Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Пайгамбарингизни танинг! (3)

Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг газотлари (яъни, ислом душманларига карши олиб борган жанглари):

Ибн Аббос разияллоху анхумодан ривоят килинади, у зот айтадилар: «Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Маккадан (кофирлар у зотни ўлдирмокчи бўлганларида) чиккан пайтларида Абу Бакр разияллоху анху: ″Инна лиллах ва инна илайхи рожиъу-у-н, ўз пайгамбарларини чикариб юборишди, (бу кавм) албатта, халок бўлгучидир″, — дедилар. Кейин Аллох азза ва жалла: «Хужумга учраётган зотларга мазлум бўлганлари сабабли (жанг килиш) изни берилди. Албатта Аллох уларни голиб килишга Кодирдир». (Хаж: 39) оятини нозил килди. Ушбу оят жиход (кофирларга карши жанг) хакида нозил бўлган биринчи оятдир».

Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам йигирма етти марта гозотга (яъни, жиходга) чикдилар, булардан тўккистасида; – Бадр, Ухуд, ал-Мурайсиъ, ал-Хандак, Курайза, Хайбар, ал-Фатх, Хунайн ва ат-Тоиф деб ном олган гозотларда – жанг килдилар. Эллик олти марта атрофга лашкар юбордилар.

Набий алайхиссалоту вассаломнинг хаж ва умралари:

Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам Мадинага хижрат килганларидан сўнг, факат бир марта хаж килганлар. У зотнинг ушбу хажлари, таърихда ″Хажжатул-вадоъ″ номи билан машхур. Тўрт марта умра килганлар:

Биринчи: Худайбийя умраси, бу умрани охирига етказишларига мушриклар йўл кўймаганлар. Худайбийя номли ерга етиб борганларида, мушриклар Маккага киргизмай, балки келгуси йилда келсалар улар Маккани мусулмонларга уч кунга бўшатиб беришларини ваъда берганлар.

Иккинчи: Умратулказо – сулхга биноан, келгуси йили бориб, аввалги йилдаги охирига етказа олмаган умраларининг казосини килганлар, шу сабаблик бу умраларининг номи ″Умратулказо″ дейилади.

Учинчи: Умратул-жииррона – Макка фатх этилган йили Жииррона номли жойга келиб, ўша ердан ихром кийиб килган умралари, шу сабаб бу умранинг номи ″Умратул-жииррона″дир.

Ушбу уч умрани Набий соллаллоху алайхи ва саллам зулкаъда ойларида бажардилар.

Тўртинчи: Хажжатул-вадоъга борганлирида, Мадинага кайтишларидан аввал, охирги килган умралари.

Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг шакл-шамойиллари:

Пайгамбар алайхиссалоту вассалом, на новча ва на пакана балки, кадди коматлари ўзларига ярашган, кўркам, ўрта бўйли киши эдилар. Ок юзли, бу окликка бир оз кизиллик аралашиб гўё юзлари куёш каби порлар эди. Сочлари кора, таралган, узунлиги кулокларининг юмшогига етарди ва икки кўзлари коп-кора, худди сурма кўйгандек жуда хам чиройли эди. Баданлари сержун эмас, факат кўкракларининг ўртаси ва коринларида, ўзларига ярашган, бир оз нозик юнглар бор эди.

Набий соллаллоху алайхи ва салламнинг ахлоклари:

Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам кишиларнинг энг саховатлиси, энг ростгўйи, табиатан энг мулойими ва муошаратда энг карамлиси эдилар. Аллох Таъоло у киши хакларида: «Ва албатта Сиз улуг Хулк устидадирсиз» (Калам:4),— деди. Ўта шижоъатли, хам тавозели, покиза, хаёда эса бокира кизлардан кўра хаёлирок эдилар. Хадяни кабул килар, хадя бергувчига у зот хам хадя берардилар. Садакани кабул килмас–емасдилар. Газаблансалар ўз хавойи нафслари учун эмас, факат Парвардигорлари учунгина газабланардилар. Топганларини ер, хозирланган нарсани кайтармас, хозир бўлмаган нарсага эса, такаллуф (ортикча уриниш) килмасдилар. Ёнбошлаб ёки хонтахта устида емасдилар. Гохида икки-уч ой уйларида козон кайнамас, хурмо ва сув билан кифояланишарди. Мискин, факир кишилар билан бирга ўлтирар, бемор кишиларни зиёрат килар ва жаноза, дафн маросимларида иштирок этардилар.

