Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

“Салаф солиҳ” – “Аҳлуссунна вал-жамоа” эътиқоди (4)

Иккинчи рукн: Фаришталарга иймон келтириш

Фаришталарга иймон келтириш — уларнинг борлигига хеч шак ва шубхаси бўлмаган катъий эътикод килишдир. Аллох таоло деди: “Пайгамбар ўзига Парвардигоридан нозил килинган нарсага иймон келтирди ва мўъминлар (хам иймон келтирдилар). Аллохга, унинг фаришталарига, китобларига ва пайгамбарларига иймон келтирган хар бир киши (айтди)….” (Бакара: 285).

Фаришталарнинг борлигини инкор этган одам, Аллох таолонинг куйидаги сўзларига биноан кофир бўлади: “Кимки Аллохга, унинг фаришталарига, китобларига, пайгамбарларига ва охират кунига кофир бўлса, демак, у жуда каттик адашибди” (Нисо: 136).

“Ахлуссунна вал-жамоа” фаришталарга умумий суратда иймон келтирадилар, аммо муфассал суратда факат далиллари ишончли бўлган, Аллох таоло ва расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам баён килганларига иймон келтирадилар: Улар вахийга вакил килинган Жаброил, ёмгирга вакил килинган Мийкоил, Сурга вакил килинган Исрофил, жонларни олишга вакил килинган Малакул-мавт, жаханнам посбони Молик, жаннат посбони Ризвон ва кабр фаришталари Мункар ва Накирлардир.

“Ахлуссунна вал-жамоа” фаришталарнинг бор эканлигига, уларнинг шахслар эканлиги, маънавий нарсалар эмас хис килинадиган нарсалар эканига, улар Аллох таолонинг нурдан яратган махлуклари ва Осмонда яшашларига иймон келтирадилар.

Фаришталар — улкан махлуклардир. Уларнинг канотлари бор. Баъзиларининг каноти иккита, баъзилариники учта, баъзилариники тўртта, баъзилариники эса ундан кўпдир.

Фаришталар Аллох таолонинг кўшинларидан биридир. Улар, Аллох таолонинг изни ила, вазиятларга караб турли махлуклар шаклига кира оладилар.

Улар Аллох таолога якин ва мухтарам бўлиб, эркаклик ва аёллик сифатлари билан сифатланмайдилар, уйланмайдилар ва болалаб кўпаймайдилар.

Фаришталар емайдилар ва ичмайдилар. Уларнинг таоми тасбих ва тахлил бўлиб, уни айтишдан хеч хам зерикмайдилар ва чарчамайдилар. Уларнинг сифатлари яхшилик, гўзаллик, хаё ва интизомлиликдир.

Фаришталарнинг одамлардан фарки, улар ибодат килиш ва гунох ишларни килмасликка табиатлантириб яратилганлар. Аллох таоло уларни ўзига ибодат килишлари ва буйрукларини ижро этишлари учун яратган. Аллох таоло деди: “У (мушрик)лар: “Аллохнинг (фаришталардан) боласи бор”— дедилар. У зот (мушрикларнинг бадгумонларидан) мутлако покдир. Йўк, (фаришталар асло Аллохнинг болалари эмас, балки) улуг бандалардир. (Фаришталар) У Зотдан илгари бирон сўз айтмайдилар. Улар (Аллохнинг) амру фармони билангина амал киладилар. У Зот уларнинг олдиларидаги (киладиган) ва оркаларидаги (килиб ўтган) барча иш-амалларни билур. Улар (Киёмат коим бўлган кунда) факат (Аллох) рози бўлган кишиларнигина шафоат килурлар. Уларнинг ўзлари (Аллохдан) кўркиб хавфу хатарда турурлар” (Анбиё: 26-28).

Фаришталар кеча ва кундуз Аллох таолога тасбих айтадилар ва осмондаги “Байтул-Маъмур” ни тавоф киладилар. Улар Аллох таолодан жуда хам кўркадилар.

