Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

“Салаф солиҳ” – “Аҳлуссунна вал-жамоа” эътиқоди (3)

Салаф солих — “ахлуссунна вал-жамоа” акидасининг асослари
“Ахлуссунна вал-жамоа” акидасининг асослари

“Ахлуссунна вал-жамоа”нинг акида, амал ва ахлокда мустахкам асослари бўлиб, бу асослар Аллох таолонинг китоби ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килинган мутавотир ва оход хадислардан, салаф солих, тобиин ва уларга яхшилик билан эргашган кишилар тушунчасидан олингандир.

Дин асосларини расулуллох солаллоху алайхи ва саллам етарли даражада баён килиб бердилар. Бирон кимса дин асосларида янгилик яратиши ва уни диндан деб даъво килиши мумкин эмасдир. Шу сабабли, “ахлуссунна вал-жамоа” расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам кўрсатган асосларни ушлади, шаръий лафзларни истеъмол килиб, янги истилохлардан узок бўлди. Шунинг учун хам, улар салаф солихнинг хакикий давомчиларидир.

“Ахлуссунна вал-жамоа” тушунчасидаги дин асослари куйидаги тартибдадир:

Биринчи асос:
Иймон ва унинг рукнлари

Салаф солих — “ахлуссунна вал-жамоа”нинг иймон асослари хакидаги эътикоди, шу иймоннинг расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Жаброил алайхиссолату вассаломнинг иймон хакида берган саволларига берган жавобларида хабар берганларидек, олти рукнга иймон келтириш ва уни тасдиклашдан иборатдир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Иймон — Аллохга, Унинг фаришталари, китоблари, пайгамбарлари, охират куни ва такдирнинг яхши ва ёмонига иймон келтиришингиздир” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти: “Китабул-ийман”).

Иймон ушбу олти рукнга асосланади. Агар бу рукнларнинг биронтаси йўк бўлса, кимса мўъмин бўлмайди. Чунки, у — иймон рукнларидан бирини йўкотди. Бино устунлари билан тик турганидек, иймон хам ўз рукнлари узра тик туради.

Ушбу олти нарса иймон асосларидир. Демак, Китоб (Куръон Карим) ва суннат кўрсатиб берганидек иймон келтириш билангина, иймон мукаммал бўлади. Бу рукнларнинг биронтасини инкор этган кимса мўъмин эмас.

Биринчи рукн: Аллох таолога иймон келтириш

Аллох таолога бўлган иймон Аллох таолонинг борлиги, Унинг барча камолот сифатлари билан сифатланган, Унинг ўзигина сигинилишга лойик эканини тасдиклаш ва унинг асарлари инсон хаётида, Аллохнинг амрларини бажариши хамда кайтарган нарсаларидан тийилишида кўринадиган калбнинг хотиржамлигидир. Бу — Ислом эътикодининг асоси ва негизидир. Бу рукн аслдир. Эътикод рукнларининг барчаси унга боглик ва тобедир.

Аллох таолога бўлган иймон Унинг борлигини ўз ичига олади. Аллох таолонинг борлигига эса фитрат (хилкат), акл, шариат ва хис этиш далолат килади.

Аллох таолонинг вахдонияти (ёлгизлиги), улухияти (илохлиги), исм ва сифатларига иймон келтириш — Аллох таолога иймон келтиришнинг ажралмас кисмидир. Бу эса тавхиднинг уч турига икрор бўлиш, амал килиш ва уларга эътикод килиш билан рўёбга чикади. Улар куйидагича:

  1. Рубубият тавхиди.
  2. Улухият тавхиди.
  3. Исм ва сифатлардаги тавхид.
1. Рубубият тавхиди.

Рубубият тавхидининг маъноси — Аллох таоло барча нарсанинг роббиси, шериксиз эгаси, Ёлгиз яратувчи, Оламни бошкариб, унинг устидан тасарруф килувчи, бандаларнинг Холики, Розики, тирилтирувчи ва ўлдирувчиси эканига катъий ишониш ва Аллохнинг казоси ва кадари хамда Зотида ёлгизлигига иймон келтириш, хуллас, Аллох таолони ўз ишларида ёлгиз санаш, демакдир.

