Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

“Салаф солиҳ” – “Аҳлуссунна вал-жамоа” эътиқоди (7)

Учинчи асос
“Ахлуссунна”нинг такфир – бировлар устидан “кофир” деб хукм чикаришга муносабати

Салаф солих «ахлуссунна вал-жамоа» таъвил килгани ёки мажбурлангани учун (лекин, калби иймон билан хотиржам холда) куфр ишни килган кишини, кофир эканлигига хужжатни барпо килишдан аввал Ислом миллатидан чикармайдилар.

“Ахлуссунна вал-жамоа” хеч бир мусулмонни килган гунохи сабабли, гарчи у катта гунохлар бўлса-да, агар у ширкка етмаган бўлса, кофир хисобламайдилар. Бу гунохларни килган кишига кофир деб хукм килмайдилар. Балки, динда харом эканлиги маълум бўлган ишларни халол санамаган ёки уни тубдан инкор килмаган бўлса, унга фосик ва иймони камайган деб хукм киладилар. Аллох таоло деди: “Албатта, Аллох таъоло Ўзига (бирон нарсанинг) шерик килинишини кечирмайди. Шундан бошка гунохларни Ўзи хохлаган кишилар учун кечирур. Ким Аллохга (бирор кимса ёки нарсани) ширк келтирса, бас, у буюк гунохни тўкиб чикарибди” (Нисо: 48).

“(Эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам, Менинг (турли гунох-маъсиятлар килиш билан) ўз жонларига жиноят килган бандаларимга айтинг: “Аллохнинг рахмат-мархаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллох барча гунохларини магфират килур. Албатта Унинг ўзигина Магфиратли, Мехрибондир. (Зумар: 53)

Чунки аслида куфр касддан ёлгонга чикариш, кўнгилнинг бунга кувониши, калбнинг бу билан ором олиши ва дилнинг унга майл-иштиёкидир. Бехосдан, бекасддан кириб колган ширк акидаларини такфир бобида эътиборга олинмайди, айникса, билмасдан содир бўлган бўлса. Аллох таоло деди: “Бирок, кимнинг кўнгли кофир бўлиш билан ёзилса…” (Нахл: 106).

“Ахлуссунна вал-жамоа” Куръон са суннатдан кофир эканига далил бўлмаган кишини кофир хисобламайдилар. Агар у шу холда вафот этса, унинг иши Аллохга хаволадир: хохласа жазолайди, хохласа кечиради, — деб эътикод киладилар. Бу эътикод катта гунохларни килган кишиларга кофир дегувчи, ёки уларни иймон ва куфр ўртасидаги бир макомда деб эътикод килган, адашган тоифаларга хилофдир.

Пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам бундан огохлантириб дедилар: “Ким ўз биродарига: “Эй кофир!” деса у иккисининг бири кофир бўлади. Агар у (биринчиси)нинг айтгани тўгри бўлса (иккинчиси кофир бўлади). Бўлмаса айтилган сўз (кофир деган кишининг) ўзига кайтади” (Имом Бухорий ривояти).

“Бир киши (бошка) бир кишини “кофир” деб чакирса ёки “Аллохнинг душмани” деб айтса ва у ундай бўлмаса айтган сўзлари ўзига кайтади” (Имом Муслим ривояти).

“Бир киши бошка бировни фосиклик ва куфр билан айбласа. Агар у кофир ёки фосик бўлмаса айтган сўзи ўзига кайтади” (Имом Бухорий ривояти).

“Мўъминни кофирлик билан айблаган киши(нинг гунохи) уни ўлдириш кабидир” (Имом Бухорий ривояти).

“Киши ўз биродарига: “Эй кофир!”— деса, улардан бири кофир бўлади” (Имом Бухорий ривояти).

“Ахлуссунна вал-жамоа” бидъатчилар устидан гунохкорлик ёки кофирлик билан мутлак хукм килиш билан, Исломни кабул килгани аник бўлган, бирок, бирон бир бидъатни килган муайян киши устидан осий ё фосик ёки кофир деб хукм чикариш ўртасини ажратадилар. Улар бу одамга хакикатни баён ва хужжатни барпо килиб, шубхаларни йўкотмагунларича бирон бир хукм чикармайдилар. Улар муайян шахсга качонки унда шартлар тўла хосил бўлса ва монеъликлар йўк бўлсагина хукм чикарадилар.([1])

Абу Хурайра разияллоху анху расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан ушбу хадисни эшитганини ривоят килди: “Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Бану Исроилда икки дўст бор эди. Уларнинг бири гунох килар, иккинчиси эса ибодатда мужтахид-тиришкок эди. Мужтахид доимо дўстини гунох устида кўрар ва: “Бас кил!”— дер эди. Мужтахид дўстини кунларнинг бирида яна гунох устида учратди ва: “Бас кил!”— деди. Дўсти: “Мени роббим билан холи кўй. Сен менинг устимдан назоратчи килиб юборилганмисан”— деди. Мужтахид: “Аллох номига онт ичиб айтаманки, Аллох сени кечирмайди (ёки Аллох сени жаннатга киритмайди)”— деди. У иккисининг жонлари олинди ва Роббул-Оламийн хузурида жам бўлдилар. Аллох таоло мужтахидга: “Сен мени кимлигимни билармидинг?! Ёки Менинг кўлимдаги нарсага кодирмидинг”— деди. Гунохкорга: “Сен менинг рахматим билан жаннатга кир”— деди. Бошкаси (мужтахид)га эса: “Буни жаханнамга олиб боринглар”— деб айтди”.

