Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Расулуллоҳ севгиси ва унинг аломатлари (6)

4. Вазият оғир бўлишига қарамай Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг закот бермаган ва диндан қайтган-муртадларга қарши жанг қилиши

Закот бермаган кимсаларга қарши жанг қилиш мавзуси долзарб бўлган бир кунда, ўз пайғамбарини юракдан суйган бу буюк зотнинг азму-қарорини қуйидаги сўзлари очиқ ифодаламоқда: “Аллоҳ номига қасам ичиб айтаманки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга беришган туя иқолини менга бермасалар мен уни беришлари учун уларга қарши уруш қиламан!” (“Туя иқоли” – туянинг оёғини боғлаб қўйиладиган арқондир. Чунки, закот бермоқчи бўлган одам туяни топширишга масъулдир. Топширганда эса туянинг олд оёғини боғлаб топширади. Қаранг: “ан-Ниҳоя фий ғарибил-ҳадис”, 3/280),. (Имом Муслим: 32; 1 / 52).

Сўнгра, Абу Бакр розияллоҳу анҳу диндан қайтиб муртад бўлган баъзи қабилаларнинг Мадинаи Набавийяга ҳужум қилмоқчи эканликларини сезди ва уларга қарши шахсан ўзи етакчилик қилиб чиқди. Онамиз Оиша розияллоҳу анҳо: “Отам қиличини суғуриб, туясига минди ва Зул-Қассага чиқдилар”- деди (“Зул-Қасса” – деди Носир, Мадинадан йигирма тўрт мил узоқликдаги жой бўлиб, Рабазага кетган йўлдир. Қаранг: “Мўъжамул-Булдон”: 9720; 4/416). (“ал-Бидая ван-ниҳая”, 4/355).

Абу Бакрдан Мадинада қолиши ва ўрнига бошқасини юбориши маъқул эканлиги ҳақида айтилганда: “Йўқ, Аллоҳ номига қасамки, бундай қилмайман. Балки, сизларга ўзим ёрдам бераман”- деди (Табарий, “Тарих”, 3/247. Қаранг: Ибн Асир, “ал-Камил фит-Тарих”, 2 / 233; “ал-Бидая ван-Ниҳая”, 6/355).

Аллоҳнинг ҳабиби олиб келган диннинг қилган хитобига, у самимий суйган, нима деб жавоб бериши мумкин эди? Қудратли Аллоҳнинг ўз расулига туширган нурли шариати ундан жанг майдонига чиқиши ва ёрдамчи бўлишини талаб қилганида, у қандай майдонга чиқмасин?

Биз қаерда-ю, унинг қилган ишлари қаерда? Ушбу Дин Ер юзининг барча тарафларида бизни ёрдамга чорлаётганини кўрмаяпмизми? Ислом динининг Ер юзининг узоқ ва яқин: барча тарафлардан фарёд чекаётганини эшитмаяпмизми?

Бу фарёдларга ким жавоб бермоқда?

Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни суюшни даъво қилаётганлар, Аллоҳ таоло: «Уларнинг диллари бору англай олмайдилар, кўзлари бору кўра олмайдилар, қулоқлари бору эшитмайдилар.» (Аъроф:179) деб баён қилган кимсалардан бири бўлиб қолишдан қўрқмайдиларми?!

5. Баро ибн Молик розияллоҳу анҳунинг душман турган бўстонга кириб, дарвозани ичкаридан очиш учун бўстон ичига отишларини талаб қилиши

Ямома жанггида Мусайламатул каззобнинг тарафдорлари бир бўстон ичига кириб, дарвозани ичкаридан беркитиб олдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақиқий суйганлардан бири дарвозаларни очиш учун ўзини бўстон деворлари устидан ичкарига отишларини талаб қилди. Имом Табарий раҳимаҳуллоҳ бизга унинг қиссасини шундай баён қилмоқда:

“… Сўнгра, мусулмонлар уларнинг устига ёпирилиб ҳужум қилдилар. Уларга бир бўстонга киришдан бошқа чора қолмади. Бу бўстон “Ўлим бўстони” дея тарихга кирди. Уларнинг ичида Аллоҳнинг душмани Мусайламатул каззоб ҳам бор эди. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу: “Эй мусулмонлар, мени бўстон деворлари устидан ичкарига отинглар!”- деди.

