Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Тўртинчи фасл: Истеҳзо кўринишларидан намуналар

Истеҳзо ёки мазах қилувчи одамнинг ҳолатига қараб истеҳзо кўринишлари хилма-хил бўлади. Баъзида истеҳзо сўз билан бўлади. Бу ўтмишда ва ҳозирда энг кўп қўлланган истеҳзо кўринишларидандир. Баъзида эса кўз ишораси, тилни чиқариш билан бўлса, гоҳида қўл ҳаракати билан бўлади.

Мазах кўринишининг турлари кўп бўлгани учун, бу фаслни қуйидаги баҳсларга бўлдим:

Биринчи баҳс: Аллоҳ таолони мазах қилиш кўринишларидан намуналар.

Иккинчи баҳс: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларни мазах қилиш кўринишларидан намуналар.

Учинчи баҳс: Ислом шариати ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини мазах қилиш кўринишларидан намуналар.

Тўртинчи баҳс: Мўъминларни мазах қилиш кўринишларидан намуналар.

Мана сизга уларнинг баёни:

Биринчи баҳс: Аллоҳ таолони мазах қилиш кўринишларидан намуналар

Аллоҳ таолонинг Якка-Ёлғиз, Ҳожатбарор, туғмаган ва туғилмаган, ибтидосиз Аввал ва интиҳосиз Охир, буюк, жаббор, еру осмондаги бирон нарса уни ожиз қолдира олмайдиган кучли ва қудратли экани, Ислом динининг бирламчи ва очиқ ҳақиқатларидан биридир: «Унга ўхшаш бирон нарса йўқ ва У Эшитувчи ва Кўрувчи Зотдир». (Шўро: 11)

Бироқ, кофирлар Аллоҳ таолони лойиқ бўлганидек қадрламадилар. Аллоҳ таолони истеҳзо ва масхара қилиш, уларнинг энг қабиҳ куфрларидан биридир. —Аллоҳ бундан барчамизни сақласин. Аллоҳ таолони мазах қилиш кўринишларидан баъзилари қуйидагилар:

1 – Даҳрий, моддапараст – атеист, материалистларнинг: “Илоҳ йўқ! Коинот материя (модда)дангина иборат. Табиат хоҳлаганини қилади, унинг махлуқлар устидаги қудрати чексиз”, деб айтган сўзларидир.[1]

Бу сўзларни араб тилида фасоҳат билан сўзлаётган бўлсада, ҳар бир марксист-моддапараст коммунист айтмоқда.

2 – Араб тилида гапирадиган бир ҳовуч кимсалар даҳрий моддапарастлик фикри билан тарбия олдилар. (Ота-бобоси мусулмон бўлиб келган кўплаб ўзбеклар ҳам улардан кам бўлмадилар, тарж). Улар “Ҳур шеърият” деб номлашган пуч сўзларни айтиб, бу Умматнинг ўзгармас ҳақиқатларини бузишга ҳаракат, Аллоҳни масхара ва истеҳзо қила бошладилар. Ҳатто, мисли кўрилмаган журъатларни қилдилар. Уларнинг ёзган сўзларини ўқир экансиз, баданларни жимирлатадиган очиқ куфр сўзларга дуч келасиз. Буларга қуйида баъзи мисолларни келтирамиз:

* Уларнинг пешволаридан бўлган — юртимиздаги баъзи “тўтилар” “жадидчиларнинг пайғамбари” деб ҳисоблайдиган — Абдулазиз Муқолиҳ шундай дейди: “Аллоҳ жаллодлар қўлида кулга, қўрқинчга, сукунатга, тасбиҳлар экиладиган экинзорга айланди…. Давлатманд саййидлар билан, Голливуддан келадиган саййидлар ўртасидаги саллаларга айланди. Аллоҳ қадимда муҳаббат эди. Кеча ичидаги кундуз эди. Қақраган ерларни яшил ёмғирлар билан ювадиган қўшиқ бўлганди”[2].