Абу Хурайра разияллоху анху: “жоним кўлида бўлган зотга касамки, у (мужтахид) ўзининг дунё ва охиратини куйдириб ташлайдиган сўзни айтган эди”— деди. (Шайх Албоний: “Сахиху Сунани Аби Довуд”).

Куфр иймоннинг зидди бўлсада, шариат тилида икки маънода келади. Баъзида оят-хадисларда келган “куфр” сўзидан Ислом миллатидан чикарадиган, баъзида эса Ислом миллатидан чикармайдиган маънолар назарда тутилади. Чунки иймон каби куфрнинг хам тармоклари (шохлари) кўпдир. Зеро, куфр кўплаб асослар ва тармокларга эга бўлиб, уларнинг баъзилари (хакикий) куфрга диндан чикишга сабаб бўлса, баъзилари кофирлар хислатларидандир.

Биринчи: Ислом миллатидан чикарадиган катта куфр. Уни “эътикодий куфр” деб аталади.

Бу куфр иймонга зид бўлиб Исломни бузади ва исломнинг мухим асосларини инкор этиш, демакдир. У жаханнамда мангу колишни такозо этувчи ва иймондан чикарувчи бўлиб, эътикод, сўз ва амал билан хосил бўлади хамда куйидаги беш турга чекланади:

1 — ёлгонга чикариш куфри.

Бу эътикод — пайгамбарларни ёлгончи деб ёки пайгамбар нохакликни олиб келган деб, ёки Аллох халол килган нарсани унинг амри ва нахйиси бунинг акси эканини била туриб харом, харом килган нарсани халол килди деб даъво килиш.

2 — тасдиклаш билан бирга бош тортиш ва кибр куфри.

Яъни расулуллох соллаллоху алайхи васаллам олиб келган нарсалар роббиси томондан хак деб икрор бўлади бирок хак ахлини менсимаслик ва мутакаббирлик билан унга эргашишни тарк этади. Бу Иблиснинг кофирлигига ўхшайди. Чунки у Аллох таолонинг амрини инкор этмади. Балки, у, амрни бош тортиш ва кибрланиш билан каршилади.

3 — воз кечиш куфри.

Бу — кулок ва калби билан пайгамбардан воз кечиш: пайгамбарни тасдикламаслик, рад этмаслик, унга кулок солмаслик, хакни тарк килиш: уни ўрганмаслик, унга амал килмаслик ва хак зикр килинган жойлардан кочиш.

4 — нифок (мунофиклик) куфри.

Росулуллох саллаллоху алайхи ва саллам келтирган нарсаларни калб билан инкор этиб, зохирда уларга эргашган килиб кўрсатиш. Демак, у росулуллох саллаллоху алайхи ва салламга иймон келтирганликни кўрсатувчи, куфрни ичда бекитувчи кимсадир.([2])

5 — шак куфри.

Пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламнинг ростгўйми ёки ёлгончими? деб шубхаланиб, унга эргашишда иккиланиш. Зеро, иймоннинг шарти расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг Аллох таоло тарафидан олиб келган барча хабарлари шубхасиз рост деб аник ишониш. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам олиб келган хабарларга эргашишда иккиланган ёки хак бунинг тескариси бўлиши хам мумкин деб хисоблаган киши шак ва гумон куфри билан кофир бўлибди.

Куфрнинг бу турлари — агар сохиби шу холатларда вафот этса — дўзахда абадий колишга сабаб ва барча яхши амалларнинг бехуда кетишига босидир. Аллох таоло деди: “Албатта, ахли китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар жаханнам ўтида бўлиб, ўша жойда мангу колурлар! Ана ўшалар энг ёмон махлукдирлар”. (Баййина: 6)

“(Касамки), агар ширк келтирсанг, албатта, килган амалинг бехуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб колурсан” (Зумар: 65).

Иккинчи: Ислом миллатидан чикармайдиган кичик куфр, уни амалий куфр хам дейилади:

Аллох таоло баъзи гунохларга тахдид ва кайтариш тарикасида “куфр” сўзини ишлатди. Бу гунохлар — катта гунохлардан бўлиб дўзахда абадий бўлмай азобланишга сабабчидир.

Бунга барча катта гунохлар киради. Буларга куфр сўзи ишлатилгани улар куфр хислатлари бўлгани учундир. Бу куфр иймоннинг зидди бўлган куфр эмасдир. Бунинг мисоллари куйидагиларга ўхшайди: мусулмонни ўлдириш, Аллох таолодан бошканинг номи билан онт ичиш, инкор этиб эмас, балки, жазо олишга лойик эканини билиб Аллох нозил килмаган нарсалар билан хукм килиш, фолбинларга бориш ва уларни тасдиклаш, ўз хотини билан бесоколбозлик килиш, мўъминнинг мўъмин дўстига “кофир” деб айтиши ва бошка кичик куфр турлари. Аллох таоло деди: “(Эй мўъминлар) агар мўъминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) урушиб колсалар, дархол сизлар уларнинг ўртасини ўнглаб кўйинглар!” (Хужурот: 9).

