Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

“Салаф солиҳ” – “Аҳлуссунна вал-жамоа” эътиқоди (11)

Ўн биринчи асос:
“Ахлуссунна вал-жамоа”нинг сулук ва ахлокдаги йўли

Салаф солих — “ахлуссунна вал-жамоа” эътикодининг асосларидан бири — улар “ал-амру бил-маъруф” (яхшиликка буюриш) ва “ан-нахю анил-мункар” (ёмонликдан кайтариш)[1] ишларини олиб борадилар ва Ислом умматининг яхшилиги амру маъруф ва нахю мункар билан бокийдир, амру маъруф ва нахю мункар Ислом динининг буюк анъаналаридан хамда Ислом жамоасини сакланиб колиш сабабларидандир. У инсон токатига караб фарз бўлади ва бунда ундан келаётган манфаъат эътиборга олинади”— деб иймон келтирадилар. Аллох таоло деди:

«(Эй уммати Мухаммад), сизлар одамлар учун чикарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро, сизлар яхши амалга буюрасиз, исён – гунохдан кайтарасиз ва Аллохга иймон келтирасиз» (Оли Имрон: 110).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Сизларнинг кайси бирингиз гунох ишни кўрса уни кўли билан, кудрати етмаса тили билан, кодир бўлмаса калби билан ўзгартсин. Бу эса, (калб билан ўзгартиш) энг заъиф иймондир”. (Имом Муслим ривояти).

“Ахлуссунна вал-жамоа” амру маъруф ва нахю мункар килишда мулойимлик, хикмат билан даъват ва чиройли мавъизаларни олдингга кўядилар. Аллох таоло деди:

«(Эй Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам), Парвардигорингизнинг Йўлига – Динига донолик – хикмат ва чиройли панд-насихат билан даъват килиинг! Улар (Сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала – мунозара килинг!» (Нахл: 125).

“Ахлуссунна вал-жамоа” яхшиликка буюриш ва ёмонликдан кайтариш пайтида, Аллох таолонинг куйидаги сўзларида баён килинганидек, халкдан келган озорларга сабр килиш вожиб деб ўйлайдилар. Аллох таоло деди:

«Эй ўгилчам, намозни тўкис адо эт, яхшиликка буюр ва ёмонликдан кайтар хамда ўзигга етган (балоларга) сабр кил! Албатта мана шу ишларнинг максадга мувофигидир». (Лукмон: 17).

Ахлуссунна вал-жамоа” яхшиликка буюриб, ёмонликдан кайтарар экан, шу вактнинг ўзида, бошка бир асос — жамоатни, бирликни ва яхлитликни саклаш ва таркокликнинг олдини олишга риоя килади.

“Ахлуссунна вал-жамоа” хар бир мусулмон билан самимий хамда эзгулик ва такво асосида хамкор бўладилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Дин самимий бўлишликдир”— дедилар. Сахобалар: “Кимларга”, деб сўрадилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Аллох, Унинг Китоби, Унинг расули хамда мусулмонларнинг бошликлари ва оммасига”— деб жавоб бердилар” (Имом Муслим ривояти).

“Ахлуссунна вал-жамоа” жума ва жамоат намозлари, хаж, жиход ва ийд (хайит байрам)ларни амирлар билан, улар хох солих ва хох фожир бўлсинлар, бидъат ахлига хилоф ўларок бирга адо этишга риъоя киладилар.

“Ахлуссунна вал-жамоа” фарз намозларини аввалги вактида жамоат билан адо этиш учун шошиладилар (чунки намозларнинг аввалги вакти охирги вактидан кўра афзалрокдир) ва Аллох таолонинг куйидаги оятларида баён килинганидек, намозда хушуъ ва сокинлик билан туришга буюрадилар. Аллох таоло деди:

«Дархакикат, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (кўркув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир» (Мўъминун: 1, 2).

“Ахлуссунна вал-жамоа” бир-бирларига тунда намозга туришни (киёмул-лайлни) тавсия киладилар. Чунки Аллох таоло расулуллох соллаллоху алайхи ва салламни киёмул-лайлга, Унга тоат ибодатда жидду-жахд килишга буюрди.