Аллох таолонинг рубубиятига иймон келтириш фарз эканига шаръий далиллар бор. Аллох таоло (Фотиха: 1) да деди: “Барча Оламлар роббиси бўлган Аллохга хамду санолар бўлсин!”.

— (Аъроф: 54)да деди: “Билингларки, яратиш ва буюриш Аллох таологагина хосдир. Барча Оламлар роббиси бўлган Аллох таоло буюкдир”.

— (Бакара: 29) да деди: “У сизлар учун барча нарсани яратган зотдир”.

— (Зориёт: 58) да деди: “Аллохнинг Ўзигина Раззок, куч-кувват сохиби ва Кудратлидир”.

Тавхиднинг бу турига Курайш мушриклари ва турли дин ва акидага мансуб кишилар карши бўлмадилар. Уларнинг барчаси: “Бу Оламнинг яратувчи Холики Аллох таолодир”— деб эътикод киладилар. Аллох таоло улар хакида шундай деди: “Агар сиз улардан: “Самовот ва ерларни ким яратди.”— деб сўрасангиз, улар: “Аллох”— деб жавоб берадилар” (Лукмон: 25).

Яна бир оятда деди: “(эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам, уларга) айтинг: «Агар билгувчи бўлсангизлар (айтингларчи), Ер ва ундаги нарсалар кимники?» Улар тезда: “Аллохники”— дерлар. Айтинг: «(шундан) ибрат-эслатма олмайсизларми?!» Айтинг: “Етти кават Осмоннинг Хожаси ва буюк Аршнинг Сохиби ким?” Улар: “Бу нарсалар Аллохники”— дейдилар. Айтинг: “Ахир кўркмайсизларми?!” Айтинг: “Агар билсанглар (айтинглар-чи) Барча нарсанинг подшохлиги кўлида бўлган, хомийлик киладиган, Унга карши биров хомийлик кила олмайдиган Зот ким?” Улар: “(Бу нарсалар) Аллохники” дерлар. Айтинг: “(ундай бўлса), кандай алданиб колмокдасизлар?” Балки, биз уларга хакикатни олиб келдик. Улар эса ёлгончидирлар” (Муъминун: 84 – 90).

Нега мушриклар Аллох таолонинг “Роб” эканини икор этмадилар. Чунки, бандаларнинг калби унга икрор бўлиш билан фитратланган. Шунинг учун хам, Аллох таолонинг “Роб” эканига эътикод килган киши тавхиднинг иккинчи тури — Аллох таолонинг илох эканига иймон келтирмагунича муваххид бўла олмайди.

2. Улухият тавхиди

Улухият тавхидининг маъноси — бандалар килаётган амалларида Аллох таолони ягоналашларидир. Уни “ибодат тавхиди” деб аталади. Бунинг маъноси: “Аллох таолонинг ўзигина хакикий илох ва ундан ўзга илох йўкдир. Ундан бошка хар-бир маъбуд ботилдир. Аллохнигина ибодат, бўйсуниш ва мутлак итоат билан ягоналаш. Аллох таолога ким бўлишидан катъий назар бирон бир нарсани шерик килмаслик. Намоз, рўза, закот, хаж, дуо, ёрдам сўраш, назр ва курбонлик сўйиш, таваккул, хавф ва умид килиш, яхши кўриш каби ва булардан бошка зохирий ва ботиний ибодат турларини Аллох таолодан бошкасига килмаслик. Аллох таолога мухаббат, хавф ва умид билан ибодат килиш хамда Аллох таолога буларнинг баъзисини кўйиб, колган баъзиси билан ибодат килиш залолат эканига катъий эътикод килишдир.

Аллох таоло деди: “Сенгагина ибодат киламиз ва сендангина ёрдам сўраймиз” (Фотиха: 5).

