Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

“Салаф солиҳ” – “Аҳлуссунна вал-жамоа” эътиқоди (5)

Тўртинчи рукн: Пайгамбарларга иймон келтириш

“Ахлуссунна вал-жамоа” Аллох субхонаху ва таоло бандаларига жаннатдан башорат ва жаханнамдан огохлантирувчи, одамларга хак йўлни кўрсатиш ва уларни зулматлардан нурга чикариш учун хак динга даъват этувчи пайгамбарларни юборган эканига иймон келтириб, катъий эътикод киладилар.

Пайгамбарлар даъватидан максад, халкларни ширк ва бутпарастликдан куткариш хамда жамиятларни бузгунчилик ва фасоддан тозалашдир. Улар пайгамбарлик (рисолат) ни етказдилар, омонатни адо етдилар, умматга насихат ва Аллох йўлида хакикий жиход килдилар. Улар ўзларининг ростгўй эканликларига далолат киладиган очик-равшан мўъжизалар олиб келдилар.[1] Кимки пайгамбарларнинг бирига кофир бўлса, Аллох таоло ва барча пайгамбарларга кофир бўлади. Аллох таоло деди: “Албатта Аллох ва унинг пайгамбарларига ишонмайдиган, Аллох билан пайгамбарларининг ўртасини ажратишни истайдиган ва: “Биз уларнинг баъзиларига ишонамиз ва баъзиларига ишонмаймиз” дейдиган хамда (иймон билан куфр ўртасидаги) ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар — ана ўшалар хакикий кофирлардир. Биз кофирларга хўрловчи азобни тайёрлаб кўйганмиз. Аллох ва унинг пайгамбарларига иймон келтирган хамда улардан биронтасини ажратиб кўймаган зотларга эса якинда (Аллох муносиб) мукофотларини ато этажак. Аллох Магфиратли, Рахмли Зотдир” (Нисо: 150-153).

Аллох таоло пайгамбарларни юборишдаги хикматни куйидагича баён килди: “Токи бу пайгамбарлар (ўтганлари)дан кейин одамлар учун Аллохга карши хужжат бўлиб колмаслиги учун пайгамбарларни (мўминларга жаннат хакида) хушхабар берувчи ва (кофирларни дўзах азобидан) кўркитувчи килиб юбордик. Аллох Кудратли ва Хикматли Зотдир” (Нисо: 165).

Аллох таоло кўп пайгамбарлар юборди ва уларнинг айримларини Куръон Каримда ёки расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг тилларида зикр килди. Айримларидан эса хеч кандай хабар бермади. Аллох таоло деди: “Биз хар бир умматга: “Аллохгагина ибодат килинглар ва тогут[2] дан узок бўлинглар”— деб даъват этадиган элчини юборганмиз” (Нахл: 36).

Куръон Каримда набий ва расулларнинг йигирма бештаси (25) зикр килинган. Улар: Одам, Идрис, Нух, Худ, Солих, Иброхим, Лут, Исмоил, Исхок, Яъкуб, Юсуф, Айюб, Шуайб, Мусо, Хорун, Зул-кифл, Юнус, Довуд, Сулаймон, Илёс, Алясаъ, Закариё, Яхё, Ийсо ва Мухаммад, Бани Исроилга юборилган ва Куръон Каримда Асбот исми билан баён килинган пайгамбарлардир (уларнинг барчасига Аллохнинг салавот ва саломлари бўлсин!). Аллох таоло деди: “Аникки, Биз Сиздан илгари (кўп) пайгамбарлар юборгандирмиз. Улардан Биз Сизга хикоя килиб берганлари бор, яна улардан Биз Сизга хикоя килмаганлари хам бордир… ” (Гофир: 78).

Аллох таоло баъзи пайгамбарларга бошкаларга бермаган афзалликларни берди. Ислом уммати расуллар набийлардан афзал эканларига иттифок килди. Расуллар хам ўзаро бир-бирларидан фазилатда турличадирлар. Расул ва набийларнинг энг афзаллари бешта бўлиб, уларни “улул-азм” (матонатли элчилар) деб аталади. Улар: Мухаммад, Нух, Иброхим, Мусо ва Ийсо алайхимуссолату вассаломлардир.

Улул-азмларнинг энг афзали эса набий ва расулларнинг сўнггиси, Роббул-Оламийннинг элчиси Мухаммад ибн Абдуллох соллаллоху алайхи ва салламдирлар. Аллох табарока ва таоло деди: “… Балки, у — Аллохнинг элчиси ва пайгамбарларнинг сўнггисидир” (Ахзоб: 40).

“Ахлуссунна вал-жамоа” Аллох таоло исмларини баён килган ва ё килмаган аввали Одам алайхиссолату вассалом, охири ва уларнинг энг афзали Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламга кадар юборилган барча пайгамбарларга иймон келтирадилар.

Пайгамбарларга бўлган иймон умумий бўлса-да, пайгамбаримизга бўлган иймон муфассал бўлиб, олиб келган таълимотларига муфассал тарзда иймон келтиришимизни такозо этади.

Мухаммад расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам

У Абул-Косим Мухаммад ибн Абдуллох ибн Абдулмутталиб ибн Хошим ибн Абдуманоф ибн Кусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Голиб ибн Фехр ибн Молик ибн Назр ибн Кинона ибн Хузайма ибн Мудрика ибн Илёс ибн Музар ибн Низор ибн Маъд ибн Аднон ва Аднон набиюллох Исмоил ибн Иброхимнинг зурриётидан (ала набиййина ва алайхима ассалам).

У зот набий ва расулларнинг сўнггиси, одамларнинг барчаси учун юборилган расулдир. У зот рад этилмайдиган элчи, сигинилмайдиган банда, махлукотларнинг энг яхшиси, Аллох таоло учун уларнинг энг афзали ва мухтарами, энг макоми буюги ва василада Аллох таолога энг якинидир.

