Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

“Салаф солиҳ” – “Аҳлуссунна вал-жамоа” эътиқоди (9)

Саккизинчи асос:
Гунох бўлмаган ишларда амирларга итоат этишнинг фарзлиги

Модомики, гунох ишларга буюрмас эканлар, мусулмон амирларга итоат этиш “ахлуссунна вал-жамоа” эътикодининг асосларидан биридир. Агар гунох ишга буюрсалар уларнинг бу амрларига итоат килинмайди. Бошка, гунохсиз ишларда эса Аллох таолонинг куйидаги сўзларига биноан уларга итоат килинади: “Эй мўминлар, Оллохга итоат килингиз, ва пайгамбарга хамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) хокимларга бўйсунингиз! Бордию бирон нарса хакида талашиб колсангиз, — агар хакикатан Оллохга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Оллохга ва пайгамбарига кайтарингиз! Мана шу яхширок ва чиройлирок ечимдир. ” (Нисо: 59).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг бу сўзлари хам “ахлуссунна вал-жамоа”нинг эътикодини кувватлайди: “Менга итоат килган киши Аллохга итоат килибди. Менга осий бўлган киши Аллохга осий бўлибди. Амирга итоат килган киши менга итоат килибди. Амирга осий бўлган киши менга осий бўлибди” (Муттафакун алайх).

“Сизларга боши майиз каби хабаш кул[1] амир бўлса хам унга кулок солиб, итоат этинглар!” (Имом Бухорий ривояти)

“Гарчи оркангга саваланса хам, молингни тортиб олинса хам кулок солиб итоат этасан. Амирингга итоат эт!” (Имом Муслим ривояти).

“Амирининг бирон нарсасини ёктирмаган одам сабр килсин. Чунки амирига итоатдан бир карич бўлса хам чикиб, шу холда ўлган одам факат жохилият ўлими билан ўлади” (Имом Муслим ривояти).

Амирларга гунох бўлмайдиган нарсаларда итоат этиш “ахлуссунна вал-жамоа” эътикодининг асосларидан биридир. Шунинг учун салаф имомлари буни эътикод ичига кўшиб кўйдилар. Эътикод хакидаги китобларнинг барчасида бунинг такрири, шархи ва баёни бордир. Бу итоат хар бир мусулмон учун шаръан фарздир. Чунки у ислом давлатида интизомнинг вужудга келишида асосий ишдир.

“Ахлуссунна вал-жамоа” яхши бўлсинлар, ёмон бўлсинлар халифалар оркасида кундалик, жума ва хайит намозларини ўкиш ва улар билан биргаликда амри маъруф, нахий мункар, жиход ва хаж килиш, зохирлари дуруст бўлса улар хакига яхшилик билан дуо килиш[2] жоиз деб биладилар ва куфр бўлмаган гунохларни килсалар уларга курол билан карши чикишни харом килиб, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килинган хадисга кўра, очик куфр содир бўлмагунича сабрли бўлиш фитна вактида ўзаро жанг килмаслик ва насихат килишга[3] даъват этадилар.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Имомларингизнинг яхшироги сизлар яхши кўрган ва сизларни хам яхши кўрган, сизларга жаноза намози ўкиган, сизлар хам уларга жаноза намози ўкиганларингиздир. Имомларингизнинг ёмонроги сизлар ёмон кўрган ва сизларни хам ёмон кўрган, сизлар лаънат килган ва сизларни хам лаънат килганларидир”. Сахобалар: “Уларга килич билан карши турамизми.”— дедилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Модомики, сизларнинг ичингизда намозни коим килар эканлар. Йўк. Агар ўз амирларингизда ёктирмаган нарсаларни кўрсангиз, ўша ишини ёмон кўринг. Лекин итоатсизлик килманг!” — дедилар.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Сизларга амирлар таъйин килинади. Сизлар улардан яхшиликни хам, ёмонликни хам кўрасизлар. Ким (уларнинг ёмонликларини) ёмон кўрса, улардан безор бўлибди ва гунохларига шерик бўлмабди. Ким (уларнинг ёмонликларини) инкор этса, (бу гунох укубатидан) кутулибди. Бирок, уларнинг ёмонликларига рози бўлган ва эргашган киши (ундай эмасдир)”. Сахоблар: “Ё расулуллох, улар билан уруш килайликми.”— деб сўрадилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Модомики, намоз ўкир эканлар, йўк”— деб жавоб бердилар[4] (Имом Муслим ривояти).

