Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Рамазон ойининг фазилатлари, унга доир ҳукмлар, ундаги хатолар ва Рамазон сабоқлари (2)

7. Рўза макруҳлари

Рўзадор учун қуйидаги ишларни қилиш макруҳ:

1. Таҳоратда оғиз ва бурунни чайқаганда, томоқ ва димоғнинг охиригача сув олиш.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бурунга сувни чуқур олгин, аммо рўзада ундай қилма»,- деганлар.[1]

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўза пайтида оғиз ва бурунни қаттиқ чайқаганда ичга сув кетиб қолиш хавфи бўлгани учун ҳам бу ишни кариҳ кўрганлар.

2. Ўпиш. Бўса шаҳватни қўзғатиб, рўза пайтида қатъиян ман қилинган жимоъга олиб келиши мумкин. Ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз аҳлларини рўза ҳолларида ўпганликлари ҳақида айтилган. Лекин шу ҳадислар давомида у зот ўзларини тутиб турувчи киши эканликлари ҳам айтиб ўтилган. Шундан келиб чиқиб, айрим уламолар: «Киши ўзини тутиб тура олишига ишонса, бўса олиши жоиз, ўзига ишонмаса, бўса олиши ҳаромдир, деб айтишган. Инсон ўзини тутолмай қолиши мумкин. Шунинг учун бундан тийилиш афзал, эҳтиётсизлик макруҳдир.

3. Аҳлига шаҳват назари билан боқиш.

4. Жинсий алоқани фикр қилиш.

5. Аҳлига шаҳват билан тегиниш.

6. Сақич ёки шунга ўхшаш нарсаларни чайнаш.

7. Қозонда турган таом мазасини татиб кўриш. (Аммо баъзи уламолар наздида овқат пиширувчи ўзини эҳтиёт қилган ҳолда зарурат юзасидан таомнинг тузини татиб кўриши жоиздир).

8. Қон чиқариш ёки оқизиш. Бу ерда зулук ёки бошқа нарса воситасида кўп миқдорда қон олдириб ташлаш назарда тутилган. Чунки бу инсоннинг танасини заифлаштириб, рўзасини очиб юборишга мажбур қилиши мумкин. Баъзи аҳли илмлар қон олдиришни рўзани бузувчи амаллардан санаганлар. (Бу масаладаги кучли сўз қон олдириш рўзани бузмаслигидир. ИНТ) Тиббий таҳлил учун қўл учидан кам миқдорда қон олдиришнинг эса зарари йўк. Чунки унинг танага таъсири сезилмайди.

9. Висол, яъни икки-уч кун ифторсиз (ўткарма) рўза тутиш. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўткарма рўзадан қайтарганлар. Айрим уламолар шу ҳадисдан келиб чиқиб, ўткарма рўзани ҳаром ҳам дейишган. Лекин макруҳ деган қавл кучлироқдир. Чунки бу ҳадисдан сўнг саҳобалардан айримлари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ўткарма рўза тутишган. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга индамаганлар. Агар у ҳаром бўлганида эди, унга сукут қилмасдилар. Чунки у зот учун ҳаромга сукут қилиб туриш мумкин эмас.

Юқорида санаб ўтилган ишларни қилиш гарчи рўзани бузмаса-да, унинг савобини камайтириши мумкин.

8. Рўзани бузувчи нарсалар

Рўзани қуйидаги нарсалар бузади:

1. Жинсий алоқа. Бу рўзани бузувчи амалларнинг энг улканидир. Унинг Рамазон кундузида ҳаромлигига уммат билиттифоқ ижмо қилган. Рамазонда кундузи қовушиш ҳаромлигини била туриб, рўзадор экани эсида бор бўлган ҳолда, ўз ихтиёри билан жинсий алоқа қилган кимса қаттиқ гуноҳкор бўлиб, оғир каффоротни ўташи вожиб бўлади. Агар у бу ишини ҳалол санаса, диндан чиқиб, кофир бўлиб қолади. (Аллоҳ асрасин). Унинг учун оғир каффорот қодирлигига қараб қуйидаги тартибда вожиб бўлади:

а) Мўмин қулни озод қилиш;

б) Икки ой узликсиз рўза тутиш;

в) Олтмишта мискинни таомлантириш, бунда ҳар бир мискинга буғдой бўлса бир муддан, арпа, гуруч ёки хурмо каби нарсалардан бўлса ярим соъ бериш назарда тутилади. Бу ҳақда кейинроқ батафсил тўхталамиз. Агар киши бу ишнинг ҳукмини билмаса, рўзадор эканини унутиб қўйса, хато қилса ёки мажбурланса, жинсий алоқа сабабли рўзаси бузилмайди. Чунки юқорида саналган ҳолатлар узрли сабаблардир. Бу фикрга салаф ва халаф уламолари, улар орасида Шайхулислом Ибн Таймия ҳам қўшилганлар.

2. Манийни сунъий йўл билан чиқариш. Бунга яширин одат ишлари киради. Ким Рамазон кундузи бу иш билан шуғулланса, рўзаси ботил бўлиб, қазо вожиб бўлади. Агар маний инсоннинг ихтиёрисиз, масалан, ухлаёатганда чиқса, рўза бузилмайди.

3. Ичга озуқа киритиш. Бу икки хил йўл билан бўлади:

а) Еб-ичиш. Ким қасддан, рўзалигини билиб туриб еб-ичса қаттиқ гуноҳкор бўлиб, ҳанафийя мазҳабига кўра унга юқоридаги оғир каффорот вожиб бўлади, қолган учта мазҳабда фақат ўша кунни қазоси тутилади. Агар рўзалигини унутиб еб-ичиб қўйса, рўзаси бузилмайди. Унга қазо ҳам, каффорот ҳам лозим бўлмайди. Бунда кўп ейиш билан кам ейишнинг аҳамияти йўк.

Умму Исҳоқ розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида турганида бир идишдан сув олиб ичиб қўйди ва кейин рўзадорлиги эсига тушиб қолди. Шу ерда турган Зул-Ядайн: «Энди, тўйганингдан кейинми?»- деди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рўзангни охирига еткизавер. Албатта бу Аллоҳнинг сенга берган ризқидир»,- дедилар.[2]

Оғиз, бурун ёки қулоқ орқали ошқозонга атайлаб бирон нарса киритилса, рўза бузилади.

б) Еб-ичиш маъносидаги нарсалар. Одамга қувват бўлувчи уколлар ва шу каби нарсалар еб-ичиш ҳукмида бўлади. Ким томиридан ёки мускулидан қувват бўлувчи уколлар олса, рўзаси бузилиб қазо вожиб бўлади, аммо унга каффорот лозим эмас. Қувват бўлмаган уколларни қабул қилишнинг эса рўзага зиёни йўқ.

4. Қасддан қусиш. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким қасддан қайт қилса, қазо тутиб берсин»,- деганлар.[3]

Аммо қайт қилиш беихтиёр амалга ошса, рўза бузилмайди. Киши қасддан қусмаслиги ва табиий равишда ўз-ўзидан келаётган қусуқни тўсмаслиги керак. Чунки бунинг соғлиққа зарари бор. Қасддан қусган кимсага қазо вожиб бўлади.

5. Ҳайз қонининг келиши. Аёлларда ҳайз қонининг келиши рўзани бекор қилиб, қазони вожиб қилади. Ҳатто ҳайз қони қуёш ботишига саноқли дақиқалар қолганда келиб ташқарига чиқса ҳам, рўза бузилади. Агар у ичдан кўчса-ю, бироқ қуёш ботгунча чиқмай, кейин ташқарига чиқса, ўша кунги рўзаси саҳиҳ бўлади. Бунинг учун қазо вожиб бўлмайди.

6. Рўза тутиш ниятидан воз кечиш. Ким рўза ҳолида рўзасини очиб юборишни қалбдан қасд қилса рўзаси бекор бўлиб, қазо вожиб бўлади.