У зот инс ва жинларга хакикат ва хидоят билан юборилгандир. Аллох у зотни барча оламга рахмат килиб юборди. Аллох таоло деди: “Биз сизни барча оламга рахмат килиб юбордик” (Анбиё: 7).

Аллох таоло унга ўз Китобини туширди, уни Ўз динига омонатдор килди, рисолатни етказишни унга юклади ва уни рисолатни етказар экан адашишлардан саклади. Аллох таоло деди: “Ва у ўз хавойи-хохишидан сўзламас. У факат унга вахий килинаётган бир вахийдир” (Нажм: 3, 4).

У зотнинг рисолатига иймон келтирмагунига ва унинг пайгамбарлигига гувохлик бермагунига кадар хеч бир банданинг иймони дуруст бўлмайди. Ким унга итоат килса жаннатга киради. Ким унга осий бўлса жаханнамга киради. Аллох таоло деди: “Йўк, (Эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам), Парвардигорингизга касамки, то улар ўз ўрталарида чиккан келишмовчиликларда сизни хакам килмагунларича ва кейин сиз чикарган хукмдан дилларида хеч кандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунлари-бўйсунмагунларича зинхор мўмин бўла олмайдилар.” (Нисо: 65).

Хар бир пайгамбар ўз халки учунгина хослаб юборилар эди. Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам эса бутун башарият учун юборилдилар. Аллох таоло деди: “Биз сизни бутун башарият учун хушхабарчи ва огохлантирувчи килиб юбордик” (Сабаъ: 28).

“Ахлуссунна вал-жамоа” Аллох таоло Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламни очик мўъжиза ва аник оятлар билан кувватлаган эканига иймон келтирадилар.

Ана шу мўъжизалардан бири ва энг буюги — Куръон Каримдир. Аллох таоло Куръон Карим билан халкларнинг энг фасохатли, балогатли ва сўзамолини мусобакага даъват этди.

Куръон Каримдан кейинги энг буюк мўъжиза — Аллох таоло пайгамбарини кувватлаган исро ва меърож мўъжизасидир.

“Ахлуссунна вал-жамоа” пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламни уйгоклик пайтида, рухи ва бадани билан исро кечасида “Масжидул-Харом” дан “Масжидул-Аксо” га сайр эттирилгани, кейин эса самога олиб чикилганига иймон келтирадилар. Бу мўъжиза Аллох таолонинг сўзлари билан собитдир: “(Аллох) тунда, Ўз бандасини — унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун “Масжидул-Харом” дан Биз атрофини баракотли килиб кўйган “Масжидул-Аксо” га сайр килдирган (барча айбу нуксондан) пок зотдир. Дархакикат, у эшитувчи, кўрувчи зотдир” (Исро: 1).

Исродан сўнг расулуллох соллаллоху алайхи ва салламни осмонга олиб чикилди хатто еттинчи осмонгача чикдилар сўнгра ундан юкорига Аллох хохлаганича олиб чикилди. Бу — олдида “жаннатул-маъво” бўлган “Сидратул-мунтахо” эди.

Аллох таоло У зотни Ўзи хохлаган нарсалари билан икромлар килди, унга вахий килди ва сўзлашди. Унга бир кеча ва кундузда беш вакт намозни фарз килди. У зот жаннатга кириб кўрдилар, жаханнамга хам карадилар, фаришталарни кўрдилар, Жаброилни Аллох таоло яратган хакикий суратида кўрдилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг калби кўрган нарсаларини инкор килмади. Чунки у зот буларнинг хаммасини ўз кўзлари билан кўрдилар. Буларнинг барчаси у зотнинг хурмати, бошка пайгамбарлардан улуглиги ва хаммадан макомининг олийлигини билдириш учун бўлган эди. Бундан кейин расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам “Байтул-Макдис” га тушдилар ва пайгамбарларга имом бўлиб намоз ўкидилар ва тонг отишидан аввал Маккага кайтдилар. (Имом Бухорий ва Имом Мслимнинг “Сахих” ва бошка хадис китобларида бу вокеанинг бутун тафсилотлари баён килинган).

Аллох таоло деди: “Энди сизлар (Эй мушриклар, пайгамбар ўз кўзи билан) кўрган нарсаси устида у билан тортишурмисизлар! Дарвокеъ, У (Жаброил алайхиссолату вассаломни) иккинчи марта “Сидратул-мунтахо” олдида кўрди. “Жаннатул-маъво” хам унинг олдидадир. Ўшанда “Сидратул-мунтахо” ни ўраган нарса (олтин капалаклар) ўраб олганди. (Пайгамбар) нинг кўзи (ўнгу сўлга) оггани хам йўк, ўз хаддидан ошгани хам йўк. Дархакикат, у Парвардигорининг буюк оятларини кўрди” (Нажм: 13 – 18).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг мўъжизаларидан:

Ойнинг иккига бўлиниши. Бу — Аллох таолонинг пайгамбари соллаллоху алайхи ва салламга унинг пайгамбарлигига далолат килсин учун берган буюк белгидир. Бу иш мушриклар у зотдан белги талаб килганларида Макка шахрида содир бўлган.

Таомни кўпайтириш. Бу мўъжиза кўп марта содир бўлган.

Сувни кўпайтириш ва у зотнинг бармоклари орасидан отилиб чикиши ва таомнинг расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам учун тасбих айтиши. Бу мўъжиза хам кўп марта содир бўлган.

Хиссий дорисиз касалларни тузатиш ва у зотнинг кўлларида баъзи сахобаларнинг шифо топишлари.

Хайвоннинг у зотга одобда бўлиши, дарахтларнинг бўйсуниши ва тошларнинг унга салом айтиши.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга хиёнат ва ўжарлик килган баъзи кишилардан тезда интиком олиниши.

У зотнинг баъзи гайб ишлардан хабар беришлари. Олисларда бўлган ходисаларнинг бўлган захоти хабар беришлари. Бўлмаган ишлардан хабар беришлари ва ўша ишларнинг хакикатда у зот хабар берганларидек содир бўлганлиги.