Бирок, гунох ишларда имомларга итоат килинмайди. Расулуллох солаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Модомики гунохларга буюрилмас экан мусулмон одам яхши ва ёмон кўрган нарсаларда (амирларга) кулок солиб, итоат этиши фарздир. Агар гунохга буюрилар экан, кулок солиш ва итоат этиш йўкдир” (Имом Бухорий ривояти).

“Аллохга осий бўлиб амирга итоат йўкдир. Итоат яхши ишлардадир” (Муттафакун алайх).

Имом (халифа) ўзини кўл остидаги одамларни тарбиялаш, Аллохнинг дини ва шариатига хизмат килиш ва Аллохнинг жазоларини барчага ижро этиш учун Аллох таоло танлаган ходим деб билиши керак. Имом Аллох йўлида маломатлардан кўркмайдиган кучли, умматнинг дини, кони, моли, номуси, манфаати, осойишталиги ва барча нарсаларига омонатдор бўлиши ва ўзи учун касос олмаслиги, балки, газаби Аллох розилиги учун бўлиши керак. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Аллох бир кавмга етакчи килиб кўйган банда уларга хиёнат килган холда ўлса, Аллох унга жаннатни харом килади” (Имом Муслим ривояти).

Тўккизинчи асос:
“Ахлуссунна вал-жамоа”нинг сахобалар, ахли байт — хонадон ахллари ва халифалик хакидаги эътикоди

Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг сахобаларини севиш ва уларга нисбатан калб ва тилларни саломат тутиш, “ахлуссунна вал-жамоа” эътикодининг асосларидан биридир. Чунки сахобалар одамлар ичида иймони, эхсони, тоат-ибодати ва жиходи кўп бўлган кишилар бўлиб, Аллох таоло уларни ўз пайгамбари Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламга сухбатдош бўлиш учун танлаб олди. Улар ўзларидан кейингилар етиша олмайдиган имтиёзга эга бўлдилар. У имтиёз — расулуллох соллаллоху алайхи ва салламни кўриш ва у зот билан бирга яшаш эди.

Сахобаларнинг барчаси Аллох сўнгра расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг тарбиялари билан адолатли, Аллох таолонинг авлиёлари (дўстлари) ва бандларнинг сараларидир. Улар бу умматнинг расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан кейинги энг афзалларидир. Аллох таоло деди: “Мухожир ва ансорларнинг биринчи пешкадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар — Аллох улардан рози бўлди ва улар хам Ундан рози бўлдилар. Яна (Аллох) улар учун остидан анхорлар окиб турадиган, улар абадий коладиган жаннатларни таёрлаб кўйди. Мана шу буюк содатдир” (Тавба: 100).

Сахобаларнинг иймон ва фазл сохиблари эканига гувохлик бериш, диндан экани зарурий маълум бўлган катъий асослардандир. Уларни яхши кўриш дин ва иймон, уларни ёмон кўриш эса куфр ва мунофикликдир. “Ахлуссунна вал-жамоа” уларни факат яхшилик билан тилга олади. Чунки расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хам уларни яхши кўрдилар ва уларни яхши кўришга васият килиб дедилар: “Аллохдан менинг сахобаларим хакида кўркинглар! Уларни мендан сўнг нишон килиб олманглар! Ким уларни яхши кўрса, унинг менга бўлган мухаббати билан яхши кўрибди. Ким уларни ёмон кўрса, унинг менга бўлган нафрати билан ёмон кўрибди. Ким уларга озор берса, менга озор беради. Ким менга озор берса, Аллохга озор берган бўлади. Аллохга озор берган кимсани эса, Аллох тез кунда жазосини беради”[5] (Шайх Албоний “Заъифу Сунанит-Термизий”)

Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламни кўрган ёки у зот билан сухбатдош бўлган ва унга иймон келтирган киши сухбатдошлиги бир йил ёки бир ой ёки бир кун ёки бир соат бўлса-да, сахобадир.

