Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Рамазоннинг тарихи, одоблари (2)

Исломда ҳар бир ибодатнинг ўзига хос хусусият ва ҳикматлари бор, ҳар бири худди жисмнинг озуқалари ҳар хил бўлганидек, руҳ учун ҳар турли озуқа бўлади.

Намозни оладиган бўлсак, у фаҳшу мункардан қайтаради ва гуноҳларни ювади. Намоз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таъбирлари билан айтганда: «Ҳар бирингизнинг уйи олдидан оқиб ўтувчи бир анҳорки, унда ҳар куни беш марта ювинади.»

Намоз қиёмат куни мўминлар йўлини ёритувчи нур бўлиб порлайди:

{يَوْمَ تَرَى الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ يَسْعَى نُورُهُمْ بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَبِأَيْمَانِهِمْ بُشْرَاكُمُ الْيَوْمَ جَنَّاتٌ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا ذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ} .

«Мўмин ва мўминаларнинг олдиларида ва ўнг томонларида нурлари (яъни қилган яхши амаллари йўлларини ёритиб) кетаётганини кўрадиган Кунни (эсланг)!» (Ҳадид:12).

Ҳадисда айтилганидек:

وَالصَّلَاةُ نُورٌ وَالصَّدَقَةُ بُرْهَانٌ (رواه مسلم عن أبي مالك الأشعري)

«Намоз нур, садақа (соҳибининг фойдасига) ҳужжатдир.» (Имом Муслим ривояти).

Закотни олсак, у молни тозалаш ва мол соҳибини поклашдир:

{خُذْ مِنْ أَمْوَالِهِمْ صَدَقَةً تُطَهِّرُهُمْ وَتُزَكِّيهِمْ بِهَا}

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз уларни у сабабли поклашингиз ва тозалашингиз учун молларидан бир қисмини закот сифатида олинг..» (Тавба:103).

Закот молни мискинларнинг ҳақларидан тозалаш ҳамда унинг зиёдалашиши ва сақланишига сабаб:

مَا نَقَصَ مَالُ عَبْدٍ مِنْ صَدَقَةٍ (رواه الترمذي عن أبي كبشة الأنماري).

«Банданинг моли садақа билан камайиб қолмайди.» (Имом Термизий ривояти).

حَصِّنُوا أَمْوَالَكُمْ بِالزَّكَاةِ، (رواه الطبراني عن عبد الله بن مسعود).

«Молларингизни закот билан қўрғонланг!» (Табароний ривояти).

Ҳажни олсак, у одамлар учун нақд ва насия-ухровий манфаатлардан иборат:

{وَأَذِّنْ فِي النَّاسِ بِالْحَجِّ يَأْتُوكَ رِجَالاً وَعَلَى كُلِّ ضَامِرٍ يَأْتِينَ مِنْ كُلِّ فَجٍّ عَمِيقٍ. لِيَشْهَدُوا مَنَافِعَ لَهُمْ}

«Одамларга ҳажнинг фарз бўлганини хабар қилинг, улар сиз томонга яёв ҳолларида ва йироқ йўллардан келадиган ориқ-ҳолдан тойган туялар устида, ўзлари учун бўлган (диний ва дунёвий) манфаатларга шоҳид бўлиш учун… келсинлар.» (Ҳаж:27,28).

Ҳадисда айтилганидек:

مَنْ حَجَّ لِلَّهِ فَلَمْ يَرْفُثْ وَلَمْ يَفْسُقْ رَجَعَ كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ (رواه البخاري عن أبي هريرة).

«Ким Аллоҳ учун ҳаж қилиб, беҳуда сўз ва фисқ-фужур ишлардан тийилган бўлса, онадан туғилган кунидагидек (гуноҳлардан тоза бўлиб) қайтади.» (Имом Бухорий ривояти).

وَالْحَجُّ الْمَبْرُورُ لَيْسَ لَهُ جَزَاءٌ إِلَّا الْجَنَّةُ (رواه البخاري ومسلم عن أبي هريرة).

