Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Таяммум ҳукмлари ҳақидаги боб

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло намоз учун катта ва кичик нопокликдан Ўзи бизларга туширган покиза сув воситасида покланишни машруъ қилди. Демак, имкони бор бўлган ҳолда сув билан ювиниб, покланиш вожиб ишлардандир. Лекин, шундай ҳолатлар ҳам бўладики, унда сув топиш имкони бўлмайди ёки у йўқлик ҳукмида бўлади. Ёки сув бўлса ҳам киши қандайдир шаръий узр сабабли уни истеъмол қилишдан маъзур бўлади. Ана шундай ҳолларда Аллоҳ таоло бандаларга енгиллик қилиш ва улардан қийинчиликни кўтариш мақсадида сув билан покланиш ўрнини босувчи, тупроқ билан таяммум қилишни кўрсатиб берган. Аллоҳ таоло айтади:

«Эй мўминлар, намозга турганингизда юзларингизни ҳамда қўлларингизни чиғаноқларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз (яъни нам қўлларингиз билан силангиз) ва оёқларингизни ошиқларигача ювингиз! Агар жунуб бўлсаларингиз, чўмилингиз! Агар бемор ё мусофир бўлсангиз ёки сизлардан биров ҳожатхонадан чиққан бўлса ёҳуд хотинларингизга қўшилган бўлсаларингиз ва (мазкур ҳолатларда) сув топа олмасангиз, покиза тупроқ билан таяммум қилингиз (яъни юзингиз ва қўлларингизни покиза тупроқ билан силангиз). Аллоҳ сизларга машаққат қилмоқни истамайди, балки сизларни поклашни ва шукр қилишларингиз учун сизларга Ўз неъматини комил қилиб беришни истайди» (Моида: 6).

Таяммум луғатда қасд қилиш маъносини, шаръий истилоҳда эса юз ва қўлларни тупроқ билан махсус кўринишда силашни англатади. Таяммум Қуръони Каримда собит бўлгани каби, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ва умматнинг ижмоъи билан ҳам собитдир. У Аллоҳ таоло томонидан ушбу умматга хослаб берилган фазилат ва эҳсондир, биздан бошқа умматларга Аллоҳ уни покловчи қилмади.

«Саҳиҳайн» ва бошқа ҳадис тўпламларида келади: Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Менга ўзимдан илгари ҳеч бир (пайғамбар)га берилмаган беш хусусият берилди: Бир ойлик масофа ичида (душманларим қалбида) қўрқув билан нусратландим, ер мен учун намозгоҳ ва (сув бўлмаганда) таҳоратга яроқли қилинди, умматимдан қай бир кишига намоз қай ўринда етса ўша ерда ўқийверсин…», дедилар. Бир лафзда: «Намозгоҳи ва таҳорати унинг олдида», дедилар.

Таяммум – сувдан ожиз бўлган ҳолатда шаръан сув билан қилинган таҳорат ўрнини босади ва уни қилган одам одатда сув билан таҳорат қилган киши қиладиган, намоз, тавоф, Қуръон тиловати каби ишларни қилаверади. Чунки, Аллоҳ таоло таяммумни худди таҳоратдек покловчи қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Унинг (яъни, ернинг) тупроғи биз учун пок қилинди», дедилар (Имом Муслим ривояти).

Таяммум қуйидаги ҳолларда таҳорат ўрнини босади:

Биринчи: Сув бўлмаса. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «сув топа олмасангиз, покиза тупроқ билан таяммум қилингиз». Сув топилмаслиги муқимликда бўлсин, сафарда бўлсин, фарқсиз.

Иккинчи: Ёнида ичиши ё таом тайёрлаши учун зарур миқдорда сув бўлса ва агар уни таҳоратга ишлатса, эҳтиёжи қонмай қоладиган бўлса, яъни ўзига ё бошқаларга ташналик етишидан хавф қилса.

Учинчи: Сув ишлатиш билан баданига бирон касаллик етиши ёки мавжуд касаллик тузалишининг кечикиши хавфи бўлса. Чунки, Аллоҳ таоло: «Агар бемор ё мусофир бўлсангиз ёки сизлардан биров ҳожатхонадан чиққан бўлса ёҳуд хотинларингизга қўшилган бўлсаларингиз ва (мазкур ҳолатларда) сув топа олмасангиз, покиза тупроқ билан таяммум қилингиз», деди (Моида: 6).

Тўртинчи: Беморлик туфайли қимирлай олмаса ва сув ишлатишдан ожиз бўлса, таҳорат қилдириб қўядиган одами бўлмаса ва намоз вақти чиқиб кетишидан қўрқса.

Бешинчи: Совуқ сув ишлатиш зарар қилишидан қўрқса ва сув илитиш иложи бўлмаса, таяммум килиб, намоз ўқийверади.

