Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Тавассул, унинг ҳукми ва турлари (3)

Иккинчи қисм: мамнуъ тавассул

Мамнуъ – яъни, ман қилинган тавассул – Аллоҳ таолога шаръан васила қилиш дуруст бўлмайдиган нарсалар билан тавассул қилишдир. Бундай тавассул беҳуда ва ботил ишлар жумласидан бўлиб, ақлга ҳам, нақлга ҳам хилофдир. Бу икки турлидир:

Биринчи тур: Шариатда айтилмаган нарсалар билан тавассул қилиш

Тавассулнинг бу тури бидъат ва ширкка олиб борувчи нарсалардан. Ислом бидъат ва ширкка олиб борувчи нарсалардан қайтаради. Мақолда айтилади: “Сақланиш (олдини олиш) даволашдан кўра яхшироқ .”

Бунга мисол: Аллоҳ таолога Унинг ҳузурида жоҳ – яъни ҳурмат ва обрў-эътибор эгаси бўлган бирон шахснинг ҳурмати билан тавассул қилиш. Масалан, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жоҳи билан тавассул қилиб: «Эй Аллоҳим, мен Сендан пайғамбарингнинг ҳаққи ҳурмати билан фалон-фалон нарсани сўрайман» дейиш. Бундай қилиш жоиз эмас, чунки бу шариат эътибор қилмаган сабабни ушлашдир. Зеро, ҳар қандай ҳурматли шахснинг ҳурмат-эътибори дуонинг қабул бўлишига таъсир кўрсата олмайди. Чунки бу ҳурмат – дуо қилувчи (одам)га ҳам, дуо қилинувчи (Аллоҳ)га ҳам алоқаси бўлмаган, фақатгина ўша ҳурмат эгасининг ўзигагина тааллуқли бўлган нарсадир. Демак, кимнингдир ҳурмат-эътибори сиз учун тилагингизга етиш ёки бошингиздан мусибатни аритишда ёрдам бера олмайди. Бирон мақсадга етказадиган нарсани бу фалон нарсанинг василаси-воситаси деб аталади. Мақсадга етказмайдиган нарсани восита қилиш беҳуда ишлардан ҳисобланади. Демак бундай нарсани ўзингиз билан Роббингиз ўртасида восита қилишингиз яхши эмас.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаққи-ҳурматлари ёки шахслари билан тавассул қилиш сизга нисбатан фойдали эмас, чунки у фақат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламгагина фойда беради. Восита қандай бўлиши ҳозиргина айтиб ўтдик. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳ олдида ҳурматли бўлишларининг сизга нима фойдаси бор?

Ҳозирда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан тавассул қилиш жоиз эмаслигига далил шуки, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида қурғоқчилик бўлганида одамлар билан бирга Аллоҳдан ёмғир тилаш учун чиқдилар ва: «Эй Аллоҳим, биз Сенга пайғамбаримизни восита қилардик ва Сен бизга ёмғир ёғдирар эдинг. Энди Сенга пайғамбаримизнинг амакисини восита қиламиз, бизга ёмғир ёғдиргин», дедилар, сўнг Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳу ўринларидан туриб Аллоҳдан ёмғир сўраб дуо қилганида Аллоҳ ёмғир ато этган эди.

Бу — саҳобаларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан тавассул қилишларининг маъноси у кишининг шахсларини эмас дуоларини восита қилиш эканига далолат қилмоқда.

Тўғри тавассул кўриниши шундай бўладики, «Эй Аллоҳим, мен Сендан Расулингга бўлган иймонимни – ёки Расулингга бўлган муҳаббатимни – восита қилиб сўрайман» дейсиз. Мана шу тўғри ҳамда манфаатли тавассул бўлади.

Шариатда айтилмаган васила билан тавассул қилишга яна бир мисол: Вафот этиб кетган кишининг дуосини восита қилиш. Яъни, маййитдан унинг ҳақига Аллоҳга дуо қилишини сўраш. Бу ҳам ношаръий ва тўғри бўлмаган василадир. Маййитдан дуо талаб қилиш ўша одамнинг ақлсизлигига далолат қилади. Чунки, одам ўлса, унинг амали тўхтайди, у энди бировнинг ҳаққига дуо қила олмайди. Ҳатто, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам вафот этганларидан кейин бировнинг ҳаққига дуо қилишлари мумкин эмас. Шу боис саҳбалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин у зотдан дуо сўраб келмадилар. Бунга ҳозиргина айтиб ўтганимиз Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қилган иши далилдир.

