Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Тўртинчи баҳс: Мўминларни мазах қилиш

Одамалар ўртасидаги шарафи ва мартабаси сабабли озорланмаган биргина одам бўлсайди, у расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи саллам бўлар эдилар! Бироқ, саралаш учун мўмин ва мўминалар бало- имтоҳонларга дучор бўладилар. Мазах қилувчиларнинг мўминлардан иймонлари сабабли интиқом олаётганликлари маълумдир. Аллоҳ таоло айтди: «Улар (мўминлардан) фақат у (мўмин)лар Азиз ва Ҳамид бўлган Оллоҳга осмонлар ва Ернинг подшоҳлиги Ўзиники бўлган зотга иймон келтирганлари учунгина ўч олдилар!» (Буруж: 8)

* Аллоҳ таоло ўзининг азиз Китобида мўминларни мазах қилувчи кимсаларнинг мўминларга бўлган муносабатларини очиқ баён қилди: «Куфр йўлини тутган кимсалар учун бу ҳаёти дунё чиройли қилинди. Улар иймон келтирганларнинг устларидан куладилар. Ҳолбуки, Қиёмат Кунида тақводор зотлар улардан баланддир. Оллоҳ Ўзи истаган кишиларга ҳисобсиз ризқ беради.» (Бақара: 212)

Мазах қилиш хунук ишлардан бўлгани учун ҳам, Аллоҳ таоло мазах қилувчиларни “жиноятчилар” деб атади: «Дарвоқе жинояткор кофир кимсалар иймон келтирган зотлардан (масхара қилиб) кулувчи бўлдилар. 30. Қачон (мўминлар) уларнинг олдидан ўтсалар улар бир-бирларига кўз қисишиб имо-ишоралар қилардилар. 31. Қачон уйларига қайтсалар (мўминларни масхара қилиб озор берганларидан) роҳатланиб қайтардилар. 32. Қачон (мўминларни) кўрсалар «Ана улар шак-шубҳасиз йўлдан озувчи кимсалардир», дердилар. 33. Ҳолбуки, улар (мўминларнинг) устига қўриқчи қилиб юборилган эмасдилар.» (Мутоффифийн: 29-33)

Ҳар бир жиноятчи муваҳҳидларга қарши кўз қисиб, имо-ишора қилади ва уларга истеҳзо билан қарайди. Уларнинг бу қилмишларидан Аллоҳ таолонинг ҳидояти насиб қилган, динини маҳкам тутган кўплаб ёш йигит-қизлар шикоят қиладилар. Улар доимо мазах ва истеҳзолардан шикоят қиладилар. Улар сабр қилсинлар! Чунки, оқибат тақволиларникидир. Улар Аллоҳ таолонинг ушбу сўзларини тааммул қилсинлар: «Мўминлар орасидан ўз хоҳиши билан садақотлар қилувчи кишиларни ва (инфоқ-эҳон қилиш учун) кучлари етган нарсани топиб келган кишиларни айблаб, масхара қиладиган кимсаларни Аллоҳ масхара қилур ва улар учун аламли азоб бордир.» (Тавба: 79)

Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади: “Бу ҳам мунофиқлар сифатларининг бири. Уларнинг айблаш ва мазахларидан ҳар қандай ҳолатда қутилиб бўлмайди. Ҳатто садақа қилганлар ҳам улардан қутула олмадилар! Улардан бирортаси кўпроқ молни олиб келса: “Бу – риёкорликдир”, оз нарсани садақа қилса: “Аллоҳ унинг бу садақасидан беҳожатдир!”- дейдилар.[1]

Биз сизга бугунги кунда одамлар ўртасида ёйилган мўминлар устидан кулишнинг баъзи кўринишларини баён қиламиз:

1 – Эзгу ишларга буюриб, ёмон ишлардан қайтарадиган кишилар жумласидан бўлган одамлар устидан кулиш

