Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Ростгўйлик, содиқлик

Эй ўғлим, агар сен дўстингдан янги олган кийимининг нархини сўрасанг ва у сенга сотиб олган нархини тўғри айтса, у тўғри сўздир. Агар унинг нарҳига озгина бўлса ҳам қўшиб айтса, у ёлғончидир. Агар сенга бир дўстинг ваъда қилиб ваъдасида қатъий турса, у ваъдасига содиқдир. Агар ваъдасида қатъий турмаса, у ёлғончидир. Агар устоз бир ўқувчига уйда масала ечиб келишни топширса, у дангасалик қилиб бошқа ўқувчининг дафтаридан масала ечимини кўчириб олса ва устозига масалани ўзим ечдим, деса у ёлғончидир.

Агар мактаб директори бир ўқувчини гувоҳлик бериш учун чақирса ва у ўзининг энг қадрдон дўстининг зиёнига бўлса ҳам ҳақни айтса, у тўғри сўздир. Агар гувоҳлик беришда бирон нарсани қўшса ёки камайтирса у ёлғончидир.

Мана шу мисоллардан кўраяпсанки эй ўғлим, тўғрилик – сўз ёки амалнинг ҳақиқатга тўғри келишидир. Сен мактабга бормаслик учун ёлғондан ўзингни касал қилиб кўрсатишинг ёки билмайдиган нарсанг ҳақида хабар беришинг ёки ёлғон гапираётганини била туриб бировни ёлғон гапиришига индамай қараб туришинг буларнинг барчаси ёлғончиликдир.

Тўғри сўзлаш фойдаларидан: инсон одамларнинг муҳаббатини ва ишончини қозониши. Шунинг учун ростгўй ўқувчини ота-онаси ҳам, устозлари ҳам яхши кўрадилар. Одамлар ростгўй тижоратчи билан олди-сотди қилишни афзал кўрадилар. Тўғрисўз хунарманднинг олдига борадилар ва унинг номи машҳур бўлиб кетади. Агар ростгўйлик бўлмаганда халқларнинг аҳволи бузилиб кетиб, тарих, жўғрофия ва шунга ўхшаш китобларда етиб келган хабарларга одамларнинг ишончи йўқолган бўлар эди. Ростгўйлик инсонни омонат, очиқлик ва ваъдага вафо қилиш каби кўп фазилатлар билан сифатланишга чақиради.

Аллоҳ таоло айтади:

“Эй иймон келтирган кишилар, Аллоҳдан тақво қилинглар ва
солиҳлардан-тўғри сўзловчилардан бўлинглар.”

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

“Мунофиқнинг аломати учта: агар гапирса ёлғон, гапиради, ваъда
қилса, ваъдасида турмайди ва унга омонат қўйилса, хиёнат қилади”.

Ҳикоя

Искандария шаҳрида болалар чўмилиш учун денгизга тушдилар. Ва ўзлари билан олиб келган коптокни сувда ўйнай бошладилар. Улар коптокни сувга отиб, орқасидан сузиб мусобақа ўйнардилар. Тўсатдан улардан бири чарчаб қолиб “қутқаринг, чўкаяпман!” деди. Улар уни қутқариш учун бир-бирлари билан мусобақалашиб келганларида у кулиб:

– Мен сизларни масхара қилаётган эдим. Мен моҳир сузувчиман. Сизларнинг ичингизда сузишда менга бас келадигани йўқ,- деди.

Иккинчи куни ҳам одатларига кўра сувда копток ўйнадилар. Улар ўйнаётганларида
кечаги дўстларининг “қутқаринглар, чўкаяпман!” деб бақираётганини эшитдилар.
Болалар у ўтган куни қилганидек, бугун ҳам бизни масхара қиляпти деб ўйлаб,
унинг сўзига парво қилмадилар. Натижада у сувга чўкиб, ўз ёлғонининг қурбони
бўлган ҳолида ўлди.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.