Дарахт тагида расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга байъат килган ва сони бир минг тўрт юздан ортик бўлган сахобалардан биронтаси жаханнамга кирмайди. Чунки Аллох таоло улардан рози бўлди ва улар хам Аллохдан рози бўлдилар.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Дарахт тагида байъат килган бирон киши жаханнамга кирмайди”— дедилар. (Имом Бухорий ривояти)

“Ахлуссунна вал-жамоа” сахобалар ўртасида бўлиб ўтган келишмовчиликлардан[6] кўз юмиб, уни Аллохга хавола киладилар ва: “уларнинг кайси бири тўгри иш килган бўлса унга икки ажр, кайси бири хато килган бўлса бир ажр олади ва иншааллох, унинг хатоси кечирилгандир”— деб эътикод киладилар.

“Ахлуссунна вал-жамоа” сахобаларнинг биронтасини хакоратли сўзлар билан тилга олмайди. Балки, уларни расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг куйидаги сўзларига биноан ўзларига лойик бўлган мактовлар билан тилга оладилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Сахобаларимни хакорат килманглар! Сахобаларимни хакорат килманглар! Жоним кўлида бўлган зотга касамки, агар сизларниг бирингиз Ухуд тогича олтин инфок-эхсон килса, улардан бирининг бир муд (бир ховуч) ёки ярим муд эхсонига хам баробар келмас!”[7] (Имом Муслим ривояти)

“Ахлуссунна вал-жамоа”: “Сахобалар хатолардан маъсум эмас. Маъсумлик Аллох таоло вахийни етказиш учун танлаб олган пайгамбарларгагина хос. Аллох таоло шахсларни эмас, умматни жамланган холда хато килишдан саклади” — деб эътикод киладилар.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Аллох таоло умматимни залолатга жам килмади. Аллохнинг кўли жамоатдадир” (Шайх Албоний. “Сахиху Сунанит-Термизий”).

“Ахлуссунна вал-жамоа” тўрт сахоба: Абу Бакр, Умар, Усмон ва Алий разияллоху анхумлар бу умматнинг расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан кейинги тўгри йўлга йўлланган халифалар бўлиб, уларга жаннат хабари берилган. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам зикр килган нубувват халифалиги ўттиз йил давом этди ва имом Хасан разияллоху анхунинг халифалиги билан нихоясига етди ” — деб эътикод киладилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Менинг умматимда халифалик ўттиз йилдир. Ундан кейин подшохлик бўлади” (Имом Муслим ривояти).

“Ахлуссунна вал-жамоа” улардан сўнг расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам жаннатга киришларидан башорат берган ўн сахобанинг колганларини афзал кўрадилар. Улар: Талха ибн Убайдуллох, Зубайр ибн ал-Аввом, Саъд ибн Аби Ваккос, Саид ибн Зайд, Абдуррахмон ибн Авф ва бу умматнинг амини — омонатдори Абу Убайда ибнул Жаррохдир. Аллох уларнинг барчасидан рози бўлсин. Улардан кейинги афзаллари Бадр жанггида иштирок этганлари, улардан кейингилари дарахт тагида “Ризвон” (розилик) байъатида иштрок этган сахобалар, улардан кейингилари эса колган барча сахобалардир. Сахобаларни севган, улар учун хайрли дуолар килган, уларнинг хакларини риоя килган ва афзалликларини билган одам зафар кучган одамдир. Уларни ёмон кўрган ва хакорат килган одам эса, халок бўлган одамдир.

“Ахлуссунна вал-жамоа” расулуллох соллалоху алайхи ва салламнинг сўзларига биноан расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хонадонини яхши кўрадилар: “Мен сизларга ўз хонадоним (хаккини риоя этишингиз) хакида Аллох таоло(дан кўркишингиз)ни эслатаман. Мен сизларга ўз хонадоним (хаккини риоя этишингиз) хакида Аллох таоло(дан кўркишингиз)ни эслатаман!” (Имом Муслим ривояти).