Бошқа бир ривоятда: “Эй мусулмонлар, мени уларнинг устига, бўстонга отинглар!”- деди (Ибн Ҳиббон, “ас-Сийратун-набавийя ва ахбарул-хулафо”, 438).

Мусулмонлар: “Эй Баро, бундай қилма?”- дедилар. У эса: “Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, мени, албатта, уларнинг устига – бўстон ичига отасизлар!”- деди. Шундай дегач, уни кўтариб (девор устига) чиқардилар. У мусулмонларга девор устидан бир қаради-да, (ичкарига) душман устига ташланди ва улар билан жанг қилишга киришди. Ниҳоят, дарвозани очди,мусулмонлар ичкарига отилиб кириб, Аллоҳнинг душманлари билан каззоб Мусайлама ўлдирилгунига қадар урушдилар” (Табарий, “Тарих”, 3/290; Қаранг: “ал-Камил”, 2/246).

Аллоҳу Акбар! Баро розияллоҳу анҳу ўз жонини Аллоҳ йўлида арзон билиб қандай фидо этди! Ҳолбуки, унинг жони жуда қимматбаҳо эди. Каъба Роббисининг номига қасам ичиб айтаманки, унинг жони бизга ўхшаганларнинг мингтасининг жонидан ҳам қимматроқдир.

6. Ярмук жанггида тўрт юз мусулмоннинг ўлим учун байъат қилишлари

Ярмук жанггида Аллоҳнинг динини ҳимоя қилиш, Аллоҳнинг исмини олий қилиш ва ширкни Ер юзидан супуриб ташлаш учун, самимий севги соҳиби бўлган, тўрт юз мусулмоннинг ўлгунга қадар жанг қилиш учун байъат қилганларини кўрмоқдамиз. Ҳофиз ибн Касир раҳимаҳуллоҳ Абу Усмон Ғассонийдан, у эса отасидан шундай деганлигини ривоят қилди: Абу Жаҳлнинг ўғли Икрима розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан кўп жангларда иштирок этган эканмиз, бугун сизлардан қочамизми?”- деди.

Бир оз вақт ўтганидан сўнг: “Ўлгунига қадар жанг қилиш учун байъат қиладиган ким бор?”- деди. Амакиси Ҳорис ибн Ҳишом ва Зирор ибн Азвар розияллоҳу анҳумо билан мусулмонларнинг пешқадамлари ва отлиқларидан тўрт юзтаси унга байъат қилдилар. Улар Холид розияллоҳу анҳунинг чодири атрофида матонат билан жанг қилдилар. Ниҳоят, уларнинг кўпчилиги ярадор бўлдилар ва жароҳат сабабли ўлдилар, Зирор ибн Азвар розияллоҳу анҳу ва бошқа бир қанча одамгина жароҳатларидан тузалдилар. Аллоҳ уларнинг барчасидан рози бўлсин. (“ал-Бидая ван-ниҳая”, 7/11–12. Табарий, “Тарих”, 3/401; “ал-Камил фит-Тарих”, 2/263).

7. Зубайр розияллоҳу анҳунинг ичкаридан дарвозани очиш учун қалъа минорасига чиқиши

Баро ибн Молик розияллоҳу дўстлари билан Ямомада кўрсатган матонатни Мисрда айнан такрорлаган бошқа бир самимий кишини кўрмоқдамиз. Бу фидокорлик ва матонатдаги ўхшашлик бежиз эмасдир. Чунки, уларнинг барчаси бир мадрасани битирган эдилар. Бу мадраса – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мадрасаси эди. Уларнинг суйган одами эса – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эдилар. Имом Абдулҳакам раҳимаҳуллоҳ бизга у ва унинг матонатли дўстлари бошидан кечирган ушбу ҳодисани шундай баён қилмоқда:

“Амр ибн Ос розияллоҳу анҳунинг қалъани фатҳ этиши кечикиши билан Зубайр розияллоҳу анҳу: “Мен жонимни Аллоҳга атадим ва шу йўл билан Аллоҳнинг мусулмонларга фатҳ беришини умид қиламан”- деди.

