Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Тавба қилишни хоҳлайман, лекин … (4)

9. Савол: Отамнинг чўнтагидаги нарсаларни яширинча ўгирлар эдим. Хозир тавба килдим, лекин аник канча ўгирлаганимни билмайман ва ўзига айтишдан хам уяламан.

Жавоб: Ўзингиз яхшилаб ўйлаб тахмин килинг ва ўша тахминингизнинг энг баланд микдорини олинг. Кейин яширинча жойига кўйиб кўйишингиз мумкин.

10. Савол: Бировларнинг пулини ўгирлаган эдим. Хозир тавба килдим, лекин уларнинг каерда яшашини билмайман.

Жавоб: Имконингиз борича уларни изланг. Топсангиз олган нарсангизни кайтариб беринг. Агар у вафот этиб кетган бўлса, меросхўрларига кайтариб беринг. Тополмасангиз, агар у кофир бўлса хам, ўша микдорча пулни унинг номидан садака килиб юборинг. Бунинг учун Аллох уни бу дунёда мукофотлайди, чунки Охиратда кофирлар учун мукофот йўкдир.

Бу холатни Ибнул Коййим ўзининг «Ал-Мадориж» номли китобида тилга олиб ўтган:

«Бир киши жанг вактида мусулмон лашкарлардан бирининг тушиб колган нарсасини ўгирлади. Бир канча вактдан кейин тавба килди. Ўгирлаган нарсасини олиб кўмондон хузурига борди. Амир: «Жавоб бериб юборилган аскарларнинг каердалигини билмасам, кандай килиб уларга олиб бераман?»- деб жавоб берди. Сўнг у киши Хажжож бин Саъирнинг олдига борди. Хажжож унга шундай хукм килди: «Аллох лашкарни, уларнинг исмларини ва уларнинг оталарининг хам исмларини билади. Шундай экан ўгирлаган нарсанинг ярмини такволи (яъни ислом ривожи учун ишлатадиган киши, байтулмол ёки ислом давлатининг хазинаси)га бергин. Ярмини эса унинг номидан садака килиб юбор. Уларга етиб боришига Аллох кафилдир». Халиги киши Хажжож айтганидек килди. У бу хакда Муовия разияллоху анхуга айтганида у шундай деди: «Агар бу фатвони берувчи мен бўлганимда эди, у менга фатво берган нарсамнинг ярмидан кўра кадрлирок бўлар эди». Шайхул ислом Ибн Таймийя хам «Мадориж»да келтирилган фатвога ўхшаш фатво берганлар».

11. Савол: Етимларнинг хакки бўлган маълум бир бойликни ўзлаштириб олиб, савдо килиш учун айлантиришга кўйган эдим. Бир неча баробар кўп фойда килдим. Хозир Аллохдан кўркаман. Кандай тавба килишим керак?

Жавоб: Бу масалада олимлар турлича фикр билдиришган. Уларинг энг мўътадили куйидагича: Етимларга ўзлаштирилган микдорнинг хаммаси ва фойданинг ярми кайтарилади. Сизлар шерик сифатида тижорат килган бўласизлар. Шунинг учун дастмоя ва фойданинг ярми уларга кайтарилиши керак.

Бу имом Ахмад ибн Ханбалдан ривоят килинган. Шайхул ислом ибн Таймийя хам буни энг тўгри хукм деб билган.[1]

Туя ёки кўй ўгирлаган киши учун хам шу хукм амал килади. Агар улар кўпайиб кетган бўлса, ўгирланган туя ёки кўйни хамда канча тугилиб кўпайган бўлса, шунинг ярмини кайтариб беради. Агар ўгирлагани ўлиб кетган бўлса, унинг кийматини тўлайди ва кўпайган кисмнинг ярмини кайтариб беради.

12. Савол: Бир киши аэропортда юк сакланадиган жойда ишларди. У ердан бир диктафон ўгирлабди. Бир йилдан сўнг тавба килган. Ўша диктафоннинг ўзини, унинг кийматини берадими ёки худди шундай янги диктафон олиб берадими? Агар худди шундай диктафонни бозордан топа олмасачи?

