Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Пайғамбаримизнинг уйида бир кун (4)

Хотинга муносабат

Оиланинг кичик майдонида хотин сокинлик ва яқинлик аломати бўлиб қолади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дунё матодир, дунё матоларининг энг хайрлиси солиҳа хотиндир» — дедилар (Саҳиҳул-жомиус-сағир).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқи гўзал ва хуш муомалалиги сабабли хотини — мўминларнинг онаси Оиша разияллоҳу анҳонинг исмини қисқартиб, унга севинчли хабар бериб чақирганини кўрамиз!

Оиша разияллоҳу анҳо деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кунларнинг бирида: «Эй, Оиш, Жибрил сизга салом айтяпти!» — дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Энг комил ахлоқли ва мақоми буюк бўлган Умматнинг пайғамбари хотинининг ҳиссий ва руҳий рағбатларини билиш, мулойим ва унга нисбатан чиройли муносабатда бўлишда ҳамда ҳар бир аёл эрининг олдида эътиборли бўлиши учун яхши кўрадиган мақомига қўйишнинг ҳайратомуз намунасини кўрсатдилар!

Оиша разияллоҳу анҳо дедилар: «Мен ой кўрган кунларимда (бирон нарсани) ичиб, (косани) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга узатар эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам лабларимни қўйган ерга лабларини қўйиб ичар эдилар. Устухондаги гўштдан тишлар эдим, кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам устухонни олардилар ва лабларимни қўйган ерга лабларини қўйиб ер эдилар» (Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мунофиқлар ва шарқшунослар уйдирмалар ва ботил даъволар билан айблаганидек эмас, балки, хотинга эрнинг энг гўзал ва енгил муносабатини қилар эдилар.

Оиша разияллоҳу анҳо дейди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хотинларидан бирини ўпар ва таҳорат қилмай намозга чиқар эдилар» (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўп ўринларда аёлнинг ўз ҳузурларида олий мақоми ва юксак мартабаси борлигини кўрсатдилар.

Мана У зот Амр ибн Ос разияллоҳу анҳунинг саволига жавоб бериб, хотинга бўлган муҳаббатнинг ҳар томонлама етук, тўғри бўлган эркакни ҳижолат қилмаслигини билдирдилар!

Амр ибн Ос разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Сиз учун одамларнинг энг севимлиси ким?» — деб савол берганда? «Оиша» — деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Ҳаётида оилавий бахт-саодатни вужудга келтиришни хоҳлаган одам, Оиша разияллоҳу анҳо нақл қилган ҳадис ва Оиша разияллоҳу анҳога Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай муомала қилгани ҳақида тафаккур қилиб кўрсин!

Оиша разияллоҳу анҳо: «Мен ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир идишдан ғусл қилар ва унга бирин кетин қўл солар эдик» — дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хотинининг қалбига севинч киритиш ва унга бахтиёрликни ҳис эттириш учун ҳар бир мубоҳ фурсатни ғанимат билар эдилар!

Оиша разияллоҳу анҳо дедилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сафарларининг бирида ҳамроҳ бўлдим. Мен у кунлар нозик, ҳали эт олмаган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга: «Сизлар олдинга ўтиб кетаверинглар» — дедилар. Одамлар илгарилаб кетдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: «Келинг, чопишамиз» – дедилар. Мен у киши билан чопишдим ва ўзиб кетдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам индамай кўявердилар. (Вақт ўтиб) менга ҳам эт кириб, семирдим. Яна сафарларининг бирида ҳамроҳ бўлдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга: «Сизлар олдинга кетинглар!»— деб менга: «Келинг, чопиш мусобақаси ўйнайлик», — дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мендан ўзиб кетдилар ва кулиб: «Буниси аввалгиси билан тенг бўлди!» – дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

Дарҳақиқат, бу — латиф эркалаш ва қаттиқ эҳтимом беришдир. Одамларни олдинга кетишни буюриб, хотини билан мусобақалашиш ва унинг юрагига севинч киритиш… Қаранг, Ул Зот ўтган эркалашга янгисини ҳам қўшиб: «Буниси аввалгиси билан тенг бўлди!» — деб қўйдилар.

Аллоҳнинг кенг Ерида кезиб, бугунги кунда унда яшаётган аслзодаларнинг ҳаётларига назар ташлаган одам, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қилган ишларидан ҳайратга тушади. Ҳолбуки, ул Зот пайғамбар, музаффар саркарда, Қурайш ва Бани Ҳошимнинг аслзодаси. Зафар кунларининг бирида кўп сонли лашкарни бошқариб, ғолиб бўлиб қайтдилар. Шундай бўлишига қарамай бу зот хотинлари — мўминларнинг оналарига меҳрли ва уларга мулойим эдилар! Лашкарга қўмондонлик қилиш, йўлнинг узоқлиги ва жангдаги ғалаба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни у билан бирга йўл ва сафар қийинчиликларини кетказадиган Унинг меҳрли муносабатлари ва садоқатли пичирлашларига муҳтож заифа хотинлари бор эканини унуттирмади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хайбар жанггидан қайтар эканлар, Софийя бинти Ҳуяйга уйландилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онамиз София розияллоҳу анҳо минадиган туянинг атрофига газмол айлантириб ўраб, онамизни тўсардилар. Сўнгра бир тиззаларига чўкка тушардилар, София онамиз ул Зотнинг тиззаларига оёқларини қўйиб, туяга минардилар. (Имом Бухорий ривояти)

Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг камтарликларига далолат қиладиган таъсирли ҳолат эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам музаффар саркарда ва Пайғамбар бўлишларига қарамай, хотини учун тиззаларини ерга қўйиши, унга камтарлик қилиши ва унга ёрдам бериши унинг обрўсига путур етказмаслигини умматига таълим бердилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматига қилган васиятларидан бири шудир: «Огоҳ бўлинглар, хотинларга доимо яхши муносабатда бўлинлар!»(Имом Муслим ривояти).