Суқул-Ҳамам тарафидан қалъага бир нарвон тиклади ва ундан юқорига чиқди. Шерикларига такбирини эшитганларида у билан бирга такбир айтишларини таъкидлади.

Қалъадагилар Зубайр розияллоҳу анҳунинг қалъа ичига кириб, қиличини суғуриб, такбир айтгунига қадар пайқамадилар. Барча мусулмонлар дўстлари нарвонга чиқиш учун шошилдилар. Амир Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу нарвоннинг синишидан қўрқиб, уларнинг олдига ўтди.

Зубайр ва у билан бирга бўлганлар ҳужумга ўтдилар ва баралла такбир айтдилар. Ташқаридаги мусулмонлар ҳам такбир айтдилар. Душманлар барча мусулмонлар қалъа ичида эканида ҳеч шубҳа қилмадилар. Шунинг учун ҳам, тумтарақай чор атрофга қоча бошладилар.

Зубайр розияллоҳу анҳу ва унинг шериклари дарвоза томон юриб, уни очдилар.Шундай қилиб мусулмонлар қалъани қўлга киритдилар” (“Футуҳу Миср ва ахбаруҳа”, 52).

8. Нуъмон ибн Муқаррин розияллоҳу анҳунинг Аллоҳ таолога мусулмонларга зафар бериши ва ўзига шаҳидликни насиб этиши учун ёлбориши

Наҳованд жанггида ҳам Аллоҳ ва расулини самимий суйган бошқа бир кишини кўрмоқдамиз. У мусулмонларга зафар, ўзига эса шаҳидликни насиб этиши учун Аллоҳ таолога ёлбориб дуо қилмоқда. Ҳофиз Заҳабий раҳимаҳуллоҳ у ҳолатни қуйидагича тасвирламоқда:

“Наҳованд жанггида икки тараф тўқнашганида Нуъмон ибн Муқаррин розияллоҳу анҳу: “Агар ўлсам, менга қараманглар! Мен бир дуо қиламан, ортидан “Омийн!” дейсизлар: Аллоҳим мусулмонларга зафар бериш билан бирга менга шаҳидликни насиб эт!, деди. Ҳамма: “Омийн!”, деди.

Илк шаҳид Нуъмон ибн Муқаррин розияллоҳу анҳу бўлди. (“Тарихул-Ислам”, 225). Аллоҳ ундан рози бўлиб, лойиқ мукофотлар билан хушнуд этсин.

Бошқа ривоятда Нуъмон ибн Муқаррин розияллоҳу анҳу: “Аллоҳим, динингни азиз қил! Қулларингга ёрдам эт, Нуъмонни эса динингни азиз қилиш ва қулларингга ёрдам этиш билан бирга шаҳид қил!”- деди. (“ал-Камил фит-тарих”, 3/5).

Дуонинг ҳайратомузлигига қаранг! Бундай нарсаларга сабр-бардошлилар ва улкан насибадорларгина муяссар қилинади.

9. Мусулмонларнинг Аллоҳ йўлида жонларини фидо қилиш иштиёқлари

Бу аломатга доир мисолларни Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни самимий суйган мусулмонларнинг ширк йўқ бўлиб, дин ёлғизгина Аллоҳники бўлгунига қадар Аллоҳ йўлида жонларини фидо қилиш истакларини тилга олар экан, сўзлаган ушбу сўзлари билан якунламоқчиман. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу деди:

“Орамизда шаҳидликни насиб этиши ҳамда юрти, тупроғи, оиласи ва бола-чақаларига қайтармасликни Аллоҳ таолога қилган дуосида сўрамаган бирон кимса йўқ эди. Ҳеч биримиз орқамизда ташлаб келганларимизни ўйламас эдик. Чунки, ҳар биримиз аёлимиз ва фарзандларимизни Аллоҳга омонат қилиб ташлаб келган эдик. Биз фақат келажакда қаршимиздан чиқадиган нарсалар ҳақидагина ўйлар эдик”. (“Футуҳу Миср ва ахбаруҳа”, 54).

