Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Тавба қилишни хоҳлайман, лекин … (2)

Аллох мени кечирадими?

«Мен тавба килишни хохлайман, лекин менинг гунохларим нихоятда кўп. Бирон ахлоксизлик, бирон гунох ёки хаёлингизга келган бошка бирон номаъкулчилик йўкки мен килмаган. Шу йиллар давомида килганларимни Аллох кечирармикан, билмайман»,- дейишингиз мумкин.

Бу савол тавба килмокчи бўлган кишиларнинг кўпчилигини кийнайди. Келинг, сизга бу саволни менга биринчи бўлиб берган бир йигит хакида гапириб берай. У гунох ишларни жуда ёшлигидан кила бошлаган ва ўн етти ёшга тўлганида ўз хисобига турли ахлоксизликлар, каттаю кичик гунохлар ва маъсиятларни ёзиб улгурган эди. У хатто ёш бир кизни зўрлаган хам экан. Буларга ўгирликнинг узун рўйхатини хам кўшишимиз мумкин. У менга шундай деди: «Мен Аллохга тавба килдим ва хозир баъзи кунлари кечаси туриб тахажжуд намозларини ўкияпман, душанба ва пайшанба кунлари рўза тутаяпман ва Бомдод намозидан кейин Куръон ўкийман. Тавбам кабул бўлармикан?».

Ечим ва даво излаётган мусулмонларга Куръон ва Суннат энг асосий манбадир.

«(Эй Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам), Менинг (турли гунох-маъсиятлар килиш билан) ўз жонларига жиноят килган бандаларимга айтинг: «Аллохнинг рахмат-мархаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллох (Ўзи хохлаган бандаларининг) барча гунохларини магфират килур. Албатта Унинг Ўзигина Магфиратли, Мехрибондир. Сизларга азоб келиб, сўнгра ёрдам берилмай колишидан илгари (яъни, Аллохнинг бирон бало-казосига дучор бўлмай туриб) Парвардигорларингизга кайтинглар ва Унга бўйинсунинглар!».[1]

Бу юкоридаги саволга жавобдир.

Гунохларим жуда катта-да, деб иккиланишга куйидагилар сабаб бўлади:

  • Аллохнинг рахмати чексиз эканлиги тўгрисида етарли иймонга эга бўлмаслик;
  • Аллохнинг барча гунохларни кечириб юборишга кодирлиги тўгрисида етарли иймоннинг йўклиги;
  • Калб харакатининг секинлиги, яъни умидсизлик;
  • Тавбанинг барча гунохларни ювиб юборишини тўлик тушуниб етмаслик;

«… Рахматим-мехрибонлигим эса хамма нарсадан кенгдир …».[2]

Хадиси кудсийда Аллох субханаху ва таъоло шундай дейди: «Агар ким Менинг барча гунохларни кечира олишга кодирлигимни билса, Мен уни (кандай катта гунохлар килганидан) катъий назар кечираман, факат у Менга бирор нарсани шерик килмаган бўлса».[3]

Бу Киёматда хисоб-китоб пайтида бўлади.

Даъвони хадислардан излайдиган бўлсак, унда хам Аллох субханаху ва таъолонинг куйидаги сўзларини топамиз:

«Эй Одам фарзандлари, сизлар мудом Менга (дуо килар экансизлар) ва Мендан умид килар экансизлар, нима килган бўлсангиз хам (кандай катта гунох бўлишидан) катъий назар кечираман. Эй Одам фарзандлари, агар сизларнинг гунохларингиз осмондаги булутларга кадар етиб борса ва Мендан магфират сўрасангиз, (кандай катта гунохлигидан) катъий назар, магфират киламан. Эй Одам фарзандлари, агар сизнинг ер юзичалик гунохингиз бўлса хам, Менга хеч нарсани шерик килмаган холда йўликсангиз, Мен сизларга ер юзичалик магфират билан рўбарў бўламан».[4]

