Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Тиловат саждаси ҳақидаги боб

Тиловат саждаси (яъни, Қуръондаги сажда оятларидан бири ўқилганда қилинадиган сажда) ҳам суннат бўлиб, сажда ояти тиловат қилинганда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бандаликни бажо келтириб, У зотга қурбат ҳосил қилиш мақсадида, У зотнинг буюклигига таъзим бажо айлаб ва Унинг ҳузурида хорлик кўринишини ифодалаб, сажда қилишни Аллоҳ ва Расули машруъ қилгандир.

Тиловат саждасини қилиш Қуръонни тиловат қилаётган кишига ҳам, уни эшитиб турган кишига ҳам суннатдир. Уламолар унинг машруълигига иттифоқ қилганлар.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга сажда ояти бор бўлган сурани ўқиб, сажда қилардилар, биз ҳам сажда қилардик, ҳатто баъзиларимиз пешонасини қўйгани жой тополмай қоларди» (Бухорий (1075), Муслим (575) ривоятлари).

Аллома Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Сажда ўринлари хабарлар ва буйруқлардир, яъни, Аллоҳ таоло тарафидан махлуқотларининг Унга умуман ва хусусан сажда қилишлари ҳақидаги хабарлар бўлиб, Қуръон ўқувчи киши ҳам, эшитувчи киши ҳам сажда ояти келганида ўша сажда қилувчиларга ўхшашга ҳаракат қилишлари суннатдир. Энди саждага буюрувчи оятлар пайтида сажда қилиш албатта лойиқроқдир» (Мадарижус-сааликийн: 1/106).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган марфуъ ҳадисда айтилади: «Одам фарзанди сажда оятини ўқиб, сажда қилса, шайтон йиғлаганича ундан четлашади ва: «Эй менинг ҳолимга вой бўлсин! Одам боласи саждага буюрилганда сажда қилди, энди унга жаннат бўлади. Мен ҳам саждага буюрилдим, бироқ саждадан бош тортдим. Энди менга дўзах бўлади», дейди (Муслим (81) ва Ибн Можа (1052) ривоятлари).

Сажда оятини ўқиган киши қаторида уни эшитиб турган – яъни қироатни қасд билан тинглаётган – кишига ҳам сажда қилиш машруъ бўлади. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисда айтилади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга сажда ояти бор бўлган сурани ўқиб, сажда қилардилар, биз ҳам сажда қилардик» (Муттафақун алайҳ). Бунда тингловчи ҳам сажда қилиши машруълигига далил бор. Аммо, тинглашни қасд қилмаган, йўл-йўлакай қулоғига эшитилиб қолган одам сажда қилиши машруъ эмас. Усмон розияллоҳу анҳу сажда оятини ўқиётган одам ёнидан ўтиб, сажда қилмадилар ва: «Сажда қилиш тинглаб турган одамга лозим бўлади», дедилар (Имом Бухорий ҳадисга изоҳ қилиб (2/719) ривоят қилган, Абдурраззоқ «Ал-мусаннаф»да (3/344), №5906) ривоят қилган). Бошқа саҳобалардан ҳам шу каби ҳолатлар ривоят қилинган.

Қуръондаги сажда оятлари «Аъроф», «Раъд», «Наҳл», «Исро», «Марям», «Ҳаж», «Фурқон», «Намл», «Алиф лам мим танзил», «Ҳа мим ас-сажда», «Нажм», «Иншиқоқ» ва «Иқроъ» сураларида келган. «Сод» сурасидаги сажда ояти хусусида уламолар ўртасида шукр саждасими, тиловат саждаси эканида хилоф бор, валлоҳу аълам.

Тиловат саждаси қилишда такбир айтади (яъни, «аллоҳу акбар» дейди). Чунки, Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилишича: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга Қуръон ўқиб берардилар, сажда оятидан ўтганларида такбир айтиб, сажда қилардилар, биз ҳам у зот билан бирга сажда қилардик» (Абу Довуд (1413) ривояти).

Саждасида намоз саждасидаги каби «Субҳана роббиял аъла» дейди. Агар:

سجدَ وجهِيَ للذي خَلَقَهُ ، وشقَّ سَمعَه وبصَرَهُ ،
بِحوْلِهِ وَقُوَّتِهِ ، اللهم اكتب لي بها أجرا ، وضَع عنِّي بها وزرا ، واجعلها
لي عندك ذُخْرا ، وتقبَّلها منِّي كما تقبلتها من داودَ عبدِكَ ورسولِكَ»

«Сажада важҳий лиллаҳил-лазий холақоҳу ва соввароҳу ва шаққо самъаҳу ва басороҳу биҳавлиҳи ва қувватиҳи, аллоҳумма-ктуб лий биҳа ажрон ва зоъ анний биҳа визрон, важъалҳа лий индака зухрон ва тақоббалҳа минний кама тақоббалтаҳа мин абдика Давуд» (Яъни, юзим уни Ўз куч-қудрати билан яратган, сурат ато этган ва кўз-қулоғини очган-ёрган Зотга сажда этди. Эй Аллоҳим, менга бу (саждам) билан ажр битгин, у сабабли мендан гуноҳни туширгин, уни Ўз ҳузурингда мен учун охират озуқаси қилгин, уни мендан худди банданг Довуддан қабул қилганингдек қабул айлагин) деса ҳам бўлади. (Термизий (580), Абу Довуд (1414), Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар).

Тик туриб, сўнг тиловат саждасига йиқилиш ўтирган ҳолда сажда қилгандан афзалдир.

Мусулмон биродар! Яхшилик йўллари бисёрдир, сиз уларда жидду-жаҳд қилинг,
сўзу амалда ихлосли бўлишга урининг. Шояд, Аллоҳ таоло сизни бахтли инсонлар
қаторига киритган бўлса.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.