У зотнинг барча дуоларининг ижобат бўлиши.

Аллох таолонинг у зот соллаллоху алайхи ва салламни химоя килиши ва душманларни ундан даф килиши. Абу Хурайра разияллоху анху деди: “Абу Жахл: “Мухаммад сизларнинг ичингизда юзларини тупрокка булгайдими (сажда киладими)!”— деди, унга одамлар: “Ха”— деб жавоб бердилар. Абу жахл: “Лот ва Уззо номига онт ичиб айтаманки, агар мен шундай килганини кўрсам унинг бўйинларига (оёкларим билан) босаман ёки юзини тупрокка булгайман!”— деди. Абу Хурайра деди: “Абу жахл расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг олдиларига келди, у зот намоз ўкиётгандилар. У расулуллохнинг бўйниларига босаман деб ўйлади. Тўсатдан улар уни бир нарсадан кўрккандек оркасига чекиниб кўллари билан ўзини химоя килаётганини кўрдилар. Унга: “Сенга нима бўлди”— дейишди? У: “Мен билан унинг ўртасида олов тўла хандак, кўркинч ва канотлар бор эди”— деди.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Агар (у) якинлашса эди фаришталар уни хар бир аъзосини битта-биттадан узиб олишарди ”— дедилар” (Имом Муслим ривояти).

Бешинчи рукн: Охират кунига иймон келтириш

“Ахлуссунна вал-жамоа” охират кунининг бор эканига эътикод килиб, иймон келтирадилар. Бунинг маъноси эса, Киёмат кунини тўла тасдик этиш хамда Аллох таоло Куръонида ва Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам хабар берган ўлимдан сўнг бўладиган, жаннат ахллари жаннатга, жаханнам ахллари жаханнамга киргунига кадар бўладиган барча нарсаларга иймон келтириш, демакдир.

Аллох таоло охират кунини ўз китобида кўп зикр килди. Балки, хар бир муносабат ва хар бир ўринда у хакда сўз юритди, унинг бўлишини таъкидлаб, уни кўп зикр килди. Охират кунига бўлган иймонни Аллохга иймон келтиришга боглади. Аллох таоло деди: “Улар (Аллох таолодан такво килувчи кимсалар) сизга нозил килинган нарса (Куръон) ва сиздан аввал туширилган нарсалар (китоблар) га иймон келтирадилар ва Охират кунига аник ишонадилар ” (Бакара: 4).

“Ахлуссунна вал-жамоа”: “Киёмат кунининг качон бўлишининг илми Аллох таоло олдида ва уни Аллохдан бошка хеч ким билмайди”— деб иймон келтирадилар. Аллох таоло деди: “Дархакикат, Киёмат (куни качон бўлиши)нинг илми Аллох таолонинг хузуридадир” (Лукмон: 34).

Аллох таоло киёмат кунининг качон бўлишини бандаларидан сир тутган бўлса-да, унинг якинлашганини билдирадиган белги ва аломатларни килиб кўйди.

“Ахлуссунна вал-жамоа” киёмат кунининг белгилари бўлмиш катта ва кичик аломатларга иймон келтирадилар. Чунки булар охират кунига бўлган иймон ичига киради.

Киёматнинг кичик аломатлари

Киёматнинг кичик аломатлари киёмат бўлишидан анча аввал бўлиб, унинг кўринишлари одатдаги ишлар каби бўлади. У гохо киёматнинг катта белгилари билан хамоханг бўлади. Киёматнинг кичик белгилари жуда хам кўп бўлиб, биз уларнинг ишончли ривоятлар билан етиб келганларинигина эслатиб ўтмокчимиз. Улар куйидагилардир:

Пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламнинг пайгамбар килиб юборилишлари, пайгамбарлик ва рисолатнинг тугаши, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг вафот этишлари, “Байтул-макдис” нинг фатх этилиши, фитналарнинг пайдо бўлиши, ўтган кавмлардан саналмиш яхудий ва насронийларнинг йўлларига эргашиш, дажжоллар ва сохта пайгамбарларнинг чикиши.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам номидан сохта хадисларни тўкиш, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатларини рад этиш, ёлгоннинг кўпайиши, хабарларни накл килишда уларнинг тўгри ёки нотўгрилигини текширишнинг йўколиши, илмнинг кўтарилиши ва илмни кичиклардан ўрганиш, жахолат ва бузгунчиликнинг пайдо бўлиши, солих одамларнинг камайиши, Ислом халкаларининг бирма-бир узилиши, халкларнинг Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламнинг умматларига биргалашиб хамла килишлари хамда Ислом ва ислом ахлининг гариблиги.

Котилликнинг кўпайиши, балонинг каттиклигидан ўлимни умид килиш, балоларнинг каттиклигидан кабрда ётган одамнинг ўрнида бўлишни орзу килиш, зилзила ва касалликлар туфайли ўлиш ва кўккисдан ўлишнинг кўпайиши, эркаклар сони озайиб аёлларнинг кўпайиши, аёлларнинг ярим ялангоч кийинишлари, кўчаларда очик-ойдин зино килишнинг ёйилиши, одамларни савалайдиган ва золимларга ёрдамчи бўлган миршабларнинг пайдо бўлиши.

Чолгу асбоблари, хамр (маст килувчи ичимликлар), зино, судхўрлик, ипак, эркакларнинг ипак кийимларни халол санаб кийишлари, ер ютиш, отиш (бундан мурод кавмларни уй-жойлари билан бир томонга отиш ва ер билан яксон килиш назарда тутилган бўлса керак, Ислом Нури тахририяти) ва одамларнинг баъзисини (килган гунохлари сабабли) бошка махлукларга айлантириш.

