Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Тавба қилишни хоҳлайман, лекин … (3)

Зулм кўрган мусулмонларни Маккадан Мадинага яширинча кочишларига ёрдам берган, жасур сахобий Марсад ибн Абу Марсад хикоясига диккат килинг.

Мусулмон асирларни яширинча Маккадан Мадинага кочишларига ёрдам бериб келадиган Марсад ибн Абу Марсад деган бир киши бор эди. Маккада аввал Марсаднинг таниши бўлган Анок деган бир фохиша бор эди. Марсад бир асирни Маккадан Мадинага олиб кетишга касам ичди. Бу хакда у шундай хикоя килади:

Ой нурида Макка деворларидан бирининг панасида келаётган эдим. Анок шарпамни кўриб колди. У менга якинлашди ва таниб колди.

– Марсад?- деди.

– Марсад,- дедим мен хам.

– Хуш келибсан. Бугун кечкурун биз билан кол,- деди.

– Эй Анок, Аллох зинодан кайтарган,- дедим.

– Хой ким бор?! Манави одам асирларингни олиб кетаяпти!- деб одамларни чакирди.

Шу пайт саккиз киши оркамдан кувди. Мен Хондама (Макка ташкарисидаги) тогига тирмашиб чикиб бир горга яшириндим. Улар менинг тўгримга келиб турди. Аллох уларни кўр килди. Таъкибчиларим кайтиб кетишди. Мен шеригимнинг (яъни олиб кетмокчи бўлган асирни) ёнига бордим ва уни кўтардим. У огир эди. Узкарга келганимизда сал бўш кўйдим. Кейин яна уни кўтариб олдим. Сафар жуда кийин кечди. Мадинага келганимдан кейин Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига кирдим.

– Ё Расулуллох, Анокка уйлансам бўладими?- деб икки марта сўрадим.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ушбу оят нозил бўлгунга кадар жавоб бермадилар.

«Зинокор эркак факат зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур. Зинокор аёлга факат зинокор эркак ёки мушрик уйланур. Ва бу (яъни, зинокор аёлларга уйланиш) мўминларга харом килингандир».[1]

Сўнг Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Эй Марсад, ‘Зинокор эркак факат зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур. Зинокор аёлга факат зинокор эркак ёки мушрик уйланур’. Шундай экан унга уйланма»,- дедилар.[2]

Агар ёмонлик кучайиб, сиз кўркаётган ходиса юз берса, — улар сиз хакингизда ёмонликларни таркатиб юборишса — сизнинг вазифангиз – мулойимлик билан холатингизни тушунтиришдир. Уларга: «Ха, мен гунохкор эдим, лекин хозир Аллохга тавба килдим. Нима дейсизлар?»- деб жавоб килинг.

Унутманг, хакикий шармандалик бу дунёда бўлмайди, Охиратда, Жазо Кунида, энг огир Кунда бўлади. Унда юз ёки икки юз, минг ёки икки минг кишининг олдида эмас, балки бутун халклар олдида, фаришталар, жинлар, одамлар олдида шарманда бўлади.

Иброхим алайхис саломнинг дуосини бир эсланг-а?!

«Ва (барча жонзот) кайта тириладиган Кунда мени шарманда килмагин. У Кунда на молу давлат ва на бола-чака фойда бермас; Магар Аллох хузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)».[3]

Гам-ташвишга тушган вактингизда Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг дуоларини ўкинг.

اَللَّهُمَّ إِنِّي عَبْدُكَ ، ابْنُ عَبْدِكَ ، ابْنُ أَمَتِكَ ، نَاصِيَتِي بِيَدِكَ ، مَاضٍ فِيَّ حُكْمُكَ ، عَدْلٌ فِيَّ قَضَاؤُكَ، أَسْأَلُكَ بِكُلِّ اسْمٍ هُوَ لَكَ ، سَمَّيْتَ بِهِ نَفْسَكَ ، أَوْ أَنْزَلْتَهُ فِي كِتَابِكَ ، أَوْ عَلَّمْتَهُ أَحَداً مِنْ خَلْقِكَ ، أَوِ اسْتَأْثَرْتَ بِهِ فِي عِلْمِ الْغَيْبِ عِنْدَكَ ، أَنْ تَجْعَلَ الْقُرْآنَ رَبِيعَ قَلْبِي ، وَنُورَ صَدْرِي ، وَجَلاءَ حُزْنِي وَذَهَابَ هَمِّي.

