Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

“Салаф солиҳ” – “Аҳлуссунна вал-жамоа” эътиқоди (8)

Олтинчи асос:
Авлиёларнинг кароматларини тасдиклаш

Салаф солих — “ахлуссунна вал-жамоа” эътикодининг асосларидан яна бири солих тушни яъни, солих кишилар кўрган тушнинг ростлигини тасдиклашдир. У пайгамбарликдан бир кисм хисобланади. Солих кишилар учун тўгри, вокеликка мос фаросатнинг мавжудлиги хам хакдир. Аллох таоло деди: “Энди качонки у (бола катта бўлиб) отаси (Иброхим) билан бирга юрадиган бўлгач, (Иброхим): «Эй, ўгилчам, мен (хадеб) тушимда сени (курбонлик учун) сўяётганимни кўрмокдаман. Энди сен ўзинг нима раъй-фикр килишингни бир ўйлаб кўргин», — деган эди. У айтди: «Эй, отажон, сизга (тушингизда Оллох томонидан) буюрилган ишни килинг. Иншоаллох, мени сабр килувчилардан топурсиз»” (Соффот: 102).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Пайгамбарликдан башоратларгина колди”— дедилар. Сахобалар: “Башоратлар нима.”— деб сўрадилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Солих тушлар”— деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ривояти).

Шунингдек “Ахлуссунна вал-жамоа” эътикодларидан бири — авлиёларнинг кароматларини тасдиклашдир. Каромат эса Куръон ва суннат далолат килганидек, Аллох таоло баъзи солих кишиларнинг кўлларида, уларни эъзозлаб жорий килган гайритабиий (одатдан ташкари) ишлардир[1].

Аллох таоло деди: “Огох бўлингизки, албатта, Аллохнинг валий(дўст)ларига (охиратда) хавф йўкдир ва улар махзун хам бўлмаслар. Улар иймон келтирган ва такволи бўлганлардир. Уларга дунё хаётида хам, охиратда хам башорат(хушхабар)бордир. Аллохнинг сўзларида ўзгартириш йўкдир. Ана шу буюк ютукдир ” (Юнус: 62 – 64).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Аллох таоло: “Ким менинг дўстимга душман бўлса, мен унга карши уруш эълон килдим”— деди” (Имом Бухорий ривояти).

Бирок “Ахлуссунна вал-жамоа”нинг кароматларни тасдиклашда шаръий коидалари бор. Гайри табиий суратда содир бўлган хар кандай нарса каромат бўлавермайди. Балки, баъзи одатдан ташкари ишлар “истидрож” (Шайтоний харакатлар), сехр ва кўз бойлаш бўлиши мумкин. Каромат ва кўз бойлаш ўртасидаги фарк жуда хам катта ва очикдир.

Кароматнинг сабаби тоат-ибодат бўлиб, у тоат-ибодатда давомий бўлган кимсалар учун берилади.

Кўз бойлашнинг сабаби эса куфр амаллари ва гунохлардир. Аллох таоло деди: “Албатта шайтонлар ўз дўстлари (яъни, мушриклар)ни сизлар билан жанжаллашишлари учун васвасага солурлар. Агар уларга итоат килсангизлар, албатта, сизлар (хам) мушрикдирсизлар” (Анъом: 121).

“Ахлуссунна вал-жамоа”: “Дунёда сехр ва сехргарлар борлигини тасдик киладилар(2).

Аллох таоло деди: “Бас, качонки сехргарлар келганларида…” (Юнус: 80).

“… зўр сехр кўрсатдилар” (Аъроф: 116).

“…Лекин Шайтонлар кофир бўлдилар. Улар одамларга сехрни ўргатар эдилар” (Бакара: 102).

Бирок, жинлар Аллохнинг изни билангина бировларга зарар бера оладилар. Аллох таоло деди: “(Лекин) улар Аллохнинг изнисиз хеч кимга зарар етказа олмайдилар. Улар ўзларига хеч фойдасиз, билъакс зарарли ўрганадилар…” (Бакара: 102).

“Ахлуссунна вал-жамоа”: “Сехр Аллохнинг изнисиз зарар ва фойда бера олади, деб эътикод килган кимса кофир, сехрни мубох деган кимсани ўлдириш вожибдир”— деб эътикод киладилар. Чунки барча мусулмонлар сехрнинг харом экани ва сехргардан тавба килиниши, тавба килса яхши, бўлмаса катл килинишига иттифок килдилар.