Агар маййитдан дуо талаб қилиш мумкин ва тўғри васила бўлганида, Умар ва бошқа саҳобалар розияллоҳу анҳум бу имкониятни асло қўлдан чиқармаган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан дуо талаб қилган бўлардилар. Чунки, у зотнинг дуолари Аббос ибн Абдулмуттолибнинг дуосидан кўра ижобатга яқинроқ эди.

Хуллас, маййитдан Аллоҳга дуо қилишини сўраш – жоиз бўлмайдиган ботил тавассулдир.

Иккинчи тур: Мушриклар бут-санамларини, жоҳиллар азиз-авлиёларини восита қилишлари

Биз буни бидъат тавассул демаймиз, балки бу ширк тавассулдир. очиқдан-очиқ ширкни тавассул деб номлаш дуруст бўлмайди.

Чунки жоҳил кимсалар ўзларича воситачи деб гумон қиладиган кишиларига дуо қиладилар. Улардан бири азиз-авлиё деб билган кишисининг ҳузурига бориб: «Эй валийюллоҳ, мени халос этинг», «Эй аҳли байт, мени қутқаринг», «Эй Набиюллоҳ, менга нажот беринг» деб хитоб қилишади. Буни восита деб номлаш дуруст эмас, биз буни ширк деб атаймиз. Зеро, Аллоҳдан бошқага дуо қилиш диний жиҳатдан ширк, ақл жиҳатидан ахмоқликдир.

Диний жиҳатдан ширк бўлишининг боиси – улар Аллоҳга шерик қилдилар.

Ақл жиҳатидан ахмоқлик бўлишининг боиси – Аллоҳ таоло айтмоқдаки: «Аллоҳни қўйиб, Қиёмат Кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиган (жонсиз) нарсаларга дуо-илтижо қиладиган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?! Ҳолбуки у (дуо қилинаётган нарса)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофилдирлар!» (Аҳқоф: 5).

Қиёмат куни улар ёрдам беришолмайди: «(Қиёмат Кунида) инсонлар (ҳисоб-китоб учун) тўпланган вақтида ўша (бутлар) уларга (мушрикларга) душман бўлурлар ва уларнинг (Аллоҳни қўйиб, ўзларига) ибодат қилганларини ҳам инкор этурлар» (Аҳқоф: 6).

Демак, буни васила-восита дейиш тўғри эмас, бу – кишини диндан чиқарувчи ширкдир: «Ким ўзи учун ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган ҳолда Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилса, бас унинг ҳисоб-китоби Парвардигорининг ҳузурида бўлур. Албатта кофир бўлган кимсалар нажот топмаслар» (Муъминун: 117).

Масала:

Бирон киши айтиши мумкинки: «Биз улардан бизнинг ҳаққимизга Аллоҳга дуо қилишларини талаб қиламиз, холос.»

Бунга жавоб шуки: Бу иш залолат ва ақлсизликдир. Чунки ўликлар сизларга ижобат қилмайдилар, яъни сизларнинг ҳаққинигизга Аллоҳга дуо қилишга қодир эмаслар. Инсон ўлгач, унинг амали тўхтайди, фақат учта амали давом этиб туради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Инсон ўлса, унинг учта амалидан бошқа барча амали узилади: садақаи жорияси, фойдаланиб туриладиган илми, ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанди».[1]

Масала:

Бирон киши айтиши мумкинки: Сиз жоҳил деб атаётган ўша кишилар азиз-авлиёларга дуо қилишади-да, талаблари ҳам ҳосил, ҳожатлари раво бўлиб қолади. Кейин улар: «Фалон авлиёга дуо қилган эдик, ижобат қилди, талабимиз ҳосил бўлди» дейишадиган бўлса, бунга нима дейиш мумкин?

Жавоб: Аллоҳ таоло дуо қилувчини имтиҳон қилиш мақсадида баъзан ўша нарсани унинг дуоси сабабли эмас, балки дуо қилган пайтида ато этиши мумкин. Яъни, бир киши валийнинг қабрига келиб, унга дуо қилади, сўнг Аллоҳ таоло уни имтиҳон қилиш учун – валий ато этгани учун эмас – унинг сўраган нарсаси ҳосил бўлади. Чунки, аниқ биламизки, ўша валий унга ҳеч қандай наф етказолмайди ва дуосига асло ижобат қилолмайди. Лекин, бу ерда имтиҳон кетаяпти. Гуноҳга бўш қараш билан имтиҳонга солиниш ўтган умматларда ҳам, бу умматда ҳам мавжуд.

