Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Учинчи фасл: Мазах қилиш Аллоҳ йўлига даъват қилиш тўсиқларидан биридир

Талайгина даъватчилар мазах ва масхара қилувчилардан шикоят қиладилар. Агар улар пайғамбарлар ҳаёти ҳақида тафаккур қилиб кўрсалар — улар Аллоҳ яратган энг шарафли бандалар бўлсаларда — улар устидан ҳам мазах қилиниб, кулинганини кўрадилар. Бу эса улар учун тасаллий бўлади. Аллоҳ таоло деди:

(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз (сиздан илгари ўтган) ҳар бир пайғамбар учун (ҳам) жиноятчи кимсалардан мана шундай душман(лар) қилганмиз. Роббингизнинг Ўзи етарли Етакчи ва Ёрдамчидир». (Фурқон: 31);

«Биз аввалгиларга ҳам қанча пайғамбар юборганмиз. Улар ҳам ўзларига келган ҳар бир пайғамбарни масхара қилиб кулган эдилар». (Зухруф: 6, 7);

«(Аллоҳнинг элчиларини ёлғончи қилиб, уларга озор-азият етказадиган) бандаларга ҳасрат-надомат бўлгай! Уларга бирон пайғамбар келмас, магар улар унинг устидан масхара қилиб кулувчи бўладилар». (Ёсин: 30).

Ўз қавмини тўққиз юз эллик йил даъват қилган Аллоҳнинг расули Нуҳ алайҳиссалом ҳам қавми томонидан мазах ва истеҳзо қилинди. Қавми кема ясаётган Нуҳ алайҳиссалом устидан кулиб, масхара қилганини Аллоҳ таоло шундай баён қилди: «У кемани ясар экан, қачон олдидан ўз қавмидан бўлган (кофир) кимсалар ўтсалар, уни масхара қилиб кулдилар. У деди: «Агар (бугун) сизлар биздан кулсангизлар, яқинда худди сизлар кулганингиз каби биз ҳам сизлар(нинг устингиз)дан куламиз». 39. «Яқинда кимга шарманда қилгувчи азоб келишини ва кимнинг устига мангу азоб тушишини билиб оласизлар». (Ҳуд: 38, 39).

Аллоҳ таоло “Мўъминун” сурасининг 24, 25- оятларида уларнинг мана бу сўзларини зикр қилди: «(Шунда) унинг қавмидан кофир бўлган кимсалар: “Бу ҳам ҳудди сизларга ўхшаган одам. (Фақат) сизлардан устун бўлиб олмоқчи. Агар Аллоҳ (пайғамбар юборишни) охоҳласа эди фаришталарни туширган бўлар эди. Бизлар бу (Нуҳ айтаётган “Аллоҳ Якка-Ягонадир” деган сўз)ни аввалги ота-боболаримиздан эшитган эмасмиз. У (яъни Нуҳ) фақат бир жинни бўлган одамдир. Унга бир (оз) вақтгача кўз тутинглар».[1]

Аллоҳ таоло Ҳуд алайҳис-саломни Од қавмига пайғамбар қилиб юборди. Улар ҳам Ҳуд алайҳиссаломни мазах қилиб: «Сен бизга, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишимиз ва ота-боболаримиз сиғиниб ўтган бутларни тарк қилишимиз учун келдингми? У ҳолда, агар ростгўй кишилардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни (яъни Оллоҳнинг азобини) келтиргин-чи?» дедилар.» (Аъроф: 70);

Улар дедилар: «Эй Ҳуд, сен бизга (ўзингнинг пайғамбар эканлигингни тасдиқлайдиган) бирон ҳужжат келтирмадинг. Бизлар сенинг қуруқ гапинг билан ўз худоларимизни тарк қилгувчи эмасмиз. Ва бизлар сенга иймон келтиргувчилар эмасмиз. Бизлар фақат: «Сени худоларимиздан бири, бир бало (яъни, мажнун) қилиб қўйган», деймиз, холос». (Ҳуд: 53, 54).

Аллоҳ таоло Солиҳ алайҳис-саломни Самуд қавмига юборди. Улар ҳам айни ишни қилдилар: «(Шунда) унинг қавмидан бўлган мутакаббир кимсалар бечораларига уларнинг ораларидаги мўмин бўлган зотларга: «Солиҳни Роббиси тарафидан юборилган пайғамбар деб биласизларми?» дейишди. Улар айтдилар: «Албатта, биз унинг воситасида юборилган нарсага (динга) иймон келтиргувчимиз». 76-77. Мутакаббир кимсалар эса: «Биз сизлар иймон келтирган динга кофирмиз», дейишдида, туяни сўйиб юборишди ва Роббиларининг амридан юз ўгиришди, кейин: «Эй Солиҳ, агар пайғамбарлардан бўлсанг, бизга ваъда қилган нарсангни (яъни Ал­лоҳнинг азобини) келтир-чи?» дейишди.» (Аъроф: 75 – 77).

