Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Феъли амр

Феъли амр икки қисм: ломсиз амр ва ломли амр. Ломсиз амр маълум феъли музореънинг олти мухотаб сийғасидан икки амал билан ясалади:

1-амал – калиманинг охирига қаралади:

а) охирги ҳарф саҳиҳ бўлса сокин қилинади: تَضْرِبُ → تَضْرِبْ каби.

б) охирги ҳарфдан олдингиси иллат ҳарфи бўлса, уни олиб ташланади: تَقُولُ → تَقُلْ .

ж) калиманинг охирги ҳарфи иллат ҳарфи бўлса, уни олиб ташланади: تَرْمِيُ → تَرْمِ каби.

д) калиманинг охири ташдидли бўлса айни заммали бобдан (يَفْعُلُ ) бўлса, тўрт хил ўқишлик жоиз: تَشُدُّ – تَشُدَّ – تَشُدِّ – تَشْدُدْ каби. Агар айни касрали ёки фатҳали бобдан бўлса, уч хил ўқиш мумкин: تَفِرَّ – تَفِرِّ – تَفْرِرْ каби.

2 – амал:

а) музораъат ҳарфлари ( ا ت ي ن ) олиб ташланади. Музораъат ҳарфидан кейинги ҳарф ҳаракатли бўлса шу кўйича қолади: تَقُولُ → تَقُلْ → قُلْ каби.

б) агар музораъат ҳарфидан кейинги ҳарф сокин бўлса, феъл айни заммали бобдан бўлса, унинг олдига заммали ҳамза олиб келинади: تَنْصُرُ → تَنْصُرْ → نْصُرْ → اُنْصُرْ каби.

ж) агар феъл айни заммали бобдан бўлмаса, унинг олдига касрали ҳамза келтирилади: تَضْرِبُ → تَضْرِبْ → ضْرِبْ → اِضْرِبْ ва تَعْلَمُ → تَعْلَمْ → عْلَمْ → اِعْلَمْ каби.

д) агар феъл اَفْعَلَ – يُفْعِلُ бобидан бўлса, музораъат ҳарфини ташлагач, кейинги ҳарф ҳоҳ ҳаракатли бўлсин, ҳоҳ сокин бўлсин, фатҳали ҳамза олиб келинади: تُكْرِمُ → تُكْرِمْ → كْرِمْ → اَكْرِمْ ёки تُقِيمُ → تُقِمْ → قِمْ → اَقِمْ каби.

Ломсиз амр 6 сийғада тусланади:

اِضْرِبْ – ургин сен бир эркак, муфрад, музаккар, ломсиз амр.

اِضْرِبَا – уринг сиз икки эркак, тасния, музаккар, ломсиз амр.

اِضْرِبُوا – уринглар сиз кўп эркаклар, жамъ, музаккар, ломсиз амр.

اِضْرِبِى – ургин сен бир аёл, муфрад, муаннас, ломсиз амр.

اِضْرِبَا – уринг сиз икки аёл, тасния, муаннас, ломсиз амр.

اِضْرِبْنَ – уринглар сиз кўп аёллар, жамъ, муаннас, ломсиз амр.

Ломли амр маълум феъли музореънинг 6 ғоиб ва 2 мутакаллим сийғасидан олинади. 1-амал қилингач, феълнинг олдига касрали лом олиб келинади: يَضْرِبُ → يَضْرِبْ → لِيَضْرِبْ каби.

لِيَضْرِبْ – урсин бир эркак, муфрад, музаккар, ломли амр.

لِيَضْرِبَا – урсин икки эркак, тасния, музаккар, ломли амр.

لِيَضْرِبُوا – урсин кўп эркаклар, жамъ, музаккар, ломли амр.

لِتَضْرِبْ – урсин бир аёл, муфрад, муаннас, ломли амр.

لِتَضْرِبَا – урсин икки аёл, тасния, муаннас, ломли амр.

لِيَضْرِبْنَ – урсин кўп аёллар, жамъ, муаннас, ломли амр.

لِاَضْرِبْ – урай мен бир эр ё аёл, муфрад, мутакаллим, ломли амр.

لِنَضْرِبْ – урайлик биз кўп эр ё аёллар, жамъ, мутакаллим маъалғойр, ломли амр.

Мажҳул ломли амр

Маълум ломли амрни мажҳул қилиш учун охирги ҳарфидан олдинги ҳарф фатҳали, музораъат ҳарфи эса заммали қилинади: لِيَضْرِبْ → لِيُضْرَبْ каби. Мажҳул ломли амр 14 суратда – 6 мухотаб, 6 ғоиб ва 2 мутакаллим сийғаларида тусланади. Бунда мухотаб ғоибдан аввал келади.

6 мухотабнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

لِتُضْرَبْ – урилгин сен бир эр, муфрад, музаккар, мухотаб, мажҳул ломли амр.

لِتُضْرَبَا – урилинг сиз икки эр, тасния, музаккар, мухотаб, мажҳул ломли амр.

لِتُضْرَبُوا – урилингиз кўп эрлар, жамъ, музаккар, мухотаб, мажҳул ломли амр.

لِتُضْرَبِي – урилгин сен бир аёл, муфрад, муаннас, мухотаб, мажҳул ломли амр.

لِتُضْرَبَا – урилинг сиз икки аёл, тасния, муаннас, мухотаб, мажҳул ломли амр.

لِتُضْرَبْنَ – урилингиз кўп аёллар, жамъ, муаннас, мухотаб, мажҳул ломли амр.

6 ғоибнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

لِيُضْرَبْ – урилсин бир эр, муфрад, музаккар, ғоиб, мажҳул ломли амр.

لِيُضْرَبَا – урилсин икки эр, тасния, музаккар, ғоиб, мажҳул ломли амр.

لِيُضْرَبُوا – урилсин кўп эрлар, жамъ, музаккар, ғоиб, мажҳул ломли амр.

لِتُضْرَبْ – урилсин бир аёл, муфрад, муаннас, ғоиб, мажҳул ломли амр.

لِتُضْرَبا – урилсин икки аёл, тасния, муаннас, ғоиб, мажҳул ломли амр.

لِيُضْرَبْنَ – урилсин кўп аёллар, жамъ, муаннас, ғоиб, мажҳул ломли амр.

Мутакаллим 2 сийғада – муфрад ва маъал ғойр (ўзга билан бирга):

لِاُضْرَبْ урилай мен бир эр ё аёл, муфрад, мутакаллим, мажҳул ломли амр.

لِنُضْرَبْ урилайлик кўп эр ё аёллар, мутакаллим маъалғойр, мажҳул ломли амр.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.