Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Уч асос

Мухаммад ибн Сулаймон ат-Тамимий
Абу Закариё ал-маданий таржимаси

Бисмиллахир Рохманир Рохийм

Маълуминг бўлсинки-Аллох сени ўз рахматига олсин- бизга тўрт масалани билиш вожибдир;

Биринчи: Илм. У Аллохни танимоклик, пайгамбарини танимоклик ва ислом динини далиллар билан билиш.

Иккинчи: Ўша илмга амал килмок.

Учинчи: Ўша илмга (бошкаларни) чакирмок.

Тўртинчи: Ўша илмга чакириш йўлида етган озорлар-га сабр килмок.

Бунга далил Аллох таъолонинг ушбу сўзи: «Рахмон ва Рахим зотнинг номи билан (ўкийман), Асрга касамки, (барча) инсон зиёндадир. Бундан мустаснодир иймон келтирганлар, яхши амаллар килганлар, бир-бирларига хак (йўл)ни тавсия этганлар ва бир-бирларига (мана шу хак йўлида етган озорларга) сабр килишни тавсия этганлар».

Шофеъий -ул зотга Аллохнинг рахмати бўлсин- айтди: «Аллох, бандаларининг устига хужжат килиб факат шу сурани туширганида эди уларга кифоя килган бўлар эди».

Бухорий -ул зотга Аллохнинг рахмати бўлсин- деди: «сўзламок ва амал килмокдан аввал билмоклик хакидаги боб». Бунга далил Аллохнинг ушбу сўзи: «(Эй Мухаммад) Аллохдан ўзга хак маъбуд йўк эканлигини билгин ва гунохингга истигфор (кечирим) сўра».

Аллох юкоридаги оятда сўз ва амалдан олдин илмни зикр килиш билан бошлади.

Аллох сени ўз рахматига олсин; хар бир муслим ва муслимага куйидаги уч масалани билмоклик ва уларга амал килмоклик вожиб эканлигини-билгин.

Биринчи: Аллох бизни яратди ва ризклантирди, бизни бехуда ташлаб кўймади. Балки, бизларга пайгамбарни юборди, ким унга итоат килса жаннатга киради ва ким унга осийлик килса дўзахга киради. Бунга далил Аллох таолонинг ушбу сўзи: «Биз сизларга элчини устларингиздан гувох килиб юбордик. Шунингдек биз Фиръавнга хам элчи юборган эдик. Фиръавн элчига осийлик килгач биз уни каттик (азоб билан) ушладик» (Муззаммил :15-16)

Иккинчи: Аллох ибодатда ўзи билан бирга бирорта нарсани шерик бўлишига рози бўлмайди. (У шерик) ўзининг хузуридаги якин фаришта ёки ўзи томонидан юборилган пайгамбар бўлса хам. Бунинг далили: «Албатта, саждагохлар (масжидлар ёки сажда килинадиган аъзолар) Аллох учундир. Бас, Аллох билан бирга бирон нарсага дуо (ибодат) килманглар!» (Жин: 18).

Учинчи: Албатта пайгамбарга итоат килган ва Аллохни (ибодатда) яккалаган кимсага, Аллох ва Росулига душманлик килган кишини- гарчи у энг якин кишиси бўлсада- дўст тутмоги мумкин эмас. Бунинг далили: «Аллохга ва Охират кунига иймон келтирадиган кавмнинг, Аллох ва унинг пайгамбарига душманлик килаётган кишиларп билан – гарчи улар ўзларининг оталари ёки ўгиллари ёки ака-укалари ёки кариндошлари бўлсаларда – дўстлашаётганликларини топмайсиз. (Аллох) Ана ўшаларнинг калбларига иймонни битиб кўйгандир ва уларни ўз тарафидан бўлган рух-ёрдам билан кувватлантиргандир. Уларни остларидан анхорлар окиб турадиган, улар мангу коладиган жаннатларга киритур. Аллох улардан рози бўлди ва улар хам Аллохдан рози бўлдилар. Ана ўшалар Аллохнинг хизбидир. Огох бўлингиз, албатта Аллохнинг хизбигина нажот тонгувчилардир!» (Мужодала:22).

