Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Рўзага оид 70 масала (3)

Рўза учун качон ният килади

(33) Рамазон рўзасида ва шунингдек хар бир каффорот ва казо каби фарз
рўзаларда ният килиш шартдир. Чунки, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам
«кечкурун, ётишдан аввал рўзага ният килмаган одамнинг рўзаси рўза эмасдир» —
деганлар. (Абу Довуд ривояти. Бухорий, Насоий ва Термизий каби уламолар бу
хадисни мавкуф деганлар).

Ният кечанинг исталган вактида килиниши мумкин хатто фажрдан бироз олдин
килинса хам бўлади. Ният бу калбнинг бир нарсага бўлган катъий хохишидир. Уни
овоз чикариб айтиш бидъатдир. Кимки эртага рамазоннинг биринчи куни эканини
билса ва рўза тутишни ирода килса, у ният килган хисобланади. (Мажмуул фатава.
Ибн Таймийя). Агар киши кундузи рўзасини очишни ният килса, аммо шундай килмаса,
унинг рўзасига хеч кандай зарар етмайди. У намозда гапирмокчи бўлиб гапирмаган
киши кабидир. Баъзи олимлар наздида, у рўзасини очишни ният килиши билан рўзаси
очилади. Шунинг учун хар эхтимолга карши, кейинчалик ўша куннинг рўзасини тутиб
кўйгани яхши. Муртадлик ниятни яроксиз килишида уламолар ўртасида хилоф йўк.

Рамазон рўзасини тутаётган киши хар куни тунда ниятини такрорлаб, янгилаб
туришга хожат йўк. Ойнинг бошида килинган ният етарлидир. Агар хасталик ёки
сафар туфайли рўзани очиш билан ниятини узса, узрлари бартараф бўлгач рўза учун
ниятини янгилаши шарт.

(34) Умумий нафл рўзаларда ниятни кечкурун килиши шарт эмас. Чунки, Оиша
розияллоху анхо ривоят килган хадиси шариф бунга далилдир. «Бир куни расулуллох
саллаллоху алайхи ва саллам олдимга кириб келдилар ва: «Егулик бирор
нарсангизлар борми?» — дедилар. Биз: «Йўк» — дедик. «Ундай бўлса мен рўзаман» —
дедилар. (Имом Муслим ривояти). Аммо Арафот ва Ошуро кунларидаги каби муайян
нафл рўзаларда кечкурун ният килиш яхширокдир.

(35) Агар киши рамазонда ўтказиб юборган кунлари учун, назри ёки каффорот
учун тутадиган рўзасини бошласа, рўзани охиригача (кечгача) тутиши шарт ва бирор
узрсиз уни очиши мумкин эмас. Нафл рўзада эса: «Нафл рўза тутаётган киши ўзига
ўзи хўжайиндир хохласа рўзасини очади ва агар хохласа охиригача (ифторгача)
тутади» (Имом Ахмад ривояти) бирор узрсиз очиши мумкин. Бир куни расулуллох
саллаллоху алайхи ва саллам рўза тутдилар кейин рўзаларини очиб юбордилар. Бу
кисса имом Муслимнинг сахихларида келган, унда Оиша розияллоху анхога «ал хайс»
(хурмо, курут ва сариёгни аралаштириб килинадиган таом) хадя этилади, расулуллох
саллаллоху алайхи ва саллам уларнинг олдиларига кирганларида Оиша розияллоху
анхо хайсдан озгина олиб кўйганларини зикр киладилар. Шунда расулуллох
саллаллоху алайхи ва саллам: «Олиб келингчи» дейдилар. Ундан еганларидан сўнгра:
«Мен бугун рўза тутгандим» — дейдилар. Аммо бир киши рўзасини хеч кандай узрсиз
очса, ўша пайтгача тутган рўзаси учун ажр оладими? Деган саволга баъзи олимлар:
«Ажрга эга бўлмайди» деганлар. Шунинг учун нафл рўза тутган киши рўзасини очишга
мажбурловчи сабаб бўлмагунича очмагани афзалдир.

