Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Тавҳид китоби (11)

Ислом умматининг бидъатчиларга нисбатан тутган ўрни
Аҳлус-сунна вал-жамоанинг уларни рад қилишдаги манҳажи

1) Аҳлус-сунна вал-жамоанинг бидъатчиларга нисбатан тутган ўрни:

Аҳлус-сунна вал-жамоа доим бидъатчиларни рад қилиб, уларнинг бидъатларини инкор қилиб ва уларни бу ишларни қилишдан тўсиб келган. Қуйида бундан баъзи намуналар олиб келамиз:

а) Уммуд-Дардо розияллоҳу анҳо айтади: «Абуд-Дардо олдимга ғазабланган ҳолда кириб келди. «Сизга нима бўлди?» деган эдим, «Аллоҳга қасамки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ишларидан фақат намозни жамоат бўлиб ўқишларидан бошқа бирор нарса (қолганини) билмаяпман», деди».[1]

б) Амр ибн Яҳё айтади: «Отам бобомдан ривоят қилиб айтганларини эшитдимки: Биз ғадот (бамдод) намозидан олдин Абдуллоҳ ибн Масъуднинг эшиги олдида уни кутиб, чиқса бирга намозга борамиз деб ўтирган эдик, Абу Мусо ал-Ашъарий келиб қолди ва: «Абу Абдурраҳмон ҳали чиқмадими?» деб сўради. Биз: «Йўқ» деган эдик, то чиққунича биз билан ўтирди. Чиқиб келгач ҳаммамиз унга пешвоз чиқдик. Абу Мусо деди: «Эй Абу Абдурраҳмон, мен ҳозиргина масжидда нотаниш бир ишни кўрдим, лекин алҳамду лиллаҳ, яхшиликни кўрдим». «Нима иш экан?» деб сўради. У айтди: «Борсангиз кўрасиз, масжидда бир қавмни кўрдимки, намозни кутиб ҳалқа-ҳалқа бўлиб ўтиришибди. Ҳар бир ҳалқада бир киши (бош), қўлларида тошчалар, ҳалиги киши: «Юз марта такбир айтинглар» дейди, юз марта такбир айтишади, «Юз марта таҳлил айтинглар» дейди, юз марта таҳлил айтишади, «Юз марта тасбеҳ айтинглар» дейди, юз марта тасбеҳ айтишади». «Сиз уларга нима дедингиз?» деди. «Сизнинг фикрингизни кутиб ҳеч нарса демадим» деди. «Ёмонликларини санашга буюрмабсиз-да, яхшиликларидан ҳеч нарса йўқ бўлмаслигига кафолат бермабсиз-да» деди. Сўнг биргалашиб кетдик. Ҳалиги ҳалқалардан бири олдига келиб тўхтади ва: «Нима қилаяпсизлар?» деб сўради. «Эй Абу Абдурраҳмон, тошчалар билан такбир, таҳлил, тасбеҳ, таҳмидни санаяпмиз» дейишди. «Гуноҳларингизни сананглар, яхшиликларингиздан бирон нарса зое кетмаслигига мен кафилман. Ҳолингизга вой бўлсин, эй уммати Муҳаммад! Ҳалокатингиз бунчалар тез бўлмаса! Ҳали у зотнинг саҳобалари ҳаёт бўлса, кийимлари ҳали эскимаган бўлса, идишлари синмаган бўлса! Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлар ё Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг миллатидан кўра ҳидоятлироқ бир миллатдасизлар ё эса залолат эшигини очишга уринувчисизлар», деди. «Эй Абу Абдурраҳмон, биз фақат яхшилик истаган эдик» дейишди. «Қанча яхшилик истовчилар бўладики, унга асло ета олишмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки: «Бир қавм келадики, Қуръон ўқийдилар, бироқ бўғизларидан ўтмайди». Аллоҳга қасамки, билмайман, балки ўшаларнинг кўплари сизлардан бўлса керак» деди. Сўнг улардан бурилиб кетди». Умар ибн Салама айтади: «Ўшаларнинг кўпчилигини Наҳравон куни хаворижлар билан бирга бизга қарши урушга кирганини кўрдик».[2]

