Аллоҳнинг катта неъматаларидан бири бўлиб, Аллоҳ уни Ўзи ҳоҳлаган бандасигагина ато этади. Фарзанд учун агар уларга амал қилса ота-онасига яхшилик қилишига ёрдамчи бўладиган ишлар мавжуд. Улардан баъзилари қуйидагилар:

1 – Аллоҳ таолодан ёрдам сўраш

Бу – Аллоҳ таолога ибодат ва дуони чиройли қилиш, Унинг шариатига қатъий амал қилиш билан бўлади. Шояд Аллоҳ шундай бандасига ота-онасига яхшилик қилишига тавфиқ ато этиб, ёрдамчи бўлса.

2 – Ота-онага яхшилик қилишнинг фазилатлари ва оқ бўлишнинг ёмон оқибатларини ёдда тутиш

Яхшиликнинг самараларини билиш ва унинг чиройли оқибатларини ёдда сақлаш, шу яхшиликни қилишга ундайдиган энг катта омиллардан биридир.

Шунингдек, оқ бўлишнинг хунук оқибатлари, у келтирадиган ғам ва надомат ҳақида тафаккур қилиш ҳам, ота-онага яхшилик қилишга ёрдам бериб, уларга оқ бўлишдан узоқлаштиради.

3 – Ота-онанинг фазлу-марҳаматларини қалбга жо қилиш

Чунки, ота-она фарзанднинг дунёга келишига сабабчи бўлдилар. Унинг улғайиши учун машаққатлар чекиб, тарбия қилдилар. Улар унга энг холис раҳм-шафқат ва меҳрибонликни кўрсатдилар. Фарзанд ота-онаси учун қанча хизмат қилмасин уларнинг ҳақларини адо эта олмайди. Шу нарсаларни қалбга жо қилиш ҳам, ота-онага яхшилик қилишга ундайди.

4 – Нафсни ота-онага яхшилик қилишга ўргатиш

Ота-онага яхшилик қилиш одат тусига кириши учун, фарзанд бу йўлда тер тўкиши ва нафси билан курашиши керак.

5 – Ажралинган пайтда Аллоҳдан тақво қилиш

Ота-она оилавий ҳаётларида келиша олмай ажраладиган бўлсалар, уларнинг ҳар бири фарзандларни бошқасига яхшилик қилишга буюрсин, улардан ҳар бири фарзандларни иккинчисига қарши гиж-гижламасин. Чунки, фарзандлар оқ бўлишга ўрганиб қолсалар, ота-оналар бунинг қурбони бўлиб, бахтсиз бўладилар ва болаларини ҳам бахтсиз қиладилар.

6 – Оталарнинг солиҳ бўлиши

Оталарнинг солиҳ бўлишлари фарзандларнинг солиҳ бўлишлари ва ота-оналарига яхшилик қилишларига катта омилдир.

7 – Яхшиликка чақириш

Бу — яхшиларни янада кўпроқ яхшилик қилишга қизиқтириш ва яхшиликнинг фазилатларини эслатиш, ота-онасига оқ бўлаётганларга насиҳат қилиш ва оқ бўлишнинг ёмон оқибатларини эслатиш билан бўлади.

8 – Болаларга яхшилик қилишларида ёрдам бериш

Ота-оналар фарзандларига уларни яхшилик қилишга қизиқтириш, яхшилик қилганларида миннатдорчилик билдириш ва дуо қилиш билан ёрдамчи бўлишлари лозим.

Мен шундай оталарни биламан, уларнинг ёши юздан ошган бўлсада, фарзандлари ва набиралари бирон лаҳза ҳам улардан ажралишга сабр қила олмайдилар, балки уларга тинимсиз яхшиликлар қилиб, яхшилик қилишда бир-бирлари билан мусобақалашадилар балки бу хизмат билан лаззат оладилар.

Бу фарзандларнинг ота-оналарига яхшилик қилишларига ундаган — Аллоҳнинг тавфиқидан кейинги – катта омиллардан бири отанинг фарзандларига яхшилик қилишда ёрдамчи бўлиши эди. Чунки у, фарзандларини севар, уларнинг ҳаққига хайрли дуолар қилар, қилган яхшиликлари учун миннтадорчилик изҳор этар, мақтар, уларнинг қалбига сурур кириши учун тиришар ва уларни севимли исмлари билан чақирар эди.

9 – Фарзанд ўзини ота-она ўрнига қўйиб кўриши

Эй фарзанд, эртага ёшинг улғайиб, белинг букчайиб, сочларингга оқ тушиб, ҳаракат қилишга ҳам ожиз қолганингда фарзандларингнинг сенга ёмон муомала қилишлари, шафқатсизларча эътиборсиз қолдиришларига дучор бўлишинг сени хурсанд қиладими?!