(36) Кимки рамазон ойининг кирганини субх бўлгандан кейингина билса у ўша
куннинг рўзасини тўла тутади. Кўпчилик уламоларнинг сўзларига кўра кечаси ният
килмагани учун шу кунни казосини кейин тутиб беради. Чунки, Расулуллох
саллаллоху алайхи ва саллам «кечкурун, ётишдан аввал рўзага ният килмаган
одамнинг рўзаси рўза эмасдир» — деганлар. (Абу Довуд ривояти. Бухорий, Насоий ва
Термизий каби уламолар бу хадисни мавкуф деганлар).

(37) Камокдаги ёки хибсдаги киши рамазон ойининг кирганини ўзи кўриб ёки
биронта ишончли кишининг хабар бериши билан биладаган бўлса, унга рўза тутиш
фарз бўлади. Ёки бўлмаса, ўзича ижтиход килиб тўгри деб ўйлаганига амал килади
ва рўзани бошлайди. Агар кейинчалик рўзаси рамазон ойига тўгри келганини билса,
унинг рўзаси тўгри. Рамазондан кейинга тўгри келган бўлса хам унинг рўзаси
жумхур уламолар олдида тўгри деб эътибор килинган. Аммо унинг рўзаси рамазондан
олдинга тўгри келган бўлса, унинг рўзаси ўтмайди, унга рўзанинг хаммасини
казосини тутиш лозим бўлади. Агар махбуснинг рўзаси рамазоннинг баъзисига тўгри
келса, унинг рамазонга ва ундан кейинга тўгри келган рўзаси тўгридир. Аммо
рамазондан аввалга мувофик келгани тўгри эмас, унинг казосини тутади. Агар
ноаниклик давом этаверса ва у анигини била олмаса, унинг рўзаси ўтади, чунки у
бор кучини сарфлади, Аллох хар бир жонни токатига яраша нарсагагина буюради.
(Алмавсуатул фикхийя).

Сахарлик ва ифтор

(38) Куёшнинг доира шакли гойиб бўлиши билан рўзадор рўзасини очиши мумкин.
Уфкда кўриниб турган тўк кизил шафакка эътибор берилмайди. Чунки, расулуллох
саллаллоху алайхи ва саллам: «Кеча бу ёкдан бостириб келса, кундуз бу ёкка
чекиниб кетса ва куёш ботса рўзадор огзини очибди» — дедилар. (Имом Бухорий
ривояти).

Кечиктирмасдан, тезда ифтор килиш суннатдир. Расулуллох саллаллоху алайхи ва
саллам хеч бўлмаганда бир хўплам сув билан рўзаларини очмагунларича шом намозини
ўкимас эдилар. (Хоким ривояти. Силсилатус сахийха). Агар рўзадор рўзасини очиш
учун хеч нарса топа олмаса, рўзамни очдим деб калбида ният килсин ва баъзи
омилар килгани каби бармогини сўрмасин. Рўзадор рўзасини вакт киришидан олдин
очишдан эхтиёт бўлсин, чунки расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам оёкларидан
осиб кўйилган, огзиларидан кон окиб турган кишиларни кўрганларида ва улар хакида
сўраганларида, улар рўзаларини вактидан олдин очувчи рўзадорлар экани
айтилганини мархамат килганлар. (Ибн Хузайма ривояти. Сахихут таргиб). Агар киши
рўзасини вактидан олдин очгани аник бўлиб колса, шундай бўлганига гумони голиб
бўлса ёки вактдан олдин очиб кўйдим шекилли деб шубха килса, унга ана шу куннинг
рўзасининг казосини тутиб бериши лозим бўлади. Чунки, у кундузида еб кўйган
бўлади. (Фатава аллажна аддаима). Болаларнинг ва ишончсиз манбаларнинг
хабарларига ишониб колишдан эхтиёт бўлиш керак. Радио оркали азонни эшитилган
холда, шахарлар ва кишлоклар ўртасидаги вактнинг фарклилигига эътибор килиш
керак.