«Оиша онамиздан ривоят килинадики: Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам кечасида намоз ўкишга турар, хатта оёклари ёрилиб кетар эди. Шунда Оиша розияллоху анхо: “Ё Расулаллох, сиз нега бундай киласиз? Ахир Аллох таоло сизнинг аввалги ва охирги гунохларингизни кечирганку!” дедилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Аллохга шукрлар килувчи банда бўлмайинми?! – дедилар». (Имом Бухорий)

“Ахлуссунна вал-жамоа” имтихон пайтларида сабот билан турадилар, бало-мусибат пайтида сабр, фаровонлик пайтида шукр киладилар ва Аллохнинг тушган казосига рози бўладилар. Аллох таоло деди:

«Хеч шак-шубха йўкки, сабр-токат килувчиларга ажр-мукофотлари хисоб-китобсиз тўла-тўкис килиб берилади» (Зумар: 10)

Набий соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Мукофотнинг каттаси балонинг каттаси билан бўлади. Дархакикат, Аллох таоло бир кавмни севса, уларга бало юборади. Ким бу балога рози бўлса, унга розилик бордир. Ким газаб килса, унга газаб бордир” (Албоний: “Сахиху сунанит-Термизий”).

“Ахлуссунна вал-жамоа” Аллох таолодан балони умид килмайдилар ва уни сўрамайдилар. Чунки балода сабот билан тура оладиларми ёки йўкми, билмайдилар. Аммо бало етса сабр киладилар.

Набий соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Душманга дуч келишни орзу килманглар ва Аллохдан офият сўранглар! Агар душманга дуч келсангиз, сабр килинглар!” (Муттафакун алайх).

“Ахлуссунна вал-жамоа” кийинчилик пайтида Аллохнинг рахматидан ноумид бўлмайдилар. Зеро Аллох буни харом килган. Улар балолик кунларни тез кунда келадиган шодлик ва галабанинг умидида ўтказадилар. Чунки улар Аллохнинг ваъдасига ишонадилар ва хар бир кийинчилик ортидан енгиллик бор эканини биладилар. Улар бошларига тушган балоларнинг сабабини бошкаларда эмас, ўзларида излайдилар хамда: “Бу кийинчилик ва балолар ўз кўлимиз билан килган нарсалар эвазига келди. Галаба гохо гунох ишларни килиш ёки расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга эргашишда сустлик килиш сабабли кечикади”— деб эътикод киладилар. Аллох таоло деди:

«(Эй инсонлар), сизларга не бир мусибат етса, бас, ўз кўлларингиз килган нарса – гунох сабабли (етур)». (Шуро: 30).

“Ахлуссунна вал-жамоа” кийинчилик ва динга ёрдам беришда ерда мавжуд бўлган сабаблар ва дунёвий тараккиётгагина суянмайдилар. Шу билан бирга улардан гофил хам бўлмайдилар. Аллох таолонинг таквоси, гунохларга истигфор айтиш, Аллох таолонинг Ўзигагина суяниш ва фаровонлик даврида шукр килиш машаккатдан сўнг тезда гуссадан озод бўлишнинг мухим сабабларидандир”— деб карайдилар.

“Ахлуссунна вал-жамоа” неъматларга нонкўрлик килишнинг ёмон окибатларидан кўркадилар. Шунинг учун хам, уларни бошка одамлардан кўра берилган неъмат учун давомий суратда Аллох таолога кўп шукроналар айтган холда кўрасиз.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Ўзингиздан кам кишига бокинг. Ўзингиздан ортик кишга караманг. Чунки шундай килишингиз Аллохнинг неъматини нописанд килмаслигингизга муносибдир”. (Албоний: “Сахиху Сунанит-Термизий”).

“Ахлуссунна вал-жамоа” гўзал хулк ва яхши амаллар билан безанадилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Мўъминларнинг иймони комилроги ахлоки гўзалрогидир” (Албоний: “Сахиху сунанит-Термизий”).

“Менга севимлирок ва киёмат кунида менга якинрок ўтирадигинингиз хулки гўзалрогингиздир” (Албоний: “Сахиху Сунанит-Термизий”).

“Тарозига кўйилган нарсаларнинг энг огири — гўзал хулкдир. Гўзал ахлокли одам гўзал хулки билан кундузи нафл рўза тутган ва кечаси туриб намоз ўкиган кишининг макомига етади” (Албоний: “Сахиху сунанит-Термизий”).

Куйидагилар салаф солих — “ахлуссунна вал-жамоа”нинг ахлокларидан:

  • Илм хамда амалдаги ихлос ва бунга риё кириб колишидан кўркиш. Аллох таоло деди:

    «(Эй,инсонлар), огох бўлингизким, холис Дин Ёлгиз Аллохникидир (яъни, Ёлгиз Аллохгина чин ихлос билан ибодат килинишга лойик Зотдир).» (Зумар: 3).

