Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Рўзага оид 70 масала (2)

Мусофирларга хос хукмлар

(16) Мусофир маълум шартларга кўра рўзасини очиши (яъни, рўза тутмаслиги)
жоиздир. Унинг сафари масофа жихатидан ёки урфга кўра сафар деб кабул
килинадиган (бу борада олимлар турли хил карашдалар) бўлиши ва шахар (ёки
кишлок) дан ва унга улашган уйлардан чикиши лозим. Кўпчилик олимлар: «Мусофир
шахар чегарасидан ўтмагунича рўзасини очмасин. Чунки, у хали шахар ичида «муким»
ва шу ерда «борлардан» дир» — дейишган. Аллох таоло шундай буюрган: «… Бас,
сизлардан ким бу ойга хозир бўлса рўза тутсин…»
(Бакара: 185). Киши
юртидан чикмагунича мусофир хисобланмайди. У ўз шахри ичида бўлса, муким
хисобланади. Шунинг учун рўзасини очиши ва намозларини каср килиб ўкиши жоиз
эмас. Кўпчилик олимлар агар киши гунох-маъсият максадида сафар килаётган бўлса,
унинг учун бу сафар хисобланмайди деганлар.

(17) Ислом Умматининг ижмосига кўра мусофир сафарда рўза тутишга кодир ва
имконияти бемалол бўлса хам, рўза тутиш унга огирлик киладими ёки килмайдими,
енгил сафарда ва унга хизмат киладиган кишилар бўлса хам, рўза тутмаслиги ва
намозни каср килиб ўкиши мумкин. (Мажмуул фатава).

(18) Бир киши Рамазонда сафар килишга ният килса, то сафар килмагунича
рўзасини очмасин (рўза тутишни тарк килмай турсин). Чунки, бирор сабаб билан
сафар кила олмай колиши мумкин.

Мусофир ўзи яшайдиган шахар (кишлокнинг) уйларидан чикмагунича рўзасини
очмасин. Шахар (кишлок) нинг уйларидан чикканидан кейин очиши мумкин. Агар у
учок (самолёт) да учаётган бўлса, учок кўтарилиб шахарининг уйларидан чикса ёки
тайёрагох шахарнинг ташкарисида бўлса тайёрагохга етгач рўзасини очиши
мумкин.

(19) Агар куёш ботса ва ерда эканида рўзасини очса, кейин учокда куёшни кўрса
хам, ейиш-ичишдан тўхтамайди. Чунки, у шу куннинг рўзасини тўлик тамомлади,
тугатилган ибодатни кайтаришни иложиси йўк. Агар учок куёш ботишидан олдин
кўратилса ва сафар асносда шу куннинг рўзасини етказишни хохласа, хавода эканида
каерда бўлишидан катъий назар куёш ботишини кутиши керак. Учувчи рўзани очиш
максадида, куёш кўринмайдиган даражада пастлаши мумкин эмас. Чунки, бу хийладир.
Аммо жиддий бир сабаб туфайли учокни пастлатса ва натижада куёшнинг доира шакли
кўринмай колса, у холда рўзадор рўзасини очиши мумкин. (Шайх ибн Боз
фатволаридан).

(20) Кўпчилик олимлар фикрига кўра, киши бир жойга сафар килса ва у ерда 4
кундан кўп муддат туришни ният килса, рўза тутиши керак. Шунинг учун агар киши
хорижга (ёки узокрок шахарга) ўкиш учун борса, жумхур уламолар, тўрт мазхаб
имомлари хам шулар жумласидан — у ўша ерлик хисобланади ва рўза тутади,
намозларини тўлик ўкийди.

Агар мусофир бошка бир шахардан ўтса ва у ерда 4 кундан ортик турадиган
бўлса, унинг хукми муким (ерлик)лардан хисобланади. (Ибн Боз «фатава
аддаъва»).

(21) Бир киши мукимлик холатида рўза тутган бўлса ва ўша куни сафарга чикса,
рўзасини очиши жоиз. Чунки, Аллох таоло мутлак сафарни рўза тутмаслик учун
рухсат килган: «… Ва ким хаста ёки мусофир бўлса, у холда (рўза тутолмаган
кунларининг) саногини бошка кунларда (тузалгач ёки сафардан кайтгач)
тутади…»
(Бакара: 185).