“Ахлуссунна вал-жамоа” Аллох таолонинг одам фарзандига васваса килиб, уни адаштирадиган ёки адашишини хохлаган жин шайтонларини яратгани, уларни хохлаган бандаларига хукмрон килиши ва хохлаган бандаларини уларнинг макр ва хийлаларидан химоя килишига иймон келтирадилар.

Аллох таоло деди: : “Албатта шайтонлар ўз дўстлари (яъни, мушриклар)ни сизлар билан жанжаллашишлари учун васвасага солурлар. Агар уларга итоат килсангизлар, албатта, сизлар (хам) мушрикдирсизлар” (Анъом: 121).

“Улардан кучинг етган кимсани овозинг билан кўзгат, уларнинг устига отлик ва пиёда (лашкарингни) торт, топган мол-давлат ва фарзандларида уларга шерик бўл (яъни, уларни харомдан мол-дунё ва бола-чака орттиришга унда), уларга (ёлгон) ваъдалар кил. — Дархакикат, шайтон улага факат алдов-ёлгон нарсаларнигина ваъда килур. —” (Исро: 64).

“Албатта, иймон келтирган ва Ёлгиз парвардигорларига таваккул киладиган зотлар устида (шайтон) учун хеч кандай салтанат — хукмронлик йўкдир. Унинг хукмронлиги факат, (уни) дўст тутиб, (Аллохга) шерик килиб оладиган кимсалар устидадир” (Нахл: 99, 100).

Еттинчи асос:
“Ахлуссунна вал-жамоа” нинг хукмларни олиш ва далил келтириш услуби

“Ахлуссунна вал-жамоа”нинг хукмларни олиш ва далил келтиришдаги эътикод асосларидан Аллох таолонинг Китоби Куръон Карим ва расулининг сахих суннатларига ботинан ва зохиран эргашиш ва таслим бўлишдир. Аллох таоло деди: “Аллох ва Унинг расули бир ишни хукм килган — буюрган вактида бирон мўъмин ва мўъмина учун (Оллохнинг хукмини кўйиб) ўзлари хохлаган ишларини ихтиёр килишлари жоиз эмасдир. Ким Аллох ва Унинг расулига осий бўлса, бас, у очик йўлдан озиш билан йўлдан озибди. ” (Ахзоб: 36)

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Мен сизларга икки нарсани колдирдим. Агар уни махкам ушласангиз харгиз адашмайсиз. Улар Аллохнинг Китоби ва расулининг суннатидир” (Сахих хадис. Бу хадисни Хоким “ал-Мустадрак” китобида ривоят килди. Шайх Албоний “Мишкот” китобида бу хадиснинг сахих эканини баён килди).

“Ахлуссунна вал-жамоа”: “Аллохнинг Китоби, сўнгра расули соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатлари” — демайдилар. Балки, “ Аллохнинг Китоби ва расули соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатлари биргаликда” — дейдилар. Чунки суннат Аллохнинг Китоби билан чамбарчас богланган ва Аллох расули соллалоху алайхи ва салламга итоат этишни фарз килган, Зеро, расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг суннати Аллох ирода килган маънонинг баёнидир.

Бундан сўнг “ахлуссунна вал-жамоа” мухожир ва ансорлар(3) каби сахобаларга умуман, тўгри йўлда бўлган халифа (хулафо ар-рошидун) ларга хусусан эргашадилар. Чунки расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам уларга эргашишга васият килган эдилар. Улардан сўнг эса расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам томонидан афзал деб айтилган асрларда сахобалардан сўнг яшаган кишилар — тобиинларга эргашадилар. Чунки расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Менинг суннатимни ва тўгри йўлда бўлган халифаларнинг суннатларини махкам ушланглар. Янги чиккан ишлардан узок бўлинглар. Чуни янги чиккан барча нарса бидъат ва барча бидъат залолатдир” (Шайх Албоний: “Сахиху Сунани Аби Довуд”).