Омонатнинг йўколиши, ишларнинг нолойик одамларга топширилиши, паст-таг-туги йўк одамларнинг рахбар бўлишлари, пастлар яхшиларнинг устида бўлиб колиши, чўрининг ўз хўжайинини тугиши, курилишлардаги ракобат, одамларнинг масжидларни безашда гердайишлари, замоннинг ўзгариши: бутларга ибодат килиш ва Ислом уммати ичида ширк амалларининг пайдо бўлиши.

Танишларгагина салом бериш, тижоратнинг кўпайиши, бозорларнинг якин бўлиши, ношукрлик билан одамларнинг кўлларида кўп бойликнинг жамланиши, хасисликнинг кўпайиши, ёлгондан гувохлик беришнинг кўпайиши, хакикий гувохликни яшириш, хаёсизликнинг пайдо бўлиши, одамларнинг хусуматлашиши ва бир-бирларидан нафратланишлари хамда газабланишлари, кариндошлик алокаларининг узилиши ва ёмон кўшничилик килиш.

Вактнинг кискариши ва ундан бараканинг кетиши, хилол янги ойнинг йўгонлашиши, коронгу кечанинг бўлаклари каби фитналарнинг пайдо бўлиши, Ислом рагбатлантирган суннатларга амал килишда сустлик килиш ва карияларнинг ўзларини ёшларга ўхшатишлари.

Йирткич хайвонлар ва тогу тошларнинг одамларга гапиришлари, Фурот дарёсининг сувларини олтиндан бўлган тог сабабидан куриши ва мўъмин тушларининг рост бўлиши.

Расуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг Мадинаси барча ифлосликларни йўк килади ва у ерда солих ва такволи кишиларгина колади. Араб ярим оролида яйлов ва дарёларнинг кайта пайдо бўлиши ва Кахтондан одамлар итоат этадиган бир одамнинг чикиши.

Румликларнинг кўпайиши ва мусулмонларга карши уруш килишлари, мусулмонларнинг яхудийлар билан уруш килишлари ва дарахт ва тошларнинг: “Эй мусулмон, мана бу яхудий, кел уни ўлдир”— деб айтиши.

Константинопол фатх этилганидек Римнинг хам фатх этилиши ва бундан бошка сахих хадисларда ривоят килинган хабарлардир.

Киёматнинг катта белгилари

Киёматнинг катта белгилари киёматнинг якин колганига далолат килади. Агар бу белгилар кўринса, ундан кейин киёмат бўлади.

“Ахлуссунна вал-жамоа” киёматнинг катта белгиларига расулуллох соллаллоху алайхи васалламдан ривоят килинганидек иймон келтирадилар. Уларнинг баъзилари:

Махдийнинг чикиши: Унинг исми Мухаммад ибн Абдуллох, пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг ахли-байтидан. У машрик тарафидан чикиб, етти йил хукм килади. У жабр ва зулмга тўлган ер юзини адолатга тўлдиради. У хукм килган даврда Ислом уммати аввал кўрмаган фаровонликни кўради. Ер бор ўсимлигини чикаради, осмон эса ёмгирларини ёгдиради, У молни хисобсиз беради.

Масихуд-Дажжолнинг чикиши[3], Ийсо алайхиссолату вассаломнинг Шомдаги Дамашкнинг шарк томонидаги Ок Минор олдида нозил бўлишлари. Ийсо алайхиссолату вассалом Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам олиб келган шариатга амал килиб, у билан хукм килувчи бўлиб тушадилар. У Дажжолни ўлдиради ва Ер юзида Ислом билан хукм килади. Ийсо алайхиссолату вассалом Хак учун жанг киладиган ва Дажжолга карши уруш килишга жамланиб турган хамда Аллох тарафидан мададланган тоифа олдига намозга такбир айтилган вактда нозил бўладилар ва ўша жамоанинг амири оркасида иктидо килиб намоз ўкийдилар.

Яъжуж ва маъжужнинг чикиши, уч марта Ер ютиши: машрикда, магрибда ва Араб жазирасида. Тутуннинг чикиши, Куёшнинг ботиш тарафидан чикиши, Ер жониворининг чикиши ва одамлар билан сўзлашиши, одамларни жамлайдиган оловнинг бўлиши.

“Ахлуссунна вал-жамоа” Аллох таоло ва расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хабар берган ўлим талвасаси ва ўлимдан сўнг бўладиган ўлим фаришталарининг хозир бўлишлари, мўъминнинг роббиси билан учрашганида кувониши, ўлим пайтида Шайтоннинг хозир бўлиши, кофирнинг ўлими олдида келтирган иймонининг кабул бўлмаслиги, барзах олами (ўлимдан сўнг то киёмат кунига кадар давом этадиган хаёт), кабрнинг неъматлари, азоблари ва фитналари, кабрдаги фаришталарнинг саволлари, шахидларнинг роббилари хузурида тирикликлари ва ризкланишлари, саодатли кишиларнинг рухлари неъматда, бахтикаро кишиларнинг рухлари азобда экани каби барча гайб ишларига иймон келтирадилар.

“Ахлуссунна вал-жамоа” тирик ва бархаёт Аллох таоло хаёт ва тирикларни йўк килиб, сўнгра кабрлардаги ўликларни кайта тирилтириб, ўз хузурида тургизиб хисоб-китоб килишига иймон келтирадилар.

“Ахлуссунна вал-жамоа” сурга икки марта дам урилишига иймон келтирадилар. Унинг биринчиси кўркитиш дами: унда бутун Олам ўзгаради ва ундаги интизом бузилади, барча жонзотлар фоний бўлади.

Иккинчиси эса кайта тирилтириш, жамлаш ва барчанинг Роббул-Оламийн учун туришлари учун урилган дам.

“Ахлуссунна вал-жамоа” кайта тирилиш ва жамланишга, Аллох таоло кабрлардаги одамларни кайта тирилтириши, одамлар Роббул-Оламийн олдида ялангоч, ялангоёк ва хатна килинмаган холда туришларига иймон келтирадилар, Куёш уларга жуда хам якин бўлади, уларнинг баъзилари ўзларидан оккан терларга кўмилиб то бўгизларигача етади, биринчи бўлиб кайта тирилтириладиган ва кабри ёриладиган одам — пайгамбармиз Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам бўладилар.