Эй Аллохим! Албатта, мен Сенинг кулингдирман. Кулингни ўглиман. Чўрингни ўглиман. Пешонам Кўлингда (яъни, мен Сенинг салтанатинг-хукминг остидаман). Хукминг менинг устимда жорийдир. Казо (амр-хукминг) менинг устимда адолатдир. Сенинг учун бўлган хар бир исм билан Сендан сўрайман. У исм билан Ўзингни номлаган эдинг ёки китобингда нозил килган эдинг ёки уни бирон бандангга билдиргандинг ёки Ўз олдингдаги гайб илмида олиб кўйган эдинг. Шу исмларнинг хаммаси билан сўрайман. Куръонни калбимнинг бахори, кўнглимнинг нури, махзунлигимни кетиши (кетказувчи) ва ташвишимни кетиши (аритгувчи) килгин.[4]

اَللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوْذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ ، وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ ، وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ ، وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ.

Парвардигоро! Мен Сендан ташвишу гамдан, ожизликдан, ялковликдан, бахилликдан, кўркокликдан, карзнинг огирлигидан ва кишиларнинг голиб бўлиб кетишидан панох беришингни сўрайман. (Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бу дуони кўп айтар эдилар).[5]

Гунохларим мени ўраб олмокда

«Мен кўп гунохлар килдим. Кейин тавба килдим, лекин аввал килган гунохларим мени таъкиб килиб, ўраб олмокда. Хотиралар тинчлик бермаяпти. Ухлай олмаяпман. Бундан кандай кутула олишим мумкин?» – деб савол беришингиз мумкин.

Менинг жавобим куйидагича: Бу хаёллар сизнинг холис тавбангиздан бир нишонадир. Бу хакикий пушаймон бўлишликдир ва пушаймон бўлиш эса тавбадир. Келажагингизга Аллох гунохларимни кечириб юборади, деган умид билан каранг. Аллохнинг рахматидан ноумид бўлманг.

«У деди: «Парвардигорининг фазлу рахматидан факат адашган кимсаларгина ноумид бўлур».[6]

Ибн Масъуд разияллоху анху деди: «Гунохи кабиралар куйидагилардир: Аллохга бирон нарсани шерик килмок, Аллохнинг макридан хотиржам бўлмок ва Аллохнинг рахматидан ноумид бўлмок».[7]

Мўмин Аллохга якинлашгани сари унда Аллохдан кўркув ва Аллохнинг рахматидан умидворлик кучайиб бораверади. Холатга караб бири иккинчисидан устун бўлиб ўзгариб туради. Агар у бир гунох килиб кўйса, Аллохдан кўркув уни камраб олади ва тавба килади. Тавба килаётганда эса унинг калби Аллох рахматидан умидворлик билан тўлади ва Аллохдан магфират килишини сўрайди.

Ошкора тан олишим керакми?

Банданинг Аллохга тўгридан-тўгри мурожаати бу тавхидга ишонишнинг энг мухим томонларидан биридир.

«(Эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам), бандаларим Сиздан Мен хакимда сўрасалар, Мен (уларга) якинман. Менга дуо килган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат киламан…»[8]

Агар биз тавба факат Аллох учунгина бўлишига ишонсак, тан олишимиз хам факат Аллох учун бўлиши керак. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дуоларида Аллохдан магфират сўрардилар:

«Абууъу лака би неъматика ва абууъу би занби».

«Менга берган барча неъмат-мурувватларингни ва гунохларимни тан оламан».

Бу гунохларига Аллох каршисидаги икрор бўлишдир.

Биз Аллох субханаху ва таъолонинг мархамати туфайли, «кечирим» когози ва хоказоларни берадиган (диний) оким бошлиги, рохиблари бўлган христианлар каби эмасмиз.

«Улар (гунохкорлар) Аллохнинг Ўзи бандалари томонидан бўлган тавбани кабул этишини … ва хакикий тавбаларни кабул этгувчи ва Мехрибон Зот Аллохнинг Ўзи эканини билмайдиларми?!».[9]

Аллох тавбаларни тўгридан-тўгри кабул килади

Жазо тўгрисида гапирадиган бўлсак, агар килган ишингиз имом ёки козига расмий суратда билдирилмаган бўлса, бориб айбингизга икрор бўлишингиз шарт эмас. Агар Аллох кишининг айбини яширган бўлса, унинг ўзи хам бу гунохини яшириши мумкин. Аммо гунохи учун Аллохга тавба килиши керак. Чунки бу Аллох билан ўзи ўртасидаги ишдир. Аллох исмларидан бири Ас-Ситтийрдир, яъни бандаларининг гунохларини яширувчи, сир сакловчи, деган маънони англатади. Шу билан бирга У бандасининг хам ўз айбини яширишини яхши кўради. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Моъиз ва Гомидийя аёлдан юз бурдилар. Умар разияллоху анху богда бир аёлни ўпган киши хакида: «Аллох унинг гунохини яширибди, у хам яшириши керак эди»,- деганида Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам индамадилар. Чунки Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хам бу сўзларга кўшилганлар.