Жавоб: У ўгирлаган нарсасини кайтаради ва шу пайтгача канчалик киймат йўкотган бўлса, шунча кисмини пул билан тўлайди. Бу иккала томонга хам зарар етказмайдиган даражада бўлиши керак. Агар бунинг имкони бўлмаса, ўгирланган нарсанинг кийматича пулни зарар кўрган киши номидан садака килади.

13. Савол: Рибодан (судхўрликдан) топган пулим бор эди. Уни сарфлаб юборганман. Хозир тавба килмокчиман. Нима килай?

Жавоб: Килган бу ишингиз учун Аллохга чин тавба килинг. Рибо жиддий масаладир. Аллох субханаху ва таъоло Куръонда рибо еюувчилардан бошка бирор гунох сохибига уруш эълон килмаган. Агар рибодан топилган пулларнинг хаммаси сарфланган бўлса, бирор нарса килишга мажбур эмассиз.

14. Савол: Ярми халол ва ярми харомдан топилган пулга бир машина сотиб олган эдим. Хали хам машинам турибди. Нима килишим керак?

Жавоб: Агар киши маълум бир кисми халол, маълум бир кисми харом бўлган пулга кисмларга ажратиб бўлмайдиган бирор нарса сотиб олса, шу мол учун канча харом пул сарфланганини хисоблаб чикиши керак ва ўша микдор пулни эгалик килиб турган молини поклаш учун садака килиб юбориши керак. Агар харом бўлган кисми бошка бир кишининг хакки бўлса, ўз эгасига кайтариб бериши керак.

15. Савол: Сигарет сотиб топилган пул халол йўл билан топилган пуллар билан аралашиб кетган ёки саклаб кўйилган бўлса, нима килади?

Жавоб: Мусика асбоблари, сигарет, (носвой) ва арок каби харом нарсалар билан савдо киладиган кимса тегишли хукмдан хабар топганидан кейин тавба килса, кўрган фойдасини солих-яхши ишлар учун сарфлаб юбориши керак.

16. Савол: Бир киши пора олган эди. Кейин Аллох уни Тўгри Йўлга бошлади. Олган порасини нима килади?

Жавоб: Бу масалада куйидагиларга амал килиш керак:

Агар порани зулм кўрган кишидан олган бўлса, яъни пора бермаса ўзининг хаклигини исботлай олмайдиган киши пора берган бўлса, пора олувчи тавба килиб, олган порасини эгасига кайтариб беради. Чунки бу мажбурлаб олинган деб каралади.

Агар жиноятчи-гунохкор айбини ёпиш учун пора берган бўлса, унинг пораси кайтариб берилмайди. Балки, яхши ишлар учун сарфланади. Масалан бирорта мискинга берилиши мумкин. Пора олган киши ўз хаклигини исботламокчи бўлган кишидан пора олиш учун унга карши чикиб етказган зарари ва кераксиз жойга сарфлагани учун хам тавба килиши керак.

17. Савол: Мен харом ишларим учун пул олардим. Хозир тавба килдим. Олган пулларимни кайтаришим шартми?

Жавоб: Харом ишлари учун хак олган кишилар тавба килишса ва олган пуллари турган бўлса, уни эгаларига кайтариб бермасдан бошка жойларга сарфлаши керак.

Фохишалик килиб пул топган аёл тавба килганидан кейин топган пулларини жазманларига кайтариб бермайди. Ашула айтиб харом пул топган киши тавба килганидан кейин пулини эгаларига кайтариб бермайди. Маст килувчи ичимликлар ёки наркотик моддалар сотиб пул топган киши тавба килганидан кейин пулларни мижозларига кайтариб бермайди. Ёлгон гувохлик берувчи тавба килганидан кейин харом хизмати учун олган пулини эгасига кайтариб бермайди ва хакозо. Чунки пул гунохкор-осий эгасига кайтариладиган бўлса, у икки баробар фойда кўрган бўлади, яъни хам гунох килиб, хам пулини саклаб колган бўлади. Окибат яна хам кўпрок гунох ишлар килиши мумкин. Бу шайхул ислом ибн Таймийя томонидан маъкул кўрилган хукмдир.

