Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Таҳоратни синдирувчи нарсалар баёни ҳақидаги боб

Юқорида таҳоратнинг шартлари, фарзлари ва суннатларини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилиб берганларидек билиб олдингиз. Энди таҳоратни бузувчи ва синдирувчи нарсалар ҳақида сўз юритамиз.

Мусулмон биродар! Билингки, таҳоратни бузувчи ва унинг таъсирини кетказувчи, таҳорат билан қилиш зарур бўлган амаллар олдидан уни янгилашга мажбур қилувчи баъзи ишлар бор. Бу ишлар таҳоратни синдирувчи ва таҳоратни бекор қилувчи ишлар деб аталади. Таҳоратни синдирувчи ишлар шариат соҳиби томонидан баён қилинган муайян ишлар бўлиб, улар ё таҳоратни бевосита синдирадиган бавл, ҳожат чиқариш ёки шу икки йўлдан чиқувчи бошқа нарсалар ё эса содир бўлгач, таҳоратсизликка олиб келувчи – ақлнинг кетиши ёки уйқу, беҳушлик ва мажнунлик сабабли ақлнинг ўралиб қолиши сабабли таҳоратнинг кетиши гумон қилинадиган ишлардир. Зеро, ақлини йўқотган одам ўзидан содир бўлган нарсани билмайди. Шу боис гумон таҳоратсизлик ўрнига қўйилди. Қуйида бу ҳақда батафсил баён қилинади:

1) Сийдик ва ҳожат (ахлат) йўлидан чиққан нарса. Бу нарса бавл, маний, мазий, истиҳоза қони, ахлат ёки ел бўлиши мумкин.

Чиққан нарса бавл ёки ахлат бўлса, у қатъий далил билан ҳам, ижмоъ билан ҳам таҳоратни синдирувчидир. Аллоҳ таоло таҳоратни вожиб қилувчи ишлар ҳақида: «…ёки сизлардан биров ҳожатхонадан чиққан бўлса» (Моида: 6) деган.

Агар чиққан нарса маний ёки мазий бўлса, у ҳам саҳиҳ ҳадислар далолати билан таҳоратни синдиради. Ибнул Мунзир ва бошқалар бунга ижмоъ қилинганини айтганлар.

Истиҳоза қонининг чиқиши ҳам таҳоратни синдиради. Бу қон фасод қони бўлиб, ҳайз қонидан бошқадир. Фотима бинт Аби Ҳубайшдан ривоят қилинишича, у кўп истиҳоза кўрарди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Таҳорат қилиб, намоз ўқийвер. Чунки, бу томир қонидир», деганлар. (Абу Довуд ва Дорақутний ривоят қилган ва «исноди ишончли» деган).

Шунингдек, саҳиҳ ҳадислар ва ижмоъ далолатига кўра, ел чиқиши ҳам таҳоратни синдиради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Сизлардан бирингизнинг таҳорати бўлмаса, то таҳорат қилмагунича Аллоҳ унинг намозини қабул қилмайди» (Бухорий ва бошқалар ривояти). Намози ичида ўзидан ел чиққан-чиқмагани ҳақида шубҳаланиб қолган одам ҳақида: «Товушини эшитмагунича ёки ҳидини сезмагунича намозидан чиқмайди», деганлар (бу товушсиз лекин аниқ чиққан ел таҳоратни бузмайди дегани эмас) (Муттафақун алайҳ).

Баданнинг ушбу икки йўлдан бошқа жойидан чиққан – қон, қусуқ, бурун қонаши каби – нарсалар таҳоратни синдириш-синдирмаслиги борасида аҳли илмлар ўртасида хилоф бор. Кучлироқ гап синдирмаслигидир. Бироқ, хилофдан чиқиш учун таҳорат қилса, яхшироқ бўлади.