Кўп хотинлик

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўн бир аёлга уйландилар. Улар «мўминларнинг оналари» номига мушарраф бўлдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларида тўққизта хотинлари бор эди. Бу муҳтарама аёллар қўлга киритган шараф ва мартабалар нақадар буюк! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёши катта аёлга ҳам, бева аёлга ҳам, талоқ қўйилган аёлга ҳам, заифага ҳам уйландилар. Бу хотинлар ичида Оиша онамизгина бокира эдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уммахотул-мўминийнга уйланиб, уларнинг барчасини бир ерга жам қилдилар ва адолат ва тақсимотда намуна бўлдилар. Оиша разияллоҳу анҳо дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарга чиқмоқчи бўлсалар хотинлари ўртасида куръа ташлар эдилар. Кимнинг куръаси чиқса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ўзи билан бирга сафарга олиб чиқар эдилар. Ҳар бир хотини учун бир кеча ва кундузни белгилар эдилар» (Имом Термизий ривояти).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадис адолат намуналаридан бирини тасвирлайди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тўққизта хотинлари бор эди. Улар ўртасида бирга бўлишни тақсим қилсалар, биринчи хотинга тўққизинчи куни навбат келар эди. Хотинлар ҳар оқшом навбати келган хотиннинг хонасида тўпланишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша разияллоҳу анҳонинг хонасида эдилар. Зайнаб розияллоҳу анҳо кириб келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга қўлларини узатдилар. Оиша разияллоҳу анҳо: «У Зайнабдир!» — дедилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини тортиб олдилар..» (Имом Муслим ривояти).

Пайғамбарлик нури порлаган ушбу хонадон, Аллоҳ таолонинг пайғамбарига берган тавфиқи бўлмаса, бу даражага ета олмасди.

Қаранг, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Раббига сўзда ва амалда шукр қилмоқдалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хотинларини ибодат қилишга рағбатлантирар, Аллоҳ таолонинг амрига итоат этиш учун уларга ёрдамчи бўлар эдилар: «Аҳлингизни намозга буюринг ва ўзингиз ҳам намоз (ни адо этиш)да сабрли бўлинг! Биз Сиздан ризқ сўрамаймиз, (билакс) сизга ризқни Биз берамиз. Чиройли оқибат тақводорлар учундир» (То-ҳа: 132)

Оиша разияллоҳу анҳо дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (таҳажжуд) намоз (ини) ўқир, мен эса Уларнинг жойларида кўндаланг бўлиб, узаниб ётар эдим. Агар витр ўқимоқчи бўлсалар, мени уйғотар эдилар» (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёмул-лайлга[1] ва эр ва хотиннинг бу ишда бир-бирларига ёрдамчи бўлишларига тарғиб қилдилар ва бунинг йўлини ҳам кўрсатиб бердилар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ кечаси туриб намоз ўқиган ва хотинини уйғотган, хотини ҳам намоз ўқиган, агар уйғонмаса, унинг юзига сув сепган кишига раҳм айласин. Аллоҳ кечаси туриб намоз ўқиган ва эрини уйғотган, эри ҳам намоз ўқиган, агар уйғонмаса унинг юзига сув сепган хотинга раҳм айласин» (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Мусулмон киши ичининг соф ва тозалигини мукаммал қилиш учун ташқи кўринишига ҳам эътибор бериши, унинг камолати ва динида маҳкамлигининг аломатидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қалби пок, бадани тоза ва хушбўй, мисвок[2] тутишни яхши кўрар ва бунга буюрар эдилар: «Умматимга оғир бўлмаганида эди, уларни ҳар бир намоздан аввал мисвок қилишга буюрар эдим» (Имом Аҳмад ривояти).

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйқудан уйғонганларида оғизларини мисвок билан тозалар эдилар» (Имом Муслим ривояти).

Шурайҳ ибн Ҳоний Оиша разияллоҳу анҳодан сўрадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйга кирганларида нимадан бошлар эдилар?» «Мисвок қилиш билан», — деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти).

Оила аъзоларининг қаршисига чиқиш учун таёргарлик ва бу тозалик қандай гўзал-а!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйга кирар эканлар: «Бисмиллаҳи валажна ва бисмиллаҳи харажна ва алаллоҳи раббина таваккална» «Аллоҳнинг исми билан кирдик, ва Аллоҳнинг исми билан чиқдик ва Раббимиз Аллоҳга тавваккул қилдик», – дер сўнгра уйдагиларга салом берар эдилар (Имом Муслим ривояти).

Мусулмон дўстим уйингизга озода ҳолатда, салом билан кириб, оила аъзоларингизни бахтиёр қилинг! Буни уларни маломат қилиш, дашном бериш ва айблашга алиштирганлардан бўлманг!

[1] – Тунда бедор бўлиб таҳажжуд ўқиш. Таҳажжуд аслида 3-13 ракаатгача бўлган тунги нафл намоз, унинг охири бир ёки уч ракаат билан витр қилинади. Мусулмон киши тунда туриб қодир бўлганича бу намозни адо этиши мумкин. Бу намоз икки-икки ракаатдан ўқилади. Охирида бир ёки уч ракаат билан витр қилинади. (Ислом Нури таҳририяти).

[2] – Мисвок чўлларда ўсадиган арок дарахтининг илдизидан қаламча қилиб қирқиб олиниб, бир томонини мўйқаламга ўхшатиб учланади ва тиш тозалашда ишлатилади. Унинг таъми аччиқ ва ўзига хос бўйи бўлгани учун оғиз ҳидини яхши олади. (Ислом Нури таҳририяти).

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.