в) Бир киши имом Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ ҳузурига келиб: «Қаердан эҳром боғласам бўлади?» деб сўради. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам белгилаб берган ва ўзлари эҳром боғлаган мийқотдан» деб жавоб берди. «Ундан узоқроқдан боғласамчи?» деди. «Бундай қилишни дуруст деб кўрмайман» деди. «Бунинг нимасини кариҳ кўрасиз?» деди. «Сенинг фитнага тушишингни кариҳ кўраман» деди. «Яхшиликни зиёда қилишда нима фитна бўлиши мумкин?» деб сўради. Молик деди: «Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Пайғамбарнинг амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!» (Нур: 63). Сен ўзингни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам у билан хосланмаган бир фазилат билан хослашингдан кўра ҳам катта фитна бўлиши мумкинми?!»[3]

2) Аҳлус-сунна вал-жамоанинг аҳли бидъатларни рад қилишдаги манҳажи:

Уларнинг бундаги манҳажи Китоб ва Суннат асосига қурилган, бидъатчиларнинг шубҳаларини келтириб, сўнг уларни йўққа чиқарадиган қониқтирувчи ва миқ эткизмай (тилни айлантирмай, мот қилиб) қўювчи манҳаждир. Улар суннатларни ушлаш ва бидъатлардан тийилиш вожиб эканига Китоб ва Суннатдан далил келтирадилар. Бу тўғрида кўплаб китоблар ёзганлар, ақийда китобларида шиа, хавориж, жаҳмия, муътазила ва ашъарийларнинг иймон ва ақийда асослари ҳақида айтган бидъат сўзларига раддиялар берганлар, шу мавзуга хос китоблар ёзганлар. Масалан, имом Аҳмад жаҳмияларга раддия китоби ёзган, бошқа имомлар, жумладан Усмон ибн Саид ад-Доримий ҳам бу мавзуда китоб ёзган, шайхулислом Ибн Таймия ва шогирди Ибнул Қаййим ва бошқаларнинг китобларида ҳам мазкур фирқаларга, қубурий ва сўфийларга қарши раддиялар мавжуд. Хоссатан бидъат аҳлларини рад қилиб ёзилган китоблар ҳам кўп бўлиб, мисол тариқасида қуйидагиларни айтиш мумкин:

Эски китоблардан:

1) Имом Шотибийнинг «ал-Эътисом» китоби;

2) Шайхулислом Ибн Таймиянинг «Иқтизоус-сиротил мустақим» китоби

3) Ибн Ваззоҳнинг «Инкорул ҳаводис вал-бидаъ» китоби;

4) Абу Шоманинг «Албоис ала инкорил бидаи вал-ҳаводис» китоби.

Янги китоблардан:

1) Шайх Алий Маҳфузнинг «Ал-ибдоъ фий мазоррил-ибтидоъ» китоби;

2) Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ҳавомидийнинг «Ас-сунан» ва «Алмубтадаъотул мутааллиқа бил-азкари вас-солават» китоблари;

3) Шайх Абдулазиз ибн Бознинг «Ат-таҳзир минал бидаъ» рисоласи;

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, мусулмон уламолар доимий равишда газета ва журналлар, эшиттиришлар, жумъа хутбалари ва маърузалар орқали бидъатларни инкор қилиб ва бидъатчиларга раддиялар бериб келадилар. Бу эса мусулмонларнинг онгини очишда ва бидъатларни йўқотишда катта таъсирли амаллардан ҳисобланади.

Замонавий бидъатлардан намуналар

1) Мавлуди набий қилиб маросимлар ўтказиш;

2) Қадамжолар, зиёратгоҳлар ва қабрларни табаррук санаш;

3) Ибодатлар ва Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ўринларидаги бидъатлар;

Мазкур бидъатлар ҳозирги даврда замоннинг орқага кетиши, илмнинг озлиги, ихтилофлар ва бидъатларга чақирувчиларнинг кўплиги, урф-одатларда кофирларга ўхшашга интилиш ёйилгани сабабли кўпайган. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Сизлардан илгари ўтганларнинг йўлларига эргашиб кетасизлар»[4] деган сўзларининг тасдиғидир.

1) Рабиул-аввал ойида мавлуди набий муносабати билан йиғилиш қилиш.