Аллох сени ўзининг тоатига муваффак килсин албатта ханифийя Иброхим алайхиссаломнинг миллати- динни ёлгиз Аллохнинг ўзигагина холис килиб ибодат килмоклигинг эканлигини билгин. Аллох инсонларнинг барчасини шунга буюрган ва уларни ана шунинг учун яратган. Бу борада Аллох таъоло деди: «Жинлар ва инсларни факат ўзимгагина ибодат килмоклари учун яратдим»( «Менга ибодат килмоклари учун» деган сўзнинг маъноси: мени (ибодатларида) яккалаликлари учун (ёки мендан ўзгаларни кўйиб ёлгиз ўзимга сигинишлари учун).

Аллох буюрган энг буюк нарса тавхиддир. У Аллохни ибодатда яккаламок (ва унга бирор нарсани шерик килмаслик)дир. Аллох ундан кайтарган энг буюк нарса ширкдир. У Аллох билан бирга бошкасига ибодат килиш. Бунга далил: «Аллохга ибодат килинглар, ва Унга бирор нарсани шерик килмаглар».

Агар сенга инсон учун уларни билмоклиги зарур бўлган уч асос (пойдевор) нима дейилса? Банда роббисини, динини ва пайгамбари Мухаммад саллоллоху алайхи ва салламни билишлик, деб айтгил.

Агар сенга роббинг ким деб айтилса? Айтгинки: менинг роббим Аллох, У мени ва бутун оламларни ўз неъматлари билан тарбият килгандир. Хамда Ул менинг маъбудим, мен учун Ундан ўзга маъбуд йўк. Бунга далил: «Барча хамду-сано бутун оламлар тарбияткунандаси Аллох учундир».

Аллохдан бошка бутун борлик оламдир, мен хам ўшал оламнинг бириман.

Агар сенга роббингни нима билан танидинг дейилса? Унинг кўйган аломатлари ва махлукотлари билан танидим деб жавоб кил. Кеча ва кундуз, Куёш ва Ой унинг аломатларидандир. Етти кат осмон ва етти кат ер хамда улардаги ва уларнинг ораларидаги нарсалар Аллохнинг махлукотларидир. Буларнинг далили Аллох таолонинг ушбу сўзлари: «Кеча ва кундуз, Куёш ва ой у(Аллох)нинг аломат-далилларидандир. Куёш ва ойга сажда килманглар, уларни яратган Аллохга сажда килинглар агар сизлар унга ибодат киладиган бўлсанглар».

Ва Аллох таоло деди: «Албатта парвардигорингиз Аллох шундай зотдирки, осмонлар ва ерни олти кунда яратди, сўнгра аршга кўтарилди. У кечани кундузга ўрар кеча кундузни шошилиб кувиб юрар. (У) Куёш,ой ва юлдузларни ўз амрига бўйсиндириб (яратди). Огох бўлингизким, яратиш ва амр этиш унгагина хосдир. Барча оламлар парвардигори Аллох буюкдир» (Аъроф:54).

Роб-парвардигор маъбуд деганидир. Бунинг далили ушбудир: Аллох таоло деди: «Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан олдин ўтганларни яратган роббингизга ибодат килинглар, шоядки унинг жазосидан сакланарсизлар. Ул зотки сизларга Ерни кароргох, осмонни том килиб кўйди ва осмондан сувни тушириб у билан сизларга ризк килиб меваларни чикарди. Билиб туриб Аллохга ўхшаш(шерик)ларни килманглар» (Бакара:21-22).

Ибн Касир –Аллох ул зотни рахм килсин- деди: шу нарсаларни яратгувчи зотгина ибодатга хаклидир.

Аллох таъоло буюрган ибодатларнинг турлари: ислом, иймон ва эхсон кабилар. Дуо, кўркув, умид, таваккул, (савобни) умид килиш ва (азобдан) кўркмок, хокисорлик, тавба килиш, мадад сўраш, курбонлик ва назр килиш ва булардан бошка Аллох буюрган ибодатларнинг барчаси Аллох таъолога хосдир. Бунга далил: «Масжидлар Аллох учундир, Аллох билан бирга бирор нарсага ибодат килманглар» (Жин:18).

Бу ибодатлардан бирортасини Аллохдан бошкасига килган кимса мушрик ва кофир бўлади. Бунга далил: «Кимки Аллох билан бирга бошка илохга -унинг хакикатда маъбуд эканига далилсиз- унга ибодат килса, унинг хисоби парвардигорининг хузуридадир. Албатта кофирлар нажот топмаслар» (Муъминун:117).