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам мархамат килдилар: «Ким гунохига тавба килса, ўша гунохни килишдан олдинги холига кайтади».[5]

Юз жонни ўлдирган кишининг тавбаси

Абу Саъид Саъд ибн Молик ибн Синон ал-Худрий разияллоху анхудан: Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Сизлардан олдин ўтган одамлар орасида тўксон тўккиз жонни ўлдирган бир киши бор эди. У ер юзидаги энг илмли киши хакида сўраган эди, уни хеч кимга кўшилмасдан алохида яшовчи бир зохиднинг олдига жўнатишди. У зохиднинг олдига бориб, унга тўксон тўккиз кишини ўлдирганини айтди ва магфират килинаманми, деб сўради. Зохид: «Йўк»,- деган эди, уни хам ўлдирди. Шу билан ўлдирганларининг сони юзта бўлди. Кейин яна ер юзидаги энг илмли киши хакида сўради. Уни бир олимга жўнатишди. У олимга юз кишини ўлдирганини айтиб: «Магфират килинишимга имкон борми?»- деб сўради. «Ха, сени тавба килишдан нима тўсиб турибди(ки тавба килмаяпсан)? Фалон шахарга бор, чунки у ернинг халки Аллохга ибодат килишади. Сен хам улар билан бирга ибодат кил ва юртингга кайтиб келма, чунки бу ер ёмон жой»,- деб жавоб берди олим. Сўнг у катъий карорга келиб, ўша шахар томон йўл олди. Ярим йўлга етганда ўлим фариштаси келиб унинг жонини олди. Рахмат ва газаб (жазо берувчи) фаришталари бир-бирлари билан тортишиб колдилар.

– У тавба килган эди ва Аллох томон кетаётган эди,- деди рахмат фариштаси.

– У бирорта хам солих амал килмади-ку,- деди газаб фариштаси.

Шунда уларнинг ёнига одам киёфасида бир фаришта келди. Фаришталар ундан ечим сўрашди.

– Иккала тарафнинг хам (яъни яшаган юрти ва кетаётган шахрининг) масофасини ўлчаб кўринглар. У кайси томонга якин бўлса, демак ўша тарафдан,- деб жавоб берди у.

Улар иккала тарафни хам ўлчаб кўришди. Натижада у кетаётган шахарига якинрок бўлиб чикди ва уни рахмат фариштаси олиб кетди».

Сахих бир хадисга кўра: «У хидоятга эришган шахарга бир карич якинрок эди. Шундай килиб ўша шахар ахолиси деб кабул килинди».

Бошка бир ривоятда эса шундай дейилади: «Аллох субханаху ва таъоло (ёмон шахарга) узоклаш ва (хидоятга эришган шахарга) якинлаш, деб амр килди. Сўнг улар ўртасини ўлчанглар, деди. Улар хидоятга эришган шахарга бир карич якинрок деб топишди ва у кечирилди».

Нахот сизнинг гунохингиз Аллох тавбасини кабул килган ўша кишиникидан хам кўпрок бўлса?! Йўкса нега тавбани оркага сураяпсиз? Агар гунохларингиз бундан-да буюкрок бўлса, Аллох субханаху ва таъолонинг куйидаги сўзларига бир кулок тутинг:

«Улар Аллох билан бирга бошка бирон илохга дуо-илтижо килмаслар ва Аллох (ўлдиришни харом килган) бирон жонни нохак ўлдирмаслар ва зино килмаслар. Ким мана шу (гунохлардан биронтасини) килса, укубатга дучор бўлади. Киёмат Кунида унинг учун азоб бир неча баробар килинур ва у жойда хорланган холида мангу колур. Магар ким тавба килса ва иймон келтириб яхши амаллар килса, бас, Аллох ана ўшаларнинг ёмонлик-гунохларини яхшилик-савобларга айлантириб кўюр. Аллох Магфиратли, Мехрибон бўлган Зотдир».[6]

Ушбу жумлалар устида фикр юритинг: «… Аллох ана ўшаларнинг ёмонлик-гунохларини яхшилик-савобларга айлантириб кўюр».

