Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Таҳоратсиз киши қилиши ҳаром бўлган ишлар ҳақидаги боб

Мусулмон киши таҳоратсиз ҳолда қилиши жоиз бўлмайдиган баъзи ҳурмат-эътиборли ишлар бор бўлиб, биз уларни сизга далиллари билан баён қиламиз.

Билингки, таҳоратсиз кишига – унинг таҳоратсизлиги хоҳ катта, хоҳ кичик бўлсин – қилиш ҳаром бўлган ишлар бор, шунингдек, фақат катта таҳоратсизлик билан таҳоратсиз бўлган кишига ҳаром бўлган ишлар ҳам бор.

Ҳар икки таҳоратсизлик билан таҳоратсиз бўлган кишига қуйидаги ишларни қилиш ҳаромдир:

1) Мусҳаф шарифни ушлаш. Таҳоратсиз киши Мусҳафни бирон тўсиқсиз (яъни, бирон матога ўралмаган ҳолда) ушламайди. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Уни фақат таҳоратли — пок кишиларгина ушларлар» (Воқеа: 79). Яъни, уни фақат жунублик ёки бошқа таҳоратсизликдан пок бўлган кишилар ушлайдилар. Бу – пок кишилардан мурод таҳоратли одамлардир, деган сўзга кўрадир. Чунки, пок кишилардан мурод – малоикалардир, деб айтилган сўзлар ҳам бор. Оятдаги пок кишилардан мурод малоикалар, деб тафсир қилинган тақдирда ҳам, бу ишора далолати билан инсонларни ҳам ўз ичига олаверади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Амр ибн Ҳазмга ёзган мактубда келганидек: «Мусҳафни фақат пок кишигина ушлайди» (Насоий ва бошқалар ривояти).

Ибн Абдилбар раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бу ҳукм одамлар тарафидан қабул қилинганидан мутавотирга ўхшаб кетгандир».

Шайхулислом таҳоратсиз киши Мусҳафни ушлаши мумкин эмаслигини айтиб: «Бу тўрт имомнинг мазҳабидир», дейди.

Ибн Ҳубайра раҳимаҳуллоҳ айтади: «Улар – яъни тўртала имом – таҳоратсиз киши Мусҳафни ушлаши жоиз эмаслигига ижмоъ қилганлар».

Таҳоратсиз киши ғилоф ё халтача ичидаги Мусҳафни ўзига қўл теккизмасдан ушлаши мумкин, шунингдек бевосита қўл теккизмаган ҳолда унга кўз югуртирса ва варақласа, зарари йўқ.

2) Киши таҳорат қилишга қодир бўла туриб, таҳоратсиз ҳолда хоҳ фарз, хоҳ нафл бўлсин, намоз ўқишлиги ҳаром қилинган. Бунга аҳли илмлар ижмоъ қилганлар. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, намозга турганингизда юзларингизни ҳамда қўлларингизни чиғаноқларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз (яъни намланган қўлларингиз билан суртингиз) ва оёқларингизни ошиқларигача ювингиз! Агар жунуб бўлсаларингиз, ювиниб-покланингиз!» (Моида: 6). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Аллоҳ таҳоратсиз (ўқилган) намозни қабул қилмайди» (Имом Муслим ва бошқалар ривояти), «Сизлардан бирингизнинг таҳорати бўлмаса, то таҳорат қилмагунича Аллоҳ унинг намозини қабул қилмайди» (Бухорий ва бошқалар ривояти). Таҳоратга қодир бўлган одам таҳоратсиз намоз ўқиши жоиз эмас. Хоҳ билиб, хоҳ билмай, хоҳ унутиб, хоҳ қасддан қилсин, фарқсиз, унинг намози дуруст бўлмайди. Билиб туриб, қасддан таҳоратсиз ўқиса, гуноҳкор бўлади ва таъзирга мустаҳиқ бўлади. Аммо, билмасдан ёки унутиб қилса, гуноҳкор бўлмайди, бироқ намози дуруст бўлмайди.

3) Таҳоратсиз киши Байтуллоҳни тавоф қилиши мумкин эмас. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Байтни тавоф қилиш ҳам намоздир, фақат Аллоҳ унинг ичида гапиришга рухсат берган», деганлар (Саҳиҳ, Ирвоул-ғалил: 121). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари тавоф учун таҳорат қилганлар. Саҳиҳ ҳадисда айтилишича, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайзли аёлни то покланмагунича Байтни тавоф қилишдан ман қилганлар. Мана шуларнинг ҳаммаси таҳоратсиз киши то покланмагунича тавоф қилиши мумкин эмаслигига далил бўлади.