Бу худди насороларнинг Исо Масиҳнинг туғилган кунини байрам (рождество) қилишларига ўхшайди. Жоҳил мусулмонлар ёки адашган олимлар ҳар йили Рабиул-аввал ойида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилганликлари муносабати билан йиғилиш ва маросимлар ўтказишади. Бу нарсани баъзилар масжидларда, баъзилар уйларида ё махсус тайёрланган жойларда ташкил қиладилар ва бундай маросимларга авом халқ оммавий равишда тўпланишади. Бу насороларнинг Масиҳ алайҳиссаломнинг туғилган куни муносабати билан йиғилиш қилиш бидъатига ўхшаб кетади. Кўпинча бу йиғилишлар бидъат ҳамда насороларга ўхшашга уриниш бўлиши билан бир қаторда, кўплаб ширк ва мункар амаллардан ҳам холи эмас. Масалан, уларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида ғулув кетадиган қасидалар ўқилади, ҳатто Аллоҳдан сўраладиган дуо ва ёрдам талаб қилишларни у кишидан сўраш даражасигача борадилар. Ҳолбуки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларига мақтов айтишда ғулув кетишдан қайтариб шундай деганлар: «Мени насоролар Ибн Марямни кўкларга кўтариб мақтагандек мақтаманглар. Мен Аллоҳнинг бандасиман, холос. «Аллоҳнинг бандаси ва Расули» денглар».[5]

Кўпинча бу мажлисларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ҳозир бўладилар деб эътиқод қиладилар. Мункар амалларидан шуни ҳам айтиш мумкинки, бундай йиғилишларда кўпчилик жўр бўлиб нағмалар билан нашидлар айтишади, дўмбиралар чалиб, бидъатчи сўфийлар каби зикрлар қилишади. Гоҳо бу йиғилишларда эркак-аёл аралаш бўлади ва бузуқликларга олиб келадиган фитналар ҳам чиқади. Бундай амаллардан холи бўлган тақдирда ҳам бидъат экани кифоядир: «Ҳар бир янги пайдо қилинган нарса бидъат ва ҳар бир бидъат залолатдир». Бу йиғилишларни қилиш бориб-бориб бошқа ҳар хил мункаротларнинг пайдо бўлишига восита бўлади.

Китоб ва Суннатда, салафи солиҳларнинг амалларида ва муфаззал асрларда асли-асоси бўлмаган нарса бидъат дедик. Мавлуд бидъати анча кеч, яъни ҳижрий тўртинчи асрдан кейин пайдо бўлган. Уни фотимий шиалар пайдо қилишган.

Имом Абу Ҳафс Тожуддин ал-Фокиҳоний раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аммо баъд, баъзи одамлар Рабиул-аввал ойида қилаётган, мавлуд деб аталадиган йиғилиш ҳақида, бунинг динда асли борми, деган саволлар кўп тушяпти. Шу саволга аниқ жавоб, муайян изоҳ талаб қилибдилар. Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаманки, мавлуднинг Қуръон ва Суннатда асли борлигини билмайман. Динда намуна бўлган, салаф уламолари йўлини маҳкам тутган дин олимларининг биронтасидан бу амални қилганликлари бизга етиб келмаган. Балки бу баттол кимсалар пайдо қилган бидъат ва очкўз одамлар шу билан бойишни кўзлаган нафс шаҳватидан бошқа нарса эмас.[6]

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Баъзи инсонлар пайдо қилаётган, насороларнинг Ийсо алайҳиссаломнинг туғилган кунини нишонлашларига тақлидан ё Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан муҳаббат ва улуғлаш ниятида қиладиган мавлудин-набий деб аталмиш байрамлари ҳам шу жумладандир. Аслида, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунлари айнан қайси кунлиги ҳақида ихтилофлар бор, қолаверса уни байрам қилиб йиғилишлар қилишни салафлар қилмаганлар. Агар бунда катта яхшилик бўлганда салафлар албатта қилган бўлардилар, улар биздан кўра бунга лойиқроқ ва биздан кўра улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни улуғловчироқ, яхши ишларга биздан кўра ҳарисроқ эдилар. Балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат у зотни улуғлаш, у зотга эргашиш, итоат қилиш, буйруқларига бўйсиниш, суннатларини ботинан ва зоҳиран тирилтириш, олиб келган йўлларини ёйишда ва бунинг учун қалб, тил ва қўл билан жиҳод қилишда кўриниши керак. Аввалги муҳожир ва ансорлардан иборат салафларнинг ва уларга яхшилик билан эргашган зотларнинг йўллари шу эди.[7]

Бу бидъатни инкор қилиб қадимда ва ҳозирда рисолалар, китоблар ёзилган. Бу нарса бидъат ва ғайридинларга тақлид бўлишига қўшимча яна авлиёлар, машойихлар, пешволар кабиларнинг ҳам мавлудларини қилишга олиб келади ва кўп ёмонликлар эшигини очади.

