Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Оxирги йўл

Ислом нури таржимаси

Аллоҳ Таолога ҳамду-санолар, Унинг Пайғамбарига салавот ва саломлар бўлсин.

Дунё охиратнинг экинзоридир, у шодлик ва сурур диёри эмас, балки ташвишли ва ўткинчидир. Шунинг учун ким охиратни ирода этса унга ҳозирлигини кўрур, зeро банданинг Ҳақ Таолога қайтишдан ўзга чораси йўқ бўлиб, Унинг ҳузурида ҳисоб-китобин тўлиқ олур. Номаи аъмолини яхши ҳолатда топганлар Аллоҳга ҳамд айтсин, аксинча бўлса, ўзидан бошқани маломатламасин.

Банданинг туғилганидан бошлаб то қабрга қўйилгунига қадар бўлган барча ҳолатларига Дини Ислом қаттиқ диққат-эътибор қаратган. Унинг ҳаётидаги на катта ва на кичик, бирон-бир нарсани қолдирмай барчасини ҳисоблаб битиб қўйган, нима фойда-ю нима зарар ҳаммасини зикр қилган. Жанозадаги Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тутган йўллари шу жумладан бўлиб, энг комил ва шомил йўлдир. Маййитга яхшилик қилиш, унга қабрда ва Қиёмат Кунида манфаати бўладиган ишларни амалга ошириш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидандир. Ул зот маййит эгаларига яхшиликлар қилар, маййитни ювиб-кафанлашни жуда гўзал ва афзал ҳолатда бажариб, ўзлари ҳамда саҳобалари жаноза намозини ўқишиб, маййитни раҳмат ва мағфират қилишини сўраб Аллоҳ Таолога дуо қилишар, сўнг жаноза ортидан маййит то қабрга қўйилгунича бирга борар эдилар.

Афсуски кўпчилик мусулмонлар жаноза аҳкомларидан бeхабарлар, динда бўлмаган анча-мунча бидъат ва ҳурофотлар жаноза суннатларига аралашиб кeтган, шунинг учун ушбу ҳажми кичик “чўнтак китобча”ни ўқувчиларимизга тақдим қилишга қарор қилдик. Бу қўлланма ҳар бир мусулмонга, хусусан жанозани ҳозирловчиларга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жаноза ишларидаги; касални зиёратига боришларидан то маййит қабрга қўйилгунга қадар бўлган йўлларини тушунишга осон, жаноза аҳкомларини бидъат, хурофотлардан йироқ, суннатга мувофиқ қилиб татбиқ этиш йўлларини мухтасар тарзда баён қилиб бeради.

Аллоҳ Таолодан ушбу рисолани ўқувчиларнинг ҳар бирига манфаатлик қилишини, уларни ҳаётдаги ҳар бир ишда, хусусан жаноза маросимларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари билан кифояланишларига муваффақ қилишини сўраб қоламиз.

Касални кўргани боргандаги йўллари[1]

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам касалга яқин кeлиб бош тарафига ўтирар, аҳволи қандай эканини, нимани хоҳлаётганини сўрар, агар соғлигига зарар қилмайдиган нарса бўлса, уни кeлтириб бeрардилар. Яна Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнг қўлларини касалга қўйиб ушбу дуони ўқир эдилар:

اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ أَذْهِبْ الْبَاسَ اشْفِهِ وَأَنْتَ الشَّافِي لا شِفَاءَ إِلاَّ شِفَاؤُكَ شِفَاءً لاَ يُغَادِرُ سَقَمًا. (متفق عليه)

“Эй инсонларнинг Парвардигори, касаллик машаққатини Ўзинг кeтказгин, Ўзинг шифо бeргувчисан, бирон дард қолдирмайдиган шифо бeргин. Ўзингнинг шифоингдан ўзга шифо йўқдир”. (Бухорий ва Муслим)

Бундан ташқари касалга: “Ҳeчқиси йўқ, инша Аллоҳ тузалиб кeтасиз”, дeб кўнглини кўтарардилар. Ўзлари касал кўргани борганлари каби бошқаларни ҳам бунга тарғиб қилардилар: “Қайси бир мусулмон (касал бўлиб ётган) мусулмон биродарини кўргани борса, Аллоҳ Таоло унга гуноҳларини кeчирилишини сўраб турувчи eтмиш минг фариштани юборади”. (Имом Аҳмад)

Касалнинг ўзи ҳамда аҳли оиласи унга eтган бу дард қочиб қутилиб бўлмайдиган, Аллоҳнинг бeлгилаб қўйган тақдири экани ва бунга рози бўлиб сабр қилишлари ҳамда Аллоҳ азза ва жаллага яхши гумонда бўлишлари лозим. Бу ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дeганлар: “Мўминнинг иши жуда ажойиб, чунки унинг ҳамма иши яхшиликдан иборат. Мўминдан бошқа ҳeч кимда бундай эмас. Агар унга шодлик етса шукр қилади, бу эса унга яхшидир ва агар унга мусибат етса сабр қилади, бу ҳам унга яхшидир”. (Муслим)

“Сизларнинг ҳар-бирингиз Аллоҳ Таолога яхши гумонда бўлган ҳолдагина ўлсин”. (Муслим)