“Аллох таоло Исмоил уругини танлади. Исмоил уругидан эса Кинонани, Кинонадан Курайшни, Курайшдан Хошим уругини ва Хошим уругидан мени танлади”[8]. (Имом муслим ривояти)

“Ахлуссунна вал-жамоа” расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг аёллари, Куръоннинг берган хабарига кўра «Уммахатул муъминийн» “Мўъминларнинг оналари”ни яхши кўрадилар. Аллох таоло деди: “Эй, Пайгамбар аёллари, аёллардан биронтаси каби эмасдирсизлар (яъни бирон аёл фазлу мартабада сизлар каби бўла олмас). Бас, сизлар агар такводор бўлсангизлар (парда ортидан бирон номахрам эркакка жавоб килган пайтларингизда) майин-назокатли сўз килмангларки, у холда кўнглида мараз-нифок бўлган кимса таъма килиб колур. Яхши — тўгри сўзни сўзланглар! Ўз уйларингизда баркарор бўлинглар, (яъни, бесабаб уйларингиздан ташкарига чикманглар, магар бирон хожат учун чикканларингизда эса) илгариги динсизлик (даври)даги ясан-тусандек ясанманглар! Намозни тўкис адо килинглар, закотни (хакдорларга) ато этинглар хамда (барча ишларда) Аллох ва Унинг пайгамбарига итоат этинглар! Эй, (Пайгамбар) хонадонининг ахли, Аллох сизлардан гунохни кетказишни ва сизларни бутунлай поклашни истайди, холос.” (Ахзоб: 32, 33).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнниг мухтарама аёллари: Хадича бинт Хувайлид, Оиша бинт Аби Бакр, Хафса бинт Умар ибн Хаттоб, Умму Хабиба бинт Абу Суфён, Умму Салама бинт Аби Умайя ибн Мугира, Савда бинт Замъа ибн Кайс, Зайнаб бинт Жахш, Маймуна бинт Хорис, Жувайрийя бинт Хорис ибн Аби Зирор ва Софийя бинт Хуйай ибн Ахтобдирлар. Аллох уларнинг барчасидан рози бўлсин!

“Ахлуссунна вал-жамоа” уларни барча ёмонликлардан пок ва улар расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг дунё ва охиратдаги аёлларидир, деб эътикод киладилар.

“Ахлуссунна вал-жамоа”: “Уларнинг афзаллари Хадича бинт Хувайлид ва Оиша бинт Аби Бакрдир — Аллох улардан рози бўлсин” — деб хисоблайдилар. Оиша бинт Аби Бакр разяллоху анхонинг барча у кишига тухмат килинган ишлардан пок эканини Аллох таоло Куръон Каримда баён килди. Шунинг учун хам, унга тухмат килган хар бир киши кофирдир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Оишанинг бошка аёлларга нисбатан афзаллиги сариднинг[9] бошка таомларга нисбатан афзаллиги кабидир” (Имом Бухорий ривояти).

[1] – “Хабаш кул” — сўзининг истеъолидан буюк имом — халифа томонидан ўлкалар ва харбий бўлинмаларга таъйин этилган киши тушунилади ва буни “кичик амирлик” деб аталади. Ибн Хажар Аскалоний рахимахуллох “Фатхул-Борий” китобида Хаттобийдан шундай ривоят килди. У деди: “Гохо хаётда бўлмайдиган нарсалар билан мисоллар келтирилади. “Хабаш кул” сўзи амирга итоат этишга буюришнинг энг муболагали кўринишидир. Аслида эса у кулнинг амир бўлиши шаръан тасаввур килинмайди. Бу хадисни буюк имом — халифаликка буриш, халифалик Курайш кабиласига хос эканига далолат килувчи очик хадислар маъноларига кўра жуда узокдир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Имомлар Курайшдандир. Уларнинг яхшилари яхшиларининг имомларидир. Ёмонлари фожирларининг имомларидир. Хар бир хакдорнинг хаккини беринг! Агар Курайш сизларга аъзолари кесилган хабаш кулни амир килса, унга кулок солиб, итоат этинглар” (Шайх Албоний: “Сахихул-жомеъ”).

“Курайш (кабиласи)дан икки киши тирик экан, бу иш (халифалик) уларда колади”. (Муттафакун алайх).

Курайш кабиласининг бу ишга шариат тарафидан хосланишида уларнинг насаби ва жинсида ўзига хос фазилат — танловнинг борлигидир. Зеро, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам шундай дедилар: “Аллох таоло Исмоилнинг фарзандлари ичидан Кинонани, Кинона ичидан Курайшни, Курайш ичидан Хошим уругини, Хошим уругидан эса мени танлаб олди” (Имом Муслим ривояти).