18. Савол: Мен бир аёл билан зино килган эдим. Мана шу гунохимни ювиш учун унга уйлансам бўладими?

Бошка бир киши Европа ёки АКШга борганида бир аёл билан зино килган. Ўз юртига кайтиб келганидан сўнг аёл хомиладор бўлиб, фарзанд кўрган. Бола кимнинг фарзанди хисобланади? Боланинг харажатлари учун аёлни маблаг билан таъминлаб туриши керакми?

Жавоб: Бу хилдаги саволлар кўп учрайди. Мусулмонлар ўзларини Куръон ва Суннатга мувофик ислох килишлари лозим. Хусусан кўзларини харомдан саклашга, номахрамлар билан ёлгиз колмасликка, улар билан кўл бериб кўришмасликка, хижобга, заруратсиз кофир мамлакатларга саёхат килмасликка, мусулмонлар билан ишлашга, эрта уйланишга эътибор бериши керак.

Саволда айтилган, зино килган киши учун куйидаги хукм амал килади.

Агар у аёлни зўрлаган бўлса, аёлга жарима сифатида сўраган микдорида махр тўлаши ва Аллохга холис тавба килиши шарт. Агар масала козилик муассасалари даражасида кўриладиган бўлса, унга маълум бир жазо тайинланади.[2]

Агар аёлнинг розилиги билан зино килган бўлса, тавба килиши шарт. Бола унинг исмини олмайди ва унга тааллукли, дейилмайди. У боланинг харажатларини таъминламайди, чунки бу зино натижаси. Бу холатда бола онасининг исмини олади.

Гунохини яшириш учун тавба килган кишининг ўша аёлга уйланишига рухсат берилмайди.

«Зинокор эркак факат зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур. Зинокор аёлга факат зинокор эркак ёки мушрик уйланур…».[3]

Зино натижасида хомиладор бўлиб колган аёлга, хатто бола ўзиники эканини билса хам ёки аёлнинг хомиладорми ёки хомиладор эмаслигини билмаса хам, уйланишга рухсат йўк.

Агар хар иккаласи Аллохга холис тавба килишса ва аёлнинг хомиладор эмаслиги исботланса, иккаласи бирга турмуш куришлари ва янги хаётларини Аллох ризолиги йўлида давом эттиришлари мумкин.

19. Савол: Бир аёл билан зино килган эдим. Кейин унга уйландим. Бир неча йилдан бери бирга яшаб келмокдамиз. Хозир иккаламиз хам Аллохга холис тавба килмокдамиз. Нима килишим керак?

Жавоб: Агар иккала тараф хам тавба килган бўлса, никохингизни янгилашингиз керак. Шариатга мувофик валий ва икки гувох катнашган холда никох килиниши лозим. Никох расмий суратда козихонада бўлиши шарт эмас, уйда ўкилса хам кифоя.

20. Савол: Бир аёл такволи бир кишига турмушга чиккан. Аммо у турмушга чикишидан олдин Аллохга хуш келмайдиган баъзи ишларни килган. Хозир ўтмиши унга тинчлик бермаяпти. У эрига килган ишларини айтиши керакми?

Жавоб: Жуфтлар аввалда килган ёмон ишларини бир-бирига айтишлари шарт эмас. Аллох унинг гунохини яширибди. У хам яширсин. Хакикий тавба килишнинг ўзи етарлидир.

Бир киши кизни бокира, деб уйланган бўлса, сўнг унинг бокира эмаслиги ва турмушга чикишидан олдин зино килгани маълум бўлса, эри ундан махрни кайтариб олишга ва талок килишга хакки бор. Агар эр киши аёлнинг Аллохга тавба килганини ва Аллох унинг гунохини яширганини билса, у билан бирга яшашга карор килиши мумкин. Аллох унинг ажрини кўпайтириб беради, иншааллох.

21. Савол: Баччабозларга кандай хукм килинади?