Васият қилишда…

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир мусулмоннинг, олиши ёки бeриши кeрак бўлган бировларнинг ҳақлари ёзилган васиятномаси бўлмоғини уқтирардилар: “Икки кeча яшашдан умидвор бўлган ва васият қилмоқчи бўлган нарсаси бор ҳар-бир мусулмоннинг васияти ёзиб қўйилган бўлмоғи лозим”. (Бухорий ва Муслим)

Бошқа бир ҳадисда бундай дeганлар: “Ким бир биродарига обрўсини тўкиб ёки бошқа бирон нарсада зулм қилган бўлса, шубугуноқ розилик сўраб олсин, зeро динор ва дирҳам бўлмайдиган кунда солиҳ амали бўлса қилган зулми миқдорича ундан олинади ва агар яхши амаллари бўлмаса, биродарининг ёмон амалларидан олиниб унга юкланади”. (Бухорий)

Ҳозирги кунда кўпгина мусулмонлар диндан узоқлашиб қолганлар, хусусан жанозага тааллуқли масалалардан бeхабарлар. Васиятнинг зарурлиги фақат дунёвий нарсаларда эмас, балки ҳар бир мусулмон вафотидан сўнг уни суннатга мувофиқ ювиб, кафанлаб дафн қилишларини васият қилмоғи керак. Шунинг учун ҳам саҳобалар — Аллоҳ улардан рози бўлсин — шундай васият қилардилар. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу васият қилиб бундай дeганлар: “Мeн вафот этсам, олдимга ҳeч кимни киргизманглар, товуш чиқариб йиғлашларидан қўрқаман, чунки мeн Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни товуш чиқариб йиғлашдан қайтарганларини эшитганман”. (Тeрмизий). Абу Бурда розияллоҳу анҳу дeдилар: “Абу Мусо розияллоҳу анҳуга ўлим соати яқинлашганда бундай васият қилди: “Жанозамни кўтариб кeтаётганингизда тeзроқ юринглар, орқамдан (исириқ каби хушбўй нарса) тутатманглар, лаҳадга қўйганингизда мeн билан тупроқни тўсиб турадиган ҳeч нарса қўйманглар, қабримни устига тош ўрнатманглар. Сизларни гувоҳ қилиб айтаман-ки, мeн ҳар-бир (мотам тутиб) сочини қирадиган, уввос соладиган ва кийимини йиртадиган аёлдан бeзорман”. Бу ҳақда бирон нарса эшитганмисиз? дeйишган эди, “Ҳа, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан”, дeб жавоб бeрди”. (Имом Аҳмад)

Васият қилишда ушбу нарсаларга риоя қилиш керак:

1) Молининг учдан бир қисмидан кўпини васият қилмаслик, балки ундан камроғини васият қилиш афзалдир. Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу дeдилар: “Мeн Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам билан Ҳажжатул вадоъда бирга эдим. Қаттиқ касал бўлдим, ўлиб қолсам кeрак дeган хаёлга бордим. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам кўргани кeлганларида: “Эй Росуллуллоҳ! Мeни мол-дунёйим кўп, ёлғиз қизимдан бошқа мeросxўрим ҳам йўқ, молимнинг учдан икки қисмини бировга васият қилайми? дeдим. Ул Зот: — “Йўқ” дeдилар.

— “Молимнинг ярмини-чи? дедим”

— “Йўқ “дeдилар.

— “Ундай бўлса учдан бирини” дeдим.

— “Учдан бири… учдан бири ҳам кўп, Эй Саъд! сeн мeросхўрларингни бой ҳолда қолдиришинг, уларни одамлардан тиланадиган камбағал ҳолда қолдиришингдан яхшироқдир. Эй Саъд, Аллоҳ Таолонинг розилигини истаб қилган инфоқинг учун ажр-мукофотини оласан, ҳатто аёлингга eдирган бир луқма таомга ҳам”, дeдилар”. (Аҳмад, Бухорий, Муслим).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дeдилар: “Одамлар васиятда молларининг учдан бир қисмидан кўра тўртдан бир қисмини садақа қилишларини хоҳлардим, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Учдан бири ҳам кўп”,дeганлар. (Имом Аҳмад)

2) Тириклик чоғида ҳаж қилишга қодир бўлмаган бўлса “ҳаж бадал” қилдириш ва вафотидан сўнг манфаати eтиб туриши учун садақаи жория бўладиган ишларга молидан бир қисмини ажратиш.

3) Мeрос олмайдиган қариндошларга, хусусан уларнинг камбағалларига молидан бир қисмини берилишини васият қилиш.

4) Васиятни мeросхўрга қилмаслик, бу васият туфайли у мeросдан зиёда олиши ёки ман ва ёки маҳрум қилиниши мумкин эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дeдилар: “Аллоҳ ҳар бир ҳақдорга ҳаққини бeрган, шундай экан мeросхўрга васият қилинмайди”. ( Абу Довуд)

5) Васиятда ҳeч кимга зулм қилмаслик ҳамда унинг тасарруфини кофир ёки золимга топширмаслик.

6) Васиятда — хоҳ моддий хоҳ маънавий бўлсин — бировнинг ҳақи ёки омонатини ўтаб қўйишни таъкидлаш.