«Мабрур (мақбул) ҳажнинг жаннатдан бошқа мукофоти йўқдир.» (Муттафақун алайҳ).

Булар намоз, закот ва ҳажнинг бандага бўлган таъсирот ва манфаатлари эди.

Рўзанинг таъсиротлари қандай?!

Аслида, буларнинг ҳаммаси Аллоҳ таоло бизларга фарз қилган ибодатлар. Инсон бу ибодатлар остидаги ҳикматларни тўла англаб етишга қодир эмас. Зеро, бу Аллоҳнинг ҳаққи ва Унинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди. Биз юқорида фақат уларнинг оят ва ҳадисларда келган баъзи бирларига ишора қилиб ўтдик, холос.

Рўзага келсак, бу ҳақда кўп гапирилган, унинг ҳикматларидан кўп томонларини ёритишга ҳаракатлар бўлган. Баъзилар унинг шифобахшлиги, саломатчиликка фойдалари каби моддий тарафларига аҳамият қаратишган, айримлар эса меҳр-мурувват, мискинларга раҳм-шафқат кўрсатиш каби инсонпарварлик тарафларини қаламга олган. Бу ишлар гарчи рўзанинг ичидаги ҳикматлардан саналса-да, рўзанинг ўзигагина хос бўлмасдан, бошқа тарафлардан ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Айримлар рўзанинг ахлоқий-тарбиявий томонларига урғу бериб, таомни кам истеъмол қилиш инсондаги ҳайвоний нафс хоҳишларини заифлаштириб, руҳий-маънавий қувватларни оширишини айтадилар ва «Шайтон одамзотнинг қон томирларида юради, сизлар унинг йўлларини торайтиринглар» ҳадисини келтиришади. Бу ҳам юқоридаги каби, моддиётлар ва ҳошиялар атрофида айланишдан бошқа нарса эмас.

Қуръони Карим рўзанинг хусусият ва ҳикматларидан энг муҳими ҳақида очиқ-ойдин сўз юритиб, барча динлардан бўлган ғоя ва ҳикмат аслида шу эканини, жумладан, шариати исломиянинг ҳам энг асосий хусусияти шу эканини баён қилиб қўйган. Бу – ТАҚВОга эришишдир:

{كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ} .

«Тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди.» (Бақара:183).

Тақвонинг ҳақиқати – сақланиш ва тўсинишдир. Тақво – инсоннинг нафс интилишларидан қутулишидир. Бу эса барча самовий динлар ва ўтмиш умматларнинг даъватларининг асосидир.

Қуръони Карим илгаригию кейингиларнинг, барча-барча инсонларнинг ибодатларидан асосий ғоя тақво эканини баён қилади:

{يَا أَيُّهَا النَّاسُ اعْبُدُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ وَالَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ}

«Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан илгари ўтганларни яратган Парвардигорингизга ибодат қилингиз, шояд тақво эгалари бўлсангиз» (Бақара:21).

Маълумки, Аллоҳ таоло инсу жинни ўзига ибодат қилишлари учунгина яратган:

{وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالأِنْسَ إِلا لِيَعْبُدُونِ}

«Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим.» (Ваз-зариёт:56).

Демак, бу икки оятнинг мазмунига кўра, инсу жиннинг яратилишидан мақсад – тақво экани маълум бўлди.

Кейин Нуҳ алайҳис-салом қавмидан тортиб кейинги барча умматлар хусусида алоҳида оятлар келди:

{كَذَّبَتْ قَوْمُ نُوحٍ الْمُرْسَلِينَ. إِذْ قَالَ لَهُمْ أَخُوهُمْ نُوحٌ أَلا تَتَّقُونَ. إِنِّي لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌ. فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَطِيعُونِ}.

