Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Тавба қилишни хоҳлайман, лекин …

Шайх Мухаммад Солих Ал-Мунажжид

Бисмиллахир Рохманир Рохийм

Мукаддима

Барча хамд Аллох учундир! Биз У Зотга хамдлар айтамиз, Ундан мадад тилаймиз, истигфорлар сўраймиз! Нафсларимизнинг ва амалларимизнинг ёмонлигидан панох беришини ўтинамиз. Зеро, Аллох хидоятга бошлаган инсонни хеч ким йўлдан адаштира олмас ва У адаштирган кимсани энди хеч ким хидоятга етаклай олмайди. Аллохдан ўзга илох йўклигига гувохлик бераман. У Ёлгиз ва шериксиз Зотдир. Яна гувохлик бераманки, Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам Унинг кули ва расулидир. У зотга, ахли оилаларига, асхобларига ва уларга гўзал амаллар билан Киёматга кадар эргашган барча мўминларга Аллохнинг кўпдан-кўп салоти-саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Аллох субханаху ва таъоло барча мўминларга тавба килишни буюрди:

«… Барчаларингиз Аллохга тавба килинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар».[1]

Инсонлар икки тоифага бўлинадилар: Тавба килиб Аллохга кайтувчилар ва осийлар.

«… Ким тавба килмаса, бас, ана ўшалар золим кимсалардир».[2]

Биз хозир жуда кўплаб одамлар Аллохнинг динидан адашиб узоклашган ва гунох-маъсиятлар кенг таркалган даврда яшаяпмиз.

Аллох бунга йўл кўйиб берган бўлса хам, Унинг нури (йўли) мукаммалдир. Шунинг учун хамма хам бирдек гафлатда эмас. Чин мўминлар Аллох олдидаги вазифаларини тўлик адо этолмаётганларидан огохлар, ўзларининг эътиборсизликлари ва гунохларидан каттик пушаймонлар. Шунинг учун улар тавба машъали томон интилмокдалар. Бошкалар эса бу бечора хаётда бечора бўлиб яшашдан жуда чарчаганликлари учун зулматдан нурга олиб чикадиган йўлни изламокдалар.

Бу одамлар уларни тавбадан тўсиб турувчи кўплаб тўсикларга дуч келади. Бу тўсикларнинг баъзилари уларнинг ўзида ва баъзилари жамиятдадир.

Ушбу мўъжазгина китобчани ана шундай чалкашликларни ечиб, шубхалардан халос бўлишда, илм-хикматни тушунишингизда ва шайтонни ўзингиздан хайдашингизда сизга ёрдам бўлар, деган умидда ёздим.

Аллохдан ушбу сўзларни менга ва мусулмон биродарларимга фойдали этишини сўрайман. Ўкувчи биродарларимдан эса: Мени дуо килишларини насихатларимни кабул этишларини ўтинаман холос. Аллох барчамизнинг тавбаларимизни кабул килсин!

Шайх Мухаммад Солих ал-Мунажжид.

Гунохларни енгил санашнинг хавфи

Аллох бандаларини холис тавба килишга буюрди ва буни вожиб килди.

«Эй мўминлар, Аллохга холис тавба килинглар, …».[3]

Инсонларнинг амалларини ёзиб турувчи улуг фаришталар амалларимизни ёзиб кўйишларидан олдин Аллох таъоло бизга тавба килиш учун мухлат берган.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Чап елкадаги ёзиб тургувчи мусулмоннинг гунох амалини ёзишдан олдин каламини 6 соат мобайнида кўтариб туради. Агар у (мусулмон шу вакт ичида) пушаймон бўлиб Аллохдан магфират сўраса, ўша амал ёзилмайди. Акс холда битта (гунох) амал, деб ёзиб кўйилади».[4] Келажакда бериладиган жазолар ўлим келгунга кадар ёзиб кўйилган амалларга кўра берилади.