Шунинг учун хам “ахллуссунна вал-жамоа”нинг низо пайтида мурожаат этадиган манбаси Аллохнинг Китоби, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг (сахих) суннатларидир. Аллох таоло деди: “…Борди-ю, бирор нарса хакида талашиб колсангиз, — агар хакикатан Аллохга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллохга ва Пайгамбарига кайтарингиз! Мана шу яхширок чиройлирок ечимдир” (Нисо: 59).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг сахобалари Куръон Карим ва расулллох соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатларини тушунишда “ахлуссунна вал-жамоа”нинг манбаларидир. Улар наздида Куръон ёки сахих суннатдан бирон нарса киёс, завк, валийнинг кашфи, шайх ёки имомнинг сўзи билан мукобил кўйилмайди. Чунки дин расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хаётлик даврларида бутунлай мукаммал бўлган. Аллох таоло деди: “ Бугун сизларга динингизни комил килдим, неъматимни бенуксон, тўкис килиб бердим ва сизлар учун (факат) Исломни дин килиб танладим.” (Моида: 3).

“Ахлуссунна вал-жамоа” Аллох ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг сўзларига бирон кишининг сўзларини мукаддам кўймайдилар. Аллох таоло деди: “ Эй мўминлар, сизлар Оллох ва Унинг пайгамбари олдида (яъни иккисининг изнисиз бирон сўз ёки ишга) кадам босманглар! Ва Оллохдан кўркинглар! Албатта Оллох эшитгувчи, билгувчидир. ” (Хужурот: 1).

“Ахлуссунна вал-жамоа”: “Аллох ва расули соллаллоху алайхи ва салламдан аввал бирон сўзни айтиш Аллох таолога билимсиз сўз айтиш ва Шайтон васвасасидир”— деб биладилар.

“Ахлуссунна вал-жамоа” наздида соглом акл тўгри наклга зид эмасдир. Шунинг учун хам улар иштибохли холатларда наклни аклдан мукаддам кўядилар ва мушкиллик бартараф бўлади. Зеро, накл акл учун мухол бўлган нарсаларни олиб келмайди, Балки, акллар хайрон бўладиган нарсаларни олиб келади. Инчунун, акл берилган хабарлар — наклни тасдиклайди, акси эмас.

“Ахлуссунна вал-жамоа” аклнинг кадрини камайтирмайдилар. Чунки у, мукаллафлик (бандалик таклифи)нинг асосидир. Бирок, “ахлуссунна вал-жамоа”: “Акл шариатга мукаддам бўла олмайди. Йўкса, одамлар пайгамбарлардан бехожат бўлар эдилар. Лекин акл шариат доирасида харакат килади”— деб айтадилар. Шунинг учун хам, уларни расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг йўлларига эргашганлари, мутлак бўйсунганлари ва уни махкам ушлаганлари учун хам “ахлуссунна” деб аталди. Аллох таоло деди: “Энди агар улар сизга жавоб бера олмасалар, билингки, улар факатгина хавойи нафсларигагина эргашурлар. Аллох томонидан хидоятланмаган холда ўз хавойи нафсига эргашган кимсадан хам йўлдан озганрок ким бор?! Албатта, Аллох золим кавмни хидоят килмас” (Касас: 50).

“Ахлуссунна вал-жамоа” Куръон Карим ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг сунатларидан сўнг уммат уламолари ижмоъ (иттифок) килган ва суянган хукмларни ушлайдилар. Чунки расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ушбу сўзларни айтган эдилар: “Аллох умматимни залолат узра жам килмайди. Аллохнинг кўли жамоат узрадир. Жамоатдан ажралган кимса жаханнамда ёлгиз колади” (Шайх Албоний: “Сахиху Сунанит-Термизий”).

Демак, бу уммат хакни тарк килиш ва ботил нарсага ижмоъ килишдан маъсумдир.