«Нуҳ қавми пайғамбарларни ёлғончи қилди (яъни Нуҳни ҳам, бошқа пайғамбарларни ҳам инкор қилдилар). Ўшанда уларга биродарлари Нуҳ айтган эди: «(Аллоҳдан) тақво қилмайсизларми?! Албатта мен сизлар учун ишончли пайғамбардирман. Бас, Аллоҳдан тақво қилинглар ва менга итоат этинглар!» (Шуаро:105-108).

{كَذَّبَتْ عَادٌ الْمُرْسَلِينَ. إِذْ قَالَ لَهُمْ أَخُوهُمْ هُودٌ أَلا تَتَّقُونَ. إِنِّي لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌ. فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَطِيعُونِ}.

«Од (қабиласи) пайғамбарларни ёлғончи қилди. Ўшанда уларга биродарлари Ҳуд айтган эди: (Аллоҳдан) тақво қилмайсизларми?! Албатта мен сизлар учун ишончли пайғамбардирман. Бас, Аллоҳдан тақво қилинглар ва менга итоат этинглар!» (Шуаро:123-126).

{كَذَّبَتْ ثَمُودُ الْمُرْسَلِينَ. إِذْ قَالَ لَهُمْ أَخُوهُمْ صَالِحٌ أَلا تَتَّقُونَ. إِنِّي لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌ. فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَطِيعُونِ}.

«Самуд (қабиласи) пайғамбарларни ёлғончи қилди. Ўшанда уларга биродарлари Солиҳ айтган эди: (Аллоҳдан) тақво қилмайсизларми?! Албатта мен сизлар учун ишончли пайғамбардирман. Бас, Аллоҳдан тақво қилинглар ва менга итоат этинглар!» (Шуаро:141-144).

{كَذَّبَتْ قَوْمُ لُوطٍ الْمُرْسَلِينَ. إِذْ قَالَ لَهُمْ أَخُوهُمْ لُوطٌ أَلا تَتَّقُونَ. إِنِّي لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌ. فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَطِيعُونِ}.

«Лут қавми пайғамбарларни ёлғончи қилди. Ўшанда Уларга биродарлари Лут айтган эди: «(Аллоҳдан) тақво қилмайсизларми? Албатта мен сизлар учун ишончли пайғамбардирман. Бас, Аллоҳдан тақво қилинглар ва менга итоат этинглар!» (Шуаро:160-162).

{كَذَّبَ أَصْحَابُ لأَيْكَةِ الْمُرْسَلِينَ. إِذْ قَالَ لَهُمْ شُعَيْبٌ أَلا تَتَّقُونَ. إِنِّي لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌ. فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَطِيعُونِ}.

«Дарахтзор эгалари (яъни Шуъайбнинг қавми) пайғамбарларни ёлғончи қилдилар. Ўшанда уларга Шуъайб айтган эди: (Аллоҳдан) тақво қилмайсизларми?! Албатта мен сизлар учун ишончли пайғамбардирман. Бас Аллоҳдан тақво қилинглар ва менга итоат этинглар!» (Шуаро:176-179).

Ҳар бир пайғамбар ўз қавмини тақвога чақирди.

Қуръони Каримнинг ҳаммаси тақвога чорлов ва тақводорлар учун ҳидоят бўлиб келди:

{ ألم. ذَلِكَ الْكِتَابُ لا رَيْبَ فِيهِ هُدىً لِلْمُتَّقِينَ}

«Алиф, лом, мим. (Ҳақ эканлигига) ҳеч қандай шак-шубҳа бўлмаган ушбу Китоб тақволи кишилар учун ҳидоят-йўлбошчидир.»

Уларнинг ҳидоятлари нави ва ибодатлари тариқасини баён қилди:

{الَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِالْغَيْبِ وَيُقِيمُونَ الصَّلاةَ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنْفِقُونَ. وَالَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنْزِلَ مِنْ قَبْلِكَ وَبِالْآخِرَةِ هُمْ يُوقِنُونَ. أُولَئِكَ عَلَى هُدىً مِنْ رَبِّهِمْ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ} .

