Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

“Салаф солиҳ” – “Аҳлуссунна вал-жамоа” эътиқоди (6)

Иккинчи асос
“Ахлуссунн авал-жамоа” эътикодида “ИЙМОН” сўзининг истеъмоли

Салафи солих, Ахлуссунна вал-жамоа эътикодларининг асосларидан бири уларнинг: “Иймон калб билан тасдиклаш, тил билан талаффуз ва аъзолар билан амал килишдир. У тоат килиш билан кўпаяди ва гунох килиш билан озаяди”— деб айтишларидир.

Иймон[1] сўз ва амалдир:

— Калб ва тилнинг сўзи.

— Калб, тил ва аъзоларнинг амали.

— Калбнинг сўзи — унинг эътикоди, тасдики, икрори ва ишончидир.

— Тилнинг сўзи — унинг икрори амал килиш, демакдир. Яъни, шаходат калималарини талаффуз килиш ва унинг такозоси билан амал килишдир.

— Калбнинг амали — унинг нияти, таслим бўлиши, ихлоси, тўла бўйсуниши, солих амалларни севиши ва хохлашидир.

— Тил ва аъзоларнинг амали — буюрилган нарсаларни килиш ва кайтарикларни тарк этишдир.

(Иймон факат амал билан комил бўлади, сўз хам амал хам факат ният билангина эътиборлидир, сўзнинг хам , амалнинг хам, ниятнинг хам эътибори йўк, факат улар суннатга мувофик бўлсагина эътиборлидир) (Бу сўзни Имом Авзоий, Суфён Саврий, Хумайдий ва бошка кўплаб салаф олимлари айтдилар, шунингдек уни Лалакаий ва ибн Батта ривоят килдилар).

Аллох таоло Куръони Каримда «мўминлар» сифатини иймон келтирган ва иймон келтирган нарсалари бўлмиш диннинг асослари, фуруълари, зохири ва ботинига амал килган, иймон таъсирлари уларнинг эътикодлари, сўзлари, ботиний ва зохирий амалларида намоён бўлган кишиларга истеъмол килди. Аллох таоло деди:

«Хакикий мўминлар факат Аллох (номи) зикр килинган вактида калбларига кўркинч тушадиган, Унинг оятлари тиловат килинганда иймонларини зиёда киладиган ва Ёлгиз Парвардигорларига таваккул киладиган кишилардир. Улар намозни тўкис адо этадилар ва Биз уларни бахраманд килган нарсалардан инфок-эхсон киладилар. Ана ўшаларгина хакикий мўминлар бўлиб, улар учун роббилари хузурида (юксак) макомлар, магфират ва улуг ризк бордир» (Анфол: 2-4).

Аллох таоло Куръоннинг кўп ерида иймонни амали солихга боглаган:

Аллох таоло деди: «Албатта иймон келтирган ва яхши амаллар килган зотлар учун Фирдавс жаннатлари манзил бўлур» (Кахф: 107).

«Албатта: «Роббимиз — Аллохдир» деб, сўнгра (Ёлгиз Аллох таолога ибодат килишда) тўгри-устивор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб, дерлар: «Кўркманглар ва гамгин бўлманглар!» (Фуссилат: 30).

«Килиб ўтган амалларингиз сабабли сизларга мерос килиб берилган жаннат мана шудир» (Зухруф: 72).

«Аср (вакти)га касамки, (барча) инсон зиён-бахтсизликдадир. Факат иймон келтирган ва яхши амаллар килган, бир-бирларига Хак (йўли)ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу Хак йўлида) сабр-токат килишни тавсия этган зотларгина (нажот топгувчидирлар).» (Вал-аср сураси).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Аллохга иймон келтирдим”— деб айтинг сўнгра сабот билан туринг!” (Имом Муслим ривояти).

“Иймоннинг етмиш неча хам шохлари бор. Бу шохларнинг афзали “Ла илаха иллаллох” калимасидир. Энг куйиси эса йўлдан озорли нарсаларни олишдир. Хаё хам иймоннинг бир шохидир” (Имом Бухорий ривояти).

Илм ва амал бир-бирига чамбарчас богланган бўлиб, амал илмнинг сурати ва аслидир.