Улар Аллоҳ таоло зикр қилган Ислом умматининг нима сабабдан яхши уммат бўлганини ҳис қилган одамлардир. Аллоҳ таоло айтди: «(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Оллоҳга иймон келтирасиз.» (Оли Имрон: 110)

Улар Аллоҳ Ислом умматига фарз қилган ушбу амални бажариш ва мусулмонлар тинчлигини сақлаш учун, бу катта ва шарафли вазифани амалга ошириш учун ҳаракат қиладилар. Шундай бўлишига қарамай, пасткаш инсонлар улар устидан куладилар, уларга туҳматлар ва ёлғонларни ёпиштирадилар. Аҳмад Жоруллоҳ айтган сўзлар бунга мисол бўла олади: “Дин номи билан машинангни тўхтатадилар ва хотининг ўз хотининг эканини исботлашингни талаб қиладилар!! Хотинингдан эса сенинг хотининг эканини исботлаш учун охирги фарзандингнинг исмини ёки ётоқхонанинг шаклини ёхуд ҳожатхона деворларининг ранггини, сен ишлатадиган қоғоз сочиқларнинг маркасини сўрайдилар!!”

Аҳмад Жоруллоҳ гина-адоватини қуйидаги сўзлар билан ифодалайди: “Кунларнинг бирида эчки соқол биттаси тўхтатиб: “Сен нимага диндорлар ҳақида гапираяпсан” деса бўладими?!!”- деди.[2]

Аҳмад Жоруллоҳ бу билан кифояланмади, балки амри маъруф ва наҳйи мункар ҳайъатида фаолият кўрсатаётган кишилар ҳақида шундай деди: “Улар аслида масъулияти йўқ одамлар бўлиб, ўзларини одамлар устидан насиҳатгўй қилиб олганлар, одамларнинг хусусий ишларига аралашадилар, барча ҳаракатларини кузатадилар!!”.

Кейин эса: “Жанжалкашлик услуби – коммунистик бидъатлардандир”- деди.[3]

Бу ёзувчи билан карикатурачи рассом Жаржис Айёд ўртасидаги алоқанинг ўта чуқур бўлгани сабаб Аҳмад Жоруллоҳ ўз гапларининг ўртасига Жаржиснинг дорга осилган аёл расмини ифодалаган карикатурасини қўйди.

Шундай қилиб, масиҳий салибий адоват сўз ва расмда ҳаёсиз илмоний йўналиш билан бирлашди. Гўё улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан пуфлаб сўндирмоқчи бўладилар! Ҳолбуки, Аллоҳ ўз нурини кофирлар ёқтирмасаларда камолига етказади!

Бу она сути оғзидан кетмаган ёзувчига қаранг! У, ўзига шиаликни дин қилиб олган Эрон билан баъсчи-коммунист ироқликлар ўртасидаги уруш йиллари баъсчилик (миллий коммунистик асосларга асосланган оқим) ва баъсчиларни мақтади. Ҳатто уларни музаффар фотиҳлар даражасига кўтарди. Худосизлик ва секуляризмга даъват этган одамларни олқишлаб мақолалар ёзди. Кейин санъат ҳақида мақолалар ёза бошлади. Ўзининг рўзномасини кечки кўнгилочар нарсалар ва маст-аласт инсонларни акс эттирган мақолалар билан тўлдирди. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган одамларнинг мункар ва ҳаёсиз нарсаларга фаол кураш олиб бораётганларини кўрганида, қалби уларга нисбатан гина-адоват билан тўлди-да, салибчи устози Жаржисдан “мадад” олди ва ёзмаган нарсаси қолмади. Унинг қилган иши шоирннг ушбу сатрларида мужассамдек туюлди менга:

Бошини бир кун урар қояга

Унга синдириб зарар бемоқчи гўё.

Ҳеч бир зарар бера олмас қояга

Балки ўзи қолар катта балога!