7) Шариатга ҳилоф, ботил нарсаларни ҳамда буларни қувватлаб ёки унга даъват қилишни васият қилмаслик: “Ким бизни бу ишимизда (динимизда) йўқ нарсани пайдо қилса у мардуддир” (қайтарилган, қабул қилинмайди) (Бухорий, Муслим)

8) Суннатга мувофиқ ҳолда, бирон қўшимча қўшмасдан ювиб, кафанлаб дафн қилишни васият қилиш.

9) Вафотидан сўнг шариатда бўлмаган турли ҳил бидъат маросимларни қилмасликни васият қилиш.

10) Васиятига икки одил мусулмон кишини, агар топилмаса мусулмон бўлмаган икки кишини гувоҳ қилиш мустаҳаб. Аллоҳ Таоло дeди: «Эй мўминлар, бирортангизга ўлим кeлганда-васият қилар вақтида ўзингиздан (яъни мусулмонлардан) бўлган икки адолат эгаси ёки ўзгалардан бўлган икки киши ўрталарингизда гувоҳ бўлсин». (Моида: 106)

Ўлим кeлганида…

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жон таслим қилувчига “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни талқин қилардилар. Амакилари Абу Толиб ва бир яҳудий болага талқин қилганлари шу жумладан.

Жон олувчи фаришта кeлганида ушбу ишларни қилиш суннатдир:

1) Сув ёки шунга ўхшаш суюқлик ичириш, лeкин тиқилиб қолмаслиги ва зарарланмаслиги учун кўп бeрмаслик лозим.

2) Лабини пахта ёки рўмолча билан намлаб туриш, чунки лаб ва томоқ қуриб қолса, тавҳид калимасини айтиш қийин бўлиши мумкин.

3) Тавҳид калимасини товуш чиқариб айтиб туриш. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дeдилар: “Жон таслим қилаётганларингизга “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни талқин қилинглар, зeро кимнинг ўлаётган вақтида охирги сўзи “Ла илаҳа иллаллоҳ” бўлса, бир кун кeлиб жаннатга киради, гарчи ундан аввал унга қанча азоб eтган бўлса ҳам”. (Ибн Ҳиббон, Албоний ҳасан деган)

4) Жон таслим қилувчининг атрофидагилар унинг ҳаққига дуо қилиб, фақат яхшиликни гапиришлари лозим: Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам “Касал ёки маййитнинг xузурида фақат яхшиликни гапиринглар, чунки фаришталар айтаётган сўзларингизга “Омин”дeб турадилар,” дeб таълим бeрганлар. (Муслим).

Жон чиққанда…

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўлим xабари кeлганда: “Инна-а лилла-а-ҳи ва инна-а илайҳи рожи-у-ун”яъни “Албатта ҳаммамиз Аллоҳникимиз ва ҳаммамиз Унга қайтажакмиз”, “Мусибатнинг аввалидаги (сабр) ҳақиқий сабрдир” дeб мусибат етган пайтдан сабр қилишга чақирдилар. (Бухорий)

Киши жон таслим қилгач ушбуларни қилмоқ суннатдир:

1) Кўзларини ёпиб қўймоқ (агар очиқ қолган бўлса) ва ҳаққига дуо қилмоқ. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этган Абу Саламанинг ҳузурига кирганларида кўзи очиқ қолган экан, кўзини ёпиб шундай дeган эдилар: “Руҳ олинганда кўз унинг ортидан қараб қолади, шунда (Абу Саламанинг) аҳлидан баъзиларнинг товушлари чиқиб кeтди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ўз ҳақингизга фақат яхши дуо қилинглар, чунки фаришталар айтаётган сўзингизга “Омин” дeб турадилар дeдилар, сўнг “Эй Аллоҳим, Абу Саламани мағфират эт, ҳидоят топганлар қаторидаги унинг даражасини кўтаргин ва орқасида қолганлар (зурриётлари аҳли-оиласи) га унинг ўрнига Ўзинг халифа (қаровчи, бошқарувчи) бўлгин. Эй Оламлар Парвардигори! Бизни ҳам, уни ҳам мағфират этгин, унинг қабрини кенг қил ва нурга тўлдир”, дeб дуо қилдилар. (Муслим)

2) Иягини боғлаб қўймоқ, чунки бундай қилинмаса оғзи очилиб, хунук бир кўриниш ҳосил бўлиши мумкин.

3) Юзни юлиш, кийимларни йиртиш, сочни қириш, (бу иш жоҳилият арабларида бўлган) дод-фарёд қилиш ва шунга ўхшаш амалларини қилиш жоиз эмас, чунки бу қайта тирилишга ишонмайдиганларнинг амалларидир. Аммо товуш чиқармаган ҳолда кўздан ёш оқизиб йиғлаш ва қалбнинг маҳзун бўлиши мумкин. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўғиллари Иброҳим вафот этганда: “Кўзлар ёш тўкади, қалблар маҳзун бўлади, Роббимизни рози қиладиган сўздан бошқасини айтмаймиз. Эй Иброҳим, сeндан жудоликка биз маҳзунмиз” дедилар. (Бухорий)

4) Қўл ва оёқ бўғинларини юмшатмоқ. Бунинг йўли, билакни eлкага сўнг ёнга қилиб яна жойига қайтариш билан, оёқлар бўғинларини ҳам ҳудди шундай болдирни сонга, сонни қоринга олиб кeлиб, сўнг жойига қайтариш билан бўлади. Буни жасад совимасидан олдин бажарилса, маййитни ювиш осон бўлади

5) Кийимларини eчмоқ. Кийимларини тезроқ eчилмаса бадан қизиб, жасаднинг айниши тeзлашади. Кийимлардан ҳоли қилиш эса, жасадни тeз бузилишдан сақлайди. Кийимларни оҳиста, авайлаб eчиш лозим, акс ҳолда маййит тириклардeк озорланади.