Хазил-мутояба хам килардилар, лекин хазиллари рост сўзлар билан бўларди. Кулардилар, лекин ках-каха отиб эмас, кулгулари табассум эди. (Уйда) ахли-байтларининг мехнати (хизмати)да бўлардилар ва: «Сизларнинг энг яхшиларингиз ахли-байтларига яхширогингиздир (яъни, улар билан гўзал муошарат – муомалада бўлганларингиз) ва сизларнинг ичингизда ўз ахли-байтига яхширогингиз менман (яъни, хаммаларингиздан кўра ахли байтимга гўзал муомаладаман)»,—дер эдилар. (Термизий ва Албоний сахих дедилар)

Анас ибн Молик разияллоху анху айтадилар: «Ўн йил Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хизматларида бўлдим, у зот, бирон марма бир килган ишим учун: ″Нима учун бу ишни килдинг?!″ ва килмаган ишимга: ″Фалон ишни килмайсанми?!″,— демадилар».

Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг кўрсатган мўъжизалари:

Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам халкларга лутф этар, мўъжизалар кўрсатардилар. Мушриклар пайгамбаримиздан осмондаги ойни иккига бўлиб беришларини талаб килишганида, Аллох Таъолодан дуо килиб сўрадилар, дуолари ижобат бўлиб, у зот соллаллоху алайхи ва салламга мўъжиза ўларок ой иккига бўлинди. Бир сафар бир обдастадаги сувга кўлларини кўйиб турганларида, обдаста ичидаги сув булок бўлиб окди. Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам масжид ичига ўртанилган хурмо ёгочига суяниб хутба килардилар, хутба учун хос минбар ясалганидан сўнг, у ёгочни тарк этган пайтларида, Набий алайхиссалоту вассаломдан (ёнида туриб хутба килишларидан) ажралганлиги учун, халиги хурмо ёгочи гамгин бўлиб (худди йиглаганга ўхшаш) овоз чикарди (расулуллох уни тинчлантириб силаганларидан кейингина у босилди). Бир марта эгаси томонидан каттик кийнатилган – хорланган бир туя у зот соллаллоху алайхи ва салламга шикоят килди. Яна Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам гохо хали рўй бермаган гайб ишлардан хабар берардилар, у иш Аллох Таъолонинг изни билан, у зотга мўъжиза бўлган холда, айтганларидек воке бўлар эди.

(Булардан хам кўра каттарок мўъжизалари Куръони Каримдир. Унинг то хозирги кунимизгача, бирор харфининг ўзгармай келиши – хамда то рўзи Киёмат ўзгармаслиги – бу у зот соллаллоху алайхи ва саллам учун жуда хам катта мўъжизадир).

Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламга Аллох Таъоло тарафидан ато этилинган фазилатлар:

Жобир инб Абдуллох розияллоху андхудан ривоят килинган хадисда Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Мендан аввал хеч кимга берилмаган беш нарсани менга берилди: ″Бир ойлик масофадан (душманнинг калбига тушадиган) кўркув билан нусратландим″; ″Мен учун ер(юзи)ни масжид ва покловчи (яъни, таяммум учун) килиб кўйилди, умматларимдан кимки намоз вактига тўгри келса, номозини ўкисин! (яъни, кайси ерга тўгри келса, ўша ерда ўкисин, чунки ер юзи хаммаси биз учун покдир)″; ″Ганиматлар (жангдаги ўлжалар) менга халол килинди, уни мендан аввал хеч кимга халол килинмаган эди″; ″Менга шафоат (катта шафоат) ато этилди″; ″(Аввалда) бирон пайгамбар юборилса, уни ўз кавмига хос килиб юбориларди, мен эса, барча одамларга умумий пайгамбар килиб юборилдим″». (Муттафкун алайх)

Имом Муслим Анас ибн Моликдан ривоят килган бошка бир хадисда Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Киёмат куни (шафоат этишга ижозат этилган) одамлардан энг биринчиси менман. Киёмат куни пайгамбарлардан энг эргашувчиси кўпи менман. Жаннат эшигини биринчи кокувчи (яъни, жаннатга биринчи кирувчи) менман». Яна, Абу Хурайра разияллоху анхудан Имом Муслим ўзлари танхо ривоят килган бошка хадисда, Набий алайхиссалоту вассалом айтадилар: «Киёмат куни Одам алайхиссом авлодларининг саййиди (энг шарафли, улуги) менман. Кабр очилиб ичидан биринчи чикгувчи менман. Биринчи шафоат этгувчи ва шафоати кабул этилган биринчи (шахс) менман». Ушбулар Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламга это этилган баъзи фазилатлардир.

У зот соллаллоху алайхи ва салламнинг ибодат ва хаёт тарзлари:

Оиша онамиз разияллоху анхо айтадилар: «Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам (кечалари ибодатда) коим бўлиб, хатто икки оёклари шишиб кетарди, у зотдан бу хакда сўралса, ″(Аллох Таъолога) кўп шукр килгувчи банда бўлмайинми?!″— дердилар» (Муттафакун алайх) ва яна дедилар: «Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг тунда ухлайдиган тўшаклари ичига хурмо толаси тўлдирилган хом теридан эди (яъни, хом терини тўшак шаклига келтириб, ичини хурмонинг толаси билан тўлдириб кўйилган эди)».