9. Рўзадор учун мубоҳ (жоиз) бўлган ишлар

1. Мисвок тутиш. Мисвок тутиш деганда «Арок» исмли ўсимликнинг томиридан кесиб олинадиган қаламча билан тишни тозалаш тушунилади. Кўпчилик уламолар уни рўзада ҳам жоиз, деб айтишган. Фақат айрим олимлар уни завол, яъни тушдан кейин ишлатиш макруҳ дейишган. Лекин улар ҳам рўзани бузувчи нарса нуқтаи назаридан эмас, балки: «Рўзадорнинг оғзидан келадиган ҳид Аллоҳ наздида мушкдан кўра хушбўйроқ саналади»,- деган ҳадисга биноан макруҳ кўришган. Тиш пасталарини ишлатишнинг ҳукми ҳам мисвок кабидир, бироқ паста ичга ўтиб кетмаслиги керак, агар ўтиб кетса рўза бузилади.

2. Иссиқ тафтини олиш учун сув билан салқинланиш. Бу амалиётни одам хоҳ ўзининг устидан сув қуйиш орқали амалга оширсин, хоҳ сув ичига тушиш орқали бажарсин, фарқи йўқ, жоиз бўлаверади.

3. Тонгга қадар еб-ичиш ва аҳли билан қовушиш.

4. Мубоҳ эҳтиёж учун сафар килиш, ҳатто оғиз очишга тўғри келишини билса ҳам жоиз. Фақат юқорида айтилганидек, рўза тутишдан қутилиш мақсадида сафар қилмаса бас.

5. Ичга кирмайдиган ҳалол дорилар билан даволаниш. Бунга юқорида озуқа бўлмайдиган уколларни олиш ҳам киради. Уколнинг қаердан қилинишининг аҳамияти йўқ. Фақат укол қувват бўлмаса бас.

6. Гўдак учун оғизда таом чайнаб бериш. Бунинг шарти чайнаб берувчи ўзининг ичига бирон нарса кетиб қолишига йўл қўймаслиги керак.

7. Атир ва бошқа хушбўйликлардан фойдаланиш.

Юқорида санаб ўтилган нарсаларга шариатда таъқиқ келмагани учун уларни қилиш жоиз саналади.

10. Рўзадорга қуйидаги ишлар узрли ва кечиримли саналади:

1. Тупук ютиш. Тупук кўп бўлса ҳам, уни ютишнинг зарари йўқ. Бу ерда бировнинг тупуги эмас, балки инсоннинг ўз оғзида пайдо бўладиган сўлаги назарда тутилган.

2. Қусуқ ғолиб келиб, ташқарига чиқиши ва унинг бирон қисми ичга қайтиши.

3. Искабтопар каби майда ҳашаротларни ихтиёрсиз ютиб юбориш.

4. Йўл, завод ва фабрикаларнинг чанги, ёнаётган ўтин тутуни ва бошқа сақланиш қийин бўлган ҳидларни ютиб юбориш.

5. Ғусл вожиб бўлган ҳолда тонг оттириш. Агар у саҳарликдан олдин ғусл қилиб олса, афзал бўлади. Аммо шу ҳолатда саҳарлик қилиб рўза тутиши ҳам жоиз, ғуслни тонг отгандан кейин қилаверади. Чунки ҳадисларда бу икки ҳолатга рухсат бордир.

6. Рўза ҳолатида булғаниб қолиш. Буни араб тилида «иҳтилом» дейилади. У балоғатга етиш аломатларидан биридир. Ким рўза ҳолида уйқусида ихтиёрсиз булғаниб қолса, ғусл қилиб, рўзасини давом эттираверади. Бундай ҳолатда рўза бузилмайди.

7. Хато қилиб ёки эсдан чиқариб еб-ичиб қўйиш. Бу ҳақдаги далиллар юқоридаги бобларда ўтди.

[1] Асҳобус-сунан ривояти, саҳиҳ ҳадис

[2] Аҳмад ва бошкалар ривояти, саҳиҳ ҳадис

[3] Асҳобус-Сунан ривояти, саҳиҳ ҳадис

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.