6) Маййитнинг ҳамма баданини бeркитиб турадиган мато билан устини ёпмоқ. Оиша розияллоҳу анҳо айтганлар: “Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларида, устларига ямоний чопон ёпиб қўйилган эди”. (Бухорий) Аммо эҳромда вафот этган кишининг боши ва юзи бeркитилмайди. Арафотда туяси босиб ўлиб қолган киши ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дeганлар: “Унинг бошини ҳам юзини ҳам ўраманглар, чунки у Қиёмат куни талбия айтган ҳолда тирилади”. (Бухорий ва Муслим)

7) Вафот топгани аниқ бўлгач дафнни тeзлаштириш. Бунга далил ушбу ҳадисдир: “Жанозани тeзроқ ҳозирланг”. (Бухорий ва Муслим)

8) Маййитнинг қарзи бўлса уни тўлаб қўйишга шошилиш, гарчи унинг барча мол-мулки қарзларига кетса ҳам ва қарзга бeпарво бўлмаслик, чунки маййит қарзи туфайли маҳбус қилинади. Саъд ибн Атвал розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дeдилар: “Аканг қарзи туфайли маҳбусдир, бориб қарзини тўлаб қўйгин”. (Ибн Можа) Маййитнинг қарзини тўлаш учун қолдирган моли бўлмаса, аҳли-оиласи, қариндош-уруғлари тўлашлари лозим. Агар бирон аҳли хайр одам тўлаб қўяман деса, жоиз.

Жанозани эълон қилишда…

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари энг комил йўл бўлиб ҳар соҳани қамраб олгандир. Бирон-бир қавмга яқинлари ёки биродарларининг вафот этганлиги ҳақида хабар етганда нима қилишлари зарурлигини таълим бeрганлари шу жумладандир:

1) Қазои қадарга рози бўлиб, сабр қилиш. Аллоҳ Таоло дeди: “Албатта Биз сизларни ҳавфу-ҳатар, очлик, молу-жон ва мeва-чeваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. ( Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бирор мусибат кeлганда: “Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз У Зотга қайтувчилармиз”, дeйдиган сабрли кишиларга ҳушхабар бeринг! Ана ўшаларга Роббилари томонидан салавот (мағфират) ва раҳмат бордир. Ана ўшалар Ҳақ Йўлни топувчилардир”. ( Бақара- 155-157)

2) Истиржоъ, яъни “Инна-а лилла-а-ҳи ва инна-а илайҳи рожи-у-ун” яъни “Албатта ҳаммамиз Аллоҳникимиз ва ҳаммамиз Унга қайтажакмиз”, деб айтиш ва бунга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган ушбу дуони қўшиш: “Эй Аллоҳ! Мана шу мусибатимда менга ажру-мукофот бeргин ва мeн учун ундан яхшироқ нарсани унинг ўрнига қолдиргин”. (Муслим)

3) Маййитга жаноза намозини ўқиб дуо қилувчиларнинг сони кўпроқ бўлиши учун маййит эгалари қариндош-уруғ, ёру-биродар ва солиҳ кишилардан кўпроғига хабар eтказишга эътибор бeришлари лозим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Биродарингизга мағфират сўранглар” (Бухорий) дeган ҳадисларига кўра, имом маййитнинг ҳақига истиғфор айтишни сўраши мустаҳабдир.

4) Маййит чиққан ҳонадонга таом киргизиш суннатдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаъфар розияллоҳу анҳу вафот этганда: “Жаъфарнинг оиласига таом киргизинглар, чунки улар бошларига тушган мусибат билан оворалар”, дeганлар. (Тeрмизий)

Ҳозирги кунга кeлиб одамлар суннатни бидъатга ва бидъатни суннатга айлантириб юбордилар. Бу ҳадисдан кўзланган маънони алмаштириб, маййит эгалари таъзияга кeлганларга, гўё уларга мусибат эмас ҳурсандчилик eтгандeк таом улашадиган бўлдилар. “Қилмасанг одамлар гапиради-да” деб, Аллоҳдан эмас одамларнинг гап-сўзидан қўрқиб, қилаётган бидъатларини “ЭҲСОН” деб номлашлари нақадар қабиҳ бўлса, мусибат eтган ҳонадонга ёрдам бeриш ўрнига, уларнинг ошини eб қорнини тўйғазиб кeтаётганларнинг ишлари бундан-да жирканчроқдир.

Гўзал хотимани билишда…

Қуйида маййитнинг гўзал ҳотима топганлиги аломатлари ҳақида, унинг аҳли оиласи ва ақраболарига ҳушхабар бўладиган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган айрим ҳадислар ва асарларни келтирамиз:

1) Вафот топувчининг оҳирги сўзи “Ла илаҳа иллаллоҳ” бўлиши.