Яна бир оятда: “Ким ўзи учун хеч кандай хужжат бўлмаган холда Аллох билан бирга бошка бирон илохга дуо-илтижо килса, унинг хисоб-китоби Роббисининг хузурида бўлур. Албатта, кофирлар нажот топмаслар” — деди (Мўъминун: 117).

Улухият тавхидига барча пайгамбарлар даъват этдилар. Уни инкор этган кадимги халклар халокатга учрадилар.

Улухият тавхиди — Ислом динининг аввали ва охири, ботини ва зохиридир. У — пайгамбарлар даъватининг аввали ва охири бўлиб, шу сабаблигина пайгамбарлар юборилди, китоблар туширилди ва жиход киличлари сугурилди. Шу билангина кофирлар ва мўъминлар ўртаси, жаннат ва жаханнам ахлларининг ўртаси ажратилди.

Бу Аллох таолонинг: «Ла илаха иллаллох» “Аллохдан ўзга (хакикий) илох йўк”— деб айтган сўзининг маъносидир. Аллох таоло деди: “Биз сиздан аввал юборган хар бир пайгамбаримизга: “Мендан ўзга (хак) илох йўк ва менгагина ибодат килинглар!”— деб вахий килганмиз” (Анбиё: 25).

Рубубият тавхиди улухият тавхидининг такозоларидан биридир. Зеро, Роб, Холик, Розик, тасарруф килувчи, ўлдирувчи, тирилтирувчи, барча камолот сифатлари билан сифатланган, барча нуксонлардан пок, барча нарса кўлида бўлган зотгина шериксиз ягона илох бўлиши ва ибодат унгагина килиниши зарурдир.

Аллох таоло деди: “Жинлар ва инсонларни ўзимгагина ибодат килишлари учун яратдим” (Зориёт: 56).

Мушриклар ягона илохга ибодат килишмас, балки, сон-саноксиз маъбудаларга ибодат килишар ва бу бизни Аллох таолога якин килади, деб ўйлар эдилар. Шундай бўлса-да, улар бу маъбудаларнинг фойда ёки зарар бермасликларини эътироф этишарди. Шунинг сабабидан, Аллох таоло уларни рубубият тавхидини эътироф этсалар-да, мўъминлар деб эътибор килмади. Балки, ибодатда бошкаларни шерик килганлари учун кофир деб баён килди.

Мана шуниси билан салафларнинг бошкаларга нисбатан улухият (илохлик) хакидаги эътикодлари ажралиб туради. Салафлар баъзи одамлар ўйлаганидек тавхиднинг маъноси — “Аллохдан ўзга Холик йўк” дегани деб тушунмайди. Балки, улухият тавхиди Ислом эътикодида икки асос билан рўёбга чикади.

Биринчи: ибодатнинг барча турлари шериксиз Аллох таолонинг ўзи учунгинадир. Холикнинг бирон бир хукук ва хусусияти бирон бир махлукка берилмайди.

Демак, Аллох таологагина ибодат килинади. Аллохдан бошкасига намоз ўкилмайди. Аллохдан бошкасига сажда килинмайди. Аллохдан бошкасига назр ва таваккул килинмайди. Улухият тавхиди ибодат билан Аллох таолонинг ўзинигина хослашни такозо килади. Ибодат эса ё калб ва тилнинг сўзи, ёки калб ва (одам) аъзолар(и)нинг амалидир.

Аллох таоло деди: “(Эй Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам) айтинг: “Менинг намозим, сўйган курбонлигим, хаётим ва ўлимим барча Оламлар роббиси, шериксиз Аллох учундир. Мен шунга буюрилдим ва мен мусулмонларнинг биринчисиман” (Анъом: 162 – 163).

Яна бир оятда: «(эй инсонлар) Огох бўлингизким, холис дин Аллохникидир» (Зумар: 3).

Иккинчи: ибодат Аллох таоло ва унинг расули соллаллоху алайхи ва салламнинг амрларига мувофик бўлиши шартдир.

