Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Пайгамбарингизни танинг! (2)

У зот соллаллоху алайхи ва салламнинг пайгамбар килиб юборилишлари:

Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам кирк ёшга кирганларида Аллох Таъоло томонидан бутун оламга рахмат, энг сўнги пайгамбар этиб юборилдилар. Ўша йили, рамазон ойининг ўн еттинчиси – душанба куни Хиро горида у кишига биринчи марта, олдиларига фаришта осмондан вахий олиб тушди.

Фаришта у зотнинг олдиларига тушиб деди: ″Ўкинг″. У зот эса: ″Мен ўкишни билмайман″, — дедилар. Шунда фаришта у зотни каттик кисди, бу кисишликдан каттик кийналдилар. Фаришта кўйиб юбориб, ″Ўкинг″ деди. Набий соллаллоху алайхи ва саллам: ″Мен ўкишни билмайман″ дедилар. Юкоридаги холат учинчи марта хам такрорлангандан кейин фаришта деди:

«(Эй Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам, Сиз ўзингизга нозил бўладиган Куръонни барча мавжудотни) яратган Зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан ўкинг! У инсонни лахта кондан яратган (Зотдир). Ўкинг! Сизнинг Парвардигорингиз (инсониятга) каламни (яъни, ёзишни – хатни ) ўргатган ўта Карамли Зотдир. У Зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди». (Алак: 1 – 5)

Кейин Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Хадижа онамиз разияллоху анхо олдиларига кўркувдан калтираб-титраб келиб, гордаги бўлган ходисани айтиб бердилар. Хадижа онамиз росулуллохни тинчлантириб – хотиржам килиб дедилар: «Севининг! Асло, кўркманг! Аллох Таъоло сизни хеч качон хор килиб кўймайди. Чунки, сиз кариндош билан яхши алокадасиз, сўзингизда ростгўйсиз, кишларнинг огирини енгил киласиз ва хаётда мусибат кўрганларга кўмаклашасиз».

Кейин вахий келиши бир муддат тўхтади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Аллох Таъоло хохлаган бир муддат ичида хеч нарса кўрмай турдилар. Бу холатдан гамгин бўлиб, вахий тушишига мушток бўлдилар. Шундан кейин бир оз вакт ўтиб, бир куни кўчада кетаётганларида, ер билан осмон ўртасида муааллак бўлган бир курсида ўтирган фаришта намоён бўлиб, кўнгилларига таскин бериб, у зотнинг чиндан хам Аллох Таъолонинг Росули эканликларига башорат (хушхабар) берди. Фариштани кўрган Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам кўркиб, калтираб-титраб уйларига бориб, Хадижа онамизга: ″Мени ўраб кўйинглар, мени ўраб кўйинглар″, — деб буюрдилар. Мана шу пайт Аллох Таъоло у кишига кўйидаги оятларни нозил килди:

«Эй (либосларига) бурканиб олган зот, туринг-да, (инсонларни Охират азобидан) огохлантиринг! Ёлгиз Парвардигорингизни улугланг! Либосларингизни пок тутинг!». (Муддассир: 1 – 4)

Аллох Таъоло ушбу ояти карималарда Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламни кавмларини огохлантириш ва уларни Аллох Таъолога даъват этмокларига амр этди. Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам буйрукни бажариш учун каттик бел боглаб, Аллох Таъоло томонига каттаю-кичикни, озоду-кулни, эркагу-аёлни ва октанлигу-коратанликни даъват этиб, Аллохнинг фармонига итоат этган холларида даъват ишини комил суратда адо этдилар. У зот соллаллоху алайхи ва салламнинг даъватларига хар бир кабиладан –дунё ва охиратда нажот топишларини – Аллох Таъоло Ўзи ихтиёр килган бандалари зиё ва ишонч билан исломга кирдилар. Макканинг акли паст, мутакаббир кофирлари эса, исломни кабул килганларга хар йўл билан каттик озор бера бошладилар. Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламни эса, Аллох Таъоло амакилари Абу Толиб воситаси билан химоя килиб, кофирларнинг озоридан Ўзи саклади. Чунки Абу Толиб уларнинг ўрталирида шарафли, гапи ўтадиган, хурматли киши эди. Улар Абу Толиб, Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламни каттик яхши кўришини билганлари учун хам, у зот соллаллоху алайхи ва салламга озор бериш билан унинг каршисига туришликка жураът кила олмас эдилар.