Набий соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Мусулмонни сўкиш фосиклик ва унга карши уруш килиш куфрдир” (Муттафакун алайх — хадиснинг сахих эканига Имом Бухорий ва Имом Муслим иттифок килганлар).

“Мендан сўнг бир-бирингизни ўлдирадиган кофир бўлиб кетманглар!” (Муттафакун алайх).

“Аллохдан бошкаси (нинг номи) билан онт ичган киши мушрик ёки кофир бўлибди” (Албоний: “Сахиху Сунани Аби Довуд”).

“Зоний зиносини, ўгри ўгирлигини, арокхўр арок ичишини мўъмин бўлиб килмайди. Тавба килиш (имконияти у ишларни килганидан сўнг) хам хамон мавжуд”. (Муттафакун алайх).

Тўртинчи асос:
Мукофот ва жазолар хакидаги хабарларга иймон келтириш

Салаф солих — “ахлуссунна вал-жамоа” эътикодининг асосларидан бири мукофот ва жазолар хакида келган хабарларга иймон келтиришдир.

“Ахлуссунна вал-жамоа” банданинг килган амалларига берилажак мукофот ва жазолар хакида келган хабарларни кандай келган бўлса шундай кабул килиб таъвилсиз тушунадилар хамда мукофот ва жазолар хакида келган хабарларни таъвил ва чекловларсиз ўз кучида колдирадилар. Аллох таоло деди: “Албатта, Аллох таъоло Ўзига (бирон нарсанинг) шерик килинишини кечирмайди. Шундан бошка гунохларни Ўзи хохлаган кишилар учун кечирур. Ким Аллохга (бирор кимса ёки нарсани) ширк келтирса, бас, у буюк гунохни тўкиб чикарибди” (Нисо: 48 ва 116).

Улар: ”Бандаларнинг окибати номаълум ва хеч ким ўз хотимасини билмайди”— деб эътикод киладилар.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Бир киши одамлар назарида жаннат ахлининг амалини килади. Холбуки у жаханнам ахлидандир. Бир киши эса одамлар назарида жаханнам ахлининг амалини килади. Холбуки у жаннат ахлидандир”. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

“Сизлардан бирингиз жаннат ахлининг амалларини килади хатто у билан жаннат ўртасида бир газгина (масофа) колади. Бирок, Китоб (Лавхул-Махфуз)да ёзилгани голиб келиб у жаханнам ахлининг амалини килади-да, жаханнамга киради. Сизлардан бирингиз жаханнам ахлининг амалини килади хатто у билан жаханнам ўртасида бир газгина (масофа) колади. Бирок, Китобда ёзилгани голиб келиб у жаннат ахлининг амалини килади ва жаннатга киради” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Бирок “Ахлуссунна вал-жамоа” зохиран Исломда ўлган (мўъмин ва такволи) кишиларни умумий равишда: “Иншааллох жаннат ахлларидан бўладилар” деб гувохлик берадилар. Аллох таоло деди: “Иймон келтириб, яхши амаллар килган зотларга хушхабар берингки, улар учун остларидан дарёлар окиб турувчи жаннатлар бор! …” (Бакара: 25).

“Албатта, такводор зотлар жаннатларда ва дарёлар (усти)да, Кодир Подшох хузуридаги рози бўлинган ўринда бўлурлар.” (Камар: 54, 55).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Кимки ўлаётганда Аллохдан ўзга хак маъбуд йўк эканини эътикод килиб вафот этса жаннатга киради”— дедилар (Имом Муслим ривояти).

“Ахлуссунна вал-жамоа”: “Кофирлар, мушриклар ва мунофиклар жаханнам ахлидирлар”— деб гувохлик берадилар. Аллох таоло деди: “Аммо ўзлари кофир бўлишиб, Бизнинг оятларимизни ёлгон деган кимсалар эса дўзах эгалари бўлиб, унда абадий колажаклар” (Бакара: 39).

“Албатта, ахли китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар жаханнам ўтида бўлиб, ўша жойда мангу колурлар! Ана ўшалар энг ёмон махлукдирлар”. (Баййина: 6).

Албатта, мунофиклар жаханнамнинг энг тубида (бўлур)лар” (Нисо: 145).

“Ахлуссунна вал-жамоа” расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам жаннатга киришлари хакида башорат берган барча кишилар, шу жумладан, ўн кишининг жаннатга киришлари хакида гувохлик берадилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Абу Бакр жаннатда, Умар жаннатда, Усмон жаннатда, Алий жаннатда, Талха жаннатда, Зубайр жаннатда, Абдуррахмон ибн Авф жаннатда, Саъд ибн Аби Ваккос жаннатда, Саид ибн Зайд жаннатда ва Абу Убайда ибн Жаррох жаннатдадир” (Шайх Албоний: “Сахиху Сунани Аби Довуд”).