Фаришталарнинг турлари

Фаришталарнинг баъзилари вахийга, баъзилари Аршни кўтаришга, баъзилари тогларга, баъзилари жаннат, баъзилари эса жаханнамга вакил килинган.

Баъзи фатишталар бандаларнинг килган амалларини ёдлаш, баъзилари мўъминларнинг жонларини, баъзилари кофирларнинг жонларини олиш, баъзилари эса кабрда бандаларни сўрок килишга вакил килинган.

Баъзи фаришталар мўъминлар учун истигфор ва салавот айтадилар ва уларни севадилар. Баъзи фаришталар илм мажлислари ва Аллохнинг зикри бўлаётган халкаларда хозир бўладилар ва у ерда ўтирган кишиларни ўз канотлари билан ўраб оладилар. Уларнинг баъзилари инсонга богланган бўлади, ундан хеч хам ажралмайди. Баъзи фаришталар бандаларни яхши ишларни килишга даъват этадилар. Баъзи фаришталар яхши кишиларнинг жанозаларида хозир бўладилар. Баъзи фаришталар жиходларда мўъминлар билан бирга кофирларга карши жанг килиб, уларга ёрдамчи бўладилар.

Баъзи фаришталар яхши кишиларни химоя килиб, уларнинг мусибатларини кўтаришга, баъзи фаришталар эса кофирларни лаънат килиб, уларга балоларни келтиришга вакил килинган.

Фаришталар хайкал, сурат, ит ёки кўнгирок бўлган уйларга кирмайдилар ва одамзот озорланадиган нарсалардан озорланадилар.

Фаришталарнинг сони кўп бўлиб, уларнинг сонини Аллох таолонинг ўзигина билади. Аллох таоло деди: “Роббингизнинг кўшинларини Ёлгиз унинг Ўзигина билур. Бу инсонлар учун эслатма, холос” (Муддассир: 31).

Аллох таоло фаришталарни биздан пардалади. Биз уларни асл яратилган шаклларида кўра олмаймиз. Лекин Аллох таоло баъзи бандаларига уларни асл суратларида кўрсатди. Чунончи, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Жаброил алайхиссолату вассаломни Аллох яратган асл суратида икки марта кўрдилар. Аллох таоло деди: “Сизларнинг сохибингиз (Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам) мажнун эмасдир. Дархакикат, у (Жаброилни) очик уфкда кўрди.” (Таквир: 22, 23).

Учинчи рукн: Илохий китобларга иймон келтириш

“Ахлуссунна вал-жамоа” — Аллох таоло пайгамбарларига уларда буйруклари, кайтариклари, ваъдалари, тахдидлари, бандаларидан хохлаган нарсалари, хидоят ва нур бўлган китобларни нозил килган, деб эътикод киладилар. Аллох таоло деди: “Пайгамбар ўзига Парвардигоридан нозил килинган нарсага иймон келтирди ва мўъминлар (хам иймон келтирдилар). Аллохга, унинг фаришталарига, китобларига ва пайгамбарларига иймон келтирган хар бир киши (айтди)….” (Бакара: 285).

Аллох таоло ўз пайгамбарларига башариятни хидоят килишлари учун китобларни нозил килди. Аллох таоло деди: “Алиф, Лом, Ро. (Эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам бу Куръон) сиз одамларни Парвардигорларининг изни-иродаси билан зулматлардан нурга — Азиз-Кудрат, Хамид-хамду сано Эгаси бўлган Зотнинг йўлига — олиб чикишингиз учун Биз сизга нозил килган Китобдир” (Иброхим: 1).

Илохий китоблар: Куръон, Таврот, Инжил, Забур ва Иброхим ва Мусо алайхимуссолату вассаломларга юборилган сахифалардир. Бу китобларнинг энг буюклари: Таврот, Инжил ва Куръондир. Бу уч китобнинг энг буюги, энг афзали ва уларни бекор килувчиси — Куръон Каримдир.