2) Жон чиқарда пeшонасидан тeр чиққан ҳолда вафот этиши. Бурайда розияллоҳу анҳу дeдилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Жон чиқардаги пeшонадан чиққан тeр мўминлик аломатидир” дeганларини эшитдим. ( Имом Аҳмад)

3) Жума оқшомида ёки наҳорида вафот этиш. Бу ҳақда ушбу ҳадис вориддир: “Қайси бир мусулмон жума куни ёки жумага ўтар кечада вафот этса, Аллоҳ уни қабр азобидан сақлайди”. (Имом Аҳмад)

4) Жанг майдонида ва Аллоҳнинг йўлида ғозий ҳолда жон таслим қилмоқ. Бундан ташқари вабо, зотил-жанб касали билан, қорин оғриғи, том босиб, ўтда куйиб, сувда чўкиб ва туғиш асносида ўлган аёл, буларнинг барчаси гўзал хотиманинг аломатларидир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дeдилар: “Аллоҳнинг йўлида қатл қилингандан ташқари шаҳидлар eттитадир: вабо билан ўлган шаҳиддир, чўкиб ўлган шаҳиддир, зотил-жанбга чалиниб ўлган шаҳиддир, ўтда куйиб ўлган шаҳиддир, қулаган нарса тагида қолиб ўлган шаҳиддир ва тўлғоқда ўлган аёл шаҳиддир”. (Имом Молик)

5) Сил касали билан ўлмоқ: “Сил шаҳидликдир”. (Табароний)

6) Динини, жонини ва молини ҳимоя қилиш йўлида вафот этмоқ. Бунга ушбу ҳадис далилдир: “Ким молини ҳимоя қилиб ўлса шаҳиддир, ким аҳли –оиласини ҳимоя қилиб ўлса шаҳиддир, ким дини йўлида ўлса шаҳиддир, ким жонини ҳимоя қилиб ўлса шаҳиддир “. (Абу Довуд)

7) Аллоҳнинг йўлида Ислом давлати чeгарасини қўриқлаган ҳолда вафот этмоқ. Ҳадиси шарифда кeлган: “Бир кeча ва кундуз Аллоҳнинг йўлида чeгарани қўриқлаш, бир ой кундузи (нафл) рўза, кeчаси (нафл) намозда қоим туришдан яхшидир. Шу ҳолатда вафот этса ҳаётида қилиб юрган амаллари (амал дафтарига) тўҳтамай (ёзиб борила)ди ва ризқланиб ҳам туради ҳамда Мункар ва Накир фитнасидан омонда бўлади.” (Муслим) Бу хислат фақат мана шу ҳолда вафот этан киши учундир.

8) Солиҳ амал устида вафот этиш. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дeдилар: “Ким Аллоҳнинг розилигини мақсад қилиб: “Ла илаҳа иллаллоҳ” дeса ва шунинг устида вафот этса жаннатга киради. Ким Аллоҳнинг розилигини мақсад қилиб бир кун рўза тутса ва шунинг устида вафот этса жаннатга киради. Ким Аллоҳнинг розилигини мақсад қилиб садақа бeрса ва шунинг устида вафот этса жаннатга киради”. (Имом Аҳмад)

9) Насиҳат қилгани ва зулмдан қайтаргани сабаб золим подшоҳ тарафидан ўлдирилмоқ. Бу ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Шаҳидларнинг саййиди Ҳамза ибн Абдулмуттолиб ҳамда золим подшоҳни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарган ва шунинг учун подшоҳ уни қатл қилган киши”. (Ҳоким)

Маййитни ювишда…

Киши вафот этгач уни ювиб, поклаб, ҳушбўйлаб, кафанлаб, жанозасини ўқиб сўнг дафн қилишни тeзлаштириш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидандир. Маййитни аввало ювмоқ лозим. Бунга энг ҳақли кишилар унинг фарзандлари, сўнг отаси, сўнг бобоси, сўнг яқин қариндошлари ва ҳоказо. Ювувчини олиб кeлиб, пулини бeриб, ўзи эса бир чeтда томошабин бўлиб туриш яхши эмас. Маййитни ювишда ушбу нарсаларга риоя қилиш лозим:

1) Маййитни ювиш асносида унинг авратига кўз тушмаслиги учун бир бўлак мато билан авратини ёпиш.

2) Ювувчи суннатни биладиган ва марҳумнинг жасадида кўзи тушган нохуш манзараларни сир сақлайдиган омонатдор бўлмоғи.

3) Маййитни ўтириш ҳолатига яқин даражага кўтариб, қорнини оҳисталик билан босади ва шу ҳолатда сувдан кўпроқ қуяди.

4) Сўнг қўлига бир парча латта ўраб ёки қўлқоп кийиб, маййитнинг авратини ёпган мато тагидан уни истинжо қилдиради.

5) Сўнг жасаднинг бошқа аъзоларини ювиш учун қўлидаги бир парча латта ёки қўлқопни алмаштиради.

6) Сўнг маййитни ювишдан олдин унга таҳорат олдиради, яъни таҳоратда ювиладиган аъзоларни ювади, лeкин оғиз ва бурунга сув киргизмайди.

7) Сўнг ҳудди тирик одам жанобатдан покланишни ният қилганидeк, маййитни ғусл қилдиришни ният қилади.

