Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Таровиҳ намози ва унинг ҳукмлари ҳақидаги боб

Ҳидоят пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак рамазон ойида машруъ қилган ибодатлардан бири таровиҳ намозидир. Таровиҳ намози суннати муаккададир. Таровиҳ (тин олиш, дам олиш) деб номланишига сабаб – одамлар ҳар тўрт ракъатдан сўнг[1] ўртада дам олишарди, чунки намоз жуда узун ўқиларди.

Уни масжидда жамоат бўлиб ўқиш афзалдир. Уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳоблари билан бир неча кеча масжидда ўқиганлар, кейин уларга фарз қилиниб қолишидан қўрқиб, улар билан ўқишдан четланганлар. «Саҳиҳайн»да Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кеча масжидда намоз ўқидилар, одамлар ҳам у зотга иқтидо қилиб намоз ўқидилар. Иккинчи кеча ҳам намоз ўқидилар, одамлар кўпайиб кетди. Учинчи ё тўртинчи кечада ҳам одамлар йиғилдилар, бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар олдига чиқмадилар. Тонг отгач: «Мен сизларнинг қилган ишларингизни кўрдим. Олдиларингизга чиқишдан мени ман қилган нарса шуки, мен сизларга (бу намоз) фарз қилиниб қолишидан қўрқдим», дедилар (Бухорий (1129), Муслим (761) ривоятлари). Бу рамазон ойида бўлган эди. У зотдан кейин саҳобалари жамоат бўлиб ўқидилар, умматлари ҳам шуни қабул қилиб олдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки, имом намоздан тугатгунига қадар у билан бирга намозда турса, унга тун бўйи намоз ўқиб чиққандек савоб ёзилади», деганлар (Термизий (806), Насоий (1605), Абу Довуд (1375), Ибн Можа (1327) Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Яна у зот: «Ким Рамазонда иймон билан, савоб умидида (тунги намозда) қоим бўлса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади», деганлар (Бухорий (2009), Муслим (759) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоятлари).

Таровиҳ намози собит суннатлардан, мусулмон киши уни тарк қилиши керак эмас.

Таровиҳнинг ракъатлари сонига келсак, бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бирон нарса собит бўлган эмас, бу ҳақда кенглик бор.

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Истаса, Аҳмад ва Шофеъий мазҳабида машҳур бўлганидек 20 ракъат ўқиши мумкин. Истаса, Молик мазҳабида бўлганидек 36 ракъат ўқиши мумкин. Истаса, 11 ёки 13 ракъат ўқиши мумкин. Қай бирин қилса ҳам яхши бўлаверади. Ракъатларини кўпайтириш ё озайтириши қиёмнинг узун-қисқалигига қараб бўлади» (Ал-фатавал-кубро: 5/342).

Умар розияллоҳу анҳу одамларни Убай розияллоҳу анҳуга жамлаб берганлар, Убай уларга 20 ракъат ўқиб берарди. Саҳобалар ичида айримлари камроқ, айримлари кўпроқ ўқишарди. Шориъ (шариат соҳиби) томонидан белгилаб берилган муайян ҳад-ҳудуд мавжуд эмас.

Масжид имомларидан кўплари таровиҳни жуда шошилиб ўқишади, рукуъ ва сужудда хотиржам туришмайди. Ваҳоланки, хотиржам туриш намоз рукнларидан. Намозда Аллоҳ ҳузурида ҳузури қалб билан туриш, Аллоҳнинг каломи тиловатидан таъсирланиш матлубдир. Шошилиб ўқилганда бу нарса ҳосил бўлмайди. Қироатни узайтириб, хотиржамлик билан ўқилган 10 ракъат намоз шошиб ўқилган 20 ракъатдан афзал. Чунки, намознинг мағзи ва руҳи қалбнинг Аллоҳ азза ва жаллага боғланишидир. Айрим оз нарсалар борки, кўп нарсадан яхши бўлади. Ундан ташқари, дона-дона қилиб қироат қилиш тез ўқигандан афзалдир. Мубоҳ бўлган тезлик – биронта ҳам ҳарф тушиб қолмайдиган даражадаги тезлик бўлиб, агар тезлик сабабли биронта ҳарф тушиб қолса, бу нарса жоиз бўлмайди ва бундан қайтарилади. Орқадаги намозхонлар фойдаланадиган даражада дона-дона қироат қилса, шу яхшидир.

Аллоҳ таоло Қуръоннинг маъносини фаҳмламай ўқийдиган кишиларни айблаган: «Уларнинг ичида китобдан бехабар, фақат хом хаёлларнигина биладиган омийлари ҳам бор» (Бақара: 78). Яъни, тушунмасдан ўқийдиган омийлар бор. Қуръон нозил қилинишидан мурод – уни тиловат қилибгина қўйиш эмас, унинг маъноларини тушуниш ва уларга амал қилишдир.

Айрим масжид имомлари таровиҳни машруъ бўлганидек кўринишда ўқимайдилар, Қуръонни тўғри адо қилишга халал етказадиган даражада қироатни жуда тез қиладилар, қиёмда, рукуъ ва сужудда хотиржам турмайдилар. Хотиржам туриш намоз рукнларидан саналади. Бунинг устига намоз ракъатларининг ҳам энг озини танлайдилар. Шу билан ҳам ракъатларни озайтириш, ҳам намозни ўта енгил ўқиш, ҳам қироатни яхши қилмаслик орасини жамлайдилар. Бу эса ибодатни ўйинчоққа айлантириш бўлиб қолади[2]. Ундай кишилар Аллоҳдан тақво қилишлари, намозларини чиройли ўқишлари, ўзларини ва ортларидаги намозхонларни таровиҳни машруъ равишда адо этишдан маҳрум қилмасликлари вожиб бўлади.

Аллоҳ таоло барчаларимизни салоҳ ва фалоҳ (нажот) бўлган ишларга муваффақ айласин.

[1] Яъни, ҳар икки саломдан
сўнг. Чунки, таровиҳ ва таҳажжуд намози икки ракъат – икки ракъат ўқилади. Айрим
илмсиз масжид имомлари бу борада хатога йўл қўйиб, таровиҳ ёки таҳажжуд
намозларида икки ракъатдан кейин салом бермайдилар. Бундай қилиш суннатга хилоф
қилиш бўлади. Уламолар таровиҳ ё таҳажжудда икки ракъатда салом бермай, учинчи
ракъатга туриб кетган одам бамдод намозида учинчи ракъатга туриб кетган билан
бир хил, деганлар, яъни унинг намози ботил бўлади. Шайх Абдулазиз ибн Боз
раҳимаҳуллоҳнинг ундай қилувчиларга рад қилувчи ва хатоларини баён қилиб берувчи
жавоблари мавжуд.

[2] Баъзилари овозкучайтиргич орқали овозларини масжид ташқарисига чиқариб, қўшни масжидлар аҳлига халақит берадилар, бу ҳам жоиз эмас.

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Одамлар нафл намози ўқиётганда
Қуръон ўқиган одам овозини уларга халақит берадиган даражада кўтариши яхши эмас.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳоблари масжидда намоз ўқишаётганда улар
олдига чиқиб келдилар ва: «Эй одамлар! Ҳар бирингиз Раббига муножот қилмоқда,
қироатда овозларингизни бир-бирингизникидан кўтариб юборманглар!», дедилар
(Мажмуъул-фатово: 23/61-64).

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.