  • Аллох таоло харом килган нарсаларга хурмат килиш, улар поймол этилганда гаюрлик кўрсатиш, Аллохнинг дини ва шариатига ёрдам бериш, мусулмонларнинг хурматларини саклаш ва улар учун яхшиликларни исташ. Аллох таоло деди:

    «(Иш) шудир. Ким Аллох шиорларини хурмат килса, бас, албатта (бу хурмат) дилларнинг такводорлиги сабабли бўлур» (Хаж: 32).
    (“Ким Аллох харом килган нарсаларни хурмат (риоя) килса, бас, бу Парвардигори наздида ўзи учун яхшидир” (Хаж: 31). Тахририятдан)

  • Ич ва ташкарилари яхшиликда бир хил бўлиши учун мунофикликни тарк килишга харакат килиш, канчалар кўп бўлмасин килган амалларини оз санаш, доимо охират амалларини дунё амалларидан мукаддам кўйиш.
  • Калбларининг мулойимлиги, Аллох таолонинг рахм килишини умид килиб Аллохнинг хаккида сустликларига кўп йиглаш, жанозани кўрганларида ёки ўлим, ўлим талвасаси ва ёмон хотимани эслаганларида калбларининг титраши, ибратланиш ва ўлимга хозирлик кўриш.
  • Аллох таолога якинлик макомлари ошган сайин камтарликнинг зиёда бўлиши.
  • Аллох таолога килган ибодатларида хатоларга йўл кўйишлари мумкин эканини билганлари учун кўп тавба ва истигфорлар айтиш, килган амаллари билан кибрланмаслик, шухратни ёктирмаслик, ёмонликлари у ёкда турсин, хатто килган ибодатларида хам камчилик бор деб караш.
  • Такво тўгрисида жуда диккат-эътиборли бўлиб ўзини такволи деб даъво килмаслик ва Аллох таолодан кўп кўркиш.
  • Аллох таолодан хаётларини ёмон хотима билан тугатишидан каттик кўркиш, Аллохнинг зикридан гафлатда колмаслик, дунёнинг улар назарида хорлиги ва уни тарк этиш, ховли-жойларни эхтиёжга яраша куриш ва уларни зийнатлашдан узок бўлиш.

    Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Аллохга касамки, дунё охиратга нисбатан бирингиз мана шу бармогини денгизга солгани мисолидир, бас, карасин, бармоги нимани олиб чикди экан”. (Имом Муслим ривояти).

  • Ислом дини ва мусулмонлар хакида содир бўладиган хатоларга рози бўлмаслик балки уни рад килиш, агар у кечирилиши мумкин бўлган кимса бўлса, у учун узр излаш, мусулмон дўстларининг камчиликларини яшириш, такво макомида ўз нафсини каттик тергаш, бирон кишининг айби фош бўлишини яхши кўрмаслик, одамларнинг айбларини кўйиб, ўз айблари билан машгул бўлиш, сирларни саклаш, бирон кишига у хакида эшитган нарсаларни еткизмаслик, одамларга душманчилик килишни тарк килиш, уларга ёкишга харакат килиш, бирон кишининг ёмонлигига ёмонлик билан жавоб кайтармаслик ва улар бирон мусулмон кишига душманлик килмаслар.

    Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Жаннатга “каттот” бўхтончи, (Имом Муслимнинг ривоятида эса “наммом”) — чакимчи кирмайди”— дедилар. (Имом Бухорий ривояти).

  • Йигилишларида, гунох мажлиси бўлиб колмаслиги учун, гийбат йўлларини тўсадилар ва тилларини ундан саклайдилар. Аллох таоло деди:

    «Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки, айрим гумон(лар) гунохдир! (Ўзгаларнинг айблари ортидан) жосуслик килиб юрманглар ва айримларингиз айримларни гийбат килмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гунохи бундан-да ортик бўлган гийбатни хам ёмон кўрингиз)! Аллохдан кўркингиз! Албатта Аллох тавбаларни Кабул Килгувчи Мехрибондир». (Хужурот: 12).

  • Ўта хаёли, одобли, викорли, кам гап, сокин ва кўп сукутли бўлиш, оз кулиш, сўраган одамга кулайлик бўлсин учун хикмат билан сўзлаш, дунёвий нарсаларга кувонмаслик, бу уларнинг акллари комил бўлгани учундир.

    Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Аллох ва охиратга иймон келтирган киши яхши сўзларни сўзласин ёки сукут сакласин!” (Муттафакун алайх)

    “Сукут саклаган киши нажот топибди” (Албоний: “Сахиху сунанит-Термизий”)

  • Молини олиб ёки обрўсига тегиб ёхуд уриб ё шу кабилар билан озор берган кишиларни кечириб, афв этиш. Аллох таоло деди:

    «(У такводор зотлар) яхши-ёмон кунларда инфок-эхсон киладиган, газабларини ичларига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) афв этадиган кишилардир. Аллох бундай яхшилик килувчиларни севади». (Оли Имрон: 134).

