Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Таҳорат аҳкомлари ҳақидаги боб

Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, намозга турганингизда юзларингизни ҳамда қўлларингизни чиғаноқларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз (яъни нам қўлларингиз билан суртингиз) ва оёқларингизни ошиқларигача ювингиз!» (Моида: 6). Ушбу ояти карима намоз учун таҳорат қилишни фарз қилди, таҳоратда ювилиши ёки масҳ тортилиши лозим бўлган аъзоларни баён қилиб берди ва таҳоратда сув тегиши лозим бўлган ўринларни белгилаб берди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай таҳорат қилиш кераклигини сўзлари ва амаллари билан етарли даражада тушунтириб бердилар.

Мусулмон биродар! Билингки, таҳоратнинг шартлари, фарзлари ва суннатлари бор. Таҳорат яроқли бўлиши учун унинг шартлари ва фарзларига имкони борича риоя қилиш зарур. Суннатлари эса, таҳоратнинг мукаммал бўлишига сабаб бўлиб, уларни қилишда зиёда ажр бордир, уларни тарк қилиш билан таҳорат яроқсизга айланмайди.

Шартлари:

– Ислом, ақл, тамйиз (етти ёшдан кичик бўлмаслик), ният. Демак, кофирнинг, мажнуннинг, гўдак боланинг, шунингдек, таҳоратни ният қилмасдан, салқинланиш ёки баданидан нопокликни кетказиш мақсадида ювинган кишининг таҳорати яроқли бўлмайди.

– Таҳорат учун сувнинг покизалиги ҳам шарт қилинади. Сув нопок бўлса, таҳоратга ярамайди. Шунингдек, таҳорат учун сувнинг мубоҳ (ҳалол йўл билан эга бўлинган) бўлиши ҳам шарт қилинади. Ўғирлик, босқинчилик ё бошқа бирон ношаръий йўл билан қўлга киритилган сув таҳоратга ярамайди.

– Таҳоратдан олдин юқорида тафсилоти ўтгани каби истинжо ёки истижмор қилиш ҳам шарт қилинади (агар қазои ҳожат қилган пайтда қилмаган бўлса).

– Таҳорат учун терига сув етишини тўсадиган нарсани кетказиш ҳам шарт қилинади. Таҳорат қилувчи киши таҳорат аъзоларига сув ҳеч қандай тўсиқсиз етиши учун улардан лой, хамир, шам, йиғилиб қолган кир, қалин бўёқ (лак) каби нарсаларни кетказиши зарур.

Фарзлари:

Таҳоратнинг фарзлари олтита:

Биринчи: Юзни мукаммал ювиш. Мазмаза (оғиз чайқаш) ва истиншоқ (бурунга сув олиб, қоқиш) ҳам шунга киради. Ким юзини ювиб, оғиз-бурнини ёки улардан бирини чаймаса, таҳорати яроқли бўлмайди. Чунки, оғиз ва бурун юз аъзоси саналади. Аллоҳ таоло: «юзларингизни ювингиз» деб, юзни тўла ювишга буюрди. Ким унинг бир қисмини ювмай қўйса, Аллоҳ таолонинг амрига бўйсунган бўлмайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам мазмаза ва истиншоқ қилганлар.

Иккинчи: Икки қўлни чиғаноқлар билан қўшиб ювиш. Чунки, Аллоҳ таоло: «қўлларингизни чиғаноқларигача (яъни, чиғаноқлари билан қўшиб) ювингиз», деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам сувни чиғаноқларига ҳам юргизганлар. Бошқа бир ҳадисда: «Икки қўлларини ювдилар, ҳатто азудларига (яъни, қўлнинг елкадан билаккача бўлган қисми) сув етказдилар» дейилган (Имом Муслим ривояти). Бу эса чиғаноқларнинг таҳоратда ювилишига далил бўлади.

Учинчи: Бошнинг ҳаммасига, шу жумладан қулоқларга масҳ тортиш (яъни, нам қўл билан силаш). Аллоҳ таоло: «бошларингизга масҳ тортингиз», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қулоқлар ҳам бошдан саналади», деганлар (Ибн Можа, Дорақутний ва бошқалар ривояти). Бошнинг бир қисмига масҳ тортиш кифоя қилмайди.

Тўртинчи: Икки оёқни ошиқлари билан қўшиб ювиш. Чунки, Аллоҳ таоло: «оёқларингизни ошиқларигача ювингиз!», деди. Бу ерда إلى (-гача) مَعَ (билан) маъносида келган. Буни таҳоратнинг сифатини баён қилиб берувчи ҳадислардан билинади, чунки, улар ошиқларнинг ювиладиган аъзолар қаторига киришига далолат қилади.

Бешинчи: Тартиб. Яъни, аввал юзни, кейин икки қўлни ювиш, кейин бошга масҳ тортиш, кейин оёқларни ювиш. Чунки, Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, намозга турганингизда юзларингизни ҳамда қўлларингизни чиғаноқларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз (яъни нам қўлларингиз билан силангиз) ва оёқларингизни ошиқларигача ювингиз!», деган (Моида: 6). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳоратни худди мана шу кайфиятда тартиб билан қилганлар ва: «Аллоҳ таоло усиз намозни қабул қилмайдиган таҳорат шудир», деганлар (Абу Довуд ва бошқалар ривояти).