Жавоб: Бу ишни килган иккала тараф хам Аллохга каттик тавба килишлари шарт. Бузукликлари учун Аллох субханаху ва таъоло Лут алайхис салом кавмига бошка кавмларнинг бирортасига берилмаган энг каттик азобни жўнатди:

– Улар кўр бўлиб колдилар ва кокилиб юришарди. Аллох Куръонда шундай хабар килади:

«Бас, Биз уларнинг кўзларини кўр килиб кўйдик».[4]

– Уларга карши наъра юборилди.

– Бошларига тошлар пайдар-пай ёгдирилди. Улар жонларини саклаб колишолмади.

Шунинг учун бу гунохни килган кимсалар уйланган-уйланмаганидан катъий назар, ўлдирилади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Ким Лут алайхис салом кавми килган гунохни килган бўлса, хар иккаласини ўлдиринглар».[5]

22. Савол: Мен Аллохга тавба килдим, хозир кўлимда мусика асбоблари, аудио ва видео тасмалар бор. Уларни сотсам бўладими?

Жавоб: Харом нарсаларни сотишга рухсат йўк ва ундан топилган пул хам харомдир. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам мархамат килдилар: «Аллох бир нарсани харом килса, унинг пулини хам харом килади».[6]

Аудио ва видео тасмаларни сотиб олган кишининг бу нарсаларни харом йўлда ишлатишини билсангиз, сотишингиз мумкин эмас. Чунки Куръон бундан кайтаради.

«… гунох ва хаддан ошиш йўлида хамкорлик килмангиз!».[7]

Канча дунёвий зарар кўришингиздан катъий назар, сиз учун Аллохга бўйсунишингиз яхширокдир. Окибат сиз учун хайрли якунланади, иншааллох.

23. Савол: Мен адашган ёзувчи эдим. Ўз хикоя ва маколаларимда диндан йирок дунёвий карашларни таркатар эдим. Шеърларимда эса ахлоксизлик ва хаёсизликка чакирардим. Кейин Аллох мени хидоятга бошлади. Зулматдан нурга олиб чикди. Кандай тавба киламан?

Жавоб: Бу Аллохнинг буюк рахматидир. Бу биз Унга хамд айтадиган Аллохнинг хидоятидир. Мустахкам туришингизни ва сизни яна хам кўпрок рахматига олишини Аллохдан сўраймиз.

Сўзи ва каламини маълум хак эвазига исломга карши ботил фикр-карашларни, бидъатларни, бузуклик ва ахлоксизликларни таркатиш учун ишлатган кимсага тавба килганидан кейин куйидагилар вожиб бўлади.

У киши ёзган барча нарсаларидан тавба килиши ва жамоатчиликка -мумкин бўлган турли йўл билан- аввал ёзган барча ботил нарсаларидан воз кечганини ва эски карашларидан юз ўгирганини билдириши керак. Ўшанда унинг янги холати одамлар орасида кенг таркалади ва хеч ким унинг энди аввалгидек ботил нарсаларни ёзади, деб даъво килолмайди. Бу масалада жамоатчилик ичида эълон килиш тавбанинг вожибларидан хисобланади.

«Магар кайсилари тавба килиб, ўзларини ўнглаб, (одамларга хакикатни) очик айтсалар, бас, Мен уларнинг тавбаларини кабул киламан. Ва факат Менгина тавбаларни кабул килгувчи, Рахмдилман».[8]

Улар сўз ва каламларини Исломни ёйишга, ўз кучларини Аллохнинг динини ривожлантиришга, одамларга хакни ўргатишга ва уларни хакка чакиришга сарфлаши керак.

Улар ўз кучларини Ислом душманларига карши хужум килишга, уларнинг режаларини ва хато даъволарини исботлаб пучга чикариши керак. Бу билан улар ботил каршисида хакни химоя килувчи киличлар бўлади. Худди шунга ўхшаб, бир киши аввал бошка бировга харом нарсани кабул килдирган бўлса, -мисол учун рибо харом эмас деб- энди ўша кишининг олдига бориб аввал кандай нотўгри йўлга бошлаган бўлса, худди шундай килиб тўгри йўлни тушунтиради. Мана шу йўл билан у аввалги гунохига каффорот тўлаган бўлади. Якка Аллохгина хидоятга бошловчидир.