3 – Жадидчи шоир коммунистлардан бўлган Абдулваҳҳоб Байётий айтган сўзлар ҳам, Аллоҳ таолони истеҳзо қилиш кўринишларидандир:

“Аллоҳни шаҳримизда яҳудийлар сотади.

Аллоҳ шаҳримда қувғин, сарсондир…

Ғозийлар Уни мардикор ва етакчи шоир бўлишини ҳоҳладилар-ки,

Биттасининг гитарасида бандаларни алдаса..

Бироқ, у мубтало бўлди.

Чунки у, дала момақаймоқларини уларнинг чигирткаларидан ҳимоя қилишни ҳоҳлаганди”[3].

Сиз Аллоҳни мазах ва истеҳзо қилиш учун истеъмол қилинган бундан кўра ёмонроқ куфр сўзларни эшитганмисиз?! Аллоҳ улар айтаётган сўзлардан покдир. Ундан кейин, биласизми, бу зиндиқнинг исми нима эди? Абдулваҳҳоб!

4 – “Фикрий ахлатхона”нинг шоири Низор Қаббоний “Аллоҳнинг куёвлари” номли қасидасида нималар деганига қулоқ солинг: “Ловия, нўхот, тузлама, ва жаржир кўкатининг қимматлиги ҳам Аллоҳнинг қилмишидан-ми?!”[4].

Бошқа бир ўринда дейди:

“Илоҳо, агар сен ҳақиқий парвардигор эрсанг,

бизни ошиқларимиз бирла тарк эт!”[5].

5 – Бошқа бир етакчи коммунист жадидчи шоир Маҳмуд Дарвиш шундай дейди: “Улғайявер, Аллоҳнинг кўзи ва қораялоқ галаси ухлар экан!”[6].

6 – Ана шу коммунистларга жодуларни ўргатган уларнинг каттаси Бадр Шокир ас-Саййоб шундай деган: “Биз ҳаммамиз ўликмиз. Мен ҳам, Муҳаммад ҳам, Аллоҳ ҳам. Мана бизнинг қабримиз – харобага айланган дўнглик устига “Муҳаммад ва Аллоҳ” номи ёзилур”.[7]

Яна давом этиб ушбу сўзларни ёзади: “Аллоҳ, модомики, уни ўлдирмас эканмиз ва бирон кун очликдан уни еб қўймас эканмиз, қишлоғимизда боқий қолаверади[8]!”

Аллоҳ таоло у айтган сўзлардан олий, бу куфр ва камситишлардан муназзаҳдир!!

Бу мисоллар ушбу даҳрийлар вайсаётган кўп нарсадан баъзилари, холос. Ажабланарлиси шундаки, улар мана шундан кейин ҳам олқишланиб, обрў топмоқдалар!! Бироқ, сиз эҳтиёт бўлинг! Чунки, Аллоҳ таоло: «Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир», деди. (Моида: 51)

[1] – Устоз Муҳаммад Қутбнинг “Мазаҳибу фикриийятин муосира” китобига қаранг. Чунки, бу китоб бу мавзуни ёритишда тенгги йўқ китобдан намуналардир.

[2] – “ал-Мажаллатул-арабийя”, 8 сон, 1405 ҳ.й. шайх Авз Қарнийнинг “ал-Ҳадасату фий мизанил-ислам” китобидан иқтибос қилинди, 86- бет

[3] – “Калиматун ла тамувт” девони, 256. Шайх Фарнийнинг “Китабул-ҳидаса” китобидан иқтибос қилинди: 93.

[4] – “ан-Нақид” ойномаси 13 сони, 1989 йил. Байрут шаҳри.

[5] – “ал-Аъмалуш-шеърийя ал-камила” 2 / 65, 1983 йилги нашри, Байрут шаҳри.

[6] – Маҳмуд Дарвиш девони, 24. “Дорул-авда” нашриёти, Байрут шаҳри.

[7] – Бадр Шокир девони, 395, “Дорул-авда” нашриёти, Байрут шаҳри.

[8] – Аввалги манба, 399.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.