Демак Аллох бир кишининг гунохини яширган экан, у ўз гунохини махкамага бориб айтиши ёки барчанинг олдида икрор бўлиши шарт эмас. Бирор масжиднинг имомидан ёки бирорта дўстидан килган гунохи учун жазо беришини сўрашнинг кераги йўк.

Куйидаги вокеа тавба килмокчи бўлганларни илмсиз кишилар билан муомалада диккатлирок бўлишга чакиради: Тавба килмокчи бўлган бир киши масжиднинг илмсиз имоми олдига бориб килган гунохларини айтиб нима килиши кераклигини сўраган. Имом: «махкамага бориб килган барча гунохларингга икрор бўл. Улар сенга тегишли жазо беришади. Нима килиш кераклиги тўгрисида кейин ўйлаб кўрамиз»,- деб жавоб килган. Бечора киши бу ишни кила олмаслигига кўзи етган ва тавбани хам унутиб яна эски йўлига кайтиб кетган.

Ислом хукмларини билмок ва уларни тўгри манбалардан ўрганмок лозим

«Агар билмайдиган бўлсангизлар, ахли илмлардан сўранглар!».[10]

«… (У) Рахмондир. Бас, У Зот хакида Огох-Билимдон (Зотдан, яъни Аллох таъолонинг Ўзи)дан сўранг!».[11]

Хар бир имом хам фатво бера оладиган савияда бўлавермайди. Дуч келган имом, муаззин ёки даъватчининг одамлар устидан хукм чикаришга хакки йўк. Каердан хукм олишни билиш мусулмон кишининг бурчидир. Бу диннинг мухим амалларидан бири саналади. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам илмсиз имомлар дастидан умматларининг бошига кора кунлар тушишидан кўркдилар. Салафлардан бири айтди: «Илм бу диндир. Шундай экан сенга динни ким ўргатаётганига диккат килгин». Бундай тузокларга тушиб колишдан эхтиёт бўлинг ва бирор тушунмаган ёки шубхаланган нарсангиз тўгрисида такволи ва илмли кишидан маслахат олинг. Аллох энг яхши ёрдам бергувчидир!

Тавба тўгрисида мухим фатволар

«Тавба килишни хохлайман, лекин тавба килиш шартлари тўгрисида хеч нарса билмайман. Гунохларим учун кандай тавба килишим керак? Аллох каршисидаги вазифаларимдаги карз ва камчиликларим ўрнини кандай тўлдира оламан? Ёки бирортасидан хаксиз олган нарсаларимнинг жаримасини кандай тўлайман? каби жуда кўп саволларим бор. Буларнинг барчасига жавоб борми?»- дейишингиз мумкин.

Аллохга кайтаётганингизда илмга бўлган чанкоклигингизни кондириш учун куйида баъзи саволларга жавоблар бериб ўтамиз.

1. Савол: Мен бир гунох килдим. Кейин тавба килдим, лекин ёмонликни хохловчи нафсим мендан голиб келиб яна ўша гунохни килиб кўйдим. Аввалги килган тавбам бехуда кетадими? Кейинги гунохим бўйнимга юкланганидек аввалгиси хам хеч ўзгаришсиз гунох бўлиб ёзиладими?

Жавоб: Кўпчилик олимлар фикрига кўра кабул бўладиган тавба шартларидан бири киши кайтиб ўша гунохни килмаслигидир. Шу билан бирга киши гунох амалдан шу вактнинг ўзида тийилиши ва килган ишидан каттик пушаймон бўлиши хамда уни кайтиб килмасликка катъий карор килиши керак. Агар у ўша гунохни яна килиб кўйса, янги гунох килган хисобланади. У яна тавба килиши керак. Аввалги тавбаси хам ярокли хисобланади.

2. Савол: Бир гунох учун килган тавбам бошка бир гунохга кўл уришим билан ботил бўлиб кетадими?