Бу Аллохнинг рахмати канчалар чексиз эканини билдиради. Олимлар бу алмаштиришнинг икки хил бўлишини айтганлар:

1. Ёмон хулкларни яхши хулкларга аламаштиради, яъни ширк тавхидга, зино садакага, ёлгон тўгри сўзликка ва хакозо.

2. Кайта тирилиш кунида ёмон амалларни яхши амалларга алмаштиради. «… Аллох ана ўшаларнинг ёмонлик-гунохларини яхшилик-савобларга айлантириб кўюр», ояти хакида яна бир бор фикр юритиб кўринг. Бу ерда бир гунохни шунча микдордаги яхшиликка алмаштирилади, дейилаётгани йўк. Микдорда ёки огирликда камрок, тенг ёки кўпрок бўлиши мумкин. Бу тавба килган кишининг канчалик холис эканига богликдир. Бундан хам кенгрок-каттарок бўлган рахматни тасаввур кила оласизми?!

Абдурахмон ибн Жубайр разияллоху анху ривоят килади: Абу Тавил Шатб ал-Мамдуд Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг ёнларига келди. (бошка бир ривоятда: «Кошлари кўзларига тушган, жуда кекса бир киши Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг ёнларига келиб хассасига суяниб турди») ва:

– Бирорта хам катта ва кичик гунохни колдирмай гунохларнинг барча турини килган (бошка бир ривоятда: «Агар унинг гунохларини бу дунёдаги барча одамларга таксимланса, уларнинг барчасини бузиб юборадиган даражада кўп гунох килган») киши хакида нима дейсиз? Ўша кимса хам тавба килиши мумкинми?- деб сўради.

– Мусулмонмисиз?- деб сўрадилар Набий соллаллоху алайхи ва саллам.

– Ашхаду анлаа илааха илла Аллох ва ашхаду анна Мухаммадан абдуху ва расулуху,- деди.

– Яхши амаллар килиб ёмон амаллардан йирок юринг. Сиз учун Аллох барчасини (яъни гунохларни) яхши амалларга алмаштиради, – дедилар Набий соллаллоху алайхи ва саллам.

– Ёлгончилик ва ахлоксизликларимни хамми?- деб сўради кария.

– Ха. (Уларни хам),- дев жавоб берди Набий соллаллоху алайхи ва саллам.

– Аллоху акбар,- деди кария ва кўздан пана бўлгунга кадар Аллохни поклаб кетди».[7]

Савол: «Исломдан бехабар, намозлар ўкимасдан жохил бўлиб юрганимда баъзи яхшиликларни килганман. Тавба килганимдан кейин ўша амалларим учун хам мукофотланаманми ёки улар бекорга кетадими?».

Бу саволга куйидаги хадис етарли жавоб деб умид киламан.

Урва ибн Зубайр разияллоху анхудан: «Хаким ибн Хизомнинг менга айтишича, у Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан шундай деб сўраган экан:

– Ё Расулуллох, жохилиятда юрган пайтимда килган садака, кулларни озод килиш, силаи рахм каби яхшиликларим учун мукофотланаманми?

– Сен аввал килган яхшиликларинг туфайли мусулмон бўлдингда,- деб жавоб бердилар Набий соллаллоху алайхи ва саллам».[8]

Барча гунохларингиз кечирилади, барча ёмон амалларингиз яхши амалларга алмаштирилади ва жохилиятда килган барча яхши амалларингиз тавба килганингиздан кейин хам сизнинг хисобингизда яхши амал бўлиб туради. Бундан ортик фазлу мархамат бўлиши мумкинми?!

Гунох килганимда нима килишим керак?

Савол: «Агар бир гунох ишни килиб кўйсам, уни тўгирлашим учун кандай тавба килишим керак?