Аллоҳ таоло Лут алайҳис-саломни ўз қавмига пайғамбар қилиб юборди. Лут алайҳис-салом қавмини бесоқолбозлик ва хотинларни қўйиб эркаклар билан жинсий алоқада бўлишдан қайтарди: «Қавмнинг жавоби эса фақат мана бундан иборат бўлди: «Уларни (яъни Лут ва тобеъларини) қишлоғингиздан чиқариб юборинглар! Чунки улар ҳаддан ортиқ покиза одамлар экан». (Аъроф: 82).

Намл сурасида эса: «Қавмининг жавоби эса фақат: “Лутнинг аҳли-тобеларини қишлоғингиздан (қувиб) чиқаринглар! Дарҳақиқат, улар жуда “покиза” кишилардир», дейишлари бўлди.» (Намл: 56).

Шуайб алайҳис-саломни ҳам қавми мазах ва истеҳзо билан кутиб олди. У эса сабр қилиб, савобни Аллоҳдангина умид қилди. Аллоҳ таоло у қавм ҳақида шундай деди: «Улар (масхара қилиб) дедилар: «Эй Шуайб, бизлар ота-боболаримиз ибодат қилиб келаётган бутларни тарк қилишимиз кераклигини ёки ўз мол-мулкимизда ўзимиз хоҳлагандек тасарруф қилмаслигимиз кераклигини сенга ўқиётган намозинг буюрмоқдами? Ҳақиқатан, сен жуда “кўнгилчан” ва “ҳалийм” ва “рашид (тўғри йўлни топиб олган) кишисанда”!». (Ҳуд: 87).

Улар бу сўзларни истеҳзо, камситиш ва мазах қилиб айтар эдилар.[2]

Аллоҳнинг пайғамбари Мусо алайҳис-салом даъватига ҳам Бану Исроил масхаралаш ва истеҳзо қилиш билан жавоб берди. Аллоҳ таоло деди: «Эсланг! Мусо ўз қавмига: «Оллоҳ бир сигир сўйишларингни буюрди», деганида, улар: «Устимиздан куляпсанми?» дедилар. (Мусо) деди: «Ундай жоҳиллардан бўлиб қолишдан Оллоҳ паноҳ беришини сўрайман». (Бақара: 67).

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг: «Ундай жоҳиллардан бўлиб қолишдан Оллоҳ паноҳ беришини сўрайман» оятининг маъноси ҳақида: “У икки маънони ифодалайди деди:

Биринчиси: Аллоҳ таоло номидан истеҳзо билан хабар бериб жоҳил бўлишдан Аллоҳдан паноҳ сўраш.

Иккинчиси: Уларнинг Аллоҳ таоло номидан хабар бераётган одамга: «Устимиздан куляпсанми?», деб айтган сўзларида қилган жоҳилликларидек жоҳиллик қилишдан паноҳ сўраш”.[3]

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга келсак, У зот юракларни эзиб юборадиган масхара ва истеҳзоларга дуч келдилар. Маккий даврда мушрик араб қабилалари, Маданий даврда эса мунофиқ ва яҳудийларнинг мазах ва истеҳзоларига йўлиқдилар. Аллоҳ таоло деди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), қачон кофир бўлган кимсалар сизни кўрсалар (бир-бирларига кўрсатиб): Сизларнинг илоҳларингизни айблайдиган кимса мана шуми?, (дейишиб) масхара қиладилар, холос. Ҳолбуки, уларнинг ўзлари Роббингиз эслатмаси — Қуръондан юз ўгирувчилардир.» (Анбиё: 36)

Шайхулислом ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Мушриклар — уларни ширкдан қайтарган пайтида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни истеҳзо қилдилар. Қалбларига ўрнашган ширкнинг улканлигидан, мушриклар, ўзларини тавҳид-яккахудоликка чорлаган пайғамбарларни ҳақорат қилиб, уларни пасткашлик, залолат ва телбалик билан доимо айблаб келганлар. Шунингдек, сиз уларга ўхшаган баъзи инсонларни ўзларида бўлган ширк сабабли тавҳидга даъват этаётган одамлар устидан кулаётганларини топасиз”.[4]