Бундан ташкари улар, Уккоша ибн Мехсан, Абдуллох ибн Салом, Ёсир оиласи, Билол ибн Рабох, Жаъфар ибн Аби Толиб, Амр ибн Собит, Зайд ибн Хориса, Абдуллох ибн Равоха, Фотима бинт расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам, Хадижа бинт Хувайлид, Оиша, Софийя, Хафса, расулуллохнниг барча аёллари ва бошка кўплаб сахобаларнинг жаннатга киришларига гувохлик берадилар (юкорида номи ўтган сахобаларнинг барчаларидан Оллох рози бўлсин).

Ахлуссунна вал жамоа жаханнам ахлидан эканига хабар берилган Абу Лахаб ибн Абдулмутталиб, унинг хотини Умму Жамил Арво бинт Харб ва бошка хакларида шундай хабар келган кофирларнинг жаханнам ахлидан эканликларига гувохлик берадилар.

“Ахлуссунна вал-жамоа” расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хабар берган муайян шахслардан бошка бирон киши хакида жаннат ёки жаханнам ахлидан эканига катъий сўзни айтмайдилар([3]). (Балки, яхши амалларни килган киши учун яхшиликни умид киладилар ва ёмонлик килган кишилар учун жазодан кўркадилар).

“Ахлуссунна вал-жамоа”: “Килган амаллари хар канча гўзал бўлмасин, Аллох таоло ўз рахмати билан ўрамаса, жаннат хеч кимга насиб бўлмайди”— деб эътикод киладилар.

Аллох таоло деди: “Агар сизларга Аллохнинг фазлу мархамати бўлмаса эди, хеч качон сизлардан бирон киши (бирон гунохдан) пок бўлмас эди. Лекин Аллох (фазлу мархамати билан) Ўзи хохлаган кишини поклар. Аллох Эшитгувчи, Билгувчидир” (Нур: 21).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Килган амали хеч бир кишини жаннатга олиб кира олмайди”— дедилар. Сахобалар: “Сизни хамми”— деб сўраганларида расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Аллох рахмати билан ўрамаса, мен хам”— деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти).

“Ахлуссунна вал-жамоа” азобланиши баён килинган гунохларни килган кишиларга Аллохнинг азоби вожиб бўлади, демайдилар. Балки, гохо Аллох таоло бу гунохларни килган кишиларга кейинрок килган тоат-ибодатлари, тавбалари ёки каффорот бўлувчи мусибат ва хасталиклар сабабли кечириши мумкин. Аллох таоло деди: “(Эй Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам гунохкор бандаларимга) айтинг: “Эй, ўз жонларига жабр килган бандаларим, Аллохнинг рахматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллох барча гунохларни Магфират килур. Албатта Унинг Ўзигина Магфиратли, Мехрибондир” (Зумар: 53).

Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам дедилар: “Бир киши йўлда кета туриб йўлда ётган тиканли дарахт шохини четга олиб ташлади. Аллох унга шукр([4]) килди ва уни(нг гунохларини) кечирди” (Имом Бухорий ривояти).

“Ахлуссунна вал-жамоа”: “Хар бир махлукнинг ўз ажали бор ва Аллохнинг китобида ёзилган муддатда Аллохнинг изни билангина ўлади. Ажаллари етгач (ўлим) бирон лахза эрта ёки кеч колмайди. Ўлиши ёки ўлдирилиши унинг ёзиб кўйилган ажалининг нихоясидир”— деб эътикод киладилар. Аллох таоло деди: “Хар бир жон факат Аллохнинг изни билан, аник белгилаб-ёзиб кўйилган муддатда ўлади” (Оли Имрон: 145).

“Ахлуссунна вал-жамоа”: “Аллох таолонинг мўъминларни жаннат билан мукофотлаши, осий муваххидлар, кофир ва мунофикларни жаханнам билан жазолаши хак, Аллох таоло ўз ваъдасига хилоф килмайди”— деб эътикод киладилар. Аллох таоло деди: “Иймон келтириб, яхши амалларни килган зотларни эса остидан дарёлар окиб турадиган жаннатларга киритажакмиз — улар у ерда абадий яшарлар. Бу Аллохнинг хак ваъдасидир. Аллохдан кўра ростгўйрок ким бор?!” (Нисо: 122).

Аллох таоло осий муваххидларни ўз фазли ва карами билан афв этади. Холбуки, Аллох таоло муваххидларни афв этиш ва бошкаларни афв этмасликка ваъда берди: “Албатта, Аллох таъоло Ўзига (бирон нарсанинг) шерик килинишини кечирмайди. Шундан бошка гунохларни Ўзи хохлаган кишилар учун кечирур. Ким Аллохга (бирор кимса ёки нарсани) ширк келтирса, бас, у буюк гунохни тўкиб чикарибди” (Нисо: 48. 116).

Бешинчи асос:
“Ахлуссунна вал-жамоа” эътикодида дўстлашув ва душманлашув масаласи

Салаф солих — “ахлуссунна вал-жамоа” эътикодининг асосларидан бири Аллох учун яхши кўриш ва Аллох учун ёмон кўришдир. Яъни мўъминларни севиш ва уларни дўст хисоблаш хамда мушрик ва кофирларни ёмон кўриш ва улардан безор бўлишдир. Аллох таоло деди: “Мўъмин ва мўъминалар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан кайтарадилар…” (Тавба: 71).