Хотима

Эй Аллохнинг бандалари, Аллох сизлар учун тавба эшигини очиб кўйибди-ку! Нега жимсизлар?! Тавбанинг эшиги борлиги ва унинг кенглиги магриб билан машрик кенглигича экани (бошка бир ривоятда эса етмиш йиллик масофага тенг экани) ривоят килинган. У то куёш ботиш томонидан чикгунга кадар ёпилмайди.[9]

Аллохнинг даъватига кулок тутинг:

«Эй бандаларим, сизлар кечасию кундузи гунох киласизлар, аммо Мен барча гунохларни кечираман. Шундай экан Мендан магфират сўранглар ва Мен кечираман».[10]

Нега магфират сўрамаяпмиз?!

Аллох кундузи килинган гунохларни кечириш учун кечаси билан кўлини ёзиб туради ва кечаси килинган гунохларни кечириш учун кундузи билан кўлини ёзиб туради. Аллох бизнинг магфират сўрашимизни ва илтижолар килишимизни яхши кўради. Шундай экан бизни тавба-тазаррудан нима тўсиб турибди?!

Тавба килувчи кишининг ушбу сўзлари Аллохга кандай хам севимли: «Эй Парвардигор, Сенинг азиз менинг эса хору залил эканлигим сабабли мени рахматингга олишингни сўрайман. Сенинг кувватли менинг эса заиф эканлигим сабабли хамда Сенинг мендан бехожатлигинг, менинг эса Сенга мухтожлигим туфайли сўрайман. Менинг ва мендан бошка кўп бандаларинг пешонаси – хатокор ва ёлгончи пешона Сенинг кўлингдадир, Сенинг газабингдан факат Ўзинга тавба килиш билангина кутулиш мумкин. Сенга мискин-бечоралар каби тиланаман, синик-тавозели кишилар каби ёлвораман, кўзи ожиз, калбини кўркув босган одам каби дуо киламан, боши эгилган, маглуб бўлган, Сен учун кўзларидан ёшлар оккан, Сен учун калбида тавозе бўлган киши каби илтижо киламан…».

Бир солих киши эшиги очик турган уйдан бир боланинг кўз ёшларини артиб чикаётганини ва онаси уришиб уни ташкарига хайдаётганини кўрибди. Аёл боланинг юзига эшикни ёпиб ичкарига кириб кетди. Бола озгина юрди ва тўхтаб ўйлаб колди. У хозиргина хайдалган бошпанасидек бошпанани каердан хам тополарди. Ким хам унга онасидек карарди? Калби синик эди. Оркасига кайтди. Эшик ёпик эди. У эшик тагига ётиб олди ва кўз ёшлари оккан холда ухлаб колди. Озгина ўтиб онаси чикди. Боласини бу холатда кўриб ўзини тутиб туролмади. Уни кучогига олиб, ўпиб, йиглаганича: «Эй болажоним, каерларга бординг? Сенга мендан бошка ким хам карарди? Аллох мени сенга мехрибон-гамхўр килиб кўйганда менга итоатсизлик килма, сени жазолашга мени мажбур килма, демаганмидим?».

Бирок Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бизга шундай дедилар:

«Аллох Ўз бандалари учун бу аёлнинг фарзандига мехрибон-гамхўрлигидан кўра мехрибонрокдир».[11]

Барча нарсани камраб олган Аллохнинг рахмати билан ожиз онанинг мехрибонлигини таккослаб бўлмайди. Банда Аллохга тавба килганда Аллох хурсанд бўлади. Демак, хурсанд бўлувчи Аллохдан яхшилик келишига хеч вакт ноумид бўлмаслигимиз керак. Бир киши огир сафарга чикади. Йўлда сахрода хатарли жойда дам олиш учун тўхтайди. Бутун озик-овкатлари ва суви юкланган туяси хам бор эди. Озгина дам олиш учун бир дарахт соясида ётиб ухлаб колди. Уйгониб караса, туяси йўк. Излашга тушди. У бир тепаликка тирмашиб чикиб чор-атрофга каради, туяси йўк эди. Жазирама ва чанкок голиб келганда: «Яхшиси, дам олган жойимга бориб то ўлгунимга кадар ётаман»,- деди. У дарахт тагига келиб туясини кайта кўришдан умидини узган холда ётиб ухлади. Уйгониб, кўзини очиб караса туяси ёнида турибди. Жилови осилиб турарди. Озик-овкат ва сувлари жойида эди. У жон холатда жиловга ёпишди. Мўмин тавба килгандаги Аллохнинг хурсандлиги туясини топиб олиб хурсанд бўлган кишидан хам кўпрок бўлади.[12]