Жавоб: Агар килаётган гунох амалингиз сиз тавба килган гунох амалга тааллукли ёки ўша гунох бўлмаса, тавбангиз ўз кучида колади. Мисол учун, агар киши еган рибоси учун тавба килиб, маст килувчи ичимликларни ичаётган бўлса хам – ёки бунинг тескариси-, унинг тавбаси яроклидир. Агар у фоизга карз бергани учун тавба килиб, насия йўли билан рибо еяётган бўлса, унинг тавбаси ботил. Худди шунга ўхшаш, агар киши наркотик моддалар истеъмол килгани учун тавба килиб, маст килувчи ичимликлар ичаётган бўлса -ёки бунинг тескариси- ёки бир аёл билан зино килгани учун тавба килиб бошка бир аёл билан яна зино килаётган бўлса, унинг тавбаси кабул эмас.

3. Савол: Аллохнинг намоз, рўза, закот каби бир канча фарзларини адо килишда камчиликка йўл кўйдим. Хозир нима килишим керак?

Жавоб: Сахих фатвога кўра, киши ўтмишда намозларини тўлик килмаган бўлса, кейин унинг ўрнини тўлдириб кўйиши шарт эмас. Чунки ўша нарсанинг вакти ўтиб кетди ва ўрнига келтириш учун хеч нарса килолмайди. Аммо бунинг жаримасини Аллохга холис тавба килиш, магфират сўраш ва кодир бўлганича кўпрок нафл намозлар ўкиш билан тўлайди. Шояд Аллох кечирса.

Агар киши ўтмишда рўзани тўлик тутмаган бўлса, кейинчалик ўрнини тўлдириб кўйиши керак ёки Рамазондаги хар бир тутмаган куни учун бир мискинни тўйдириши шарт. Узрли холат бўлмаса, карзини Рамазон келишидан аввал амалга ошириши керак.. Кейинги Рамазон келгунча бирор узрсиз тутмай юрмасин. Рамазон келиб ўтиб кетган бўлса, тутмаган кунларини тўлдириб кўйиш каффороти куйидагича бўлади:

Биринчи мисол: Бир киши 1995 йилнинг Рамазон ойида 3 кун ва 1998 йилнинг Рамазон ойида 5 кун рўза тутмади. Бир неча йилдан кейин у Аллохга тавба килди. У тутмаган кунлари учун 8 кун рўза тутиб беради ёки хар бир кун учун бир мискинни тўйдиради.

Иккинчи мисол: 2000 йил хайз ёшига етган киз, оиласига айтгани уялиб хайз кўрган (8) кунида хам рўза тутди ва бу кунларни кейин тутиб кўймади. Кейин у Аллохга тавба килди. У ўша тутган 8 кунини бошкатдан тутиб беради ёки хар бир куни учун бир мискинни тўйдиради.

Эътибор берган бўлсангиз намоз ва рўзанинг камчиликларини тўлдиришда фарк бор. Баъзи олимлар агар киши бирор узрсиз рўзасини тутмаган бўлса, кейинчалик уни тўлдириб бера олмайди, дейишган.

Агар закот бермаган бўлса, тавба килганидан кейин ўша закотни хам бериши керак. Чунки закотда Аллохнинг ва мискинларнинг хакки бор.

4. Савол: Агар киши бировнинг хаккига тажовуз килган бўлса, кандай тавба килиши керак?

Жавоб: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар:

«Ким агар биродарига -обрўси ёки молига- зулм килган бўлса, (Киёмат) Кунида уни ушламасидан олдин бугун тўгирласин. У Кунда кишига динор ёки дирхам фойда бермайди. Унинг хисобида яхши амали бўлса, килган зулми учун биродарининг хисобига ўтказилади. Агар яхши амали йўк бўлса, мазлумнинг ёмон амаллари бунинг хисоби ўтказилади».[12]

Бундай зулм-тажовуз учун тавба килаётган киши етказган талофатини тўлаши ёки биродарларидан кечирим сўраши керак. Агар улар кечиришса, хаммаси жойида. Кечиришмаса, тўлаши керак.

5. Савол: Мен бир неча кишини гийбат килганман ва баъзи бировларни нохак хакорат килганман. Улар хакида нималар деганимни уларга айтишим ва кечирим сўрашим шартми? Кандай тавба килишим керак?

Жавоб: Агар килган гийбатингиз ёки хакоратларингиз уларга каттик ботмайдиган ва сизни ёмон кўриб колишларига сабаб бўлмайдиган бўлса, умумий суратда айтиб улардан кечирим сўрашингиз керак. Хар бир сўзингизни бирма-бир айтмасдан умумий килиб: «Авваллари мен сизга зулм килган эдим» ёки «Сиз тўгрингизда бўлмагур гапларни гапирган эдим. Хозир Аллохга тавба килдим. Илтимос, мени кечиринг» шаклида айтишингиз мумкин. Мана шуниси яхширокдир.