“Мўъминлар, мўъминларни кўйиб кофирларни дўст тутмасинлар! Ким шундай килса, бас, Аллох томонидан хеч нарсада эмас. (яъни Аллохдан бегонадир). Магар улардан эхтиёт бўлиб турсаларингиз (юзаки муомала килсангиз жоиздир), Аллох сизларни Ўзининг (азобидан) огох килур. Ва факат Аллохга кайтажаксиз.” (Оли Имрон: 28).

“Ахлуссунна вал-жамоа”: “Дўстлашув ва душманлашув акидаси энг мухим асослардан бўлиб, шариатда унинг жуда катта ўрни бор”— деб эътикод киладилар ва у куйидаги жихатлардан яккол равшан бўлади.

Биринчидан: Дўстлашув ва душманлашув “Ла илаха иллаллох” (Аллохдан ўзга (хак) илох йўк” деб гувохлик беришнинг бир жузъидир. Бу гувохликнинг маъноси сигинилаётган Аллох таолодан бошка барча маъбудлардан безорликдир. Аллох таоло деди: “…Аллохга ибодат килинглар ва тогут (Аллохдан ўзга, шайтон ва барча сигиниладиган нарсалар)дан узок бўлинглар!” (Нахл: 36).

Иккинчидан: Дўстлашув ва душманлашув иймоннинг энг мустахкам асосларидан биридир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Иймон халкаларининг энг мустахками — Аллох учун дўстлашиш ва Аллох учун душман бўлиш, Аллох йўлида яхши кўриш ва Аллох йўлида ёмон кўришдир” (Шайх Албоний: “Сисилатул—ахадисус-сахиха”: 998).

Учинчидан: Аллох учун дўст ва душман бўлиш калбнинг иймон халовати ва лаззатини тотиши учун сабабдир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “(Ўзида) уч нарса бўлган кимса иймон халоватини тотибди: Аллох ва унинг расули унга бошкалардан кўра севимлирок бўлса, бирон кишини Аллох учун яхши кўрса хамда куфрга кайтишни Аллох кутказганидан сўнг, жаханнамга ташланишни ёктирмаганидек ёктирмаса” (Муттафакун алайх).

Тўртинчидан: Дўстлашув ва душманлашув акидасини хосил килиш билан иймон комил бўлади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Аллох учун яхши кўрган, Аллох учун ёмон кўрган, Аллох учун берган ва Аллох учун ман килган киши иймонни комил килибди” (Шайх Албоний: “Сахиху Сунани Аби Довуд”).

Бешинчидан: Аллох ва унинг динидан бошкани яхши кўрган хамда Аллохни, Аллохнинг динини ва шу динни кабул килган кишиларни ёмон кўрган киши кофир бўлади. Аллох таоло деди: “Айтинг: «Ўзи ризкланмай — таомланмай (барчани) таомлантирадиган, осмонлар ва ернинг яратгувчиси бўлган Оллохдан ўзгани дўст тутайми?!» Айтинг: “Албатта мен Оллохга бўйинсунгувчи кишиларнинг аввалгиси бўлишга маъмурман (амр килинганман)”. Харгиз мушриклардан бўлманг!” (Анъом: 14).

Олтинчидан: Дўстлашув ва душманлашув — акидаси шундай алокадирки бунинг асосида мусулмон жамияти коим бўлади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Сизларнинг бирингиз дўсти учун ўзи учун яхши кўрган нарсани яхши кўрмагунича (комил) мўъмин бўла олмайди” (Имом Бухорий ривояти).

“Ахлуссунна вал-жамоа”: Дўстлашув ва душманлашув акидаси фарздир. Балки, у “Ла илаха иллаллох” деб гувохлик беришнинг шартларидан бири ва иймон хамда акида асосларининг каттаси бўлиб, мусулмон уни риоя килиши керак”— деб эътикод киладилар([5]).

Бу асосни таъкидлаб кўплаб хабарлар келган. Шулардан бири Аллох таолонинг куйидаги сўзларидир: (Эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам), айтинг: “Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, хотинларингиз, кариндош-уругларингиз ва касб килиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб колишидан кўркадиган тижоратингиз хамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллохдан, унинг пайгамбаридан ва Унинг Йўлида жиход килишдан суюклирок бўлса, у холда то Оллох ўз амрини (яъни, азобини) келтиргунича кутиб тураверинглар!” (Тавба: 24).

“Эй, иймон келтирганлар, Менинг хам душманим, сизларнинг хам душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (хакида хат-хабар) юборурсизлар,…” (Мумтахана: 1).

“Ахлуссунна вал-жамоа” дўстлашув ва душманлашув тўгрисида одамларни уч кисмга бўладилар:

Биринчи кисм: Мутлак дўстлашувга лойик одамлар.

