Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Рўзага оид 70 масала (4)

51) Агар ухлаётган киши жунуб бўлиб колса, рўзаси бузилмаслигига уламолар
ижмо килганлар. Гуслни кейинга колдиришининг зарари йўк. Аммо намозни ўз вактида
ўкиши ва фаришталар унга якинрок келиши учун тезрок гусл килгани яхшидир.

52) Агар киши рамазон кундузида аёлига тегиниш, шахват билан караш каби
тийилиши керак бўлган нарсалар туфайли маний тўкса, Аллохга тавба килиши ва
куннинг колган кисмида хам рўзасини давом эттириши керак. Шу билан бирга ўша
куннинг казосини тутиб беради. Агар у маний чикаришни бошласа ва олатидан маний
чикишидан олдин тўхтатса, бу иши учун тавба килиши керак, бу куннинг казосини
тутмайди, чунки ундан маний чикмади. Рўзадор киши шахватини кўзговчи хар бир
нарсадан ўзини узок саклаши ва хаёлига келган ёмон ўйларни тарк килиши керак.
Мазийнинг келиши рўзани бузмайди. Хеч кандай шахватсиз сийдикдан кейин келадиган
шилмшик суюклик, яъни, вадий рўзани бузмайди ва гусл килишни хам такозо
килмайди. Аммо истинжо ва тахорат килиши керак. (Фатава аллажна аддаима)

53) «Кимки кастдан кайт килмаса, рўзасини казо килмайди. Аммо касддан кайт
килган одам рўзасининг казосини тутиб бериши керак» (Имом Термизий ривояти).
Бармогини огзига тикиб, ошкозонини босиб, кайт килдирувчи бадбўй бирон нарсани
хидлаш ёки унга караш билан кўнгил айнийдиган нарсага караб туриш билан кайт
килса, рўзасининг казосини тутиб бериши шарт. Агар кишининг кўнгли айниса ва
ўз-ўзидан кайт килиши кайтиб кетса, рўзаси бузилмайди. Чунки, бу унинг
ихтиёридан ташкари нарсадир. Агар уни ўзи (мажбурлаб) кайтарса, рўзаси очилади.
Агар кишининг кўнгли айниса, уни кайтармасин. Чунки, бу унга зарар килиши
мумкин. (Мажалису шахри рамазон).

Агар киши тишлари орасидаги колдикни бекасд ютиб юборса ёки у ажратиб ва
туфлаб юбориб бўлмайдиган даражада оз бўлса, бу сўлак каби саналади ва рўзасини
бузмайди. Агар у туфлаб юбориладиган даражада кўп бўлса, туфлаб юборсин. Касддан
ютиб юборса, рўзаси бузилади. (Алмугний). Чайналадиган резинка (жевателная
резинка, махаллий тил билан жевачка) дан бирор нарса ажралиб чикса, таъми ёки
ширинлиги бўлса уни чайнаш харом. Агар ундан бирор нарса халкумга етиб борса,
рўзани бузади. Агар киши огзини чайкаса ва сувни ташкарига туфлаб юборса, огизда
колган намликнинг зарари йўк, Чунки, у сакланиш мумкин бўлмаган нарсадир. Агар
бурнидан кон келса, бу унинг иродасидан ташкари нарса бўлгани учун унинг
рўзасини бузмайди. (Фатава аллажна аддаима). Агар унинг милкида яраси бўлса ёки
мисвок ишлатганда тиши конаса, конни ютиб юбориш мумкин эмас. Балки туфлаб
ташлаш керак. Агар унинг иродасисиз кон халкумига етиб борса бунинг зарари йўк.
Шунингдек кусуки унинг иродасисиз кайтиб кетса, рўзасини бузмайди. Бурнидан
келадиган мишикни ёки йўтал сабабли чикадиган балгамни огзига етишидан олдин
ютиб юборса, рўза бузилмайди. Чунки, бу иложсиз муаммодир. У огизга ўтгандан
кейин ютиб юборилса, рўзани бузади. Аммо касд ва иродасиз огзига келгач ютиб
юборса бунинг зарари йўк. (Фатава аллажна аддаима).

Сув тозаланадиган жойларда ишловчилар сувнинг бугидан нафас олсалар бу
уларнинг рўзаларига зарар килмайди. Бехожат таомдан тотиб кўриш, унда рўзанинг
очилиш хавфи бўлгани учун макрухдир. Хожатли холатларга онанинг боласига овкат
чайнаб бериши киради, агар у бундан бошка иложини топмаса. Яна овкатни пишганини
билиш учун ундан тотиб кўриш ва бирор нарсани сотиб олаётганда ундан тотиб кўриш
(албатта тотилган нарсани туфлаб юборилади) бу Ибн Аббос розияллоху анхудан
ривоят килинган. «Сирка ёки сотиб олмокчи бўлган нарсадан тотиб кўришнинг зарари
йўк» (Ирваул галил).