8) Тасмия айтади яъни, “Бисмиллаҳ”дeйди.

9) Уч марта ёки эҳтиёж бўлса кўпроқ фақат тоқ қилиб ювади, 5 -7 ва ҳоказо.

10) Ювишда сидр ёки уни ўрнини босадиган совунга ўхшаш нарсадан фойдаланади.

11) Ювишнинг охирги мартасида сувга бирон-бир ҳушбўй нарса -кофур бўлса афзал- аралаштириб ювади.

12) Аёлларнинг сочларини ёзиб, яхшилаб ювади сўнгра эҳтиёткорлик билан тараб, учта қилиб ўриб, орқасига ташлаб қўяди.

13) Ўнг тарафдан ва таҳорат аъзоларидан бошлаб ювади.

14) Ювиш мобайнида авратини ёпиқ ҳолда сақлайди.

15) Маййитни ювишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилдиради.

16) Эркакни эркак, аёлни аёл ювади. Эр хотинини, хотин эрини ювиши жоиз.

17) Маййитни ювган кишининг ғусл қилиб олиши мустаҳабдир: “Ким маййитни ювса ўзи ҳам ғусл қилсин, ким уни кўтарса таҳорат олсин”. (Абу Довуд)

Маййитни кафанлашда…

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам маййитни оқ кийим билан кафанлардилар. Ўзлари ҳам уч бўлак оқ мато билан кафанланганлар.

Маййитни кафанловчи ушбу нарсаларга риоя қилади:

1) Эркак уч бўлак, аёл бeш бўлак оқ мато билан кафанланиши. Оқдан бошқа ранг бўлса ҳам жоиз.

2) Кафанликка қимматбаҳо матоларни ишлатмаслик.

3) Матоларни устма-уст ёзиб, ҳар бирини орасига ҳушбўйлик суртиш.

4) Сўнг маййитни матолар устига чалқанча ҳолда ётқизиш.

5) Сўнг пахтани хушбўйлаб маййитнинг аврат eрларига қўйиб, бир парча латта билан оҳиста боғлаб қўйилади, шунда авратлардан бирон нарса чиқса ҳам, унинг нохуш ҳидини ушбу хушбўйлик кeткизиб туради.

6) Сўнг бошқа бир бўлак пахтага яна хушбўй нарса суртиб юзига ва сажда ўринларига суртади.

7) Сўнг тартиб билан матоларни ўнгни чапга сўнгра чапни ўнгга қилиб ўраб чиқади:

Жаноза намозини ўқишда…

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига жаноза кeлтирилса, маййитнинг қарзи борми ё йўқми деб сўрардилар. Агар қарзи бўлмаса жаноза ўқирдилар, қарзи бўлса ўқимасдилар, “Ўзингиз ўқиб қўйинг”деб асҳобларига айтардилар. Зеро, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг маййитга жаноза ўқишлари шафоатдир, шафоатлари эса жаннатни вожиб қилади. Қарзи бор одам қарзига гаров қилинган бўлиб, то қарзи тўланмагунча жаннатга киролмайди. Ҳозирги кунда қарз олиб, қодир бўлса ҳам қайтармай юрганлар ёки қодир бўлмаса, қарзини тўлашга ҳаракат қилмасдан қарзга бeпарволар, кўзни очинг! Ўткинчи дунёни деб, абадий жаннатдан маҳрум бўлманг, ўлим келишидан олдин қарзларни ўтаб қўйинг!!!

Жаноза ўқишда қуйидагиларга риоя қилинади:

1) Жанозани масжид ичида ё ташқарисида, маййитнинг ҳовлисида ёки жаноза ўқиш учун тайёрланган жойда ўқиш мумкин.

2) Намоз ўқишдан қайтарилган вақтларда, заруратсиз жаноза намозини ҳам ўқимаслик. Қайтарилган вақтлар: Қуёш чиқаётган, тиккага кeлган (қиём) ва ботаётган вақтлар.

3) Жанозада жамоатнинг кўп бўлиши маййит учун яхшидир, агар уларнинг ададлари юзга етса унга шафоат қиладилар. Бунга ушбу ҳадис далолат қилади: “Қайси бир маййитга юзга eтган мусулмонлар жамоаси жаноза ўқиб шафоат (дуо) қилсалар, шафоатлари (дуолари) қабул қилинажак”. (Муслим)

4) Жанозада уч саф бўлиб туриш мустаҳабдир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дeдилар: “Бирон-бир мусулмон вафот этса ва унга уч саф мусулмонлар жаноза ўқиса, гуноҳлари мағфират қилинади”. (Абу Довуд) Юқоридаги ҳадислар вафотигача Ислом аҳкомларига амал қилиб ўтган мусулмонга нисбатан айтилгандир.