Улар — Аллох ва Аллохнинг расули Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга иймон келтирган хамда дин маросимларини Аллох учун холис килган кишилардир. Аллох таоло деди: “Сизларнинг дўстингиз факат Оллох, Унинг пайгамбари ва таъзим-тавозе килган холларида намозни тўкис адо этадиган, закотни (хакдорларга) берадиган мўъминлардир. Кимки Оллохни, Унинг пайгамбарини ва мўъминларни дўст тутса (нажот топгай), зеро, факат Оллохнинг хизби (гурухи)гина голиб бўлгувчидир.” (Моида: 55, 56).

Иккинчи кисм: Бир жихатдан дўстлик ва бир жихатдан душманликка лойик бўлган одамлар.

Улар — баъзи фарзларга эътиборсизлик билан карайдиган ва куфрга олиб бормайдиган харом ишларни килган осий мусулмонлардир. Уларга насихат килиш, килган ишларини сукут килмай инкор этиш, амр-маъруф, нахйи-мункар килиш, гунохларни килмасликлари ва тавба этишлари учун жазо ва таъзирлар бериш керак. Зеро, шароб ичгани учун бундан аввал хам таъзирланган Абдуллох — уни Химор деб лакабланарди — номли сахоба ичиб олгани учун яна таъзирга олиб келинганида сахобаларнинг бири уни лаънатлади, шунда расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “уни лаънат килманглар! у Аллох ва расулини яхши кўради”— дедилар (Имом Бухорий ривояти). Бирок, унга Аллохнинг белгилаган жазосини ижро этдилар.

Учинчи кисм: Улардан мутлак безор бўлишга лойик бўлган одамлар.

Улар — мушрик, яхудий, насроний, мажусий ва барча кофирлар. Бундан ташкари бу хукм остига Аллох таолодан бошкаси учун дуо ва таваккул килган, ундан бошкадан ёрдам сўраган, Аллохни, Аллохнинг расули ва динини хакорат килган, динни «хозирги асрга ярамайди» деган тушунча билан хаётдан ажратган (хужжат барпо килинсада) мусулмонликни даъво килган кишилар хам киради. Мусулмонлар бундай кишилар билан жиход килишлари, тазйик кўрсатишлари ва уларни ер юзида фасод ёйишларига йўл бермасликлари керак.

Аллох таоло деди: “Эй пайгамбар (саллаллоху алайхи ва саллам), кофир ва мунофикларга карши жиход килинг ва уларга каттиккўл бўлинг! Уларнинг жойлари жаханнамдир! Накадар ёмон окибат бу!” (Тахрим: 9).

“(Эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам), Аллохга ва Охират кунига иймон келтирадиган кавмнинг Аллох ва Унинг пайгамбарига мухолифлик килувчилар билан — гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўгиллари, ёки ога-инилари, ёки кариндош-уруглари бўлсалар-да — дўстлашаётганларини топмассиз.” (Мужодала: 22).

“Ахлуссунна вал-жамоа”: “Аллох учун дўст бўлишнинг рўёбга чикиши керак бўлган хукуклари бор”— деб эътикод киладилар. Улар:

Биринчи: Кофирлар диёридан мусулмонлар диёрига хижрат килиш.

Шаръий сабаблар билан хижрат килишга кодир бўлмаган ва заиф кишилар бундан мустасно.

Иккинчи: Мусулмонларга жони, моли ва тили билан ёрдам бериш хамда уларнинг кувонч ва кайгуларига шерик бўлиш.

Учинчи: Ўзи учун яхши кўрган яхшилик ва ёмонликни даф этишни мусулмонлар учун хам севиш, уларни масхара килмаслик. Уларни севишга, улар билан бирга ўтиришга ва маслахатлашишга интилиш.

Тўртинчи: Беморни бориб кўриш, жанозаларда иштирок этиш, мусулмонларга мехрибон бўлиш, улар учун дуою истигфорлар килиш, уларга салом бериш, муомалаларда хиёнат килмаслик ва уларнинг молларини нохак емаслик каби хукукларини адо этиш.

Бешинчи: Мусулмонлар ичида жосуслик килиб, уларнинг хабарлари ва сирларини душманларга етказмаслик. Мусулмонлар ўртасини ислох килиш ва уларга озор бермаслик.

Олтинчи: Мусулмонлар жамоатига кўшилиш, улардан ажралмаслик, улар билан такво, эзгулик, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан кайтариш (амр-маъруф ва нахйи-мункар) ишларида хамкор бўлиш.

“Ахлуссунна вал-жамоа”: Аллох йўлида душман бўлиш куйидаги нарсаларни такозо килади — деб эътикод киладилар.

Биринчи: Ширк, куфр ва унинг ахлини ёмон кўриш ва уларга нисбатан калбда адоват саклаш.

Иккинчи: Кофирлар билан дўстлашмаслик, уларни яхши кўрмаслик, улардан гарчи якин кариндошлари бўлса-да, тўлик ажралиш.

Учинчи: Куфр диёрини тарк этиш ва куфр диёрига Ислом анъаналарини изхор этишга кудрати етсагина сафар килиш, бўлмаса сафар килмаслик.