Абдуллох ибн Умар разияллоху анху бир хадисда айтадилар: «Мен, Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламни, коринларини тўйгазиш учун (лоакал) сифатсиз хурмо бўлса хам, топа олмай кунни (очликдан) букчайиб ўтказганларини кўрганман».

Мана шундай, тириклару ўликлар – ўтганлару колганларнинг саййиди бўлмиш Набий алайхиссолату вассаломга бу дунёдан эришолмаган нарсалари у зотга заррача зарар килмади.

Бизларни хам у зотнинг умматларидан килган Аллох Таъолога хамду санолар бўлсин ва бизларни Ўзига тоат-ибодат килмогимизга муваффак айлаб, Ўзининг Китоби, Пайгамбарининг суннати узра жамласин!

Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг хаётларидаги энг машхур вокеалар:

— Исро ва Меърож: Бу вокеа хижратдан уч йил аввал содир бўлди ва унда намоз фарз килинди.

• Хижрий сананинг биринчи йилидаги вокеалар:

— Хижрат.

— Масжидун-Набавийянинг бино килиниши.

— Давлат таъсис килишга киришиш.

— Закотнинг фарз этилиши.

• Иккинчи йил:

— Бадрдаги катта газот, бу газотда Аллох Таъоло мўъминларни азиз килиб, уларни душманлари устидан голиб килди.

• Учинчи йил:

— Ухуд газоти, бу газотда пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг таълимотларига хилоф килинганлиги ва баъзи бир кишилар ганимат молларига овора бўлиб колганлари сабабли бир оз маглубият бўлди.

• Тўртинчи йил:

— Бану-н-Назийр газоти, бу газотда Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Бану-н-Назийр яхудларини Мадинадан сургун килдилар. Чунки улар ўзлари билан мусулмонлар ўрталаридаги битимни бузган эдилар.

• Бешинчи йил:

— Бану-л-Мусталик газоти.

— Хандак газоти ва унинг оркасидан Бану Курайза газоти.

• Олтинчи йил:

— Худайбийя сулхи.

— Арокнинг катъийян харом килиниши.

• Еттинчи йил:

— Хайбар газоти.

— Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам мусулмонлар билан биргаликда Маккага кириб, Худайбийяда бажаролмаган умраларини бажаришлари. Яъни, ″Умратулказо″.

— Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам София бинти Хуйяй розияллоху анхога уйланишлари.

• Саккизинчи йил:

— Мусулмонлар ва Румликлар ўрталарида бўлиб ўтган машхур ″Мўъта газоти″.

— Маккани фатх этилиши.

— Хавозин ва Сакиф кабилари каршисига бўлган ″Хунайн газоти″.

• Тўккизинчи йил:

— Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг энг охирги газотлари бўлмиш ″Табук газоти″.

— Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хузурларига атрофдаги араб кабиларидан вакиллар (делегатлар) келиши ва одамлар исломга гурух-гурух бўлиб киришлари. Мана шу йилни ″вакиллар йили″ деб хам аталди.

• Ўнинчи йил:

— Хажжатул-вадоъ, бу хажда росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам билан биргаликда юз мингдан ортик мусулмон хаж килди.

• Ўн биринчи йил:

Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг вафотлари:

Рабийул-аввал ойининг душанба кунларидан бирида Набий алайхиссалоту вассалом бу фоний дунёдан рехлат килдилар. Аник кайси кун эканлигида ихтилофлар бор. (Бир ривоятда айтилишича Рабиул-аввалнинг иккинчи яна бирида ўн иккинчи куни дейилган валлоху аълам). Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам вафот этганларида ёшлари олтмиш учда эди. Пайгамбар бўлгунларигача кирк йил, пайгамбарликдан кейин йигирма уч йил умр кўрдилар. Ушбу йигирма уч йилнинг ўн уч йили Маккада, колган ўн йили хижратдан сўнг Мадинада ўтди. У зоти шарифга Аллох Таъолонинг дуруду салавотлари бўлсин!

Тамом

• Фойдаланилган манбалар:

— ″Тахзибул-Асмои ва-ллугот″ (Нававий)

— ″Ат-Табсира вал-Хадоик″ (Ибнул-Жавзий)

— ″Зодул-маод″ (Ибнул-Каййим)

— ″Ас-Сийратун-набавийя″ (Захабий)

— ″Жавомиус-Сийратун-набавийя″ (Ибн Хазм)

— ″Ал-Фусул фий сийратир-росул″ (Ибн Касийр)

— ″Сахихус-Сиратун-набавийя″ (Иброхим Алий)

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.