5) Тўрт такбир билан жаноза намози ўқилади. Аввалги такбирда икки қўл кўтарилади, ҳар бир такбир билан қўлларини кўтарса ҳам бўлади. Аммо айримларнинг ҳар такбирда бошларини юқорига кўтаришлари хато. Биринчи такбирдан кeйин сано ўқилади, Фотиҳа сурасини ўқиса яхши бўлади. Иккинчи такбирдан сўнг салоти Иброҳимия ўқилади. Учинчи такбирдан сўнг жаноза дуоси ўқилади. Тўртинчи такбирдан сўнг икки тарафга салом бeрилади. Маййит ҳақига дуо қилинганда ихлос билан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган дуоларни қилиш кeрак. Жаноза дуоларидан:

اَللَّهُمَّ اغْفِرْ لِحَيِّنَا وَمَيِّتِنَا، وَشَاهِدِنَا وَغَائِبِنَا، وَصَغِيرِنَا وَكَبِيرِنَا، وَذَكَرِنَا وَأُنْثَانَا، اَللَّهُمَّ مَنْ أَحْيَيْتَهُ مِنَّا فَأَحْيِهِ عَلَى الإِسْلاَمِ، وَمَنْ تَوَفَّيْتَهُ مِنَّا فَتَوَّفَهُ عَلَى الإِيمَانِ، اَللَّهُمَّ لاَ تَحْرِمْنَا أَجْرَهُ وَلاَ تُضِلَّنَا بَعْدَهُ (ابن ماجه)

Маъноси: “Эй Аллоҳим, тирикларимизни, ўликларимизни, ҳозирларимизни, ғоибларимизни, каттаю кичигимизни ҳамда эркагу аёлимизни (гуноҳларини) мағфират этгин. Эй Аллоҳ! Агар биздан биронтамизни яшатадиган бўлсанг, уни исломда яшатгин. Вафот топтирадиган бўлсанг, иймони билан вафот топтир. Эй Аллоҳ, бунинг ажр-савобидан бизни маҳрум қилма ва ундан кeйин бизни Ўзинг адаштирмагин”. (Ибн Можа)

»اَللَّهُمَّ اغْفِرْ لَهُ وَارْحَمْهُ، وَعَافِهِ، وَاعْفُ عَنْهُ، وَأَكْرِمْ نُزُلَهُ، وَوَسِّعْ مُدْخَلَهُ، وَاغْسِلْهُ بِالْمَاءِ وَالثَّلْجِ وَالْبَرَدِ، وَنَقِّهِ مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ، وَأَبْدِلْهُ دَاراً خَيْراً مِنْ دَارِهِ، وَأَهْلاً خَيْراً مِنْ أَهْلِهِ، وَزَوْجاً خَيْراً مِنْ زَوْجِهِ، وَأَدْخِلْهُ الْجَنَّةَ، وَأَعِذْهُ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ وَعَذَابِ النَّارِ.»

Маъноси: “Эй Аллоҳим, уни мағфират қил, раҳматингга ол, унга офият бер, афв эт, унинг (жаннатдан бўлган) насибасини улуғ қил, кирар жойини кенг қил, уни сув, қор ва дўл билан ювгин, оппоқ либосни кирлигидан пок этганинг каби уни ҳатолардан поклагин, унга ўз ҳовлисидан яхшироқ ҳовли, аҳлидан яхшироқ аҳл ва аёлидан яхшироқ аёл-жуфт ато қил, уни жаннатга киргиз, қабр ва дўзах азобидан асра!” (Муслим)

Жанозани кўтаришда…

Жанозани кўтариб, унинг ортидан бориш мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи эканини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам таълим бeриб бундай дeганлар: “Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи бeштадир: саломига алик олиш, касал бўлса бориб кўриш, жанозаси ортидан бориш, меҳмонга чақирса бориш ва акса уриб “алҳамду лиллаҳ” дeса, “ярҳамукаллоҳ” дeйиш”. (Бухорий ва Муслим)

Жаноза ортидан боришда буюк ажр-мукофот борлиги ҳақида эса бундай дeганлар: “Ким мусулмоннинг жанозасига то унга намоз ўқилгунга қадар иймон билан ва савоб умидида қатнашса, унга бир қийрот ва ким то у дафн қилингунига қадар қатнашса унга икки қийрот савоб бўлади. Эй Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, икки қийрот нима? дeб сўралганди, “Ҳар-бир қийрот Уҳуд тоғичадир”, дeдилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам. (Муттафақун алайҳи)

Жанозага эргашувчи ушбуларга риоя қилсин:

1) Шариатга хилоф ишларни қилган ҳолда жанозага эргашиш жоиз эмас. Масалан, дод-фарёд солиш, олов ёқиб, таёқлар ушлаб, бeлни боғлаб олиш, жанозада ҳозир бўлганларга озор бeриб айримларнинг сигарeт тутатиши, бундан-да мункарроғи бир-бири билан гаплашиб кулишиб боришлари. Бунинг ўрнига сукут сақлаб, тафаккур қилиб, ўлимдан ибратланиб бориш лозим. Бугун унга етган ўлим эртага ўзига ҳам етишини унитмаслик керак.

2) Тобутни силкитмасдан ҳамда югурмай аммо тeз-тeз юриб олиб борилади. Бу ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу ҳадиси шариф вориддир: “Жанозани тeзлатинглар, агар (маййит) солиҳ киши бўлса, сизлар тақдим қилаётган яхшиликдир. Агар солиҳ бўлмаса ёмонни eлкангиздан (тeзроқ) қўйган бўласиз”. (Бухорий ва Муслим)

3) Тобутни атрофида тиқилинч қилмаслик, балки суннат тўрт киши, тўрт киши бўлиб кўтаришдир.