Афсус-надоматлар бўлсинки, хозирги одамларда Аллохдан умид ва кўркув йўколган. Улар хар турли гунохларни кеча-ю кундуз махкам тутиб Аллохга осий бўлишмокда. Айрим кимсалар гунохларни кичик-хакир санаш дардига чалинганлар. Шунинг учун уларнинг гунохларга эътибор бермаётганликларини –»Номахрамларга караш ёки улар билан кўл бериб кўришишнинг кандай зарари бор?»- деяётганларини- кўрасиз. Улар журнал ёки телевизорда аёлларни кўрганларида хеч нарсани ўйламайдилар. Уларга: «Ахир бу харом-ку!»- десангиз, жуда кулгили бўлса хам, уялмасдан: «Буни нимаси ёмон? Бу катта гунохми ёки кичкина гунохми?»- деб сўрайдилар. Бу холатни куйидаги Имом Бухорий — рахимахуллох —нинг ривоятлари билан бир таккослаб кўринг.

Анас разияллоху анху деди: «Сизлар шундай амалларни киляпсизларки, улар назарингизда килдан хам арзимас ва майдадир. Холбуки, биз уларни Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам даврларида халок килгувчи амаллардан хисоблардик».

Ибн Масъуд разияллоху анху деди: «Мўмин учун гунохлар устига кулашидан кўрккан холда бир тогнинг тагида ўтирганидекдир. Кофир учун эса гунохлари бурнига кўнган бир пашшани кувиб юборишдекдир».

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам мархамат килдилар: «Кўпинча мухим эмас, деб ўйланадиган кичик гунохлардан эхтиёт бўлинглар. Чунки бу бир водийнинг этагига кўнган бир гурух кишиларга ўхшайди. Улардан бири бир чўп олиб келди ва бошкаси хам битта чўп олиб келди. Натижада овкатларини пишириб олишлари учун етарли ўтин тўплашди. Агар киши кичик гунохларидан хисоб килинса, уни халок килиши мумкин». Бошка бир ривоятда эса шундай дейилган: «Кичкина гунохлардан эхтиёт бўлинглар, чунки улар тўпланиб кишини халок килади».[5]

Олимлар агар кичкина гунохлар килинганда кишида хаёсизлик, ундан пушаймон бўлмаслик, Аллохдан кўркмаслик ва уни арзимас-хакир деб билиш жамланган бўлса, бу катта гунох деб хисобланиш хавфи бор, дейдилар. Унутманг: Кичкина гунох, агар сиз уни доимий равишда килсангиз, кичкина саналмайди. Агар сиз мудом тавба килсангиз, катта гунох хам, катта бўлмай колади.

Ушбу холатдаги кишига биз шундай деймиз: Сиз бунинг катта ёки кичкина гунохлиги хусусида эмас, итоат килмаётганингиз – Яккаю Ёлгиз Зотни ўйланг.

Иншааллох мана шу сўзлар гунох ва камчиликларига бефарк карамайдиган, гунох устига гунох килмайдиган ва гунохларга ёпишиб олмайдиган кишилар учун фойдали бўлади.

Ушбу сўзлар Аллохнинг каломига иймон келтирган кишилар учундир. «(Эй Мухаммад (а.с)), бандаларимга Ёлгиз Менинг Ўзимгина Магфиратли, Мехрибон эканлигимни ва Менинг азобим энг аламли азоб эканлигини хабар килинг!».[6]

Тавба кабул бўлишининг шартлари

«Тавба» сўзи жуда чукур маънога эга. Шулардан бири – «кайтиш». Айримлар ўйлагандек, факат лабнинг ўзини кимирлатиб кўйиб яна ўша гунохини килавериши мумкин, дегани эмас. Куйидаги оятни тушунишга харакат килиб кўрсангиз, тавба килиш магфират сўрашдан хам олийрок бир амал эканини кўрасиз.