Хадисда: «дуо ибодатнинг ўзгинаси» дейилган. Бунга далил: «Парвардигорингиз деди: Менга дуо килинглар, дуоларингни ижобат киламан. Менга ибодат килишдан кибр килган (бош тортган) кимсалар тезда жаханнамга хорланиб-тахкирланиб кирадилар» (Гофир:60).

Кўркувнинг далили: «Агар мўъмин бўлсанглар улардан кўркмасдан мендандан кўркинглар» (Ол Имрон:175).

Умиднинг далили: «Бас, ким парвардигорига рўбарў бўлишни (жаннатда унинг юзига карашни) умид килса, яхши амал килсин ва парвардигорининг ибодатида бирор нарсани шерик килмасин» (Кахф:110).

Тавккулнинг далили: «Агар мўмин бўлсангизлар Аллохнинг ўзигагина таваккул килинглар» (Моида:23).

«Ким Аллохга таваккул килса, Аллохнинг ўзи унга кифоядир» (Талок:3).

Рагбат (Аллохнинг савобини хохлаш), рахбат (Аллохнинг жазосидан кўркиш) ва хушу (хокисорлик)нинг далили: Аллох таъоло деди: «Албатта улар (пайгамбарлар) яхши амалларни килишга шошилар ва бизга рагбат ва рахбат билан дуо килар эдилар»

Хошя (бу хам кўркув маъносида бирок бунинг маъноси чукуррок)нинг далили: «Улардан кўркманглар мендан кўркинглар» (Моида:3).

Инобат(тавба килиш ва кайтиш)нинг далили: «Парвардигорингизга кайтинглар ва унга таслим бўлинглар (бўйсунинглар)» (Зумар:4).

Истиона (мадад сўраш)нинг далили: «Сенгагина ибодат киламиз ва Сендангина мадад сўраймиз» (Фотиха:5).

Хадисда айтилган: «мадад сўрамокчи бўлсанг Аллохдан сўра».

Истиъоза (панох сўраш)нинг далили: «(Эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам ) айтинг: тонгнинг парвардигоридан панох сўрайман» (Фалак:1) ва Аллохнинг сўзи « (Эй Мухаммад ) инсонларнинг парвардигоридан панох сўрайман деб айтинг» (Ан-нос:1).

Истигоса (ёрдам-куткарув сўраш)нинг далили: «Парвардигорларингиздан ёрдам сўраганингизда сизларга ёрдам берганини (эсланглар)» (Анфол:9).

Курбонликнинг далили: «Айтинг (эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам ): Албатта менинг намозим, курбонлигим, хаётим ва мамотим бутун Оламларнинг парвардигори Аллох учундир. Унинг биронта шериги йўк» (Анъом:162-163).

Суннатдан далил: Росулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллохдан ўзгага курбонлик килган кимсани Аллох лаънатлади».

Назр (атамок)нинг далили: «Улар (ўз зиммаларига олган) назрларини тўла адо килурлар ва ёмонлик-дахшатлари кенг ёйилгувчи бўлган кун (киёмат)дан кўркурлар». (Инсон:7).

Иккинчи асос:

Ислом динини далиллари билан билиш. Яъни Аллохга тавхид ила таслим бўлиш. Аллохга (буюрган ва кайтарган ишларида) итоат килиш ва ширкни ва ахли ширкни тарк килишдир. Ислом дини уч даражадан иборат: ислом, иймон ва эхсон. Хар бир даража ўз асосига эга.

Биринчи даража ислом.

Исломнинг беш асоси бор:

1- Аллохдан ўзга маъбуд йўк ва Мухаммад Аллохнинг росули деб гувохлик бериш. (шаходат калимасини айтмок).

2- Намозни адо этмок.

3- Закотни бермок.

4- Рамазон ойи рўзасини тутмок.

5- Байтуллохга хаж килмок.

Шаходат калимасининг далили: «Аллох, фаришталар ва илм ахллари адолат билан хукм килувчи ёлгиз Аллохдан ўзга биронта (хак) маъбуд йўк, факат унинг ўзи хаклигига гувохлик бердилар. Хеч кандай (хак) тангри йўк, факат унинг ўзи бор. У Азиз , Хаким зотдир». (Оли Имрон:18).