  • Шайтонга карши курашишдан гафлатда колмаслик, унинг макру тузокларини билишга харакат килиш, тахорат, намоз ва бошка ибодатларда васвасалардан сакланиш. Чунки буларнинг барчаси шайтондандир.
  • Эхтиёждан ортикча бўлган нарсалардан эртаю кеч махфий ва ошкора равишда садакалар бериш, озик-овкат, кийим-кечак ва бошка нарсалардаги эхтиёжларида хамдард бўлиш учун дўстларининг ахволидан хабар олиш ва ўзлари эга бўлган халол нарсаларда исроф килмаслик.
  • Бахилликни ёмон кўриш, саховат ва эхсон кўлини очиш, молларни сарф этиш, сафарлар ва турар-жойларда дўстларга хамдард бўлиш, (чунки бу билан максадлари — динга ёрдам бериш — йўлида хамкорлик вужудга келади), дўстларга яхшилик килишга бўлган мухаббатларининг каттиклиги, бир-бирларига кувонч келтириш ва бунда ўзидан аввал дўстларни кўйиш.
  • Мехмонни икром килиш, шаръий узр бўлмаганда уларга ўзи хизмат килиш. Улар мехмонга таом бериб унинг хизматини килиб хам яхши гумонлар сабаб унга муносиб хизмат кўрсатолмадик деб тушунадилар ва таомлари харом бўлган, камбагаллар колиб бойларни чакирилган ёки гунох амаллар содир этиладиган мехмондорчиликларга ижобат килмайдилар.
  • Катта у ёкда турсин, кичик билан, якинни кўя туринг, узок киши билан – олимку аллбатта – хатто жохил билан хам гўзал одобда бўлиш.
  • Одамлар ўртасини ислох килиш. Бу яхшилик йўлларининг энг самаралиси ва эзгулик чўккисидир. Чунки ўрталарнинг ислохи билан мусулмонларнинг ўрталарини бузиш ва адоватлар солиш учун хозирлаган шайтоннинг барча режалари пучга чикади.
  • Хасаддан кайтариш. Чунки хасад адоват, нафрат, иймоннинг заифлиги, дунё ва ундаги нарсаларни ношаръий максадда яхши кўришни пайдо килади.
  • Ота-онага итоат ва яхшилик килишга буюриш. Аллох таоло деди:

    «Биз инсонни ота-онасига яхшилик килишга буюрдик. (Яъни, ота-она хох яхши, хох ёмон бўлсин, хох мусулмон, хох кофир бўлсин уларга яхшилик килиш фарзанднинг бурчидир)» (Анкабут: 8).

  • Чиройли кўшничилик, бандаларга мулойим муомала килиш, кариндошлик алокаларини боглаш, саломни ошкор бериш, факир, мискин, етим ва мусофирларга мехрибон бўлишга буюриш.
  • Фахрланиш, кибрланиш, тажовузкорлик ва халклар устида зўравонлик килишдан кайтариш хамда барча нарсаларда адолатли бўлишга буюриш.
  • Шариат рагбатлантирган барча фазилатли ишларни килишда сустлик килмаслик. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Хеч бир яхшиликни, хатто дўстингга очик юз билан учрашни бўлса-да нописанд килма!” (Имом Муслим ривояти).
  • Бадгумонлик, жосуслик ва мусулмонлар айбларини кидиришдан кайтариш. Чунки бу ишлар ижтимоий алокалар ва дўстлар ўртасини бузади, фасод уругларини сочади. “Ахлуссунна вал-жамоа” ўз нафслари учун (интиком шаклида) газаб килмайдилар. Чунки улар газабнинг нималигини тушунадилар. Аллох таоло деди:

    «(У такводор зотлар) яхши-ёмон кунларда инфок-эхсон киладиган, газабларини ичларига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) афв этадиган кишилардир. Аллох бундай яхшилик килувчиларни севади». (Оли Имрон: 134).

“Ахлуссунна вал-жамоа”нинг булардан бошка пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламдан мерос килиб олган кўп хулклари бор. [2]

“Ахлуссунна вал-жамоа” имомларининг расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга эргашиш ва бидъатдан кайтариш хакида айтган ўгитлари ва сўзлари

1 — Муоз ибн Жабал розияллоху анху деди: “Эй одамлар, илмни кўтарилишидан аввал олинглар! Илмнинг кўтарилиши олимларнинг кетиши (ўлими) билан бўлади. Бидъат, бидъатчилик ва каттиккўлликдан узок бўлинглар! Эски (яъни, сахобалар вактидаги) ишингизни лозим тутингиз!” (Ибн Ваззох: “ал—Бидаъ ван-нахю анха”).