«Улар ғайбга ишонадилар, намозни тўкис адо этадилар ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қиладилар. Улар сизга нозил қилинган ва сиздан илгари туширилган нарсаларга (китобларга) иймон келтирадилар ва Охират Кунига аниқ ишонадилар. Парвардигорлари тарафидан ҳидоят топганлар ана ўшалардир ва нажот топувчилар ҳам уларнинг ўзидир.» (Бақара:1-5).

Қуръони Карим ўзининг тақводорлар учун ҳидоят, уларнинг эътиқод ва ибодатларининг баёни эканини эълон қилди, бу эътиқод ва ибодатлар ҳамда уларнинг охир-оқибат натижалари тақвога чамбарчас боғлиқ эканини баён қилди:

{وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مِنْ أَمْرِهِ يُسْراً}

«Ким Аллоҳдан қўрқса (Аллоҳ) унинг ишини осон қилур.» (Талоқ:4).

{وَاتَّقُوا اللَّهَ وَيُعَلِّمُكُمُ اللَّهُ}

«Аллоҳдан қўрқингиз! Аллоҳ сизларга (ҳақ-ҳидоят йўлини) билдиради.» (Бақара:282).

Танг ҳолга тушиб қолган инсонни тақво бу ҳолдан чиқариб олади:

{وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مَخْرَجاً}

«Ким Аллоҳдан қўрқса У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур.» (Талоқ:2).

{إِنَّ الَّذِينَ اتَّقَوْا إِذَا مَسَّهُمْ طَائِفٌ مِنَ الشَّيْطَانِ تَذَكَّرُوا فَإِذَا هُمْ مُبْصِرُونَ} .

«Тақво қилувчи зотларни қачон шайтон томонидан бирон васваса ушласа, (Аллоҳни) эслайдилар, бас (тўғри йўлни) кўра бошлайдилар.» (Аъроф:201).

Аллоҳнинг нусрати тақводорлар билан бирга:

{إِنَّ اللَّهَ مَعَ الَّذِينَ اتَّقَوْا وَالَّذِينَ هُمْ مُحْسِنُونَ}.

«Зотан, Аллоҳ тақводор бўлган ва чиройли амаллар қилувчи зотлар билан биргадир.» (Наҳл:128).

Бинобарин, тақво дунёда уларга ҳамроҳ бўлади, уларни ўраб, муҳофаза этади, улар учун ёмонликлардан парда ва тўсиқ бўлади. Рўза эса тақвони янгилаб, кучлантириб туради ва келаси йилгача етарли муҳофаза ва қўрғонни вужудга келтиради. Шу ҳол ҳар йили Рамазонда такрорланади.

Дунёдан ўтганларида ҳам тақво улар билан бирга бўлади, уларни энг олий мақсад ва орзулари сари етаклайди, уларни жаннатга етказади:

{وَسِيقَ الَّذِينَ اتَّقَوْا رَبَّهُمْ إِلَى الْجَنَّةِ زُمَراً حَتَّى إِذَا جَاءُوهَا وَفُتِحَتْ أَبْوَابُهَا وَقَالَ لَهُمْ خَزَنَتُهَا سَلامٌ عَلَيْكُمْ طِبْتُمْ فَادْخُلُوهَا خَالِدِينَ}

«Парвардигорларидан қўрққан зотлар эса тўп-тўп ҳолда жаннатга жўнатилур. То қачон улар дарвозалари очилган ҳолдаги (жаннатга) келиб етганларида ва унинг қўриқчилари; «Сизларга тинчлик-омонлик бўлсин! Хуш келдингиз! Бас унга мангу қолувчи бўлган ҳолларингизда кирингиз», деганларида (улар беҳад шодланурлар).» (Зумар:73).

Жаннатга кирганларидан сўнг тақво улар ҳузурига етиб келади ва уларни осойишта бир мақомга туширади:

{إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي مَقَامٍ أَمِينٍ . فِي جَنَّاتٍ وَعُيُونٍ}

«Албатта тақводор зотлар (у кунда) осойишта жойда, боғлар ва чашмалар устида бўлурлар.» (Духон:51,52).