2) Ақлнинг кетиши ё ўралиб қолиши ҳам таҳоратни синдирувчи нарсалардандир. Ақлнинг кетиши жунунлик билан, ўралиб қолиши эса уйқу ё беҳушлик каби нарсалар билан бўлади. Ақли кетган ё ўралиб қолган одамнинг таҳорати синади. Чунки, бу киши ўзи сезмаган ҳолида таҳорати синиши гумон қилинадиган ўриндир. Мудраш таҳоратни синдирмайди, чунки саҳобалар розияллоҳу анҳум намозни кутиб ўтириб, мудраб қолишарди. Чуқур уйқуга кетиш таҳоратни синдиради.

3) Туя гўшти ейиш хоҳ оз бўлсин, хоҳ кўп бўлсин, таҳоратни синдирувчи ишлардандир. Чунки, бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ ҳадислар бор. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан иккита саҳиҳ ҳадис бор».

Аммо, туядан бошқа ҳайвоннинг гўштини тановул қилиш таҳоратни синдирмайди.

Таҳоратни синидириш-синдирмаслиги борасида уламолар ўртасида ихтилофли бўлган баъзи ишлар бор. Жумладан: закарни (жинсий олатни) ушлаш, аёл кишига шаҳват билан тегиниш, маййитни ювиш, Исломдан қайтиб, муртад бўлиш кабилар. Айрим уламолар бу ишларнинг ҳар бири таҳоратни синдиришини айтганлар, айрим уламолар эса синдирмаслигини айтганлар. Масала ижтиҳод ва мунозара ўрнидир. Лекин, хилофдан чиқиш учун ушбу нарсалар туфайли таҳорат қилса, афзал бўлади.

Энди ушбу мавзуга тааллуқли яна бир муҳим масала қолди. Яъни, таҳорати бор одам мазкур таҳоратни синдирувчи ишлардан биронтаси ундан содир бўлгани ҳақида шак қилиб қолса, нима қилади?

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Агар бирортангиз ичида бир нарсани сезса ва бирон нарса чиққан-чиқмаганини билмай қолса, то (ел) товушини эшитмагунича ёки ҳидини сезмагунича масжиддан чиқиб кетмасин».

Ушбу ҳадис шариф ва шу маънодаги бошқа ҳадислар далолат қиладики, мусулмон киши агар таҳорати борлигига ишониб туриб, унинг синган-синмагани ҳақида шак қилиб қолса, таҳоратли ҳолда саналаверади. Чунки, шу нарса аслдир ва ишончлидир, таҳоратнинг сингани эса шубҳалидир. Яқийн (ишончли билим) шак билан йўқолмайди.

Бу барча ишларда умумий бўлган улкан қоидадир. Яъни, хилофи аниқ маълум бўлмагунича асл устида қолинаверади. Акси ҳам шундай, агар таҳорати йўқлигига ишонса ва таҳорати борлигига шубҳа қилса, таҳорат қилади. Чунки, асл – таҳоратсизликнинг қолиши бўлиб, бу нарса шак билан кўтарилмайди.

Мусулмон биродар! Намоз учун таҳоратга қаттиқ эътибор беринг. Чунки,
таҳоратсиз ўқилган намоз намоз бўлмайди. Шайтоннинг васваса тузоғига тушиб
қолишдан ва таҳоратингизни шубҳа остига оладиган бўлиб қолишдан ҳам эҳтиёт
бўлинг, шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўранг, унинг васвасаларига
аҳамият берманг. Таҳорат хусусида билмаган нарсаларингизни аҳли илмлардан сўраб
ўрганишдан тортинманг. Кийимларингизнинг нажосатдан пок бўлишига ҳам эътибор
беринг, шунда намозингиз яроқли ва ибодатингиз тўғри бўлади. Зотан, Аллоҳ таоло
тавба қилувчиларни ва ўзларини мудом пок тутувчиларни яхши кўради. Аллоҳ таоло
барчамизни фойдали илм ва солиҳ амалларга муваффақ этсин.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.