«(Аллох сизларга амр килурки), Парвардигорингиздан магфират сўранглар, сўнгра Унинг Ўзига тавба килинглар …».[7]

Бундай буюк ва мухим ишнинг маълум шартлари бўлиши шубхасиздир. Олимлар Куръон ва Суннатга асосланган холда унинг шартларини белгилаб берганлар. Улар куйидагилар:

– Гунохдан дархол тўхтамок;

– Килган гунохлари учун пушаймон бўлмок;

– Шу гунохни бошка килмасликка карор килмок;

– Гунох туфайли азият чекканларнинг хаккини адо этиш ёки узр сўраш;

Баъзи олимлар холис тавбанинг шартлари хусусида кўпрок маълумотлар берган. Куйида биз ўша маълумотларни мисоллар билан келтириб ўтамиз.

1. Маълум бир гунох ишни энди кила олмаслиги ёки одамларнинг гап-сўзидан кўркиш каби сабаблар туфайли эмас, балки холис Аллох учун маъсиятни тарк килмоги лозим.

Одамлар ўртасидаги обрўси, ёки мансабига путур етиб колишидан кўркиб гунохдан тийилган бўлса, бу киши тавба килмабди.

Агар бир киши саломатлик ёки кучсизлик туфайли яъни бузуклик каби гунохлардан даъвосиз дард-касалликлар юкиши ёки танасини ва хотирасини заифлаштиришидан кўрккани учун тийилган бўлса, бу киши хам хакикий тавба килмабди.

Агар бир киши порани пора бераётган киши миллий хавфсизлик ходимларидан бири ёки тузок бўлиши мумкин, деган максадда олмаётган бўлса, бу киши хам хакикий тавба килмабди.

Агар бир киши маст килувчи ичимлик ёки гиёхванд моддаларини пули йўклиги боис истеъмол килмаётган бўлса, бу киши хам тавба килмабди.

Агар бир киши мувозанатини саклай олмаслигидан кўркиб гунохдан тийилган бўлса, бу киши хам тавба килмабди. Тилсиз колган ёлгончи, юкумли касаллик [СПИД]га чалинган зинокор ва халокатга учраб кўл ёки оёгидан ажраб колган ўгри, … хам тавба килмабди. Буларнинг барчаси килган ишлари учун пушаймон бўлишлари ва такрор килмасликка катъий ахд беришлари керак.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам мархамат килдилар: «Пушаймон бўлмок – тавбадир».[8]

Аллох наздида бир гунох ишни килишга имконияти бўлмаган киши агар ўша гунохни килишни каттик согинса, у ўша гунохни килувчилар сафида саналади. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам мархамат килдилар: «Бу дунёда факат тўрт тоифа инсонлар бор. (Биринчиси): Унга Аллох бойлик ва илм берган ва у берилган нарсаларда Аллохдан кўркади. Бу неъматларни силаи рахмни мустахкамлаш ва зиммасидаги Аллохнинг хакларини бажариш учун ишлатади. Унинг даражаси энг юкорида. (Иккинчиси): Унга Аллох илм берган, аммо бойлик бермаган. Унинг нияти холис ва «Агар бойлигим бўлганида, мана бундай, мана бундай (солих амаллар)ни килардим»,- дейди. У ниятига яраша мукофотланади ва уларнинг даражалари тенг бўлади. (Учинчиси): Унга Аллох бойлик берган, аммо илм бермаган. У бойлигини бекорчи нарсаларга сарфлайди. Бойлигини сарфлашда на Аллохдан кўркади, на силаи рахмни мустахкамлашни ва на Аллохнинг хакларини бажаришни ўйламайди. Унинг даражаси энг пастдир. (Тўртинчиси): Унга Аллох бойлик хам, илм хам бермаган. У: «Агар бойлигим бўлганида, мана бундай-мана бундай (гунох амаллар)ни килардим»,- дейди. Бу билан у ниятига яраша жазоланади ва уларнинг гунохлари тенглашади».[9]

2. Тавба килган киши ўтган гунохини харом, жирканч, кабих ва зарарли деб билсин. Агар киши холис тавба килса, аввал килган гунохларини эслаганда ёки келажакда килмокчи бўлганда ундан завк ва рохат туймайди. Ибн Коййим — рахимахуллох — «ад-Дау вад-Давау» ва «Фавоид» номли китобларида гунохнинг бир канча зарарли таъсирларини санаб ўтган. Мисол учун:

  • Илмнинг йўколиши;
  • Калбнинг таъсирланмаслиги;
  • Жисмоний заифлик;
  • Хушуънинг йўколиши;
  • шарманда бўлиш;
  • хаёнинг йўколиши;
  • барака йўколиши;
  • ёмон окибат;
  • ёмон амалларга кўл уриш;
  • гунохга одатланиш;
  • Аллохдан узоклашиш;
  • жонзотларнинг лаънатлаши;
  • охиратда жазоланиш;
  • шайтонга алданиб колиш;
  • Аллохнинг рахматидан узок бўлиш;
  • тавфикнинг йўколиши;
  • сикилиш;
  • одамлар олдида даражасининг пасайиши;
  • калб мухрланиши ва Аллохнинг лаънатига дохил бўлиш;
  • калбдан хавф ва кўркув хиссининг йўколиши;
  • дуоларининг ижобат бўлмаслиги;
  • курукликда ва сувда бузгунчилик;
  • хурмат ва обрўсининг йўколиши;
  • Аллохнинг газабига дучор бўлиш;

Гунох килишнинг ушбу зарарли окибатлари кишини барча гунохлардан узокрок бўлишга ундайди. Аммо баъзи кишилар гунохнинг бир туридан дархол тийила олмайдилар ва бошка бир турига ўтиб оладилар. Бунинг сабаби кўпинча куйидагилар бўлади:

  • Янги гунох унчалик катта саналмайди, деб ўйлашади;
  • Уларнинг гунохга бўлган мойилликлари жуда кучли бўлади;
  • Атроф-мухитнинг гунох килишга кулайлиги;
  • Якинларининг ўша гунох ишни килиши ва улардан ажралишнинг кийинлиги;
  • Ўша гунох ишни килиш танишлари ўртасида унинг обрўсини кўтариши ва ана ўша обрўдан махрум бўлишдан кўркиш;

Банда тавбага шошилмоги лозим, чунки уни кечиктиришнинг ўзи хам бир гунохдир.

Банда килаётган тавбаси бекорга кетиб колишидан кўркмоги ва тавбам кабул бўлди, деб хотиржам бўлиб колмаслиги керак. Аллохнинг тадбиридан омонда колдим, деб ўйламасин.

Банда аввалда йўл кўйган камчилик-хатоларини тўлдириб бормоги лозим. Мисол учун молининг закотини бермаган бўлса, тавба килганидан сўнг ўша ишини тўгирласин. Чунки бу Аллохнинг хакки, шу билан бирга закотда факир-мискинларнинг хам хакки бор.

Банда гунох иш килаётганлар билан бирга юрмасин. Чунки унинг маъсият ерида бўлиши –агар у ўша гунохни килмаётган бўлса хам- унинг хисобига гунох ёзилишига сабаб бўлади.

Банда гунох килишга ёрдам бермокчи бўлганлардан ўзини олиб кочсин.[10]

«У Кунда дўстлар бир-бирларига душмандир, магар (Аллох Йўлида дўстлашган) такводор зотларгина (мангу дўстдирлар)».[11]

Энг якин дўстлар хам У Кунда бир-бирларига душман бўлиб колади. Сизнинг даъват ва насихатларингизга дўстларингиз кулок солмас экан, нима учун улардан узоклашмайсиз, уларни тарк этиб бошкаларни даъват килмайсиз?! Шайтоннинг даъват бахона уларга бориб кўшилишга ундаб килаётган васвасаларига учманг. Кўпчиликнинг эски гунохларни яна килишига эски ўртоклари сабаб бўлади.