Сўнг уларни ундан бошқасини орзу ҳам қилишмайдиган бир шарафли ўринга етказади:

{إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي جَنَّاتٍ وَنَهَرٍ. فِي مَقْعَدِ صِدْقٍ عِنْدَ مَلِيكٍ مُقْتَدِرٍ}.

«Албатта тақводор зотлар жаннатларда ва дарёлар (усти)да Қодир Подшоҳ ҳузуридаги рози бўлинган ўринда бўлурлар.» (Қамар:54,55).

Зеро, шоир айтганидек: «Ҳақиқий бахт мол-дунё жамғаришда эмас, балки тақводор ҳақиқий саодат эгасидир. Аллоҳдан тақво қилиш охират учун энг яхши озуқадир, тақводор учун Аллоҳнинг ҳузурида зиёда неъматлар бордир.»

Буларнинг ҳаммасини биз учун рўзада қилиб қўйганлиги ва рўзани ўзимиз хавф қилган ҳар бир нарсадан қалқон ва барча орзуларимизга етишимизга сабаб қилиб қўйганлиги Аллоҳнинг бу умматга бўлган улкан неъматидир.

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар:

الصِّيَامُ جُنَّةٌ فَلَا يَرْفُثْ وَلَا يَجْهَلْ وَإِنْ امْرُؤٌ قَاتَلَهُ أَوْ شَاتَمَهُ فَلْيَقُلْ إِنِّي صَائِمٌ مَرَّتَيْنِ وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَخُلُوفُ فَمِ الصَّائِمِ أَطْيَبُ عِنْدَ اللَّهِ تَعَالَى مِنْ رِيحِ الْمِسْكِ يَتْرُكُ طَعَامَهُ وَشَرَابَهُ وَشَهْوَتَهُ مِنْ أَجْلِي الصِّيَامُ لِي وَأَنَا أَجْزِي بِهِ (رواه البخاري).

«Рўза қалқондир. (Қай бирингиз рўза тутган бўлса,) фаҳш сўзларни сўзламасин ва жоҳиллик қилмасин. Агар биров у билан уришса ё ҳақорат қилса: «Мен рўзадорман, мен рўзадорман», десин. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, рўзадорнинг оғзидан келувчи ҳид Аллоҳ наздида мушкдан кўра яхшироқдир. (Аллоҳ айтади: Рўзадор) емоқ-ичмоғини ва шаҳватини Мен учун тарк қилади. Рўза Мен учун, мукофотини ҳам Ўзим бераман.»

Имом Насоий ривоятида: «Рўза қалқондир, модомики уни тешиб қўймаса.»

Имом Табароний ривоятида бунга қўшимча: «Қандай қилиб синдиради?» деб сўралганда: «Ёлғон ёки ғийбат билан» дедилар.

Бу эса жамики гуноҳлардан тийилиш лозимлигига ишора бўлса ажабмас. Зотан, ҳадисда айтилганиидек:

مَنْ لَمْ يَدَعْ قَوْلَ الزُّورِ وَالْعَمَلَ بِهِ وَالْجَهْلَ فَلَيْسَ لِلَّهِ حَاجَةٌ أَنْ يَدَعَ طَعَامَهُ وَشَرَابَهُ (رواه البخاري عن أبي هريرة)

«Кимки ёлғонни, унга амал қилишни ва жоҳиллик (бақир-чақир)ни тарк қилмаса, емоқ-ичмоғини тарк қилишининг Аллоҳга ҳеч қандай ҳожати йўқ.» (Имом Бухорий ривояти).