Хатто ишнинг динни барпо кила олмай колганида курайшнинг кўлидан кетиши хам, Курайш бошка даврларда динни барпо кила олмайди дегани эмас. Аммо Курайш кабиласига мансуб бўлмаган одамнинг курайшликка зўрдан голиб бўлиб халифа бўлиши пайгамбарлик асосидаги халифалик бўлмайди балки, зўравон подшохлик бўлади деганидир.

Хофиз ибн Хажар рахимахуллох “Фатхул-Борий” китобида шундай дейди: “Иёз — рахимахуллох — деди: “Халифанинг Курайш кабиласидан бўлиши барча уламолар ўртасида иттифок килинган. Салафларнинг ёки улардан кейинги авлодларнинг биронтасидан бунинг хилофи накл килинмаган” (13/ 128).

[2] – Амир хаккига салохият, тўгри туриш ва хидоят билан дуо килиш — салаф солих йўлидир. Имом Барбахоий рахимахуллох ўзининг кийматли китоби “Шархуссунна”нинг 116 – сахифасида шундай дейди: “Агар бир одамнинг султон (халифа) зарарига дуо килаётганини кўрсангиз, билингки, у нафс-хавосига учгандир. Агар бир одамнинг султон (халифа)нинг солих бўлиши учун дуо килаётганини кўрсангиз, билингки, иншааллох, у суннат сохибидир”.

Фузайл ибн Иёз рахимахуллох деди: “Агар менда албатта кабул бўладиган битта дуо бўлса эди, мен уни факат султон хаккига килар эдим. Биз уларнинг гарчи жабр ва зулм килсалар-да, зарарига эмас, балки, ислохлари учун дуо килишга буюрилганмиз. Зеро, уларнинг жабр ва зулмлари ўзларига, салохиятлари эса ўзлари ва мусулмонларнинг учундир”.

Хакикатан хам, уларнинг тўгри бўлишлари уммат учун хайрлидир.

Хасан Басрий рахимахуллох деди: “Аллох сенга офият берсин, билгинки, амирларнинг жабри Аллох таолонинг интикомидир. Аллохнинг интикомига килич билан карши бўлинмайди. Балки, ундан дуо, тавба ва килган гунохларни тарк килиш билан сакланилади. Аллохнинг интикомига килич билан карши турилса, Аллохнинг киличи кескиррок бўлади.

Ривоят килишларича Хасан Басрий рахимахуллох Хажжожнинг зарарига дуо килаётган бир кишини кўрди ва унга: “Сенга Аллохнинг рахмати ёгилсин, ундай килма. Балолар ўзингиз килган ишлар сабаблидир. Мен агар Хажжожни четлатилса ёки ўлса, сизларга тўнгизлар ва маймунлар хоким бўлиб колишидан кўркаман”— деди. (Ибн Жавзий: “Одобу – Хасан ал-Басрий”)

[3] – Имом Нававий рахимахуллох деди: “Мусулмонлар имомлари (халифалари)га хайрихох бўлиш — уларга хак бўлсаларгина ёрдам бериш, итоат килиш, яхшиликка буюриш, огохлантириш, мулойимлик билан унутган нарсаларини эслатишдир” (“Шарху Сахихи Муслим”: 2/ 241)

[4] – Маълумингиз бўлсинки, халифаликка таъйинланиб ва одамлар унга жамланиб рози бўлган, ёки ўз киличи билан голиб бўлиб, халифа бўлган кишига итоат этиш вожиб ва карши чикиш харомдир.

Имом Ахмад рахимахуллох деди: “Волийлар устидан килич билан зафар козониб халифа бўлган ва “амирул-мўъминин” деб номланган шахсга, у хох солих ва хох фожир бўлсин, Аллохга ва охиратга иймон келтирган одам унга байъат килмай кечани ўтказиши ва уни халифа деб билмаслиги халол эмасдир” (Абу Яъло: “ал-Ахкомус-султонийя”).

Имом ибн Хажар рахимахуллох “Фатхул-Борий” китобида деди: “Фукахолар куч билан голиб бўлган халифага итоат килиб, у билан жиход килишнинг фарз эканига хамда унга итоат килиш, унга карши чикишдан кўра яхширок эканига ижмоъ яъни, якдил фикр билдирдилар. Чунки бунда — кон тўкилишнинг олдини олиш, халкни тинчлантириш бордир” (13/ 90).

