Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

“Салаф солиҳ” – “Аҳлуссунна вал-жамоа” эътиқоди (10)

Ўнинчи асос:
“Ахлуссунна вал-жамоа”нинг бидъат ва нафс-хаво ахлига муносабати

“Ахлуссунна вал-жамоа” эъткодининг асосларидан бири — улар динда ундан бўлмаган нарсаларни пайдо килган кишилардан нафратланиш, уларни яхши кўрмаслик, сўзларини эшитмаслик, улар билан дўстлашмаслик, бирга ўтирмаслик ва бахс килмаслик, уларнинг ботил сўзларини эшитишдан кулокларни эхтиёт килиш, уларнинг ахволлари ва ёмонликларини баён килиш, улардан умматни огохлантириб, одамларни нафратлантириш керак, деб билишларидир.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Мендан аввал юборилган барча пайгамбарнинг ўз уммати ичида унинг суннатини ушлаб, амрларига эргашадиган хаворий — издошлари ва асхоблари бўлган. Улардан сўнг эса, килмайдиган нарсаларини сўзлайдиган ва буюрилмаган нарсаларни киладиган «Хулуф»лар – ёмон кишилар келади. Уларни кўли билан кайтариб жиход килган киши — мўъминдир. Уларга карши тили билан жиход килган одам — мўъминдир. Уларга калби билан жиход килган (яъни, хеч бўлмаганда дилида уларни ёмон кўрган) одам — мўъминдир. Булардан бошка холатларда хардал (хардал-горчица)нинг уругича хам иймон йўк”. (Шайх Албоний: “Сахиху Сунани Аби Довуд”)

“Умматимнинг охирида сизларга сизлар ва оталарингиз эшитмаган сўзларни сўзлайдиган одамлар чикадилар. Ўзингизни улардан, уларни ўзингиздан узок тутинг!” (Имом Муслим ривояти).

“Ахлуссунна вал-жамоа” бидъатга: “Бидъат — пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламнинг вафотидан ва дин комил бўлганидан сўнг дин кўринишида пайдо бўлган, килиш учун Куръон ва суннатда бирон бир далили бўлмаган ёки динда Аллох таолога якин бўлиш ёки ибодат килиш максадида шариатга ўхшаш йўллар билан чикарилган барча янгиликлардир. Шунинг учун хам бидъат суннатнинг мукобилидир. Бирок суннат хидоят, бидъат эса залолатдир”— деб таърифлайдилар.

Бидъат, уларнинг наздида, бидъат комил тавхидга каршилик килади. У ширк василаларидан биридир, яъни Аллох таолога У машруъ килмаган нарсалар билан ибодат килишдир. Василалар эса максадлар хукмидадир. Аллох таолога ибодат килишда ширкка ёки динда янгиликка олиб борадиган хар кандай нарсанинг йўли тўсилиши керак. Чунки дин комил бўлгандир. Аллох таоло деди: “Бугун сизларга динингизни комил килдим, неъматимни бенуксон, тўкис килиб бердим ва сизлар учун (факат) Исломни дин килиб танладим.” (Моида: 3).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Ким бизнинг шу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо килса, у (иш) рад килингандир” (Муттафакун алайх).

“Сўзнинг яхшироги Аллохнинг Китоби, йўлнинг яхшироги Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроги (динда) янги пайдо бўлганларидир. Ва барча бидъат залолатдир”[1] (Имом Муслим ривояти).

“Ахлуссунна вал-жамоа”: “Бидъатлар бир хил даражада эмас, бир-биридан фаркли бир неча турлидир. Уларнинг баъзилари диндан чикарар, баъзилари эса чикармас, баъзилари катта гунохлар, баъзилари эса кичик гунохлар каторидадир. Бирок, уларнинг барчаси залолат эканида муштракдир. Куллий (асосий) бидъатлар жузъий бидъатлар каби, оддий бидъатлар мураккаб бидъатлар каби, хакикийлари кейин кўшилганлари каби ўз жинси ва хукмларида бир хил эмасдир”— деб айтадилар.