Аллох таолони ибодат, бўйсуниш ва итоат билан ягоналаш “Ла илаха иллаллох” (Аллохдан ўзга хакикий илох йўк)— деб берилган гувохликнинг рўёбга чикарилишидир.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга эргашиш ва у буюрган нарсаларни килиш хамда кайтарган нарсалардан четланиш, “Мухаммадур-расулуллох” (Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам Аллохнинг элчисидир)— деб берилган гувохликни рўёбга чикаришдир.

“Ахлуссунна вал-жамоа” нинг йўли

“Ахлуссунна вал-жамоа” Аллох таологагина ибодат килиб, унга бирон нарсани шерик килмайдилар. Эхтиёжлари ва ёрдамни Аллохдангина сўрайдилар. Унгагина таваккул киладилар. Ундангина кўркадилар. Аллохга унинг тоати, ибодати ва солих амаллар билан якин бўладилар. Аллох таоло деди: “Аллохгагина ибодат килинглар ва унга бирон нарсани шерик килманглар!” (Нисо: 36).

3. Исм ва сифатлардаги тавхид:

Бунинг маъноси: “Аллох таолонинг гўзал исмлари ва олий сифатлари бор, У барча камолот сифатлари билан сифатланган ва барча нуксонли сифатлардан пок хамда У мана шу сифатларида барча борликдан ажралиб туради”— деб катъий эътикод килиш, демакдир.

“Ахлуссунна вал-жамоа” — ўз роббиларини Куръон Карим ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатларида келган сифатлар билан танийдилар. Улар роббиларини Унинг Ўзи ва элчиси сифатлаган нарсалар билан сифатлайдилар. Сўзларни ўз ўрнидан ўзгартмайдилар ва Аллохнинг исмлари ва оятларида илход килмайдилар[1]. Улар Аллох учун У ўзи учун исбот этган сифатларни тамсил, такйиф, таътил ва тахрифсиз исбот этадилар. Уларнинг бундаги коидалари Аллох таолонинг ушбу сўзларидир: «…Бирон нарса У Зотга ўхшаш эмасдир. У Эшитгувчи ва Кўрувчидир» (Шуро: 11).

“Аллохнинг гўзал исмлари бор. Уни ўша исмлар билан чорланглар (дуо килинглар). Унинг исмларида хакдан огган кимсаларни тарк килинглар. Улар якинда килиб ўтган амалларига яраша жазоланурлар ” (Аъроф: 180).

“Ахлуссунна вал-жамоа” — Аллох таоло сифатларининг кайфиятини белгиламайдилар. Чунки, Аллох таоло кайфият хакида хабар бермади. Зеро, Аллох таолога нима лойик ва нима нолойик эканини Аллох таолодан бошка хеч ким билмайди. Аллох таоло деди: “Сизлар яхширок биласизларми ёки Аллохми.” (Бакара: 140).

Яна бир оятда: “Аллох таоло учун ўхшашларни килманглар! Дархакикат, Аллох билади, сизлар билмайсизлар” (Нахл: 74).

Аллох таолодан сўнг элчиси Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламдан кўра Аллох таолони яхширок биладиган бирон кимса йўк. Холбуки, Аллох таоло у зот хакида шундай деди: “Ва у ўз хавойи-хохиши билан сўзламас. У сўзлаган сўзлар факат юборилган вахийдир” (Нажм: 3, 4).

“Ахлуссунна вал-жамоа” — “Аллох субхонаху ва таоло “Аввал” — ундан аввал бирон нарса бўлмаган, “Охир” — ундан сўнг бирон нарса бўлмайди, “Зохир” — унинг устида бирон нарса йўк ва “Ботин” — махфий нарсаларни хам билувчи”— деб иймон келтирадилар. Аллох таоло деди: “У — Аввалдир, у — Охирдир, у — Зохирдир, у — Ботиндир. У — барча нарсани билгувчидир” (Хадид: 3).