Ибн ал-Жавзий айтадилар: «Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам уч йилгача даъватни яширинча олиб бордилар. Кейин: «Бас, Сиз ўзингизга буюрилган ишни (яъни, Хак Динга даъват килишни) юзага чикаринг ва мушриклардан юз ўгиринг!» (Хижр: 94) ояти нозил бўлгач, даъватни ошкор килдилар. У зотга Аллох Таъолонинг: «Якин кариндош-уругларингизни (Аллохнинг азобидан) огохлантиринг!» (Шуаро: 214) ояти нозил бўлгандан кейин, Сафо тогига чикиб, ″Эй кавм! Огох бўлинг!″, — деб жар солдилар. Улар: ″Бу овоз килаётган ким ўзи? Ие…бу Мухаммад-ку!″ —деб ажабланиб Набий соллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига келиб тўпландилар. Шунда Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам уларга карата: ″Эй фалонийлар авлоди … Эй фалонилар авлоди … Эй фалонийлар авлоди … Эй Абди Маноф авлоди … Эй Абдул Мутталиб авлоди…″ — деб нидо килдилар. Улар русулуллох соллаллоху алайхи ва саллам олдларига келиб жам бўлишгач дедилар: «Эй кавм, айтингларчи, мен хозир сизларга, мана шу тог ортидан отлик аскарлар чикиб келади деб хабар берсам, мени тасдиклайсизларми?». Улар: ″Албатта, биз сизни ёлгон гапирганингизни кўрган эмасмиз, сизга ишонамиз″, — дедилар. Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «(Унда эшитинглар!) Мен албатта, сизларни каттик азоб (келиши) олдидан огохлантираман». Шунда Абу лахаб: ″Куриб кеткур! бизни факат шу (гап) учунгина жамладингми?″,— деди ва туриб кетди. Кейин унинг шаънига Аллох Таъолонинг: «Абу лахабнинг кўллари куригай – халок бўлгай! (Аникки,) у куриди – халок бўлди! Мол-мулки ва касб килиб топган нарсалари унга аскотгани йўк! Якинда унинг ўзи хам, унинг ўтин оркалаган, бўйнида пишик толадан (эшилган) аркон бўлган хотини хам (ловуллаб турган) алангалик дўзахга киражак!» (Масад сураси) оятлари нозил бўлди. (Муттафакун алайхи)

Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг кофирлар томонидан йўликкан озорларга сабр килишлари:

Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам кавмлари томонидан каттик озорларга йўликдилар. У зот бу машаккатларга сабр килиб, Аллох Таъолодан савоб умид килар эдилар. Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам йўлликкан озорлардан у зотга тобе бўлган сахобалар хам бенасиб колмадилар. У зот соллаллоху алайхи ва саллам сахобаларни химоя килишга кодир бўла олмаганлари сабабли, бу зулм ва озорлардан кутилишлари учун уларни Хабашистон ерларига хижрат килиб кочиб кетишга буюрдилар. Сахобалар пайгамбаримиз буйруклари билан тугилиб ўсган ерларини, иссик-совукдан панох бериб турадиган уйларини ташлаб, Аллох Таъоло йўлида Хабашистонга хижрат килдилар.

Ибн Исхок айтадилар: ″Абу Толиб дунёдан ўтгач, Курайш кофирлари, у хаётлик пайтида Росулуллохга етказа олмаган озорларни етказдилар″. Абу Нуайм Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят килади: Абу Хурайра айтадилар: ″Абу Толиб вафот этгач, улар (Курайш кофирлари) пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламга каттик хужум килдилар. Шунда Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам ″Эй амакижон! Йўклигингиз шундай билиняпти! (Яъни, сиз йўклигингиз туфайли булар менга жуда каттик озор беришмокда, жуда хам кадригиз ўтди, амакижон!), — дер дилар.

Сахихайн (Бухорий ва Муслим)да ривоят килинади: «(Бир куни) Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам номоз ўкиётган эдилар, якинрокларида туянинг йўлдоши (тупрокка коришиб ётарди). Укба ибн Аби Муъийт номли кофир ана шу йўлдошни олиб келиб, ул зотнинг устларига ташлади, кизлари Фотима разияллоху анхо келиб, олиб ташлагунларича саждада туравердилар. Кейин Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Эй Аллохим, Курайшдан бу жамоани (менга озор берган ушбу жамоани) ўзинг жазола!», — деб дуо килдилар.