(39) Субх кирганда яъни, кун чикишда уфк бўйлаб ок чизик пайдо бўлганда
рўзадор азонни эшитган ёки эшитмаганидан катъий назар, ейиш-ичишдан тийилиши
шарт. Агар у муаззиннинг субх кирганда азон чакиришини билса, азонни эшитиши
билан еб-ичишдан тўхтасин. Аммо муаззин азонни бомдоддан аввалрок чакирадиган
бўлса, еб-ичишдан тўхташи шарт эмас. Агар муаззиннинг кай вактда азон айтишини
билмаса ёки муаззинлар турли вактларда азон айтсалар ва шахарларда чироклар ва
узун бинолар бўлгани учун ўзи субх кирганини била олмаса, тўгрилигига ишонган
таквим китобчалардан фойдаланиши мумкин.

Аммо эхтиёт бўлиш максадида, бомдод вактидан 10-15 дакика олдин еб-ичишдан
тўхташ бидъатдир. Баъзи таквимларда огизни ёпиш учун бир вакт, бомдод учун бошка
бир вакт таъйинланганини кўриш мумкин. Бу ислом шариатига зиддир.

(40) Кечаю кундуз ёруг бўладиган юртларда агар кечани кундуздан фарклашни
иложи бўлса, гарчи кун узок бўлсада рўза тутиш фарздир. Кечани кундуздан
фарклашни иложи бўлмаган юртларнинг мусулмонлари ўзларига якин бўлган кечаси
кундузидан фаркланадиган юртларнинг вакти билан рўза тутадилар.

Рўзани бузадиган амаллар

(41) Хайз ва нифосдан бошка нарсаларда куйидаги уч шартдан бири топилса, рўза
бузилади: 1) Агар киши ўша нарса рўзасини бузишини билса; 2) Рўзадор экани ёдида
бўлса, эсидан чиккан бўлмаса; 3) Агар у ўзининг хохиши билан, хеч кандай
мажбурлашсиз ва заруратсиз килса.

Рўзани бузадиган амаллар ичида бўшанишга оидлари бўлади улар: жинсий алока,
кайт килиш, хайз кўриш ва кон олдириш. Улардан кабул килишга оидлари бор улар:
ейиш ва ичиш кабилар. (Мажмуул фатава)

(42) Рўзани бузадиган нарсалардан еб-ичиш ўрнига ўтадиганлари бор, улар
каторига суюк дорилар, таблетка, озиклантирувчи укол (глюкоза каби), кон куйиш
ва кон алмаштириш.

Аммо еб-ичиш ўрнига ўтмайдиган пенциллин, инсулин, тетиклаштирувчи ва эмлаш
уколлари хох мускулларга ва хох кон томирларга бўлсин рўзага зарар килмайди.
(Ибн Иброхим фатволаридан) бирок, бу уколларнинг хаммасини кечкурунда олиш
яхширокдир.

Тозалаш учун конни чикаришга сўнгра унга баъзи кимёвий моддалар ёки
озиклантирувчи тузлар ёки ширинликлар каби нарсалар кўшилгандан кейин уни кайта
куйишни талаб киладиган буйракни ювиш каби амаллар рўзани бузади. (Фатава
аллажна аддаима) Рожих кавлларда Клизма, кўзга ва кулокка дори томдириш, тишни
олдириш ва яраларга дори кўйиш рўзани бузмайди. (Фатава Ибн Таймийя)

Астма (нафас кисиши) учун кўлланиладиган балонча рўзани бузмайди. Чунки, у
таом эмас, балки ўпкага юбориладиган газ, холос. Колаверса унга касалнинг хар
доим эътиёжи бор.