Иймоннинг даражалари ва шохлари борлигига, иймон кўпайиб, озайиши ва иймон ахлининг бир-бирларидан иймонда фаркли эканликларига далолат килувчи кўплаб оят ва хадислар ворид бўлган. Аллох таоло деди: «….ва иймон келтирган зотларнинг иймонлари эса янада зиёда бўлгай» (Муддассир: 31).

«…Кани, бу сура кайси бирларингизнинг иймонларингизни зиёда килди?, дейишади. Аммо у (сура) иймон келтирган зотларнинг иймонларини албатта зиёда килди» (Тавба: 124).

«…Унинг оятлари тиловат килинганда иймонларини зиёда киладиган ва Ёлгиз Парвардигорларига таваккул киладиган кишилардир.» (Анфол: 2).

«(Аллох) ўз иймон-ишончларига яна ишонч кўшишлари учун мўминларнинг дилларига сакинат ором туширган Зотдир.» (Фатх: 4).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох учун севган ва Аллох учун ёмон кўрган кишининг иймони комил бўлибди» (Шайх Албоний: “Сахиху Сунани Аби Довуд”).

Бошка бир хадисда: «Сизлардан бирингиз (гунох ишни) кўрса уни кўли билан ўзгартирсин, агар кодир бўлмаса тили билан, агар кодир бўлмаса калби билан ўзгартирсин. Буниси (калб билан ўзгартиш) иймоннинг энг заиф (лигининг далил) идир» (Имом Муслим ривояти).

Сахобалар (Аллох улардан рози бўлсин!) иймоннинг сўз, эътикод ва амал экани, тоат билан зиёда, гунох билан камайишини расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан ўргандилар ва тушундилар.

Амирул-мўминийн Алий разияллоху анху: «Сабрнинг иймонга нисбатан ўрни бошнинг жасадга нисбатан бўлган ўрнига ўхшайди. Сабри бўлмаган одамнинг иймони йўкдир»— дедилар. (Лолакаий: “Шарху усули ахлиссуннати сал-жамоати минал-китаби вассуннати ва ижмаис-сохабати ват-табиин”).

Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анху: “Илохим, бизга иймон, ишонч ва фикхни зиёда кил!”— деди (Лолакаий ривояти).

Абу Хурайра разияллоху анху, Абдуллох ибн Аббос ва Абуддардо разияллоху анхулар: “Иймон кўпайиб, озаяди”— деб айтардилар (Лолакаий ривояти).

Вакийъ ибн Жаррох рахимахуллох деди: “Ахлуссунна”: «Иймон сўз ва амалдир» — деб айтадилар” (Лолакаий ривояти).

Имому ахлиссунна Ахмад ибн Ханбал рахимахуллох: “Иймон кўпайиб, озаяди. Унинг кўпайиши амал билан, озайиши эса амални тарк килиш биландир”— деди (Лолакаий ривояти).

Хасан Басрий рахимахуллох: “Иймон зийнатланиш ва орзуланиш билан эмас, балки, калбга ўрнашган ва амал уни тасдиклаган нарса иймондир”— деди (Шайхул ислом Ибн Таймийя: “Китабул-ийман”).

Имим Шофеий рахимахуллох: “Иймон сўз ва амалдир. У кўпайиб, озаяди. Тоат билан кўпаяди, маъсият-гунох билан озаяди”— деди ва Аллох таолонинг: «….ва иймон келтирган зотларнинг иймонлари эса янада зиёда бўлгай» (Муддассир: 31) оятини тиловат килди (“Фатхул-Борий: 1/ 62. “Китабул-Ийман”).

Имом Абу Умар Ибн Абдулбар “ат-Тамхид” китобида шундай деди: “Фикх ва хадис ахллари иймоннинг сўз ва амал эканига, ниятсиз амал бўлмаслигига ижмоъ килдилар. Уларнинг эътикодларида иймон тоат билан зиёда, гунох билан кам бўлади ва тоатларнинг барчаси иймондир” (Шайхулислом Ибн Таймийя: “Китабул-ийман”).

Барча сахобалар, тобеинлар, уларга яхшилик билан эргашган мухаддис, факих ва дин имомлари ва уларга эргашганлар шу тушунчада эдилар. Уларга бу тўгрида хакикатдан четга чиккан кимсалардан бошка хеч ким мухолиф бўлмади.

“Ахлуссунна вал-жамоа” иймонни амалдан ажратган кимсаларни “муржиа”, иймонга иймондан бўлмаган нарсаларни кўшган кимсаларни “бидъатчи” деб атадилар.