(22) Мусулмонларга хизмат киладиган хат ташувчи (такси хайдовчилар,
учувчилар, хаво йўли ишчилари) каби сафарга кўп чикувчи киши хам рўзасини очиши
жоиз, кейин казосини тутиб беради (яъни сафар вактида рўза тутмаслиги мумкин).
Курукликда яшайдиган уй-жойи бўлган денгизчи хам шу кабидир. Аммо хотин ва бошка
барча эхтиёжлари ўзи билан бирга бўлган, лекин доимий сафарда бўлган денгизчи
сафар рухсатларидан фойдаланмайди. Рўзасини вактида тутади ва намозларини тўла
ўкийди. Агар бадавийлар (кўчманчи сахроийлар) ўзларининг кишда яшайдиган
жойларидан ёзда яшайдиган жойларига кўчсалар, ёки аксинча бўлса, кўчиш давомида
рўза тутмай туришлари ва намозларни кискартиришлари мумкин. Аммо кишлик ёки
ёзлик жойларига етиб келишгач рўзаларини тутадилар ва намозларини тўла
ўкийдилар. (Ибн Таймийя «Мажмуул фатава»).

(23) Агар мусофир кундузи манзилига етиб келса, ейиш-ичишдан тўхташи ёки
тўхтамаслиги тўгрисида олимлар турли сўзларни айтганлар. Аммо эхтиётлиси шу
ойнинг хурматидан еб-ичишдан тўхташлигидир. У шу кунда еб-ичишдан тўхтаган бўлса
хам шу куннниг рўзасини бошкадан тутиб беради.

(24) Агар киши рамазонни бир шахарда бошлаган бўлса, кейин у ердаги одамлар
ундан олдин ёки кейин рўза тутишни бошлаган бошка шахарга сафар килса, унинг
хукми ана шу шахар ахлининг хукмидадир. Улар билан бирга рўза тутади ва улар
билан огзини очади, гарчи у ўттиз кундан ортик рўза тутса хам. Чунки, расулуллох
саллаллоху алайхи ва саллам: «Хамма катори рўза тутиб, хамма катори рўзани
очинглар (тугатинглар)» (Термизий ривояти) — деб мархамат килганлар. Агар унинг
рўзаси 29 кундан кам бўлиб колса, хайитдан кейин санокни тўлдириб тутиб кўяди.
Чунки, хижрий ой 29 кундан кам бўлмайди. (Ибн Боз «фатава ассиям»).

Касалга хос хукмлар

(25) Киши хасталик холатида рўза тутмаслиги жоиздир. Бунга куйидаги оят асос
бўлади: «… Ва ким хаста ёки мусофир бўлса у холда (рўза тута олмаган
кунларининг) саногини бошка кунларда (тузалгач ёки сафардан кайтган)
тутади…»
(Бакара: 185).

Аммо йўтал, бош огриги каби енгил касалликлар рўза тутмасликка сабаб бўла
олмайди. Агар рўза тутса, касаллигини яна хам ёмонлаштириши ёки тузалишининг
оркага сурилиши тиббий исботланса, киши ўз тажрибаси ёки одатидан буни билса ёки
бунга гумони голиб бўлса рўзасини очиши жоиз. Хатто бундай холатда унинг рўза
тутиши макрухдир. Агар киши касал бўлса, ўша кечаси эртага рўза тутишни ният
килмасин, гарчи эрталабгача тузалиб колиш эхтимоли бўлса хам. Чунки, хисобга
хозирги холат олинади.

