Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Рўзанинг қазосига доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Қай бир киши Рамазонда мубоҳ сабаб билан, яъни рўза тутмасликка рухсат берувчи бирон шаръий узр билан рўза тутмаган бўлса ёки жимоъ, қасддан еб-ичиш каби ҳаром бўлган сабаблардан биронтаси туфайли рўзасини бузган бўлса, қазосини тутиши лозим бўлади. Аллоҳ таоло айтганидек: «… у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда тутади» (Бақара: 184).

Зиммасидан имкон қадар тезроқ хориж бўлиш учун тезроқ қазосини тутиб беришга шошилиши даркор.

Қазо рўза бирин-кетин (узлуксиз) бўлиши мустаҳабдир. Чунки, қазо ҳам адога ўхшаган бўлади. Агар дарҳол тутиб беролмаса, тутишга қасд қилиб, кейинроққа кечиктириши жоиз. Чунки, ҳали олдинда вақти бор бўлади. Вақти бемалол бўлган ҳар бир ишни қилишга азм қилган ҳолда кечиктириш жоиз. Шунингдек, бўлиб-бўлиб тутиб қўйса ҳам бўлади.

Лекин, шаъбондан фақат қазоси миқдорича кун қолган бўлса, вақт зиқлиги учун билиттифоқ бирин-кетин тутиши вожиб бўлади.

Рўзанинг қазосини узрсиз ҳолда кейинги рамазондан ҳам кечиктириб юбориш жоиз бўлмайди. Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Зиммамда рамазон рўзаси бўлар, мен унинг қазосини шаъбонга борибгина тутишга қодир бўлардим» (Бухорий (1950) ва Муслим (1146) ривоятлари). Бу шунга далил бўладики, қазони тутиш вақти то шаъбондан зиммасидаги қазо миқдорича кун қолгунича бемалол, бироқ, рамазон келишидан олдин уни тутиб олиши вожиб бўлади.

Агар қазони тутиш имкони бўлмай, янги рамазон келиб қолса, аввал рамазон рўзасини тутади, кейин қазони тутади. Агар узр борлиги туфайли шу пайтгача қазосини тутмаган бўлса, фақат қазонинг ўзини тутади.

Агар узрсиз тутмаган бўлса, қазо билан бирга ҳар бир кунига бир мискинга ярим соъ таом бериши ҳам лозим бўлади.

Агар зиммасида қазо рўзаси бор одам янги рамазон келишидан олдин вафот этса, унга ҳеч нарса лозим бўлмайди. Чунки, унинг ўша вафот этиб кетган муддатда қазони кечиктириш ҳаққи бор эди.

Аммо, янги рамазондан кейин вафот этса, қазони кечиктириши касаллик ёки сафар каби узр билан бўлиб, янги рамазон келиб қолган бўлса, унга ҳам ҳеч нарса лозим бўлмайди.

Агар кечиктириши узрсиз бўлган бўлса, қолдирган меросидан каффорат ажратилади, яъни ҳар бир куни учун бир мискинга таом берилади.

Агар зиммасида зиҳорнинг каффорати ёки ҳаждаги мутъа қони ўрнига вожиб бўлган каби рўзаси бор одам вафот этса, ҳар бир кунига битта мискинга таом берилади, рўза тутилмайди, мискинларга таом унинг қолдирган меросидан берилади. Чунки, у ҳаётида ҳам, вафотидан кейин ҳам ниёбат (ўрнини босиш) етмайдиган рўза эди. Аксар аҳли илмларнинг фикри шудир.

Агар зиммасида назр рўза бўлган одам вафот этса, валийси унинг ўрнига тутиб қўйиши мустаҳабдир. Чунки, «Саҳиҳайн»да келганки, бир аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: «Онам вафот этди, зиммасида назр рўза бор эди, унинг ўрнига мен тутсам бўладими?», деганида «Ҳа», деб жавоб берганлар (Бухорий (1953) ва Муслим (1149) Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Валийдан мурод меросхўридир.

Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Вафот этган кишининг назр рўзаси тутиб берилади, аслий фарз рўзаси эмас. Бу Ибн Аббос ва Оиша розияллоҳу анҳумодан далил келтирилган Аҳмад ва бошқалар мазҳабидир. Бу далил ва қиёс тақозосидир. Чунки, назр шариат асли билан фарз эмас, балки уни банда ўзига ўзи фарз қилган ва гўёки қарз манзилатида бўлиб қолган. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни қарзга ўхшатдилар.

Аммо, Аллоҳ таоло аввалдан фарз қилган рўза эса Исломнинг рукнларидан бири бўлиб, намоз ва икки шаҳодатга кирмагани каби унга ҳам умуман ниёбат (яъни, ўрнига биров адо этиши) кирмайди. Зеро, улардан мурод банданинг ўзи тоат-ибодат қилишидир ва ўзи у учун яратилган ва унга буюрилган бандаликни бажо келтиришидир. Буни эса унинг ўзидан бошқа биров унинг ўрнига адо этолмайди, унинг ўрнига бошқа биров намоз ўқиб беролмайди» (Таҳзибус-сунан: 7/27-28).

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Унинг номидан ҳар кунига битта мискинга таом берилади. Аҳмад, Исҳоқ ва бошқалар шу фикрни ушлаганлар, бу ҳам асар, ҳам назарнинг тақозосидир. Назр зиммада собит бўлгани учун ўлганидан кейин ҳам қилинади» («Ҳошиятур-равзил-мурбиъ» соҳиби ундан нақл қилган: 3441).

Аммо, рамазон рўзасига келсак, Аллоҳ таоло рўза тутишдан ожиз одамга уни фарз қилмади, балки рўза тутишдан ожиз бўлган кишига бир мискинга таом беришни буюрди. Қазосини тутиш унга қодир бўлган одам зиммасига фарз эди, ундан ожиз кишига эмас. Шундай экан, бир киши бошқа бир киши ўрнига қазо тутишига ҳожат йўқ.

Назр рўза ва бошқа назрларга эса ҳеч хилофсиз вафо қилинади. Чунки, бу ҳақда
саҳиҳ ҳадислар келган.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.