Шаходатнинг маъноси ёлгиз Аллохдан ўзга биронта хак маъбуд йўк. «ла илаха» (хеч кандай илох йўк) Аллохдан ўзга сигинилаётган барча нарсаларни инкор килиш, «иллаллох» (факат Аллох бор) ибодатга лойик Аллохнинг ёлгиз ўзи деб исбот килиш. Аллохнинг мулкида шериги бўлмагани каби, унинг ибодатида хам шериги йўк. Куйидаги оят калимайи шаходатни равшанлаштириб берадиган тафсиридир. « Эсланг (эй Мухаммад) Иброхим (алайхис-салом) отаси ва кавмига (карата шундай) деган эди: «Албатта мен сизлар ибодат килаётган бутлардан покдирман. Зеро мени яратган зотгагина (ибодат киламан). Албатта У мени тўгри йўлга хидоят килади». (Зухруф:26-27). «Айтинг (эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам) : «Эй ахли китоб (яъни яхуд ва насоролар) бизга хам, сизга хам баб-баробар бўлган бир сўзга келингиз- ёлгиз Аллохгагина ибодат килайлик, Унга хеч нарсани шерик килмайлик ва бир-бировларимизни Аллохдан ўзга илох килиб олмайлик. Агар улар (ахли китоблар бу даъватдан) юз ўгирсалар, у холда сизлар (эй мўминлар) : «гувох бўлинглар, биз мусулмонлар-ягона Аллохга итоат килувчилар-миз», деб айтингиз! (Оли Имрон:64).

«Мухаммадан росулуллох» шаходатининг далили: «й инсонлар) сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларнинг кулфат машаккат чекишингиздан кийналувчи, сизларнинг (тўгри йўл-хак динга келишингизга) харис бўлган ва барча мўминларга мархаматли, мехрибон пайгамбар келди» (Тавба:128).

«Мухаммадан росулуллох» шаходатининг маъноси: пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга буюрган нарсаларида итоат килиш, гайб хакида берган хабарларини тасдиклаш, кайтариб-ман килган нарсаларидан четланиш ва Аллохга пайгамбаримизнинг шариатида келганидек ибодат килиш.

Намоз ва закотнинг далили ва тавхиднинг тафсири Аллохнинг ушбу сўзидир: «Холбуки улар факат ягона Аллохга, У зот учун динни холис , тўгри йўлдан огмаган холларида ибодат килишга ва намозни тўкис адо этишга хамда закотни (хакдорларга) адо этишга буюрилган эдилар. Мана шу (улар буюрилган нарсалар) тўгри диндир (яъни ислом дини шудир). (Баййина: 5).

Рўзанинг далили: «Эй мўминлар ,такволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз килингани каби сизларга хам санокли кунларда рўза тутиш фарз килинди». (Бакара:183).

Хажнинг далили: «Йўлга кодир бўлган кишилар зиммасида Аллох учун батуллохни хаж-зиёрат килиш фарздир. Кимда-ким кофир бўлса (яъни хаж килишга моддий, соглик ва тинчлик томонларидан кодир бўла туриб хаж килмаса) Аллох бутун оламлардан бехожат бўлган зотдир» (Оли Имрон:97).

Иккинчи даража иймон.

У етмишдан ортикрок кисмлардан иборат бўлиб, энг олийси «ла илаха иллаллох» ни атиш, энг куйи кисми эса йўлдан озор (берадиган нарса)ни олиб ташлаш, хаё-иффат хам иймоннинг бир кисмидир. Унинг асослари олтита: 1-Аллохга , 2- фаришталарига, 3- (мукаддас) китобларига, 4- пайгамбарларига, 5- охират кунига, 6- такдирнинг яхшию-ёмонига ишонмоклигинг. Ушбу олти асоснинг далили: ­«Юзларингизни Машрик ва Магриб томонларига бураверишингиз яхшилик эмас, балки яхшилик Аллохга, охират кунига, фаришталарга, китобларга ва пайгамбарларга иймон келтирган кишилардир» (Бакара:177).

Такдирнинг далили: «Биз хар бир нарсани кадар (ўлчов) билан яратдик» (Камар:49).

Учинчи даража эхсон.

Унинг асоси битта. Аллохга, уни кўриб турганингдек, агар сен уни кўрмаётган бўлсанг, у сени кўриб турганидек ибодат килмоклигинг. Бунинг далили: «Аллох такводор бўлган ва чиройли амаллар килгувчи зотлар билан биргадир» (Нахл:128).