“Ахлуссунна вал-жамоа” расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан бошка бирон кимса учун маъсумликни эътикод килмайдилар хамда Куръон ва суннатда очик баён килинмаган нарсалар хакида зарурат кадар ижтиход килиш лозим, деб ўйлайдилар. Шундай бўлсада, сўзи Куръон Карим ва суннатга мувофик бўлмагунича бирон кишининг раъйига таассуб килмайдилар. Улар: “Мужтахид хукмни тўгри ва хато чикариши мумкин. Тўгри хукм килган мужтахид икки ажр ижтиход ва тўгри топганлик ажри, хато килган мужтахид эса битта савоб – ижтиход савобини олади”— деб эътикод киладилар. “Ахлуссунна вал-жамоа”нинг ижтиходий масалалардаги фарклилиги улар ўртасида адоват ва юзкўришмасликни пайдо килмайди. Балки, улар бир-бирини севиб, баъзи масалаларда ихтилофли бўлса-да, бир-бирларининг оркаларида намоз ўкийверадилар.

“Ахлуссунна вал-жамоа” мусулмонлардан бирон кишини муайян факихнинг мазхабида юришга мажбур килмайди. Бундан ташкари улар таклид(4) этиш эмас, балки далил билан эргашиш бўлса зарар йўк, мусулмон бир мазхабдан далили кучли бўлган бошка бир мазхабга ўта олади, деб биладилар. Ўзида илмий лаёкати бўлган одам мазхаббоши имомларнинг далилларини билиши, бир масала хусусида бир имомнинг мазхабидан далили ва билими кучлирок бўлган бошка бир имомнинг мазхабига ўтиши мумкин ва далилларини билмаган холда бир кишининг сўзларини махкам ушлаб олмаслиги керак. Чунки у, бу билан мукаллид бўлиб колади. У бир нарсага берилган фаркли хукмларнинг кувватлисини ўрганиш учун куч ва гайратини сарф этиши керак. У ёки бу масалани кувватлаш имконини кила олмаса у холда бу кишининг хукми авом киши хукмидек бўлиб илм ахлидан сўраш лозим бўлади. Далилларни била олмайдиган омининг мазхаби — муфтийсининг мазхабидир. У Куръон ва суннатни билган одамдан сўраши керак. Аллох таоло деди: “Агар билмасангизлар зикр (илм) ахллари (уламолар)дан сўранглар!” (Нахл: 43).

“Ахлуссунна вал-жамоа”: “Диндаги факихлик-билимдонлик билим ва амал билангина хосил бўлади. Кўп илмга эришган, бирок унга амал килмаган ёки расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг йўлларига эргашмаган киши факих эмас”— деб айтадилар.

[1] “Каромат” — гайри табиий ишдир. Бирок, у, пайгамбарлар мўъжизаларига ракобат ёки пайгамбарлик даъвоси билан бўлмайди. Аллох таоло кароматни шариатга катъий амал килган кишиларга уларни икром килиб беради. Каромат Куръон Каримнинг “Кахф” ва бошка сурасида баён килинганидек, тарихда яшаб ўтган халкларга хам берилган эди. Ислом умматининг аввалида эса сахобалар ва тобиинларга хам берилди. Умар ибн Хаттоб разиёллоху анху узокда бўлган сахобага: “Эй Сория, токка чик!”— деб хитоб килди. Бундан бошка кароматлар хам кўп. Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килинган ишончли (сахих) хадислар тўпламлари ва бошка асарларда Аллохнинг Китоби ва расулининг суннатларига амал килган солих кишилар учун берилган кароматларни кўрган ва билган минглаб ишончли олимлар ривоят килдилар. Кароматлар Аллох хохлаган вактга кадар бу умматда давом этади. Авлиёлар кароматларининг содир бўлиши, аслида, пайгамбарларнинг мўъжизасидир. Зеро, каромат расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга эргашиш ва у киши келтирган дину шариат йўлида юриш баракоти билан содир бўлади ва аклан бўлиши мумкин бўлган нарсадир. Аллох таоло берган баъзи мўъмин бандаларига илм уфкларининг очилиши биз эшитиб, ўкиганимиз каромат яъни, моддий, гайри табиий ишлардан кўра яхширок ва буюкрок бўлиши мумкин.

Куръон ва суннатга амал килиб сабот билан туриш хамда Аллох ва расули соллаллоху алайхи ва салламга итоат ва уларнинг хукмларига рози бўлиш, билим ва амалга муваффак бўлиш хам кароматдир. Баъзи мусулмонларнинг хаётларида кароматнинг содир бўлмаслиги, улар иймонининг заифлигига далолат килмайди. Чунки кароматнинг содир бўлиш сабаблари бор: Масалан:

Банданинг иймонини кувватлаш учун каромат берилиши.