Кимки шаходат калималарига тили билан икрор бўлса, калби билан Аллохнинг бирлигини эътикод килса, лекин, аъзолари билан Ислом рукнларига амал килмаса, унинг иймони мукаммал бўлмайди. Биз бундай кишиларга умумий суратда, хукман ва исман иймон (яъни, мўмин) лафзини истеъмол кила оламиз. Аммо шаходат калималарига икрор бўлмаган кишиларга иймон исми истеъмол килинмайди.

“Ахлуссунна вал-жамоа” иймонда истисно бор дейдилар. Яъни, Аллох таолодан жуда хам кўркканлари, такдирни исбот этган ва ўзларини макташдан сакланганлари учун ўзларига мутлак иймонни нисбат килишда жазм кила олмайдиларда: “Иншааллох, мен мўминман”— дейдилар. Чунки, мутлак иймон барча тоатларни килиш ва кайтарикларнинг хаммасини килмасликни ўз ичига олади. Агар истисно иймонда шак килиш кўринишида бўлса, улар бу каби истиснодан кайтарадилар. (Яъни, мен мўмин бўлсам керак иншааллох дейишдан кайтарадилар. Бу каби ўринларда жазм килиш керак бўлади.) Бунга Куръон Карим, суннат, салаф солих ва уламолар сўзларида кўп далиллар бор. Аллох таоло деди:

«Ва бирон нарса хакида: «Мен албатта бу ишни эртага килгучиман», дея кўрманг, магар «Иншааллох-Аллох хохласа», (денг)» (Кахф: 23, 24).

«… Сизлар ўзларингизни покламай кўя колинглар! Унинг Ўзи такводор бўлган кишиларни жуда яхши билгувчидир.» (Нажм: 32).

Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам кабристонга кирган пайтларида: “Ассаламу алайкум ахли диёр мўмин ва мусулмонлар! Иншааллох, бизлар хам сизларга етиб келгувчилармиз. Аллохдан биз ва сизлар учун офиятни сўрайман”— дер эдилар (Имом Муслим ривояти).

Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анху: “Ўзининг мўмин эканига гувохлик берган киши, ўзининг жаннат ахлидан эканлигига хам гувохлик берсин”— деди (Лолакаий ривояти).

Жарир рахимахуллох: “Мен Мансур ибн Мўътамир, Мугийра, Аъмаш, Лайс, Умора ибн Каъко, ибн Шубрума, Ало ибн Мусайяб, Язид ибн Абу Зиёд, Суфён Саврий, ибн Муборак ва бошка учратганим барча кишиларнинг иймонда истисно килганлари ва истисно килмаганларни айблаганларини эшитдим” — деди (Лолакаий ривояти).

Имом Ахмад рахимахуллохдан: “Иймон нима”— деб сўралганда, у шундай деб жавоб килди: “Сўз (талаффуз), амал ва ният”. Яна сўрадилар: Бирон киши «сен мўминмисан» деб сўраса бўладими? “Бундай савол бериш — бидъатдир”— деб жавоб берди. “Ундай саволга нима деб жавоб бериш керак”— деб сўрадилар: “Иншааллох, мўминман”—деб жавоб беради деди. (Лолакаий ривояти).

“Ахлуссунна вал-жамоа” эътикодида, “иймон”, аслининг йўк бўлиши билан йўк бўлади. Аммо гунохларни килиш ва буйрукларни килмаслик билан унинг шох (тармок) ларининг йўколиши иймонни камайтирсада бирок, уни бутунлай йўк килмайди. Банда ўзини иймонга киргизган нарсасини инкор этсагина иймондан чикади. Баъзан инсонда иймон ва куфр, ширк ва тавхид, такво ва фожирлик жам бўлиши мумкин. Аллох таоло деди: “Уларнинг кўплари Аллохгат факат мушрик бўлган холларидагина иймон келтирадилар” (Юсуф: 106).

“Улар у кунда иймондан кўра куфрга якинрок эдилар” (Оли Имрон: 167).

Гунохи кабира – Катта гунохларни килган киши иймондан чикмайди. У бу дунёда иймони кемтик, иймони билан мўмин ва килган катта гунохи билан фосикдир. Охиратда эса Аллох таолонинг ихтиёридадир: хохласа уни кечиради, хохласа жазолайди.