« (Эй Мухаммад), сизни турган пайтингизда хам, намоз ўкувчилар ичида бўлганингизда хам кўриб турадиган Кудратли ва Рахмли зотга таваккул килинг. Албатта У зот эшитгучи ва билгучидир» (Шуаро:217-220).

« (Эй Мухаммад), сиз кандай иш ( билан) машгул бўлманг ва у (иш) хакида Куръондан бирон оят ўкиманг, (эй инсонлар), сизлар кандай амални килманглар, ўша ишларга киришган пайтингизда, албатта Биз сизларнинг устингизда гувох бўлурмиз» (Юнус:61).

Бу уч даражанинг суннатдан далили Жаброил алайхис-саломнинг машхур хадисидир: «Умар –розияллоху анху- айтади: Биз Росулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурида ўтирган эдик, тўсатдан кийимлари оппок, сочи тим кора, афтидан мусофирга ўхшамайдиган ва бизга номаълум бўлган бир киши кириб келди. Юриб келиб Росулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг олдиларига чўккалаб ўтирди. Икки тиззасини У зотнинг тиззаларига жипслаштирди ва икки кафтини сонлари устига кўйди. Ва деди: Эй Мухаммад менга ислом хакида хабар беринг. Росулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: Аллохдан ўзга хак худо йўклигига ва Мухаммад Аллохнинг расули эканлигига гувохлик бермоклигинг. Намозни тўла барпо килмоклигинг. Закотни адо этмоклигинг. Рамазон ойи рўзасини тутмоклигинг. Йўлга кодир бўлсанг Байтуллохга хаж-зиёрат килмоклигинг. Тўгри айтдингиз деди. Унинг сўзидан ажабландик, аввал сўради кейин эса тўгри айтдингиз деб тасдиклаб кўйди. (Ёт киши) деди: Менга иймон хакида хабар беринг. Росулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: Аллохга, унинг фаришталарига, пайгамбарларига ва охират кунига иймон келтирмоклигинг хамда такдирнинг яхшию ёмонига иймон келтирмоклигинг. Тўгри айтдингиз деди. Менга эхсон хакида хабар беринг деди. Аллохга уни кўриб турганингдек, агар сен уни кўрмаётган бўлсанг, у сени кўриб турганидек ибодат килмоклигинг дедилар. Менга киёмат хабарини беринг деди. Киёмат хакида сўралаётган киши сўровчидан билувчирок эмас дедилар. (Яъни: буни мен хам, сен хам билмаймиз). Ундай бўлса унинг аломатларидан хабар беринг деди: Чўри ўз хожасини тугмоклиги, яланг оёк, камбагал кўйчувонларнинг (бир-биридан баланд, гўзал) уйларни куришда баслашаётганларини кўрмоклигинг дедилар.

Умар айтади: (номаълум киши) кетди, биз эса бироз тин олиб ўтирдик. Шунда Росулуллох саллаллоху алайхи ва саллам эй Умар бу сўроклаб келган ким биласизми деб сўрадилар? Аллох ва Росули билувчирок дедим. Бу Жаброил сизларга динингиз ишларини ўргатиш учун келди дедилар».

Учинчи асос: Пайгамбарингиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламни танимоклигингиз.

Ул зот Мухаммад ибн Абдулло ибн Абдулмуттолиб ибн Хошим, Хошим Курайшдан, Курайш араблардан, араблар эса Исмоил ибн Иброхим Халилуллохнинг зурриётидан –Унга ва пайгамбаримизга салот ва саломнинг афзали бўлсин.

Пайгамбаримиз олтмиш уч (камарий хисоб билан) йил умр кўрганлар. Бундан кирк йили пайгамбарликдан аввал, йигирма уч йили эса пайгамбарлик ва (Аллох томонидан инсонларга) элчилик билан кечган. «Икраъ» («ўкинг» ояти нозил бўлиши) билан Набий бўлдилар. «Муддасир» оятлари нозил бўлиши билан Росул бўлдилар. Тугулиб ўсган юртлари Маккадир, Мадинага эса хижрат килганлар.