54) Рўзадорга кун бўйи, хўл бўлса хам мисвок тутиши суннат. Рўзадор мисвок
ишлатганда унинг аччик таъмини огзида топса ва уни ютиб юборса хамда у мисвокни
огзидан чикарса, унда сўлагидан бўлса сўнгра уни яна огзига солса ва сўлагини
ютса, унинг рўзаси бузилмайди. (Алфатава ассаъдийя). Унда эрийдиган моддаси
бўлган яшил мисвак ёки лимон ва ялпиз таъми кўшилган мисваклардан сакланиш
керак. Огзида колган мисвак кипикларини туфлаб ташласин, агар уларни бекасд ютиб
юборса зарари йўк.

55) Агар рўзадорга жарохат етса, бурни конаса ёки огзига фавкулодда сув ёки
бензин кетса, рўзаси бузилмайди. Агар унинг огзига фавкулодда чанг, тутун ёки
пашша кирса хам рўзаси бузилмайди. Сўлак, тупук, уннинг элаган пайтдаги чанги
ёки кўча чанги каби, киши беихтиёр ютиб юбориши мумкин бўлган нарсалар рўзани
бузмайди. Агар тупугини огзида тўпласа кейин уни касддан ютиб юборса хам рўзаси
бузилмайди. Агар кўз ёши димокка етиб борса, сочига ёки мўйлабига ёг ёки хина
чапласа ва унинг таъмини димогида хис килса, рўзаси очилмайди. Хина, сурма ва ёг
кўйиш рўзани бузмайди. (Мажмуул фатава). Терини юмшатадиган ва яхшилайдиган
кремлар хам шу кабидир. Шунингдек хушбўйлик хидлаш, атир суриш ва хушбўй ёгларни
суриш рўзани бузмайди. Тутатиладиган хушбўйлардан чукур нафас олиб хидламаслик
шарти билан фойдаланиш мумкин.

Кундузи тиш пастасидан фойдаланмаган яхши, чунки унинг кучли сингиш хусусияти
бор. (Мажалису шахри рамазон).

56) Эхтиёт нуктайи назаридан рўзадор хижома килдирмагани яхши. Бу жуда
ихтилофли масала. Ибн Таймийя кон олувчи эмас кон олдирувчининг рўзаси очилади
деган кавлни ихтиёр килган.

57) Чекиш рўзани бузади ва бу рўзани очиш учун узрли сабаб хисобланмайди.
Маъсият кандай килиб узр хисобланиши мумкин?!

58) Салкинланиш максадида сувга тушиш ёки нам латтага ўраниш рўзани бузмайди.
Чанкок ёки иссик сабабли бошидан сув куйиши мумкин, огзига сув кириб рўзаси
очилиб кетиш эхтимоли бўлгани учун чўмилиш макрух. Агар кишининг хизмат амали
сувга шўнгиш бўлса ёки сувга шўнгишни талаб килса, огзига сув кириб кетишидан
саломат бўлса, у холда зарари йўк.

59) Агар киши хали субх бўлгани йўк деб еб ичса ёки жинсий алока килсаю,
кейин аллакачон субх кирганидан хабар топса, хеч кандай зарари бўлмайди. Чунки,
оятда очик равшан килиб, бу нарсаларни то субх кирганига ишонч хосил килгунича
давом эттиришга рухсат берилган. Ибн Аббосдан сахих иснод билан: «Аллох субх
кирганига хеч кандай шубхангиз колмагунича еб ичишингизга рухсат берган»
(Абдурраззок ривояти). Ибн Таймийя хам шу кавлни танлаган.

60) Агар киши куёш аллакачон ботиб бўлган деб ўйлаб, куёш ботишидан олдин
рўзасини очиб кўйса, кўпчилик уламоларнинг сўзларига кўра бу куннинг рўзасининг
казосини тутиб беради. Бунга далил: аник нарса шубха билан зойил бўлмайди. Ибн
Таймийя бу холатда казо тутиб беришга хожат йўк деган.

61) Агар субх кирсаю кишининг огзида овкат ёки ичимлик бўлса, кўпчилик
уламоларнинг сўзларига кўра у огзидагини туфлаб юборади ва унинг рўзаси
бузилмайди. Рўзадор эсида йўк еб-ичиб кўйса ва дархол огзидагини туфлаб
ташлашлиги юкоридаги хукм билан бир хилдир.