Бундан ташкари бидъатлар ўз хукмида хам фаркли: бириси куфр ва бириси фиск бўлганидек, уни килган кишиларнинг хукмлари хам фарклидир. Шунинг учун хам “ахлуссунна вал-жамоа” бидъатчилар устидан бир хил хукм килмайдилар. Балки, килган бидъатларига караб турли шахсларга турлича хукм килади. Зеро, жохил ва таъвилчи килаётган бидъатини билиб килган киши каби эмас, мужтахид олим эса ўз бидъатига даъват этаётган ва нафс-хавосига эргашган олим каби эмасдир. “Ахлуссунна вал-жамоа” бидъатини ошкор килиб, унга даъват этаётган кишиларга ўз бидъатини пинхона килаётган кишиларга килган муомалаларини килмайдилар. Чунки бидъатга даъват этаётган кишининг зарари бошкаларга хам таъсир килади. Шунинг учун хам уни тўхтатиш, килган ишларини очиб ташлаш ва бидъатларидан тийилиши учун уни жазолаш керак. Чунки у гунох (мункар) ишни ошкора килди ва жазога лойик бўлди.

Мазкур сабабларга кўра, “ахлуссунна вал-жамоа” хар бир бидъатчига ўзига хос муомала килади. Бидъатчилар ва уларга таклид килган кишиларнинг барчасига Аллох таолодан хидоят сўраб дуо киладилар. Уларга суннат ва хидоятда бўлишларини тилайдилар. Килган ишлари хато эканини тавба килишлари учун тушунтирадилар. Килган ишлари куфр бўлмаса зохирларига караб хукм килиб, ички дунёларини Аллохга хавола киладилар.

Бидъат ва нафс-хаво ахлининг белгилари

Нафс-хавосига берилган ва бидъатчи кимсаларнинг уларда зухур этиб турадиган ва таниладиган белгилари бор. Ислом умматини огохлантириш ва бидъатчиларнинг йўлларига юриб кетишдан кайтариш учун улар хакида Аллох таоло Ўз Китобида ва Расул соллаллоху алайхи ва саллам ўз суннатларида хабар берди.

Уларнинг белгиларидан баъзилари куйидагилар:

Шариат максадларини билмаслик, таркоклик, жамоатдан узок бўлиш, бахс-жанжал килиш, хавосига эргашиш, аклни наклга мукаддам кўйиш, суннатни билмаслик, муташобих — хакикатини билиш имкони йўк бўлган оятлар хакида бахсларга берилиш, суннатни Куръонга карши кўйиш, шахсларни улуглашда ва ибодатда гулув кетиш, ўзни кофирларга ўхшатиш, суннат ахлига турли лакаблар кўйиш, салаф йўлида юрган кишиларни ёмон кўриш ва уларни расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хабарларини келтирган кишиларга душман бўлиш ва уларни енгил санаш. Ўзларига мухолиф бўлган одамларни далилсиз кофир хисоблаш. Хакгўй кишиларга карши хокимлар ва султонлардан ёрдам сўраш.

“Ахлуссунна вал-жамоа” бидъатчиларнинг асосийлари тўртта деб биладилар. Улар: рофиза-шиалар, хаворижлар, кадарийялар ва муржиалардир. Булардан кўплаб фиркалар ажралиб чикди ва расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хабар берганларидек, етмиш икки гурухга етиб бордилар.

“Ахлуссунна вал-жамоа”нинг бидъатчи ва нафс-хаволарига эргашган кишиларга раддия беришда яхши саъй-харакатлари бор. Уларнинг булар хакида айтган сўзлари кўп бўлиб, биз куйида мисол тарикасида улардан баъзиларини келтирамиз.

Имом Ахмад ибн Синан ал-Каттон рахимахуллох деди: “Дунёда кайси бидъатчи бўлмасин хадис ахлини ёмон кўради. Бидъат ишларни килгувчи кимсанинг калбидан хадиснинг халовати кетади” [2]

Имом Абу Хотим ал-Ханзалий ар-Розий рахимахуллох деди: “Бидъатчиларнинг белгиси — хадис ахлини айблаб гийбат килиб юриш, зиндикларнинг белгиси — хадис ахлини салафлардан келган хабарларни бекор килган “хашавийлар” деб аташлари, жахмийларнинг белгиси — салаф йўлида юрган кишиларни “мушаббихалар” (Аллохни махлукларга ўхшатувчилар) деб, кадарийяларнинг белгиси — салаф йўлида юрган кишиларни “мужаббиралар” деб, муржиаларнинг белгиси — салаф йўлида юрган кишиларни “мухолифа”, нуксонийя” деб, рофизаларнинг белгиси — салаф йўлида юрган кишиларни “носибалар” деб аташларидир. “Ахлуссунна”нинг бир исми бор. “Ахлуссунна”ни юкоридаги барча номлар билан номлаш хато, балки махолдир”[3]