“Аллох таолонинг зоти бошка зотларга ўхшамас ва шунингдек сифатлари хам бошка сифатларга ўхшамас. Чунки, Унинг мисли, тенгдоши ва баравари йўкдир хамда у махлукларига киёс килинмайди”. “Ахлуссунна вал-жамоа” Аллох таоло учун Аллох таоло ўзи учун исбот этган барча сифатларни ўхшатишсиз исбот, таътилсиз танзих этадилар (“Таътил” — илохий сифатларни инкор этишдир. “Танзих” — Аллох таолони зоти ва сифатларида нолойик бўлган нарсалардан поклаш).

“Ахлуссунна вал-жамоа” Аллох таоло учун У ўзи учун исбот этган сифатларни исбот этар эканлар, уни бирон нарсага ўхшатмайдилар. Аллох таолони поклаган вактларида эса У Ўзини сифатлаган сифатларни инкор килмайдилар[2].

“Ахлуссунна вал-жамоа”: “Аллох таоло барча нарсани билувчи, уларни яратувчиси ва хар бир тирикка ризк берувчи зотдир”— деб иймон келтирадилар. Аллох таоло деди: “(Ахир) яратган Зот билмасми? У Мехрибон ва (хар бир нарсадан) Огохдир! ” (Мулк: 14).

Яна бир оятда деди: “Аллохнинг Ўзигина Раззок, куч-кувват сохиби ва Кудратлидир” (Зориёт: 58).

“Ахлуссунна вал-жамоа” Аллох таолонинг етти кават осмоннинг устидаги Аршга кўтарилгани[3] ва махлукларидан ажрагани, бирок, барча нарсаларни билиб туришига иймон келтирадилар ва унинг кайфиятига аралашмайдилар. Аллох таоло Ўзи хакида куръони каримнинг етти оятида кайфиятини баён килмаган холда хабар берди:[4]

Аллох таоло деди: “Рахмон Аршга кўтарилди”[5] (Тоха: 5).

Бошка бир оятда деди: “…Сўнгра Ўз Аршига ўрнашган Зотдир” (Хадид: 4).

Яна бир оятда деди: “Ёки сизлар осмондаги Зот сизларни ернинг титраб турган холида, (Ерга) юттириб юборишидан хотиржам бўлдингизларми?! Ёки сизлар осмондаги Зот устингизга тош ёгдиришидан хотиржаммисизлар?! Сизлар якинда менинг огохлантиришим кандай эканлигини билиб оласизлар” (Мулк: 16, 17).

Аллох таоло деди: “Яхши сўзлар Унга кўтарилади ва У солих амалларни Ўз даргохига кўтаради” (Фотир: 10).

Яна бир оятда деди: “Улар Тепаларидаги роббиларидан кўркадилар” (Нахл: 50).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Сизлар менга ишонмайсизларми?! Ахир мен осмондаги зотнинг омонатдориман-ку!”— дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

“Ахлуссунна вал-жамоа” — Курсий ва Арш хаклигига иймон келтирадилар. Аллох таоло деди: “…Унинг Курсийси осмонлар ва Ердан кенгдир. Ва Уни осмонлар ва Ерни хифзу химояда саклаб туриш кийнамайди. У энг Юксак ва Буюкдир” (Бакара: 255).

Аршнинг канчалиги ёлгиз Аллохнинг ўзигагина маълумдир. Курсий Арш олдида сахрога ташлаб кўйилган халка мисолидадир ва У (Курсий) Ер ва Осмонлардан кенгдир. Аллох таоло Арш ва Курсийдан бехожатдир. Аллох таоло Арш устига мухтож бўлгани учун эмас, балки, ўзи билган хикмат учунгина кўтарилди. Аллох таоло Арш ва ундан кичик нарсаларга мухтож бўлишдан покдир. Аллох таолонинг макоми булардан кўра буюкрокдир. Хатто Арш ва Курсий хам, Аллох таолонинг кудрати ва салтанати билангина кўтариб турилади.

Аллох таоло Одам алайхиссаломни ўзининг икки кўли билан яратди. Ўзи сифатлаганидек Унинг икки кўли ўнг-баракали ва очикдир, хохлаганича инфок килади.

