Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Пайгамбарингизни танинг!

Риёз шахридаги ″Дорулватан″ муассасининг илмий гурухи нашрга
тайёрлаган.

Таржимон: Ибн Сирож

Бисмиллахир рохманир рохийм

Бизларга хидоят йўлини аник – равшан килиб кўрсатиб, калбларимиздан гумрохлик зулматини махв этган Аллох Таъолога хамду-санолар, бутун оламга рахмат ва рохи-ростда юргувчиларга пешво этиб юборилган Росули Мустафога ва у зотнинг ахли байти, сахобалари ва уларга яхшилик билан эргашган – то рўзи киёмат кейинги келгувчи – барча умматларига дуруду-салавотлар бўлсин!

Кейин…

Эй мусулмон биродарлар! Огох бўлингларки:

Пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламнинг покиза, умри бокий тарихларини ўрганишга багишланган соатлар – вакт инсон хаётидаги энг яхши, энг хайрли онлардандир. Зеро, мусулмон киши у улуг зот соллаллоху алайхи ва саллам ва сахобаларининг буюк ходиса ва вокеаларини ўкиётган пайтда, гўё у ўзини ўша марди майдон, довюрак чин инсонлар билан бирга юргандек хис килади.

Сийрати набавийя (пайгамбар тарихлари)ни таълим олиш билан, мусулмон киши хотамуннабиййин – набий соллаллоху алайхи ва салламнинг шахсиятларидан турли кирраларга хамда хаёт ва маишатдаги услубларига, харбий ва тинчлик чогидаги даъватларига вокиф бўлади. Яна у бу муборак тарихни дарс килиш асносида кучсизлик ва кувват нукталаридан, галаба ва маглубият сабабларидан ва турли мусибатлар келганда – хар канча улкан бўлса хам – кандай йўл тутиш зарур эканидан хабардор бўлади.

Мусулмонлар сийрати набавийяни таълим олишлари билан, ўзларига бўлган ишончлари ортади хамда, улар Аллохнинг шариатига бўйсуниб, Унга чинакам ибодат килар эканлар, албатта, У Буюк Зот улар билан бирга бўлиб, уларга нусрат беришига яна бир-карра, аник ишонч хосил киладилар.

Аллох Таъоло айтади:

«Эй мўъминлар, агар сизлар Аллохга ёрдам берсангизлар (яъни, Унинг Йўлида жиход килсангизлар), У Зот хам сизларга ёрдам берур ва (жанг майдонида) кадамларингизни собит-баркарор килур». (Мухаммад: 7)

«Албатта Биз пайгамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга хаёти дунёда хам, гувохлар (хозир бўлиб) турадиган Кунда (Киёматда) хам ёрдам берурмиз». (Гофир: 51)

«Албатта Аллох Ўзига (яъни, Динига) ёрдам берадиган зотларни голиб килур. Шубхасиз, Аллох Кучли, Кудратлидир». (Хаж: 40)

Биз ушбу мусохабамизда, ″денгиздан бир томчи″ кабилида Пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо соллаллоху алайхи ва салламнинг сийратларидан бир неча сатрларни ёзмокчимиз. Максадимиз каттаю-кичик мусулмонлар ушбу умрибокий, муборак сийрати набавийяни чукуррок дарс килиб ўрганишлари учун уларга йўл очиб беришдир.

Аллох Таъоло деди:

«Мухаммад Аллохнинг Пайгамбаридир» (Фатх: 29)

Набий алайхиссалоту вассаломнинг муборак насаблари:

У зот: Абулкосим – Мухаммад Абдуллох ўглидирлар; Абдуллох эса Абдулмутталиб ўгли; У Хошим ўгли; Хошим эса, Абдуманоф ўгли; У Кусай ўгли; Кусай Килоб ўгли; Килоб эса, Мурра ўгли; У эса, Каъб ўгли; Каъб Луай ўгли; Луай Голиб ўгли; Голиб эса, Фихр ўгли; у Молик ўгли; Молик эса Назр ўгли; У Кинона ўгли; Кинона Хузайма ўгли; Хузайма эса, Мудрика ўгли; Мудрика Илёс ўгли; У эса, Музар ўгли; Музар Низор ўгли; Низор, Маъад ўгли; Маъад эса, Аднон ўглидир. Мана шу силсила Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва салламнинг насаблари хакида насабшунос олимлар ўрталаридаги иттифок килинган муборак насабдир. Яна улар Адноннинг, Аллохнинг Росули Исмоийл алайхиссалоту вассаломнинг авлодларидан эканлигига хам иттифок килганлар.