10 – Ота-онасига яхши бўлган ёки оқ бўлган одамларнинг қиссаларини ўқиш

Чунки, ота-онасига яхшилик қилганларнинг ҳикоялари ҳимматни кучайтириб, қатъиятни оширади ва эзгулик қилишга ундайди.

Ота-онасига оқ бўлган ва бунинг натижасида бошларига ёмон оқибатлар келган кимсаларнинг ҳикояларини ўқиш, ота-онага оқ бўлишдан нафратлантириб, уни ёмон қилиб кўрсатади ва яхшилик қилишга ундаб, рағбатлантиради.

12 – Ота-онанинг қилинган яхшилик сабабли қувонгани ёки оқлик сабабли хафа бўлганларини ҳис этиш

Агар инсон буларни ҳис қилса, яшилик қилиш учун тиришади ва оқ бўлишдан узоқ бўлади. Шоирнинг сўзлари нақадар тўғри:

Ўзининг фироқийла қандай ғуссани

Ота-онасига тоттирганин билсайди ўғил.

Она ҳайрон бўлиб кезади уйда

Ота-чи, кўз ёшларин оқизади мўл.

Улар тотишмоқда айрилиқнинг ғуссасин

Улар яширган илинжи билсайди фарзанд.

Мушфиқ онасига раҳм қиларди

Меҳрибон отасин хушнуд этарди

Бадхулқликни меҳрга алмаштирарди

Қайтариб уларга яхшиликларин

Ота-она ва рафиқа ўртасида…

Бу бўлим ота-онага қилинаётган муомалаларда риоя қилиниши керак бўлган одоблар ҳамда ота-онага яхшилик қилишга ёрдамчи бўладиган ишлар сирасига киради. Улардан баъзилари юқорида айтиб ўтилди.

Мен бу бўлимни ўта керакли ва аҳамиятли бўлгани учун ҳам алоҳида қилишга қарор қилдим. Чунки, эр, баъзида, хотини ва ота-онаси ўртасини мувофиқлаштиришда қийналади. Гоҳида эса, ота-онаси ва хотини ўртасидаги нафратга мубтало бўлади. Бунинг сабаби хотинининг Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқмаслиги ёки эрини ўзиники қилиб олиши бўлиши мумкин.

Ёхуд ота-она ёки улардан бири бирон киши уни рози қила олмайдиган феъли тез бўлиб, талоқ қилишга ундайдиган бирон бир сабаб бўлмасада, хотини билан ажралишга ўғлини мажбур қилиши мумкин.

Ёки ота-она ўғлининг миясига “хотининг сени хоҳлаганидек бошқаради”, деб қуядилар, ўғил эса уларнинг сўзларига ишонади. Ҳолбуки, ўғил хотиннинг ҳаққидан ортиқ нарса бермаган ёки ҳаққидан озроқ нарса берган бўлади.

Бундай ҳолатда муаммони қандай ҳал қилинади? Ўғил қўлларини қовуштириб, жим тураверадими? Ёки хотинни рози қилиш учун ота-онасига оқ бўладими, уларга дилозорлик қилиб, фикрларини ерга урадими ёки уларнинг гапларини шиддат ва қўполлик билан қайтарадими?

Ёхуд хотини ҳақида айтаётган гапларида ота-онаси ёнини олиб, хотинининг бегуноҳлиги, ота-онаси эса хато қилаётганларини била туриб ота-онасини қувватлаши ва хотинига ёмонлик қилиши керакми?

Йўқ, ундай эмас, балки, ўғил ўртани ислоҳ қилиш учун бор кучини сарфлаши зарур.

Дарҳақиқат, инсондаги шахсият кучи – баъзи одамлар олдида рўй берадиган, натижада унга ишни чигаллаштирадиган ва уни иккиланиш ва ҳайронликка солиб қўядиган бурчлар ва ҳуқуқлар ўртасини мувозанатлаштиришга бўлган қудратида кўринади. Шундай пайтларда оқил инсоннинг ҳар бир ҳақ эгасига ўз ҳаққини жабр қилмай беришга бўлган қудратининг ҳикмати намоён бўлади.

Хилма-хил омиллар ва турли сабаблар ўртасини мувофиқлаштирадиган ҳукмларни олиб келиши, Ислом шариатининг буюклигидан даракдир. Шунинг учун ҳам, оқил инсон, Аллоҳнинг тавфиқидан сўнг, ҳақдорларнинг ҳар бирига ўз ҳаққини жабрсиз бера олади.

Кўплаб ижтимоий фожеалар ва оилавий муаммолар ушбу мувозанатни бузиш сабабли содир бўлади. Бунинг олдини олиш учун эса, ҳар тараф ўзи ва бошқаларнинг ҳуқуқларини риоя қилишга ҳаракат қилиши керак. Қуйида бунга ёрдамчи бўладиган баъзи ўгит ва йўлланмаларни айтиб ўтмоқчимиз.