Макка шахрдаги ибн Катилага хадис ахлини эслатилса, у: “Хадис ахли ёмон одамлар”— деб айтибди” дейилганида Имом Ахмад ибн Ханбал рахимахуллох: “у — зиндикдир, у — зиндикдир, у — зиндикдир”— деб, кўлларини силтаб уйларига кириб кетдилар” [4]

Аллох таоло хадис ахлини ва “ахлуссунна”ни уларга нисбат берилган барча айблардан химоя килди. Улар расулуллох соллалоху алайхи ва салламнинг йўллари бўлмиш улуг суннат, макбул сийрат, тўгри йўл, кучли ва етук хужжат сохибларидир. Аллох таоло уларни Ўзининг Китоби ва расули соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатларига эргашиш, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ва дин имомлари хамда Ислом йўлида харакат килган уммат олимларини яхши кўришга муваффак килди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Киши ўзи яхши кўрган кавм билан биргадир”— [5]деб хабар берганларидек, ким кимни яхши кўрса у билан биргадир.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам, умматнинг дастлабки уч авлоди хидоят имомлари, шариат олимлари, мухаддислар, салафлар бўлмиш сахобалар, тобиинлар, табъа-тобиинларни яхши кўрган ва уларга бизнинг кунимизга кадар эргашган киши “ахлуссунна” яъни, суннат сохибидир. [6]