Анализ (тахлил килиш) учун кон олдириш рўзани бузмайди, унга эхтиёж бўлгани
учун уни кечирилади. (Фатава аддаъва. Ибн Боз) Гаргара килинадиган дорини ютиб
юбормаса рўзани бузмайди. Агар бирон киши тишини даволатиб, ковагини тўлдиргизса
ва дорининг таъмини томогида сезса, бу унинг рўзасини бузмайди. (Ибн Боз
рохимахуллохнинг огзаки фатволаридан)

Куйидаги ишлар рўзани бузмайди:

1) Кулокка, кўзга ва бурунга томдириладиган ёки пуркаладиган дорилардан
фойдаланилганда димокка келадиган нарсани ютиб юбормаслик шарти билан
фойдаланиш.

2) Ангина стенокардия (юрак кисиши) ва бошкаларни даволаш учун тил остига
кўйиладиган таблеткалардан томокка келадиган нарсани ютиб юбормаслик шарти билан
фодаланиш.

3) Аёлларнинг жинсий аъзоларига тиббий кўрик ёки даволаниш учун жаррохлик
асбобларини (пессари, доуче, скопни) ёки бармокларини солиб кўриш.

4) Бачадонни кўриш учун скоп ёки интра утерин асбобига ўхшаш нарсаларни
солиш.

5) Аёлнинг ёки эркакнинг анал тешигига ташхис кўйиш, тиббий максадда катетер
трубаси каби асбобларни солиш.

6) Томокка келган нарсани ютиб юбормаслик шарти билан тишни пломба килдириш,
олдириш, мисвок ёки тиш пастаси билан тозалаш.

7) Томокка келган нарсани ютиб юбормаслик шарти билан огизни чайиш, гаргара
килиш ёки огизга сепиладиган дорилардан фойдаланиш.

8) Тери остига, мускул ёки томирга озиклантирувчи бўлмаган уколлар олиш.

9) Кислород бериш.

10) Наркоз газларини хидлатиш, агар ундан ташкари озиклантирувчи суюкликлар
берилмаса.

11) Теридан сўрилиб кирадиган кремлар, хар хил суриладиган дорилар ва
пластырларни истеъмол килиш.

12) Ошкозонни текшириш ёки даволаш учун найча ютиш.

13) Юрак ичини текшириш ёки суратга олиш учун артерия кон томирларига ингичка
найчани киритиш.

Киши рамазонда бирон узрсиз очикдан-очик еб-ичса, гунох кабира килган бўлади.
У тавба килиши ва ўша кун учун бошка рўза тутиб бериши шарт. Агар рўзасини арок
каби харом нарса билан бузса, бу яна хам ёмонрок гунохдир. Нима бўлган такдирда
хам у ихлос билан тавба килиши ва кўп нафл рўза тутиш каби нафл ибодатлар килиши
шарт. Шояд фарз амалларининг бирор камчилигини тўлдирса ва Аллох таоло тавбасини
кабул килса.

44) «Агар у эсида йўк еса ёки ичса, рўзасини охиригача (ифторгача) етказсин.
Уни едириб ичирган Аллохдир» (Имом Бухорий ривояти). Бошка бир ривоятда: «У ўша
куннинг казосини тутиб бермайди ва каффорот хам тўламайди» — дейилган.

Агар киши бирор одамни эсида йўк еяётганини кўриб колса, унга эслатиб кўйсин.
Чунки, «… Яхшилик ва такво йўлида хамкорлик килингиз» (Моида: 2) оятининг ва
расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг «Агар унутсам эслатинглар» — деб
мархамат килган хадиснинг умумий маъноси шунга далолат килади. (Ибн Усаймин.
Мажалису шахри рамазон)

45) Хаёти хавф остида колган кишининг хаётини саклаб колиш максадида рўзасини
очишга мажбур бўлган кишилар рўзаларини бузишлари мумкин ва кайта тутиб
кўядилар. Мас: чўкаётган кишини куткариш ёки ўт ўчириш.