Жавоб: Гунох иш килиб кўйилса, икки нарса килиниши керак. Биринчи килинадиган иш: калбда каттик пушаймонлик ва бу гунохни кайтиб килмасликка катъий карор килиш. Бу Аллохдан кўркишнинг натижасидир. Иккинчи килинадиган иш эса: гунохни ювиб юбориши учун тавба намози каби турли хил солих амалларни килиш.

Абу Бакр разияллоху анхудан: Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Хато (гунох) килган киши туриб покланса ва икки ракат намоз ўкиб Аллохдан магфират килишини сўраса, Аллох магфират килади». Сўнг куйидаги оятни тиловат килдилар:

«(У такводор зотлар) качон бирон-бир фахш-гунох килиб кўйсалар ёки (кандайдир нолойик иш килиш билан) ўзларига зулм килсалар, дархол Аллохни эслаб, гунохлари учун магфират-кечирим сўрайдилар, -хар кандай гунохни Ёлгиз Аллохгина магфират килур,- билган холларида килган гунохларида давом этмайдиган кишилардир».[9],[10]

Бошка бир хадис эса гунохга каффарот бўладиган бу икки ракаат намоз кандай ўкилишини баён килади. Кискача:

Тахорат олсин. «Тахорат килганда ва уни яхшилаб (мукаммал) килганда ювган аъзоларидан гунохлари сув билан ёки энг сўнги сув томчиси билан бирга тушиб (ювилиб) кетмайдиган бирор киши йўкдир».

Шундай экан тахоратни муккамал килсин. Тахорат килишдан олдин «Бисмиллах»,- деб бошласин. Тахорат килиб бўлгандан кейин хам Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан ворид бўлган сахих дуоларни ўкисин.

{أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَشَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُوْلُهُ}.

Гувохлик бераманки, Аллохдан ўзга илох йўк. У шериксиздир. Гувохлик бераманки, Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам Унинг кули ва Расулидир.[11]

{اَللَّهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِينَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ}.

Эй Аллох! Мени тавба килувчилардан ва тахоратли-покиза кишилардан килгин.[12]

{سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوْبُ إِلَيكَ}.

Эй Аллохим! Сен поксан ва Сенинг хамдинг-хидоятинг билан (тасбех айтаман). Гувохлик бераманки, Сендан ўзга илох йўкдир. Сендан истигфор сўрайман ва Сенга тавба киламан.[13]

– Сўнг туриб икки ракаат намоз ўкисин;

– Бирор хато килмасин ёки намознинг бирор кисмини эсидан чикариб кўймасин;

– Хеч нарсага чалгимасин;

– Ўзини кўлга олиб намоз давомида Аллохни эслаб У хакда ўйласин;

– Сўнг Аллохдан магфират килишини илтижо килиб сўрасин;

Окибатда унинг аввал килган гунохлари кечирилади ва унга жаннат бўлади».[14]

Бунинг ортидан кўплаб солих амаллар жой олиши керак. Умар разияллоху анху Худайбия шартномаси давомида Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хикматларини тушунмай хато килганини англаб етганидан кейин нима килганини биласизми: «Шунинг учун мен кўп амал (яъни ўша хатога каффорот бўлиши учун кўп солих амаллар) килдим».

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам мархамат килдилар: «Ёмон амаллар килиб кейин яхши амалларга ўтган киши нафас олдирмайдиган даражада бўгиб кўядиган тор кийим кийган кишига ўхшайди. Бир солих-яхши амал килса, озгина кенгаяди ва у солих амалларини кўпайтиргани сайин кенгайиб боради хатто ўзининг бўйидан хам узайиб-кенгайиб ерга тушиб колади».[15]

Демак, солих амаллар гунохкорни итоатсизлик чангалидан халос килиб, Аллохга бўлган ибодатлар оламига кириб боришини таъминлайди.