Тўртинчи: Кофирларга диний — яъни, уларнинг диний маросимлари, анъаналари — ва дунёвий — яъни, ейиш тарзи, ичиш, кийиниш каби одатлар — уларга хос бўлган ва мусулмонлар ичида одат бўлиб таркалмаган нарсаларда ўхшамаслик (таклид килмаслик). Чунки, бу ишлар одамнинг калбида дўстлик ва мухаббатни вужудга келтиради. Калбдаги мухаббат эса ташки киёфада ўхшашликни келтириб чикаради.

Бешинчи: Кофирлар билан ўзаро кўмаклашмаслик, кофирларга мусулмонларга карши ёрдам бермаслик, уларга мойил бўлмаслик, мухим вазифаларни топширмаслик, уларни мактамаслик, сирдош тутмаслик, уларнинг сухбатлари ва мажлисларини тарк килиш.

Олтинчи: Кофирларнинг байрам ва кувончларига шерик бўлмаслик ва бу байрамлар билан табрик этмаслик. Кофирларга “саййид” ёки “мавло” дея улуглаб хитоб этмаслик.

Еттинчи: Кофирлар учун истигфор айтмаслик ва Аллох таолодан уларга рахмат сўрамаслик.

Саккизинчи: Кофирлар билан Ислом дини зарарига муросали бўлмаслик.

Тўккизинчи: Хукмлашиш учун кофирларга мурожаат этмаслик ёки уларнинг хукмларига рози бўлмаслик. Кофирларнинг хохиш ва амалларига эргашмаслик. Чунки кофирларга эргашиш Аллох ва расулининг хукмларини тарк этишни такозо килади.

Ўнинчи: Кофирларга Ислом саломи “Ассалому алайкум”ни айтмаслик. (Aгар улар «ассаламу алайкум» десалар «яхшимисиз» каби бошка сўзлар билан жавоб килиш. Тахририятдан)

[1] – “Мусулмонлиги аник бўлган кимсани шубхалар билан Исломдан чикарилмайди”. Бу салафларнинг коидаси бўлиб, салаф солих бу коидага риоя килган. Улар одамларни кофирга чикаришдан жуда хам узок бўлганлар. Шунинг учун хам, Алий ибн Аби Толиб разияллоху анхудан Нахравон ахолиси хакида: “улар кофирми”— деб сўралганида: “Йўк, улар куфрдан кочдилар”— деб жавоб бергани, “улар мунофикми”— деб сўралганида: “Мунофиклар Аллохни оз зикр киладилар. Улар эса Аллохни эртаю кеч зикр киладилар. Улар бизнинг биродарларимиз факат, улар бизга боскинчилик килдилар”— деб жавоб берганлиги ривоят килинган (Байхакий: “ас-Сунанул-Кубро”: 8/ 173).

Биз куфр хукмини беришда тур билан муайянлик тушунчасини ажратишимиз ўта зарурдир. Чунки бир иш куфр бўлиб у билан муайян шахс устидан кофир хукмини чикарилмайди. Демак, бир сўзни куфр деб хукм килиш билан, шу сўзни айтган киши устидан айнан кофир деб хукм чикариш ўртасини ажратиш керак. Масалан: “Аллох хар ерда, Аллохнинг сўзлари махлукдир” дейиш ёки Аллох таолонинг сифатларидан бирини инкор этиш куфр бўлади. Бу хукм тур ва айтилган сўз учун килинган хукм бобидандир. Аммо иш муайян шахсга тааллукли бўлса, (яъни, масалан у мазкур сўзлардан бирини айтса) ундан сўраб-суриштирилмагунича кофир хукми берилмайди. Чунки у бу хакида ривоят килинган хадисни билмаган, ёки уни ўзи таъвил килган, ёки оят-хадисларни тушунмаган, ёки умуман жохил бўлиши мумкин. Агар текширишдан сўнг шубхалар кўтарилиб унинг устига хужжатлар барпо бўлса, энди хукм чикариш мумкин. Чунки таъвил килган киши билан жохилнинг хукми кўр-кўрона карши ва фожирнинг хукми каби эмасдир.

Шайхулислом Ибн Таймийя рахимахуллох: “жохил таъвилчи ва узрли кишининг хукми ўжар ва фожирнинг хукми каби эмасдир. Балки, Аллох таоло барча нарса учун ўзига хос меъёр кўйгандир”— деди (“Мажмуатур-расоил вал-масоил”: 3/ 72).

Бу маълум бўлса, у каби муайян жохилларга килган ишлари расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга хилоф эканини баён килган мактубни йўллаб, айтган сўзларининг куфр эканини тушунтирилиб, хужжатни барпо килинганидан сўнггина “кофир” дея хукм чикариш, ундан аввал эса хар кандай хукмни чикаришга шошилмаслик керак” (Мажмуатур-расоил вал- масаил”).

Бу сўзлардан сўнг жохил бўлган муайян киши ва у каби кишилар устидан хужжатни барпо килинганидан сўнггина кофир хукмии чикариш мумкин эканини билган бўлсангиз керак. Хужжат эса улар тушунишлари учун уларнинг аклларига мос бўлиши керак.

