Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Саламга доир ҳукмлар ҳақидаги боб

Салам ёки салаф – пулини нақд тўлаш, молни эса кейинроқ олиш кўринишидаги байъ бўлиб, уламолар унга: «Ўша заҳотиёқ бериладиган тўлов эвазига зиммадаги сифати маълум нарсага тузилган ақд-битим» деб таъриф берганлар.

Муомаланинг бу тури Қуръон, Суннат ва ижмоъ билан жоиздир.

Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, бир-бирларингиз билан қарз муомаласини қилсангиз, ёзиб қўйинглар!» (Бақара: 282).

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ: «أَشْهَدُ أَنَّ السَّلَفَ الْمَضْمُونَ إِلَى أَجَلٍ قَدْ أَحَلَّهُ اللَّهُ، وَأَذِنَ فِيهِ.»

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Гувоҳлик бераманки, маълум муддатга кафолатланган салафни (яъни пулини аввалдан тўлашни) Аллоҳ таоло ҳалол қилган ва унга изн берган», деди, сўнг юқоридаги оятни ўқиди (Абдурраззоқ (8/5, №14064), Тафсир Ибн Жарир (3/116) Ҳоким (2/314) Байҳақий (6/18) ривоятлари).

عَن عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَدِمَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْمَدِينَةَ، وَهُمْ يُسْلِفُونَ بِالتَّمْرِ السَّنَتَيْنِ وَالثَّلاَثَ، فَقَالَ: «مَنْ أَسْلَفَ فِي تَمْرٍ— فِي شَيْءٍ —، فَلْيُسْلِفْ فِي كَيْلٍ مَعْلُومٍ، وَوَزْنٍ مَعْلُومٍ، إِلَى أَجَلٍ مَعْلُومٍ.»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида Мадина аҳли хурмо ҳосилини бир йил, икки йил, уч йил (олдиндан пулини тўлаб) салаф қилишарди. У зот: «Ким ҳурмода – бошқа лафзда: бир нарсада – салаф қилса (яъни, пулини олдиндан берса), маълум кайл, маълум вазнда, маълум муддатгача салаф қилсин», дедилар (Бухорий (2239) ва Муслим (1604) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар). Ушбу ҳадис салам байъи мазкур шартлар билан жоизлигига далил бўлади.

Ибнул Мунзир ва бошқалар унинг жоизлигига уламолар ижмоъ қилганларини айтганлар (Ал-ижмаъ: 45-с).

Одамларнинг ҳожатлари шуни тақозо қилади. Чунки, ақд (савдо битими) тузаётганлардан бири пулини олдиндан олиши билан фойдаланса, иккинчиси мол баҳосининг арзонлиги билан фойда олади.

Салам байъи дуруст саналиши учун унда байънинг шартларидан ташқари яна бир неча хос шартлар шарт қилинади:

Биринчи шарт: Салам қилинадиган молнинг сифатлари аниқ бўлиши. Чунки, сифатлари аниқ бўлмаган нарсалар кўпинча бошқача бўлиб чиқади ва икки томон ўртасида низо келтириб чиқаради. Шунинг учун сифатларида фарқли бўладиган сабзавотлар, терилар, ҳар турли идишлар ва жавоҳирларда салам байъи дуруст бўлмайди.

Иккинчи шарт: Салам қилинадиган нарсанинг жинси ва навини зикр қилиш. Яъни, масалан, жинс деганда буғдойни, нав деганда унинг қандай навли эканини (тури, сорти) тушунилади.

Учинчи шарт: Салам қилинадиган молнинг сиғим ёки оғирлик ёки узунлик ўлчовида ўлчанадиган миқдорини айтиш. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ҳурмода – бошқа лафзда: бир нарсада – салаф қилса (яъни, пулини олдиндан берса), маълум кайл, маълум оғирликда, маълум муддатгача салаф қилсин», дедилар (Бухорий (2239) ва Муслим (1604) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар). Чунки, агар салам қилинадиган молнинг миқдори аниқ бўлмаса, уни тўла-тўкис қабул қилиб олиш имкони бўлмайди.

Тўртинчи шарт: Маълум муддатни айтиш. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «маълум муддатгача», деганлар. Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, бир-бирларингиз билан қарз муомаласини қилсангиз, ёзиб қўйинглар!», деди (Бақара: 282). Ояти карима ва ҳадиси шариф салам байъида муддат белгилаш ва муҳлатнинг ҳар икки тараф биладиган ҳад-чегарасини тайин қилиш шартлигига далил бўлади.