Биз ҳам шундаймизми?!

Аллоҳим, бизларни ҳам улар каби қил! Омийн, ё Роббал-Оламийн!

Хотима

Мендек заиф қулига ушбу таълифни якунлаш неъматини ато этган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Ундан ушбу амалимни қабул қилишини ўтиниб сўрайман. Бу амалдан бир неча нуқта намоён бўлмоқда. Уларнинг баъзилари қуйидагилардир:

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни жонимиз, фарзандларимиз, ота-онамиз, хотинимиз, бойлигимиз ва барча инсонлардан кўра кўпроқ суюшимиз керак.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни суюш дунёда иймон тотини ҳис этиш ва охиратда эса Унга ҳамсуҳбат бўлиш сабабларидандир.

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни суйишнинг бир неча аломатлари бўлиб, улардан баъзилари қуйидагилардир:

а) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриш ва у билан бирга бўлишни орзу қилиш. Булардан маҳрум қолиш ва қўлдан чиқаришни энг катта мусибат деб ҳисоблаш.

б) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун жон ва мол-дунёни фидо қилиш учун ҳозиру-нозир бўлиш.

в) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларига итоат қилиб, таъқиқларидан тийилиш.

г) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини амалга ошириб, у олиб келган шариатни ҳимоя қилиш.

4. Саҳобаи киром Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан муҳаббатларида самимий эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юзларига боқиш ва у билан бирга бўлиш, улар учун дунёдаги барча нарсадан кўра севимлироқ эди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун жон ва мол-дунёларини фидо қилишни бахту-саодат деб билар эдилар. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларига итоат этишар ва таъқиқларидан зудлик билан узоқлашар эдилар. Улар Унинг суннатини амалга ошириш ва Аллоҳ юборган шариатни ҳимоя қилиш учун бебаҳо жонларини арзимас нарсадек фидо қилдилар.

Аввало ўзимга, сўнгра мусулмон биродарларимга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни севиш борасида саҳобаи киромлардан ўрнак олишларини тавсия этаман. Чунки, қуруқ даъвонинг ўзи даъвогарга зарар бериши мумкин, бироқ ҳеч фойда бермайди.

Пайғамбаримиз, унинг оиласи, саҳобалари ва унга яхшилик билан эргашганларга Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин. Дуомиз охирида: Барча Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!, деймиз.

Таржима 17 / 10 / 2005 – да якунланди.

Таълифда фойдаланилган манбалар

1. Абу Бакр Жобир Жазоирий, Айсарут-Тафосир, 1407 ҳ.й.

2. Ибн Касир, ал-Бидая ван-Ниҳая, Байрут, 1394 ҳ. й.

3.Аҳмад Абдурраҳмон Банно, Булуғул-амоний мин асрорил-фатҳир Роббаний, Қоҳира.

4. Ҳофиз Заҳабий, Тарихул-Ислом, тадқиқ: д. Умар Абдуссалом Тадмурий, Байрут, 1407.

5. Тариху Халифат ибни Ҳайёт, тадқиқ: д. Акрам Зиё Умарий, Риёз, 1405.

6. Ибн Жарир Табарий, Тарихул-умам вал-мулук, тадқиқ: Абул-Фазл Иброҳим, Байрут.

7. Абу Абдуллоҳ Қуртубий, ал-Жомеъ ли аҳкамил-Қуръан, Байрут, 1965.

8. Абул-Қосим Жоруллоҳ Замахшарий, ал-Кашшоф, Байрут.

9. Ибн Ҳазм, Жавомиъус-сийра, тадқиқ: д. Эҳсон Аббос ва д. Носируддин Асад, Покистон, 1401.

10. Ибн Қоййим Жавзийя, Зодул-маъод фий ҳадйи хойрил-ибод, Байрут-Қувайт, 1407.

11. Ҳофиз Заҳабий, Сияру аъламин-нубалаи, Байрут, 1402.