Бу дахшатли кунда одамлар ўз кабрларидан бир лахзада атрофларга ёйилган чигирткалар мисоли, чакирувчига шошган холларида чикиб келадилар. Сўнгра, атроф жим-жит, хаммага кўркинчли сукунат хукмрон бўлади. Шу пайтда амаллар ёзилган номалар — сахифалар таркатилади. Барча сирлар очилади. Аллох таоло бандалари билан Киёмат кунида сўзлашади, У билан бандалари ўртасида таржимон бўлмайди. Одамларни ўзлари ва оталарининг исмлари билан чакирилади.

“Ахлуссунна вал-жамоа” бандаларнинг амаллари тортиладиган икки паллали тарозига, амал сахифаларининг таркатилишига, уни баъзилар ўнг, баъзилар чап ва баъзилар орка тарафларидан олишларига иймон келтирадилар.

“Ахлуссунна вал-жамоа” жаханнам устига курилган, солих кишилар ўтиб, гунохкорлар йикиладиган “Сирот” га иймон келтирадилар.[4]

“Ахлуссунна вал-жамоа” жаннат ва жаханнам яратилган, хозирги кунда хам мавжуд, улар хеч хам фоний бўлмаслигига, жаннат муваххид мўъминлар ва такволиларнинг жойи эканига, жаханнам эса масихий, яхудий ва бутпарастлар каби мушрик-кофирлар ва гунохкорларнинг диёри эканига иймон келтирадилар. Гунохкор (мўъмин) ларнинг дўзахи фоний бўлади, кофирларнинг дўзахи эса фоний бўлмайди. Жаннат хеч качон фоний бўлмайди. Аллох таоло жаннат ва жаханнамни махлукларни яратишдан аввал яратгандир.

“Ахлуссунна вал-жамоа” Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламнинг уммати киёмат кунида биринчи бўлиб хисоб килиниши, биринчи бўлиб жаннатга кириши, улар жаннат ахлининг ярми экани ва хамда улардан етмиш мингги жаннатга хисоб-китобсиз киришига иймон келтирадилар.

“Ахлуссунна вал-жамоа” муваххидлар жаханнамда абадий колмасликларига иймон келтирадилар. Улар Аллох таолога шерик килишдан бошка гунохларни килганликлари сабабли дўзахга кирганлар, холос, чунки, мушриклар жаханнамдан чикмасдан мангу коладилар.

Улар пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи васалламнинг киёмат кунидаги хавзининг суви сутдан кўра окрок, асалдан ширинрок, мушк-анбардан хушбўйрок, идишлари самонинг юлдузлари саногича, узунлиги бир ойлик эни хам бир ойлик масофа, ундан ичган киши хеч хам чанкамас, у динда бидъат ишларни килган кишилар учун харомдир, деб иймон келтирадилар.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Хавзим (нинг катталиги) бир ойлик йўлдир. Унинг суви сутдан окрок, мушкдан хушбўйрок ва идишлари самонинг юлдузлари (каби кўпдир). Ундан ичган кимса хеч хам чанкамас” (Имом Бухорий ривояти).

Ва яна дедилар: “Мен сизларни хавзим олдида кутиб тураман. Ким менинг олдимдан ўтса (хавзимнинг сувидан) ичади. Ким ундан сув ичса мудом чанкамас. Менинг олдимга мен таниган ва мени хам таниган кимсалар сув ичиш учун келадилар ва мен билан улар ўртасини тўсиб кўйилади”. (Бошка бир ривоятда): “Мен: “улар мендан”— деб айтаман. Менга: “Сиз улар сиздан сўнг нима ишлар пайдо килганларини билмайсиз.”, дейилади. Шунда, мен: “Мендан сўнг ўзгартишлар килган кишилар узок бўлсинлар! узок бўлсинлар! “— дейман.” (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам учун шафоат ва “макталган маком” — “ал-Макомул-Махмуд” собитдир. У зотнинг шафоатлари мавкиф (махшар — киёматгох) да турган кишилар ўртасида хукм килиш учун, жаннат ахлларининг жаннатга киришлари учун, (холбуки, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг ўзлари жаннатга биринчи бўлиб кирадилар), амакилари Абу Толибнинг жазосини енгиллатиш учун шафоат килишлари (бу уч шафоат расулуллох соллаллоху алайхи ва салламгагина берилган бўлиб, бошкаларга берилмаган).

Жаннатга кирадиган умматидан бўлган баъзи кишиларнинг олий макомларга кўтариш учун шафоатлари ва жаннатга хисоб-китобсиз кирадиган умматидан бўлган кишилар учун шафоатлари.

Яхшилик ва ёмонликлари тенг бўлган кишиларнинг жаннатга киришлари учун шафоатлари. Жаханнамга киришлари амр этилган баъзи кишиларнинг жаханнамга кирмасликлари учун шафоат килишлари.

Ўз умматидан азобга мустахик кишилардан азобни енгиллатиш учун шафоатлари ва муваххидлардан осий бўлганларини жаханнамдан чикаришларидаги шафоатлари. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам шафоат килганларидан сўнг улар жаннатга кирадилар.

Сўнгги шафоатда (яъни, муваххидлардан осий бўлганларини жаханнамдан чикаришда) фаришталар, пайгамбарлар, шахидлар, сидддиклар, солихлар ва мўъминлар муштаракдирлар. Буларнинг хаммасининг шафоатларидан кейин Аллох субхонаху ва таоло ўз фазли ва карами билан хеч бир шафоатсиз кўплаб одамларни жаханнамдан чикаради.