Рўзадордан нафақат ёлғон ва жаҳолатни тарк қилиш талаб қилинди – зотан бу ундан рўзадан бошқа пайтлар ҳам талаб қилинган иш – балки ундан қилишга тўла ҳақли бўлган бир иш, яъни ўзига тажовуз қилган кимсага жавоб қайтармаслик ҳам талаб қилинди. Агар биронтаси у билан уришса ё ҳақорат қилса, аслида унга жавоб беришга ҳақли ва бу унинг учун мубоҳ иш бўлса-да, бундан воз кечади, зеро рўзанинг ҳаққи муқаддам қўйилади. Емоқ-ичмоқ ва бошқа мубоҳ ва ҳалол нарсаларни тарк этгани каби ўзини сўккан одамга жавоб қайтариш ҳаққини ҳам тарк этади ва «Мен рўзадорман» деб, яъни бундай жоҳилона ишлардан тийилганман, деб жавоб беради, аҳмоқ ва тажовузкор кимсалар билан тенглашишдан ўзини сақлайди. Чунки, рўзадор киши намунавий инсон ва барча аъзолари билан бировга зиён етказмайдиган беозор мусулмондир. Чунки унинг қалбини тақво эгаллаган ва ундан ихлос, муҳаббат ва хушуъ балқиб туради, адовату нафратдан, кину ҳасаддан мусаффо. Унинг гап-сўзларига ҳам тақво ғолиб келиб, ёлғон ва ғийбатдан, сўкиш ва ҳақоратлардан ва ҳатто ўзини сўккан одамга жавобдан ҳам тилини тияди, «Мен рўзадорман» деб, ёмонликка яхшилик билан жавоб беради. Шунингдек, унинг кўзига ҳам тақво ғолиб бўлиб, ҳаромга қарашдан тўсади, қулоғи ва бошқа аъзоларида ҳам худди шундай ҳолат юз беради.

Қуйироқда рўзадор одам қилиши ёки қилмаслиги лозим бўлган ишларнинг баёни келади.

Рўзани Аллоҳ таоло бошқа амаллардан алоҳида қилиб, ҳадиси қудсийда: «фақат рўза бундан мустасно, у Мен учундир ва унинг мукофотини ҳам Ўзим бераман » деб Ўзига хослаганининг ўзи унинг фазилатига кифоя қилади.

Амаллар ичида рўзанинг алоҳида манзилати бор. Мусулмонлар рўзанинг энг афзал ибодат эканига иттифоқ қилганлар. Унинг самараларидан энг улуғи Аллоҳнинг тақвосини ҳосил қилиши экани юқорида айтиб ўтилди.

Аллоҳ таоло бошқа амаллар ичидан уни Ўзига хослаб, мукофотини ҳам Ўзидан бошқаси беролмаслигини баён қилгани рўзанинг манзилати нақадар олий ва даражаси қанчалар юқори эканига далил бўлади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: قَالَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ كُلُّ عَمَلِ ابْنِ آدَمَ لَهُ الْحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا إِلَى سَبْعِ مِائَةِ ضِعْفٍ إِلَّا الصِّيَامَ هُوَ لِي وَأَنَا أَجْزِي بِهِ (رواه أحمد).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: Аллоҳ таоло айтади: «Одамзотнинг ҳамма амали ўзи учун, (қилинган) ҳар бир яхшилик ўн баробардан етти юз баробаригача (мукофотланади), фақат рўза бундан мустасно, у Мен учундир ва унинг мукофотини ҳам Ўзим бераман.» ( Имом Аҳмад ривояти).

Ушбу ҳадис рўзанинг фазилатини яққол намоён ва унинг Аллоҳ наздидаги мартабаси қай даражада эканини баён қилади. Ҳадис икки масалани – амалларнинг ажри бир неча баробар қилиб берилишини ва рўзанинг Аллоҳ ҳузуридаги қиймати қанча эканини ўз ичига олган. Биринчи масалани олсак, ҳар бир яхши амал учун 10 дан 700 баробаргача мукофот берилади, дейилди. Бу Исро ва Меърож кечасида қарор топган умумий асос бўлиб, шу кеча Аллоҳ таоло бу умматга 50 вақт намозни фарз қилган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайта-қайта мурожаат қилишлари билан охир-оқибат 5 вақтга тўхталинган ва Аллоҳ таоло Унинг ҳузурида айтилган сўз ўзгартирилмаслигини ва ҳар бир яхшиликка 10 баробар зиёда қилиниб, шу 5 вақт намозга 50 вақт намоз ажри берилишини ваъда қилган эди. Шу билан Исломда ҳар бир яхши амал учун Аллоҳнинг ҳузурида кўпайтириб берилувчи ажрнинг энг кам миқдори масаласи қарор топди. Ажр миқдорининг кўпайиши эса амалга ва амал соҳибининг ҳолига қараб бўлади ва баъзиларга 100, баъзиларга 700, баъзиларга эса ундан-да кўп, миқдорини Аллоҳнинг ўзигина биладиган ажрлар берилиш мумкин.