Аллох таоло Куръон Каримдан бошка барча китобларни нозил килган пайтда уларни химоя килишни ўз зиммасига олмади. Балки, уларнинг химоясини одамларга топширди. Бирок, улар китобларни мухофаза кила олмадилар. Натижада, у китобларга ўзгариш ва кўшимчалар кириб кетди.

Куръон Карим — Оламлар Парвардигорининг каломи, очик китоби ва мустахкам арконидир. Аллох таоло Куръон Каримни пайгамбари Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламга уммати учун дастур бўлиши, одамларни зулматлардан нурга чикариши, тўгрилик ва тўгри йўлга хидоят килиши учун нозил килди.

Аллох таоло Куръон Каримда аввал ўтган ва кейин келадиган халкларнинг хабарлари, Осмонлар ва уларнинг яралишини баён килиб, халол ва харом нарсалар, одоб ва ахлок асослари, ибодат ва муомала хукмлари, пайгамбарлар ва солих кишиларнинг хаётлари, мўъмин ва кофирларнинг мукофот ва жазолари, мўъминларнинг диёри бўлмиш жаннат ва кофирларнинг диёри бўлмиш жаханнамнинг тафсилотларини баён килди. Аллох таоло Куръон Каримни калб касалликларига шифо, барча нарсанинг баёни ва мўъминлар учун хидоят ва нур килиб кўйди. Аллох таоло деди: “Биз сизга — хамма нарсани баён килиб берувчи, хидоят, рахмат ва мусулмонлар учун хушхабар бўлган Китоб – Куръонни нозил килдик” (Нахл: 89).

Барча одамлар Куръон Карим таълимотларига, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килинган сахих (ишончли) хабарларга эргашишлари ва у иккисини ўз хаётларига татбик килишлари зарурдир. Чунки, Аллох таоло расулуллох соллаллоху алайхи ва салламни Ўзи нозил килган Китобни баён килиб беришлари учун одамлар ва жинларга элчи килиб юборди. Аллох таоло деди: “Сизга эса одамларга нозил килинган нарсаларни баён килиб беришингиз учун ва шояд тафаккур килсалар, деб бу Эслатма — Куръонни нозил килдик. ” (Нахл: 44).

“Ахлуссунна вал-жамоа” Куръон — харфлари ва маънолари — Аллох таолонинг каломи эканига, унинг Аллох таолодан бошланиб, Аллох таолога кайтишига, туширилган, бирок махлук эмаслигига, Аллох таоло Куръонни ўзи сўзлагани ва Жаброил алайхиссолату вассаломга ўкиб бергани ва Жаброил алайхиссолату вассалом Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламга олиб тушганига катъий иймон келтирадилар.

Хаким ва Хабардор бўлган Зот Куръон Каримни очик араб тилида нозил килди ва у бизларга мутавотир (кўп) йўллар билан шубхага ўрин колмайдиган (сахих ривоятларда) етиб келди. Аллох таоло деди: “Албатта (бу Куръон) барча оламлар Парвардигори томонидан нозил килингандир. (Эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам) Сиз (охират азобидан) огохлантирувчилардан бўлишингиз учун калбингизга уни Рухул-Амийн — Жаброил очик-равшан арабий тил билан нозил килди. ” (Шуаро: 192 – 195).

Куръон Каримни калблар ёд олади, тиллар тиловат килади ва сахифаларга ёзилади. Аллох таоло деди: “Йўк, у (яъни куръон) илм ато этилганларнинг калбларида (ёд бўлгувчи) аник оятлардир” (Анкабут: 49).

“Албатта У (Куръон сехр ёки уйдирма эмас, балки) асралган Китоб (Лавхул-Махфуз) даги — Куръон Каримдир. Уни факат пок кишиларгина ушларлар. (У) барча оламлар Парвардигори томонидан нозил килингандир”. (Вокеа: 77-80).