Бу ўгит ва йўлланмалар ўғил, келин ва ўғилнинг ота-онаси хусусан онасига қаратилгандир.

Аввало ўғилнинг рўли, ўғилнинг ота-она ва хотини ўртасини мувофиқлаштириш учун ёрдам берадиган омиллардан баъзилари қуйидагилардир:

А – Ота-онани риоя қилиш ва уларнинг табиатларини тушуниш:

Уйлангандан кейин ота-онага қилаётган яхшиликларни тўхтатмаслик ҳамда ота-онаси олдида, хусусан уларнинг ҳар иккиси ёки бири феъли тез бўлса, хотинга бўлган муҳаббатини сездирмаслик.

Хотинга бўлган муҳаббатни сездириш ота-онани ғазаблантириши, у иккисида, айниқса онасида фарзандини қизғаниш туйғусини вужудга келтириши мумкин.

Бундан ташқари ўғил, ота-онасининг кўнгилларини олиши, уларни рози қилиш ва муҳаббатларини қозониш учун тиришиши керак.

Б – Хотинга инсоф қилиш

Масалан, хотиннинг ҳаққини билиш, ота-онасидан эшитган ҳамма нарсани қабул қилавермаслик, балки айтилган нарсани текшириш ва хотини ҳақида чиройли гумонда бўлиш.

В – Ўртани яхшилаш учун йўллар ўйлаб топиш

Масалан, хотинига ота-онамга ҳадя беринг деб тайинлайди ёки унга ота-онасига, хусусан онасига тақдим этиши учун совғалар харид қилиб беради. Бу каби ишлар қалбларни юмшатиб, гина-кудуратларни кетказади ҳамда муҳаббатга сабаб бўлиб, қалбдан ёмон гумонларни қувади.

Г – Хотин билан келишиш

Масалан, эр хотинига: “Мен, ота-онамдан ажралмас бир парчаман. Мен ҳар қанча ҳиссиётим сусайса ҳам, барибир, ота-онамга оқлик қилмайман ва уларга нисбатан қилинган ҳар қандай камситишни кўтара олмайман. Сизнинг ота-онамга бўлган сабрингиз ва эътиборингиз қанчалик кучайиб борса, менинг ҳам сизга бўлган муҳаббатим шунчалик ортиб боради”- дейди.

Шунингдек унга яқин кунларда у ҳам она бўлиши ва эрнинг ота онаси билан бўлиб ўтганга ўхшаш ҳолат у билан ҳам содир бўлиб қолиши, агар шундай бўлса уни нима нарса рози қилишини эслатиши керак. Бундан ташқари жанжал ғазаб ва шиддатни кучайтириши, мулойимлик кимда бўлса зийнат экани, кимда бўлмаса у ёмон бўлишини эслатиши ва бунда бошқа нарсаларни мисол ўлароқ келтириши керак.[1]

Иккинчи: келиннинг рўли

Келин бу мавзуда катта рўл ўйнаши мумкин. У эрини қизғанмаслиги, унинг қариндошларини ҳурмат қилиши, унинг ота-онасини, хусусан онасини кўпроқ иззат қилиши мумкин. Буларнинг ҳаммаси эрига қилган ҳурмат ва яхшиликдан ўзга нарса эмас.

Шунингдек бу ишларда эрига бўлган муносабатни яхшилаш ва қувватлаш ҳамда ўртада пайдо бўлиши мумкин бўлган фитна оловини сўндириш ҳам бордир.

Модомики аёлдаги эрнинг ҳаққи аёлнинг ота-онасиникидан каттароқ, Уммат ўртасидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида эр ўз қариндошлари билан бўлган алоқаларини сақлаши ҳамда отаси суйган кишилар билан борди-келди қилиши шаръий вазифа экан, оилавий алоқаларни мустаҳкамлаш учун хотин ҳам эри суйган одамлар билан яхши муомалани сақлашга маъмур бўлиши авлороқдир.

Бундан ташқари ўз ота-онасининг ёшида бўлган қайин она ва қайин отасига эҳтиром кўрсатиши, келин қалбининг саховати ва поклигига далолат қиладиган асл исломий ахлоқлардан биридир.

Келин бу ишларни эрининг розилиги, ақраболарнинг муҳаббати, низо ва ажралишдан қутулиш йўлида қилар экан, уларнинг баракали дуоларига ҳам сазовор бўлади.