Ўтган умматларда содир бўлган имтиҳонларга мисол: Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад), улардан (яҳудийлардан) денгиз олдидаги кишлоқ ҳақида шанба куни ҳаддан ошганлари ҳақида (яъни ман қилинганига қарамасдан шанба куни балиқ овлаганлари ҳақида) сўранг. Ўшанда, шанба (яъни, ба­лиқ овлашдан ман қилинган) кунларида балиқлар (сув юзида) очиқ келар эди, шанбадан бошқа кунларида эса келмас эди. Уларни итоатсиз бўлганлари сабабли мана шундай имтиҳон қилурмиз» (Аъроф: 163).

Яъни, Аллоҳ таоло уларга шанба куни балиқ овлашни ҳаром қилган эди. Улар бир мунча замон шу ҳолда қолдилар. Сўнг Аллоҳ таоло уларни имтиҳон қилишни истади. Шанба куни балиқлар сув юзини қоплагудек даражада кўп кела бошлади, шанбадан бошқа кунлари эса умуман балиқ кўринмас эди. Яҳудлар маккор, хиёнаткор ва очкўз халқ бўлганларидан: «Нега энди шанбадан бошқа кунлари балиқлар умуман келмайди-ю, бизга ов қилиш ман қилинган куни – шанба куни келади?! Биз шунча балиқдан маҳрум бўлиб қолаверамизми?! Бунинг бир чорасини топмасак бўлмайди. Жума куни тўр ташлаб қўяйлик-да, шанба куни келган балиқлар тўрга илашиб қолсин, кейин якшанба куни уларни чиқариб олаверамиз», дейишди.

Бу эса очиқдан-очиқ ҳийла эди. Улар: «Биз шанба куни ов қилмаяпмиз, жума куни ташлаган тўрларимизни якшанба куни тортиб оляпмиз», дейишарди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло уларни бу қилмишлари туфайли жазолади: «Орангиздан шанба кунида ҳаддан ошган кимсаларни билдингиз. Бас, Биз уларга: «Бадбахт маймунларга айланингиз», дедик» (Бақара: 65). Улар маймунга айланишди. Чунки, маймун инсонга энг ўхшаш ҳайвон, уларнинг қилмишлари ҳам мубоҳга ўхшаган ҳаром иш, яъни кўринишидан мубоҳ, аслида ҳаром иш эди. Аллоҳ таоло уларни бадбахт маймунларга айлантирди. Бироқ ҳозирда мавжуд бўлган маймунлар Бану Исроилнинг ўша тоифаси айлантирилган маймунлар эмас, у маймунлар аллақачон қирилиб битганлар. Мазкур воқеада яҳудлар имтиҳонга солинган ва ундан ўта олмаган, Аллоҳнинг ҳаром қилган нарсаси устида ҳийла қилишган эди.

Бу умматдаги имтиҳонга келсак, Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларини бир синов билан имтиҳон қилди. Яъни, киши ҳаж ёки умра учун эҳромга кирса, унга ов овлашни ҳаром қилди: «Эй мўминлар, эҳромда бўлган чоғингизда бирон овни ўлдирманг!» (Моида: 95). Сўнг Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобини имтиҳон қилди ва уларга қўллари ва найзалари етадиган овларни юборди. Кийик ва қуён каби ҳайвонларни бемалол қўллари билан ушлаб олишларига, қушларни эса найзалари билан овлаб олишларига имкон яратиб қўйди: «Эй мўминлар, албатта Аллоҳ ғойибда (кўрмай) туриб ўзидан қўрқадиган кишиларни билиш учун сизларни (ҳаж сафарида бўлган чоғингизда) қўл ва найзаларингиз етгудек овлар билан имтиҳон қилур» (Моида: 94). Имтиҳондан кўзда тутилган ҳикмат – Аллоҳдан ғоибона қўрқадиган кишилар маълум бўлишлари эди. Хўш, саҳобалар эҳромдалик ҳолларида қўллари ва найзалари билан ов овлай бошладиларми? Йўқ, асло! Саҳобалардан ҳеч бири на ов овлади, на бирон ҳийла қилди!

Шу билан бу умматнинг салоҳияти билан Бани Исроил ўртасидаги фарқ маълум бўлади.

Бироқ, ҳозирда бу уммат ичида ҳам худди Бани Исроилга ўхшаб Аллоҳнинг ҳаром қилган нарсаларига ҳийла қиладиган кимсалар пайдо бўлди. Айримлар рибо устида ҳийла қилишади, айримлар никоҳда ҳийла қилишади, айримлар мусулмон биродарларига турли туман ҳийлалар воситасида зулм қилишади. Огоҳ бўлиш керакки, ҳаром нарсага эришишда ҳийла қилган одам Аллоҳнинг энг бадбахт бандалари бўлмиш яҳудларга ўхшаб қолган бўлади.

Сўзимизни Аллоҳга ҳамд-санолар айтиш билан якунлаймиз.

[1] Имом Муслим ривояти.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.