46) Агар рўза тутиш фарз бўлган киши рамазоннинг кундузида ўз хохиши билан
касддан жинсий алока килса, икки аъзо бир-бирига кўшилса ва эркак олатининг боши
аёлнинг олд ёки орка тешигига (бу амал каттик харомлардан) кирса маний
келиш ёки келмасидан катъий назар, унинг рўзаси бузилади. У тавба килиши ва ўша
куннинг рўзасини етказиши ва кейин казосини тутиб бериши шарт. Унга огир
каффоротни адо этиши лозим. Чунки, Абу Хурайра розияллоху анху ривоят килган
хадиси шариф шунга буюради: «Биз расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам билан
ўтирганимизда бир киши келди ва

— «Эй расулуллох, халок бўлдим!» — деди.

— Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам унга: «Сенга нима бўлди?» — дедилар.

— У: «Рўзалигимда аёлим билан жинсий алока килиб кўйдим»

— Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Озод килиш учун кулинг борми?»

— У: «Йўк»

— Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Икки ой кетма-кет рўза тута
оласанми?»

— У: «Йўк»

— Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Олтмишта мискинни тўйдира оладиган
нарсанг борми?»

— У: «Йўк» деди…… (Имом Бухорий ривояти).

Зино, баччавозлик ва хайвон билан жинсий алока килганларга хам шу хукм
тааллукли.

Агар киши рамазоннинг бир неча кунида бир неча марта жинсий алока килган
бўлса, хар бир куни учун алохида-алохида каффорат тўлайди ва албатта хар бир
куни учун казосини тутади. Каффорот тўлашнинг фарз эканини билмаслиги узр
хисобланмайди. (Фатава аллажна аддаима)

47) Агар киши аёли билан жимо килишни хохласа ва аввал рўзасини бирон нарса
еб очса, унинг гунохи яна хам каттиклашади. Чунки, у рамазоннинг хурматини икки
бор топтаган хисобланади. Бу холатда унинг каффорат тўлаши таъкидлирокдир. Унинг
килган бу хийласи унинг бошига балодир. Унга каттик тавба килиши шарт. (Мажмуул
фатава)

48) Агар киши ўзини тутиб тура олишига ишонса, аёлини ёки чўрисини ўпиши,
кучоклаши, (шахват билан) караши ва ушлаши мумкин.

Чунки, сахихайнда Оиша розияллоху анходан расулуллох саллаллоху алайхи ва
салламнинг рўзадор холларида хам аёлларини ўпгани ва кучоклаганлари ривоят
килинган. Аммо расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўзларини хамиша тўхтата
олганлар.

«Мен учун аёлидан узоклашади» — дейилган хадиси кудсийдан тушуниладиган маъно
жинсий алокадир. Аммо кишининг шахвати кучли бўлса ва ўзини бошкара олмаса, унга
аёлини ўпиши ёки кучоклаши мумкин эмас. Чунки, бу рўзасини бузиб кўйишига сабаб
бўлиши мумкин. Яъний маний келиши ёки жинсий алока килишдан ўзини тўхтатиб
колиши аник эмас. Аллох таоло хадис кудсийда: «Мен учун шахватдан юз ўгиради» —
деган. Шаръий коидада «харомга олиб борувчи хар кандай нарса харомдир».

49) Агар киши жинсий алока килаётган пайтда субх кириб колса, жинсий алокани
тўхтатиши лозим. У олатини чикариб олганидан сўнг маний келса, рўзаси бузилмаган
бўлади. Аммо субх кирганидан кейин хам жинсий алокани давом эттирса рўзаси
бузилади ва у тавба килиши, рўзасини бошка тутиб бериши ва каффорат тўлаши
шарт.

50) Бир киши жунуб холатида тонг оттириши рўзасини бузмайди. У (аёл ёки эр
киши бўлсин) — жанобат, хайз ёки нифос холатида бўлсин — гусл килишни субхдан
кейинги вактга колдириши мумкин. Аммо намозини ўз вактида ўкиши учун тезрок гусл
килгани яхшидир.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.