Катта таҳоратсизлик билан таҳоратсиз кишига ҳаром эканига эса қуйидаги оят далил бўлади: «Эй мўминлар, токи гапираётган гапларингизни билишингиз учун маст ҳолингизда намозга яқин келманглар. Ва яна йўл устида бўлмаган ҳолингизда то чўмилмагунингизча жунуб ҳолда (масжидга яқин келманг) (Нисо: 43). Яъни, жунуб ҳолда масжидга кирманглар, «йўл устида» (масжид оралаб ўтиб кетаётган) бўлсангиз, зарари йўқ. Аллоҳ таоло жунуб кишини масжидга унда қолиш мақсадида киришдан ман қилди, бу эса уни тавофдан ман қилишни албатта тақозо қилади.

Бу ишлар катта ё кичик таҳоратсизлик билан бетаҳорат кишига ман қилинган ишлардир.

Энди хоссатан катта таҳоратсизлик билан бетаҳорат бўлган кишига ҳаром бўлган ишлар ҳам бор:

1) Катта таҳоратсизлик билан бетаҳорат бўлган киши Қуръон тиловат қилиши мумкин эмас. Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда келганки: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни жунубликдан бошқа ҳеч нарса Қуръон тиловатидан тўсмас эди» (Термизий ва бошқалар ривояти), Термизий ривоят қилган лафзда: «Модомики жунуб бўлмасалар, бизга Қуръон ўқитаверар эдилар». Бу эса жунуб кишига Қуръон ўқиш ҳаромлигига далил бўлади. Ҳайз ва нифосли аёл ҳам жунуб маъносидадир, бироқ баъзи уламолар – жумладан, шайхулислом ҳам – ҳайзли аёл агар Қуръонни эсидан чиқариб қўйишидан қўрқса, унга Қуръон ўқишига рухсат берганлар.

Жунуб киши Қуръон оятларини қасд қилмасдан, зикр мақсадида Қуръонда бўлган лафзларни сўзласа, масалан: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», «Алҳамду лиллаҳи роббил аламийн», деса, зарари йўқ. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда келганки: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамма вақт ҳам Аллоҳни зикр қилаверар эдилар» (Абу Довуд ва бошқалар ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 406).

2) Жунуб, ҳайз ва нифос каби катта таҳоратсизлик билан бетаҳорат бўлган киши масжидда туриши мумкин эмас. Аллоҳ таоло айтганки: «Эй мўминлар, … Ва яна йўл устида бўлмаган ҳолингизда то чўмилмагунингизча жунуб ҳолда (масжидга яқин келманг) (Нисо: 43). Яъни, масжидга унда қолиш мақсадида кирманглар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Мен ҳайзли аёлга ва жунуб кишига масжидни ҳалол қилмайман» (Абу Довуд Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган, Ибн Хузайма саҳиҳ санаган).

Катта жунуб одам (намозга қилгандек) таҳорат қилса, масжидда туриши жоиз бўлади. Атодан ривоят қилинганки: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобларини жунуб ҳолатларида намозга таҳорат қилгандек таҳорат қилиб, масжидда ўтиришганини кўрганман». Ушбу таҳоратнинг ҳикмати – жунубликни енгиллатишдир.

Шунингдек, катта таҳоратсиз киши масжидда ўтирмасдан, фақатгина масжид оралаб ўтиб кетиши жоиздир. Чунки, юқоридаги оятда Аллоҳ таоло: «… йўл устида бўлмаган ҳолингизда то чўмилмагунингизча жунуб ҳолда (масжидга яқин келманг)», деди. Бунинг маъноси – уни оралаб ўтиб кетаётган бўлсангиз, киришингиз мумкин, деганидир, қайтариқдан истисно – мубоҳлик демакдир, демак бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Мен ҳайзли аёлга ва жунуб кишига масжидни ҳалол қилмайман» деган сўзларидаги умумликни хослаб қўяди.

Шунингдек, жунуб киши ийд намози ўқиладиган намозгоҳда ҳам туриши мумкин
эмас, уни оралаб ўтиб кетса жоиз. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ҳайзли аёллар намозгоҳдан четда турсинлар», деганлар (Бухорий ва
бошқалар Умму Атийядан ривоят қилганлар).

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.