Ибн Масъуд разияллоху анхудан: «Бир киши Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига келиб:

– Ё Расулуллох, мен бир аёлни богда кўриб колиб у билан бундан (кўшилишдан) бошка хамма нарсани килдим. Менинг устимдан хохлаган хукмингизни чикаринг,- деди.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хеч нарса демадилар ва у киши кайтиб кетди. Умар разияллоху анху:

– Аллох унинг гунохини ўрабди (яширибди). Уни ўзи хам ўраганида (яширганида) эди,- деди.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам унинг оркасидан караб турдилар ва:

– Уни чакириб келинглар,- дедилар.

Чакириб келишди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам унга мана бу оятни тиловат килдилар:

«Кундузнинг хар икки тарафида ва кечадан бир бўлагида намозни тўкис адо килинг! Албатта яхши амаллар ёмонлик-гунохларни кетказур. Бу эслатма олгувчилар учун бир эслатмадир».[16]

Шунда Муоз разияллоху анху:

– Ё Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бу мана шу кишининг ўзи учунми ёки барча учун тааллуклими?- деб сўради.

– Йўк, бу хамма учун тааллукли,- деб жавоб бердилар Набий соллаллоху алайхи ва саллам».[17]

Ёмонлардан кутила олмаяпман

Савол: «Тавба килмокчиман, лекин каерга бормайин ёмон хулкли танишларим мени таъкиб килади. Улар мендаги ўзгаришни дархол пайкаб хужумга ўтишади. Уларга карши чикишга ожизлик киламан. Нима килишим керак?»

Жавоб: Сиз бунга сабр билан бардош беринг. Чунки Аллох субханаху ва таъоло бандаларининг канчалик холис эканлигини синаб кўради. Натижада хакни ботилдан ва яхшини ёмондан ажратади.

Хак йўлга биринчи кадамни ташлаган экансиз, мустахкам туринг. Улар сизни хакдан кайтариш учун жамланган инсон ва жинларнинг энг ёмонларидир. Уларга парво килманг. Даставвал улар сизга бу ўткинчи холат, бир инкироз, бунинг нихояси йўк, дейишади.

Ажабки, динга кирганлар кўп холларда тавбадан йирок бўлган танишларидан «Бечора, кандай ёмон ахволга тушиб колди-я» каби «тасалли»лар эшитишади.

Йўлдан урувчилардан кандай панох сўрашни бизга Роббимиз ўргатган:

«(Эй Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам), айтинг: «Мен барча инсонларнинг Парвардигоридан, барча инсонларнинг Подшохидан, барча инсонларнинг Илохидан (менга) ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (качон Аллохнинг номи зикр килинганида) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан панох беришини сўраб илтижо килурман».[18]

Ибодат учун Роббингиз хаклими ёки сизни ёмонликка чакираётган кимсаларми?

Улар каерга борманг сизни таъкиб килишади. Бир йигит бошидан ўтганларни менга айтиб беришича, унинг учрашиб турудиган бир кизи бўлган экан. У тавба килганидан сўнг киз шофёрига йигитни такиб килишини буюрар ва йигит масжидга кетаётганида машинанинг ойинасидан бошини чикариб уни чакирар эди.

Лекин Аллох субханаху ва таъоло шундай дейди:

«Аллох иймон келтирган кишиларни хаёти дунёда хам, Охиратда хам устивор Сўз (иймон калимаси) билан собиткадам килур. Золимларни эса Аллох (Хак) Йўлдан оздирур. Аллох Ўзи хохлаган ишни килур».[19]

Улар сизга ўтмишингизни эслатади ва ўтмишда килган гунохларингизни хотиралар, чукур узрлар изхор килиш, расмлар ва хатлар билан жозибали-чиройли килиб кўрсатади. Уларга парво килманг. Сизни йўлдан уриш учун кўллаётган усулларнинг барчасига карши мустахкам туринг. Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг улуг сахобаларидан бири Каъб ибн Моликнинг куйидаги ривоятини ёдда сакланг.