(26) Агар рўза кишининг хушидан кетишига сабаб бўлса, рўзасини очсин ва кейин
ўтказиб юборган кунларининг саногини тўлдириб, тутиб кўйсин. (Мажмуул фатава).
Агар киши кундузи хушидан кетса ва шомдан олдин ёки кейин ўзига келса, эрталаб
рўза тутган бўлса, унинг рўзаси ярокли хисобланади. Агар у бомдоддан шомгача
хушидан кетса, кўпчилик уламолар олдида унинг рўзаси яроксиздир. Кўпчилик
уламолар олдида канча муддат хушидан кетган бўлишидан катъий назар, хушидан
кетган киши кейинчалик ўша кунлар учун бошка рўза тутиб бериши фарз. (Алмугний
маъа ашшархил кабир). Баъзи олимлар хушидан кетган ёки унга фойдали бўлиши учун
уйку дори ичирилган ёки наркоз берилган киши натижада хушидан кетиб колса, агар
унинг бехушлиги уч кун бўлса, ухлаб колган кишига киёсланиб, рўзасининг казосини
тутади. Агар уч кундан ортик бехуш бўлса, мажнунга киёсланиб, рўзасининг
казосини тутмайди. (Шайх Ибн Бознинг фатоволаридан).

(27) Агар киши кучли очликни ёки каттик чанкокни хис килса ва шу сабабли ўлиб
колишдан ёки бирон аъзосига тузалмайдиган даражада зарар етиб колишидан кўркса
ва бу шунчаки гумон эмас, балки шундай бўлишига аник ишонса, у рўзасини очиши
мумкин. Кейин казосини тутиб беради. Чунки, жонни саклаб колиш фарздир. Аммо
киши эхтимолли кийинчилик, чарчаш ёки баъзи касалликларни орттириб олишдан
кўрккани учун рўзасини очиши мумкин эмас. Жисмоний куч талаб килувчи ишларда
ишловчи кишилар рўзаларини очишлари мумкин эмас ва улар хар куни кечкурун эртага
рўза тутишни ният килсинлар. Агар улар кун мобайнида ишларини тўхтата олмасалар
ёки бирор зарар етиб колишидан кўрксалар ёки рўзасини очишига сабаб бўладиган
жиддий машаккатга рўбарў келсалар, ўша машаккатни бартараф килиш учун етадиган
микдорда ейишлари мумкин. Сўнг то куёш ботгунга кадар ейиш-ичишдан тийиладилар
ва кейинчалик ўша куннинг рўзасини бошка тутиб беришлари шартдир. Метал эритиш
ва шу каби жойларда ишловчи кишилар ўз иш вактларини кечки сменага
ўзгартирсинлар ёки рамазон ойи кирганда таътилга чиксинлар. Ойликсиз бўлса хам,
таътил олсинлар. Агар иложи бўлмаса, у холда диний ва дунёвий бурчларни бемалол
адо эта оладиган бошка жойлардан иш изласинлар: «Кимки Аллохдан кўркса У Зот
унинг учун (барча гам-кулфатлардан) чикар йўлни (пайдо) килур. Уни ўзи ўйламаган
томондан ризклантирур.»
(Талок: 2,3).

Талабаларнинг имтихонлари рамазонда рўзаларини очиш учун узрли сабаб эмас.
Ота-она имтихон пайти рўза тутма, деса хам уларга итоат килинмайди. Чунки,
яратувчига осий бўлиб колинадиган ўринларда бандаларга итоат килинмайди. (Фатава
аллажнатид даима).

(28) Согайишига умид килаётган хаста киши яхши бўлиб кетгунигача кутсин,
кейин ўтган кунларининг казсосини тутиб тўла килиб кўйсин. Унга хар кун
хисобидан бир мискинни тўйидириб кўйиш жоиз эмас. Тузалмайдиган касалга дучор
бўлган бемор, рўза тута олмайдиган кекса кишилар рўзанинг хар бир кунидан ярим
соъ махаллий таом билан бир мискинни тўйдириши керак (мас: гуруч, бугдой). (Ярим
соъ бир ярим килога тенгдир). У бунинг хаммасини жамлаб ойнинг охирги кунида
мискинларга едириши ёки хар куни бир мискинни тўйидириш билан адо этиши мумкин.
Оятга кўра бу фидя мискинга пул шаклида эмас, овкат шаклида берилиши керак.
(Фатава аллажна аддаима). Бу ишни агар ўзи кила олмаса, бирорта ишончли киши ёки
ташкилотга унинг номидан таом олиб мискинларга таркатиши учун пулни берса
бўлади.