2) Қадамжолар, зиёратгоҳлар ва шахсларни тирик ва ўлик ҳолда табаррук санаш:

Янги пайдо қилинган бидъатлардан бири – яратилмиш нарсаларни табарруклашдир. Бу бутпарастликнинг бир тури ҳамда содда ва лақма одамларнинг топган тутгани овланадиган қармоқдир. Табаррук – барака талаб қилиш, яъни бир нарсада яхшиликнинг давомий туришини ва зиёдаланишини исташдир. Бу талабнинг ижобатига фақатгина Аллоҳ субҳанаҳу қодир бўлади, Аллоҳгина баракани ёғдиради ва давомий қилади. Аммо яратилмиш барака беришга, вужудга келтиришга, ҳаттоки олиб қолишга ва давомий қилишга ҳам қодир бўлмайди. Қадамжо ва зиёратгоҳларни, тирик ва ўлик шахсларни табарруклаш – улардан баракот талаб қилиш мумкин эмас. Агар ўша нарса барака беради деб эътиқод қилса, ширк бўлади. Агар уни зиёрат қилиш, силаш, ўпиш Аллоҳдан талаби ҳосил бўлишига сабаб деб эътиқод қилса, у ширкка воситадир. Аммо саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўйларини, тупукларини, жисмларидан ажраган нарсаларни табаррук қилишларига келсак, бу у зотнинг улар орасида ҳаётлик пайтларига хосдир. Аммо вафотларидан сўнг саҳобалар у зотнинг ҳужраларини, қабрларини табаррук қилмаганлар, намоз ўқиган ёки ўтирган жойларини табарруклаш учун бормаганлар. Шунингдек, Абу Бакр, Умар ва бошқа улуғ саҳобалар каби солиҳ кишиларни тириклигида ҳам, ўлганларидан кейин ҳам табаррукламаганлар. Ҳиро ғорига намоз ўқиш, дуо қилиш учун келмас эдилар, Мусо алайҳиссалом Аллоҳ билан гаплашган Тур тоғига намоз ўқиш учун бормаганлар. Ва бошқа пайғамбарларнинг ёки улуғларнинг жойлари деб айтиладиган тоғларга, маконларга, бирон пайғамбарнинг қадамжосига қурилган сағаналарга бормаганлар. Ҳатто Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам доимо Мадинаи Набавияда намоз ўқиб юрган жойни ҳам, ёки Маккада ё бошқа жойда намоз ўқиган жойларини салафлардан биронтаси ўпмаган, силамаган, улуғламаган. Агар муборак икки оёқлари билан босиб намоз ўқиб турган жойни ўпиш ёки силаш умматлари учун машруъ бўлмаган экан, қандай қилиб бошқа бировлар намоз ўқиган, ухлаган деб айтиладиган жойни ўпиб силаш жоиз бўлсин?![8]

3) Ибодатлар ва Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ўринларидаги бидъатлар:

Бу замонда ибодатлар ўрнида пайдо қилинган бидъатлар кўп. Ибодатлардаги асл – далил билан шаръий бўлишидир. Бирор далил ва ҳужжати бўлмаган нарса бидъатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «Ким унда бизнинг амримиз бўлмаган бир ишни қилса у рад этилгандир».[9]

Бирон бир далилсиз қилинадиган ибодатлар жуда кўп бўлиб, қуйидагилар шулар жумласидан:

Намозга жаҳрий ният қилиш, яъни ният қилдим Аллоҳ учун фалон-фалон намоз ўқимоқликни дейиш. Бу бидъат, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан эмас. Зеро Аллоҳ таоло айтади: «Айтинг: Сизлар Аллоҳга динингларни билдирмоқчимисизлар?! Ҳолбуки Аллоҳ осмонлардаги ва Ердаги бор нарсани билур. Аллоҳ барча нарсани билувчидир!» (Ҳужурот: 16). Ниятнинг ўрни қалб, у қалбга оид амал, тилга эмас.

Намоздан сўнг жамоат бўлиб зикр қилиш. Бу ҳам бидъат, чунки ҳар бир шахс вирд ва зикрларни ёлғиз-ёлғиз айтиши шаръийдир.