Бешинчи шарт: Салам қилинган (яъни, пули олдиндан тўлаб қўйилган) нарса муддат келганда аксарият ҳолларда топилиши шарт қилинади. Агар салам қилинган мол берилиш муддати келганда топилмайдиган бўлса, яъни, масалан, рутоб (янги пишган ҳўл хурмо) ва узумни қиш пайтида беришга салам қилинса, салам байъи дуруст бўлмайди.

Олтинчи шарт: Миқдори аниқ бўлган тўловни ақд-битим тузилган ўриннинг ўзида тўла миқдорда олиши. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ҳурмода – бошқа лафзда: бир нарсада – салаф қилса (яъни, пулини олдиндан берса), маълум кайл, маълум оғирликда, маълум муддатгача салаф қилсин», дедилар (Бухорий (2239) ва Муслим (1604) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар). Салаф қилсин дегани – пулини олдиндан берсин, деганидир.

Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Чунки, салаф байъини қилаётган кишисидан ажралгунига қадар пулини тўлаб қўймаса, буни салаф байъи дейилмайди» (Заркаший «Шарҳ»ида (4/14) нақл қилган).

Чунки, агар тўловини ўрнида олмаса, у қарзни қарзга байъ қилиш бўлиб қолади, бу эса жоиз бўлмайди.

Еттинчи шарт: Салам қилинаётган нарса муайян нарса бўлмаслиги, балки зиммадаги қарз бўлиб қолиши. Шундай экан, дарахт ёки ҳовлини салам қилиш жоиз бўлмайди. Чунки, муайян бўлган нарса берилиш вақти келгунича талафотга учрашдан холи бўлмайди, у ҳолда мақсуд йўққа чиқади.

Салам қилинган молни – имкони бўлса – ўша ақд-битим тузилган ўринда берилади. Агар имкони бўлмаса, яъни масалан, саҳрода ёки денгизда ақд тузган бўлсалар, молни топшириш ўрни айтилиши шарт.

Агар ҳар икки тараф молни топшириш ўрнига келишиб олсалар, бу жоиз бўлади. Акс ҳолда ақд тузилган ўринга қайтадилар.

Саламга доир ҳукмлардан:

Салам қилинган молни қўлга келмасидан туриб сотиб юбориш жоиз бўлмайди. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бир егулик сотиб олган бўлса, уни тўла қилиб олмагунича сотмасин», деганлар (Бухорий (2126) ва Муслим (1525) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар). Бир лафзда: «… ҳатто уни қўлига олмагунича» (Бухорий (2136) ва Муслим (30/1525) ривоятлари), имом Муслимда: «… ҳатто ўлчаб олмагунича» (31/1525).

Уни ҳавола қилиш (яъни, бошқа бировнинг зиммасига ўтказиб қўйиш) ҳам дуруст бўлмайди. Чунки, ҳавола қилиш муқаррар қарздан бошқада дуруст бўлмайди, салам эса бекор бўлиб кетиши ҳам мумкин бўлган нарсадир.

Агар салам қилинган нарса муҳлати келганда бўлмай қолса, яъни, масалан, бирон мева ҳосилини салам қилинган бўлса-ю, ўша дарахт шу йили ҳосил қилмаса, салам эгаси то ўша ҳосил бўлгунича кутиши ёки байъни бекор қилиб, пулини қайтариб олиши ўртасида ихтиёрлидир. Чунки, ақд зоил бўлса, тўловни қайтариш фарз бўлади. Агар ўша тўланган тўлов йўқ бўлиб кетган бўлса, унинг ўрнини тўлайди, валлоҳу аълам.

Бу турдаги муомаланинг мубоҳ бўлиши шариати исломиянинг қулайлиги ва
бағрикенглигидандир. Чунки, бу хилдаги муомалада одамларга қулайлик ва енгиллик
яратиб бериш, шу билан бирга рибо ва бошқа ҳаром-ҳариш йўллардан четланган ҳолда
уларнинг манфаатларини рўёбга чиқариб бериш ҳосил бўлади. Бунинг учун Аллоҳга
ҳамдлар бўлсин.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.