2 — Хузайфа ибн Ямоний розияллоху анху деди: “Расуллох соллааллоху алайхи ва салламнинг сахобалари килмаган бирон ибодатни килманглар! Чунки, аввалги кейингига сўз колдирмади. Эй корилар, Аллохдан кўркинглар, ўзингиздан аввал яшаб ўтган кишиларнинг йўлларидан кетинглар!” (Ибн Батта: “ал-Ибаана”).

3 — Абдуллох ибн Масъуд розияллоху анху деди: “Ким йўл изласа, ўзидан аввал яшаб ўтган кишиларнинг йўлларидан кетсин. Улар Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламнинг асхоблари бу умматнинг яхшилари, калблари соф, илмлари чукур ва такаллуфлари ози эдилар. Аллох таоло уларни пайгамбари Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламга сухбатдош бўлиш ва динини етказиш учун танлаб олган эди. Уларнинг ахлоклари ва турмуш тарзларидан ўрнак олингиз! Улар тўгри йўлдаги кишилардир!” (Имом Багавий: “Шархуссунна”).

“(Сахобаларга) эргашингиз ва бидъат ишларни килмангиз, шунинг ўзи сизлар учун кифоядир. Ўзингиз учун эски, илгариги ишларни лозим тутингиз!” (Доримий: “Сунан”)

4 — Абдуллох ибн Умар розияллоху анхумо деди: “Одамлар модомики, суннатга эргашар эканлар, тўгри йўлдадирлар” (Имом Лалакаий: “Шарху усули эътикоди ахлиссуннати вал-жамоати”).

“Одамлар чиройли деб хисобласалар-да, барча бидъат залолатдир” (Имом Лалакаий: “Шарху уули эътиоди ахлиссуннати вал-жамоати”).

5 — Буюк сахобалардан бири бўлмиш Абуд-Дардоъ розияллоху анху: “Суннатни ушласанг харгиз адашмайсан!”— деди (Ибн Батта: “ал-Ибаана”)

6 — Амирулмўминийн Алий ибн Аби Толиб розияллоху анху деди: “Агар дин раъй билан бўлса эди, махсининг таги устидан кўра масх тортишга лойикрок бўлар эди. Лекин, мен Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг махсининг устига масх тортганини кўрдим” (Ибн Абу Шайба: “ал-Мусаннаф”).

7 — Абдуллох ибн Амр ибн Ос розияллоху анху деди: “Бидъат пайдо бўлса, кун сайин ривожланиб боради. Суннат амалдан чикарилса, кун сайин узоклаша бошлайди” (Ибн Батта: “ал-Ибаана”).

8 — Аббос ибн Рабиъа розияллоху анху деди: “Мен Умар ибн Хаттоб розияллоху анхунинг (Каъбадаги) Кора тошни ўпар экан: “Мен сенинг зарар ёки фойда бермайдиган тош эканингни яхши биламан. Агар Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг сени ўпганларини кўрмаганимда эди, ўпмаган бўлар эдим” деганларини эшитдим”. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

9 — Одил халифа Умар ибн Абдулазиз розияллоху анху деди: “Сен кавм (сахобалар) тўхтаган ерда тўхта! Чунки улар билиб тўхтадилар ва онгли равишда тийилдилар. Улар сизлар килаётган бу бидъатларни кашф этишга кодиррок ва бу нарсаларда яхшилик бўлганда эди улар бу фазлга лойикрок бўлардилар. Агар сизлар: “Улардан кейин пайдо бўлган” десангиз, уни уларга мухолиф бўлган ва уларнинг йўлларидан огишган одамлар ўйлаб топганлар. Улар у нарсалардан бехожат киладиган кифоя сўзларни айтиб гапириб кетганлар. Улардан оширган киши кийналган хордир. Улардан камайтирган бепарво нуксонлидир. Бир кавм уларникидан камайтирдилар бас, жафо килдилар, бошка бир кавм улардан ошдилар, бас, гулув кетдилар. Сахобалар эса бу иккисининг ўртаси “сиротал-мустакийм” — тўгри йўлдадирлар” (Ибн Кудома: “Лумъатул-эътикодил-ходий ила сабилир-рашод”).