Кофирлар учун шафоат йўкдир. Аллох таоло деди: “Уларга шафоат килувчиларнинг шафоатлари фойда бермайди” (Муддассир: 84)

Шафоатнинг икки шарти бор:

Биринчиси: шафоат килиш учун Аллох таолонинг изн бериши. Аллох таоло деди: “У (Аллох) нинг хузурида хеч ким (бировни) Унинг изнисиз шафоат кила олмайди” (Бакара: 255).

Иккинчиси: Аллох таолонинг шафоат килувчи ва шафоат килинувчилардан рози бўлиши. Аллох таоло деди: “(Улар) факат (Аллох) рози бўлган кишиларнигина шафоат киладилар” (Анбиё: 28).

Киёмат кунида мўъминнинг килган амали хам шафоат килади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Рўза ва Куръон киёмат куни банда учун шафоат килади”— дедилар (Имом Муслим ривояти).

Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам хабар берганларидек, киёмат куни ўлимни олиб келинади ва уни сўйиб ташланади: «Жаннат ахли жаннатга, жаханнам ахли жаханнамга кириб бўлишгач ўлимни жаннат ва жаханнам ўртасидаги бир ерга олиб келинади ва бўгизланади. Кейин бир даргачи: “Эй жаннат ахли, (энди) ўлим йўк! Эй жаханнам ахли, (энди) ўлим йўк!”— деб нидо килади. Жаннат ахли кувончларига кувонч, жаханнам ахли кайгуларига кайгу зиёда бўлади” (Имом Муслим ривояти).

Олтинчи рукн: Кадар (такдир)га иймон келтириш

“Ахлуссунна вал-жамоа” хар бир яхшилик ва ёмонлик Аллох таолонинг казоси (хукми) ва кадари (ўлчови) билан бўлишига, Аллох таоло хохлаган нарсасини килувчи, барча нарса Аллох таолонинг хохиши билан бўлиб, унинг хохиш даражасидан ташкари бўлмаслигига, Аллох таоло бўлган ва бўладиган барча нарсаларни бўлишидан аввал азалда билган экани, ўзининг аввалдан билиши ва хикмати такозо этганидек барча нарсаларни такдирлаб кўйгани, бандаларининг ахволи, ризки, ажали амаллари ва уларнинг бошка нарсаларини билишига, барча нарса Аллох таолонинг илми, кудрати ва иродасидан содир бўлгани, хуллас, абадга кадар бўладиган барча нарса Аллох таолонинг илми ўтган (яъни, Аллох бир нарсанинг бўлишидан аввал унинг кандай бўлишини билиши) ва калам ёзган нарсалар эканига катъий эътикод киладилар. Аллох таоло деди: “(Бу) илгари ўтган (пайгамбарлар) хикидаги Аллохнинг йўли — конунидир. Аллохнинг амри такдир — белгиланган микдор бўлди” (Ахзоб: 38).

“Биз барча нарсани ўлчов билан яратдик” (Камар: 49).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Банда такдирнинг яхши ва ёмони Аллохдан эканига иймон келтирмагунича ва ўзига етган нарса хато килмаслигини, хато килгани эса етмаслигини билмагунига кадар комил мўъмин бўла олмайди (Шайх Албоний: “Сахиху Сунанит-Термизий”).

“Ахлуссунна вал-жамоа”: “Такдирга бўлган иймон тўрт нарса билангина мукаммал бўлади деб айтадилар. Улар: “такдирнинг боскичлари” ёки “такдирнинг рукнлари” деб аталади. Мана шу нарсалар кадар масаласини тушуниш учун киришдир. Такдирга бўлган иймон унинг барча рукнларини рўёбга чикариш билангина комил бўлади. Чунки улар бир-бири билан чамбарчас богликдир. Бу рукнларнинг барчасига иймон келтирган кишининг иймони мукаммал, бу рукнларнинг бири ёки бир нечасига иймон келтирмаган кишининг иймони бузилган бўлади.

Биринчи боскич: Илм-билиш.

Бу: “Аллох таоло бўлиб ўтган ва бўладиган нарсалар, бўлмаган нарса агар бўлса кандай бўлишини умуммий ва муфассал суратда билади. У махлукларнинг нима иш килишларини уларни яратишидан аввал билган. У уларнинг ризклари, ажаллари, амаллари, харакатлари, сукунатларини, уларнинг бахтли ва ва бахтикароларини билган. Аллох таолонинг бу билиши унинг азалдан сифатланган кадим илми биландир”— деб иймон келтириш, демакдир.

Аллох таоло деди: “Дархакикат, Аллох таоло хар бир нарсани билувчидир” (Тавба: 115).

Иккинчи боскич: Ёзиш.

Бу: “Аллох таоло махлукларининг такдирини илми аввалийсида билганига мувофик “Лавхул-Махфуз” га ёзиб кўйган эканига, бу китоб хамма нарсани ўз ичига олган ундан бирор нарса тушиб колмаган. Киёмат кунига кадар бўлиб ўтган, бўлаётган ва бўладиган барча нарса “уммул-Китоб” да ёзилган эканига, бу китобни: “аз-Зикр”, “ал-Имом” ва “ал-Китабул-Мубийн” деб аталишига” иймон келтириш, демакдир. Аллох таоло деди: “Барча нарсани Биз очик Китобда (Лавхул Махфузда) санаб-белгилаб кўйгандирмиз” (Ё-син: 12).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Аллох таоло биринчи бўлиб каламни яратди ва унга: “Ёз!”— деди. Калам: “Нимани ёзай”— деди. Аллох таоло: “Такдирни ёз, бўлган ва илалабад бўладиган нарсаларни ёз!”— деди” (Шайх Албоний: “Сахиху Сунанит Термизий”).

Учинчи боскич: Ирода ва хохиш.