Аллоҳ таоло улар ҳақида шундай деди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), қачон улар сизни кўрсалар: “Аллоҳ мана шуни Пайғамбар қилиб юбордими?! Агар сабр қилиб (маҳкам турмаганимизда) ҳақиқатан, у бизларни олиҳаларимиздан оздираёзди-я”, деб сизни масхара қиладилар. Яқинда азобни кўрган вақтларида ким йўлдан озганроқ эканини билиб оладилар.» (Фурқон: 41, 42)

Ибн Исҳоқ раҳимаҳуллоҳ деди: “Қурайшликларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Исломни қабул қилган одамларга нисбатан адовати шундай бахтиқароликка олиб бордики, ичларидаги тентак одамларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши гиж-гижладилар. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёлғончига чиқардилар, шоирлик, жодугарлик, фолбинлик ва телбалик билан айблаб озор бердилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кунларнинг бирида Каъбани тавоф қилаётиб уларнинг олдидан ўтганларида баъзи сўзлар билан масхара қилдилар. Бундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ғазабланганлари юзларида сезилди. Иккинчи марта ўтганларида ҳам масхара қилишди, учинчи марта ўтганларида ҳам бу иш такрорланганди, ул зот тўхтадилар ва: “Эй Қурайшликлар, сизлар мени эшитяпсизларми?! Жоним қўлида бўлган Зотга қасам ичиб айтаманки, мен сизларга сўйиш-ўлимни олиб келдим”- дедилар. Унинг сўзлари одамларга шундай таъсир қилдики, улардан биронтаси бошини кўтаролмай қолди “[5].

Аллоҳ таоло уларнинг мазах ва истеҳзоларини қуйидаги сўзлари билан таърифлади: «Албатта кофир бўлган кимсалар эслатма-Қуръонни эшитган вақтларида сизни кўзлари билан йиқитаёзадилар ва (Муҳаммад) шак-шубҳасиз мажнундир, дерлар». (Қалам: 51)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариат ва суннатига чақираётган даъватчилар ҳам мазах ва истеҳзоларга дуч келадилар. Бу – Қиёмат кунига қадар давом этадиган ишдир.

Шунинг учун ҳам, истеҳзо тўсиғи (довони) баъзи даъватчиларга зарба берса, бошқаларининг жасоратини сусайтиради, бошқасини ортга чекинтириб, даъват майдонидан четлатади. Баъзиларни эса, ҳақдаги сабот, ислоҳотлар ва ботилга қарши кураш йўлида мустаҳкам давом этишини кучайтиради. Ислом Уммати охирги ҳолатдаги инсонларга муҳтождир. Бу (яъни, охирги ҳолат) Аллоҳнинг ҳақ динига қилинаётган даъватнинг озуқасидир. Чунки, бундай ҳолатнинг соҳиби пайғамбарлар ва расуллар сўзларига мурожаат қилиб (юқорида айтиб ўтилганидек), ўзини уларнинг вориси эканига аниқ ишонч ҳосил қилади. Ҳолбуки, пайғамбарлар эзгулик, тавҳидга чақириш, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш ва фасодни таг-томири билан йўқ қилиш даъватини мерос қилиб қолдирганлар. Шунинг учун ҳам у, қалбига озор берсада, бу истеҳзо ва масхараларга эътибор бермайди ва озорларни Аллоҳ йўлига чорлаш мобайнида дуч келиниши лозим ва лобуд бўлган нарса эканини жуда яхши билади. Шунинг учун ҳам у қилган тижоратида аниқ фойда қилгандир.

[1] – Нуҳ алайҳиссалом қиссаси билан аллома ибн Касир раҳимаҳуллоҳнинг “Қисасул-анбиё” китобининг 1 / 74 саҳифасида муфассал танишишингиз мумкин. Мустафо Абдулвоҳид нашри.

[2] – Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ “Қисасул-анбиё”, 1 / 341.

[3] “ал-Муҳаррирул-важиз”, 1 / 341.

[4] – “Дақоиқут-тафсир”, 3/332; Доктор Муҳаммад Жалид нашрга тайёрлаган.

[5] – “ас-Сийра”: 1/308, 309. Қисқартиб олинди.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Батафсил

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Батафсил

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Батафсил

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Батафсил

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Батафсил

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Батафсил

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Батафсил

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Батафсил

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Батафсил

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Батафсил

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.

en_USEnglish