Салаф уламоларининг бидъатчилардан эхтиёт бўлиш хакидаги ўгитлари
  • Амирулмўъминин Умар ибн Хаттоб разияллоху анху деди: “Якин кунда баъзи одамлар келиб сизлар билан Куръондаги хакикатини билиш имконсиз оятлар билан бахс киладилар. Уларга суннат билан хужжатлар келтиринглар! Чунки суннат сохиблари суннатни билувчирокдирлар” Имом Лалкаий: “Шарху усули эътикоди ахлиссуннати вал-жамаати”. Ибн Батта: “ал-Ибана
  • Такдирни инкор этган кишилар хакида берилган саволга Абдуллох ибн Умар разияллоху анху: “Агар уларни учратсанг уларга: “Абдуллох ибн Умар улардан, улар эса Абдуллох ибн Умардан безор эканини билдир”— деб уч марта такрорлади (Имом Лалкаий: “Шарху усули эътикоди ахлиссуннати вал-жамаати”).
  • Абдуллох ибн Аббос разияллоху анху деди: “Нафс-хавосига эргашган кишилар билан бирга ўтирма! Улар билан ўтириш калбни касал килади” (Имом Лалкаий: “Шарху усули эътикоди ахлиссуннати вал-жамаати”).
  • Зохид ва олим Фузайл ибн Иёз рахимахуллох деди: “Бидъатчидан динингга эхтиёт бўл! У билан ўз ишларингда маслахат килма ва бирга ўтирма! Бидъатчи билан бирга ўтирган кишининг калбини Аллох Таъоло кўр килади” (Имом Лалкаий: “Шарху усули эътикоди ахлиссуннати вал-жамаати”).
  • Имом Абдуллох ибн Муборак рахимахуллох деди: “Парвардигоро, бидътчига менга яхшилик килишни такдир этмаки, калбим уни яхши кўриб колмасин!” (Имом Лалкаий: “Шарху усули эътикоди ахлиссуннати вал-жамаати”).
  • Имом Хасан Басрий рахимахуллох деди: “Аллох Таъоло нафс-хавосига эргашган кишининг тавба килишига изн бермади” (Имом Лалкаий: “Шарху усули эътикоди ахлиссуннати вал-жамаати”).
  • Мўъминларнинг хадис бобидаги амири Суфён Саврий рахимахуллох деди: “Бидъатчининг сўзларига бидъатчи эканини била туриб кулок солган одамдан Аллох Таъолонинг химояси кўтарилади ва ўз холига ташлаб кўйилади” (Ибн Ваддох: “ал-Бидаъ ван-Нахю анхо”).
  • Имом Авзоий рахимахуллох деди: “Бидъатчига бахс килиш имконини бермангиз! Чунки у калбингизда фитнаси оркали шубха пайдо килади” (Ибн Ваззох: “ал-Бидаъ ван-Нахю анхо”).
  • Мухаммад ибн Сийрийн рахимахуллох бидъатдан огохлантириб деди: “Бир бидъатни пайдо килган киши бир суннатдан воз кечади” (Имом Муслим ривояти).
  • Имом Молик ибн Анас разияллоху анху деди: “Бидъатчига салом берилмайди хамда унга киз бериб, киз олинмайди” (Имом Молик: “ал-мадинатул-Мунаввара”).
  • Имом Шофиий рахимахуллох калом илми (аклий далилларни наклий далиллар устига афзал кўриш) хакида сўзлаётган одамларни кўриб баралла: “Ё биз билан яхшиликча ўтирасизлар ёки ўрнингиздан туриб кетасизлар!”— дедилар. (Наср ибн Иброхим Макдисий: “Мухтасар китабил-хужжати ала таарикил-махажжати”).
  • Ахлуссуннанинг имоми Ахмад ибн Ханбал рахимахуллох деди: “Бидъатчи ва нафс-хаволарига берилган кишилардан мусулмонларнинг бирон ишида ёрдам сўралмайди. Чунки бунинг динга катта зарари бордир” (Ибн Жавзий: “Манакибул-имом Ахмад”).
    “Бидъатларнинг барчасидан саклан! Бирон бидъатчи билан диний ишларинг хакида маслахат килма!” (Ибн жавзий: “Манакибул-имом Ахмад”).
  • Имом Абдуррахмон ибн Махдий рахимахуллох деди: “Нафс-хаволарига берилган кишилар ичида Жахмнинг сафдошларидан кўра ёмонрок одамлар йўкдир. Чунки улар: “Осмонда хеч ким йўк”— деб айтадилар, Менинг раъйим Аллохга касамки, уларга киз ва мерос берилмаслигидир” (Абдуллох ибн имом Ахмад: “Китабус-сунна”).
  • Абу Килоба Басрий рахимахуллох деди: “Нафс-хавосига берилган кишилар билан бирга ўтирманглар! Гарчи улар кирган мавзуларга кирмасангиз-да, сизларни билган нарсаларингизда хам чалгитиб кўядилар” (Ибн Батта: “ал-Ибаана”).
  • Айюб Сахтаёний рахимахуллох деди: “Нафсу хаво ахли залолат ахлидир. Улар окибатини дўзахдан бошка нарса деб билмайман”. (Ибн Батта: “ал-Ибаана”).
  • Козий Абу Юсуф рахимахуллох: “Мен жахмий, рофизий (шиа) ва кадарийлар оркасида намоз ўкимайман”— дедилар. (Лалкаий: “Шарху усули эътикоди ахлиссуннати вал-жамаати”).
  • Шайхулислом Абу Усмон Исмоил Собуний рахимахуллох деди: «Бидъатчиларнинг белгилари маълумдир. Улар ичида энг аник кўриниб турадигани, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан хабар олиб келган кишиларга душманлик килиш, уларни тахкирлаш, “хашвийлар”, жохиллар, “зохирийлар” ва “мушаббихлар”—деб аташларидир. Сабаби улар расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хабарлари хакида: Бу хабарлар илмдан узокдир деб билишлари ва хакикий илм бу уларнинг калбларига Шайтон ташлаётган, фосид акллари ўйлаб топган хамда кора калблари васваса килган нарсалар деб эътикод килишларидир». (“Акидатус-салаф ахлил-хадис).
  • Имом Шофиий рахимахуллох бидъатчи ва нафс-хаволарига эргашган кишилар хакидаги хукмини кўйидаги сўзлар билан ифодалади:
    «Менинг калом ахллари хакидаги хукмим — уларни хурмо новдалари (аслида хурмонинг шохи ва новдаси бўлмайди. Хурмонинг узун (1.5, 2 метрли) япроклари бўлади, уни майда баргларидан тозаланса худди новда каби бўлиб колади) билан савалаш ва туяларга миндирилиб кабила ва уруглар ўртасида айлантириш хамда: “Китоб ва суннатни ташлаб, каломга берилганларнинг жазоси шудир”— деб айтилишидир». (Имом Багавий: “Шархуссунна”).
  • Абу Мухаммад ибн Масъуд ибн Фарроъ Багавий деди: “Сахобалар, тобиинлар, тобиинларга эргашганлар ва суннат олимлари бидъатчиларга нисбатан душманлик ва уларни тарк килиш эътикодида хаётдан ўтдилар” (Имом Багавий: “Шархуссунна”).
  • Имом Исмоил Собуний ўзининг бебахо китоби “Акидатус-салаф асхабил-хадис” (Салаф — хадис ахлининг эътикоди) номли китобида “ахлуссунна”нинг бидъатчиларни хорлаш хакидаги ижмоъ (иттифок) ларини накл килиб деди: “Китобимнинг бу бўлимида келтирилган жумлалар салаф ўртасида хеч хилофсиз килган эътикодлари, балки, ижмоъларидир-ки, улар бидъатчиларни хорлаш, хўрлаш, уларни шарманда килиш, узоклаштириш, улардан узок бўлиш ва уларни тарк килиш билан Аллох Таъолога якин бўлишга иттифок килдилар”.