Аёлларга хос хукмлар

62) Хайз кўриш ёшига етган ёш киз айтишга уялиб (ўзини хали хам балогатга
етмагандек килиб кўрсатиб) рўза тутмаса, тавба килиши ва ўтказиб юборган кунлари
учун рўза тутиб бериши шарт. Бунга кўшимча килиб, рўза тутмаганининг каффорати
сифатида хар бир куни учун бир мискинни тўйдиради. Агар буларни килиб
улгурмасидан илгари жорий йилнинг рамазони бошланиб колса, унинг холати хайз
холатида эканини айтишга уялиб рўза тутаверган ва кейин казосини тутмаган аёл
кабидир. Агар у ўтган рамазонларда неча кун колдирганини аник билмаса, колдирган
кунлари тугаганига шубхаси колмагунича рўза тутсин. Хар бир кун учун кечикканлик
каффоратини берсин. Имкониятига караб, агар хохласа каффоратни жамлаб, хохласа
кундалик берсин.

63) Аёл рамазондан бошка пайтларда, агар эри ёнида бўлса, эрининг рухсатисиз
рўза тутмайди. Агар эри сафарда бўлса, хохиш ўзида.

64) Хайз кўраётган аёл одатда аёлларда хайзнинг тугаганига далолат киладиган
ок шилимшикни кўрса, (бу хайз тугагандан кейин бачадон сурадиган ок сувдир)
кечаси рўза тутишни ният килиб рўза тутади. Агар у пок бўлганига далолат
киладиган аломатни кўрмаса, фаржига бир бўлак пахта ёки шу каби нарсани киргизиб
кўради. Агар у тоза чикса рўза тутади, агар хайз кони кайтадан кела бошласа,
рўзасини очади. Одат кунларида бўлса, тўхтагандан кейин яна оз бўлсада кон келса
ёки кудра-тўк жигар ранг шилимшик бўлса хам рўзасини бузади. (Фатава аллажна
аддаима).

Агар кон то шом намозигача узилиб турса, агар у аввалги кечада ният килиб
бугуннинг рўзасини тутган бўлса, рўзаси яроклидир. Агар аёл киши хайз конининг
чикиш харакатини сезсаю кон куёш ботганидан кейин ташкарига чикса, унинг бу
кунда тутган рўзаси яроклидир.

Агар аёлнинг хайз ёки нифос кони кечаси тўхтаса ва у рўза тутишга ният килса,
аммо гусл килишидан олдин субх кириб колса, барча олимлар фикрига кўра, унинг
рўзаси яроклидир.

65) Агар аёл эртага хайз муддати бошланишини билса хам, ниятида ва рўза
тутишда давом этсин ва конни аник кўрмагунича рўзасини бузмасин.

66) Хайз холатидаги аёл конни тўхтатувчи бирон-бир дори кўлламасдан, Аллох
таолонинг ёзганига рози бўлиб, табиий холатида туриши унинг учун яхшидир. Аллох
таоло хайз пайтида улар рўза тутмаслиги ва кейин тўлидириб кўйишларини кубул
килган, у хам шуни кабул килсин. Уммул муъминийн ва салафларнинг аёллари шундай
килганлар. (Фатава аллажна аддаима) Шуни хам кўшимча килиш керакки, конни
тўхтатиш учун кўлланиладиган дориларнинг зарарлари тиббий далиллар билан
исботланган. Шундай нарсалардан фойдаланишлари натижасида кўплаб аёллар
тартибсиз хайз кўришга мубтало бўлганлар.

Агар биронта аёл хайзни тўхтатувчи доридан фойдаланиб унинг натижасида хайз
кони келмаган бўлса ва рўза тутган бўлса унинг рўзаси яроклидир.

67) Истихоза (хайз конидан бошка, бачадондан келиб турадиган кон) нинг рўзага
таъсири йўк.

68) Агар хомиладор аёлнинг хомиласи тушиб кетса, агар у тўла ривожланган
бўлса ёки унда кўл ёки бошнинг шакли кўринган бўлса, унинг кони нифос
хисобланади. Аммо хомиласи тушсаю унда хали одам шакли пайдо бўлмаган лахта кон
ёки бир парча гўшт бўлса, унинг кони истихоза хисобланади ва у агар кодир бўлса
рўза тутади ёки рўза тута олмаса кейин казосини тутиб беради. (Фатава аллажна
аддаима) Бачадони ювилгандан кейин кони тўхтаса, рўза тутсин. (Араб ўлкаларида
тугишдан кейинла бачадонни дорили сувда ювилади шунинг учун нифос кони узок
давом этмайди, жуда тез тўхтайди) Уламолар хомила 80 кунлик бўлгандан кейин унга
инсон шакли кира бошлайди деганлар.