«Каъб ибн Молик Табук газотидан ортда колгани учун сахобалар ундан алокани узишди. Бу яккалаш Аллох таъоло унинг тавбасини кабул килгунга кадар давом этди. Шу вакт ичида кофир ¢ассон подшоси Каъбга: «Эшитишимизча бошлигинг сенга ёмон муносабатда бўлаётган экан. Аллох сени хор килиб кўймайди. Бизнинг ёнимизга кел, биз сени таъмин этамиз»,- деб мактуб жўнатди. Кофир бир мусулмоннинг устидан галаба килмокчи бўлди. Шу пайтда улуг сахоба кандай харакат килди? «Уни ўкиб чикиб, бу хам бир синов, дедим ва хатни ўчокка ташлаб юбордим»,- деди Каъб разияллоху анху.

Мусулмонларга кофирлар томонидан бир нарса жўнатилганда уни ёкиб юбориш керак, ёнаётганда эса Дўзах оловини эслаш керак.

«Бас, (Эй Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам), сабр-токат килинг! Шак-шубхасиз, Аллохнинг (Сизни ва умматларингизни кофир кавм устидан голиб килиш хакида) ваъдаси хакдир. (Охиратга) ишонмайдиган кимсалар Сизни харгиз бетокат килмасинлар».[20]

Мени кўркитишаяпти

«Тавба килмокчиман, лекин эски дўстларим ўтмишимни барчага ошкор килиш билан мени кўркитмокда. Улар менга карши расмлар ва бошка когозлардан фойдаланмокда. Обрўйимдан ташвишдаман ва бундан кўркаяпман»,- дейишингиз мумкин.

Сизга маслахатимиз, шайтони лаъиннинг дўстларига карши жанг килинг. Шайтоннинг хийласи заифдир. Иблис ёрдамчиларининг барча бу босимлари хакикий мўминнинг собиткадамлиги ва сабри ёнида парча-парча бўлиб кетади. Агар уларга озгина ён босадиган бўлсангиз, бу факатгина сизга карши далил бўлаётганини сезасиз. Агар шундай килсангиз эртами-кечми сиз ютказасиз. Аллохдан уларга карши сизга ёрдам беришини сўранг ва: «Хасбуна Аллоху ва неъмал вакийл»,- денг. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам:

{اَللَّهُمَّ اكْفِنِيْهِمْ بِمَا شِئْتَ}.

Парвардигоро! Мени Ўзинг хохлаган нарса билан улардан саклагин!- дер эдилар.[21]

Албатта бу осон эмас. Бир бечора кизнинг тавба килганини олиб кўринг: Собик йигити унга телефон килиб: «Сухбатларимизни (кассетага) ёзиб олганман. Уни барчага кўрсатаман. Агар мен билан учрашмасанг оиланг олдида хурматингни тўкаман»,- деб дагдага килибди.

Шайтон дўстлари тавба килган актёр-актриса ва хофизларга карши кандай кураш олиб боришларига бир назар ташланг. Улар тушган энг ёмон махсулотларни бозорларда сотувга чикаради ва уларни босим остига олишади. Лекин Аллох Ундан кўркувчилар ва тавба килувчилар билан биргадир. У мўминларнинг Дўсти ва Ёрдамчисидир. Аллох уларни хор килиб кўймайди. Ундан панох сўраган бирор киши хор бўлмаган. Кийинчилик ортидан осонлик келишини доим ёдда сакланг.

[1] «Зумар»- 53-54

[2] «Аъроф»- 156

[3] Табароний ва Хоким ривояти

[4] Термизий ривояти

[5] Ибн Можа ривояти

[6] «Фуркон»- 68-70

[7] Табароний ривояти

[8] Бухорий ривояти

[9] «Оли-Имрон»- 135

[10] Сунан сохиблари ривоят килган

[11] Муслим ривояти

[12] Термизий ривояти

[13] Насоий ривояти

[14] «Сахих ат Таргиб»

[15] Табароний ривояти

[16] «Худ»- 114

[17] Муслим ривояти

[18] «Ан-Нос» сураси

[19] «Иброµим»- 27

[20] «Рум»- 60

[21] Муслим ривояти

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.