[1] – Динда пайдо бўлган биринчи бидъат — намоз билан закот ўртасини ажратиш ва: “Закот расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг ўзигагина берилади”— деб даъво килиш бўлган эди. Абу Бакр разияллоху анху буларга карши жиход килди ва уларни ишлари кучаймай туриб йўк килди. Агар буларни ўз холига кўйганларида эди уларнинг бу даъвоси хозирги кунимизгача дин бўлиб колар эди.

Умар разияллоху анхунинг даврида эса баъзи кичик бидъатлар пайдо бўлди. Умар разияллоху анху хам уларни таг-томири билан тугатдилар.

Усмон разияллоху анхунинг даврида эса катта фитналар бош кўтарди. У — хак халифага килич билан карши чикиш эди. Уларнинг бидъатлари Усмон разияллоху анхунинг ўлими билан тугалланди. Бу —бизнинг кунларимизга кадар етиб келган хаворижлар фитнасининг аввали эди. Кейин эса фитналар кетма-кет кела бошлади. Кадарийялар, муржиалар, рофизалар, ботинийлар, жахмийялар, зиндиклар ва Аллох таолонинг исм ва сифатларини инкор этган кўплаб адашган тоифалар — бидъатчилардир.

Бидъатлар пайдо бўлгани сайин “ахлуссунна вал-жамоа” уларга карши хозиру нозир бўлдилар. Хак ва ботил ўртасидаги кураш бизнинг кунларимизгача етиб келди ва киёмат кунига кадар давом этади. “Ахлусунна вал-жамоа” хар замон ва хар маконда Куръон, суннат ва умматнинг ижмоъси (иттифоки) га зид бўлган барча сўз ва ишлар юзидан никобини очиб ташлайди.

[2]Имом Нававий: “ат-Тазкира”.

[3] Розий: Китабу аслис-суннати ва эътикодид-дин”.

[4] Барбахорий: “Шархуссунна”.

[5] Имом Бухорий ривояти.

[6] Бидъатчининг оркасида намоз ўкиш:

Билингки, “ахлуссунна” нинг бу масаладаги сўзларининг хулосаси куйидагича:

  • Хакикий кофир ва муртаднинг оркасида намоз ўкиш жоиз эмас.
  • Эътикоди ва шахсияти номаълум бўлган одамлар оркасида намоз ўкишни тарк килиш хакида бирон бир салаф олими сўз айтмади. (Бу сўзни айтиш битъатдир)
  • Бидъатчининг оркасида намоз ўкишдан кайтариш аслида, унинг бидъатини ёмон кўрсатиш ва шу бидъатдан нафратлантириш учундир. Агар бидъатчининг оркасида намоз ўкилса, иктидо килган одамнинг намози дурустдир.

Бидъатчиларга жаноза намозини ўкимаслик ва Аллохдан уларга рахмат сўрамасликнинг хукми:

  • Кофир, муртад ёки куфрга олиб борадиган бидъатни килган эканига хужжат койим бўлиб вафот этган кишиларнинг жанозаларини ўкиш ва уларга магфират сўраш жоиз эмас. Бу ижмоъ килинган масаладир.
  • Гунох ишни ёки диндан чикармайдиган бидъатни кила туриб вафот этган кишиларнинг жаноза намозида унинг килган гунохи ва бидъатидан нафратлантириш учун имом (халифа ёки султон) ва эътиборли илм ахлларининг иштирок этмасликлари яхшидир. Бу унга жаноза намозини ўкиш барча учун харом дегани эмас. Балки, унга, модомики, жаханнамда мангу коладиган кофир хукмида ўлмаган бўлса, жаноза намозини ўкиш фарз кифоядир.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.