Банда ўзи эгалик килиб турган жойини маст килувчи ичимликлар, мусика асбоблари, харом расм, фильм, адабиётлар каби нопокликлардан тозаласин. Улар синдирилиши, ёкилиши ёки бартараф килиниши лозим. Кўп холларда бундай нарсаларни саклаб кўйиш кишиларнинг хидоятга эришгандан сўнг тавбаларидан юз ўгириб яна залолатга ботишларига сабаб бўлган! Аллох барчамизни Ўзининг Хак Йўлида собит килсин!

Банда такволи кишиларни дўст тутсин. Каерда Аллох зикри бўлса, каерда илм олиш имкони бўлса, ўша ерга шошилсин. Вактларини гунохларини ювиш учун амал килишга сарфласин, шунда шайтон ўтмишини эсга солиш учун имкон тополмайди.

Банда харом билан сугорилган жисмини Аллохга итоат килиш ва халол ризк топиш билан кайта тарбияласин. Шунда у кувватли бўлади.

Банда жони бўгзига тикилишидан ва куёш гарбдан чикишидан олдин тавба килиб колсин. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам мархамат килдилар: «Ким ўлим гаргараси томокка келишдан олдин тавба килиб колса, Аллох кабул килади».[12]

«Ким агар куёш гарбдан чикишидан олдин тавба килиб колса, Аллох тавбасини кабул килади».[13]

Чин тавба-тазарру

Энди бу умматнинг собикинлари, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам асхобларининг тавбаларидан бир неча мисоллар келтириб ўтамиз.

Бурайда разияллоху анхудан: «Маъиз ибн Молик Асламий Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига келиб: «Ё Расулуллох, мен зинога йўл кўйиб ўзимга зулм килдим. Мени поклашингизни сўрайман»,- деди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ундан юзларини бурдилар. Эртаси куни у яна келиб: «Ё Расулуллох, мен зино килдим»,- деди. Бу сафар хам Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ундан юзларини бурдилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам унинг кавмини чакиртириб: «Унинг хулкида бирор-бир нуксон кўрганмисизлар? Бирор марта бўлса хам, унинг галати хатти-харакат килганини кўрганмисиз?»- деб сўрадилар. Улар: «Биз уни яхши (эсли-хушли) деб биламиз. Уни доим такводорлар билан бирга кўрардик»,- дедилар. Маъиз учинчи куни хам Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига келди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам унинг кавмини яна чакиртирдилар. Улар Маъизда адашиш ёки аклида бирор заифлик йўклигини айтишди. Тўртинчи куни Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам унинг учун бир чукур каздирдилар ва тошбўрон килишга буйрук бердилар.

Фомидийлик бир аёл келиб: «Ё Расулуллох, мен зино килдим, мени покланг»,- деди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ундан юз буриб кетдилар. У эртаси куни хам келиб: «Мендан нима учун бурилиб кетяпсиз? Маъиздан бурилиб кетганингиздек мендан хам бурилиб кетаяпсизми? Аллохга касамки, мен хомиладорман»,- деди. Набий соллаллоху алайхи ва саллам: «Ундай бўлса, йўк (яъни сенга жазо беришни бўйнимга олмайман). Бор, болани тукканингдан кейин келгин»,- дедилар. У тукканидан кейин боласини бир матога ўраб, олиб келди. «Мана мен тугдим»,- деди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Бола таом ейдиган бўлгунча эмизгин»,- дедилар. Бола таом ейдиган бўлганда, аёл болани кўтариб келди. Боланинг кўлида бир парча нон хам бор эди. «Ё Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам мана, мен уни ўзи таом ейдиган бўлгунича эмиздим»,- деди. Сўнг бола бир исломий оилага берилди ва Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кўкрак баробар чукур казишни буюрдилар. Аёл тошбўрон килинди. Холид ибн Валид бир тошни унинг бошига отган эди, юзига кон сачради. Шунда Холид ибн Валид аёлни хакоратлайдиган бир сўз айтди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Ўзингни бос, эй Холид! Жоним кўлида бўлган Зотга касамки, У шундай тавба килдики, агар ўлпон йигувчи шундай тавба килса, магфират килинган бўларди»,- дедилар».[14]