(Пайгамбаримизнинг муборак насабларини ёд олмокчи бўлганлар учун мана бу кулайрокдир: Мухаммад ибн Абдуллох ибн Абдулмутталиб ибн Хошим ибн Абдуманоф ибн Кусай -й- ибн Килоб ибн Мурра -т- ибн Каъб ибн Луай -й- ибн Голиб ибн Фихр ибн Молик ибн Назр ибн Кинона -т- ибн Хузайма -т- ибн Мудрика -т- ибн Илёс ибн Музар ибн Низор ибн Маъад -д- ибн Аднон.)

Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг исмлари:

Жубайр ибн Мутъим разияллоху анхудан ривоят килинган хадисда Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар:

«Менинг бир неча исмим бор; мен Мухаммад, мен Ахмад, мен ал-Мохий – Аллох Таъоло мен билан куфрни махв этади, мен ал-Хошир – одамлар (Киёмат куни) менинг оёгим олдига (яъни, менинг хузуримга) жам килинадилар, мен ал-Окиб – мендан кейин бошка хеч ким пайгамбар бўлиб келмайди (яъни, мен охирги пайгамбарман) (Бухорий ва Муслим томонларидан сахихлигига иттифок килинган хадис)

Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоху анхудан хам, ривоят килинади, у киши айтадилар: «Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ўзларини бизларга бир неча номлар билан номлаб, айтар эдилар: ″Мен Мухаммад, Ахмад, ал-Мукаффий (охирги келувчи), ал-Хошир (тафсири ўтди), тавба Пайгамбари (яъни Аллох мен туфайли гунохларни кечиради) хамда рахмат Пайгамбариман″». (Муслим ривоятлари)

У зот соллаллоху алайхи ва салламнинг насабларининг тоза – покиза эканлиги.

Эй дўстим! Сизни хам, мени хам Аллох Таъоло ўз мархаматига муваффак килсин! Билингки: ″Барча халклардан фазилатлик килиб, танлаб олинган мухтарам пайгамбаримизнининг ота-оналарини зино деб аталмиш жирканч иллатдан Аллох Таъоло Ўзи саклади, у буюк зот соллаллоху алайхи ва саллам зинодан эмас, сахих никохдан тугилдилар″. Восила ибн Аскаъ разияллоху анхудан ривоят килинган хадисда Набий соллаллоху алайхи ва саллам айтадилар:

«Албатта Аллох азза ва жалла Иброхим авлодидан Исмоилни, Исмоил авлодидан Кинонани, Кинона авлодидан Курайшни, Курайшдан баний Хошимни ва баний Хошимдан эса, мени танлаб олди». (Имоми Муслим ривоятлари)

«Хиракл Абу Суфёндан Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг насаблари хакида сўраганида, Абу Суфён: «У ичимизда насаб сохибидир (яъни тоза насаблик кишидир)», деган эди. Хиракл эса, унга жавобан: «Ха худди шундай (гапинг тўгри) Пайгамбарлар кавмларининг насаблик кишиларидан жўнатиладилар», деган эди». (Имом Бухорий ривоятлари)

Набий соллаллоху алайхи ва салламнинг тугилишлари:

Набий соллаллоху алайхи ва саллам рабиъул-аввал ойида душанба куни; шу ойнинг иккинчи, ёки саккизинчи, ёки ўнинчи, ёки ўн иккинчисида дунёга келдилар бу хакда ривоятлар турличадир. Ибн Касир айтадилар: «Сахих ривоят шуки: У зот соллаллоху алайхи ва саллам ″Фил йили″ (яъни, Байтуллохни вайрон килиш максадида Абраха номли кофир подшох Маккага филлар билан бостириб келганда Аллох унга осмондан бало юбориб, ўзини хам, кавмини хам халок килган йилни тарихнавислар ″Фил йили″ деб атайдилар) тугилганлар. Имом Бухорийнинг устозлари Иброхим ибн ал-Мунзир ал-Хизомий, Халифа ибн Хайёт ва бошка уламолар ушбу ривоят сахих эканлигига ″ижмо килинган″ эканини накл киладилар».

Сийрат олимлари айтадилар:

«Омина у зотга хомиладор бўлганида айтади: ″Унда бир огирликни хис килмадим, дунёга келган чогида у билан бирга бир нур чикиб, машрику-магриб ўртасига зиё таратди″».