Аллох ул зотни ширк ибодатлари (кечирилмас гунох эканлиги)дан огохлантириш ва тавхид(ёлгиз Аллохгагина ибодат килиш)га чакириш билан юборди. Бунинг далили: «1-2. Эй ўраниб ётгувчи, туринг-да (инсонларни ширкнинг окибати дўзах азобида абадий колишлик ва улар Аллохнинг ўзигагина ибодат килишлари керак эканлигидан) огохлантиринг! 3. Ёлгиз парвардигорингиз-ни улугланг! 4. Либосларингизни покланг! 5. Бутлардан йирок бўлинг! 6. Кўпрок килиб кайтаришини умид килиб бировга эхсон килманг! 7. Ёлгиз парвардигорингиз учун (даъват асносида етган озорларга) сабр килинг» (Муддассир:1-7). Туринг-да огохлантиринг! дегенининг маъноси: Ширкнинг окибати ёмонлигидан огохлантиради ва ёлгиз Аллохга ибодат килишга даъват килади. Ёлгиз парвардигорингизни улугланг! яъни: Унинг ўзига ибодат килиш билан. Либосларингизни покланг! яъни: Амалларингизни ширкдан покланг. Бутлардан йирок бўлинг! Яъни: Бутлардан ва бутларга сигинадиганлардан йирок бўлинг.

Ўн йил давомида инсонларни тавхидга даъват килдилар. Бундан кейин ул зотни Самога олиб чикилди. Ул зотга (ва умматига) беш вакт намоз фарз килинди. Маккада уч йил намоз ўкидилар. Сўнгра Мадинага хижрат килишга буюрилдилар. Хижрат; ширк амаллари килинадиган юртдан исломга амал килинадиган юртга кўчиб ўтиш демакдир. Хижрат килиш Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламнинг умматига фарз, унга амал килиш киёмат кунига кадар давом этади. Хижратнинг куръондаги далили: «Албатта Мусулмонлар билан бирга хижрат килмасдан кофирлар кўл остида яшашга рози бўлиш билан ўзларига зулм килган киимсаларнинг жонларини олиш чогида фаришталар уларга: «Кандай холда яшадингиз?» -деганларида. «Биз бу ерда ночор бечоралар эдик», дейдилар. (Шунда фаришталар): «Хижрат килсанглар Аллохнинг ери кенг эди-ку?! (Нега динларингизни саклаб колиш учун бу юртдан хижрат килмадинглар?)» -дейишади. Бундайларнинг жойлари жаханнамдир. Кандай хунук окибат у! 98-99. Факат бирон чора топишга кодир бўлмай, хижрат йўлини излаб топа олмай чорасиз колган кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни Аллох шояд афв этса. Аллох афв этувчи, гунохларни кечувчидир» (Нисо:97-99).

«Эй иймон келтирган бандаларим менинг ерим кенгдир, менгагина ибодат килинглар» (Анкабут:56).

Имом Багавий –рохматуллохи алайхи- айтдилар: бу оятнинг нозил бўлиш сабаби Маккадаги хижрат килмаган мусулмонлар хакидадир. Шунга карамасдан Аллох уларга иймон исми билан хитоб килган.

Хижратга суннатдан далил Росулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг ушбу сўзларидир: «тавба узилмагунча хижрат хам узилмайди. Тавба эса куёш ўзининг ботадиган томонидан чиккунига кадар узилмайди».

Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам Мадинада ўрнашганларидан сўнг колган ибодатларга буюрилдилар. Бунга мисол: Закот, рўза, хаж, жиход, азон, амри маъруф ва нахий мункар ва булардан ташкари исломий ибодатлардир.

Шу йўсинда ўн йилни ўтказганларидан кейин вафот этдилар ул зотга Аллохнинг солавот ва саломи бўлсин. Бирок у кишининг Аллох томонидан олиб келган дини бокий колди. Мана шу ислом ул зот олиб келган диндир. Хеч бир яхшиликни колдирмасдан умматни унга йўлладилар, бирор ёмонликни колдирмасдан умматни ундан огох килдилар. Ул зот йўллаган яхшилик тавхид ва Аллох суйиб рози бўладиган барча ишлар ва ул зот огохлантирган ёмонлик ширк ва Аллох суймайдиган хамда хохламайдиган ишлардир.

Аллох ул зотни инсонларнинг хаммасига элчи килиб юборди ва ул зотга итоат килишни инсон ва жинларнинг барчасига фарз килди. Бунга далил: «(Эй Мухаммад) айтинг: Эй инсонлар мен сизларнинг барчангизга Аллохнинг элчисиман» (Аъроф:158).

Аллох ўз динини бул зотни вафот топтиришдан аввал тўла килди ва бу оятни нозил килди: «Бугун сизларга динингизни комил (килдим), неъматимни тўла килдим ва сизлар учун Исломни дин килиб танладим» (Моида:3).

Росулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг вафот килганларига далил: «(Эй Мухаммад) албатта сиз ўлгувчидирсиз, улар хам ўлгувчидирлар. Сўнгра албатта сизлар парвардигорларингиз хузурида хусуматлашасиз-лар» (Зумар:30-31).

Инсонлар ўлганларидан кейин яна кайта тириладилар. Бунга далил: «Сизларни ундан (яъни ердан) яратдик, унга (ерга) кайтарамиз ва яна сизларни ундан иккинчи бор чикарамиз» (Тоха: 55).

«Аллох сизларнинг (отангиз Одамни) ердан ундириб ўстирди (яъни:яратди). Сўнгра вафот (килганларингизда) У зот сизларни яна ерга кайтарур ва (киёмат койим бўлганда) сизларни чикариб олур» (Нух: 17-18).

Инсонлар кайта тирилганларидан сўнг хисоб-китоб килиниб амаллларига яраша жазо-мукофот оладилар. «(Аллох) Ёмон ишларни килганларни килмишларига яраша жазолагай ва яхши ишлар килганларни эса жаннат билан мукофотлагай!» (Нажм: 31).

Кайта тирилишни инкор килган кимса кофир бўлади. Бунинг далили: « Кофир бўлганлар (ўлганимиздан сўнг) кайта тирилмаймиз деб даъво килдилар. (Эй Мухаммад), Ёлгиз парвардиоримга касам бўлсин сизлар албатта (кайта) тириласизлар, сўнгра бу дунёда килган амалларингиздан огох этилажаксизлар. Бу иш Аллохга осондир- деб айтинг» (Тагобун:7).

Аллох пайгамбарларнинг хаммаларини (итоат килганларга) жаннат башоратини берувчи, осий бўлганларни (дўзах азобидан) огохлантирувчи килиб юборди. Бунинг далили: «Аллох, пайгамбарлардан кейин инсонлар учун Аллохга (карши) хужжат бўлиб колмаслиги учун пайгамбарларни башоратчи ва огохлантирувчи килиб юборди» (Нисо:165).

Уларнинг аввали Нух –алайхис-салом- охиргилари эса Мухаммад -саллалоху алайхи ва салламдир. Уларнинг аввали Нух –алайхис-салом- эканликларига далил: «Биз Нух ва ундан кейинги пайгамбарларга вахий килганимиздек сизга хам вахий килдик» (Нисо: 163).

Аллох таъоло Нухдан токи Мухаммад -саллалоху алайхи ва салламгача ўтган умматларнинг хар бирига уларни Аллохнинг ёлгиз ўзига ибодат килишга буюрадиган ва тогутга ибодат килишларидан кайтарадиган элчини юборган. Бунинг далили: «Биз хар бир (яшаб ўтган) умматга: «Аллохга ибодат килинглар ва тогутдан четланинглар» дея буюрадиган элчини юборганмиз» (Нахл:36).

Аллох таъоло бандалариниг барчасига тогутга кофир бўлишни ва Аллохга иймон келтиришни фарз килган. Ибн Каййим –Аллох рахмат килсин- деди: «Тогут –банданинг ибодатда, эргашишда ва итоат килишда хаддидан ошишлигидир. Шу нуктайи назардан тогутлар бехисобдир. Уларнинг катталари бешдир: 1- Шайтон –лаънатуллохи алайхи-. 2- Бир кимсаки унга ибодат килинади ва у бунга рози бўлади. 3- Инсонларни ўзига ибодат килишга чорлаган кимса. 4- Оз бўлсада гайб илмидан хабардорман деб даъво килган кимса. 5- Аллох нозил килган шариатдан бошкаси (замонавий инсонлар томонидан кўйилган конунлар) билан хукм килган хоким. Тогутларга кофир бўлиш ва Аллохга иймон келтиришнинг далили: «Динда мажбурлаш йўк, тўгри йўл залолатдан ажраб бўлди. Ким тогутдан юз ўгириб, Аллохга иймон клтирса у хеч ажраб кетмайдиган мустахкам халкани ушлабди» (Бакара:256). Мана шу «ла илаха иллаллох»нинг маъносидир.

Хадисда айтилишича: «Ишнинг боши Ислом, устуни Намоз ва унинг энг чўккиси Аллох йўлида жиход килиш».

Аллох билувчирокдир.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.