Бошка бир ривоятда эса: «Умар разияллоху анху: «Ё Расулуллох, сиз уни тошбўрон килдириб, энди унинг жанозасини ўкимокчимисиз?»- деди. Набий соллаллоху алайхи ва саллам: «У шундай тавба килдики, агар Мадинадаги етмиш кишига таксимланса, кифоя килади. Аллох учун ўз жонини берган бирор кишини биласанми?»- дедилар».[15]

Тавба ўтган гунохларни ювиб юборади

Айримлар: «Тавба килишни хохлайман, лекин Аллохнинг мени кечиришига ким кафолат бера олади. Хак йўлда юришни хохлайман, лекин иккиланаяпман. Агар Аллох мени шубхасиз кечиришини билганимда, дархол тавба килардим»,- дейиши мумкин.

Биз унга шундай жавоб берамиз: Бундай тараддуд сахобаи киром разияллоху анхуларда хам бўлган. Мана бу икки ривоятни яхшилаб уксангиз, бундай хаёллардан буткул кутиласиз, иншааллох.

Имом Муслим Амр ибн Ос разияллоху анхунинг исломга киришини шундай ривоят килади:

«… Аллох исломга бўлган мухаббатни калбимга солди ва мен Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига бордим:

– Кўлингизни беринг, ё Расулуллох, сизга байъат бераман,- дедим. Набий саллаллоху алайхи ва саллам кўлларини узатдилар, аммо мен кўлимни тортиб олдим.

– Нима бўлди, эй Амр,- деб сўрадилар Набий соллаллоху алайхи ва саллам.

– Бир шартим бор,- дедим.

– Канака шарт?- дедилар.

– Менинг магфират килинишим!- дедим

– Билмайсанми, эй Амр? Ислом ўзидан аввалги барча гунохларни ювиб юборади. Хижрат ўзидан олдинги барча гунохларни ювиб юборади. Хаж ўзидан олдинги барча гунохларни ювиб юборади,- дедилар Набий соллаллоху алайхи ва саллам».[16]

Имом Муслим Абдуллох ибн Аббосдан ривоят килади: Мушриклардан баъзилари котиллик килган эди. Котиллик буюк гунохдир. Баъзилари зино килишган эди ва зино хам буюк гунохдир. Кейин улар Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламнинг олдиларига келиб айтдилар: «Сизнинг сўзларингиз ва хукмларингиз хак. Айтингчи, бизнинг килиб келган ишларимизга каффорат бўладиган амал борми?».

Сўнг Аллох ушбу оятларни нозил килди:

«Улар Аллох билан бирга бошка бирон илохга дуо-илтижо килмаслар ва Аллох (ўлдиришни харом килган) бирон жонни нохак ўлдирмаслар хамда зино килмаслар. Ким мана шу (гунохлардан биронтасини) килса, укубатга дучор бўлур».[17]

«(Эй Мухаммад (а.с)), Менинг (турли гунох-маъсиятлар килиш билан) ўз жонларига жиноят килган бандаларимга айтинг: «Аллохнинг рахмат-мархаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллох (Ўзи хохлаган бандаларининг) барча гунохларини магфират килур. Албатта Унинг Ўзигина Магфиратли, Мехрибондир».[18]

[1] «Нур»- 31

[2] «Хужурот»- 11

[3] «Тахрим»- 8

[4] Табароний ва Байхакий ривояти. Албоний хасан, деган

[5] Бухорий ривояти

[6] «Хижр»- 49-50

[7] «Худ»- 3

[8] Ахмад ва Ибн Можа

[9] Ахмад ва Термизий ривояти, сахих

[10] «Фавоид хадис»дан олинди

[11] «Зухруф»- 67

[12] Имом Ахмад ва Термизий ривояти

[13] Муслим ривояти

[14] Муслим ривояти

[15] Абдурраззок «Ал-Мусаннаф» номли китобларида ривоят килган

[16] Муслим ривояти

[17] «Фуркон»- 68

[18] «Зумар»- 53

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.