2 – Аллоҳ йўлида жиҳод қилаётган мужоҳидларни мазах қилиш

“Укоз” рўзномаси Афғон мужоҳидларига нисбатан гина-адоватлар акс этган хунук расмларни чоп этиб, мусулмонларни нафратлантирди. Ўша расмларнинг биринчисида афғонистонлик икки мужоҳиднинг дарахт кўчатининг остига сув қуяётганлари акс эттирилган. Бу билан, рассом, жиҳоднинг бошланишига ишора қилмоқда. Кейинги расмда эса, дарахт етишиб, мевалар берган, остида эса ҳалиги икки мужоҳиднинг пишган меваларни олиш учун бир-бири билан уришаётгани, бир-бирларининг соқолларини юлаётгани ва бир-бирларини ўлдириш учун автоматларини тўгрилаб тургани акс эттирилган.[4]

“Укоз” рўзномаси уммат сафларини бирлаштирадиган сўзлар ўрнига, мужоҳидлар ҳақида мана шундай қабиҳ нарсаларни ёзмоқда. Ҳа, бу пасткашлар мужоҳидлар устидан шундай кулмоқда. Ушбу ҳажвий расмнинг “Болалар учун ҳикоя” деб номланиши, дард устига чипқондир!

Бу рўзнома чоп этган нарсалари билан янги авлод қалбида жиҳодага бўлган нафратни уйғотмаяптими? Гўдаклар қалбида мужоҳидлар суратини ёмон қилиб кўрсатмаяптими? Менимча коса ичида нимкоса борга ўхшайди!!

3 – Уммат уламоларини мазах қилиш

Бу жиноят Ислом душманларигагина чекланиб қолмади, балки исломий даъватга мансубликни даъво қилаётган одамлардан ҳам содир бўлмоқда. Масалан, Муҳаммад Ғазолий (Хулуқул муслимнинг муаллифи, тарж) расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган одам аср намозини Қурайза қабиласига етганда ўқисин” деб айтган ҳадис шарифларига таълиқ ёзар экан (Ғазолий ҳадиснинг маъносини ёзган. Унинг асли имом Муслимнинг “Саҳиҳ” китобларида мавжуд, 1770) Ҳанбалий мазҳабига мансуб уламолар устидан кулиб шундай дейди: “Агар анави қаттиққўл ҳанбалийлар у ерда ҳозир бўлсалар эди, намозини эртароқ ўқимоқчи бўлган одамга: “Эй Аллоҳ ва расулининг душмани, пайғамбарга осий бўлиб, унинг бизга қилган қатъий буйруғини рад этасанми?! Ахир бу мунофиқлик-ку! Биз йўлда қандай намоз ўқиймиз, ҳолбуки у зот намозни Қурайза қабиласида ўқишимизга амр қилдилар-ку! ” деган бўлар эдилар”.[5]

“Уялмасанг, ҳоҳлаганингни қил!”- дейдилар. Бу сўзлар – одамларга ноҳақ туҳмат қилиш ва ниятлари ҳамда ичларида яширинган нарсалар ҳақида билмай туриб гапириш. Бу ёмонлик, шармандалик ва хасислик нуқтаи назаридан кифоядир. Бундан ташқари Ислом уламоларнинг шакллари, овозлари ва фатволарини мазах қилган қанча-қанча одамлар борки, у масхарабоз-аскиячиларнинг бу мункарларини тўхтатиш вақти келди. Агар тўхтатилмаса, Умматнинг ҳолига вой!

[1] – “Тафсирул-Қуръонил- Азийм”, 4 / 125.

[2] – “ас-Сияса” рўзномаси, 28 / 11 / 1991.

[3] – “ас-Сияса”, 12 / 12 / 1991.

[4] – “Укоз” рўзномаси, 9405 сони, 26 / 10 / 1412 ҳ.

[5] – “аш-Шаъбул мисрийя” жаридаси, 6 / 8 / 1991.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.