Холис тавба Аллох олдида ўзни хор санаб хокисор туриш эканини билинг ва буни намоён килишингиз Бутун Оламлар Роббиси учун суюклидир.

Иймонли банда доим хато-гунохларини эслаб, пушаймон бўлиб юради. У гунох ишларининг ортидан кўп ибодатлар ва солих амаллар килади. Шунда шайтон: «Аввалда хам уни маъсиятга бошлай олмагандим»,- дейди. Шунинг учун баъзи тавба килувчилар тавба килганларидан кейин аввалги холларига караганда анча яхшиланиб коладилар.

Аллох тавба килиб ўзига кайтган бандаларини хеч вакт ўз холига ташлаб кўймайди.

Отасининг эрка ва тантик арзанда боласини тасаввур килиб кўринг. Бир куни эрка ўгил сафарга жўнади. Йўлда уни душманлар тутиб олиб, ўзларининг ерига олиб кетишди. Энди унга бўлаётган муомалалар илгариги муомаланинг тамомила акси эди. Барча неъматлардан ажралиб колганидан кейин отасининг мехрибонликларини эслаб калби алам ва изтиробга тўлди. У душманлар кўлида асир бўлиб, мазлум бўлиб турган пайтда бирдан отасининг уйига келтириб кўйилди. Ўгил ўзини отасига отди, уни кучоклаб олиб, йигларди. Кўз ёшлари ёнокларига оккан холда: «Отажон, отажон! ўглингизга нималар килишганига бир каранг!»- дерди. Душманлар яна олиб кетиб колмасин, деб отасини каттик ушлаб олган эди.

Отаси уни душманларга кайтариб беради ёки ўз холига ташлаб кўяди, деб ўйлайсизми?! Ўз бандаларига ота-онанинг боласига мехрибонлигидан кўра кўпрок рахмли бўлган Яккаю Ёлгиз Зот хакида нима деб ўйлайсиз? Душманларидан кочиб ўзини Унинг эшигига урган ва тупрокларга беланиб йиглаб: «Эй Роббим, Ўзингдан бошка хеч ким менга рахм килмайди. Ўзинг рахм кил. Менинг Сендан бошка бирор ёрдамчим йўк. Сени панохингдан ўзга панохим йўк. Мен каби мискин ва Сенга жуда мухтож, Сенга ёлвориб илтижо килаётган кулингга рахм кил. Сен унинг бош уриб борадиган ягона жойисан. Сен унинг химоячисисан. Сендан панохланиш учун Сенинг хузурингдан ўзга бирон панох йўк…»- деяётган бандасига Аллох кандай жавоб кайтаради деб ўйлайсиз?!

Келинглар, солих ва такволи амаллар томон, солих-такволи кишилар томон, хидоятга эришгандан сўнг эса ботилни йўк килиш томон ошикайлик. Аллох биз билан биргадир!

Аллох таъолога бехад хамду санолар пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламга, ахли оилалари, асхоблари ва уларнинг изидан то Киёматгача адашмай эргашган солих умматларига салоту саломлар бўлсин. Омийн.

[1] ал-Мадориж

[2] ал-Мадориж

[3] «Нур»- 3

[4] «Камар»- 37

[5] Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривояти. Албоний сахих, деган

[6] Абу Довуд ривояти

[7] «Моида»- 2

[8] «Бакара»- 160

[9] Табароний ривояти

[10] Муслим ривояти

[11] Муслим ривояти

[12] Тартиб саµиµ ал-жомиъ

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.