Олтинчи: Кетма-кетлик. Яъни, мазкур аъзоларни кетма-кет ювиш, бир аъзони ювиш билан иккинчи аъзони ювиш ўртасида бошқа бирон иш билан машғул бўлиб қолмаслик, балки имкони борича уларни бирин-кетин ювиш.

Булар Аллоҳнинг Китобида келганидек таҳоратнинг фарзлардир.

Уламолар таҳорат олдидан тасмия («бисмиллаҳ» айтиш)нинг ҳукми фарзми, суннатми экани ҳақида ихтилоф қилганлар. Тасмия барчанинг наздида машруъ, уни тарк қилиш керак эмас. «Бисмиллаҳ» деб айтади, агар «ар-роҳманир-роҳийм»ни зиёда қилса ҳам зарари йўқ.

Мазкур тўрт аъзони таҳорат учун хосланиши остидаги ҳикмат – валлоҳу аълам – шу бўлса керакки, ушбу аъзолар бадандаги гуноҳ сари энг ошиқувчи аъзолардир. Уларнинг ташқи тарафини поклашда ички тарафини поклашга танбеҳ бўлса керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар беришларича, мусулмон киши ушбу аъзоларидан бирини ювган пайтида ўша аъзо билан қилинган барча гуноҳи тўкилар экан, гуноҳлари сув билан бирга ёки сувнинг охирги томчиси билан бирга чиқиб кетар экан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мазкур аъзоларни ювгандан сўнг икки шаҳодат калимаси билан иймонни янгилашга, ҳиссий ва маънавий таҳорат ўртасини бирлаштиришга йўллаганлар. Ҳиссий таҳорат мазкур аъзоларни Аллоҳ таоло Китобида баён қилиб берганидек кўринишда ювиш билан бўлади, маънавий таҳорат эса ширкдан тозалайдиган икки шаҳодат калимасини айтиш билан бўлади.

Аллоҳ таоло таҳорат оятининг сўнггида марҳамат қилади: «Аллоҳ сизларга машаққат қилмоқни истамайди, балки сизларни поклашни ва шукр қилишларингиз учун сизларга Ўз неъматини комил қилиб беришни истайди» (Моида: 6). Демак, эй мусулмон биродар, Аллоҳ таоло таҳоратни сизни хатоларингиздан поклаш учун ва сизга Ўз неъматини комил қилиб бериш учун машруъ қилган.

Таҳорат ҳақидаги оятнинг «Эй мўминлар», деб бошлангани ҳақида тафаккур қилиб кўринг, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло хитобни иймон сифатига эга бўлган кишиларга йўналтирди. Зотан, фақат мўмин киши Аллоҳнинг амру фармонларига қулоқ тутади ва улардан фойда олади. Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Таҳоратни фақат мўмин кишигина муҳофаза этади» (яъни доимо таҳоратда юради) деганлар (Ибн Можа ва Ҳоким ривоятлари).

Таҳоратнинг сифати ҳақида юқорида зикр қилингандан бошқа нарсалар суннат амаллар бўлиб, уларни қилган одам зиёда ажрга эга бўлади, қилмаган одам гуноҳкор бўлмайди. Шунинг учун фуқаҳолар ушбу амалларни таҳоратнинг суннатлари деб номлаганлар.

Таҳоратнинг суннатлари қуйидагилар:

Биринчи: Мисвок билан оғизни тозалаш. Юқорида унинг фазилати ва ишлатиш кайфияти ҳақида айтилди. Унинг ўрни оғиз чайқаш пайти бўлиб, ибодатни бошлаш, Қуръон тиловати ва Аллоҳ азза ва жаллага муножот қилишга киришиш олдидан мисвок тутиш сабабли оғиз поклиги ҳосил бўлади.

Иккинчи: Таҳоратнинг аввалида юзни ювишдан олдин иккала кафтни ювиш. Чунки, бу ҳақда ҳадислар келган, ундан ташқари, иккала қўл таҳорат аъзоларига сув етказиш асбоби бўлиб, уларни ювиш таҳоратнинг эҳтиёти учундир.

Учинчи: Юзни ювишдан олдин мазмаза ва истиншоқ қилиш. Чунки, таҳоратни бу иккиси билан бошлаш ҳақида ҳадислар келган. Рўзадор бўлмаган киши уларни муболағали қилади. Мазмазани муболағали қилиш – сувни оғизнинг ичкариларигача етказиш билан, истиншоқни муболағали қилиш эса бурунга сувни чуқур тортиш билан бўлади.

Тўртинчи: Соқоли қалин киши соқолига тахлил қилиши, яъни унинг ичига сув етказиш мақсадида сувли қўлини унинг орасига киритиши, шунингдек, қўл ва оёқ бармоқларига ҳам тахлил қилиш таҳоратнинг суннатларидан.

Бешинчи: Ўнг томондан бошлаш, яъни қўл ва оёқларини аввал ўнг томондан бошлаб ювиш.

Олтинчи: Юз, қўл ва оёқларни бир мартадан ортиқ, то уч мартагача ювиш.

Булар таҳоратнинг шартлари, фарзлари ва суннатлари эди. Сиз уларни ўрганиб, ҳар таҳорат қилганда уларга амал қилишингиз лозим бўлади. Шунда таҳоратингиз шаръий жиҳатдан мукаммал бўлиб, савобга эришасиз.

Аллоҳ таолодан сизу бизнинг фойдали илм ва солиҳ амалимизни зиёда этишини
сўраймиз.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.