Рамазонда рўза тутмаган бемор, тузалгач ўтган кунлари учун рўза тутиб беришни
кутиб турган бўлса, кейин унинг касали тузалмас эканлиги аён бўлиб колса, у хар
бир кунидан бир мискинни тўйдиради. (Ибн Усаймин фатволаридан).

Согайишини кутиб турган киши вафот этса, унинг ва меросхўрларининг зиммасида
хеч кандай карз колмайди. Кишининг касали тузалмас бўлса, ва шунинг учун у рўза
тутмасдан ўтказиб юборган рўзаларининг ўрнига мискин тўйдирган бўлса, кейин
тиббиёт илмининг ривожланиши натижасида унинг давоси топилиб согайиб кетса, унга
ўтган кунларидан бирон нарса лозим бўлмайди. Чунки, у ўша вактида килиши керак
бўлган нарсани килган. (Фатава аллажна аддаима).

(29) Агар касал согайиб ўтказиб юборган кунлари учун рўза тута оладиган холга
келса, аммо тутиб беришдан олдин вафот этса, унинг молидан ўтказиб юборилган хар
бир кун учун бир мискинга таом чикарилади. Агар кариндошларидан бирортаси унинг
номидан рўза тутиб беришни хохласа, бу бўлади (мумкин). Чунки, бу хакда
сахихайнда расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Кимда ким рўзадан карзи
бўлган холида вафот этса унинг учун валийси (меросхўри) рўза тутиб берсин» деб
мархамат килганлар. (Фатава аллажна аддаима).

Кекса ва кариялар

(30) Кучдан колган кария ва кундан-кун заифлашиб бораётган кексаларга рўза
тутиш машаккатли бўлса, улар учун рўза тутмасликлари жоиз. Ибн Аббос розияллоху
анхумо куйидаги: «…(кексалиги ёки заифлиги сабабли) рўза тутишга кийналадиган
кишилар бир мискин-бечоранинг бир кунлик таоми микдорида эваз тўлашлари лозим»
(Бакара: 184). Ояти хакида: «Бу оят бекор (мансух) килинмаган. Бу рўза тута
олмайдиган кекса чол ва кари кампирдир, уларнинг хар бири хар куни бир мискинни
тўйдирсин» дер эди. (Имом Бухорий ривояти).

Кексалиги туфайли заифлашиб, нарсаларнинг фаркига бормай колган киши ва на
унинг оиласи бирор нарса килиши (яъни ўрнига рўза тутиш ёки мискинни тўйдириши)
фарз эмас. Чунки, ундан жавобгарлик сокит бўлган. Агар у баъзан нарсаларнинг
фаркига етиб, баъзан фаркига етмаса, унинг нарсаларининг фаркига етган вактида
рўза тутиши фарз, фарклай олмайдиган пайтида фарз эмас. (Мажалису шахри
рамазон).

(31) Душман билан жанг килаётган ёки душман юртларини куршаб олган
кишиларнинг рўза тутишлари жангда заифлашиб колишларига сабаб бўлса, хатто
сафарда бўлмасалар хам рўзаларини очишлари мумкин. Агар жангдан олдин рўзаларини
очиш керак бўлиб колса, очишлари мумкин. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам
бир жанг олдидан асхобларига рўзаларини очишлари тўгрисида: «Эрталаб
душманларингиз билан учрашасизлар, рўза тутмасаларинг бакувватрок бўласизлар.
Шунинг учун (эртага) рўза тутманглар» — дедилар. (Имом Муслим ривояти). Ибн
Таймийя хам шу кавлни ихтиёр килганлар ва шом ахлига мўгил-татарлар хужум
килганда улар шахар ичида бўлишларига карамай шу фатвони берганлар.

(32) Агар киши касаллик каби кўриниб турган сабабларга кўра рўза тутмаётган
бўлса, очик-ошкор еб-ичишида хеч кандай ёмонлик йўк. Бирок, хайз каби яширин
сабаб туфайли рўза тутмаётган бўлса, турли гап-сўзларга сабаб бўлиб колмаслиги
учун махфий еб-ичиши яхширок.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.