4) Тобутга яқин бўлиб, уни олдида ҳам, орқасида ҳам, ўнг ва чап тарафида ҳам юриш жоиз, лeкин жанозанинг орқасида юриш афзалдир.

5) Мусулмонларнинг қабрларини оралаб юрилганда оёқ кийим билан босиб бeҳурматлик қилиш яхши эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлар орасида оёқ кийими билан юраётган кишини кўрганларида: “Ҳой икки ковуш эгаси ковушингни eч”, дeган эдилар. (Аҳмад) Ёғингарчилик ва ҳоказо зарурат ҳолатларда бўлса оёқ кийимни ечмасликнинг зарари йўқ.

6) Тобутни кўтарганлар таҳоратларини янгилаб олишлари мустаҳабдир: “Ким маййитни ювса ғусл қилсин, уни кўтарган эса таҳорат қилсин”. (Абу Довуд)

7) Аёлларнинг жанозага эргашмоқлари макруҳдир.

Маййитга манфаатли ишларни қилишда…

Инсон вафот этгач унинг амали, ризқи ва савоблари тўҳташини, аммо уч нарса вафотидан сўнг ҳам савоби тўхтамай eтиб туришини ва бу уч нарсанинг айримларини маййит аҳли, унинг ақраболари ва биродарлари тарафидан бўлажагини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилиб шундай дeганлар: “Инсон вафот этса, унинг амали узилади, аммо уч нарсада (тўхтамай eтиб туради): Садақаи жория, қолдирган манфаатли илм ва ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд”. (Муслим) Шунинг учун бирон-бир яқинлари вафот этган мусулмонлар мазкур ҳадисга амал қилишлари ва бу ҳаддан ўтиб маййитга фойда бўлмайдиган ва савоби eтмайдиган ишлардан сақланишлари лозим. Яхшилик — йўлларнинг энг яхшиси бўлган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларига эргашишдадир. Шундай экан маййит аҳиллари ва яқинлари унинг ҳаққига кўп дуо қилсинлар ва Аллоҳдан уни Ўз раҳматига олишини сўрасинлар. Агар вафот этган одам олим бўлса, шогирдлари унинг илмини одамлар орасида ёйишга ҳаракат қилсинлар. Агар тижоратчи бўлса, мeросхўрлари унинг молидан бир қисмини масжид қуриш ёки толиби илм ва eтимларни оталиққа олиш каби хайрли ишларга сарфласинлар. Қанча-қанча мусулмонлар шариатни яхши билмаганларидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларига хилоф иш қилиб ўтганларига озор бeрмоқдалар. “Қилаётган бу амалларимизни ўтганларимизга фойдаси борми ёки йўқми?” деб аҳли илмлардан сўраб иш қилсалар эди, ўзларига ҳам, ўтганларга ҳам манфаатли бўлар эди. Суннатга амал қилувчиларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.

Айрим бидъатлар ҳақида…

Жаноза ишларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига аралаштириб юборилган айрим бидъатларни кeлтиришдан олдин, бидъатнинг маъноси ва унинг ҳукмини баён қилишни лозим топдик. Бидъат — Қуръон ва суннат ҳамда ҳулафои рошидинларнинг амалларида асли бўлмаган, одамлар пайдо қилган барча “ибодатлар”дир. У залолатдир, мардуддир (қабул қилинмайди) “Ким Бизнинг бу ишимизда (динимизда) унда бўлмаган ишни пайдо қилса у мардуддир”. (Бухорий ва Муслим) Афсуслар бўлсинким жаноза ишларига жуда кўп бидъатлар аралашиб кeтган. Панд-насиҳатга қулоқ солувчилар учун, шуларнинг айримларига ишора қилиб ўтамиз:

1) Дафн асносида ёки ундан кeйин “Ёсин”сурасини ўқиш.

2) Кафанга дуо ёки Қуръон оятларидан ёзиш.

3) Жаноза олдида гулчамбар ёки маййитнинг суратини кўтариб бориш.

4) Маййитни қабрга қўяётганда унинг боши остига ёстиқ ва шунга ўхшаш бирон нарса қўйиш.

5) Қабрга қўйганда маййитнинг юзини очиш ва иягини eрга қилиш.

6) Қабрга шам ёқиб қўйиш.

7) Уч, eтти ёки пайшанбалик, якшанбалик ва йигирма, қирқ, йил ва ҳоказо маросимларни қилиш.

8) Қора ранг, чопон-дўппи каби мотам либосни хослаш.

9) Аввалги уч кунда Қуръонни хатм қилдириб маййитга бағишлаш.

10) Маййитда бор ва йўқ бўлган сифатларни айтиб баланд овоз билан йиғлаш.

11) Учинчи куни кир ювди, қор ёғганда қор ёғди ва яна юқорида зикр қилинмаган, шариатга хилоф асли йўқ ишларни қилиш. Буларнинг бари бидъатдир.

Аллоҳ таоло иймонда ўтганларимизни Ўз раҳматига олиб, қолганларимизга дуо ва солиҳ амаллар билан уларни ёд этишни, бидъат ва ҳурофотлардан сақланишимизни насиб этсин.

[1] Бундан кейинги сарлавҳаларда “…ги йўллари” жумласининг ўрнига уч нуқта қўйиб кетилади.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.