Ирбоз ибн Сория разияллоху анху бир хадисда айтади:

«Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламни эшитдим: «Албатта мен Аллохнинг хузурида, уммулкитоб (лавхулмахфуз)да хали Одам лойида, ерга ташланган холатида пайгамбар (деб битилган) эдим. Сизларга бунинг таъвилини айтиб берадиган бўлсам; – мен бобом Иброхим алайхиссаломнинг дуоси, Ийсо алайиссаломнинг кавмига берган башорати ва онам кўрган тушидаги, ундан чиккан ва Шомдаги касрларни ёриштириб юборган нурдирман», — дедилар». (Имом Ахмад ва Табароний ривоятлари)

У зот соллаллоху алайхи ва саллам оналарининг корнида эканларида; бир ривоятда тугилганларидан бир неча ой, яна бир ривоятда эса бир йил кейин оталари вафот килдилар. Мана шу уч ривоятдан биринчиси яъни, оналарининг корнида эканликларида, тугилишларидан аввал оталари вафот килгани машхуррок ривоятдир.

У зот соллаллоху алайхи ва салламнинг сут эмишлари (сут эмиш масаласи арабларда ахамиятли бўлгани, хусусан унинг пайгамбаримизнинг тарихларида алохида ўрни бўлгани учун хам тарихнавислар пайгамбаримизнинг сут эмиш ходисаларини баён килиш учун алохида боб ажратадилар):

У зотни аввал Абу Лахабнинг чўриси Сувайба бир неча кун эмизди. Кейин, эмизиш учун баний Саъд кабиласидан Халима Саъдияга берилди. (Чунки, баний Саъд кабиласи об-хавоси тоза сахрода яшарди. Об-хаво боланинг соглом бўлиб ўсишлигида мухим омилдир). Шундан сўнг Халима эмизди. Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам баний Саъд кабиласида, Халима хузурида тўрт йилча турдилар. Ўша кезларда (Оллох таоло томонидан юборилган икки фаришта оркали) у зот соллаллоху алайхи ва салламнинг кўкракларини очилиб, калбларидан нафс ва Шайтон насибасини чикариб ташланди. (Бу ходиса у киши учун бир мўъжиза эди) Мана шу ходисадан кейин Халима Набий соллаллоху алайхи ва салламни ўз оналарига олиб келиб топширди.

Кейин у зот соллаллоху алайхи ва саллам олти ёшликларида, оналари Мадинадан Маккага кайтаётиб ал-Абво номлик ерда вафот топдилар. Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Макка фатх этилган йили Маккага кетаётиб ал-Абводан ўтганларида, Роббилари Аллох азза ва жалладан оналарининг кабрини зиёрат килишга изн сўраган вактларида изн бўлди, кабрни зиёрат килиб, йигладилар ва атрофдагиларни хам йиглатдилар ва: ″Кабрларни зиёрат килинглар! У сизларга ўлимни эслатади″,— дедилар. (Имом Муслим ривояти) Оналари вафот килганидан кейин, у кишига оталаридан мерос бўлиб колган чўрилари Умми Айман энагалик килди, боболари Абдулмутталиб эса, ўз кафолатига олди. Набий соллаллоху алайхи ва саллам саккиз ёшга кирганларида, у кишига амакилари Абу Толиб кафил бўлишлигини васийят килганидан кейин боболари Абдулмутталиб хам вафот килди. Шундан кейин у зотга амакилари Абу Толиб кафил бўлиб, яхши химоя килди ва Аллох Таоло у зотни пайгамбар килиб жўнатган пайтда Абу Толиб то ўлгунича мушриклигида давом этган бўлса хам, пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламни кўллаб-куватлади, кўп ёрдамлар берди. Аллох Таъоло унинг бу ёрдамлари туфайли ундан дўзах азобини бир оз енгиллаштиради. Бу хакда сахих хадис бор.

У зот соллаллоху алайхи ва салламни Аллох Таъоло жохилийят чиркинликларидан саклаганлиги:

Аллох Таъоло Набий соллаллоху алайхи ва салламни ёшликлариданок Ўзи химоя килиб, жохилийятнинг барча айб ва чиркинликларидан пок саклаган хамда у кишига барча гўзал хулкларни ато этган эди. Кавмлари у зотдаги мужассам бўлган поклик, ростгўйлик ва омонатдорлик каби ушбу гўзал хулкларни кўришгач, улар у зотга Мухаммад Амин деб ном беришган эди.

Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг ёшлари ўттиз бешга етганда Курайш (яъни пайгамбаримиз кавмлари) Каъбанинг биносини янгилашди, Хажар ал-Асвадни ўз жойига кайтадан кўйиш масаласида ораларида каттик тортишув вужудга келди, ушбу шарафли ишни хар бир кабила ўзи амалга оширишни хохлар эди. Ўзаро бўлиб ўтган каттик тортишувдан кейин, манашу соатда Каъбага ким биринчи бўлиб кириб келса, ўша одам Хажар ал-Асвадни кайтадан ўз жойига ўрнатишига рози бўлиб турган бир пайтларида, биринчи бўлиб пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам кириб келдилар. Шунда улар хурсанд бўлиб: Амин биринчи бўлиб кириб келди, биз унга розимиз дедилар. Набий соллаллоху алайхи ва саллам (датурхонга ўхшаш) бир мато келтиришларига буюрдилар. Уни олиб келишгач, ўртасига Хажар ал-Асвадни кўйиб, хар бир кабила ушбу мато атрофидан кўтаришга буюрдилар. Сўнгра пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам Хажар ал-Асвадни олиб ўз жойига кўйдилар. (Имом Ахмад ва Хоким ривоят килдилар ва Хоким ушбу хадис сахих дедилар)

Набий соллаллоху алайхи ва салламнинг уйланишлари:

Йигирма беш ёшга кирганларида Хадижага уйландилар. Уйланиш вокеаси куйдагича эди: ″У зот соллаллоху алайхи ва саллам Хадижанинг молларини олиб, унинг гуломи (кули) Майсара (эркаклар номи) билан биргаликда Шом диёрига савдогарликка чикдилар. Майсара у зотнинг юриш-туришларини ва у кишидаги ростгўйлик, омонатдорлик каби гўзал хулкларни кўриб хайратда колди. Шомдан кайтгач, кўрганларини Хадижага айтиб берганида, Хадижанинг ўзи (рагбат билан) Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламга турмуш куришни таклиф килди″.

Хадижа онамиз разияллоху анхонинг вафотлари ва кейинги хотинларига уйланишлари:

Хадижа разияллоху анхо хижратдан уч йил аввал вафот килдилар. Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам Хадижа онамиз тириклик пайтларида бошка уйланмаган эдилар. Хадижа онамиз вафот этганларидан сўнг, аввал Замъанинг кизи Савдага кейин Абу Бакр кизлари Оишага уйландилар. Оиша онамиздан бошка бокирага уйланган эмаслар. Сўнгра Умар инб ал-Хаттоб кизлари Хафсага сўнгра Хузайма кизи Зайнабга кейин Умму Саламага (исмлари Хинд Умайя кизи) сўнгра Зайнаб бинт Жахшга кейин Жувайрийя бинт Хорисга сўнгра Абу Суфён кизи Умми Хабибага (исмлари Рамла ёки, Хинд) кейин Хайбар фатх этилгач Хуйяй ибн Ахтабнинг кизи Сафийяга сўнгра ал-Хорис кизи Маймунага уйландилар. Энг охирги уйланган аёллари Маймуна онамиз эдилар. Хаммаларидан Аллох Таъоло рози бўлсин!

Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг авлодлари:

Авлодларининг хаммаси – кизлари хам, ўгиллари хам – Иброхимдан бошкаси – Хадижа бинт Хувайлид онамиздан тугилдилар. Иброхим эса, Миср подшохи Мукавкас хадя этган чўри Мория Кибтийядан тугилдилар.

Ўгиллари: 1- Косим манашу Косим билан у зотга куня бериб, Абул-Косим дейилади. 2- Тохир. 3- Тоййиб. Бир ривоятда айтилишича пайгамбарликдан кейин бир ўгил кўрганлар исми Абдуллох мана шу Абдуллохни Тохир ва Тоййиб деб лакабланган. Бунга кўра Тохир билан Тоййиб бир шахс. Иброхим эса Мадинада тугулди ва пайгамбаримизнинг вафотларидан уч ой аввал йигирма икки ойлигида (яъни икки ёшга тўлишига икки ой колганда) вафот килди.

Кизлари: 1- Зайнаб энг катта кизлари бўлиб, унга холасининг ўгли Абул-Ос ибн ар-Робиъ уйланган. 2- Рукайя унга Усмон ибн Аффон уйланганлар. 3- Фотима унга Алий инб Абий Толиб уйланганлар, жаннат ахли йигитларининг саййидлари бўлмиш Хасан ва Хусайн Фотиманинг ўгилларидир. 4- Умму Кулсум унга опаси Рукайянинг вафотидан кейин Усмон ибн Аффон уйланганлар. Хаммаларидан Аллох Таъоло рози бўлсин!

Имом ан-Нававий айтадилар: Кизлар тўртта эканлигида ихтилоф йўк ва сахих ривоятга кўра ўгиллар учтадир.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.