Яъни Коинотда содир бўлаётган барча нарса Аллох таолонинг рахмат ва хикмати ўртасида айланувчи ирода ва хохиши билан бўлади. Аллох хохлаган кишисини ўз рахмати билан хидоят килади, хохлаган кишисини эса ўз хикмати билан адаштиради. Аллох таоло хикмати ва салтанати комил бўлгани учун килган ишларидан сўралмайди. Балки, бандалар килган ишларидан сўраладилар. Чунки содир бўлган нарса “Лавхул-Махфуз” да ёзилган Аллох таолонинг ўтган илмига мосдир. Демак, Аллох таолонинг хохиши бўлувчи ва кудрати барча нарсани ўз ичига олувчидир. Аллох хохлаган нарса бўлади, хохламаган нарса бўлмайди. Бирон нарса унинг хохишидан четга чика олмайди. Аллох таоло деди: “Сизлар факат бутун Оламлар Роббиси бўлган Аллох хохласагина хохлайсизлар” (Таквир: 29).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Одам фарзандларининг барчаларининг калблари Рахмон (Аллох) нинг икки бармоги ўртасида бир калб кабидир. У (Аллох) уни хохлаганидек айлантиради” (Имом Муслим ривояти).

Тўртинчи боскич: Яратиш.

Бу боскич куйидаги нарсаларга иймон келтириш, демакдир:

Аллох таоло барча нарсанинг Холикидир, ундан бошка Холик ва Роб йўкдир. Аллох таолодан бошка барча нарса махлук бўлиб, У хар бир амал килувчи ва унинг амалини, хар бир харакатланувчи нарса ва унинг харакатини яратувчидир. Аллох таоло деди: “… ва (У, Аллох) барча нарсани яратиб (аник) ўлчов билан ўлчаб кўйган Зотдир ” (Фуркон: 2).

Содир бўлаётган барча яхшилик ва ёмонлик, куфр ва иймон, тоат ва маъсиятни Аллох таоло хохлаган, такдир килган ва яратган. Аллох таоло деди: “Хеч бир жон мўмин бўла олмас, магар Аллохнинг изни-иродаси билангина (мўмин бўлади) ” (Юнус: 100).

Яна бир оятда: “Айтинг: «Бизга факат Аллох биз учун ёзиб кўйган нарсагина етур”. (Тавба: 51).

Аллох таоло яратиш ва вужудга келтиришда Ёлгиздир, У барча нарсанинг истисносиз яратувчиси, ундан бошка Холик хам, Роб хам йўкдир. Аллох таоло деди: “Аллох барча нарсанинг Яратувчисидир. У барча нарсанинг устида Вакил-Хомийдир” (Зумар: 62).

Аллох таоло тоатни яхши кўради ва осийликни ёмон кўради. Ўзи хохлаган одамни ўз фазли билан хидоятлайди ва хохлаган одамни ўз адолати билан адаштиради. Аллох таоло деди: “Агар сизлар кофир бўлсангизлар, албатта Аллох сизлардан бехожатдир. (Аммо) У Ўз бандаларининг кофир бўлишига рози бўлмас. Агар шукр килсангизлар, (ва иймон келтирсангизлар) у сизлар учун (факат шукр килиб, иймон келтиришингизларгагина) рози бўлур. Хеч бир кўтаргувчи (яъни, гунохкор жон) ўзга жоннинг юкини (гунохини) кўтармас” (Зумар: 7).

Аллох адаштирган одам учун хужжат ва узр йўкдир. Чунки Аллох таоло одамларнинг хужжатларини йўк килиш учун пайгамбарларни юборди, банданинг амалини унинг ўзига боглади ва унинг касбидан деб хисоб килди. Инсонни кодир бўла оладиган нарсаларгагина буюрди. Аллох таоло деди: “Бу кунда хар бир жон ўзи килган иш-амали билан жазоланур. Бу кунда (хеч кимга) зулм килинмас) ” (Гофир: 17).

Бошка оятда деди: “Дархакикат, Биз уни (инсонни) (Тўгри) йўлга хидоят килдик, (энди) у хох шукр килгувчи бўлсин ва хох кўрнамак-кофир бўлсин. ” (Инсон: 3).

Яна бир оятда деди: “Токи бу пайгамбарлар (ўтганлари)дан кейин одамлар учун Аллохга карши хужжат бўлиб колмаслиги учун пайгамбарларни (мўминларга жаннат хакида) хушхабар берувчи ва (кофирларни дўзах азобидан) кўркитувчи килиб юбордик.” (Нисо: 165).

Аллох таоло деди: «Аллох хеч бир жонни токатидан ташкари нарсага таклиф килмайди» (Бакара: 286).

Лекин, Аллох таолонинг рахмати баркамол бўлгани учун унга ёмонликнинг нисбатини берилмайди. Чунки У яхшиликка буюриб, ёмонликдан кайтарди. Ёмонлик факатгина Аллох таолонинг хикмати такозо килган нарсалардагина бўлади. Аллох таоло деди: “Сенга етган хар кандай яхшилик факат Аллохдандир. Сенга етган хар кандай ёмонлик эса ўзингдандир” (Нисо: 79).

Аллох таоло зулм килишдан покдир. У адолат билан сифатланган ва хеч кимга зарра микдорида зулм килмайди. Унинг барча ишлари адолат ва рахматдир.

Аллох таоло деди: “Мен бандаларга зулм килувчи эмасман” (Коф: 29).

Бошка оятда деди: “Роббиггиз хеч кимга зулм килмайди” (Кахф: 49).

Яна бир оятда: “Дархакикат, Аллох таоло заррача хам зулм килмайди” (Нисо: 40).

Аллох таоло килган ёки хохлаган нарсасидан масъул эмасдир. Аллох таоло деди: “У (Аллох) Ўзи киладиган бирон нарса хакида масъул бўлмас. Улар (яъни, бандалар эса киладиган хар бир иш-амаллари хусусида) масъул бўлурлар ” (Анбиё: 23).