«Укба -т- ибн Абий Муъийт бир куни, Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг елкаларидан тутиб, кийимларининг ёкаларидан тутиб бўйинларидан каттик бўгиб турган пайтда Абу Бакр разияллоху анху келиб, у зотдан уни даф этиб: ″Бу кишини роббим Аллох дегани учун ўлдирасизларми?″,— деб кутказиб одилар».

Набий алайхиссалоту вассаломнинг кавмларига рахмдилликлари:

Абу Толиб ва Хадижа разияллоху анхонинг вафотларидан кейин, Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламга тортаётган озорлар кучайиб кетгач, Тоиф шахрига чикиб, Сакиф кабиласини исломга даъват килдилар, улардан кўрган муомалари эса, факат озор, масхара ва бўйинтовлаш бўлди, холос. Улар росулуллох соллаллоху алайхи ва салламни тошбўрон килиб, икки товонларини конга белаб, хайдашди. Кейин у зот соллаллоху алайхи ва саллам мажбур – Маккага кайтишга карор килдилар. Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтадилар: «(Тоифдан) мен ўзимда йўк, гамгин бўлиб кайтдим. Карну -с- Саоъолиб (Нажд ахлининг мийкоти)га етиб келганимдагина ўзимга келибман. Бошимни кўтариб, менга соя солиб турган бир булутни кўрдим. Назар солиб карасам у булут устида Жаброил алайхиссалом турардилар. Менга нидо килиб дедилар: ″Албатта, Аллох Таъоло кавмингизни сизга айтган сўзларини, кайтарган жавобларини эшитди ва сизнинг хизматингизга улар хакида хохлаганингизча буйрук килишингиз учун тоглар фариштасини юборди″. Сўнгра тоглар фариштаси мени чакириб, салом бериб деди: ″Эй Мухаммад! Аллох Таъоло кавмингизни сизга айтган сўзларини эшитди, мен тоглар фариштасиман, Парвардигорингиз хохлаганингизни буюришингиз учун мени сизга жўнатди. Агар хохласангиз Ахшабайн (Маккадаги икки тог)ни уларнинг устига тўнтариб кўяман. Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: ″Йўк! Балки, мен Аллох Таъолодан, уларнинг пуштларидан Унга бирор нарсани шерик килмай, Унинг ёлгиз Ўзига ибодат киладиган авлодларни чикаришини умид киламан″, — дедилар». (Муттафакун алайх)

Шундан кейин Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хар хаж мавсумида чикиб, турли кабилаларга ўзларини (химоя килшларини) таклиф килиб: «Ким менга жой беради? Ким менга ёрдам беради? Албатта, Курайш Парвардигоримнинг каломини (бандаларига) етказишимга монелик килишмокда», — дер эдилар.

Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам хаж мавсумларининг бирида олти нафар Мадиналик кишилар билан учрашиб, уларни Исломга даъват этганларида улар Исломни кабул килдилар ва юртларига кайтиб ўз кавмларини хам Исломга даъват этдилар, натижада улар ўрталарида Ислом дини таркала бошлади. Сўнгра махфий суратда, Мадиналик мусулмонлар билан, тарихда ″Акаба байъати″ деб номланган биринчи ва иккинчи байъат (ахди паймон бериш) учрашуви бўлиб ўтди. Мана шу байъат комил суратда амалга оширилгач, Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ўзлари билан бирга бўлган мусулмонларни, Мадинага хижрат килишга буйрук килдилар. Маккалик мусулмонлар гурух-гурух бўлиб, Мадинага йўл олдилар.

Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг Мадинага хижрат килишлари:

Сахобалар Мадинага хижрат килишганига кўп ўтмай, Макка кофирлари у зотни ўлдиришга карор килишганидан сўнг, Аллох Таъоло у зотга хам хижрат килишларига изн берди. Улар Набий алайхиссалоту вассаломни ўлдиришни режалаштиришган кечада Абу Бакр Сиддик билан биргаликда чикиб кетиб, аввал ″Гори Савр″да уч кун яширин туриб, у зот ва шерикларини кидирув ишлари тўхтатилганидан сўнг, мушрикларни догда колдириб, Мадинага йўл одилар. Аллох Таъолонинг мадади билан сог-саломат Мадинага етиб келдилар. Мадина ахли у зот ва хамрохларини очик юз ва кенг калб билан карши олдилар. Кейин у ерга ўз масжид ва манзилларини бино килиб, рисолатларини давом эткиздилар.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.