Аллох таоло деди: “Яхудийлар: “Аллохнинг кўли боглик (бахил)”— дедилар. Ўзларининг кўллари богланиб колгай ва айтган гаплари билан лаънатга учрагайлар. — Йўк! У Зотнинг хар икки кўли очикдир ва Ўзи хохлаганидек инфок килади” (Моида: 64).

Бошка бир оятда шундай деди: “Эй Иблис, Мен ўз кўлларим билан яратган нарса — Одамга сажда килишингдан нима сени манъ килди?!” (Сод: 75).

“Ахлуссунна вал-жамоа” Аллох таоло учун эшитиш, кўриш, илм, кудрат, кувват, иззат, калом-гапириш, хаёт, оёк кафти-товон, болдир, кўл, махлуклари (уларни билиш, эшитиш ва кўриш) билан бирга экани ва бундан бошка Аллох таоло ўзининг Азиз Куръони ва пайгамбари саллаллоху алайхи ва салламнинг тилида баён килган сифатларни биз билмаган ва Аллохгина биладиган кайфиятда исбот этадилар. Чунки, Аллох таоло бизга бу сифатларнинг кайфиятидан хабар бермади. Аллох таоло деди: “Мен сизлар билан биргаман: эшитиб, кўриб турурман” (То-ха: 46).

“Ва у билувчи, хаким зотдир” (Тахрим: 2).

“Мусо билан Аллохнинг Ўзи (бевосита) гаплашди (Нисо: 164).

“Роббингизнинг улуглик ва икром сохиби бўлган Юзигина бокий колади”[6] (Рахмон: 27).

“Улардан Аллох рози бўлди, улар хам Аллохдан рози бўлдилар” (Моида: 119).

“Аллох уларни яхши кўрур, улар Аллохни яхши кўрурлар” (Моида: 54).

“Энди качонки улар Бизни даргазаб килишгач, Биз улардан интиком олдик” (Зухруф: 55).

Болдир очиладиган ва саждага чакириладиган кунда улар сажда килишга кодир бўлмайдилар” (Калам: 42).

“Аллох — ундан ўзга (хакикий илох) йўк, Тирик ва Кайюм-хар нарсани билиб, бошкариб турувчидир” (Оли Имрон: 2).

“…Аллохнинг газабига дучор бўлган…” (Мумтахана: 13).

Бундан бошка Аллох таолонинг сифатлари зикр килинган оятлар кўпдир.

“Ахлуссунна вал-жамоа” мўъминлар охиратда роббиларини кўзлари билан кўришлари, уни зиёрат килишлари, унинг мўъминларга гапириши, мўъминлар хам унга гапиришларига иймон келтирадилар. Аллох таоло деди: “У кунда юзлар порлаб, роббисига караб тургувчидир” (Киёмат: 22, 23).

Улар тез кунда ўз роббиларини ойдин кечада тўлин ойни кўрганларидек хеч кийналмасдан кўришларига иймон келтирадилар: расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Сизлар ўз роббингизни ойдин кечада тўлин ойни кўрганингиздек кўрасизлар, уни кўришда сикилишмайсизлар” (Сахих хадис эканига иттифок килинган).

“Ахлуссунна вал-жамоа” — Аллох таоло кечанинг учдан бири колган пайт энг куйи осмонга ўзининг азамати ва буюклигига лойик суратда, хакикатда тушишига иймон келтирадилар. Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Роббимиз хар кеча, кечанинг учдан бири колганида куйи осмонга нозил бўлади ва: “Ким менга дуо килади ижобат киламан! Ким мендан сўрайди, сўраган нарсасини бераман! Ким менга истигфор айтади, гунохларини кечираман!”— дейди” (Муттафакун алайхи).

“Ахлуссунна вал-жамоа” — Аллох таоло киёмат кунида бандалари ўртасида хукм килиш учун ўз буюклигига лойик суратда (хакикатда) келишига иймон келтирадилар. Аллох таоло деди: “Йўк, качон Ер чил-парчин килинганда. Роббингиз ва фаришталар саф-саф бўлиб келганда …” (Фажр: 21, 22).