Иймон бўлиниши мумкин. Аллох таоло иймоннинг ози билан хам жаханнамга кирган кишиларни чикаради. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Калбида хардал уругича иймони бўлган кишилар жаханнамга кирмайдилар” (Имом Муслим ривояти).

Шунинг учун хам, “ахлуссунна вал-жамоа” иймоннинг аслини махв этадиган гунохдан бошка гунохларни килган ахли кибладан биронтасини кофир хисобламайдилар. Аллох таоло деди: “Албатта Аллох ўзига (бирон нарсанинг) шерик килинишини кечирмас. Шундан бошка гунохларни Ўзи хохлаган кишилар учун кечирур.” (Нисо: 48).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Жаброил алайхиссолату вассалом хузуримга келиб: “умматингиз ичидан бири Аллохга бирон нарсани ширк келтирмай вафот этса жаннатга киради”— деб башорат берди. Мен: “Зино ва ўгирлик килса хам-ми”— дедим, у: “Зино ва ўгирлик килса хам”— деди” (Имом Муслим ривояти).

Абу Хурайра разияллоху анху деди: “Иймон пок нарсадир. Шунинг учун хам, иймон зино килган кишидан чикади. Агар у нафсини маломат килса ва кайтса, иймон хам унга кайтади” (Лолакаий ривояти).

Абуд-Дардо разияллоху анху деди: “Иймон худди бир кийиб, бир ечадиган кийимингизга ўхшайди. Аллох номига онт ичиб айтаманки, ўз иймонига хотиржам бўлган кимсадан иймони тортиб олинади ва уни излаб топа олмайди” (Лолакаий ривояти).

(Имом Бухорий рахимахуллох шундай деди: “Мен Хижоз, Мадина, Басра, Макка, Восит, Багдод, Шом ва Миср ахлларидан бўлган мингдан ортик олимлар билан бир неча бор учрашдим, кирк олти йилдан кўпрок бўлади мен улар билан кўришдим, уларнинг хаммаси унда бор эдилар. —Имом Бухорий рахимахуллох уларнинг элликдан ортигини номма-ном зикр килади. Сўнгра: “Биз сўзни чўзмаслик учун шу исмлар билан кифояланамиз”— дейди. Мен уларнинг биронтасини: Аллох таолонинг: “Холбуки, улар факат ягона Аллохга, У Зот учун Динни холис килган, Тўгри Йўлдан огмаган холларида ибодат килишга ва намозни тўкис адо этишга хамда закотни ато этишга буюрилган эдилар. Мана шу Тўгри Диндир.” (Баййина: 5) оятига биноан: «Дин — сўз, ва амал» эканида ихтилоф килганларини кўрмадим.

Имом Бухорий рахимахуллох сўхзларининг давомида уларнинг колган эътикодларини хам баён килдилар. (Лолакаий: “Шарху усули ахлиссуннати вал-жамоати минал-китаби вассуннати ва ижмаис-сохабати ват-табиин”).

[1] “Иймон сўзининг лугавий маъноси: “тасдиклаш, бўйсуниш ва икрорни изхор килиш” бўлса, шаръий маъноси: ботиний ва зохирий тоат-ибодатлардир. Ботинийлари: мас: калб ишлари, у — калбнинг тасдиклашидир. Зохирийлари эса бадан килган фарз, суннат амаллардир. Хуллас, иймон — калбда ўрнашган, уни амал тасдиклаган ва унинг самаралари Аллох таолонинг буйрукларига итоат этиш, кайтарикларидан четланишда очик намоён бўлган нарсадир. Зеро, амалдан ажраган илмдан фойда йўкдир. Агар курук илм фойда берса эди, Иблис (Аллох уни лаънатласин!) га фойда берган бўлар эди. У Аллох таолонинг шериксиз ягона экани ва ўзи Аллох таолога кайтишини яхши билар эди. Лекин унга Аллох таолодан: “Одамга сажда кил!” амри келганида, амрдан бош тортиб, мутакаббирлик килди ва кофир бўлди. Унга тавхид илмини билиши фойда бермади. Чунки амалдан ажраган илмнинг Аллох таоло тарозусида хеч кандай вазни йўкдир. Салаф солих тушунчаси шундайдир. Зеро, иймон Куръон Каримда амалдан ажратилган холида келмаган. Балки, кўп оятларда иймонга солих амалларни атф килинган (богланган).

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.