Бирон муносабатларда ёки дуодан кейин ёки ўлганга атаб Фотиҳани ўқиш.

Ўлганларга атаб мотамхоналар қилиш, маросим қилиб дастурхонлар тузаш, қорилар ёллаш. Буни ўлганга фойдаси бор деб ёки азадорликнинг бир тури деб ўйлайдилар. Буларнинг барчаси бидъат ва асли йўқ ишлардир.

Диний муносабатлар туфайли йиғилишлар қилиш. Масалан: Исро ва меърож муносабати, набавий ҳижрат муносабати каби. Бундай йиғилишларнинг ҳам шариатда асли йўқ.

Ражаб ойида ражабий умра деб умра қилиш, унга айрим нафл намозлари ва нафл рўзаларни хослаш. Аслида, бу ойнинг ҳам бошқа ойлардан умрада, намозда, рўзада, қурбонликда ва бошқаларда ажралиб турадиган жойи йўқ.

Сўфийларнинг турли туман зикрлари. Уларнинг ҳаммаси бидъат. Чунки калималарида, кўринишларида ва вақтларида шаръий зикрларга хилофлик бор.

Шаъбон ойининг қоқ ярмидаги бир тунни тунги намозга, кунни эса рўзага хослаш. Бу ҳақда ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳеч нарса собит бўлмаган.

Қабрларга сағана қуриш, масжид қилиб олиш, табаррукланиш мақсадида зиёрат қилиш, ўликларни восита қилиш ва бошқа ширкий ишлар, шунингдек аёлларнинг қабрларни зиёрат қилиши ҳам шу жумладандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни, қабрлар устига масжид қурувчиларни, чироқлар ёқувчиларни лаънатлаганлар.

Бидъат куфрнинг элчисидир. У Аллоҳ ва Расули қонун қилмаган, динда ортиқча нарса бўлиб, гуноҳи кабирадан ҳам ёмон. Шайтон бидъат амали қилинганда гуноҳи кабирага хурсанд бўлганидан кўра кўпроқ хурсанд бўлади. Чунки гуноҳ қилувчи гуноҳ қилганини билиб тавба қилади. Бидъатчи эса бидъатни қилиб, ўзини Аллоҳга яқинлик қилувчи диндор деб ҳисоблайди ва тавба қилмайди. Бидъат суннатни йўқ қилади, у ўз аҳлига суннатларни қилишни ва суннат аҳлини ёмон кўргизади. Бидъат Аллоҳдан узоқлаштиради, Аллоҳнинг ғазабини, азобини келтиради ва қалбларнинг занглаши ва фасодига олиб келади.

Бидъатчига қандай муомала қилинади:

Бидъатчи билан ҳамсуҳбат бўлиш, у билан бирга ўтириш ҳаром, фақат насиҳат юзасидан ва унга амалининг мункар эканини билдириш учун бирга ўтириш мумкин. Чунки унга кўп аралашиб юриш ўзининг ёмон таъсирини ўтказади. Агар уни тийиб қўйишнинг иложи бўлмаса, ундан ва унинг ёмонлигидан эҳтиёт бўлиш вожиб.

Мусулмонларнинг олимлари ва пешволари бидъатчиларни тийиб қўйишлари ва уларнинг қўлидан тутиб, ёмонликлардан қайтаришлари вожиб. Чунки уларнинг Исломга нисбатан хатарлари қаттиқ. Шуни ҳам билиш лозимки, кофир давлатлар бидъатчилар бидъатини кенг ёйиши учун уларга турли йўллар билан ёрдам беришади. Чунки мана шу йўл билан Исломга зарба беришни, унинг асл суратини булғашни мақсад қилишади.

Аллоҳ азза ва жалладан динига нусрат беришини, калимасини олий қилишини ва душманларини хор қилишини сўраймиз. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, оиласи ва асҳобларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин.

[1] Бухорий ривояти.

[2] Доримий ривояти.

[3] Абу Шома, «Албоъису ала инкарил бидаъ вал-ҳаводис» (14-с).

[4] Термизий ривояти.

[5] Муттафақун алайҳ.

[6] Рисолатул маврид фий амалил мавлид.

[7] Иқтизоус-сиротил-мустақим (2/615).

[8] Иқтизоус-сиротил-мустақим (2/795-802).

[9] Муслим ривояти.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.