Шунинг учун иймонлари кучли бўлгани боис кўплаб сахобалар хаётида каромат содир бўлмади.

Душманларга хужжатни келтириш сабабидан.

Каромат — акл томонидан тартибга солинмайди. Бирок шариат конун-коидаларига мувофик бўлиши шартдир.

Кароматнинг шартлари бўлиб улар: у шаръий хукм ва диний коидаларни харом килмаслик, тирик одамдан ва эхтиёж учун содир бўлиши. Агар бу шартлар бузилса, содир бўлган нарса каромат эмасдир. Балки у хаёл ёки вахм ё шайтоний хабардир. Каромат билан бирон шаръий хукмни исбот хам, инкор этилмайди. Чунки шаръий хукмларнинг Куръон, суннат ва ижмоъдан иборат ўз манбалари бор.

Аллох таоло кароматни бир такволи мўъмин бандасининг кўлида содир этган бўлса, бу одам Аллох таолога бу неъмат учун шукр килиши, бу неъматни яшириши ва одамлар олдида фахрланиш ва обрў олиш учун васила килиб олмаслиги керак. Бундай килиш халокатга олиб боради. Зеро, кўплаб одамлар уларни шайтон шу йўл билан йўлдан урганда дунёю охиратда зиён кўрдилар. Шунинг учун хам, Аллох таоло Куръон Каримнинг кўп оятлари, хусусан, “Фуркон” сурасининг 63-84 – оятларида хамда расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам катор хадисларида баён килган Аллох таолонинг авлиёларининг сифатларини унутмаслик керак.

Бу сифатларнинг баъзилари: Аллохга, Аллохнинг фаришталари, китоблари, пайгамбарлари, охират куни, казо ва кадарнинг яхши ва ёмонига иймон келтириш, такво — Аллох таолодан кўркиш, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатларига амал килиш, Аллохга учрашиш кунига тайёрланиш , Аллох учун яхши кўриш ва Аллох учун ёмон кўришдир.

Аллохнинг авлиёларини кўришингиз сизга Аллохни эслатади, ерда тавозу билан хокисор бўлиб юрадилар, жохиллар хитоб килсалар: “Саломат бўлинг” дейдилар, тунларини роббиларига сажда ва киём билан ўтказадилар ва: “Роббимиз, биздан жаханнам азобини бургин” дейдилар, пул-мол сарф этсалар исроф ва бахиллик килмайдилар, Аллох билан бирга бошка илохларга дуо килмайдилар, Аллох харом килган жонни нохак ўлдирмайдилар, зино килмайдилар, ёлгондан гувохлик бермайдилар, бехуда нарсалар олдидан ўтсалар, вакор билан ўтадилар, уларга Аллохнинг оятлари эслатилса онгли равишда сажда килиб йикиладилар, дуолари эса: Роббимиз, жуфтларимиз ва зурриётларимизни биз учун кувонч кил ва бизларни такволи кишилар учун имом кил” дир…

Куръон Карим ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатларида Аллох таолонинг авлиёларининг бундан бошка сифатлари хам бор.

[2] Ибн Кудома Макдисий рахимахуллох деди: “Сехр — боглаш, дам солиш, айтилган ёки ёзилган сўз ва килинган иш бўлиб у одамнинг бадани, калби ва аклига билвосита таъсир этиши мумкин. Сехрнинг хакикати бўлиб, ўлдириши, касал килиши, кишини хотинига жинсий алокадан ман килиши, эр ва хотин ўртасини бузиши ва уларни бир-бирига яхши ёки ёмон кўрсатиши мумкин…