10 — Имом Авзоий рохимахуллох деди: “Одамлар сиздан юз ўгирсалар-да, салаф йўлида бўлинг. Чиройли сўзлар билан безасаларда, одамларнинг раъйларидан эхтиёт бўлинг! Чунки сиз тўгри йўлда бўлар экансиз, ишнинг ўзи ойдин бўлади” (ал-Хатиб ал-Багдадий: “Шарафу асхабил-хадис”).

11 — Айюб Сихтиёний рохимахуллох деди: “Бидъатчи ибодатида канча тиришса, Аллохдан шунча узок бўлади” (Ибн Ваззох: “ал-Бидаъ ван-Нахйю анхо”).

12 — Хассон ибн Атийя рохимахуллох деди: “Кишилар динларида канча бидъат пайдо килсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади” (Имом Лалакаий: “Шарху усули эътикоди ахлиссуннати вал-жамоати”).

13 — Мухаммад ибн Сийрийн рохимахуллох деди: Ўтганлар: “Модомики, киши суннат узра экан, тўгри йўлдадир”— дер эдилар”. (Имом Лалакаий: “Шарху усули эътикоди ахлиссуннати вал-жамоати”).

14 — Суфён Саврий рохимахуллох деди: “Бидъат иблисга гунохдан севиклирокдир. Чунки гунохдан тавба килинади, бидъатдан эса килинмайди”. (Имом Багавий: “Шархуссунна”).

15 — Абдуллох ибн Муборак рохимахуллох деди: “Суянадиган нарсанг — суннат бўлсин. Раъйдан хадисни изохлашга кифоясинигина олгин!”. (Имом Байхакий: “Сунанул-Кубро”).

16 — Имом Шофиъий рохимахуллох деди: “Кайси масалада суннатга хилоф сўзлаган бўлсам, хаётимда хам ўлгандан кейин хам бундан кайтдим” (ал-Хатиб: “ал-Факих вал-мутафакких”).

Рабиъ ибн Сулаймон рохимахуллох деди: “Имом Шофиъий кунларнинг бирида бир хадисни ривоят килди. Уни эшитган кишилардан бири: “Эй Абу Абдуллох, сиз бу хадисни оласизми.”— деб савол берди. Имом Шофиъий рохимахуллох: “Мен расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан ишончли (сахих) хадисни ривоят килсаму, уни ўзим олмасам, сизларни аклим кетган эканига гувох киламан”, — деб жавоб берди” (Ибн Батта: “ал—Ибаана”).

17 — Нух ал-Жомеъ деди: “Мен Абу Ханифа рохимахуллохга: “Одамлар янги пайдо килган фаразлар ва аърозлар хакидаги гапга нима дейсиз”— деб сўрасам, у зот: “У сўзлар “фалсафачилар”нинг сўзларидир. Сен суннат йўлида юр ва хар бир янги пайдо бўлган нарсадан узок бўл! Чунки у бидъатдир”— деб жавоб бердилар” (ал-Хатиб: “ал-Факих вал-мутафакких”).

18 — Имом Молик ибн Анас рохимахуллох деди: “Суннат Нухнинг кемаси кабидир. Унга минган киши кутилади, ундан колиб кетган киши гарк бўлади”. (Суютий: “Мифтахул-жаннати фил-эътисом бис-суннати”).

“Агар “калом” (“Калом”— мантик фанини асос килиб, вахийни аклга мослаш учун харакат килган окимдир) илм бўлса эди, сахобалар ва тобиинлар хукмлар хакида сўз айтганларидек, бу хакда хам бирон нарса деган бўлар эдилар. Бирок, “калом” илми ботилга далолат киладиган ботилдир”. (Имом Багавий: “Шархуссунна”).

Ибн Можишун рохимахуллох деди: “Мен Молик рохимахуллохнинг: “Ислом динида бирон бир бидъатни пайдо килиб, уни хасана – чиройли хисоблаган одам Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам пайгамбарликка хиёнат килган деб даъво килибди. Чунки Аллох таоло: “Бугун мен сизларга динингизни комил килдим”— деди. У кунда дин бўлмаган нарса бугун дин бўлмас” — деганини эшитдим”. (Имом Шотибий: “ал-Эътисом”).

19 — Ахлуссунна имоми Ахмад ибн Ханбал рохимахуллох деди: “Бизнинг наздимизда суннат асослари — расулуллох соллалоху алайхи ва салламнинг сахобалари килган нарсани махкам ушлаш, уларга эргашиш ва бидъатларни тарк килишдир. Хар бир бидъат залолатдир” (Ла-лакоий: “Шарху эътикоди ахлиссуннати вал-жамоати”).