12. Имом ибн Ҳиббон Бустий, ас-Сийратун-набавийя ва ахбарул-хулафаи, Байрут, 1402.

13. Ибн Ҳишом, ас-Сийратун-набавийя, муқаддима ва ҳошия: Тоҳо Абдуррауф Саъд, Мактабатул-куллийятил-Азҳарийя.

14. Д. Абдулкарим Зиё ал-Умарий, ас-Сийратун-набавийя ас-Саҳиҳа, Мадина, 1412.

15. Имом нававий, Шарҳу Муслим, Байрут, 1401.

16. Имом Жавҳарий, ас-Саҳиҳ Тажул-луға ва сиҳаҳул-арабийя, тадқиқ: шайх Абдулғафур Аттор, Байрут, 1399.

17. Имом Бухорий, Саҳиҳул-Бухорий маа Фатҳил Барий, Риёз, Рисалату идаратил-буҳусил-илмийя.

18. Муҳаммад Носируддин Албоний, Саҳиҳу Сунани Аби Довуд, Риёз, 1409.

19. Муҳаммад Носируддин Албоний, Саҳиҳу Сунани ибн Можа, Риёз, 1986.

20. Муҳаммад Носируддин Албоний, Саҳиҳу Сунанин-Насоий, Риёз, 1409.

21. Имом Муслим ибн Ҳажжож Қушайрий, Саҳиҳу Муслим, тадқиқ: Муҳаммад Фуод Абдулбоқий, Риёз, Рисалату идаратил-буҳус…., 1409.

22. Ибн Саъд, ат-Табақотул-Кубро, Байрут, 1388.

23. Бадруддин Айний, Умдатул-Қорий шарҳу Саҳиҳил-Бухорий, Байрут.

24. Ибнул-Жавзий, Ғарибул-Ҳадис, тадқиқ: Д. Абдулмутеъ Амин Қалажи, байрут, 1405.

25. Ҳофиз ибн Ҳажар, Фатҳул-Борий, риёз, Рисолату идаратил-буҳус… .

26. Аҳмад Абдурраҳмон Банно, ал-Фатҳур-Раббоний фий тартиби Муснадил-Имам Аҳмад ибн Ҳанбал, Қоҳира.

27. Абул-Қосим Абдурраҳмон ибн Абдуллоҳ ибн Абдулҳакам, Футуҳу Миср ва ахбаруҳа, муқаддима ва тадқиқ: шайх Муҳаммад Субайҳ, Қоҳира.

28. Ибнул-Асир, ал-Камил фит-Тарих, Байрут.

29. Ибн Манзур ал-Африқий, Лисанул-араб ал-Муҳит, нашрга тайёрловчи ва тартиблаган: Юсуф Ҳайёт, Байрут.

30. Нуруддин Ҳайсамий, Мажмаъуз-завоид ва манбаъул-фаваид, Байрут, 1402.

31. Муҳаммад Носир Рифоъийнинг мухтасар ва таълиқи ила Мухтасару тафсири ибн Касир, Риёз, 1408.

32. Абу Абдуллоҳ Ҳоким, ал-Мустадрак алас-Саҳиҳайн, Байрут.

33. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, ал-Муснад, тадқиқ: шайх Аҳмад ибн Муҳаммад Шокир, Миср.

34. Абу Яъло Мавсилий, Муснад, тадқиқ ва тахриж: шайх Ҳасайн Салим Асад, дамашқ, 1404.

35. Ёқутул-Ҳамавий, Муъжамул-булдан, тадқиқ: шайх Фарид Абдулазиз Жундий, Байрут, 1410.

36. Аҳмад Абдурраҳмон Банно, Минҳатул-Маъбуд фий тартиби Муснадит-Таёлисий Аби Довуд, Байрут, 1400.

37. Имом Молик, Муваттаъ, тадқиқ: муҳаммад Фуод Абдулбоқий, Миср, 1370.

38. Ибнул-Асир, ан-Ниҳоя фий ғарибил-ҳадиси вал-асар, тадқиқ: шайх Тоўир Аҳмад Зовий, шайх Маҳмуд муҳаммад ат-Таносий, ал-Мактабатул-исламийя.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.