Шайхулислом Ибн Таймийя рахимахуллох деди: “Салтанат сохиби бўлган имомга карши чиккан кўпчиликнинг бу чикишидаги зарар фойдасидан кўра кўпрок бўлган” (“Минхажус-сунна”: 22/ 241).

Бирок, Аллох шариатини тўхтатиб унинг хукмларидан бошка хукм билан хукм килган хокимларга итоат килинмайди. Чунки улар мусулмонлар ишини бажариш, динни химоя килиб, уни атрофларга ёйиш, шаръий хукмларни ижро этиш, чегараларни кўриклаш, даъват килинганидан сўнг ўжарлик килиб итоат этмаган кишиларга карши жиход килиш, мусулмонларни севиб, дин душманларини душман тутиш каби халифаликдан кўзланган максадларини зое килган бўладилар. Шунинг учун хам, ундай одамларда имомлик хакки колмас. Балки, умматнинг муаммолари билан шугулланадиган ва уммат томонидан вакил килиб танлаб олинган уюшма (хайъат) уни ўз вазифасидан олиши ва ўрнига имомлик максадларини рўёбга чикарадиган кишини таъйин этиши вожибдир.

“Ахлуссунна вал-жамоа” зулм ва фосиклик килган имомга карши чикишдан кайтарар экан (чунки зулм ва фосиклик динни зое килиш эмасдир), Аллохнинг шариатини амалда татбик этаётган халифани назарда тутганлар. Зеро, салаф солих динни химоя киладиган халифаликни назарда тутганлар. Балки, улар бундай (динни химоя килмаган) “халифалик”ни халифалик деб хисобламаганлар. Амирлик деганда эса динни татбик килган амирлик тушунилган. Буни килгандан кейин бошка ишларда яхши амирлик ва фожир амирликка бўлинган. Алий разияллоху анху: “Одамлар учун яхшидир, ёмондир амирлик бўлиши керак” — дедилар. Одамлар: “Яхши амирликни биламиз, бирок, ёмон амирлик кандай бўлади?” — деб сўраганларида Алий разияллоху анху: “у билан йўллар осойишта, (исломий) жазолар ижро бўлади, душманларга карши жиход килинади ва ўлжалар таркатилади” — дедилар” (Ибн Таймийя: “Минхажуссунна”: 1/ 146).

[5] – Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анху: “Абу Бакр ва Умарни яхши кўриш иймондандир. Уларнинг афзалликларини билиш эса суннатдир”— деди. Имом Молик рахимахулох эса: “Салаф ўз фарзандларига Абу Бакр ва Умарни севишни Куръон сурасини ўргатганларидек ўргатар эдилар” — деди (Лалакаий: “Шарху усули ахлиссунна”).

[6] – Сахобаларнинг хаммаси хам фитналарга кирмадилар. Фитна кучайган вактда сонлари ўн минглаб бўлган сахобаларнинг ўттизга етмаган сонигина фитна тузогига тушдилар. Буни Имом Ахмад рахимахуллох “ал-Муснад”ида ишончли ривоят силсиласи билан Ибн Сийриндан, Абдурраззок эса “ал-Мусаннаф”ида ва Ибн Касир эса “ал-Бидая ван-Нихая”сида ривоят килдилар.

[7] – Убайдуллох ибн Умар ва Микдод разияллоху анхумолар ўртасида сўз кочди. Убайдуллох Микдодни хакорат килди. Бундан хабардор бўлган Умар ибн ал-Хаттоб разияллоху анху: “Менга ўткир нарсани олиб келинглар, унинг тилини кесай! Токи бошкалар расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг сахобаларини хакорат килмасинлар”— деди. (Лалкаий. “Шарху эътикоди ахлиссунна”).

[8] – Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хонадонини нега севмайлик! Ахир биз улар учун барча намозларимизда салавот ва саломлар айтамиз-ку!.

[9] Сарид араблар севиб тановул киладиган таом бўлиб, гўштни узок кайнатиб пиширилганидан сўнг уни суви билан нон тўгралган катта идишга куйилади ва тановул килинади.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.