Таҳоратининг бир қисмига етгулик сув топилса, етганича таҳоратига ишлатади, етмай қолган жойига таяммум қилади. Чунки, Аллоҳ таоло: «Кучларингиз етганича Аллоҳдан тақво қилинглар», дейди (Тағобун: 16).

Агар сув тегиши ёки сувли қўл билан масҳ тортиши зарар қиладиган бирон жароҳати бўлса, ўша ерига таяммум қилиб, қолган жойини ювади. Чунки, Аллоҳ таоло: «Ўзингизни ўлдирмангиз», дейди (Нисо: 29). Агар жароҳати масҳ тортиш билан зарарланмаса, унга боғланган боғлов устидан масҳ тортади ва мана шундай қилиши таяммум ўрнига кифоя қилади.

Тупроқ, шўрҳок, қум ва шу каби ер жинслари таяммум учун яроқлидир. Уламолар билдирган фикрлар ичида тўғрироғи шудир. Чунки, Аллоҳ таоло: «покиза тупроқ билан таяммум қилингиз», дейди (Моида: 6). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг асҳоблари қаерда намоз ўқишларига тўғри келса, ўша жойдаги ер тупроқли бўладими, бошқача бўладими, таяммум қилиб ўқийверардилар, ўзлари билан махсус тупроқ олиб юрмасдилар.

Таяммумнинг сифати:

Қўлларининг бармоқларини очган ҳолда тупроққа уради, сўнг бармоқларининг ички тарафини юзига суртади ва кафтлари билан қўлларини силайди, шу бир масҳ юз ва қўлларига кифоя қилади. Агар қўлларини икки марта ерга урса ва бири билан юзини, иккинчиси билан қўлларини силаса, бу ҳам жоиз. Бироқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлгани аввалги сифатдагисидир.

Кичик таҳоратсизликдан қилинган таяммум таҳоратни синдирувчи нарсалар билан бузилади, катта таҳоратсизликдан қилинган таяммум эса ғуслни вожиб қилувчи жунублик, ҳайз, нифос каби нарсалар билан бузилади. Чунки, ниманинг ўрнига ўринбосар бўлса, ўшанинг ҳукмини олади[1]. Шунингдек, сув тополмай таяммум қилган бўлса, сув топилиши билан таяммуми бекор бўлади, касаллик ёки бошқа шаръий узр билан таяммум қилган бўлса, ўша узр кетиши билан таяммуми бекор бўлади.

Ким сув ҳам, тупроқ ҳам тополмаса ёки сув ишлатишга ҳам, тупроқ билан силашга ҳам ҳоли келмайдиган даражада бўлса, ҳоли кўтаришига қараб, таҳоратсиз ва таяммумсиз намоз ўқийверади. Чунки, Аллоҳ таоло ҳеч бир жонга тоқатидан ортиқ нарсани юкламайди. Шу ҳолда ўқиган намозини кейин қайтариб ҳам ўқимайди. Чунки, у ўзига буюрилган ишни адо қилди. Аллоҳ таоло: «Кучларингиз етганича Аллоҳдан тақво қилинглар», дейди (Тағобун: 16). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам: «Агар сизларни бир ишга буюрсам, қодир бўлганингизча қилинг», деганлар (Муттафақун алайҳ).

Таяммумга тегишли ҳукмлар мана шулардир. Улардан қай бирини яхши тушунмасангиз ёки билмасангиз, аҳли илмлардан сўраб ўрганиб олишдан асло тортинманг, динингиз ишига, айниқса, Исломнинг устуни бўлган намозга енгил қараманг. Чунки, бу жуда муҳим ишдир.

Аллоҳ таоло барчамизни сўзда ҳам, амалда ҳам тўғриликка ҳамда амалимиз холис Унинг учун бўлишига муваффақ этсин. Зотан, У эшитувчи ва дуоларни қабул этувчи Зотдир.

[1] Бунинг маъноси, жунублик
сабабли таяммум қилган бўлса то яна жунуб бўлгунига қадар жунубдан пок киши каби
юради. Ёддан Қуръон ўқиш, масжидда ўтириш каби ишларни қилаверади. Чунки жунуб
одам ёддан бўлсада Қуръон ўқиши, масжидда қолиши мумкин эмас. Жунуб туфайли
таяммум қилган одам ана шу таяммум билан намоз ўқиши мумкин. Қачонки таҳоратни
бузадиган бирон иш ундан содир бўлса унинг катта бетаҳоратликка нисбатан
таяммуми сақланиб қолсада, таҳорат билан қилинадиган ишларга яроқсиз бўлади ва
бунинг учун алоҳида таҳорат ёки таяммум қилиши керак.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.