Куръон Карим — пайгамбаримиз Мухаммад ибн Абдуллох соллаллоху алайхи ва салламга берилган буюк ва мангу мўъжизадир. У самовий китобларнинг энг сўнггисидир, у бекор килинмайди ва алиштирилмайди. Аллох таоло уни киёматдан аввал ўзига кўтарадиган кунигача барча ўзгартиш, кўшиш ва камайтиришлардан ўз хифзу химоясида саклашни кафолатини олди. Аллох таоло деди: “Албатта бу эслатмани (яъни, Куръонни) Биз Ўзимиз нозил килдик ва ўзимиз уни саклагувчимиз” (Хижр: 9).

“Ахлуссунна вал-жамоа” Куръоннинг бирон харфини инкор этган ёки унга кўшимча кўшган, ёки ундан биронта харфни камайтирган кишини кофир деб хисоблайдилар. Шунинг учун биз хам, Куръон оятларининг хар бири Аллох таоло хузуридан нозил бўлган ва бизга мутавотир (энг ишончли) йўллар билан етиб келган эканига катъий иймон келтирамиз.

Куръон Карим расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга тўплам холатида — бир дафъада нозил бўлмаган. Балки, вокеъаларга муносиб тарзда ёки берилган саволларга жавоб ўларок, ёки вазиятларга караб йигирма уч йил давомида таркок нозил бўлган.

Куръон Карим Маккада нозил бўлган саксон олти (86) ва Мадинада нозил бўлган йигирма саккиз (28), жами бир юз ўн тўрт (114) сурани ўз ичига олади. Маккада нозил бўлган суралар “Маккий”, Мадинада нозил бўлган сураларни “Маданий” суралар деб аталади. Куръон Карим сураларининг йигирма тўккизтаси (29) узук-ёлгиз харфлар билан бошланган.

Куръон Карим расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг даврларида ёзилган. Сахобаларнинг энг яхшиларидан розияллоху анхум котиблар бўлган, улар куръондан нозил бўлганини расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг амри билан ёзиб боришар эди. Абу Бакр разияллоху анхунинг халифалик даврида Куръоннинг ёзилган парчалари жамланди. Усмон разияллоху анху халифалик даврларида умматни бир кироатга жамлади. Аллох таоло уларнинг барчасидан рози бўлсин!

“Ахлуссунна вал-жамоа” Куръон Каримни таълим бериш, ёд олиш, тиловат килиш, тафсир килиш ва унга амал килишга каттик эътибор берадилар. Аллох таоло деди: “(Эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам ушбу куръон барча одамлар), оятларини тафаккур килишлари ва акл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун биз сизга нозил килган Китобдир” (Сод: 29).

Улар Куръон тиловати билан Аллох таолога ибодат киладилар. Чунки ундан хар бир харфни ўкишга бир хасана бор. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Кимки Аллохнинг Китобидан бир харф ўкиса, у учун бир хасана-яхшилик бордир. Хасана-яхшилик эса ўн баробари билан биргадир. Мен: “Алиф, Лом, Мим” бир харф”— деб айтмайман. Балки, “Алиф” бир харф, “Лом” бир харф, “Мим” бир харфдир” (Имом Термизий ривояти).

“Ахлуссунна вал-жамоа” Куръон оятларини курук раъй-фикр билан тафсир килишга ижозат бермайдилар. Чунки, бу Аллох таоло хаккига илмсиз сўз айтиш, демакдир. Балки, улар Куръон оятларини Куръоннинг бошка оятлари ва хадислар билан, кейин эса сахобаларнинг сўзлари ва улардан кейин яшаб, бугунги кунимизга кадар уларга яхшилик билан эргашган кишиларнинг сўзлари билан шаръий коидалар доирасидан чикмасдан тафсир киладилар. Зеро, Аллох таоло ўз хаккига билимсиз сўз айтишни харом килди: “У (Шайтон) сизларни факат ёмолик ва бузукликка ва Аллох шаънида билмаган нарсаларингизни гапиришга буюради” (Бакара: 169).

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.