Аллох таоло инсонни ва инсоннинг ишларини яратди. Унга килган ишлари мажоз эмас, хакикат бўлиши учун ирода, кудрат, ихтиёр ва хохишни берди. Бундан ташкари, унга яхшилик билан ёмонлик ўртасини ажратиб оладиган аклни берди ва уни ўз хохиш ихтиёри билан килган ишлардагина хисоб-китоб килади. Инсон ишларни килишга мажбурланган эмас. Балки, унинг ўз хохиш ва ихтиёри бор, у ўз ишлари ва эътикодини ўзи ихтиёр килади. Бирок, инсон ўз хохишларида Аллох таолонинг хохишига тобеъдир. Аллох таоло хохлаган хар бир нарса бўлади, хохламаган нарса эса бўлмайди. Аллох таоло бандаларининг ишларини яратади. Бандалар эса Аллохнинг яратганларини бажарувчилар. Бас, Аллохдан амалларни яратиш, ижод ва такдир килиш, бандалардан эса килиш ва касб этишдир. Аллох таоло деди:

“…сизларнинг орангиздаги Тўгри йўлда бўлмокни хохлаган кишилар учун бир эслатмадир. Сизлар факат бутун Оламлар Роббиси бўлган Аллох хохласагина (Тўгри йўлда бўлишни) хохлайсизлар” (Таквир: 28, 29).

Такдирни хужжат килиб: “Агар Аллох хохлаганда эди на биз ва на бизнинг ота-боболаримиз мушрик бўлмаган ва бирон нарсани харом килиб олмаган бўлур эдик” (Анъом: 148) — деб айтган мушрикларга уларнинг бу даъволарини рад этиб Аллох таоло деди: “(Эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам) Айтинг: “Олдиларингда бизга кўрсатадиган (айтаётган сўзларингизни тасдикловчи) бирон хужжатингиз борми? Сизлар факат гумонга эргашмокдасиз, сизлар факат ёлгон сўзламокдасиз! ”(Анъом: 148).

“Ахлуссунна вал-жамоа” “Такдир Аллох таолонинг махлукотларидаги сиридир. Уни на Аллохга якин бўлган фаришта ва на юборилган пайгамбар билади. Такдирга назар килиш ва уни чукур ўрганиш — залолатдир. Чунки, Аллох таоло такдир илмини махлукларидан яширди ва уни талаб килишдан уларни кайтарди. Аллох таоло деди: “У (Аллох) Ўзи киладиган бирон нарса хакида масъул бўлмас. Улар (яъни, бандалар эса киладиган хар бир иш-амаллари хусусида) масъул бўлурлар ” (Анбиё: 23). — деб эътикод киладилар.

“Ахлуссунна вал-жамоа” ўзларига мухолиф бўлган ва адшаган гурухларга Аллох таолонинг ушбу сўзи билан хитоб килиб уни хужжат киладилар: “Айтинг: “Хамма нарса Аллохдандир”. Нега бу кавм кишилари хеч гап англамайдилар-а?! ” (Нисо: 78).

Мана шулар сахобалар, тобиинлар ва уларга киёмат кунига кадар яхшилик билан эргашган салаф солихлар иймон келтирган нарсалардир. Аллох таоло уларнинг барчасидан рози бўлсин!

[1] – Мўъжиза — Аллох таоло пайгамбарлари кўлида ўзларининг ростгўй эканликларини тасдиклашлари учун жорий киладиган гайри табиий ишдир. Мўъжизанинг бўлиши мумкиндир. Чунки сабаблар ва мусаббаб (сабаблантирилган) нарсаларни яратган Аллох таоло сабабият конунларини ўзгартишга кодирдир. Аллох таолонинг чексиз кудрати олдида мўъжизаларнинг содир бўлиши ажабланарли эмасдир. Аллох таоло хохлаган ишини кўзни юмиб, очишдан кўра тезрок вактда бажара олади. Аллох таоло деди: “Аллох таолонинг иши агар у бирон нарсани хохласа унга: “Бўл!” деб айтади ва у бўлади” (Ё-син: 82).

[2] – Ибн Каййим –Аллох рахмат килсин- деди: «Тогут –банданинг ибодатда, эргашишда ва итоат килишда хаддидан ошишлигидир. Шу нуктайи назардан тогутлар бехисобдир. Уларнинг катталари бешдир: 1- Шайтон –лаънатуллохи алайхи. 2- Бир кимсаки унга ибодат килинади ва у бунга рози бўлади. 3- Инсонларни ўзига ибодат килишга чорлаган кимса. 4- Оз бўлсада гайб илмидан хабардорман деб даъво килган кимса. 5- Аллох нозил килган шариатдан бошкаси (замонавий инсолар томонидан кўйилган конунлар) билан хукм килган хоким.

[3] – (Масихуд-Дажжолнинг фитнаси катта фитналардандир. Чунки Дажжол куфр, залолат ва фитналарнинг манбаидир. Пайгамбарларнинг барчаси ўз кавмларини Дажжол фитнасидан огохлантирди. Бу огохлантиришга энг кўп эътибор берган Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам бўлиб, умматларини бу фитнадан огохлантирар эканлар барча намозларидан сўнг Аллох таолодан бу фитнадан панох сўрар эдилар)

[4] – Сирот — жаннатга ўтиб бориладиган йўлдир. Одамлар Сирот устидан килган амалларига караб ўтиб борадилар. Уларнинг баъзилари кўзни юмиб-очгунча, баъзилари чакмокдек, баъзилари эсган шамолдек, баъзилари учкур отдек, баъзилари туя юришидек, баъзилари югуриб, баъзилари юриб, баъзилар эмаклаб ўтиб борадилар. Баъзи одамларни тутиб, жаханнамга отилади. Хар бир киши ўзининг килган амалларига караб азобланади токи гунох ва хатоларидан пок бўлади. Сиротдан ўтган одамлар жаннатга кириш учун тайёрланадилар ва жаннат билан жаханнам ўртасидаги бир майдонда кутиб турадилар. Уларнинг бир-бирларидан касослари олиниб (бу касосларни уламолар калб амалларида деганлар, хасад, гина каби) покланганларидан сўнг жаннатга киришларига изн берилади.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.