Шунингдек, яхши келин шуни ҳам унутмасинки, эрини қизғанишда “рақиб” деб ўйлаётган қаршисидаги бу аёл – эрининг онасидир. Эри эса ҳар қанча бўлсин ўз онасидан воз кеча олмайди. Чунки у уни тўққиз ой қорнида кўтариб юрган. Чақалоқлигида кўкрак сути билан озиқлантириб, меҳру муҳаббати билан боққан. Унга етук инсон бўлгунига қадар мураббиялик қилган.

Ҳой келин, қайин онангиз – фарзандларингизнинг бувисидир. Уларнинг бувиларига бўлган алоқалари кучлидир. Сиз қайин онангизга кундошдек муомала қилманг, агар шундай қилсангиз у ҳам сизга кундошдек муомала қилади. Сиз унга онангиздек муомала қилинг, у ҳам сизга ўз қизидек муомала қилади. Гоҳо онадан қаттиққўллик содир бўлиши мумкин, қиз бунга ажру-савоб умидида сабр қилади.

Оилага Ислом одоблари ҳукмрон бўлиб, ҳар бир шахс ўзининг ва бошқаларнинг ҳуқуқларини билса бу оила тинч-тотув ва осуда ҳаёт кечиради.

Эй келин, шуни ҳам яхши билингки, куёвингиз ўз оиласини сизнинг оилангиздан кўра кўпроқ суяди. Шунинг учун уни маломат қилманг. Зотан, сиз ҳам ўз оилангизни унинг оиласидан кўра кўпроқ суясиз. Демак, сиз уни оиласини таҳқирлаш, озорлаш ёки ҳуқуқларини поймол қилиш билан камситманг. Чунки бу ишлар, уни сиздан нафратланиши ва юз ўгиришига сабаб бўлади.

Келиннинг куёв оиласини ҳурмат қилишда сустлик қилиши – эрини ҳурмат қилишда сустлик қилиши, демакдир. Агар куёв аввалда бунга бирон жавобни қилмаса ҳам, унинг хотинига бўлган муҳаббатидаги самимийликка футур етиши тайин.

Ўз оиласини суядиган, ота-онасига яхшилик қиладиган эркак – хотини уни ҳурмат қилиши, мақташи ва ундан яхшиликларни умид қилишига лойиқ бўлган фозил инсондир. Чунки, ота-онасига яхшилик қилмаган эркакнинг, кўпинча, хотини, фарзанди, ёки бирон бир одамга яхшилиги етмайди.

Ҳой келин, агар сиз эрингизнинг ўз ота-онасига оқ бўлишига ёки уларга ўзингиз ёмон муомала қилишингизга рози бўлсангиз, айтингчи, онангиз ака-укаларингизнинг хотинларидан шундай муомала кўришига розимисиз?!

Ёки сочларингизга оқ оралаб, ёшингиз улғайганида келинларингизнинг сизга шундай муомала қилишларига рози бўласизми?!

Солиҳа келин куёвининг яхшиликлар қилишига кўмак бериши, кўпинча, —Аллоҳнинг тавфиқидан сўнгра—, муаммоларни ҳал қилиш, ўрталарни ислоҳ қилиш ва бирлаштиришга кафилдир. Чунки, ота-она келинларидаги бу самимийлик, муҳаббат ва жўшган меҳрни кўрар эканлар, бу гўзалликни ҳеч қачон унутмайдилар.

Ҳаётимизда келинларини ўз қизларини суйгандек балки улардан кўра кўпроқ суядиган талайгина қайин она ва қайин оталарни кўрганмиз.

Буларнинг барчаси Аллоҳнинг тавфиқи, кейин эса ўша келинларнинг ҳикматли тадбирлари ҳамда куёвининг ота-онаси билан чиройли муомала қилишга ҳарисликлари сабаблидир.

Қайин она ва қайин отанинг муҳаббатларини қозониши учун келинга ёрдамчи бўладиган нарсалардан бири (юқоридагиларга илова ўлароқ), жафоларга сабр қилиши, ажру-савоб умид қилиши ва ишларнинг оқибатига қарашидир.

Бундан ташқари, куёвига ота-онасига яхшилик қилишни ва эри ота-онасидан кўра унга (хотинга) мойил бўлиб қолганини сездирмасликни тавсия қилиши.

Қайин она ва қайин отанинг қалбларини ўзига юмшоқ қилиш ва уларга чиройли муомала қилиш йўлларини қулайлаштиришини сўраб Аллоҳ таолога илтижо қилиш.

Эй муҳтарама келин, айтилган нарсаларга амал қилинг, бу дунёда чиройли мақтов ва яхши номга, охиратда эса мангу неъматлар ва буюк ажрларга сазовор бўласиз![2]

[1] – Муаллифнинг “Мин ахтоил-азваж” китоби, 5 – 9.

[2] – “Мин ахтоиз-завжот”, 11 – 16.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.