Бу имом Шофиий рахимахуллохнинг сўзидир. Ва яна Ибн Кудома деди: Мазкур ишлар собит экан демак сехрни ўрганиш ва ўргатиш харомдир. Бунда ахли илм ўртасида хилоф борлигини билмаймиз. Асхобларимиз дедилар: сехр килувчи уни ўрганиши ва килиши билан – хох харомлигини эътикод килсин, хох мубохлигини- кофир бўлади. Ибн Кудома яна сехр хакикати хакида тўхталиб деди: Сехрнинг хакикати бўлмаса эди, Аллох таоло ундан панох сўрашга буюрмаган бўлур эди. Аллох таоло деди: “…балки одамларга сехр ўргатадиган шай­тонлар кофир эдилар. Ва Бобилдаги Хорут ва Морут номли фаришталарга туширилган нарсаларга эргашадилар.— Холбуки, у фаришталар: «Биз факатгина фитнамиз (яъни одамларни алдаб имтихон килиш учун юборилганмиз), бас, (биз айтган нарсаларни килиб) кофир бўлиб колма», демасдан туриб хеч кимга хеч нарса ўргатмас эдилар.— Ва ўшалардан (Хорут ва Морутдан) эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсалар ўрганадилар. (Бакара: 102) ” (Каранг: “ал-Мугний”: 8/ 150, 151).

[3] Макка шахридан хижрат килган мусулмонларга ёрдамчи бўлган мадиналиклар.

[4] “Таклид” — мукаллаф одамнинг шаръий хукмларда сўзи хужжат бўлмаган кишининг мазхабини лозим тутишидир. Ёки бир кишининг сўзини далилини билмай, ёки далилини айтмаган кишининг сўзини кабул килиш, демакдир. “Мукаллид” (таклидчи) муайян бир кишига далилини билсин, билмасин эргашган ва унинг сўзларидан акси исбот этилсада чикмаган одамдир.

Таклиднинг — илм, мукаллиднинг эса олим олим эмаслигида олимлар ўртасида хилоф йўк. Аллох таоло таклидни коралади ва кўп оятларда таклид килишдан кайтарди: “Качон уларга: «Оллох нозил килган нарсага ва пайгамбарга келинглар», дейилса, улар: «Биз учун ота-боболаримизни ниманинг (яъни кайси диннинг) устида топган бўлсак, ўша етарли», дейишади. Агар ота-боболари хеч нарсани билмайдиган ва хак йўлни топа олмайдиган бўлсалар хам-а?!” (Моида: 104).

Салаф уламолари ва мужтахид имомлар хам таклид килишдан кайтардилар. Чунки таклид мусулмонлар сафидаги тортишув ва заифликка сабаб бўлиб, бирлик эса расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга эргашиш хамда ихтилоф пайтида “Аллох айтди” ва “Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтди”га кайтишдадир.

Шунинг учун хам, биз сахобаларнинг — Аллох уларнинг барчасидан рози бўлсин —ўзларидан бирон муайян кишига барча масалаларда таклид килганликларини кўрмаймиз. Шунингдек, мазхаб асосчилари бўлмиш тўрт имом хам — Аллох уларни рахмат килсин — ўз раъйларига таассуб килмадилар. Балки, ўз раъйларини расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хадисларини кўрганлари ёки эшитганлари замон тарк этар эдилар. Улар ўзларига далилларини билмай туриб таклид килишдан кайтарар эдилар. Имом Аъзам Абу Ханифа рахимахуллох: “Хадис сахих (ишончли) бўлса, у менинг мазхабимдир”— дедилар. Бундан ташкари: “Хеч бир кишига каердан олганимизни билмай туриб, бизнинг сўзимизни олиши халол эмас”— дедилар.

Имом Молик рахимахуллох: “Мен хам инсонман. Мен хам тўгри ёки хато иш килишим мумкин. Менинг раъйларимга каранглар, агар Куръон ва суннатга мувофик бўлса олинглар, бўлмаса ташланглар!”— деди.

Имом Шофиий рахимахуллох деди: “Хар бир масъалаки у хакда ровийларнинг расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан килган сахих накллари мен айтган сўзларнинг акси бўлса, мен у сўзларимдан хаётлигимда хам ўлганимдан кейин хам кайтувчиман ”.

Имом Ахмад рахимахуллох деди: “Сен менга, Моликка, Шофиийга, Авзоийга, Саврийга таклид килма! Хукмларни улар олган ердан ол!”.

Имомларнинг бу хакда айтган сўзлари жуда хам кўп. Чунки улар Аллох таолонинг куйидаги сўзларини жуда яхши тушунар эдилар: “(Эй инсонлар), сизларга Парвардигорингиздан нозил килинган нарсага (Китобга) эргашингиз, ундан ўзга «дўстларга» эргашмангиз! Камдан-кам панд-насихат олурсизлар.” (Аъроф: 3)

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.