“(Исломга кирмаганлар) булутдан бўлган соябон остида Аллох ва фаришталар келиши ва ишнинг хал бўлишини кутиб турибдиларми?” (Бакара: 210).

“Ахлуссунна вал-жамоа”нинг бу тўгридаги йўли Аллох таоло ва Унинг расули саллаллоху алайхи ва саллам хабар берган нарсаларига тўла таслим бўлишдир. Имом Зухрий рахимахуллох айтганларидек: “Аллох таолодан юбориш, пайгамбардан етказиш ва биздан таслим бўлиш”. (Имом Багавий: “Шархуссунна”).

Имом Суфён ибн Уяйна рахимахуллох: “Аллох таоло ўзини Куръон Каримда сифатлаган хар бир сифатнинг ўкилиши унинг тафсиридир. Уларнинг кайфияти хам мисли хам зикр килинмайди”— деди (Имом Лолакоий: “Шарху усули эътикоди ахлиссуннати вал-жамоа”).

Имом Шофиий рахимахуллох деди: “Мен Аллох таолога ва Аллох таоло тарафидан келган хабарларга Аллох хохлаганидек иймон келтирдим ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга ва у олиб келган нарсаларга расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хохлаганидек иймон келтирдим” (Имом ибн Кудома рахимахуллох: “Ламаъатул-эътикод алходий ила сабилир-рошад”).

Валид ибн Муслим рахимахуллох деди: “Мен Авзоий, Суфён ибн Уяйна ва Молик ибн Анас рахимахумуллохлардан Аллох таолонинг сифатлари ва уни кўриш хакидаги хадислардан сўрадим: “Улар бу хадисларни кандай келган бўлса, шундай, кайфиятсиз ўтказинглар”— деб айтдилар” (Имом Багавий: “Шархуссунна”).

Дорул-Хижра-Мадинанинг имоми — имом Молик рахимахуллох шундай дейди: “Бидъатдан узок бўлинглар!”. Ундан: “Бидъат нима”— деб сўралганида: “Бидъатчилар Аллох таолонинг исмлари, сифатлари, каломи, ишлари ва кудрати хакида бўлмагур сўзларни сўзлаётган хамда сахобалар ва уларга яхшилик билан эргашганлар сукут килган нарсалардан сукут килмаётган кишилардир”— деб жавоб бердилар (Имом Багавий: “Шархуссунна”).

Бир киши Имом Молик рахимахуллохдан “Рахмон Аршга кўтарилди” ояти хакида: “кандай килиб кўтарилди?”— деб савол берди. Имом Молик рахимахуллох унга: “кўтарилиш маълум, кайфият номаълум, унга иймон келтириш фарз, у хакда сўраш бидъат. Сен адашган кўринасан”— деб жавоб бердилар ва савол берган одамни хузуридан чикариб юборишга буюрдилар (Имом Багавий: “Шархуссунна”).

Имом Абу Ханифа рахимахуллох дедилар: “Хеч бир кимса Аллох таолонинг зоти хакида бирон сўз айтмасин. Балки, Аллох таолони Аллохнинг ўзи сифатлаган сифатлар билан сифатласин. Аллох хакида раъйи билан бирон нарса демасин, Барча Оламлар роббиси бўлган Аллох буюкдир” (“Шархул-акидатит-Таховийя”).

Имом Абу Ханифа рахимахуллох Аллох таолонинг нозил бўлиши хакида сўралганларида: “У нозил бўлади, кайфияти эса номаълум”— деб жавоб бердилар (Шархул-акидатит-Таховийя”).

Хофиз, Имом Нуъайм ибн Хаммод ал-Хузоий рахимахуллох деди: “Ким Аллохни махлукларига ўхшатса кофир бўлади. Ким Аллох ўзини сифатлаган сифатларни инкор этса кофир бўлади. Аллохни Унинг Ўзи ва унинг расули соллаллоху алайхи ва саллам сифатлаган сифатларда бирон нарсага ўхшатишлик йўк” (Имом Багавий: “ал-Улув лил-Алиййил-Гаффор”).