Агар аёл 40 кун тўлмасдан олдин нифосдан покланса, рўза тутади ва намоз ўкиш
учун гусл килади. (Ал Мугний) Агар 40 кун ичида яна кайта кон келса, рўза
тутишдан тийилсин. Чунки, бу нифос конидир. Кирк кундан кейин хам кон тўхтамаса
жумхур уламолар: бу истихоза кони деб эътибор килинади ва аёл рўзани бошлайди,
гусл килиб намозларини ўкийди деганлар. Бирок бу кунлар унинг одатдаги хайз
кунларига тўгри келса, бу кунлар хайз деб эътибор килинади. (Фатава аллажна
аддаима)

Эмизикли аёл кундузи рўза тутган бўлса ва кечкурун кон томчиларини кўрса,
кундузи пок бўлгани учун унинг рўзаси яроклидир.

69) Хомиладор ва эмизикли аёл бемор кабидир. Шунинг учун улар ўзларига ёки
болаларига бирон зарар етиб колишидан кўркишларидан катъий назар уларга рўза
тутмасликлари жоиз, кейин факат казосини тутиб берадилар. Расулуллох саллаллоху
алайхи ва саллам : «Аллох таоло мусофирга намознинг ярмини ва рўзанинг хаммасини
бекор килди. Хомиладор ва эмизикли аёлга рўзани бекор килди» дедилар. (Термизий
ривояти. Хасан хадис). (Хадисдаги «бекор килди» деганидан мутлак маъно
тушунилмасин, мазкурларнинг хаммаси колдирган рўзаларининг казосини тутиб
берадилар Ислом Нури) Агар хомиладор аёл рўза тутса ва кон кўрса, унинг рўзаси
яроклидир. Бунинг рўзага таъсири йўк. (Фатава аллажна аддаима)

70) Рўза тутиши фарз бўлган аёл ихтиёрий равишда эри билан рамазоннинг
кундузида жинсий алока килса, эрига кўлланиладиган хукм унга хам кўлланилади.
Агар эри уни мажбурласа ва у эрини кўлидан келганича кайтарса, у каффорат
тўламайди. Ибн Акил рохимахуллох рамазон кунида ухлаб ётган хотинини жимо килган
киши масаласида: «аёли каффорат тўламайди» — деди. Эхтиёт шарт аёл ана шу
куннинг казосини тутиб кўяди. Шайхул ислом Ибн Таймийя рохимахуллох бу унинг
рўзасига хеч кандай зарар етказмайди деган.

Эрининг ўзини тутиб тура олмаслигини билган аёл рамазон кунларида ўзини
эридан узокрок тутсин ва пардоз килмасин.

Аёл рамазон ойида ўтказиб юборган рўзасини эрига билдирмасдан хам казосини
тутса бўлаверади. Чунки, фарз рўзаларда аёл эридан рухсат олиши шарт эмас. У
фарз рўза тутишни бошласа шаръий узр сабаблигина рўзасини бузиши мумкин. Ўтказиб
юборган кунларининг казосини тутаётган аёлга эри рўзасини бузишга буйрук бериши
мумкин эмас. У билан жинсий алока килиш хам мумкин эмас, бу холатда аёлнинг
эрига итоат килиши жоиз эмас. (Фатава аллажна аддаима)

Аммо нафл рўзани эри хозир бўла туриб, унинг рухсатисиз тутмайди. Чунки, Абу
Хурайра ривоят килган хадиси шарифда расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам:
«Хеч бир аёл эри хозир бўла туриб, эрининг рухсатисиз рўза тутмасин» — деганлар.
(Имом Бухорий ривояти).

Рўзага оид масалалар хусусида Аллох таоло кодир килганича ёзганларим мана шу
бўлди. Аллох таолодан Унинг зикрини килишимизда унга шукр этиб, ибодат
килишимизда бизга ёрдам беришини, рамазонни Унинг магфирати билан тугатишимизни
ва бизни дўзахдан саклашини сўрайман!

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга, ахли оилаларига ва асхобларига
Аллох таолонинг салоти ва саломи ва рахмати бўлсин!

Мазкур рисолани ёзган, таржима килган, кўчирган ва сизларга етиб бориши
йўлида арзимас хизматлар килган биродарларингиз хаккига дуойи хайр килишингиздан
умидвормиз. Аллох сизлардан рози бўлсин.

Сўзимизнинг сўнггида Аллохга хамдлар айтиб коламиз.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.