20 — Хасан Басрий рохимахуллох: “Аввалги салаф солихларни кўрган одам бугун кайта тирилиб келса эди, Исломдан бирон нарсани танимаган бўлар эди”— деди ва кўлини чаккасига кўйиб: “Факатгина бу намозни танир деб кўшиб кўйди. Аллох номига касам ичиб айтаманки, салаф солихни кўрмаган, шу ёмон мункар ишларнинг ичида яшаб, бидаътчининг ўз бидаъатига, дунёдорнинг ўз дунёсига чакираётганини кўрган бирок, Аллох Ўзи уни бу нарсалардан саклаган кишининг холи бундай эмас. Унинг калби ўша салаф солихга интила бошлади, уларнинг йўли хакида сўрар, катта ажрга эга бўлиш учун уларнинг изларидан борар ва йўлларига эргашар эди. Сизлар хам, инша-Аллох, ана шундай бўлинглар”— деди (Ибн Ваззох: “ал-Бидаъ ван-Нахю анхо”).

21 — Олими боамал Фузайл ибн Иёз рохимахуллохнинг сўзи накадар чиройлики, дедилар: “Хидоят йўлларига эргаш. Бу йўлга юрганларнинг камлиги сенга зарар килмайди. Залолат йўлларидан саклан! Халокатга учровчиларнинг кўплигига алданма!”

22 — Абдуллох ибн Умар розияллоху анхумо бир масалага жавоб берганида бир киши: “Сизнинг отангиз бундан ман килган эди-ку!”— деди. Абдуллох ибн Умар розияллоху анхумо: “Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг амрлари эргашишга лойикрокми ёки отамникими?”— деди. (Ибн Коййим жавзийя: “Задул-Маод”).

Абдуллох ибн Умар розияллоху анхумо бидъатларни инкор этишда, суннатга эргашишда сахобаларнинг каттик турадиганларидан эди. У акса урган бир кишининг: “Алхамду лиллах, вассолату вассаламу ала расулиллах” (Аллохга хамдлар, расулуллохга салавот ва саломлар бўлсин) деб айтганини эшитди ва унга: “Расулуллох соллалоху алайхи ва саллам бизга бундай ўргатмаган эдилар. Балки, “Сизлардан бирингиз атса урса “Алхамду лиллах” десин”— дедилар. “Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала Росулиллах” деб айтмадилар”— деди. (Имом Термизий: “ас—Сунан”).

23 — Абдуллох ибн Аббос розияллоху анхумо расулуллох соллалоху алайхи ва салламнинг суннатларига Абу Бакр ва Умар розияллоху анхумоларнинг сўзлари билан эътироз билдирган кишига: “Сизларнинг бошларингизга тез кунда осмондан тош ёгилмаса деб кўркаман. Мен сизларга: “Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) айтдилар” десаму, сизлар: “Абу Бакр ва Умар айтди” дейсизлар-а!”— деди (Абдурраззок: “ал-Мусаннаф”).

Абдуллох ибн Аббос розияллоху анхумо “ахлуссунна”ни сифатлар экан: «“Ахлуссунна” дан бўлган кишига бир назар ташлашнинг ўзи, суннатга даъват этиб, бидъатдан кайтаради»— деб рост айтди. (Ла-лакоий: “Шарху усули эътикоди ахлиссуннати вал-жамоати”).

24 — Суфён Саврий рохимахуллох деди: “Машрикдаги бир кишининг суннат сохиби эканининг хабари етса, унга салом йўлла. Чунки суннат ахли оз колди” (Ла-лакоий: “Шарху усули эътикоди ахлиссуннати вал-жамоати”).

25 — Айюб Сихтиёний рохимахуллох деди: “Суннат ахлидан бўлган бир кишининг вафот этганлигини эшитсам, гўё бирон аъзойимни йўкотгандек бўламан” (Ла-лакоий: “Шарху усули эътикоди ахлиссуннати вал-жамоати”).

26 — Жаъфар ибн Мухаммад рохимахуллох деди: “Мен Кутайба рохимахуллохнинг куйидаги сўзларни айтганларини эшитдим: “Агар Яхё ибн Саид, Абдуррахмон ибн Махдий, Ахмад ибн Ханбал, Исхок ибн Рохавайх… ва кўплаб кишиларнинг исмларини тилга олди… каби хадис ахлини яхши кўрган кишини кўрсанг, билгинки, у суннат йўлидадир. Ким у (юкорида зикри ўтган имом)ларга мухолиф бўлса, билгинки, у бидъатчидир” (Ла-лакоий: “Шарху усули эътикоди ахлиссуннати вал-жамоати”).