Хуллас, “Ижмоъ билан куфр”— деб айтилган сўз мутлак айтилган сўздир. У билан такфир шартлари собит, монеъликлари йўк бўлмагунича муайян кишилар устидан кофир хукми берилмайди. Олимларнинг ахли киблани куфрга хуки килмасликлари килган бидъатлари кофир килмайдиган кишиларгагина татбик килинади. Чунки уламоларнинг барчаси кофир киладиган бидъатларни килган кишиларнинг кофир эканликларига иттифок килганлар.

[2] Нифок (мунофоклик) икки кисмдир. эътикод ва амал нифоки.

а) эътикод нифоки ёки катта нифок.

Бу нифокни килган одам калбида куфрни яшириб, тили ва аъзоларида иймонни изхор килади. Бундай нифок сохиби дўзахнинг энг пастки табака ахлидандир. У Аллох таоло юборган ва расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам олиб келган барча ёки баъзи нарсаларни рад этади. Ёки расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам олиб келган диннинг голиб бўлишини ёктирмайди…. ва бошка куфр ишларни килади.

б) амал нифоки ёки кичик нифок.

Бу нифокда амал шариатга хилоф ўларок бўлади. Уни килган киши Ислом миллатидан чикмайди. Масалан: ёлгон сўзлайди, ваъдасига хилоф ва омонатга хиёнат килади, ахдида турмайди ва жанжал килса хакоратли сўзларни айтади).

[3] – Шунинг учун хам, ўлган киши учун “мархум” (рахм килинган) ёки “магфурун лах” (гунохлари кечирилган) каби сўзларни истеъмол килиш жоиз эмас. Чунки бу сўзлар маййит учун килиниши кеарк бўлган дуолардан эмас. Балки, бу сўзлар катъий ва Аллох таоло учун билмай айтилган сўзлардир. Бу сўзларнинг маъноси маййитга рахмат ва магфиратнинг берилганини ифодалайди. Тўгриси эса маййитни тилга олинганда унинг хаккига магфират ва кечиришни сўраб Аллох таолога: “Аллох таоло уни кечирсин”, “Аллох таоло уни рахмат килсин” деб дуо килишдир. Шунингдек, ўлдирилган ёки ўлган кишиларни “шахид” деб хам аталмайди. Чунки ўлган одамнинг ниятини Аллох таолонинг ўзи билади. Тўгриси эса: “Биз Аллох таолодан у учун шахидликни насиб этишини сўраймиз. У, иншааллох, шахид бўлиб кетган деб гумон киламиз ва хеч бир кишини Аллох таоло учун окламаймиз”— деб айтишликдир. Чунки бу сўзлар катъий айтилган сўзлар эмас, балки, дуодир. Катъий сўзларни айтиш эса юкорида айтиб ўтганимиздек Аллох таолога билмай сўзларни айтиш, демакдир.

[4] – Банданинг Оллохга шукри Оллох берган неъматларни Унга тоат килишда сарфлаши ёки шу неъматлардан тўгри ўринларда фойдаланмоги. Оллохнинг бандага шукрининг маъноси оз амал Унинг хузурида ўсиши ва Оллох бу амални килувчига савобни кўш-кўш килиб бериши. (Ал Мавсуатул -фикхийя) (изох тахририятдан)

[5] – «Дўстлашиш» араб тилида “ал-муволот” дейилади. Унинг маъноси эса “яхши кўрмок, севмок”, демакдир. Бировни ўзингиз бошлаб, ундан эваз кутмай яхши кўришингиз араб тилида «муволот»дир «авлайтуху» «волайтуху» уни яхши кўрдим деган сўзлар шу ўзакдан олинган. «Вилоят» сўзи «Адоват» сўзининг зидди бўлиб дўстлашув дегани. Хуллас, «муволот» ёки «валоъ» сўзи мухаббат, ёрдам, эргашиш маъноларини англатиб бир нарсага якинликни билдиради.

«Одо – юодий» феълининг масдари «муодотун» сўзи ва «адоун» «адоватун» сўзлари душманлашув ва узоклашув маъносидадир. Адоват зарар бериш ёки интиком олиш максадида инсон калбига ўрнашган туйгудир. Душман дўстнинг зиддидир. Хуллас, “ал-муодот” — бир-биридан узоклашиш ва ихтилоф килиш, демакдир ва “ал-муволот” нинг зиддидир.

“ал-Муволот” ва “ал-Муодот” (дўст ва душман бўлмок)нинг шариатдаги истеъмоли.

“Дўстлик”нинг асоси мухаббатдир. “Душманлик”нинг асоси нафратдир. Бу иккисидан калб ва аъзоларнинг амалларидан бўлмиш дўстлик ва душманлик хакикати ичига кирувчи ёрдам бериш, жиход ва хижрат каби нарсалар вужудга келади. Демак, дўстлашиш бир нарсага сўзлашув ёки феъл ёхуд ният оркали якинлашишдир. Душманлашув эса унинг зиддидир. Шу ердан, бу — икки: лугавий ва шаръий маънолар ўртасида фарк йўк экани, Аллох таоло мўъминларга мўъминларни тўла дўст тутиш ва кофирларни тўла душман тутишни фарз килгани ва мўминларни тўла дўст тутиш факат кофирлардан тўла безор бўлиш билан хосил бўлиши яъни иккиси бир-бирини лозим тутган нарсалар экани маълум бўлади.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.