Агар улар даргазаб бўлиб сизга нисбатан нафрат хис килиб ёки умумий айтишингизга коникмасдан батафсил айтишингизни талаб килса ва бу бирор ёмонликка сабаб бўлишини билсангиз, уларга бу хакда гапирмасангиз хам бўлади. Чунки ислом ёмонликнинг кўпайишини хохламайди. Бирор нарсадан хурсанд бўлиб турган ёки дам олаётган кишининг олдига бориб килган ишларингизни айтишингиз унинг хурсандчилигини йўкотиб, газабини кўзгайдиган бўлса, бу биродарларни бир-бирларига чиройли муносабатда бўлишга буюрувчи ислом максадларига тўгри келмайди. Гийбат килганини айтиш унга нисбатан нафратни уйготадиган бўлса, Аллохга куйидаги шаклда тавба килинади:

– Гунохи учун каттик пушаймон бўлиши ва Аллохдан магфират сўраши керак. Килган гунохининг ёмонлиги хакида ўйлаши ва унинг харом эканлигига ишониши керак.

– Аллохдан кечирим сўраётганда кимни гийбат ёки хакорат килган бўлса, ўшаларининг исмларини ошкора айтиши шарт.

– Хакорат ёки гийбат килган кишисини ўзидан юкори кўйишини ва уларнинг яхши сифатларини айтиши керак.

– Аввал ўзи ёмонлаган кишини энди биров ёмонламокчи бўлса, уни химоя килиши керак.

– Унинг хаккига гойибона дуолар килиши керак.[13]

Кишига молиявий ва жисмоний зарар етказиш билан уни гийбат ва хакорат килиш ўртасида фарк бор. Аввалгисида етказган зарарларни коплаб мазлумни фойдалантириш мумкин. Шунинг учун буни яшириб юришга рухсат берилмайди. Иккинчисида эса кишининг обрўсига алокадор бўлгани учун буни ошкора айтиш кишини яна хам хафа килади ва ташвиш келтиради.

6. Савол: Котил кандай тавба килиши керак?

Жавоб: Котил уч кишининг хаккига тажовуз килган хисобланади: Аллохнинг, курбоннинг ва курбон бўлган кишининг меросхўрларининг.

Аллохнинг хакларини ўз ўрнига кўйиш учун тавба килинади.

Меросхўрларнинг хаккини ўз ўрнига келтириш учун у ўзини меросхўрларнинг ихтиёрига топшириши керак. Шунда улар ўз хакларини уч хил йўл билан олишлари мумкин: касос, хун пули ёки кечириб юбориш.

Курбоннинг хаккини эса бу дунёда тўлай олмайди. Бу хусусда олимлар агар котилнинг тавбаси холис бўлса, Аллох уни курбонга тўлаши керак бўлган хакдан озод килади ва кайта Тирилиш Кунида Аллохнинг Ўзи курбон бўлган кишининг хаккини ўтайди, дейишган.[14]

7. Савол: Ўгри кандай тавба килади?

Жавоб: Агар ўгирлаган нарсалари хали хам ўзида турган бўлса, эгасига кайтариб беради. Ўгирлаган нарсалари йўк бўлиб кетган ёки кийиш, фойдаланиш, вакт ўтиши билан эскирган ёки киймати тушиб кетган бўлса, эгаси рози бўладиган кийматни тўлайди.

8. Савол: Нарсаларини ўгирлаган кишиларнинг олдига бориб икрор бўлолмайман ёки кечирим сўрай олмайман. Нима килишим керак?

Жавоб: Улар билан юзма-юз келишдан уялаётган бўлсангиз, бунда гунох йўк. Уларнинг нарсаларини исмингизни айтмаслик шарти билан учинчи бир киши оркали, почта оркали ёки улар топиши мумкин бўлган жойга яширинча кўйиб кетишингиз ёхуд «Бир киши сизлардан мана буни олган экан»,- деб кайтариб беришингиз мумкин. Бу ердаги асосий максад исмларни айтиш эмас, ўгриланган нарсаларни ўз эгаларига кайтаришдир.

[1] «Нур»- 3

[2] Термизий ривояти

[3] «Шуаро»- 87-89

[4] Ахмад ривояти. Албоний сахих деган

[5] Бухорий ривояти

[6] «Хижр»- 56

[7] Абдураззок ривояти. Хайсамий ва Ибн Касир сахих деган

[8] «Бакара»- 186

[9] «Тавба»- 104

[10] «Нахл»- 43

[11] «Фуркон»- 59

[12] Бухорий ривояти

[13] Ал-Мадориж ва Ал-Мугни маъал Шарх ал-Кабийр

[14] ал-Мадориж

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.