Мисол учун, Аллоҳ йўлидаги жиҳоднинг манзилати улуғ бўлгани боис, унга мол сарфлаш 700 баробар ва ундан ҳам ортиқ ажр берилувчи амаллар сирасига киради:

{مَثَلُ الَّذِينَ يُنْفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ كَمَثَلِ حَبَّةٍ أَنْبَتَتْ سَبْعَ سَنَابِلَ فِي كُلِّ سُنْبُلَةٍ مِائَةُ حَبَّةٍ وَاللَّهُ يُضَاعِفُ لِمَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ}.

«Аллоҳ йўлида молларини инфоқ-эҳсон қиладиган кишиларнинг мисоли худди ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқарган бир дона донга ўхшайди. (Яъни, қилинган бир яхшилик етти юз баробар бўлиб қайтишига ишора қилинмоқда). Аллоҳ истаган кишиларига бир неча баробар қилиб беради. Аллоҳ (фазлу карами) кенг, билгувчидир.» (Бақара:261).

عن ابن عمر رضي الله عنهما قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: “الأعمال عند الله عز وجل سبع: عملان موجبان، وعملان بأمثالهما, وعمل بعشر أمثاله, وعمل بسبعمائة, وعمل لا يعلم ثوابه إلا الله عز وجل؛ فأما الموجبان فمن لقي الله يعبده لا يشرك به شيئا وجبت له الجنة. ومن لقي الله قد أشرك به وجبت له النار. ومن عمل سيئة جزي بها. ومن أراد أن يعمل حسنة فلم يعملها جزي مثلها، ومن عمل حسنة جزي عشرا. ومن أنفق ماله في سبيل الله ضعفت له نفقته الدرهم بسبعمائة والدينار بسبعمائة، والصيام لله لا يعلم ثواب عامله إلا الله عز وجل” (أخرجه البيهقي في شعب الإيمان).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Амаллар Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида етти турлидир: Икки амал борки, (икки нарсани) вожиб қилади, икки амал борки, ўзининг баробарида (савоб ё гуноҳ берилади), бир амал борки, ўн баробар (савоб берилади), бир амал борки, етти юз баробар (савоб берилади), бир амал борки, унинг савобини Аллоҳ азза ва жалладан бошқаси билмайди. Вожиб қилувчи икки амал шуки, ким Аллоҳга ибодат қилиб, Унга ширк келтирмай дунёдан ўтса, унга жаннат вожиб бўлади. Ким Аллоҳга ширк келтириб дунёдан ўтса, унга дўзах вожиб бўлади. Ким бир ёмон иш қилса, битта гуноҳ ёзилади, ким бир яхши амал қилишни ният қилиб, кейин уни қилмаган бўлса, унга битта савоб ёзилади. Ким бир яхши амал қилса, унга ўнта савоб берилади. Ким молини Аллоҳ йўлида сарфласа, сарфлаган нафақаси бир дирҳами етти юз дирҳам, бир динори етти юз динор миқдорида зиёда қилинади. Аллоҳ учун рўза тутган одамнинг савобини Аллоҳ азза ва жалладан бошқаси билмайди.» (Имом Байҳақий ривояти).

Демак, ҳадис маъносига кўра, амаллар тафовутига қараб ё жаннатни, ё дўзахни вожиб қилади.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.