Баъзи салаф олимлари: “Исломнинг оёги бўйсуниш кўприги узрагина тойилмасдан собит бўлади”— дедилар (Имом Багавий: “Шархуссунна”).

Шунинг учун хам, Аллох таолонинг зоти ва сифатлари хакида сўз юритишда салаф йўлидан юраман деган одам, у хох салаф даврида бўлсин, хох кейинги асрларда яшасин, исм ва сифатлардаги Куръон Каримнинг услубини олиши керак.

Салафнинг йўлига мухолиф бўлган хар бир одам, у хох салаф, хох сахобалар ва тобиинлар асрида яшасин, Куръон йўлидан юрмаган бўлади.

[1] – (“Илход” — хакикатдан мойил бўлиш, ундан бурилиб кетиш, демакдир. “Илход” ичига “таътил”, “тахриф”, “такйиф” ва ташбих” киради.)

«Таътил» — сифатларни умуман исбот килмаслик ёки баъзиларини исбот килиб, баъзиларини инкор килиш.

“Тахриф” — шаръий далилларни лафз ёки маъноларида ўзгартиб, уларни зохирий маъноларидан лафз унга кучсиз эхтимолда далолат киладиган маъноларга буриш. Хар бир “тахриф” — таътилдир. Хар бир “таътил” — тахриф эмасдир.

“Такйиф” — “кандай”— деб савол бериб, суриштириш.

“Тамсил” — бир нарсанинг барча жихатлардан ўхшаш—тенггини исбот этиш.

“Ташбих” — бир нарсанинг баъзи жихатлардан ўхшаш—тенггини исбот этиш.

[2] – Аллох таолонинг зоти ва сифатларининг кайфиятини хаёлга келтириш жоиз эмас. Чунки, инсон хаёлига келган барча тасаввур ва хаёлдан Аллох таоло буюкдир.

[3] – (Аршга кўтарилиш ва олийлик, биз, Аллох таолонинг буюклигига лойик тарзда исбот этадиган икки сифатдир. “арабча иставо” сўзини салаф олимлари: “ўрнашди”, “юксалди” ва “кўтарилди” деб тафсир килдилар. Салаф уламолари “кўтарилиш” сўзига бундан ортик маъно бермадилар. Улардан бу сўзга “ хукмрон бўлди”, “эга бўлди”, “бўйсундирди” каби маънолар ривоят килинмади).

“Иставо” сўзининг араб тилидаги маъноси Имом Бухорийнинг “Сахих” ида баён килинганидек: “кўтарилиш”, “олий бўлиш”, демакдир.

— Аллох таолонинг Аршга кўтарилиш кайфияти биз учун номаълум. Унинг хакикатини Аллохнинг ўзигина билади.

— Далиллар собит бўлгани учун Аллох таолонинг Аршга кўтарилганига иймон келтириш фарздир.

— Аллох таолонинг Аршга кўтарилиши хакида савол бериш бидъатдир. Чунки, бу кўтарилишнинг кайфиятини Аллох таолонинг ўзигина билади.

[4] – Улар куйидаги тартибда: Аъроф: 54, Юнус: 3, Раъд: 2, То-ха: 5, Фуркон: 59, Сажда: 4, Хадид: 4.

[5] – Исхок ибн Рохавайх рахимахуллох ушбу оятнинг тафсирида шундай деди: “Илм ахллари: “Аллох таолонинг Арш устига кўтарилгани ва ернинг еттинчи каватининг остидаги хар бир нарсани билиб туришига” иттифок килдилар. (Бу сўзни имом Захабий «ал Улув» китобида келтирган.

[6] – Оятдаги «Юзи» дан мурод Аллох таолонинг хакикий юзи. Юзнинг колиши бутун Зотининг колишига далолат килади, бундан бошка маъно тушуниб колинмасин. (Ислом Нури тахририяти).

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.