27 — Иброхим Нахаий рохимахуллох деди: “Агар расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг сахобалари тирнокларига масх тортганларида эди, уларга эргашишдаги фазлга эришиш учун тирнокларимни ювмас эдим”. (Абу Довуд: “Сунан”).

28 — Абдуллох ибн Муборак рохимахуллох деди: “Эй дўстим, билингки, ушбу кунда ўлим суннатга амал килиб Аллохга учраган хар бир мусулмон учун кароматдир”. “Иннаа лиллахи ва иннаа илайхи рожиуун”. «Биз Аллох учун (бандамиз) ва Унгагина кайтувчимиз». Аллох таолога ёлгизлигимиз, ёрдамчиларнинг озлиги, дўстларнинг кетиши (ўлими), бидъатларнинг ёйилишидан, бу умматнинг бошига келган олимлар ва “ахлуссунна”нинг ўлимлари ва бидъатларнинг пайдо бўлишидан арзимизни айтамиз” (Ибн Ваззох: “ал-Бидаъ ван-нахйю анхо”).

29 — Фузайл ибн Иёз рохимахуллох деди: “Аллох таолонинг бандалари борки, Аллох таоло улар билан диёрлар (ўлкалар)ни жонлантиради. Улар суннат сохиблари — “ахлуссунна”дир”. (Ла-лакоий: “Шарху усули эътикоди ахлиссуннати вал-жамоати”).

30 — Имом Шофиъий рохимахуллохнинг ахли суннатни сифатлаб айтган ушбу сўзлари накадар гўзал сўздир: “Хадис ахлидан бирини кўрсам, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг сахобаларидан бирини кўргандек бўламан”. (ал-Хатиб: “Шарафу асхабил-хадис”).

31 — Имом Молик рохимахуллох биз юкорида эслатиб ўтган имомларнинг сўзларини хулосалайдиган бир буюк коидани кўйдилар: “Ушбу умматнинг охири аввали ислох бўлган нарса билан ислох бўлади. У кунда дин бўлмаган нарса бугун дин бўлмас”. (Козий Иёз: “аш-Шифа”: 2/ 88).

Мана шулар ахли сунна валжамоанинг салаф солех имомларидан баъзисининг сўзларидир. Улар бандаларнинг холисроги, ўз умматига хайрихохи ва умматнинг хидояту салохи нима билан бўлишини билгувчирогидир. Улар Аллох таоло ва Расулининг суннатини махкам ушлашни тавсия этадилар. Янги пайдо килинган амаллар – бидъатлардан огохлантирадилар. Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хабар берганидек халос бўлиш ва нажот йўли у зот соллаллоху алайхи ва салламнинг суннати ва йўлини махкам тутиш эканидан хабар берадилар.

[1] Мункар-гунохдан кайтаришнинг бир неча шартлари бор. Шулардан:

  • Гунохдан кайтармокчи бўлган одам, кайтараётган нарсани билиши.
  • Савобли иш тарк килиниб, гунох килинган эканини билиши керак.
  • Гунохни гунох билан кайтармаслиги.
  • Бу гунохни кайтариши ундан кўра каттарок гунохга олиб бормаслиги керак.

[2] Салаф солих — “ахлуссунна вал-жамоа” йўлига даъват этиш, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг мадрасасида таълим олган сахобалар авлодига ўхшаш авлодларни вужудга келтиришни максад килади. Аллох таоло Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламни: “Сиз буюк хулк узрадирсиз”— деб мактади. Демак, максад салаф солихга эътикоддагина эмас (гарчи эътикод энг мухим нарса бўлса-да), балки, диний ишларимизнинг барчасида мувофик келишимиздир. Чунки биз даъват этаётган салафлар йўли зехндаги курук билимгина эмас, балки, уларнинг эътикод, тасаввур, сулук ва ахлокдаги йўлларини хам ўз ичига олади. Афсуски, бизнинг асримизда бу нарсага таълим-тарбия нуктаи назаридан етарли ахамият берилмаяпти. Буниниг ахамиятини билдириб пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам: “Мен гўзал хулкларни охирига етказиш учун юборилдим”— деган эдилар.

Салаф солих расулуллох соллаллоху алйхи ва салламга эргашдилар, унинг хулки билан хулкланиб, амрларига итоат этдилар. Улар Аллох таоло: “Сизлар одамлар учун чикарилган яхши уммат бўлдингиз…”— деб айтганидек эдилар. Агар биз саодатни, муваффакиятни ва нажотни хохласак, каттаю-кичик нарсаларнинг хар бирида салаф солих тутган йўлни тутишимиз керак. Аллох таоло улардан рози бўлсин!

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.